muslimshosh | Unsorted

Telegram-канал muslimshosh - MuslimShosh.uz

13120

O'ZBEKISTON MUSULMONLARI IDORASI TOSHKENT SHAHAR VAKILLIGI MuslimShosh.uz web sahifasining telegramdagi rasmiy kanali Diniy savollar uchun: @SavollarMuslimUzBot O'MI savollar uchun: Tel: (78)150-33-44 Murojaat uchun: @vakillikuz_savollarbot

Subscribe to a channel

MuslimShosh.uz

#САҲАРЛИК
🌙Рўзанинг 7-куни, 17-МАРТ

👉Оғиз ёпиш
⏰ 05:13

РЎЗА ТУТИШ (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْر رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ

_👉Оғиз ёпиш дуоси
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар»

#МАЪНОСИ
Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

#Раҳмат_ойи_Рамазон
#Рамазон
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#таровеҳ_7_кун

🔴JONLI EFIR:

🟣 Instagram : 👇https://www.instagram.com/muslimshosh_uz/live/

🔵 Facebook: 👇https://www.facebook.com/MuslimShosh.uz/videos/635132322097938

🔻 YouTube: https://www.youtube.com/watch?v=4mVLolKGtAg

✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ ва барокатуҳ

🌹🌸БАХОР🌸🌹

Бу фасллар келинчаги

🦋🌸АЛЛОҲим тонгингизни нурафшон,
🦋🌸Кўнглингизни хотиржам,
🦋🌸Юзингизни нурли қилсин,
🦋🌸Қалб дунёйингиздаги орзуларингиз,
🦋 Ниятлариз ижобат бўлсин!
🦋🌸Танангизни саломатлик,
🦋🌸Юзингизни эса табассум безаб турсин!!
🦋🌸Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!!
🦋🌸Аллоҳ ўз паноҳида асрасин сизларни!!


〰🌸〰🌸〰🌹〰🌸〰🌸〰

🌼Барчангизга ҳалол ризқ, манфаатли илм ва эзгу амаллар кун давомида ҳамроҳ бўлсин!

┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Намоз_вақтлари

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

МУСОФИР ЮРТДА ҲАМ ИБРАТДИР ЎЗБЕК

Аввалроқ Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов кунчиқар юрт – Япония пойтахти Токио шаҳрига хизмат сафарига жўнат кетгани ҳақида хабар берган эдик.
Абдуқаҳҳор домла Токио шаҳрига етиб бориб, Мамлакатимизнинг Япониядаги Элчихонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Япониядаги вакили билан биргаликда бугун меҳнат қилиш, ўқиш ва бошқа мақсадларда борган юзга яқин юртдошларимиз билан учрашиб, улар билан дилдан суҳбатлашдилар.
"Шукроналик", "Ватан – муқаддас даргоҳ", "Ростгўйли" ҳақида гўзал мавъизалар қилиб бердилар.
– Ҳақиқатан, ўзбек – буюк халқ, буюк миллат, – деди Абдуқаҳҳор домла. – У дунёнинг қайси ерида бўлса ҳам, ўзининг одоб-ахлоқи, юксак маънавияти, маданияти билан бошқаларга ибрат ва ўрнак бўлади.
Япониядаги юртдошларимизнинг мулоқот асносида туғилган саволларига Абдуқаҳҳор домла атрофлича жавоб қайтардилар.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🌺Кириб келган Баҳор фаслининг илк куни ва Жумаси муборак бўлсин!😍🌸

Қишдан эсон-омон чиқиб олганларга баҳорий кайфият тилаймиз. 🤲

☝️ Янги Кун ва янги Фаслни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

🌺Дўстларни биринчилардан бўлиб табриклаб қўямиз👇😁

┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 ✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🌺Кириб келган Баҳор фасли муборак бўлсин!😍🌸

Қишдан эсон-омон чиқиб олганларга баҳорий кайфият тилаймиз. 🤲

☝️ Янги Кун ва янги Фаслни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

🌺Дўстларни биринчилардан бўлиб табриклаб қўямиз👇😁

┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ЖУМА_МУБОРАК
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракатда Фотиҳадан кейин "Жумуъа" сурасини ва иккинчи ракатда "Мунофиқун" сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа миим сажда" ва "Ҳал атаа ъалал-инсаани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Рамазонга_12_кун_қолди

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Расули, менга Аллоҳ манфаат берадиган ишни амр қилинг», дедим. «Рўзани лозим тут, унинг ўхшаши йўқдир», дедилар.
Насоий ва Ҳоким ривоят қилишган. Ҳоким саҳиҳ деган.

🌺Аллоҳим, барчамизни РАМАЗОНГА соғу саломат етказсин🤲
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#КУН_ҲАДИСИ

“(Меърож кечаси) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга уч нарса берилган:беш вақт намоз, Бақара сурасининг охирги ояятлари ва умматдан Аллоҳ таолога ширк келтирмаганларнинг катта гуноҳлари афв этилиши”.

Имом Муслим ривояти.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#КУН_ДУОСИ

قُلْ إِنَّ صَلَاتِي وَ نُسُكِي وَ مَحْيَايَ وَ مَمَاتِي لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ
لَاشَرِيكَ لَهُ وَ بِذَلِكَ أُمِرْتُ وَ أَنَا أَوَّلُ الْمُسْلِمِينَ
🔶#Ўқилиши: “Қул инна солатий ва нусукий ва маҳйаая ва мамаатий лиллаҳи Роббил ъаламийн. Ла шарика лаҳу ва бизалика умирту ва ана аввалул муслимийн”.

🔶#Маъноси: «Айтинг: “Албатта, намозим, ибодатим ва ҳаёту мамотим оламлар Рабби бўлмиш Аллоҳ учундир.Унга (ҳеч қандай) шерик йўқдир. Мана шу(ақида)га буюрилганман ва мен (Аллоҳнингбуйруқларига) таслим бўлувчиларнинг аввалиман”».

Анъом сураси, 162–163-оятлар.
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Намоз_вақтлари

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#КУН_ҲИКМАТИ

“Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм! Аллоҳнинг Расули Муҳаммаддан Нажроннинг бош епископи Абулҳорисга ва унинг барча руҳонийлари ва епископларига. Сизларнинг черковларингиз, ибодатхоналарингиз қандай бўлса, шундайлигича қолдирилади. Сизлар ўз ибодатларингизда ҳур ва эркинсиз. Биронтангиз ўз мансаби ва мақомидан четлаштирилмайди. Диний маросимларингизда ҳеч нарса ўзгартирилмагани каби, мазкурлардан ҳам ҳеч нарса ўзгартирилмайди. Модомики, епископлар аҳдга, яъни ўзларининг асл инжилларига содиқ қолсалар ва ундаги таълимотларга, яъни насроний динининг таълимотларига амал қилсалар, Аллоҳнинг ва Расулининг зиммасида, яъни ҳимоясида бўлади. Ким уларни бу нарсадан тўсса, у Аллоҳниг ва Расулининг душмани бўлади”.

Расулуллоҳнинг Нажрон бош эпископи
Абулҳорисга ёзган мактуби

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#КУН_ОЯТИ

«Дин тўғрисида сизлар билан урушмаган ва сизларни ўз юртингиздан (ҳайдаб) чиқармаган кимсаларга нисбатан яхшилик қилишингиз ва уларга адолатли бўлишингиздан Аллоҳ сизларни қайтармас. Албатта, Аллоҳ адолатли кишиларни севар».

Мумтаҳана сураси, 8-оят.
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Намоз_вақтлари

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#видео
ҲАШАР – ҲАМЖИҲАТЛИК РАМЗИ


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги жамоаси шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов бошчилигида бугун, 16 март куни пойтахтимиздаги "Шайх Зайниддин" жоме масжиди ходимлари билан биргаликда масжид ҳовлиси, шу номдаги қабристонни обод қилди.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#тонги_суҳбатлар
🌙🌙🌙🌙🌙🌙
САВОБ АМАЛЛАР 2-ҚИСМ

Абдуқаҳҳор домла Юнусов
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🕋 САУДИЯ ҲАЖ ВАЗИРЛИГИ ХАБАРНОМАСИ

🇸🇦Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги хорижий зиёратчилар ва Подшоҳлик аҳолисини “Ҳаж-2024” мавсумида махсус рухсатномасиз ҳаж амалларини бажаришларининг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида огоҳлантиради;

🟢Саудия Ҳукумати томонидан Ҳаж-2024 мавсумида тартибни сақлаб ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида кескин жазо чоралари жорий этилди;

🟠Саудия Арабистонига зиёрат (туристик) виза, умра виза, бизнес виза ва бошқа турдаги визалар билан сафар қилувчи фуқаролар ВИЗА МУДДАТИ тугагунга қадар Саудия ҳудудини тарк этиши шарт;

🟢Зиёрат (туристик) виза, умра виза ва бошқа турдаги визалар билан ҲАЖ қилишга рухсат берилмайди. УШБУ ХАТТИ-ҲАРАКАТЛАР НОҚОНУНИЙ ҲИСОБЛАНАДИ.

❗️ОГОҲ БЎЛИНГ! Виза муддатини бузиш, Саудия ҳудудида қолиб кетиш, визада белгиланган муддатдан ортиқча яшаш ҳамда ҳаж визасидан бошқа турдаги визалар билан ҲАЖ қилганлик учун Саудия қонунчилигида қатъий чоралар белгиланган. Ушбу қоидани бузганлик учун 10 йил муддатга депортация қилиш ёки 6 ой қамоқ жазоси белгиланган.

ОГОҲ БЎЛИНГ! Ушбу қоидани бузган зиёратчилар, шахслар, турфирма ва ташкилотларга 50.000 саудия риёли (13.400 АҚШ доллари) миқдорида жарима белгиланган.

Mанба: 🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita Axborot xizmati

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Рамазонга_11_кун_қолди

Зайд ибн Холид Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайи васаллам: "Ким рўзадорга ифтор қилқиб берса, унга унинг ажрича ажар бўлади. Шу билн бирга,рўзадорнинг ажридан ҳеч нарса кам бўлмайди", дедеилар.
Термизий ва Аҳмад ривоят қилган.

🌺Аллоҳим, барчамизни РАМАЗОНГА соғу саломат етказсин🤲
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

ТОШКЕНТ ШАҲАР БОШ ИМОМ-ХАТИБИ
ЯПОНИЯГА ЖЎНАБ КЕТДИ


Куни кеча Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов хизмат сафари билан Япония Республикаси пойтахти Токио шаҳрига жўнаб кетди.
Абдуқаҳҳор домланинг сафар давомида ўтказиладиган тадбирлардаги иштирокларини ёритиб борамиз.
Аллоҳ таоло Абдуқаҳҳор домланинг сафарларини хайрли ва манфаатли қилсин.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🌺Кириб келган Баҳор фаслининг илк куни ва Жумаси муборак бўлсин!😍🌸

Қишдан эсон-омон чиқиб олганларга баҳорий кайфият тилаймиз. 🤲

☝️ Янги Кун ва янги Фаслни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

🌺Дўстларни биринчилардан бўлиб табриклаб қўямиз👇😁

┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 ✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🌺Кириб келган Баҳор фаслининг илк куни ва Жумаси муборак бўлсин!😍🌸

Қишдан эсон-омон чиқиб олганларга баҳорий кайфият тилаймиз. 🤲

☝️ Янги Кун ва янги Фаслни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

🌺Дўстларни биринчилардан бўлиб табриклаб қўямиз👇😁

┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 ✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Намоз_вақтлари

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Ўқув_семинар

ҒАЙРАТЛИ БЎЛСАК, МИЛЛАТ ИСЛОҲ ТОПАДИ

Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга барча масъул. Бу ишдан ҳеч ким четда турмаслиги керак. Зеро, шу азиз Ватанда тинч-тотув, роҳат-фароғатда яшаш бевосита тинчлик-осойишталикка боғлиқ.
Бугун, 29 февраль куни Тошкент шаҳридаги "Шайх Зайниддин" жоме масжиди мажлислар залида пойтахтимизда фаолият юритаётган отинойилар ва туманлар тарғибот гуруҳлари мутахассислари иштирокида ўқув-семинари ташкил этилди.
Тадбирни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосарлари Абдуллоҳ домла Йўлдошев ҳамда Эргашали домла Рустамов кириш сўзи билан очиб бердилар.
Улар бугунги кунда диний соҳа ҳодимлари, шу жумладан, отинойиларнинг масъулияти, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашдаги ўрни, жамият ривожида уларнинг вазифалари, турли ёт ғоялар таъсиридан халқимизни ҳимоя қилиш, соф Ислом дини таълимотининг асл моҳиятини кенг оммага етказиш ва жаҳолатни илм-маърифат билан енгиш мумкинлиги ҳақида тўхталиб ўтди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан Ўзбекистон халқаро ислом академияси Ёшлар билан ишлаш ва маънавият бўлими бошлиғи Мунира Қаҳҳорова Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 2023 йил 22 декабрь куни Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида билдирилган устувор йўналишлар ҳақида тўхталиб ўтди. Давлатимиз раҳбари Ибрат домланинг “Уламо ғайрат этканда миллат, албатта, ислоҳ топур”, деган ҳикматли сўзларини ёдга олди.
– Муҳтарам Юртбошимиз ўз нутқларида бугун маънавият бошқа соҳалардан ўн қадам олдинда юриши, маънавият янги кучга, янги ҳаракатга айланиши керак, – деди.
Тошкент шаҳар Олмазор тумани “Сирож солиҳ” масжиди имом-хатиби Ҳасан домла Қодиров. Маърузачилар бугунги кунда мазҳабсизлик, мутаассиблик, экстремизм ва терроризм масаласи мусулмон дунёсидаги энг глобал муаммога айланиб бораётгани, буларнинг олдини олишда мутаассибликка мойиллиги бор, ёт ғоялар таъсирига берилган хотин-қизларни уйма-уй юриб, маҳаллабай ўрганиш механизми ёрдамида улар билан психологик семинар-трейнинглар ўтказишнинг тамойиллари ва усуллари ҳақида батафсил тушунчалар беришди.
Семинар маъруза-амалий машғулот тарзида ўтказилганлиги боис, савол-жавоб усулидан фойдаланилди. Шунингдек, отинойиларнинг саволларига Тошкент шаҳар бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Зулайҳо Соатова жавоблар берди, фикр-мулоҳаза ва таклифлар тингланди.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#КУН_ОЯТИ

«(Ўз) бандаси (Муҳаммад)ни, унга мўъжизаларимиздан кўрсатиш учун (Маккадаги) Масжиди Ҳаромдан (Қудсдаги) Биз атрофини баракотли қилган Масжиди Ақсога тунда сайр қилдирган зотга тасбеҳ айтилур. Дарҳақиқат, У Самеъ (эшитувчи) ва Басир (кўрувчи)дир».

Исро сураси, 1-оят.
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#тонги_суҳбатлар
🌙🌙🌙🌙🌙🌙
САВОБ АМАЛЛАР 1-ҚИСМ

Абдуқаҳҳор домла Юнусов
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби

#давоми_бор
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Рамазонга_13_кун_қолди


Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: «Жаннатнинг бир эшиги бор, унинг номи "Раййон"дир. Қиёмат куни “Рўзадорлар қани?” дейилади. Уларнинг охиргиси кириши биланоқ ушбу эшик ёпилади».

Имом Бухорий ривояти.
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

#Рамазон2024
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#КУН_ҲАДИСИ

«Қайси бир киши ўз биродарига “Эй, кофир!” деса, бу нарсага у икковидан бири албатта дучор бўлади. Агар у (биродари) айтганидек бўлса, хўп-хўп. Борди-ю, ундай бўлмаса, бу (сўз, яъни “кофир” сўзи) албатта унинг ўзига қайтади».

Имом Муслим ривояти.
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#КУН_ДУОСИ

اللَّهُمَّ إِنَّكَ تَهْدِى مَنْ تَشَاءُ إِلَى صِرَاطٍ مُسْتَقِيمٍ
🔶️#Ўқилиши: “Аллоҳумма иннака таҳдий ман ташãу ила сиротим мустақийм”.

🟢#Маъноси: «Ё Аллоҳим! Сен хоҳлаганингни тўғри йўлга бошлайсан».

Имом Муслим ривояти.
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

😄 ҚАБУЛДА ИШСИЗЛАР ИШЛИ БЎЛДИ, МУҲТОЖЛАРГА ЭСА КЎМАК БЕРИЛДИ

💬 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятининг аҳоли билан самимий мулоқоти кўплаб муаммоларни ҳал этишда муҳим омил бўлмоқда. Жумладан, фуқаролар қабули давомида ҳар бир мурожаат эътиборга олиниб, ўз ечимини топаётгани қувонарли ҳол.

🗣 Ана шундай қабуллардан бири бугун, 27 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари томонидан Наманган шаҳридаги “Юсуфхон ўғли Қосимхон” жоме масжидида вилоятдаги мўмин-мусулмонлар учун сайёр шаклида ўтказилди.

🟢Мазкур қабул давомида ҳамюртларимиздан кўплаб мурожаатлар бўлди. Жумладан, оилавий муносабатлар, шаръий саволлар, масжидлар ва имом-хатиблар фаолиятига оид талаб-истаклари ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасидаги кўплаб масалалар жойида ўрганилиб, уларни амалий ҳал этиш чора-тадбирлари кўрилди.

📝Эътиборлиси, ўзаро мулоқотда жисмоний имконияти чекланган ва эҳтиёжманд ҳамюртларимиз диний соҳада ишлаш талаб-истагини билдиришди. Муфтий ҳазратлари уларнинг ҳалол ризқ топишга рағбатларидан мамнун бўлдилар. Мутасаддиларга мазкур фуқароларнинг қобилият ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ҳудудий масжидлардаги бўш иш ўринларига ходим сифатида олиш ҳақида топшириқ бердилар.

🟢Шунингдек, жисмоний имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачалари тақдим этилди, ҳақдор бўлган эҳтиёжманд оилаларга белгиланган тартибда моддий ёрдам кўрсатилди, илм олишга чанқоқ толиби илмнинг шартнома пули тўлаб берилди.


🤲Ўз навбатида сайёр қабулга келган фуқаролар Юртбошимиз ташаббуси билан ҳар бир соҳа раҳбарлари халқ ичига кириб, уларнинг мурожаатларини ижобий ҳал этаётганидан мамнунлигини билдириш баробарида Ватанимиз тинчлиги ва фаровонлигини сўраб хайрли дуолар қилишди.

#qabul #muftiy #tashrif #ramazon

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…
Subscribe to a channel