#Рамазонга_14_кун_қолди
“Рўза ва Қуръон иккиси Қиёмат куни бандани шафоат қилади, Рўза: “Эй Раббим, мен буни кундузлари таом ва шаҳватлардан тўсган эдим, унинг ҳақида шафоатимни қабул қил”, дейди. Қуръон: “Мен уни кечалари уйқудан тўсган эдим, унинг ҳақида шафоатимни қабул қил”, дейди. Бас, иккови ҳам шафоат қилади”.
Имом Аҳмад ривояти.
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉
#Рамазон2024
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#Video #Ogohlik
Ўзбекистонда тақиқланган гуруҳлар фаолияти дунё ҳамжамиятида ҳам ман этилмоқда
🌐Расмий саҳифамиз: @marifiymarkaz
#КУН_ОЯТИ
«Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор эзгу иш қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган гўзал (солиҳ) амаллари баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз».
Наҳл сураси, 97-оят.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#тонги_суҳбатлар
🌙🌙🌙🌙🌙🌙
ОМОНАТ 2-ҚИСМ
Абдуқаҳҳор домла Юнусов
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби
✅ Улашинг | @MuslimShosh
🗣МУФТИЙ ҲАЗРАТ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ САФАРИНИ “САХОВАТ” УЙИДАН БОШЛАДИЛАР
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари мўмин-мусулмон халқимиз билан мулоқот қилиш, эҳтиёжманд аҳоли вакилларининг ҳолидан хабар олиш, масжидларда Рамазон ойига тайёргарлик жараёни билан яқиндан танишиш ва намозхонларга маърифий суҳбат қилиб бериш мақсадида водий вилоятлари бўйлаб сафар қиладилар.
📍 Бугун, 26 февраль куни Муфтий ҳазратлари ташрифни Наманган вилоятидаги “Саховат” қариялар уйидан бошладилар. Дастлаб мутасаддилари билан бирга муассасада яратилган шароит ва имкониятлар билан танишдилар. Шунингдек, бу ерда истиқомат қилаётган кексалар ва ногиронлиги бўлган кишиларнинг ҳол-аҳволини сўраш баробарида яхши сўзлар билан уларнинг кўнглига қувонч, юзларига табассум улашдилар. Ўз навбатида улар ҳам Юртбошимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликдан беҳад мамнун эканликларини билдирди...
⚡️ БАТАФСИЛЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#muftiy #tashrif #saxovat #safar #ramazon
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
КУН ДУОСИ
سُبْحَانَ اللَّهِ وَبِحَمْدِهِ أَسْتَغْفِرُ اللَّهَ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
🔶️#Ўқилиши: “Субҳãналлоҳи ва биҳамдиҳи, астағфируллоҳа ва атубу илайҳ”.
🟢#Маъноси: “Аллоҳ таолони ҳамд айтиб поклайман. Аллоҳга истиғфор айтаман ва Унга тавба қиламан”.
Имом Муслим ривояти
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#тонги_суҳбатлар
🌙🌙🌙🌙🌙🌙
ОМОНАТ 1-ҚИСМ
Абдуқаҳҳор домла Юнусов
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби
#давоми_бор
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#тонги_суҳбатлар
🌙🌙🌙🌙🌙🌙
ОИЛАДА ЭРКАК КИШИНИНГ ЎРНИ 2-ҚИСМ
Абдуқаҳҳор домла Юнусов
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#тонги_суҳбатлар
🌙🌙🌙🌙🌙🌙
ОИЛАДА ЭРКАК КИШИНИНГ ЎРНИ 1-ҚИСМ
Абдуқаҳҳор домла Юнусов
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби
#давоми_бор👇
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#долзарб #ибрат
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ ЭҲСОНДИР
Абдуқаҳҳор домла Юнусов
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#ЖУМА_МУБОРАК
🕌Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!
🌸ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН
🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 ✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh
#ЖУМА_МУБОРАК
🕌Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!
🌸ЖУМА МУБОРАК, АЗИЗ ДИНДОШИМ!
🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 ✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh
#ЖУМА_МУБОРАК
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракатда Фотиҳадан кейин "Жумуъа" сурасини ва иккинчи ракатда "Мунофиқун" сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа миим сажда" ва "Ҳал атаа ъалал-инсаани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
"Кифоя" китобидан.
📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#КУН_ҲИКМАТИ
«Солиҳ амал Аллоҳ таолонинг Китобига ва Расулулоҳнинг суннатларига мос бўлиши керак. Эркакми, аёлми Аллоҳ ва Расулига иймон келтирган бўлса, амрларга бўйсуниб, қайтариқлардан қайтган бўлса, ана шу чинакам саодатли ҳаётдир. Солиҳ амалнинг мукофотиНИ Аллоҳ таоло охиратда беради. Саодатли ҳаёт барча роҳатни қамраб олади».
“Тафсири Ибн Касир”.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#КУН_ҲАДИСИ
"Тўрт нарса киши саодатидандир:
1) солиҳа аёл;
2) кенг уй;
3) солиҳ қўшни
4) соз улов".
Имом Ибн Ҳиббон ривояти
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#КУН_ДУОСИ
رَبَّنَا آتِنَا مِن لَّدُنكَ رَحْمَةً وَهَيِّئْ لَنَا مِنْ أَمْرِنَا رَشَدًا
🔶#Ўқилиши: "Роббана атина милладунка роҳматав ва ҳаййиъ лана мин амрина рошада".
🟢#Маъноси: "Эй Раббимиз! Бизларга ўз ҳузурингдан раҳмат ато этгин ва бизларнинг ишимизни Ўзинг тўғрилагин!".
Каҳф сураси, 10-оят.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
БОШ ИМОМ ИСЛОМ ИНСТИТУТИГА ТАШРИФ БУЮРДИЛАР
Таълим муассасалари энг файзли, энг мунаввар жой. Чунки бу ерда Ватанга, динга, элга хизмат қиладиган бўлажак мутахассислар таълим олишади.
Бугун Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига ташриф буюрдилар.
Абдуқаҳҳор домлани институт ректори, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов кутиб олдилар ва ҳамроҳлик қилдилар.
Абдуқаҳҳор домла таълим даргоҳида талабаларга яратиб берилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, замонавий ахборот технологияларини кўриб, анча йиллар олдин ўзлари ҳам айнан шу ерда таълим олганларини талабаларга айтиб бердилар.
Шу билан бирга, бугун ҳар бир талаба тинимсиз ўқиши, илм олиши, ўрганиши зарурлигини таъкидлаб, уларни буюк келажак кутаётганини айтиб ўтдилар.
Ташриф асносида талабаларга замонавий электрон доска топширилди.
Хайрли дуолар билан ташриф ўз ниҳоясига етди.
Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#КУН_ҲИКМАТИ
“Кўп тавба қилувчилар билан ҳамсуҳбат бўлинглар. Чунки улар қалби пок, ҳалим кишилардир”.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#КУН_ОЯТИ
«Эй имон келтирганлар! Аллоҳга чин тавба қилингиз, шоядки, Раббингиз сизларнинг гуноҳларингизни ўчириб, остидан анҳорлар оқиб турадиган (жаннатдаги) боғларга киритса! У кунда Аллоҳ пайғамбарни ва у билан бирга имон келтирганларни шармисор қилмас. Уларнинг нурлари олдиларида ва ўнг томонларида юрар. Улар: “Эй Раббимиз! Ўзинг бизларга нуримизни комил қилиб бергин ва бизларни мағфират этгин. Албатта, Сен ҳар нарсага қодирдирсан”, – дерлар».
Таҳрим сураси, 8-оят.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#Рамазонга_15_кун_қолди
Расулуллоҳ (с.а.в.) дан ривоят қилинади: “Жаннатда бир эшик борки, у “Раййон”, деб аталади. Қиёмат куни ундан рўзадорлар киради. Улардан бошқа ҳеч ким ундан кирмайди. “Рўзадорлар қани” дейилганда, улар туриб борадилар. Улардан бошқа ҳеч ким ундан кирмайди. Улар кириб бўлгач бу эшик ёпилади ва улардан бошқа ҳеч ким ундан кирмайди”.
🌙 Жаннатнинг 8 та эшиги бор. Шулардан бири “Раййон” деб аталади. Яъни “сувга тўйдирилган”, “сувли” дегани. Рўзадорлар дунёда чанқар эдилар, Аллоҳ таоло уларга жаннатдан суви мўл-кўл жойларни ато этди. Бу эшик фақат рўзадорларга хосланган, ундан бошқалар кирмайди.
🌺Аллоҳим, барчамизга ушбу “Раййон” деб аталган эшикдан Жаннатга киришни насиб этгин.🤲
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉
📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh
#Рамазонга_16_кун_қолди
اللهم بارك لنا في رجب ، وشعبان ، وبلغنا رمضان
“Аллоҳумма барик лана фи ражабин ва шаъбана, ва баллиғна рамазона”
(“Ё Аллоҳ, ражаб ва шаъбон ойларида бизларга барака ато қилгин ва бизларни рамазон ойига етказгин!”)
(Имом Байҳақий ва Имом Тобароний)
🌙 Келақол Рамазон!!! Рамазон бу қандай ҳам ҳузурбахш ой, унинг таровати шукуҳи ўлик қалбларимизни уйғотади, бу ойда ўзгача кайфият руҳий тарбия оламиз, эҳтимол унга шунинг учун ҳам сира алвидо рамазон дегимиз келмайди, балки фақат келақол Рамазон дейишни яхши кўрамиз.
Рамазонга барчамизни соғ-саломат етиштиргин!
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉
📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh
#рамазон
Рамазонга 17 кун қолди
«Эй иймон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз».
Бақара сураси, 183-оят
Изоҳ: Бу оятдан маълум бўладики, рўза тутиш ибодати Одам (а.с.)дан бошлаб то Муҳаммад (а.с.) давригача ўтган барча пайғамбар ва умматларга фарз қилинган. Лекин рўза тутишнинг шарт ва қоидалари турлича бўлган. Айрим умматлар Рамазон ойи ёзнинг иссиқ кунларига тўғри келиб қолганида Аллоҳдан ёки Унинг пайғамбаридан беижозат шаккоклик ила уни бошқа ойларга кўчириб, бу қилмишларининг жаримаси учун ўзларича яна ўн кун қўшимча рўза тутишган. Сўнгра подшоҳларидан бири бемор бўлиб, агар тузалиб кетсам, рўзага яна етти кун қўшиб қўяман, деб назр қилади. Тузалгач, рўзанинг муддати унинг қўшимчаси билан 47 кунга айла-нади. Ундан кейинги подшоҳ яна уч кун қўшгач, 50 кун бўлган.
"Лубобут таъвил ва маонит танзил".
#Рамазон2024
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#бароат_кечаси
🌙🌙🌙🌙🌙🌙🌙
Бу йилги Бароат кечаси Шаъбон ойининг 14 кунидан
15 кечасига, милодий 2024 йил ҳисоби бўйича эса 24 февралдан 25 февралга ўтар кечасига тўғри келмоқда.
Бароат кечасини зикр, дуо ва турли ибодатлар билан бедор ўтказиш мустаҳаб амаллардан саналади.
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Шаъбон ойи ярмидаги кечада Аллоҳ таоло жамики махлуқотларини мағфират қилур. Бундан мушрик ва хусуматчи мустаснодир”, дедилар (Имом Ибн Ҳиббон “Саҳиҳи”да, шунингдек, Имом Табароний ва Имом Байҳақийлар ривоят қилишган).
Аллоҳ таоло ҳаммамизни Ўзи рози бўладиган амалларга муваффақ айласин!
"Солиҳлар гулшани" китобидан
✅ Улашинг | @MuslimShosh
🗣 ҲОМИДЖОН ДОМЛА ИШМАТБЕКОВ ХАЛҚАРО АНЖУМАНДА ЎЗБЕКИСТОН ТАЖРИБАСИ ҲАҚИДА НУТҚ СЎЗЛАДИ
😄Бугун, 22 февраль куни Қозоғистон Республикасининг Атирау шаҳрида “Ислом экстремизмга қарши” мавзусида халқаро анжуман ташкил этилди. Унда Туркия, Миср, Қозоғистон, Қирғизистон, Доғистон Республикасининг нуфузли уламолари қаторида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ҳам фаол иштирок этди.
📕 Тадбир Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди.
🤝 Халқаро анжуманни Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули очиб, иштирокчиларни ташриф билан қутлади. Сўнгра мамлакатда диний жабҳада амалга оширилаётган хайрли ишлар ва мазкур долзарб мавзудаги йиғилишдан кўзланган асосий мақсад ҳақида маъруза қилди.
Нуфузли тадбир давомида Ҳомиджон домла Ишматбеков ҳам мавзу доирасида нутқ қилиб, муҳим таклиф ва ташаббусларни илгари сурди.
Хусусан, мусулмон дунёси турли муаммоларга дуч келаётган бугунги мураккаб шароитда дин пешволари ва Ислом уламоларининг ҳамжиҳатлиги муҳим аҳамиятга эгалигини алоҳида таъкидлади. Бугун дин ниқоби остида ёшларни зўравонликка ва оилавий қадриятларни йўқотишга ундаш йўли билан жамиятда радикал қарашларни тарқатиш авж олаётгани, ушбу таҳдидларнинг олдини олиш ва унга қарши муносиб курашда мусулмон уламолари ва диний соҳа ходимлари пешқадам бўлишлари лозимлигини қайд этди...
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣#ЖУМА_МУБОРАК
🕌Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!
🌸ЖУМА МУБОРАК, АЗИЗ ДИНДОШИМ!
🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 ✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh
#ЖУМА_МУБОРАК
🕌Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!
🌸ЖУМА МУБОРАК, АЗИЗ ДИНДОШИМ!
🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 ✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh
#долзарб #ибрат
ИМКОНИ БЎЛА ТУРИБ ҚАРЗИНИ БЕРМАЁТГАНЛАР
Абдуқаҳҳор домла Юнусов
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби
✅ Улашинг | @MuslimShosh