muslimshosh | Unsorted

Telegram-канал muslimshosh - MuslimShosh.uz

13120

O'ZBEKISTON MUSULMONLARI IDORASI TOSHKENT SHAHAR VAKILLIGI MuslimShosh.uz web sahifasining telegramdagi rasmiy kanali Diniy savollar uchun: @SavollarMuslimUzBot O'MI savollar uchun: Tel: (78)150-33-44 Murojaat uchun: @vakillikuz_savollarbot

Subscribe to a channel

MuslimShosh.uz

#БАЙРАМ_МУБОРАК

🕌Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракату!🕌

🇺🇿👨‍✈️🇺🇿👨‍✈️🇺🇿👨‍✈️🇺🇿👨‍✈️🇺🇿👨‍✈️🇺🇿

Ўзбекистон мусулмонлар идораси, Тошкент шаҳар вакиллиги жамоаси "Ватан ҳимоячилари куни" билан барча йигитларимизни, ватандошларимизни ҳамда касбдош эркакларимизни, ушбу айём билан муборакбод этади.

🇺🇿👨‍✈️🇺🇿👨‍✈️🇺🇿👨‍✈️🇺🇿👨‍✈️🇺🇿👨‍✈️🇺🇿
🌅БАЙРАМ муборак азиз юртдошлар.🌅

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🌙РАЖАБ – РАМАЗОНГА ТАЙЁРГАРЛИК ОЙИДИР

Ислом – улуғ дин. Унинг таълимотидаги ҳар амалга риоя қилиш улуғ ажрларни қўлга киритшга сабаб бўлади. Исломда вақтнинг ҳам алоҳида аҳамияти бор.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ
إِنَّ عِدَّةَ الشُّهُورِ عِنْدَ اللَّهِ اثْنَا عَشَرَ شَهْرًا فِي كِتَابِ اللَّهِ يَوْمَ خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ مِنْهَا أَرْبَعَةٌ حُرُمٌ ذَلِكَ الدِّينُ الْقَيِّمُ فَلَا تَظْلِمُوا فِيهِنَّ أَنْفُسَكُمْ وَقَاتِلُوا الْمُشْرِكِينَ كَافَّةً كَمَا يُقَاتِلُونَكُمْ كَافَّةً وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ مَعَ الْمُتَّقِينَ
«Албатта, Аллоҳнинг наздида ойларнинг адади – Аллоҳнинг осмонлар ва Ерни яратган кунидаги битигига мувофиқ – ўн икки ойдир. Улардан тўрттаси (уруш) тақиқланган ойлардир. Ана шу тўғри диндир. Бас, ўша (ой)ларда (жанг қилиб) ўзингизга зулм қилмангиз! Мушриклар (мазкур тўрт ой асносида) сизларга ёппасига уруш очсалар, (сизлар ҳам) уларга ёппасига уруш очингиз! Яна, билиб қўйингизки, Аллоҳ тақволилар билан биргадир!» (Тавба сураси, 36-оят).

Бу тўрт ойга Зулқаъда, Зулҳижжа, Муҳаррам ва Ражаб ойлари киради. Мана бу ойларни ҳатто жоҳилият даврида, яъни Ислом дини пайдо бўлгунга қадар ўтган умматлар ҳам ҳурмат ва эҳтиром қилишар эди. Қабилалар ўртасида жанг давом этиб турганда шу ойлар кириб келса, дарҳол урушни тўхтатишиб қурол-аслаҳаларини ечиб қўяр эдилар.
Муқаддас динимизда ҳар бир сананинг ўз фазилати бор. Шу жумладан, Ражаб ойининг ҳам. Ражаб ойи қамарий ойларнинг еттинчиси бўлиб, уруш ҳаром қилинган улуғ ойлардан бири ҳисобланади. Зеро, “ражаб” сўзи луғатда “улуғлаш”, “ҳурмат бажо келтириш” маъноларини англатади.
Ҳадиси шарифларда ҳам бу ой улуғланади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ой ҳақида:
» اِنَّ رَجَبَ شَهْرُ اللهِ وَشَعْبانُ شَهْرِي وَرَمَضانُ شَهْرُ اُمَّتِي « (رواه مسلم)
яъни: “Албатта, ражаб Аллоҳнинг ойи, шаъбон менинг ойим, рамазон эса, умматларимнинг ойидир” – деганлар (Имом Муслим ривояти).
Саҳобалар ва улардан кейинги салафи солиҳларимиз Рамазон ойидан сўнг тутган рўзалари қабул бўлишини Аллоҳ таолодан сўрашар эди. Ражаб ойи келганда эса, Рамазонга соғ-саломат етишни сўрар эдилар. Бу ҳақда Набий алайҳиссаломдан ҳадис ривоят қилинган.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ражаб ойи кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана ва баллиғнаа рамазона” (“Эй Аллоҳ! Ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин”) дер эдилар” (Имом Ибн Асокир ва Имом Байҳақий ривояти).
Машҳур тобеин Абу Қилоба раҳимаҳуллоҳ Ражаб ойи фазилати ҳақида бундай деган: Омир ибн Шиблдан ривоят қилинади, Абу Қилоба розияллоҳу анҳудан эшитдим, у зот айтадилар: “Ражаб ойида рўза тутувчилар учун жаннатда бир қаср бор” (Имом Байҳақий ривояти).
Имкони бор кишилар Ражаб ойидан бошлаб нафл рўза тутиб, Рамазон рўзасига ўзларини тайёрлаб боришлари мақсадга мувофиқдир.
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, халқимиз орасида Ражаб ойида қилиш шарт, деб тушуниладиган ибодатлар пайдо бўлган. Аслида уларнинг асоси мавжуд эмас. Шариатимиз кўрсатмаларида Ражаб ойининг муайян бир кунини рўза билан хосланмаган.
Аслида нафл рўза тутиш, нафл намоз ўқиш савобли ишлардан. Лекин бунинг учун муайян кунни белгилаб, ушбу иш шариат кўрсатмаси деб, одат қилиб олиш ҳамда бунга далил сифатида турли тўқима ҳадисларни ривоят қилиш тўғри эмас. Айниқса, Ражаб ойининг йигирма еттинчи кечасида “Рағоиб намози”ни адо этиш борасида нақл қилинган ҳадисларнинг барчаси тўқима бўлиб, унга амал қилинмайди. Чунки унинг бидъат эканини Ибн Нужайм, Ибн Обидин ва Абдулҳай Лакнавий каби муҳаққиқ уламоларимиз томонидан очиқ-ойдин айтиб ўтилган (“Баҳрур-роиқ”, “Раддул Муҳтор”, “ал-Осорул марфуъа фил-ахборил-мавзуа”).
Ражаб ойида ҳам бошқа ойларда бўлгани каби нафл рўза ва намозни бирор кунга белгиламасдан, одат қилмасдан ўқилаверади. Аслида бу ой Рамазони шарифга тайёргарликнинг бошланишидир.

Абдуқаҳҳор домла ЮНУСОВ,
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ЖУМА_ШУКУҲИ

Тошкент шаҳар "Шайх Зайниддин" жоме масжиди.  Жума намозидан фотолавҳалар.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ЖУМА_МУБОРАК

🕌Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

🌸ЖУМА МУБОРАК,  АЗИЗ ДИНДОШИМ!

🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 ✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ЖУМА_МУБОРАК
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракатда Фотиҳадан кейин "Жумуъа" сурасини ва иккинчи ракатда "Мунофиқун" сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа миим сажда" ва "Ҳал атаа ъалал-инсаани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#савол #жавоб
Ёмон фикрларнинг эътиқодга таъсири

❓9-савол: Хаёлга келадиган ёмон фикрлар эътиқодимизга зарар қилмайдими?

✅Жавоб: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари у зоти шарифнинг ҳузурларига келиб: “Бизнинг хаёлимизга гапириш жуда оғир нарсалар келади”, дейишди. Шунда у зот: “Мана шундай (васвасалар) келадими?” дедилар. Улар: “Ҳа”, дейишди. Он ҳазрат соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мана шу ҳақиқий иймондир”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Сизларнинг бирларингизга шайтон келадида, “Буни ким яратди? Мана бунисини–чи?” деб, ҳатто “Раббингни ким яратди?” дейди. Шундай ҳолат бўлса, Аллоҳдан паноҳ тиланг (яъни “Аъузу биллаҳи минашшайтонир рожийм” денг) ва у хаёлни унутинг» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган).
Қалбдаги васвасаларни гапирмаса ва амал қилмаса, гуноҳ бўлмайди. Ёмон хаёллардан қутулиш учун Аллоҳ таолодан паноҳ сўраб, зикрлар айтиш зарур. Валлоҳу аълам!

#ФАТВОЛАР_ТЎПЛАМИ
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Биласизми

❗️ПАЙҒАМБАРЛАР ГЎЗАЛЛИГИ ҲАҚИДА

❓Юсуф алайҳиссалом ёки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам.Қайси бирлари гўзалроқ бўлганлар?
❓Кўп кулиш ҳайбатни йўқотадими?

Абдуқаҳҳор домла Юнусов
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби


✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

⚡️РАСМИЙ ХАБАРНОМА

🔰 Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган, республика ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхати


📆 2024 йил 10 январь ҳолатига кўра

📈 Батафсил инфографикада

🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#КУН_ҲАДИСИ

“Ҳар бир набийнинг мустажоб дуоси бор. Мен бу дуоимни қиёмат куни умматимнинг шафоати учун асрашни хоҳлайман”.

Имом Бухорий ривояти.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🕋 “ҲАЖ – 2024” МАВСУМИДА ЗИЁРАТЧИЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

Айни кунларда Саудия Арабистонида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси “Ҳаж – 2024” мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида бир нечта меҳмонхоналар, транспорт воситалари ва хизмат кўрсатувчи идоралари билан яқиндан танишиб, юксак даражада хизмат кўрсатиш мезонлари ва юқори сифат талаблари нуқтаи назаридан таҳлилий ўрганиб чиқилди.

📋 Мазкур соҳалар билан яқиндан танишиш жараёнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ўзбекистонлик зиёратчилар ибодатларини бекамикўст адо этишлари учун барча қулай шарт-шароитлар ҳозирлаш лозимлигига алоҳида диққат қаратдилар.

🏨 Меҳмонхоналарни кўздан кечириш чоғида делегация аъзолари уларнинг кириш фойелари кенглиги, лифтлари, хоналардаги шароитлар, айниқса, ўринлар сони, ошхона сиғими, ишчи ва тиббиёт гуруҳлари хизмат кўрсатишлари учун ажратилган жойлар билан яқиндан танишдилар.

🚌 Шунингдек, мутасаддилар транспорт воситалари, хусусан, Мадина ва Макка ҳамда Макка ва Жидда йўналишларида замонавий автобуслар ажратилишига ҳам жиддий эътибор қаратдилар.

📍 Ўрганиш жараёнида зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи “Тавофа” компанияси раҳбарияти билан хизматлар сифатини янада ошириш юзасидан музокаралар олиб бордилар. Унда Мино, Арафот ва Муздалифа ҳудудларида ҳожиларнинг роҳат билан ибодат қилишларига муносиб шароитлар яратиш борасидаги янги лойиҳалар тақдимоти билан танишилди.

Соҳа раҳбарлари томонидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги "Ҳаж ва Умра" маркази раҳбари Зиёуддин Мақсудов ва Дин ишлари бўйича қўмита Зиёрат туризмини ривожлантириш бўлими бошлиғи Бобомурод Рустамовга мазкур хизмат кўрсатиш соҳаларини янада синчковлик билан ўрганиш ва якуний маълумотларни тақдим этиш юзасидан кўрсатма берилди.

#muftiy #haj #umra #delegatsiya
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#КУН_ДУОСИ

اللَّهُمَّ اجْعَلْنَا فِي شَفَاعَتِهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ
#Ўқилиши: “Аллоҳуммажъалнã фий шафãъатиҳи явмал қийãма”.

#Маъноси: “Ё Аллоҳим! Қиёмат куни у зот (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг шафоатларига ноил айла”.

Имом Табароний ривояти.
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

​​ТАБАССУМ НИМАГА КЕРАК?

Бир донишманд бутун умри давомида доим бахтли яшаган экан. У доим хурсанд, кайфияти аъло даражада юрар, ҳеч ким уни тушкун кайфиятда юрганини кўрмаган экан.
Вақти-соати яқинлашиб, ўлим тўшагида ётганида шогирдларидан бири ундан сўрабди:
– Устоз, ҳозир сизга қийин бўлаётганини билиб турибмиз. Шундай бўлса-да, юзингизда табассум аримаяпти. Нега ҳар доим ҳурсанд бўлиб юргансиз? Бунинг боиси нима? – дебди.
– Мен йигитлик давримда устозимдан бу ҳақда сўраган эдим. Устозим етмиш ёшни қоралаган ва анчайин қариб қолган эди. Уни дарахт соясида ўтириб, ҳеч бир сабабсиз кулаётганини кўриб қолдим ва ҳайрон бўлиб, бу ҳақда сўрадим.
Мен доим сен каби ҳамма нарсадан хафа бўлиб юрардим. Бир куни тонг чоғи ўзимга савол бердим: "Бу ҳаёт сеникими ёки бошқаникими? Нега уни хафа ҳолда ўтказишинг керак?! Ахир, атрофингда омади чопган инсонлар талайгина. Шулардан бири бўлиш қўлингдан келмайдими?" – дедим-да ҳаётимни ва тонгни табассум ила бошладим. Шу кундан мен доим табассум қилиб юраман. Бу менинг танловим деди.
Хулоса ўзингиздан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#sarhisob

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан 2023 йилда амалга оширилган асосий ишлар сарҳисоби


O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Matbuot xizmati


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ИНФОГРАФИКА:
ПИРОТЕХНИКА ОФАТ КЕЛТИРАДИ,
ЁХУД МУСУЛМОННИ ҚЎРҚИТИШ ҲАЛОЛ ЭМАС!


🖊 Ушбу замонавий методларни ўз ичига олган ИНФОГРАФИКАда:

🤕 пиротехниканинг зарарлари, саломатликка таъсири;

⚡️ Ислом динида инсонни қўрқитиш, зиён етказиш қаттиқ қораланиши;

❗️ шундай воситаларларни қонунга хилоф тарзда ишлаб чиқариш, сотиш ва тарқатиш ҳамда улардан фойдаланиш жавобгарликка сабаб бўлиши;

✅ тарбия ишига мутасаддилар ва ота-оналарга тавсиялар;

📱 Мобил қурилма орқали ҳам фойдаланиш учун инфографиканинг PDF шакли, мавзуга оид видеороликлар ва QR кодлари ифодаланган.

🗣 Сизларни ушбу инфографикани кенг тарқатиш орқали нохуш воқеа-ҳодисаларнинг олдини олишга чақирамиз.

📎 PDF

#infografika #pirotehnika

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ВИДЕО

ТОШКЕНТ ШАҲАР БОШ ИМОМ-ХАТИБИ
АБДУҚАҲҲОР ДОМЛА ЮНУСОВНИНГ
2023 ЙИЛ ДАВОМИДА АМАЛГА ОШИРГАН ИШЛАРИ САРҲИСОБИ


Ўтган даврга разм солиб, фаолиятни сарҳисоб қилиш, амалга оширилган ишларнинг натижаларига боқиб, янги режалар тузиб олиш муваффақиятлар калитидир.

✅Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Табрик

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусовнинг 14 январь "Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан табриклари.

Чиндан ҳам, бугунги тинчлик-хотиржамликнинг қайсидир маънода сабабчилари юрт посбонларидир.

Юртимизнинг мард ўғлонларини Аллоҳ таоло Ўз ҳифзи ҳимоясида асрасин!

🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ЖУМА_ШУКУҲИ

Тошкент шаҳар "Шайх Зайниддин" жоме масжиди.  Жума намозидан фотолавҳалар.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ЖУМА_МУБОРАК

🕌Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

🌸ЖУМА МУБОРАК,  АЗИЗ ДИНДОШИМ!

🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 ✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ЖУМА_МУБОРАК

🕌Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

🌸ЖУМА МУБОРАК,  АЗИЗ ДИНДОШИМ!

🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 ✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Намоз_вақтлари

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

САЙЁР ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун Сергели, Миробод, Бектемир ва Янги ҳаёттумандари имом-хатиблари ва имом ноиблари билан сайёр йиғилиш ўтказилди.
Тадбирни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби  ўринбосари Эргашали домла Рустамов олиб борди.
Йиғилиш кун тартибидаги масалалар муҳакама қилинди.  Хусусан,  маҳаллалар билан ишлашни тизимли йўлга қўйиш,  ижро интизомини кучайтириш,  халқимизга маърифат улашиш каби қатор масалалар кўриб чиқилди.
Йиғилишда  2024 йилда амалга ошириладиган ишлар режаси  белгилаб олинди.
Тадбир сўнгида хайрли дуолар қилинди.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#КУН_ҲИКМАТИ

Илоҳи, лутф қил ҳасратли соат,
Ҳабибингдин насиб этгил шафоат.

Сўфи ОЛЛОЁР

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

✅️Ўзбекистон делегациясининг Саудия Арабистонига сафари сермазмун ва яхши натижаларга бой бўлди (2024 йил 7-11 январь)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#muftiy #haj #umra #delegatsiya
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

САЙЁР ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

Куни кеча Юнусобод ва Мизо Улуғбек тумандари имом-хатиблари ва имом ноиблари билан сайёр йиғилиш ўтказилди.
Тадбирни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби  ўринбосари Эргашали домла Рустамов олиб борди.
Йиғилиш кун тартибидаги масалалар муҳакама қилинди.  Хусусан,  маҳаллалар билан ишлашни тизимли йўлга қўйиш,  ижро интизомини кучайтириш,  халқимизга маърифат улашиш каби қатор масалалар кўриб чиқилди.
Йиғилишда  2024 йилда амалга ошириладиган ишлар режаси  белгилаб олинди.
Тадбир сўнгида хайрли дуолар қилинди.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#КУН_ОЯТИ

«Шоядки, Раббинг сени (қиёмат кунида) мақтовли (шафоат қиладиган) мақомда тирилтирса».

Исро сураси, 79-оят.
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Намоз_вақтлари

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Намоз_вақтлари

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Намоз_вақтлари

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Намоз_вақтлари

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ЖУМА_ШУКУҲИ

Тошкент шаҳар "Шайх Зайниддин" жоме масжиди.  Жума намозидан фотолавҳалар.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…
Subscribe to a channel