muslimshosh | Unsorted

Telegram-канал muslimshosh - MuslimShosh.uz

13120

O'ZBEKISTON MUSULMONLARI IDORASI TOSHKENT SHAHAR VAKILLIGI MuslimShosh.uz web sahifasining telegramdagi rasmiy kanali Diniy savollar uchun: @SavollarMuslimUzBot O'MI savollar uchun: Tel: (78)150-33-44 Murojaat uchun: @vakillikuz_savollarbot

Subscribe to a channel

MuslimShosh.uz

#Ташриф_Бухоро
Tашрифлар давом этмоқда?

Бугун Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов Ромитан туманидаги "Ҳазрати Умар" жоме масжидига ташриф буюриб, жамоатга илм фазилатлари тўғрисида мавъиза қилиб бердилар.

👉БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН......

✅Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Кун_хадиси

Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким бир яхшиликка эришса, бас, уни зикр қилсин. Ким зикр қилиб эсласа, батҳақиқ, унинг шукрини адо этибди. Ким яширса, демак, куфрона неъмат қилган бўлади”, дедилар» (Имом Табароний ривояти).

✅Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

👆Энг тотли нарса

Бишр раҳматуллоҳи алайҳ қуйидаги шеърни такрорлаб юришни яхши кўрар экан:
“Сенинг қулинг эканим – азизликка кифоя,
Менинг Роббим эканинг – обрўларга ниҳоя”.
Олимлардан бири: “Дунёдаги энг тотли нарсани татиб кўрмасдан ўтиб кетган кишилар дунё аҳлининг энг бечораҳоллари ҳисобланади”, – дебди.
Шунда унга: “Энг тотли нарса нима”, – дейишибди. У: “Аллоҳ таолони таниш дунёдаги энг тотли нарсадир”, – дея жавоб берган экан.

«Эътиқод дурдоналари» китобидан.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ВИДЕО_ЖУМА_МАЪРУЗАСИ

АЛЛОҲ ИНСОНГА ЯХШИЛИКНИ РАВО КЎРСА...

Абдуқаҳҳор домла Юнусов
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма
#Намоз_вақтлари

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺

🗓 🌙   1445 ҳ.й  МУХАРРАМ  22 КУН
9 АВГУСТ  -2023 м.й
ЧОРШАНБА  куни тақвими⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Тонг        - 03:55
⏰ Қуёш      - 05:25
⏰ Пешин   - 12:33
⏰ Аср         - 17:26
⏰ Шом       - 19:33
⏰ Хуфтон  - 20:59

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉/channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

ҲУРМАТЛИ ҲАМШАҲАРЛАР!

Аввал хабар берганимиздек ҳафтанинг ҳар ЧОРШАНБА куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият олиб бораётган барча масжидларда фуқароларни қабул қилиш куни деб белгиланган!

Шу муносабат билан жорий йилнинг 9-август куни Тошкент шаҳрида жойлашган барча масжидларда фуқаролар қабули ўтказилади.

Қабул вақти: 9:00 дан 17:00 гача.

Шунингдек, Тошкент шаҳар бош имом хатиби, устоз Абдуқаҳҳор домла Юнусов Шайхонтоҳур тумани “Кўкча” даҳасидаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидида турли хил мурожаатлар билан келган фуқароларни қабул қиладилар.

Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш, қалбингизга таскин берувчи суҳбатлардан баҳраманд бўлишни истасангиз, ўзингизга яқин ҳудуддаги масжидларга ёки бевосита “Шайх Зайниддин” жоме масжидига ташриф буюринг!

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Наввос ибн Самъондан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яхшилик ҳусни хулқдир. Ёмонлик - нафсинг кирланиб, кишилар ундан хабардор бўлишларини кариҳ кўрганингдир», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

СУННАТ НАМОЗИНИ ЎҚИГАНДА БОШҚА ЖОЙГА ЎТИБ ОЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Намоз ўқигандан кейин бошқа жойга ўтиб олиш шартми? Масжидда шу ҳолатга кўп гувоҳ бўламан.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шартмас. Мустаҳаб амал. Фарз намозни ўқиб бўлгандан кейин намозхон фарз намозини ўқиган жойидан ўнг, чап, олд ёки орқа тарафга ўтиб қолган намозларни ўқиш мустаҳаб амал эканлиги "Раддул муҳтор" каби китобларимизда келтириб ўтилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🕋 Зикр қилинишича, бир аъробий Каъбанинг олдида Аллоҳнинг ҳузурига синиқлик билан шундай деб дуо қилар эди:
Аллоҳим, аслида менинг гуноҳ қилишда давом этиб Сендан истиғфор сўрашим маломатга лойиқ. Аммо, Сенинг раҳматингни нақадар кенг эканлигини била туриб истиғфор айтмаслигим ҳам нолойиқдир.
Эй Раббим, сендан тилайдиган ҳожатларим бисёр бўлишига қарамай гуноҳ қилиш билан Сенинг ғазабингни келтираман. Сен эса, мендан беҳожат бўлган ҳолингда ўз неъматларинг билан менинг муҳаббатимни қозонаверасан.
Эй, ваъдасига вафо қиладиган, гуноҳларни авф этадиган зот, менинг улкан гуноҳларимни буюк раҳматинг ичра буркагин, эй раҳимлиларнинг раҳимлиси!

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🌙 Кундалик ибодатни олиб кўрсак бор йўғи ярим соат ёки ундан бир оз кўпроқ вақтни олади. Шунингдек, ушбу ибодатларга оид масалалар ҳам бир неча саҳифалардангина иборат эканлигини кўрамиз. Аммо, ҳаёт эса, анчагина кенг ва катта фурсат. Шундай экан, ҳаётни маъносини англаш, ундан тўлақонли фойдаланиш, бир сўз билан айтганда мўмин бўлган ҳолда солиҳ амалларни қилиш кишини Аллоҳнинг ризвонига сазовор этади.
فَمَنۡ يَّعۡمَلۡ مِنَ الصّٰلِحٰتِ وَهُوَ مُؤۡمِنٌ فَلَا كُفۡرَانَ لِسَعۡيِهٖ‌ۚ وَاِنَّا لَهٗ كٰتِبُوۡنَ
"Ким мўмин ҳолида солиҳ амаллардан қилса, саъйи-ҳаракати зое кетмас. Албатта, Биз уни ёзиб қўйгувчидирмиз" (Анбиё сураси, 94-оят).
Дунё ҳаётининг қадрига етмаган, ундан унумли фойдаланишга қодир бўлмаган кишилар билан мустаҳкам ва муваффақиятли жамият қуриш амри маҳол. Талаб этилган солиҳ амалларни дурадгорнинг болтаси, деҳқоннинг кетмони, тикувчининг игнаси, табибнинг ҳуқнасигина амалга ошириши мумкин. Ғаввос денгизда, учувчи самода, тадқиқотчи ўз иш жойида, ҳисобчи ҳисобхонасидаги дафтаридагина бу ишларни бажаради.
Ҳақиқий мусулмон киши мана шу ишлари билангина Раббисининг динига хизмат қилади, Унинг калимасини олий тутади.
Агар биз ҳаётимизнинг баҳосини арзонга сотсак, ундан оладиган савобимиз ҳам шунга яраша бўлади.

Имом Ғаззолий,
"Ҳаёт сўқмоқларидаги муаммоларимиз" китобидан.

  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Абу Ҳурайрадан (р.а.)  ривоят қилинади. Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб, «Менга васият қилинг», деди. Шунда у зот: «ғазаб қилма», деб бир неча бор қайтардилар. Ва яна «ғазаб қилма», дедилар. Имом Бухорий  ривоятлари.

@MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Ривоятлар_чашмаси

Йўл босиб келаётган мусофир

Жаҳонгир Юлдошев томонидан ўқилди

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ВИДЕО

ОТАХОНДАН МАКТУБ

Абдуқаҳҳор домла Юнусов
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби

✅Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ЖУМА_ШУКУҲИ

Тошкент шаҳар "Шайх Зайниддин" жоме масжиди.  Жума намозидан фотолавҳалар.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ЖУМА_МУБОРАК

🕌Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

🌸ЖУМА МУБОРАК,  АЗИЗ ДИНДОШИМ!

🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 ✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

ЭЛЕКТРОН КИТОБИДАН ФОЙДАЛАНСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Бир дастурчи интернетда электрон китоб сотади. Бу китобдан сотиб олган инсон логин парол орқали онлайн фойдаланилади. Ман сотиб олган кишининг (сотиб олган одамни розилиги билан) логин пароли орқали шу электрон китобдан фойдалансам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа розилиги билан фойдалана олади чунки у китоб уни мулки. Кимга ҳоҳласа бериш ҳуқиқи бор, лекин у китобни нусхалаштирмайди, тижорат мақсадида фойдаланмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

✅Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

БОШ ИМОМЛАРГА СЕРТИФИКАТ ТОПШИРИЛДИ

Бухоро вилояти Мир Араб олий мадрасасида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлар ва туманлар/шаҳарлар бош имом-хатиблари учун “Аҳоли радикаллашувининг олдини олишдаги долзарб масалалар” йўналишида малака ошириш ўқувлари якунланди.
36 соатга мўлжалланган ўқувларда Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, тарих фанлари доктори, профессор Д.Махсудов “Дунёвий давлатда диннинг ижтимоий муносабатлардаги ўрни ва аҳамияти”, Қўмита масъул ходими Ж.Алиев “Диний мазмундаги материалларни қонунга зид равишда тарқатиш, олиб кириш ва сақлаш билан боғлиқ жавобгарлик масалалари”, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор М.Муҳаммадсиддиқов “Дунёнинг диний манзараси ва дин билан боғлиқ геосиёсий жараёнлар таҳлили”,

👉БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН......

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

ШАРТНОМАНИ СОТИШ ЖОИЗМИ?
#шартнома #машина #автосалон

1106-CАВОЛ: Бугунги кунда баъзилар автосалонлардан шартнома олиб, бошқасига маълум бир маблағ эвазига сотмоқдалар. Шу иш жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Йўқ, бу иш шаръан жоиз эмас. Чунки биринчидан, бу ерда бир қарашда шартноманинг ўзи сотилаётганга ўхшаб кўрингани билан, аслида шартнома предмети бўлган машина савдо моли бўлиб, унга қилинадиган тўлов шартнома эгасининг номидан амалга оширилади ва машина ҳам унинг номига чиқади. Яъни сотувчи ҳали қўлига кирмаган машинани устига фойда қўйиб сотади. Бу иш эса, шаръан жоиз эмасдир.

Бу ҳақида фуқаҳоларимиз шундай дейдилар:
( لَا بَيْعُ الْمَنْقُولِ ) أَيْ لَا يَصِحُّ لِنَهْيِهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ بَيْعِ مَا لَمْ يُقْبَضْ ، وَلِأَنَّ فِيهِ غَرَرَ انْفِسَاخِ الْعَقْدِ عَلَى اعْتِبَارِ الْهَلَاكِ (البحر الرائق)
Яъни: “Кўчар мол-мулкларни савдоси уларни қўлга киритишдан олдин жоиз эмасдир. Зеро, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлга киритилмаган нарсанинг савдосидан қайтарганлар. Чунки, бу савдода сотилган нарса (харидор қўлига етиб боришидан олдин) ҳалок бўлиши яъни унга талофат етиши мумкинлиги эътиборидан, савдо келишуви бузилиши хавфи мавжуд” ("Баҳрур-роиқ" китоби).

Иккинчидан: машинага тўлов қилаётган шахс шартнома эгасининг номидан тўлов қилгани учун, машина ҳам шартнома эгасининг номига чиқади ва қачонки у нотариал идора орқали харидор номига ўтказиб бермагунича мулк ҳам унинг ихтиёрида бўлиб, харидор алданиб қолиш эҳтимоли мавжуд. Бу эса, шариатда ман қилинган ғарар – алдов устига қурилган савдо ҳисобланади.

Учинчидан: аксарият ҳолатларда бу каби шартнома сотувчилар бир нечта шартномани қўлга киритиб, уларни сотишга ҳаракат қилади. Масалан 134 млн 294 минг сўмлик автомашина устига шартномани олиб бергани учун 1200 доллар устама қўяди. Табиийки бу нарса автоулов нархининг ошишига сабаб бўлади. Сунъий равишда нархларни оширишдан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам қайтарганлар:
عن عبد الله بن عباس قال : "نَهَى رَسولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ أنْ يُتَلَقَّى الرُّكْبَانُ، ولَا يَبِيعَ حَاضِرٌ لِبَادٍ. قُلتُ: يا ابْنَ عَبَّاسٍ، ما قَوْلُهُ: «لايَبِيعُ حَاضِرٌ لِبَادٍ»؟ قَالَ: لا يَكونُ له سِمْسَارًا" (رواه البخاري و مسلم).
Яъни: Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам карвондаги деҳқонларнинг йўлига пешвоз чиқиб, уларни бозорга киритмасдан маҳсулотларини арзон сотиб олиб, кейин шаҳар аҳолисига қиммат нархда сотишдан қайтардилар ва “Шаҳарлик киши ташқаридан келган одам учун сотувчилик қилмасин”, дедилар. Мен сўрадим: Эй, Аббоснинг ўғли, у зотнинг: “Шаҳарлик киши ташқаридан келган одам учун сотувчилик қилмасин” деганларининг маъноси нима? Шунда, у деди: “Унга даллоллик қилмасин” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Демак, ушбу ҳадиси шариф ҳукмига кўра, нарх-навони сунъий равишда оширишдан қайтарилган. Бу ишда кароҳият бор.
Шуларни эътиборга олган ҳолда автомашина сотиб олиш учун тузилган шартномани сотиш шаръан ножоиздир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Ризқлар ва ажаллар ўзгармайди, бунинг сабаби Аллоҳ таоло одамлар қўрқмасликлари учун шундай қилиб қўйган. Ризқингиз агар тақдир қилинган бўлса, қаерда бўлсангиз ҳам сизга етади. Бас, ризқ талаб қилишда ҳалол бўлинг. Ажалингиз ҳам на бир соат олдинга ва на бир соат орқага сурилмайди. Бас, шундай экан нимадан қўрқиш? Яратувчи бир, умр ҳам бир мартадир.
Ушбу ҳақиқатни ҳар бир инсон кўради, аммо эътибор бермайди.
Ўлим эркакка ҳам, аёлга ҳам етади. Катта ҳам, кичик ҳам, бола ҳам, кекса ҳам вафот этади. Гоҳида бемор вафот этиб, табиб омон қолади. Гоҳида, табиб вафот этиб, бемор қолади. Эри ўлиб, хотини, хотини ўлиб эри қолганлар қанча. Бирор ҳодиса туфайли бир оиланинг ҳаммаси вафот этган ҳолатлар ҳам бор.
Шундай ҳолатлар ер юзидаги барча халқларнинг кўз ўнгида  такрор ва такрор, хилма хил тарзда содир бўлиб туради.
Аллоҳ таоло ушбу ҳақиқатни бизларни сергак тортишимиз ва амалимизни шунга биноан бажармоғимиз учун жорий қилган. Токи, дунё қўлимизда бўлсин, қалбимизда бўлмасин. Қўрқишимиз фақат Аллоҳдан, талабимиз ҳам фақат Ўзидан бўлсин. Ниятимизни холис Аллоҳ учун қилайлик, Унинг ўзига юзланайлик, динида ҳам холис бўлайлик.

Али Жумъа

✅  Улашинг |
@MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

⚡️“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (345-сон, 08.08.2023 й.) қабул қилинди.

🔰Қарорга кўра, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси чиқиш туризми кичик турининг алоҳида фаолият йўналиши ҳисобланиб, мазкур фаолият фақат маҳаллий туроператор томонидан амалга оширилиши белгиланди.

☑️ Туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси чиқиш туризми кичик турининг “Умра” хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича қуйидаги қўшимча лицензия талаблари ва шартлари жорий этилади:

🔸 100 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган маблағларни Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйиш;

🔸 “Умра” хизматлари давомида зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида унинг диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисларини тайинлаш;

🔸 “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператор штатида диний (исломий) таълим йўналишлари бўйича республика таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг тегишли бакалавриат таълим йўналиши ёхуд магистратура мутахассислиги битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг бўлиши;

🔸 “Умра” хизматларини вояга етмаган фуқароларга кўрсатмаслик;

🔸 “Умра” хизматларини Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга ошириш.

☑️ “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператор мурожаати асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассисини зиёратчиларга гуруҳ раҳбари (элликбоши) сифатида жалб этиш бўйича қуйидаги тартиб жорий этилади:

🔸 мутахассиснинг зиёратчилар гуруҳларига раҳбарлик қилиши билан боғлиқ хизмати беғараз амалга оширилади, унинг сафар харажатлари (транспорт, меҳмонхона, озиқ-овқат, суғурта, виза тўловлари ва бошқалар) “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператор томонидан қопланади;

🔸 мутахассис туроператорнинг сўровига кўра Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан 3 иш кунида ажратилади;

🔸1 нафар гуруҳ раҳбарига 50 нафардан ошмаган зиёратчилар гуруҳи бириктирилади.

2023 йил 1 октябрдан “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператорлар фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш тизими жорий этилади.

✳️ Қарорда белгиланган қўшимча лицензия талаб ва шартлари 2023 йил 1 ноябрдан қўлланилади ҳамда улардан лицензияни қайта расмийлаштиришда аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим ва лицензия учун давлат божи ундирилмайди.

Манба: huquqiy_axborot/fYsn7QB092B" rel="nofollow">https://teletype.in/@huquqiy_axborot/fYsn7QB092B

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

ТОШКЕНТ ШАҲАР НОИБЛАРИ ТАЛАБА БЎЛДИЛАР

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов модул асосида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига ўқишга қабул қилинган 9 нафар ноиб имомларни табрикладилар.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

​​МАХФИЙЛИК

Аллоҳ таоло Нисо сурасида айтади:
“ Ва Биз сенга бундан олдин қиссаларини айтиб берган ва қиссаларини айтиб бермаган Пайғамбарларни юбордик”. Нисо сураси-164 оят.
Оятда Аллоҳ “Қиссаларини айтиб бермаган” Пайғамбарлар ҳақида ҳам гап кетаяпти. Аслида биз таниган Пайғамбарлардан танимаганимиз кўпроқ. Биз танимаганимиз билан у Пайғамбарларнинг қадри озайиб қолмайди.
Демак, инсонлар сенинг фазилатингни билишмаса хафа бўлма. Бунинг сенга зарари йўқ. Сенинг кимлигингни Аллоҳ билса шу етади. Нуҳ алайҳис саломни таниганимиз қиёмат куни у зотнинг мезонларида ҳеч нарсани зиёда қилмайди. Аллоҳ бизга хабар бермаган ва биз улар ҳақида ҳеч нарсани билмайдиган Пайғамбарлар мезонидан қиёмат куни биз танимаганимиз учун ҳеч нарса камайиб қолмайди.
Ҳорун ар-Рашиднинг қўшинида 20000 аскар ўз номини қўшин девонига ёздиришмас эди. Улар маош олишмас, Аллоҳнинг билиши билан кифояланишар эди.
Соиб ибн Ақраъ розиёллоҳу анҳу халифа Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳуга Наҳованд жангидан сўнг келиб ҳамдардлик билдирди. У кишига жангда шаҳид бўлган бир қанча машҳур саҳобаларнинг исмларини айтди ва сўзининг охирида “Ва мўъминлар амири танимайдиган бир қанча кишилар”, деб қўйди. Шунда Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳу йиғлаб юбориб дедилар:
“Умарнинг танимаслиги уларга нима зарар берар эди?! Аллоҳ танийди-ку!”.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

☺️ КЎНГИЛ ОЛИШ

Бир йигит онасининг қўшнидан озгина туз сўраётганини кўриб қолди. У онасидан сўради:
-Онажон! Нега қўшнидан туз сўраяпсиз? Ахир мен кеча туз олиб келган эдим-ку!
Онаси деди:
-Болам! Чунки улар биздан кўп нарса сўраб туришади. Улар камбағал. Мен улардан уларга оғирлик қилмайдиган озгина нарса сўраб туришни истадим. Аслида бизнинг тузга эҳтиёжимиз йўқ. Аммо улар бизга муҳтож бўлишгани каби ўзимизни ҳам уларга муҳтож қилиб кўрсатаман. Ана шунда улар бирор нарсага муҳтож бўлишса хижолат бўлмасдан биздан ҳожатларини сўрайверишади!

Ҳассон ибн Саъид Махзумий(463 ҳижрийда вафот этган) масжид бино қилмоқчи бўлди. Бир аёл масжидга ҳиссасини қўшмоқчи бўлиб унга кийим олиб келди. Уни сотиб пулини масжидга ишлатмоқчи эди. Кийимнинг нархи ярим динордан ошмас эди. Ҳассон ибн Саъид ундан кийимини минг динорга сотиб олди. Пулни хазиначига бериб уни масжидга сарф қилишни айтди. Кийимни эса кафанлик қиламан деб яшириб қўйди.
Кўнгил олиш махфий ибодатларнинг энг буюкларидандир. Бу билан банда Аллоҳга яқин бўлади. Қуръони каримда айнан “кўнгил олиш” жумласи келмаган бўлсада шу маънодаги жумлалар тиқилиб ётибди. Басирати очиқлар учун уларни топиш қийин бўлмайди!

#Abdulqodir_Polvonov
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Эътироф
ДИНИЙ СОҲА ХОДИМЛАРИ ФАОЛИЯТИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

Имомлик, ноиблик шараф, шу билан бирга, масъулият ҳамдир. Аллоҳнинг динига хизмат қилган, халқнинг корига яраган инсон ҳеч қачон кам бўлмайди.
Бугун "Шайх Зайниддин" жоме масжиди мажлислар залида Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов модул асосида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига ўқишга қабул қилинган 9 нафар ноиб имомлар билан йиғилиш ўтказди.

Тадбирда бу йил Тошкент шаҳар имом ноибларининг бир қатор ютуқлари эътироф этилди. Хусусан ҳаж мавсумида 16 нафар имом ноиблар гуруҳ раҳбари бўлиб, ҳожиларга намунали хизмат кўрсатгани, 10 нафар имом ноиблар турли масжидларга имом-хатиб этиб тайинланганини алоҳида эслаб ўтдилар.

Шу билан бирга, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига ўқишга қабул қилинган 9 нафар ноиб имомларни алоҳида табрикладилар ва уларга зарур тавсияларни бердилар.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма
#Намоз_вақтлари

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺

🗓 🌙   1445 ҳ.й  МУХАРРАМ  20 КУН
7 АВГУСТ  -2023 м.й
ДУШАНБА  куни тақвими⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Тонг        - 03:52
⏰ Қуёш      - 05:23
⏰ Пешин   - 12:34
⏰ Аср         - 17:28
⏰ Шом       - 19:35
⏰ Хуфтон  - 21:02

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉/channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма
#Намоз_вақтлари

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺

🗓 🌙   1445 ҳ.й  МУХАРРАМ  19 КУН
6 АВГУСТ  -2023 м.й
ЯКШАНБА  куни тақвими⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Тонг        - 03:51
⏰ Қуёш      - 05:22
⏰ Пешин   - 12:34
⏰ Аср         - 17:29
⏰ Шом       - 19:37
⏰ Хуфтон  - 21:04

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉/channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма
#Намоз_вақтлари

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺

🗓 🌙   1445 ҳ.й  МУХАРРАМ  18 КУН
5 АВГУСТ  -2023 м.й
ШАНБА  куни тақвими⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Тонг        - 03:50
⏰ Қуёш      - 05:21
⏰ Пешин   - 12:34
⏰ Аср         - 17:29
⏰ Шом       - 19:38
⏰ Хуфтон  - 21:05

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉/channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Имомлар_фаолиятидан

ЧЕГАРА ҲУДУДЛАРДА ЖУМА ШУКУҲИ

Таниқли уламоларимизнинг юртимизнинг чекка-чекка ҳудудларига бориб, намозхонлар билан учрашиши, улар билан дилдан суҳбатлашиб, гўзал мавъизалар қилиб бериши жамоатнинг шодлигига, хуррамлигига сабаб бўлади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тасдиқланган режага мувофиқ, бугун, 4 август куни пойтахтимизда фаолият юритаётган бир неча имом-хатиблар Республикамизнинг чегара ҳудудларига бориб, у ерда мавъизалар қилиб, жума намозларини ўқиб бердилар.
Хусусан, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуллоҳ домла Йўлдошев Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани "Ноғай эшон" масжидига борган бўлса,
Олмазор тумани "Имом ат-Термизий" масжиди имом-хатиби...

👉БАТАФСИЛ...

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ЖУМА_МУБОРАК

🕌Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

🌸ЖУМА МУБОРАК ДЎСТЛАРИМ

🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 ✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ЖУМА_МУБОРАК

🕌Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

🌸ЖУМА МУБОРАК,  АЗИЗ ДИНДОШИМ!

🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 ✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…
Subscribe to a channel