muslimshosh | Unsorted

Telegram-канал muslimshosh - MuslimShosh.uz

13120

O'ZBEKISTON MUSULMONLARI IDORASI TOSHKENT SHAHAR VAKILLIGI MuslimShosh.uz web sahifasining telegramdagi rasmiy kanali Diniy savollar uchun: @SavollarMuslimUzBot O'MI savollar uchun: Tel: (78)150-33-44 Murojaat uchun: @vakillikuz_savollarbot

Subscribe to a channel

MuslimShosh.uz

#ЖУМА_МУБОРАК

🕌Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

🌸ЖУМА МУБОРАК,  АЗИЗ ДИНДОШИМ!

🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 ✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма
#Намоз_вақтлари

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺

🗓 🌙   1445 ҳ.й  МУХАРРАМ  2 КУН
21 ИЮЛЬ  -2023 м.й
ЖУМА  куни тақвими⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Тонг        - 03:29
⏰ Қуёш      - 05:07
⏰ Пешин   - 12:34
⏰ Аср         - 17:38
⏰ Шом       - 19:53
⏰ Хуфтон  - 21:26

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉/channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

ҚУРЪОННИ ЎҚИБ ТУГАТГАНДАН СЎНГ ЖОНЛИҚ СЎЙИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓САВОЛ: Ўзбекча Қуръон китобини ўқигандан кейин, яъни тугатиб бирон жонлиқ сўйиб, қон чиқариш керакми? Мен шундай эшитдим, бу қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу гап нотўғри. Қуръони каримни ўқиб тугатиш савобли амал. Ҳар бир савобли амални бажарилганида жонлиқ сўйиш шарт бўлмайди.

Шундай экан, динимизда машруъ бўлмаган амалларни мажбурий қилиб, динга киритмаслик керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Ривоятлар_чашмаси

Қора нуқта....

Жаҳонгир Юлдошев томонидан ўқилди

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ВИДЕО

1. ҲИЖРИЙ 1445 ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН!

2.МУҲАРРАМ ОЙИ ҚАНДАЙ ОЙ?

3. АШУРО КУНИ РЎЗАСИ ҲАҚИДА

Абдуқаҳҳор домла Юнусов
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Расули акрам мўъжизалари: БИР ДУОНИНГ КАРОМАТИ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Сулаймнинг ҳузурига кирдилар. Умму Сулайм у зотга хурмо ва ёғ келтирди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ёғни мешкобига, хурмони идишига қайтаринг, чунки мен рўзадорман», дедилар. Сўнгра уйнинг бир четига ўтиб намоз ўқидилар.

Умму Сулайм: «Ё Расулуллоҳ, Анас учун хос дуоингизга эҳтиёжим бор», деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёю охиратнинг бирор яхшилигини қўймай, «Аллоҳим! Уни молу давлат, авлод-зурриёт билан ризқлантир ва унга барака бер», деб ҳаққимга дуо қилдилар.

Мана, мен ансорларнинг энг бадавлатлариданман. Менга қизим Умайна айтиб бердики, Ҳажжож Басрага келганда пушти камаримдан бир юз йигирма нечаси дафн қилинган экан.»

Дуонинг ижобати туфайли Анас розияллоҳу анҳу нафақат бадавлат ва серфарзанд бўлиб кетган, балки шу билан бирга умри ҳам узоқ бўлган экан.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

🕌 19 ИЮЛЬ – ҲИЖРИЙ 1445 ЙИЛНИНГ БИРИНЧИ КУНИ

🕋МУҲАРРАМ ОЙИ БАРЧАМИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН!

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
@MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Қасам ичиш ёмон хулқдир

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ таоло сизларни оталаринг номи билан қасам ичишдан қайтаради». (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари)

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Ривоятлар_чашмаси

Ёшликдаги меҳир ҳеч қачон эсдан чиқмайди

Жаҳонгир Юлдошев томонидан ўқилди

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма
#Намоз_вақтлари

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺

🗓 🌙   1444 ҳ.й  ЗУЛҲИЖЖА  30 КУН
18 ИЮЛЬ  -2023 м.й
СЕШАНБА  куни тақвими⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Тонг        - 03:25
⏰ Қуёш      - 05:05
⏰ Пешин   - 12:34
⏰ Аср         - 17:39
⏰ Шом       - 19:55
⏰ Хуфтон  - 21:32

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉/channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Видео

Ҳажнинг савобини аэропортда "қолдириб" келган йигит......

Абдуқаҳҳор домла Юнусов
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

ШОМ НАМОЗИНИ 4 РАКАТ ЎҚИБ ҚЎЙСА
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Йиллик қазоларни ўқиётганда шом намозига ният қилинсаю 4 ракат намоз ўқиса ва охирида саждаи саҳв қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ. Бундай вазиятда саждаи саҳв билан намоз тўғриланмайди. Чунки шом намозида учинчи ракатдан сўнг қаъдага ўтириш фарз амалдир. Уни тарк қилинса шом намози саҳиҳ бўлмайди. Шунинг учун бундай ҳолатларда шом намозини қайта ўқиш лозим бўлади. Саждаи саҳв эса вожибни тарк қилиш ё ўзгартириш, фарзни кечиктириш ёки такрор юзага келганда қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ДОЛЗАРБ_ВИДЕО

ЎЗ ЖОНИНГИЗГА ҚАСД ҚИЛМАНГ

Абдуқаҳҳор домла Юнусов
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма
#Намоз_вақтлари

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺

🗓 🌙 1444 ҳ.й ЗУЛҲИЖЖА 27 КУН
15 ИЮЛЬ -2023 м.й
ШАНБА куни тақвими⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Тонг - 03:22
⏰ Қуёш - 05:02
⏰ Пешин - 12:34
⏰ Аср - 17:40
⏰ Шом - 19:57
⏰ Хуфтон - 21:35

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉/channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ЖУМА_ШУКУҲИ

Тошкент шаҳар "Шайх Зайниддин" жоме масжиди.  Жума намозидан фотолавҳалар.

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Тонгнинг баракаси
Абдуқаҳҳор домла Юнусов

Muslimuzz">Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Маърифат соати

БУЮК АЛЛОМАЛАРИМИЗНИНГ БЕНАЗИР ХИЗМАТИ

Ўзбекистон замини қадимдан буюк алломаларга бешик бўлган. Бу юртдан етишиб чиққан мутафаккирлар билан ҳақли равишда фахрланамиз. Уларнинг жаҳон тамаддунига қўшган ҳиссасини бутун дунё эътироф этади.
Бугун пойтахтимиздаги "Ракат" жоме масжидида "Марказий Осиё алломаларининг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссаси" мавзусида имом ноиблари учун навбатдаги Маънавият соати бўлиб ўтди.
Тадбирда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов иштирок этди ва мавзуга доир ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Ўзбекистон халқаро ислом академияси кафедра мудири, тарих фанлари доктори, доцент Н.Муҳаммедовнинг "Марказий Осиё алломаларининг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссаси" мавзуси имом ноиблари учун ҳар жиҳатдан манфаатли бўлди.
– Юртимиз қадим цивилизация....

БАТАФСИЛ...

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев муқаддас Макка шаҳрига борди ва умра амалларини бажарди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев посетил главную святыню ислама – город Мекку и совершил обряды Умры.

#Mirziyoyev #tashrif #SaudiyaArabistoni #umra

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

МЎМИНДАН ОРТИБ ҚОЛГАН ТАОМ
#ҳадис

❓1095-CАВОЛ: Мўминдан ортиб қолган таом бошқа бир мўминга шифоми? Шу маънода саҳиҳ ҳадис борми?

💬 ЖАВОБ: Бис
миллаҳир Роҳманир Роҳим.
Айнан шу лафз билан саҳиҳ ҳадис келмаган. Бу ҳақида уламолар, жумладан Мулла Али Қорий раҳматуллоҳи алайҳ огоҳлантиришган. Лекин бу сўзнинг маъноси тўғри, бунга бошқа ҳадиси шарифларда ишоралар бор. Баъзи истиснолардан ташқари, одамдан қолган таом бўлсин, ичимлик бўлсин пок ҳисобланади.

وجاء في صحيح البخاري عن السيدة عائشة رَضِيَ اللّٰهُ عَنْهَا، أن النبي صَلَّى اللّٰهُ عَلَيْهِ وعلى آله وصحبه وَسَلَّمَ كان يقول للمريض: «بِسْمِ اللّٰهِ، تُرْبَةُ أَرْضِنَا، بِرِيقَةِ بَعْضِنَا، يُشْفَى سَقِيمُنَا، بِإِذْنِ رَبِّنَا».

Пайғамбаримиз алайҳиссалом касалга: "Бисмиллаҳ, турбату арзина, бириқати баъзина, юшфа сақимуна бизни роббина (Аллоҳнинг исми билан бошлайман, еримизнинг тупроғи биримизнинг тупуги билан (қўшилса), Аллоҳнинг изни ила беморларимиз тузалади), дер эдилар" (Имом Бухорий Оиша онамиздан ривоят қилганлар).

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🌙 ҲИЖРИЙ 1445 ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Ҳазрати Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту саломлар бўлсин.

✅ Бугун, 2023 йил 19 июль куни ислом оламида бошланган ҳижрий 1445 йил билан барча мўмин-мусулмонлар, хусусан, юртимиз аҳлини самимий қутлаб, ўзимнинг энг эзгу тилакларимни изҳор этаман.

🔸Маълумки, ҳижрий йил “Аллоҳнинг ойи” дея шарафланган Муҳаррам ойи билан бошланади. Ушбу улуғ ойда рўза тутиш тавсия этилган ва оиласига кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўладиган Ашуро куни бордир. Шундай экан, мазкур фазилатли ойдаги ажру савобли амалларни ғанимат билайлик.

🔹Азизлар, бошланган ҳижрий йил юртимиз, халқимиз ва оиламиз учун хайру баракали, дину дунё ишларимизда улкан муваффақиятли ҳамда илму тақвода зиёдали бўлишини Ҳақ таолодан сўрайман.

🤲Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг розилигига эришадиган ва икки дунё саодатини топадиган бандаларидан айласин!

ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий
Милодий 2023 йил 19 июль
Ҳижрий 1445 йил 1 Муҳаррам

@Muftiy_Nuriddin_domla

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🌙 ҲИЖРИЙ ​ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

✅ Эслатма! 2023 йилнинг 19 июль куни – янги 1445 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. Ашуро куни 2023 йилнинг 28 июль, жума кунига тўғри келади.

🌙 Муҳаррам ойи қандай ой? Муҳаррам ойи – мусулмонлар тақвимининг биринчи ойидир. Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири бўлиб, унинг ўнинчи куни яъни, ашуро куни алоҳида фазилатларга эга.

Ашуро қандай кун? Бу кун ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман”, дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар” (Имом Бухорий ривояти).

🔸Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

🔸 Бу кун яқинларга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади. Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар.

Ашуро кунини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кунни ўтказиб юбормаслик учун қаттиқ ҳаракат қилардилар, унинг савобига эришиш учун бу куннинг келишини интиқлик билан кутардилар. Бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: “Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз”, дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар (Имом Муслим ривояти).

🕌 Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу ойнинг фазилатларидан барча мўмин-мусулмонларни тўлиқ баҳраманд этсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом қилсин.

✍️ Даврон НУРМУҲАММАД

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бадгумон бўлманглар, бадгумонлик энг ёлғон сўздир, тирноқ остидан кир қидирманглар, бир-бирингизга ҳасад қилманглар, бир-бирингиздан аразламанглар ва нафратланманглар, ака-ука тутиниб, Аллоҳнинг (солиҳ) бандалари бўлинглар», дедилар».
(Имом Бухорий ривоятлари)

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Ота-она рози – Худо рози

Ота-онанинг розилигини олишга интилиш фазилати барча фазилатларнинг негизи, борлиқдаги ҳар қандай ҳақ-ҳуқуқларнинг келиб чиқадиган асосидир. Ота-оналар, бола тарбияси билан шуғулланаётган тарбиячилар фарзандларга қуйидаги одатларни сингдиришлари мақсадга мувофиқ:

1. Гуноҳга сабаб бўлмаса, ота-онанинг буюрганларини албатта бажариш.
2. Ота-онага мулойим сўзлаш.
3. Уйга кирганларида, ҳурмати учун ўрнидан туриш.
4. Ҳар тонг салом бериш, уйқудан олдин хайрли тун тилаш.
5. Мол-мулкини сақлаш.
6. Сўраган нарсасини бериш.
7. Улардан маслаҳат сўраш.
8. Ота-она ҳақига дуо ва истиғфор айтиш.
9. Улар меҳмон кутишса, олдида мунтазир бўлиб туриш.
10. Ота-она айтишини кутмай, уларни хурсанд қиладиган ишларни бажариш.
11. Отанинг олдида овозни баланд кўтармаслик.
12. Гаплашаётганларида орага гап қўшмаслик.
13. Рухсат беришмаса, уйдан чиқмаслик.
14. Ухлаётганларида безовта қилмаслик.
15. Ота-онадан аҳли аёлини ва фарзандларини устун (афзал) кўрмаслик.
16. Ота-она нотўғри иш қилиб қўйсалар кечириш, кўрмасликка олиш.
17. Кулгили гап бўлса ҳам, уларнинг ҳузурида ўзини тутиш.
18. Улар яхши кўрадиган овқатни илиниш.
19. Ота-онадан олдин таомга қўл чўзмаслик.
20. Уларнинг олдида чўзилиб ётмаслик.
21. Оёқ узатмаслик.
22. Уйга улардан олдин кирмаслик, олдиларига тушиб юрмаслик.
23. Чақирганларида тезлик билан жавоб бермоқ.
24. Улар ҳаёт пайтларида ҳам, вафот этганларидан кейин ҳам дўстларини ҳурмат қилиш.
25. Ота-онасининг ҳурматини қилмайдиган кишилар билан дўстлашмаслик.
26. Уларнинг ҳақларига дуо қилиш, вафот этганларидан кейин Аллоҳнинг каломини кўп айтиш

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!

АЛЛОҲИМ,
исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Қалб бузилганлигининг белгиси.

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ қалб ҳақида шундай дейдилар: Беш нарса қалб бузилганлигининг белгисидир:

1. Тавба умидида гуноҳ қилишлик.
2. Илм ўрганиб туриб, унга амал қилмаслик.
3. Амалларда ихлос бўлмаслиги.
4. Ризқ еб туриб, шукр қилмаслик.
5. Маййитларни дафн қилиб туриб, ибрат олмаслик.

"Сукунэ қалб—Қалб ороми" китобидан.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

КИШИ ЎЗИНИ ЎНГЛАШИ УЧУН НИМА ҚИЛИШИ КЕРАК?

Бунинг давоси:
- Дарҳол сизни вазифаларингиздан чалғитаётган нарсаларни тарк қилинг!
- Аллоҳ таолога тавба қилинг!
- Интернетга жуда қаттиқ эҳтиёж сезсангизгина киринг!
- Кунига энг камида бир пора Қуръон ўқинг (ёки хохишингизга қараб ундан кўпроқ)!
- Фарз намозларни ўз вақтида ўқинг! Нафл намозларни ҳам эсдан чиқарманг!
- Рўза тутинг ва садақа беринг! Зеро, бу ишлар Аллоҳнинг ғазабини сўндиради.
- Кундалик тартибни тузинг ва унга риоя қилинг!
- Фойдаси йўқ ишларни ва гапларни тарк қилинг!
- Кўпроқ ёлғиз бўлганингизда намоз ўқинг!
- Илм ўрганинг!

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма
#Намоз_вақтлари

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺

🗓 🌙 1444 ҳ.й ЗУЛҲИЖЖА 29 КУН
17 ИЮЛЬ -2023 м.й
ДУШАНБА куни тақвими⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Тонг - 03:24
⏰ Қуёш - 05:04
⏰ Пешин - 12:34
⏰ Аср - 17:39
⏰ Шом - 19:56
⏰ Хуфтон - 21:33

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉/channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Ривоятлар_чашмаси

Бойлик ва икки пиёла сув

Жаҳонгир Юлдошев томонидан ўқилди

☘️☘️☘️☘️

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

КЎЗИ ОЖИЗ ОДАМ ИМОМЛИККА ЎТСА БЎЛАДИМИ?
#намоз

❓1092-CАВОЛ: Кўзи ожиз одам имом бўлиб намоз ўқиса бўладими? Хатми Қуръондачи?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар жамоат ичида имомликка кўзи ожиз одамдан лойиқроқ киши бўлмаса, ўша кўзи ожиз киши имом бўлгани авло (афзал) бўлади ("Фатҳу бобил иноя" китоби. "Намоз" боби).

Лекин жамоат ичида кўзи ожиздан лойиқроқ киши бўлиб туриб, ўша кўзи ожиз киши имомликка ўтса, намоз дуруст, лекин макруҳ бўлади ("Мухтасарул виқоя" китоби. "Намоз" боби).

Нафл намозларда ҳам ҳукм шундай. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ЖУМА_ШУКУҲИ

Тошкент шаҳар "Шайх Зайниддин" жоме масжиди.  Жума намозидан фотолавҳалар.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…
Subscribe to a channel