🌙 "БАРОАТ КЕЧАСИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗИШ КЕРАК?" МАВЗУСИДАГИ НАВБАТДАГИ ЖОНЛИ СУҲБАТГА МАРҲАБО!
🗣 Бугун, 22 февраль пайшанба куни соат 20:00 да “Шаъбон – офият ойи, раҳмат ойига етказ Аллоҳим!” номли туркум суҳбатларнинг навбатдаги сони онлайн шаклда бўлиб ўтади.
📍 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин домла Ҳамроқулов ва “Мўйи муборак” жоме масжиди имом-хатиби Мадалиев Илҳомжон Бароат кечасининг фазилати ҳақида суҳбат қилиб берадилар, шунингдек, қориларнинг гўзал қироатларидан баҳраманд бўласиз иншааллоҳ.
😄 Қисматлар белгиланадиган, ризқлар тақсимланадиган, гуноҳлар мағфират этиладиган муборак кечани ўз ичига олган, бу ойда қилинган амаллар Роббул аъламийнга кўтариладиган фазилатли Шаъбон ойининг фазилатли кунларидан ғафлатда қолманг!
🟢 Ижтимоий тармоқлар орқали гўзал суҳбат ва чиройли қироатларни жонли эфирда кузатиб боринг!
🌐 Youtube орқали томоша қилиш
🌐 Facebook орқали томоша қилиш
🌐 Instagram орқали томоша қилиш
🌐 Telegram voice орқали эшитиш
⏺ ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)
#Shabon_ofiyat_oyi_rahmat_oyiga_yetkaz_Allohim!
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#КУН_ҲАДИСИ
“Қариндош-уруғчилик ришталарини боғлашингиз учун насабларингизни ўрганинглар. Чунки силаи раҳм аҳли оилага муҳаббат, мол-дунёнинг кўпайиши ва умрнинг зиёда бўлишига сабаб бўлади”.
Имом Абу Довуд ривояти.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#КУН_ДУОСИ
رَبِّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ أَنْ أَسْأَلَكَ مَا لَيْسَ لِي بِهِ عِلْمٌ وَإِلَّا تَغْفِرْ لِي وَتَرْحَمْنِي أَكُنْ مِنَ الْخَاسِرِينَ
🔶#Ўқилиши: «Робби инний аъузу бика ан ас‘алака маа лайса лий биҳи ъилмув ва илла тағфирлий ва тарҳамний акун минал хосирийн”.
🟢#Маъноси: “Раббим! Мен Сендан ўзим (яхши) билмаган нарсани сўрашимдан паноҳ тилайман. Агар мени кечирмасанг ва менга раҳм қилмасанг, албатта, зиён кўрувчилардан бўлиб қолурман”.
Ҳуд сураси, 47-оят.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
🔥ЗАРРА БЎЛСА ҲАМ ЁМОН АМАЛ ТАҚДИМ ҚИЛИНАДИ
Абдуқаҳҳор домла Юнусов
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#КУН_ҲИКМАТИ
“Жаннатнинг кенглиги нисбий маънода етти қават осмон ва етти қават ернинг энига тенг дейилган. Ваҳоланки, еру осмонларнинг эни ёки бўйи деган тушунча йўқ. Лекин бу ерда ташбеҳ учун жаннатнинг эни еру осмонлар кенглигини қўшгандаги ҳажмга тенг бўлса, унинг бўйи унданда узоқ масофани ташкил этиши муқаррар эканини таъкидлаш учун Аллоҳ таоло мисол келтирмоқда. Зеро, одамлар наздида бу дунёда уларга маълум бўлган энг катта кенглик бу – Еру осмонлар орасидаги кенгликдир. Жаннат етти қават осмон билан Аршнинг ўртасида, дўзах эса етти қават ернинг остида дейилиши ҳам нисбий таърифдир”.
“Мадорикут танзил ва ҳақоқиқут таъвил”.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#КУН_ОЯТИ
👆«Раббингиздан (бўлувчи) мағфиратга ва кенглиги осмонлару Ерга тенг, тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннат сари (солиҳ амаллар қилиш билан) шошилингиз! Улар (мазкур тақводорлар) фаровонлик ва танглик кунларида ҳам хайр-садақа қиладиган, ғазабларини ютадиган, одамларни (хато ва камчиликларини) афв этадиганлардир. Аллоҳ эзгулик қилувчиларни севар».
Оли Имрон сураси, 133–134-оятлар.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#ЖУМА_ШУКУҲИ
Тошкент шаҳар "Шайх Зайниддин" жоме масжиди. Жума намозидан фотолавҳалар.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#ЖУМА_МУБОРАК
🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!🌺
🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 ✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh
#ЖУМА_МУБОРАК
🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!🌺
🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 ✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh
❓Эътиқодий масалаларда шубҳа билан юриш мумкинми?
❓31–cавол: Мусулмон кишининг кўнглида ақида масаласида шубҳа пайдо бўлса, нима қилиши керак?
✅Жавоб: Мусулмон кишининг кўнглида ақида бобида ёки диннинг муҳим масалалари тўғрисида шубҳа уйғонса, қуйидаги ишларни амалга ошириши лозим бўлади:
– Умумийликка кўра, Аллоҳ таолонинг наздида тўғри бўлганига иймон келтиради. Яъни: “Аллоҳ таолодан келган барча ҳукмларга Аллоҳ хоҳлагани каби иймон келтирдим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан келган барча ҳукмларга У зот ирода қилганла-ридек иймон келтирдим, ислом шариатига иймон келтирдим ва уни тасдиқ қилдим, исломга зид бўлган барча динлардан узоқ бўлдим”, дейди.
– Ўзи шубҳа қилган масаланинг тафсилотини сўраш учун уламо-лардан бирини излайди.
Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ қалбда пайдо бўлган эътиқод масаласига тегишли шубҳани кетказиш вожиблиги ва уни ҳал қилишдан тўхтаб туриб бўлмаслиги тўғрисида қаттиқ огоҳлан-тирганлар. Чунки бу ишни пайсалга солиш дин ҳақида шак қилишга олиб келади. Шак қилиш эса қатъий ишонч устига бино бўлган ақидага зид бўлгани учун шариатни инкор қилиш ҳукмида бўлади. Бу ҳақда Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ бундай дейдилар:
وإذا أشكلَ على الإنسانِ شىءٌ مِنْ دقَاِئِق علمِ التوحيدِ فينبغِي لهُ أنْ يعتَقِدَ في الحالِ ما هوَ الصوابُ عندَ اللهِ تعالى، إلى أنْ يجِدَ عالـمًا فيسألُهُ، ولا يسعُهُ تأخيرُ الطَلَبِ، ولا يُعْذَرُ بالوقفِ فيهِ، ويَكفُرُ إنْ وَقَفَ
“Инсонга тавҳид (эътиқод) илмининг нозик масалаларида бирор нарса тушунарсиз бўлиб қолса, ўша заҳотиёқ масалани сўраб ўргана-диган бир олим топгунича Аллоҳ таолонинг наздида тўғри бўлга-нига эътиқод қилади. Жавоб излашни кечиктириши мумкин эмас. Тўхтаб туришга узр йўқ. Шубҳаларида тўхтаб қолса, куфрга кетади”.
Бунинг маъноси, шуки бир кишига Аллоҳ таолонинг исм ва си-фатлари ҳақида бирор масала тушунарсиз бўлса, унга мушкул бўлган масалани ечадиган етук олимни излаши вожиб бўлади. Агар мушкул масалани сўрашдан бепарво бўлса, гуноҳга қолади. Чунки кечиктириш қалбда шакни зиёда қилади. Шунинг учун киши сўраб билишдан тўхтаса ва бу сусткашлиги унинг қалбида шак–шубҳа маҳкам ўрнашишига олиб келса, дарҳақиқат, бепарволик сабабли куфрга тушади. Вожиб бўлган илмни талаб қилмагани учун маломатга қолади. Унинг ҳолати Аллоҳ таоло Қуръони каримда айтганидек бўлади:
إِنَّ اللَّهَ لَا يَظْلِمُ النَّاسَ شَيْئًا وَلَكِنَّ النَّاسَ أَنْفُسَهُمْ يَظْلِمُونَ
“Албатта, Аллоҳ одамларга бирор нарсада зулм (ноҳақлик) қилмайди. Лекин одамлар ўзларига зулм қиладилар” (Юнус су-раси, 44-оят).
Ҳидоят излаганларни Аллоҳ таоло ҳидоятга бошлайди:
وَاللَّهُ يَهْدِي مَنْ يَشَاءُ إِلَى صِرَاطٍ مُسْتَقِيمٍ
“Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларни тўғри йўлга йўллагай” (Бақара сураси, 213-оят).
Тавфиқ Аллоҳдандир.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#ҲИКМАТ
«Аллоҳ таоло айтади: “Агар банда қирқ ёшга жиннилик, мохов ва пес касалликларига чалинмай етса, қолган умри ҳам соғликда ўтади. Агар эллик ёшга етса, уни ҳисобини енгил қиламан. Агар олтмиш ёшга етса, унга вакилликни ёқтириб қўяман. Агар етмиш ёшга етса, фаришталарни севдириб қўяман. Агар саксон ёшга етса, яхшиликларини ёзиб, ёмонликларини ўчириб ташлайман. Агар тўқсон ёшга етса, фаришталар Аллоҳнинг ерида сайр қилдираман, ўтган ва келажакдаги барча гуноҳлари мағфират қилинади ва аҳлига шафоатчи бўлади”».
Ҳаким Термизийнинг
“Наводир ал-усул” асаридан
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#КУН_ҲАДИСИ
Анас розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Умар ибн Хаттоб розийаллоҳу анҳу қаҳатчилик бўлганида Аббос ибн Абдулмутталиб розийаллоҳу анҳу ила истисқо қилиб деди (ёмғир сўраб дуо қилди): “Эй Аллоҳим! Албатта, биз Сенга Набийимизни васила қилар эдик – Сен бизни сероб қилдинг. Энди биз Сенга Набийимизнинг амакисини васила қиламиз – бизни сероб қилгин”. Бас, улар сероб қилинди».
Имом Бухорий ривояти.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#КУН_ДУОСИ
اللَّهُمَّ لَكَ أَسْلَمْتُ وَبِكَ آمَنْتُ وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ
#Ўқилиши: “Аллоҳумма лака асламту ва бика ãманту ва ъалайка таваккалту”.
#Маъноси: “Ё Аллоҳим! Сенга таслим бўлдим, Сенга имон келтирдим ва Сенга таваккул қилдим”.
Имом Бухорий ривояти
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#тонги_суҳбатлар
🌙🌙🌙🌙🌙🌙
ҚИЗЛАРНИ УЗАТИШ 2 ҚИСМ
Абдуқаҳҳор домла Юнусов
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби
✅ Улашинг | @MuslimShosh
🌙 ISRO VA ME’ROJ KECHASI
Isro va Me’roj hodisasi yuz bergani haqida Islom ummatida mutlaqo ixtilof yo‘q. Bu haqda Qur’oni karimda: «(O‘z) bandasi (Muhammad)ni, unga mo‘jizalarimizdan ko‘rsatish uchun (Makkadagi) Masjidul Haromdan (Qudsdagi) Biz atrofini barakotli qilgan Masjidul Aqsoga tunda sayr qildirgan Zotga tasbeh aytilur. Darhaqiqat, U eshituvchi va ko‘ruvchidir» (Isro, 1), deyilgan.
#КУН_ҲИКМАТИ
“Силаи раҳм мол-дунё билан ёрдамлашиш, ҳожатни адо этиш, зарарни аритиш, очиқ юз билан қараш ва яхши дуо қилиш билан бўлади”.
Ибн Абу Жамра
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#КУН_ОЯТИ
«Албатта,Аллоҳ адолатга, эзгу ишларга ва қариндошга яхшилик қилишга буюради ҳамда бузуқчилик, ёвуз ишлар ва зулмдан қайтаради. Эслатма олурсиз, деб (У) сизларга (доимо) насиҳат қилур».
Наҳл сураси, 90-оят.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#тонги_суҳбатлар
🌙🌙🌙🌙🌙🌙
ОИЛА ВА НИКОҲ МАСАЛАСИ 2 ҚИСМ
Абдуқаҳҳор домла Юнусов
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби
#давоми_бор👇
✅ Улашинг | @MuslimShosh
❓Қабрга ялов осиб қўйиш жоизми?
❓36–cавол: Қабр зиёрати ҳақидаги маълумотлар ичида қабрга осиб қўйиладиган ялов (байроқ) ҳақида ҳеч қандай маълумот учратмадим. Шу иш шариатимизда жоизми?
✅Жавоб: Динимизда қабристонларни зиёрат қилишдан асосий мақсад охиратни эслашдир. Инсон ўлимни эсласа, гуноҳлардан тийилади, гуноҳлардан тийилса, эзгу амалларини кўпайтиради.
قال محمد الخادمي الحنفي في بريقة محمودية و يكره الاكل عند المقابر و الضحك ايضا عندها لان مثل هذا محل اعتبار و تذكرة الاخرة و الاكل و الضحك مناف لهما و قال الدردير المالكي في اقرب المسالك و الاعتبار اي الاتعاظ و اظهار الخشوع عندها اي القبور و يكره الاكل و الشرب و الضحك و كثرة الكلام
“Муҳаммад Ходимий Ҳанафий раҳимаҳуллоҳ “Барийқаи Маҳму-дия” китобида: “Қабристонда еб-ичмоқ ва кулмоқ макруҳ бўлиб, бу насиҳатланиш ва охиратни эслашга хилофдир”. Дурдайр Моликий раҳимаҳуллоҳ “Ақробул Масалик” китобида: “Қабристон насиҳат оладиган ва қўрқувни изҳор қиладиган жойдир. Бу ерда ейиш, ичиш, кулиш, кўп гапириш макруҳ бўлади”, деганлар.
Маълум бўладики, сиз айтаётган ишлар, яъни қабристонда ялов алмаштириш, худойи қилиш каби ишлар зиёрат одобларига хи-лофдир. Инсонлар Қуръон тиловат қилиб савобини ўтганларга бағишласа, қабристондаги маййитларга фойдаси кўпроқ бўлади. Валлоҳу аълам.
#ФАТВОЛАР_ТЎПЛАМИ
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#КУН_ҲАДИСИ
“Одам болалари бир неча табақада яратилганлар: жаҳли секин чиқиб, тез жаҳлдан тушадиган; тез ғазабланиб, тез ўчадиган; секин-аста ғазабланиб, яна секин-асталик билан ғазабдан тушадиган; тез ғазабланиб секин ўчадиган. Билингларки, буларнинг орасида энг яхшиси ғазаби секин-аста келиб, тез кетадигани, энг ёмони эса ғазаби тез келиб секин-аста тарқайдиганидир…”
Имом Термизий ривояти
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#ЖУМА_ШУКУҲИ
Тошкент шаҳар "Шайх Зайниддин" жоме масжиди. Жума намозидан фотолавҳалар.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#Хушхабар
✅ МУФТИЙ ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҲАЗРАТЛАРИ ХАЛҚАРО МУСУЛМОН ДОНИШМАНДЛАР КЕНГАШИГА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИЛАР
🗣2024 йил 9 февраль куни Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида бўлиб ўтаётган Мусулмон донишмандлар кенгаши йиғилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ушбу Кенгашга қабул қилинганлари эълон қилинди.
🌙 Мусулмон донишмандлари кенгаши раиси, Миср Араб Республикаси Бош имоми, ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Тоййиб жаноблари Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларини ушбу нуфузли кенгаш аъзолигига қабул қилиш ҳақидаги қарорни ўқиб эшиттирди. Аҳмад Тоййиб жаноблари ўз сўзида Марказий Осиё минтақасида ҳозирги кунда фаолият олиб бораётган кўплаб уламолар орасидан фақатгина Ўзбекистон муфтийси аъзо қилинганига алоҳида урғу қаратди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣#ЖУМА_МУБОРАК
🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!🌺
🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 ✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh
#ЖУМА_МУБОРАК
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракатда Фотиҳадан кейин "Жумуъа" сурасини ва иккинчи ракатда "Мунофиқун" сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа миим сажда" ва "Ҳал атаа ъалал-инсаани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
"Кифоя" китобидан.
📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | @MuslimShosh
🤝 МУШТАРАК МАҚСАДЛАР ЙЎЛИДАГИ ҲАМКОРЛИК
🗣 2024 йил 8 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Бирлашган Араб Амирлигининг Дин ишлари ва Вақф бош бошқармаси раҳбари доктор Умар Ҳабтур ал-Дирий жаноблари билан мулоқот ўтказдилар.
😄Самимий ва кўтаринки руҳда ўтган учрашувда Умар Ҳабтур ал-Дирий жаноблари мазкур бошқарма фаолияти, асосий вазифалари ва келгусидаги режалари тўғрисида маълумот берди. Жумладан, Амирликдаги масжидлар фаолияти, шаръий масалаларга жавоб бериш, фатво ишлаб чиқариш жараёнлари, ҳаж-умра зиёратларини ташкил этиш ва илмий-тадқиқот олиб бориш ҳамда диний адабиётларни нашр этиш ва хайрия ишлари борасида сўз юритди.
⏺Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари икки мамлакат ўртасидаги алоқалар ҳар томонлама ривожланиб бораётганини сўзлаш баробарида Ўзбекистонда сўнгги йилларда диний-маърифий соҳада катта янгиланишлар амалга оширилаётгани, шундай ижобий ўзгаришлар қаторида Марказий Осиёда ягона бўлган Фатво маркази иш бошлагани, унда 20 нафар забардаст уламо “Колл марказ”, фуқаролар мурожаати билан шуғулланаётгани ва интернет тармоғи орқали савол-жавоб қиладиган заковатли фақиҳлар туну кун хизмат қилаётганини қайд этдилар...
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣🎥 ҲАЛОЛ РИЗҚ
Абдуқаҳҳор домла Юнусов
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#КУН_ОЯТИ
«Эй имон келтирганлар! Аллоҳдан қўрқингиз ва Унга (яқинлаштирувчи савобли ишлардан) васила (восита) излангиз ҳамда Унинг йўли (тоати)да жидду жаҳд қилингиз, токи (охиратда) нажот топгайсиз!»
Моида сураси, 35-оят.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
🕋 ҲАЖ ВА УМРА МАРКАЗИНИНГ РАМАЗОН ОЙИ УЧУН УМРА НАРХЛАРИ
🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж ва Умра маркази томонидан ташкил этилаётган Рамазон ойидаги арзон, қулай ва тўғридан-тўғри рейслардаги умра хизматлари нархлари эълон қилинди.
🌙 Рамазон ойидаги:
🗣Биринчи ўн кунлик - 17 510 000 сўм (≈1390$)
🗣Иккинчи ўн кунлик - 18 770 000 сўм(≈1490$)
🗣Учинчи ўн кунлик - 19 967 000 сўм (≈1590$)
🕌Мадина шаҳрида [3 кун] Saraya Harmony (100 m) меҳмонхонаси
🕋Макка шаҳрида [7 кун] Olayan Almasi (1,5 km) меҳмонхонаси
🛫Авиачипта,
🚌транспорт хизматлари
🏨Мадина ва Макка шаҳарларида шинам меҳмонхоналар
🍱Саҳарлик ва ифторликда мазали таомлар
🪪Расмий умра визаси
👳♂Элликбоши ва тажрибали ишчи гуруҳлар
🦺Нимча, сумка ва умра қўлланмаси
👨⚕️7/24 шифокорлар хизмати
💧5 литр зам-зам суви туҳфаси
✈️Эслатиб ўтамиз, парвозлар бевосита “Ўзбекистон ҳаво йўллари” (Uzbekistan Airways) орқали амалга оширилади.
🕋 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж ва Умра маркази
📍Манзил: Тошкент шаҳри Чилонзор тумани “Новза” масжиди
📨Батафсил маълумот учун:
📞 +998 99 882-18-58
📞 +998 77 085-18-58
✔️Обуна бўлинг ва улашинг!
📷Instagram 💬Telegram 💬Facebook