#кун_дуоcи
🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилар эдилар: “Аллоҳим, Сендан (берган) неъматинг завол топиши, офиятинг (нотинчликка) алмашиниши, тўсатдан келувчи азобинг ва барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман!” (Имом Муслим ривояти).
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ
Аллоҳумма инний аъузу бика мин завали ниъматика ва таҳаввули ъафиятика ва фужа-ати ниқматика ва жамийъи сахотика
#дуо
✅ Улашинг | @MuslimShosh
☪️ “Йил имоми – 2023” танлови (видеолавҳа)
Куни кеча бўлиб ўтган «Йил имоми – 2023» кўрик танловида Тошкент шаҳри “Холид ибн Валид” жоме масжиди имом-хатиби Исроилжон домла Исмоилжонов I даражали диплом ҳамда Ҳаж сафари йўлланмасини қўлга киритди.
Бу, албатта, Тошкент шаҳар бош имом-хатибининг, пойтахтимиздаги барча имом-домлаларнинг улкан ютуғидир.
Фурсатдан фойдаланиб, Исроилжон домла Исмоилжоновни самимий қутлаймиз. У кишининг барча ишларида Аллоҳ таолодан улкан муваффақиятлар сўраб қоламиз.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#ҲИКМАТ
«Татуировка асбоблари билан гепатит B, С ҳамда ОИВ инфекциясини юқтириб олиш жуда осон. Татуировкаси бор инсонларнинг гепатит С касаллигига чалиниш хавфи, оддий одамларга қараганда, 9 баравар юқори бўлади. “Mycobacterium haemophilum” бактерияси сил ва мохов касаллигини чақиради, одамларда иммун тизимини сустлаштиради. Бу бактерия эса фақат татуировка чиздиргач юзага келади».
Дерматологлар хулосаси
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#кун_ҳадиси
“Аллоҳ таоло соч уловчи, улашга интилувчини ва баданига игнабитик (татуировка) қўювчи ва қўйишга интилувчини лаънатласин!”.
Муттафақун алайҳ.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
ҲУРМАТЛИ ҲАМШАҲАРЛАР!
Аввал хабар берганимиздек, ҳафтанинг ҳар ЧОРШАНБА куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги барча масжидларда фуқароларни қабул қилиш куни деб белгиланган!
Шу муносабат билан жорий йилнинг 6 декабр куни Тошкент шаҳридаги барча масжидларда фуқаролар қабули ўтказилади.
Қабул вақти: 9:00 дан 17:00 гача.
Шунингдек, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби, устоз Абдуқаҳҳор домла Юнусов Шайхонтоҳур тумани “Кўкча” даҳасидаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидида турли мурожаатлар билан келадиганган фуқароларни қабул қиладилар.
Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш, қалбингизга таскин берувчи суҳбатлардан баҳраманд бўлишни истасангиз, ўзингизга яқин ҳудуддаги масжидларга ёки бевосита “Шайх Зайниддин” жоме масжидига ташриф буюринг!
✅ Улашинг | @MuslimShosh
Бармоқлар орасидан сув чиқиши
Анас розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳни аср намозига озгина вақт қолганда учратдим. Одамлар таҳорат олиш учун сув тополмай зир югуриб юришарди. Расулуллоҳ таҳорат олинадиган бир идишни олиб келиб, ичига қўлларини тиққан эдилар, бармоқлари орасидан сув қайнаб чиқа бошлади. Расулуллоҳ таҳоратга шу сувдан олишни буюрдилар. Одамлар бирин-кетин келиб, идишларини тўлдириб кетаверишди", дея ҳикоя қилади. Ундан таҳорат олганларнинг сони қанчалиги сўралганда: "Уч юзга яқин одам эди", деб жавоб берган».
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#КУН_ҲИКМАТИ
«Саҳобалардан бири Искандария шаҳри фатҳи ҳақидаги хабарни ҳазрат Умар розияллоҳу анҳуга етказиш учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилиб Мадинага етиб келади. У қайлула (яъни бомдод намозидан кейин) қилиш вақтида келибди ва ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу ҳам қайлула қилиб, дам олаётган бўлса керак, деб ўйлабди-да, масжидга борибди. Қараса, ҳазрат Умар масжидда экан. Халифи унга: “Агар кундузи дам олсам, раъият ҳаққини зое қиламан. Мабодо кечаси ухласам, Аллоҳ таолонинг ҳаққини зое қиламан. Бу икки ҳақ ўртасида қандай ухлаб дам оламан”, дебди».
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#кун_ояти
«Сизларни Аллоҳ яратди. Сўнгра вафот эттиради ҳам. Сизларнинг орангизда энг нотавон умр кўришга (кексайиб, заиф ҳолатга) қайтарилиб, илгари билган нарсаларининг ҳеч бирини билмай қоладиган кишилар ҳам бордир. Албатта, Аллоҳ билимли ва қудратлидир».
Наҳл сураси 70-оят.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#КУН_ДУОСИ
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ مِنْ أَرْذَلِ الْعُمُرِ
🔶#Ўқилиши: “Аллоҳумма инний аъузу бика мин арзалил умури”.
✅#Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мен сендан разил (тубан) ўлимдан паноҳ сўрайман”.
Имом Бухорий ривояти.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
💰РИЗҚНИ ҲАЛОЛДАН ТОПИШ
Абдуқаҳҳор домла Юнусов
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#КУН_ОЯТИ
«Аллоҳнинг чиройли исмлари бордир. Уни ўша (исм)лар билан атангиз! Унинг исмларида ҳақдан оғиб кетувчиларни қўяверингиз! (Улар) қилмишларига (яраша) жазоланурлар».
Аъроф сураси, 180-оят.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#Эслатма
#Намоз_вақтлари
🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺
🗓 🌙 1445 ҳ.й ЖУМОДУЛ АВВАЛ 20 КУН
4 ДЕКАБРЬ -2023 м.й
ДУШАНБА куни тақвими⌚️
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️
⏰ Тонг - 06:07
⏰ Қуёш - 07:32
⏰ Пешин - 12:18
⏰ Аср - 15:13
⏰ Шом - 16:56
⏰ Хуфтон - 18:16
📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉 /channel/MuslimShosh
#Хушхабар
"ИСКАНДАРХЎЖА" МАСЖИДИ ОЧИЛДИ
Бугун, 2 декабрь куни пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги "Искандархўжа" жоме масжидининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Қуръони карим тиловати билан бошланган тадбирда Ўзбекистн мусулмонлари идораси раиси, муфтий, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирок этиб, намозхонларни, маҳалла фаолларини янги жоме ишга тушиши муносабати билан табрикладилар.
Шунингдек, тадбирда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов, мутсаддилар, маҳалла фаоллари, нуроний отахонлар қатнашди.
- Масжидимиз Олмазор тумани “Уста Олим” кўчаси 46-уйда жойлашган, - мазкур масжид имом-хатиби Саидхон қори Махсумов. - Масжид “Искандархўжа” (1858–1951) номига қўйилган. 1950 йилгача ҳозирги масжид олдидан ўтган йўл ўртасида масжид бўлган. У масжидга Искандархўжа ота имомлик қилган. Кейинчалик бу масжид бузиб юборилган.
Давлат архивидан “Уста Олим” номли кўчада масжид бўлгани аниқланиб, 1989 йилдан масжид эски ўрнидан янгитдан қурилган. Ушбу қурилишга бош ташаббускор Искандархўжа отанинг набираси шу маҳаллалик уста Искандаров Жалолхўжа бўлган. 1926 йили Тошкент шаҳрининг ҳозирги Олмазор туманида “Уста Олим» кўчасида дунёга келган. Ўзлари уста дурадгор бўлгани боис масжиднинг биноларини 1989–1994 йиллар мобайнида қурганлар. Искандаров Жалолхўжа 1995 йилда вафот этган.
Бино 1991 йилда қурилган. 1 та хонақоҳ, 1 та пешайвон, икки қаватли ёнайвон, 2 та маъмурият хонаси мавжуд. Умумий ер майдони 245 м2. Масжид 1994 йил ҳоким қарори билан ўз фаолиятини бошлаган. Масжид асосан “А.Абдуқаюмов” ва “Мискин” маҳалласи ҳудудида жойлашган.
Янги масжидни Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларга манфаатли қилсин.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#ВИДЕО
БОЛАЖОНЛАРГА ОЛАМ-ОЛАМ ШОДЛИК УЛАШИЛДИ
3 декабрь – “Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш” куни. Ушбу сана 1992 йилдан юртимизда ҳамда дунё миқёсида кенг нишонланади ва таълим муассасалари, турли ташкилотлар, бутун жамоатчилик иштирокида кенг кўламдаги тадбирлар ўтказилади.
Бугун биз ҳам ушбу сана муносабати билан Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 36-мактабга ташриф буюрдик. Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов бошчиликларида биз ҳам сиз азиз юртдошларимиз билан дилдан суҳбат учун йиғилдик.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#Эслатма
#Намоз_вақтлари
🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺
🗓 🌙 1445 ҳ.й ЖУМОДУЛ АВВАЛ 23 КУН
7 ДЕКАБРЬ -2023 м.й
ПАЙШАНБА куни тақвими⌚️
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️
⏰ Тонг - 06:10
⏰ Қуёш - 07:35
⏰ Пешин - 12:19
⏰ Аср - 15:13
⏰ Шом - 16:55
⏰ Хуфтон - 18:16
📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉 /channel/MuslimShosh
🧠 КУЧЛИ ХОТИРA
Мирзо Улуғбекнинг фаросати ва хотирасининг қуввати шу даражада эдики, ҳар ерда бирон жониворга ўқ узиб, ов қилса, шу тарихни эслаб қолар, воқеа куни ва қаерда бўлганлигини, жониворлардан қайсилари ов қилинганлигини дафтарга битиб қўярди. Тасодифан 5 та дафтар йўқолиб қолди ва қанча қидирсалар ҳам уни тополмадилар. Дафтарни сақлаб юрган хизматчилар саросимага тушдилар.
Подшоҳ деди:
Ташвиш тортманглар! Мен ўша дафтарга ёзилган гапларни бошдан оёқ ёд биламан. Сўнг Улуғбек котибни чақиртириб айтиб турди, улар ёзиб олдилар. Янги дафтар тўлган ҳам эдики, илгари йўқолган дафтар топилиб қолди. Ҳар иккала дафтарни солиштириб, тўрт-бештадан ортиқ фарқ топмадилар.
#Сабоқ: илмни ёзиш билан қайд қилиб, боғлаб қўйиш лозим. Бундан ташқари, ёзилган нарсага тез-тез кўз югуртирилса, эътибор билан такрорланса, хотирага мустаҳкамланиб қолади.
Ҳикоядан яна шуни хулоса қилиш мумкинки, боболаримиз шундай буюк инсонлар бўлишган. Сизу биз ҳам уларга муносиб давомчи бўлишга, улар қилган ишларни қилишга ҳаракат қилишимиз бурчимиз саналади. Бунинг учун уларнинг ҳаёт йўлларини яхши ўрганиб, улар қилган ишларни амалга оширишимиз керак.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
👆 АЛЛОҲ ПОК НАРСАЛАРНИ ЯХШИ КЎРАДИ
Абдуқаҳҳор домла Юнусов
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#ОЯТ
«Бас, (эй Муҳаммад!) Юзингиз (ўзингиз)ни доимо тўғри бўлган динда (Исломда) тутинг! Инсонларни ўша асосда яратган Аллоҳнинг яратувчилигини (англангиз!) Аллоҳнинг яратишига ўзгартириш йўқ. Энг тўғри дин шудир, лекин кўп одамлар (буни) билмаслар».
Тавба сураси, 18-оят.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#Эслатма
#Намоз_вақтлари
🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺
🗓 🌙 1445 ҳ.й ЖУМОДУЛ АВВАЛ 22 КУН
6 ДЕКАБРЬ -2023 м.й
ЧОРШАНБА куни тақвими⌚️
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️
⏰ Тонг - 06:09
⏰ Қуёш - 07:34
⏰ Пешин - 12:19
⏰ Аср - 15:13
⏰ Шом - 16:55
⏰ Хуфтон - 18:16
📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉 /channel/MuslimShosh
😄🕌 “ЙИЛ ИМОМИ – 2023” ҒОЛИБИ АНИҚЛАНДИ ВА ҲАЖ ЙЎЛЛАНМАСИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ
📊 Шу йил 5 декабрь куни масжидларда фаолият юритаётган имом-домлалар ўртасида “Йил имоми – 2023” кўрик танловининг республика босқичи бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган 14 нафар имом-домла беллашди.
📝 Иштирокчилар Қуръони карим қироати ва тафсири, ақида, фиқҳ, Ислом тарихи, ҳадис илмлари, алломалар ижодига оид саволларга жавоб бердилар. Шунингдек, меҳнат фаолиятлари давомида амалга оширган ишлари ва ижодларини намойиш этдилар. Қатнашчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан мезонлар асосида баҳоланди.
🗣 Танлов натижаларига кўра, қуйидаги иштирокчилар совринли ўринларга муносиб топилди:
🥇1-ўрин – Тошкент шаҳридаги “Холид ибн Валид” жоме масжиди имом-хатиби Исроилжон домла Исмоилжоновга I даражали диплом ва Ҳаж сафари йўлланмаси;
🥈2-ўрин – Андижон вилоятидаги “Мирзахолиқ ота” жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммадийхон домла Ҳожиевга II даражали диплом ва 15 млн. сўм пул мукофоти;
🥉3-ўрин – Самарқанд вилоятидаги “Шайх Худойдод Вали” жоме масжиди имом-хатиби Анвар домла Аҳмедовга III даражали диплом ва 12 млн. сўм пул мукофоти топширилди.
🤲Аллоҳ таоло ғолибликни муборак айласин, қолган иштирокчиларга ҳам келгусида муваффақият ато этсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
☪️ “Йил имоми – 2023” танлови бошланди (Фотолавҳа)
✅ Бугун, 5 декабрь куни масжидларда фаолият юритаётган имом-домлалар ўртасида “Йил имоми – 2023” танловининг якуний босқичи бошланди.
📊 Мазкур мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган имом-домлалар беллашади.
🟢 Айни пайтда қизғин ва кўтарингки руҳда бошланган танловда иштирокчилар чиқишларини ҳакамлар ҳайъати томонидан адолат мезонлари асосида муносиб баҳолаб борилмоқда.
📝 Танлов шартлари, тартиблари ва мукофотлари ҳақидаги маълумотларни ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Эслатма
#Намоз_вақтлари
🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺
🗓 🌙 1445 ҳ.й ЖУМОДУЛ АВВАЛ 21 КУН
5 ДЕКАБРЬ -2023 м.й
СЕШАНБА куни тақвими⌚️
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️
⏰ Тонг - 06:08
⏰ Қуёш - 07:33
⏰ Пешин - 12:18
⏰ Аср - 15:13
⏰ Шом - 16:56
⏰ Хуфтон - 18:16
📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉 /channel/MuslimShosh
#КУН_ҲИКМАТИ
Аллоҳ таоло Ўзи яратган борлиқлардан ҳеч бирига ўхшамайди. Унинг билиши бизнинг билишимизга, Унинг қудрати бизнинг қудратимизга, кўриши бизнинг кўришимизга, эшитиши бизнинг эшитишимизга, сўзлаши бизнинг сўзлашимизга ўхшамайди...
Ё Аллоҳ! Бутун сифатларинг ва исмларинг ҳурмати, бизларни розилигингга эриштир, Сени камоли маърифат ила танимоқни бизларга осон айлагин!
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#КУН_ҲАДИСИ
«Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни ёд олса, жаннатга киради. Албатта, Аллоҳ тоқдир ва тоқни яхши кўради».
Имом Бухорий ривояти.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#КУН_ДУОСИ
اللَّهُمَّ طَهِّرْنِى مِنَ الذُّنُوبِ وَالْخَطَايَا كَمَا يُنَقَّى الثَّوْبُ الأَبْيَضُ مِنَ الْوَسَخِ
🔶#Ўқилиши: “Аллоҳумма тоҳҳирний миназ зунуби вал хотойа кама юнаққос савбул абйозу минал васах”.
✅#Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мени гуноҳ ва хатолардан худди оқ кийим кирдан поклангани каби покла”.
Имом Муслим ривояти.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#Эслатма
#Намоз_вақтлари
🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺
🗓 🌙 1445 ҳ.й ЖУМОДУЛ АВВАЛ 19 КУН
3 ДЕКАБРЬ -2023 м.й
ЯКШАНБА куни тақвими⌚️
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️
⏰ Тонг - 06:06
⏰ Қуёш - 07:31
⏰ Пешин - 12:17
⏰ Аср - 15:13
⏰ Шом - 16:56
⏰ Хуфтон - 18:16
📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉 /channel/MuslimShosh
#Эслатма
#Намоз_вақтлари
🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺
🗓 🌙 1445 ҳ.й ЖУМОДУЛ АВВАЛ 18 КУН
2 ДЕКАБРЬ -2023 м.й
ШАНБА куни тақвими⌚️
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️
⏰ Тонг - 06:06
⏰ Қуёш - 07:30
⏰ Пешин - 12:17
⏰ Аср - 15:14
⏰ Шом - 16:56
⏰ Хуфтон - 18:16
📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉 /channel/MuslimShosh
#ЖУМА_ШУКУҲИ
Тошкент шаҳар "Шайх Зайниддин" жоме масжиди. Жума намозидан видеолавҳа.
✅ Улашинг | @MuslimShosh