#no_comment
Туркий давлатлар ташкилоти диний идоралари раҳбаларининг Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари мақбарасини зиёрати.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#Эслатма
#Намоз_вақтлари
🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺
🗓 🌙 1445 ҳ.й ЖУМОДУЛ АВВАЛ 13 КУН
27 НОЯБРЬ -2023 м.й
ДУШАНБА куни тақвими⌚️
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️
⏰ Тонг - 06:01
⏰ Қуёш - 07:24
⏰ Пешин - 12:15
⏰ Аср - 15:15
⏰ Шом - 16:58
⏰ Хуфтон - 18:17
📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉 /channel/MuslimShosh
УЛАМОЛАР БУХОРОИ ШАРИФДА
Хабарингиз бор, куни кеча Тошкент шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти диний идоралари раҳбаларининг тўртинчи анжумани Тошкент шаҳрида муваффақиятли ўтди.
Бугун Халқаро мусулмон уламолар кенгаши ва Абу Даби Тинчлик форумининг обрў-эътиборли уламолари, Ўзбекистон, Миср, Озарбайжон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон сингари мамлакатлар муфтийлари, таниқли уламолар Бухоро шаҳрига ташриф буюришди.
Уламолар, анъанага кўра, дастлаб, Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари мақбарасини зиёрат қилдилар.
Таъкидлаш керак, улуғларнинг зиёрати билан бошланган ишда хайр, барака ва муваффақият бўлади.
Иншоаллоҳ, куннинг иккинчи ярмида Мир Араб мадрасасининг 500 йиллиги муносабати билан «Боқий Бухоронинг ислом цивилизациясидаги ўрни» мавзусидаги халқаро анжуман ҳам юқори савияда ўтади, иншоаллоҳ.
Тадбирда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов ҳам иштирок этмоқда.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
📍ДУНЁ УЛАМОЛАРИ БАҲОУДДИН НАҚШБАНД ЗИЁРАТИДА
🕌Халқаро мусулмон уламолар кенгаши ва Абу Даби Тинчлик форумининг обрў-эътиборли уламолари, Ўзбекистон, Миср, Озарбайжон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон сингари мамлакатлар муфтийлари, таниқли уламолар, исломшунос тадқиқотчи ва диний соҳа вакиллари Бухоро шаҳрига зиёратни Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари мақбарасини зиёрат қилишдан бошладилар.
📕 Мажмуада Қуръони карим оятларидан тиловат қилиниб, азиз авлиёларнинг руҳи покларига бағишланди.
Шундан сўнг уламолар "Баҳоуддин Нақшбанд" жоме масжидида пешин намозини адо этишди.
✅ Эслатиб ўтамиз, бугун куннинг иккинчи ярмида Мир Араб мадрасасининг 500 йиллигига бағишланган "Боқий Бухоронинг ислом цивилизациясидаги ўрни" мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтади.
#Мир_Араб_мадрасасининг_500_йиллиги
#Тошкент2023
O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Matbuot xizmati
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
#Эслатма
#Намоз_вақтлари
🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺
🗓 🌙 1445 ҳ.й ЖУМОДУЛ АВВАЛ 12 КУН
26 НОЯБРЬ -2023 м.й
ЯКШАНБА куни тақвими⌚️
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️
⏰ Тонг - 06:00
⏰ Қуёш - 07:23
⏰ Пешин - 12:15
⏰ Аср - 15:16
⏰ Шом - 16:58
⏰ Хуфтон - 18:18
📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉 /channel/MuslimShosh
#Янгиликлар_24 | Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг IV йиғилиши ўтказилди
#Туркий_давлатлар_ташкилоти
#Тошкент2023
manba
O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Matbuot xizmati
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
☪️ Тошкентда Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг йиғилиши ўтказилади
✔️ Шу йилнинг 25 ноябрь куни пойтахтимизда Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтади. Унда Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Омуралиев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода, Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси, доктор Али Эрбош, Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули, Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси Уламолар кенгаши раиси Абдиманап Масалиев ҳамда Туркманистон муфтийси Ялкап Ходжагулиев, шунингдек, туркий давлатлар уламолари, диний соҳа вакиллари ҳам иштирок этади...
➡️ БАТАФСИЛ
#Туркий_давлатлар_ташкилоти #Тошкент2023
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
📩 СУДХЎРНИНГ НАДОМАТИ
✔️ Қийналган муҳтожларга оз пул бериб, фоизи билан қайтариб олганман...
✔️ Ҳаттоки етимлар ҳаққини ҳам еганман...
✔️ Бугун ҳамма қилмишимга яраша жазо олмоқдаман...
✔️ Судхўрликнинг жавоби ёмон бўларкан
Абдуқаҳҳор домла Юнусов
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#ЖУМА_ШУКУҲИ
Тошкент шаҳар "Шайх Зайниддин" жоме масжиди. Жума намозидан фотолавҳалар.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃
🌙 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
🌹Қиблага юзланиб шодланса юрак,
🌹Шу онда раҳматин ёғдирса фалак.
🌹Улуғроқ зот борми Аллоҳдан бўлак!?
🌹Мусулмон аҳлига Жума Муборак!
🤲🏻 АЛЛОҲИМ!!! Бизга бу жумани жаннатимизга нарвон қил.
Ҳайрга карвон қил.
Жумадан жумагача офиятда,саломат қилиб қўйган Роббимга чексиз шукрлар бўлсин!!! Aмин!
🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
✅ Улашинг | @MuslimShosh
🌺Жума айёмингиз муборак бўлсин!🌺
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:
أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
#Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.
Ибн Сунний ривояти.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#Эслатма
#Намоз_вақтлари
🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺
🗓 🌙 1445 ҳ.й ЖУМОДУЛ АВВАЛ 10 КУН
24 НОЯБРЬ -2023 м.й
ЖУМА куни тақвими⌚️
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️
⏰ Тонг - 05:58
⏰ Қуёш - 07:21
⏰ Пешин - 12:14
⏰ Аср - 15:17
⏰ Шом - 16:59
⏰ Хуфтон - 18:19
📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉 /channel/MuslimShosh
#кун_ҳадиси
“Аллоҳ таоло йўлида дўстлашган инсонлар учун охиратда нурдан минбарлар барпо қилинади. Уларни кўриб, ҳатто пайғамбарлар ва шаҳидлар ҳам ҳавас қиладилар”.
Имом Термизий ривояти
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#Маърифат_соати
МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Бугун Тошкент шаҳридаги "Шайх Зайниддин" жоме масжиди мажлислар залида пойтахтимизда фаолият юритаётган имом-хатиблар учун Маърифат соати бўлиб ўтди.
Қуръони карим тиловати билан бошланган тадбирни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов кириш сўзи билан очиб бердилар ҳамда имомларни билим ва малака синовидан муваффақиятли ўтганлари билан табрикладилар.
Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Абдулвосит Ҳомиджонов ҳам тадбирда иштирок этиб, ўзларининг таклиф ва тавсияларини бердилар.
Кун тартибида умумий масалалар, хусусан, умра зиёратига борувчи гуруҳ раҳбарлари янада фаолроқ бўлиши, ўз гуруҳидаги зиёратчилар билан кўпроқ тушунтириш ишларини олиб бориши зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, фуқаролар билан хушмуомала бўлиш, маҳаллалар билан кўпроқ ишлаб, хонадонларга кириб боришни тизимли йўлга қўйиш бугунги кун талаби экани эслатиб ўтилди.
Тадбирда Тошкент шаҳар бош имом-хатибининг ўринбосарлари Абдуллоҳ домла Йўлдошев ҳамда Эргашали домла Рустамов ҳам иштирок этдилар.
Маърифат соати сўнгида хайрли дуолар қилинди.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#КУН_ДУОСИ
اَللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي خَطاَياَي وَعَمْدِي وَجَهْلِي وَهَزْلِي، وَكُلُّ ذَلِكَ عِنْدِي .
📖#Ўқилиши: “Аллоҳуммағфир лий хотойа ва ъамдий ва жаҳлий ва ҳазлий. Ва куллу залика ъиндий”.
✅#Маъноси: “Ё Аллоҳим! Менинг қасддан, билмасдан ва ҳазл қилиб қилган хатоларимни мағфират қил. Бу (қусур)ларнинг барчаси менда бордир”.
Имом Бухорий ривояти
✅ Улашинг | @MuslimShosh
Халқаро анжуман
ШАРИФ ШАҲАР ШАРОФАТИ
Бухоро қадимдан маърифат ўчоғи бўлиб келган. Бу заминдан етишиб чиққан Муҳаддислар султони, Дунё имоми Имом Бухорий, Шайхур раис Абу Али ибн Сино, Мовароуннаҳрда ҳанафий мазҳаби тарқалишига жуда катта ҳисса қўшган Абу Ҳафс Кабир Бухорий ва яна кўплаб алломалар Бухорони етти иқлимга машҳур қилишган.
Бугун ана шу шаҳарда Мир Араб мадрасасининг 500 йиллиги муносабати билан "Боқий Бухоронинг ислом цивилизациясидаги ўрни" мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг табрик сўзлари билан очилган анжуманда Миср Араб Республикаси муфтийси, Шайх, профессор, Др. Шавқий Аллом ҳазратлари, Халқаро мусулмон уламолар кенгаши раиси, Шайх, проф., Др. Алий Муҳйиддин Қорадоғий ҳазратлари, Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси, профессор Али Эрбош жаноблари ва бошқалар сўзга чиқиб, Бухоронинг таърифу тавсифини гўзал намуналар билан айтиб бердилар.
Тадбир сўнгида анжуман шуъбаларга бўлинган ҳолда ўз ишини давом эттирди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла ҳам тадбирда фаол иштирок этдилар.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
🎙 Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси, доктор Али ЭРБОШ жанобларининг Туркий давлатлар ташкилоти диний идоралари раҳбарларининг IV Тошкент анжуманидаги интервьюси
#Туркий_давлатлар_ташкилоти
#Тошкент2023
manba
O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Matbuot xizmati
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
🕌 Туркия Диёнат ишлари бошқармаси вакили: Ўзбекистондан Имом Мотуридийнинг етишиб чиқиши бутун Ислом уммати учун буюк ҳадядир!
#Туркий_давлатлар_ташкилоти
#Тошкент2023
manba
O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Matbuot xizmati
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
🇺🇿 Пойтахтимизда Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг тўртинчи йиғилиши ҳамда “Мотуридийлик ва ҳозирги замон” мавзуида туркий давлатлар уламолари биринчи форуми муваффақиятли ўтди.
O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Matbuot xizmati
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
Ҳамдардлик билдирамиз
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги жамоаси ва Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган имом-хатиб ва имом ноиблар Тошкент шаҳар Учтепа тумани "Маҳкамбой хожи ота" масжиди имом-хатиби Мардонов Раҳматулло домламизнинг оналари вафоти муносабати билан Раҳматулло домла ва у кишининг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этади.
@MuslimShosh
🟢 Пойтахтимизда Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг йиғилиши бошланди
✅ Бугун, 25 ноябрь куни пойтахтимизда Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг тўртинчи йиғилиши бошланди.
🪪 Анжуман Қуръони карим тиловати билан очилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари йиғилишни очиб бердилар.
📶 Халқаро тадбирда Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Омуралиев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода, Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси, доктор Али Эрбош, Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули, Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси Уламолар кенгаши раиси Абдиманап Масалиев ҳамда Туркманистон муфтийси Ялкап Ходжагулиев, шунингдек, туркий давлатлар уламолари, диний соҳа вакиллари ҳам иштирок этмоқда...
#Туркий_давлатлар_ташкилоти
#Тошкент2023
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
#Эслатма
#Намоз_вақтлари
🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺
🗓 🌙 1445 ҳ.й ЖУМОДУЛ АВВАЛ 11 КУН
25 НОЯБРЬ -2023 м.й
ШАНБА куни тақвими⌚️
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️
⏰ Тонг - 05:59
⏰ Қуёш - 07:22
⏰ Пешин - 12:15
⏰ Аср - 15:16
⏰ Шом - 16:59
⏰ Хуфтон - 18:18
📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉 /channel/MuslimShosh
#ЖУМА_ШУКУҲИ
Тошкент шаҳар "Шайх Зайниддин" жоме масжиди. Жума намозидан фотолавҳалар.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲
🌺Бугун сокин осмону фалак,
Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
Қадрдонлар Жума муборак!🌺
🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
✅ Улашинг | @MuslimShosh
🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲
🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.
Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни ўзининг муҳаббати билан шод айласин!
❗️Яқинларингизни биринчи бўлиб табриклаш эсдан чиқмасин
🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#ЖУМА_МУБОРАК
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракатда Фотиҳадан кейин "Жумуъа" сурасини ва иккинчи ракатда "Мунофиқун" сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа миим сажда" ва "Ҳал атаа ъалал-инсаани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
"Кифоя" китобидан.
📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | @MuslimShosh
✅ Муфтий ҳазратга янги ўринбосар тайинланди
🕌 Шу йил 23 ноябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов эгаллаб турган вазифасидан ажралмаган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг Ёшлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
🔸Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, Миср Араб Республикасининг Қоҳира давлат университети ва Тошкент давлат шарқшунослик институтини тамомлаган.
🔹Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов ўз фаолияти давомида Дин ишлари бўйича қўмита бўлим бошлиғи, Ўзбекистон халқаро ислом академияси проректори, кафедра мудири вазифаларида меҳнат қилган.
Сиёсий фанлар доктори (DSc), профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов 2023 йил январь ойидан ҳозирга қадар Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори вазифасида фаолият юритиб келмоқда.
➡️БАТАФСИЛЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
👨👩👦 ЁШ ОТА-ОНАЛАРГА ТАВСИЯ
Абдуқаҳҳор домла Юнусов
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#кун_ояти
«Албатта, мўминлар (динда) ўзаро биродардирлар. Бас, сизлар икки биродарингиз ўртасини тузатиб қўйингиз ва Аллоҳдан қўрқингиз, шояд, раҳм қилинсангиз».
Ҳужурот сураси, 10-оят
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#Хориж_хабари
Сибирдаги илк мадраса
Россиянинг Новосибирск мерияси Кировский туманида мадраса қуриш учун рухсат берди. Бу Сибир ўлкасидаги илк ислом таълим муассасаси бўлади.
Мадраса қурилиши учун 13152 квадрат метр ер майдони ажратилган бўлиб, унинг 6380 квадрат метрига иншоот қурилади.
Бу лойиҳа 6 йил аввал эълон қилинган бўлса-да, эндигина амал оширишга киришилди.
✅ Улашинг | @MuslimShosh