8575
O'ZBEKISTON MUSULMONLARI IDORASI TOSHKENT SHAHAR VAKILLIGI MuslimShosh.uz web sahifasining telegramdagi rasmiy kanali Diniy savollar uchun: @SavollarMuslimUzBot O'MI savollar uchun:
ОТА-ОНАСИГА ОҚ БЎЛГАН КИШИ ЖАННАТГА КИРМАЙДИ
وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: “لاَ يَدْخُلُ الْجَنَّةَ مَنَّانٌ، وَلاَ عَاقٌّ، وَلاَ مُدْمِنُ خَمْرٍ”. رَوَاهُ النَّسَائِيُّ وَالدَّارِمِيُّ
Абдуллоҳ ибн Амрдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади. У киши айтадилар: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Жаннатга миннатчи, оқ ва пиёниста кирмайди”, дедилар”. (Имом Насоий ва Имом Доримий ривоят қилган).
✍️Шарҳ ва изоҳ: Яхшиликдан кейин миннат қилиш разил хулқлардандир. Шунга кўра, агар бир инсон бирор кишига яхшилик қилса ёки унга садақа қилса, сўнгра унга миннат қилиб, эҳсон ва садақасини унинг олдида гапирса, батаҳқиқ эҳсон ва садақасининг савоби зое бўлади.
Миннатчи савобларини зое қилиб, эҳсон қилган одамидан кўпроқ фойда олиш учун унга озор беради ва агар ундан бирор нарса ололмаса, унга бирор зарар етишини орзу қилади. Бу нарса уят ва хорликдан ҳам баттар шармандаликдир.
❔Мулоҳаза: Набийнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Жаннатга миннатчи, оқ ва пиёниста кирмайди”, деган сўзларининг маъноси: улар жаннатга биринчлардан бўлиб кирмайдилар, деганидир. Чунки, аҳли суннат вал жамоат уламолари иттифоқига кўра, кимки Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмасдан вафот этган бўлса, дўзахда абадий қолмайди. Балки, жаҳаннам азоби билан гуноҳларидан поклангандан сўнг албатта жаннатга киради. (Аллоҳ барчамизни дўзах азобидан асрасин). Қариндошларига яхшилик қилгандан сўнг миннат қиладиган инсон ҳам юқоридаги қаттиқ огоҳлантиришга лойиқдир. Чунки бу феъл ҳам уни жаннатга киришига тўсқинлик қиладиган ишлардандир. Юқорида ўтган гаплардан ота-онага оқ бўлувчи ва силаи раҳмни узувчи кишиларнинг дунё ва охиратда жазога лойиқлигини билдик. Бу ҳадиси шарифда эса Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) кўп маст қилувчи ичимликлар ичувчини ҳам жаннатга кирмаслигини зикр қилдилар. Шунинг учун, спиртли ичимликлар ичувчи ёки наркотик моддалар ва маст қилувчи нарсаларни истеъмол қилувчи кишилар бу ҳадиснинг маъносини чуқур ўйлаб кўрсинлар. Ҳамда, Аллоҳга астойдил тавба қилсинлар.
أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: “كُلُّ مُسْكِرٍ حَرَامٌ وَمَنْ شَرِبَ مُسْكِرًا سَقَاهُ اللهُ مِنْ طِيْنَةِ الْخَبَالِ”، قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، وَمَا طِيْنَةُ الْخَبَالِ؟ قَالَ: “عِصَارَةُ أَهْلِ النَّارِ”. رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
Расулулоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Ҳар бир маст қилувчи нарса ҳаромдир. Ким маст қилувчи нарсани ичса, Аллоҳ уни “Тийнатул хобал” билан суғоради”, дедилар. Саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ “Тийнатул хобал” нима?”, дедилар. “У дўзах аҳлидан оққан йирингдир”, дедилар. (Имом Муслим ривоят қилган)
📚Саидхон қори Хакимжон Махсум
БИРРУЛ ВОЛИДАЙН
🌙MUSLIMSHOSH.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣
📷 Instagram I 🔵Facebook I 🎬vakillik_uz2811">YouTube
🌏Ҳозирги кунда ер юзида фасод тарқатувчи, ҳамма жойга тушунмовчилик тарқатувчи, жамоаларга рахна солувчи, одамларнинг ибодатларига, эътиқодларига, амалларига гап топиб таъна қилувчи, бемазҳабликни илгари сурувчи кимсалар, зоҳирий, салафий ва ваҳҳобий сингари бузғунчи оқимлар юртимизда ҳам ўз фитналарини кўрсатиб турибди.
📚Шу жиҳатдан ушбу каналда мотуридия эътиқоди ва ҳанафий мазҳабига оид долзарб маълумотлар тақдим этиш билан бирга турли адашган фирқаларга раддиялар бериб борилади.
✅ Улашинг | /channel/shoshhanafiy
#haj2025
😎 ҒАНИМАТ МАНЗИЛЛАР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
🎬shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook
#muftiy_minbari@muslimuzportal
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#раддия
❗️Намоздан кейин жамоат билан дуо қилиш бидъат дейдиганларга раддия!
Ёрқинжон домла ЖумабоевЎзбекистон мусулмонлари идорасиУлашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Фатво маркази мутахассиси
🔤🔤🔤🔤🔤
#Сайёр_йиғилиш
ЮНУСОБОД ТУМАНИДАГИ ЮЗДАН ЗИЁД ОИЛАЛАРДАН ҲОЛ СЎРАЛДИ
Куни кеча 19 май куни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов бошчиликларида пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги «Юнус ота» жоме масжидида маънавий-маърифий сайёр йиғилиш бошланди.
Тадбирда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов, Тошкент шаҳар туманлари имом-хатиблари, отинойилари шунингдек, 2024 йилда ҳажга борган маърифатпарвар ҳожи ота ва ҳожи оналар иштирок этдилар.
Улар турли сабаблар билан қийин аҳволда қолган хонадонларга кириб, оила аъзолари билан суҳбатлашдилар, зарур маслаҳат ва кўрсатмалар бердилар.
Тадбир якунида "Юнус Ота" масжидида бугунги сайёр йиғилиш жараёни юзасидан суҳбат бўлиб ўтди.
🌙MUSLIMSHOSH.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣
📱 Instagram I 🔤Facebook I 📱vakillik_uz2811">YouTube
☀️ТОНГДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
📖Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отганида:
اللهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ
💬#Ўқилиши: «Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намууту ва илайкан нушуур» дер эдилар.
✍️#Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз.
🌙MUSLIMSHOSH.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣
🌐 Instagram I ✅Facebook I 📹vakillik_uz2811">YouTube
#muftiy_minbari
📹 АЛЛОҲГА СУЯНГАН БАНДА ЙИҚИЛМАЙДИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎬shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook
#muftiy_minbari@muslimuzportal
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#КУН_ОЯТИ
«(Эй Муҳаммад!) Имон келтирган бандаларимга айтинг, намозни баркамол адо этсинлар ҳамда савдо-сотиқ ва ошна-оғайнигарчилик бўлмайдиган кун (қиёмат) келмай туриб, Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан хуфёна ва ошкора эҳсон қилсинлар!».
Иброҳим сураси, 31-оят.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#Намоз_вақтлари
🗓 🌙 1446 ҳ.й ЗУЛҚАЪДА 1 КУН
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ@muslimuzportal
🗣 Ислом институтидаги халқаро анжуман илмий тавсия ва долзарб ечимларга бой бўлди
🗣 Элликбошилар учун навбатдаги йиғилиш ўтказилди
🗣Амалий семинар диний соҳадаги янгиликларга бағишланди
#Қурбонлик_масалалари👇
🐂Қурбонлик вожиб бўлиши учун қурбонлик кунлари бой бўлиши шарт қилинмайди, балки ушбу кунларнинг аввалида камбағал бўлган киши охирги кунида бойга айланса, унга қурбонлик вожиб бўлади (“Фатавойи Оламгирийя”).
✅ Улашинг | @MuslimShosh
🌙Tongi Duo:
"Ey Parvardigorim! Bugungi kunimni nurli, rizqimni halol va keng, dilimni pok, ishlarimni barakali qilgin.
Menga sabr, shukr va xotirjamlik ato etgin. Har bir qadammimni o‘zing hidoyat qil, qalbimni ezgulik bilan to‘ldir.
Meni va yaqinlarimni har qanday yomonliklardan, g‘am va tashvishlardan asra.
Tong nuridek yorug‘, duolaridek qabul bo‘lgan kun nasib qilgin. Amin!"
#muftiy_minbari
📹 ЭНГ ЯХШИ ҲАМРОҲ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎬shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook
#muftiy_minbari@muslimuzportal
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#видео_лавҳа
ОТИНОЙИЛАР УЧУН СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
25 апрель куни Тошкент шаҳридаги «Шайх Зайниддин» жоме масжиди мажлислар залида пойтахтимизда фаолият юритаётган отинойилар учун семинар ташкил этилди.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
🗣ТУРКИЯ БИЛАН ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ ҲАМКОРЛИК РИВОЖЛАНТИРИЛАДИ
✅25 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Уфук Улуташ билан учрашув ўтказди. Мулоқот аввалида икки давлат раҳбарларининг дўстона муносабатлари ва олий даражада имзоланган ҳужжатлар ҳамкорликнинг жадал тараққий этишида муҳим омил бўлаётгани эътироф этилди.
🗣Туркия элчиси мамлакатимиздаги виждон эркинлиги, миллатлараро тотувлик ва мўмин-мусулмонларга кенг имкониятлар берилганига юқори баҳо бериши баробарида Имом Бухорий, Имом Мотуридий каби буюк мутафаккирлар Туркияда фахр билан тилга олиниши, мазкурларнинг табаррук қадамжоларини обод этиш, зиёратчиларга хизмат кўрсатиш кабилар юксак даражада ташкил этилгани, шулар боис ҳар бир турк фуқароси ота юрт сифатида Ўзбекистонни зиёрат қилишни орзу қилишини сўзлади.
⚠️🔤🔤🔤🔤🔤
💬ҲИЖРАТ ТУГАДИ 1 ҚИСМ
🎙 Ёрбек домла Исломов
🕌"Оҳунгузар" масжиди имом-хатиби
🌙MUSLIMSHOSH.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣
📷 Instagram I 🔵Facebook I 🎬vakillik_uz2811">YouTube
📌ЖАННАТ ВОЖИБ БЎЛУВЧИ ДУО
📖Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким:
رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا، وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا وَبِمُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم رَسُولاً
✍️#Ўқилиши: «Родийту биллааҳи роббан ва бил ислаами дийнан ва бимуҳаммадин соллаллооҳу алайҳи васаллама росулаа», деса, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар.
💬#Маъноси: “Аллоҳни раббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад алайҳиссаломни расул деб рози бўлдим.
Абу Довуд ривоят қилганлар.
🌙MUSLIMSHOSH.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣
📷 Instagram I 🔵Facebook I 🎬vakillik_uz2811">YouTube
⏱🔤🔤🔤🔤🔤 вақтлари
🗓 🌙 1446 ҳ.й ЗУЛҚАЪДА 24 КУН
✔️ Улашинг | @MuslimShosh
⚠️Муҳаббатнинг закоти нима?
Умар Насафий 📕«Ат-Тайсир фит-тафсир» китобида Бақара сурасининг «Улар ғайбга иймон келтирадиган, намозни тўкис адо этадиган ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан эҳсон қиладиганлар» мазмунидаги оятда келган «юнфиқун» (инфоқ қилиш) сўзини «закот бериш» деб тафсир қилиб, уни қуйидаги кўринишларда изоҳлаганлар:
Молнинг закоти – мўминларга закот беришда бағрикенг бўлиш;
Иззатнинг закоти – тавозе ва эҳсон қилиш;
Шарафнинг закоти – заиф ва муҳтожларга ёрдам бериш;
Бола-чақанинг закоти – етимларнинг бошини силаш;
Илмнинг закоти – бошқаларга ўргатиш;
Уйнинг закоти – меҳмондўст бўлиш;
Сиҳатнинг закоти – гуноҳлардан парҳез қилиш;
Гўзал овознинг закоти – Қуръон ўқиш;
Баданнинг закоти – Аллоҳга исён қилмаслик;
Тилнинг закоти – туҳматдан сақланиш;
Кўзнинг закоти – ҳаром нарсаларга қарамаслик;
Мурувватнинг закоти – ғарибларни ҳимоя қилиш;
Бандаликнинг закоти – Аллоҳнинг буйруқларини бажариш;
Муҳаббатнинг закоти – Раҳмонни кўп зикр қилиш;
Иймоннинг закоти – рукнларга (фарзларга) эътиборли бўлиш;
Исломнинг закоти – шайтондан сақланиш;
Зуҳднинг закоти – раҳбарарга қарши чиқишдан йироқ туриш;
Қалбнинг закоти – иймонни мустаҳкамлаш;
Ботиннинг закоти – зоҳирни муроқаба қилиш;
📖Умар Насафийнинг «Ат-Тайсир фит-тафсир» асаридан
🗣 Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
🌙MUSLIMSHOSH.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣
📷 Instagram I 🔵Facebook I 🎬vakillik_uz2811">YouTube
⏰САОДАТ САРИ 30 ҚАДАМ
1️⃣. Билгин, агар сен бугунги кунинг ҳудудида яшамасанг, зеҳнинг ўтмаслашиб, ҳаракат, интилишларинг бесамар кетиб, ғам-андуҳинг кўпайиб кетади. «Агар тонг оттирсанг, кеч бўлишини кутма, борди-ю, тунга кирсанг тонгни кутма».
2️⃣. Мозийни унут, ўтган нарсаларни ўйлаб, азоб чекиш ва бунга афсусланиб ўтириш аҳмоқлик ва жинниликдир.
3️⃣. Келажак учун ҳам қайғурма, чунки келажак ғайб оламидир. Етиб келгунича у ҳақда ўйлаб ўтирма.
4️⃣. Танқидларга парво қилма. Билгинки, танқидлар сенга берилган баҳодир.
5️⃣. Аллоҳга иймон келтириш ва солиҳ амалларни қилиш - пок ва саодатли ҳаёт кечиришдир.
6️⃣. Ким хотиржамлик, осойишталик ва роҳатга эришишни хоҳласа, Аллоҳни кўпроқ зикр қилсин.
7️⃣. Банда билмоғи керакки, барча нарса тақдирда битилгани бўлади.
8️⃣. Ҳеч кимдан миннатдорчилик, раҳмат кутиб ўтирма.
9️⃣. Ўзинг учун энг ёмон фалокатлар бўлишига ҳамиша тайёр тур.
1️⃣0️⃣. Балки содир бўлаётган нарсалар сен учун яхшилик бўлиб чиқар.
1️⃣1️⃣. Мусулмоннинг бошига тушадиган барча нарса яхшилик учун бўлади.
1️⃣2️⃣. Неъматлар ҳақида мушоҳада юрит ва шукр қил.
1️⃣3️⃣. Сен ўзингга берилган нарса билан бошқалардан устунсан.
1️⃣4️⃣. Вақт ўтиб боргани сари рўшноликка чиқасан.
1️⃣5️⃣. Бошингга тушган мушкулликлар Парвардигорга илтижо қилишга ундайди. Улар сенинг Аллоҳга интилишинг учун воситадир.
1️⃣6️⃣. Мусибатлар кўзга малҳам ва қалбга қувватдир.
1️⃣7️⃣. Ҳар бир қийинчиликдан сўнг, албатта бир енгиллик бор.
1️⃣8️⃣. Машаққатларга енгилиб. Ҳақ йўлидан озма. Доим Аллоҳга умид билан илтижо қил.
1️⃣9️⃣. Аллоҳ мағфирати кенг зотдир.
2️⃣0️⃣. Ғазаб қилма, ғазаб қилма, ғазаб қилма. Жаҳлингни ют.
2️⃣1️⃣. Ҳаёт бу нон, сув ва соя дегани. Булардан бошқасига эътибор берма. Бошқа нарса учун ташвиш чекиб, диққат бўлма. Асабийлашма.
2️⃣2️⃣. «Осмонда эса сизларнинг ризқу-рўзларингиз (яъни ерда мўл ҳосил бўлишига сабаб бўлгувчи ёмғир) бордир».
(Зарият, 22).
2️⃣3️⃣. Сени хавотирга солган, қўрқитган нарсалар кўпинча содир бўлмайди.
2️⃣4️⃣. Сен мусибатга учраганлар аҳволини кўриб, ибрат ол.
2️⃣5️⃣. Агар Аллоҳ бир қавмни яхши кўрса балолаб қўяди.
2️⃣6️⃣. Қийинчиликка тушиб қолганингда мушкулликларни даф қилувчи дуоларни такрорлаб ўқиб юр.
2️⃣7️⃣. Керакли ва фойдали амалларни адо эт, бекор ўтирма. Доим иш билан машғул бўл.
2️⃣8️⃣. Миш-мишларга қулоқ солма ва шов-шувларга эргашма.
2️⃣9️⃣. Қасос олишга тиришма. Адоватинг душманингга эмас, ўзингнинг соғлигингга зарар етказади.
3️⃣0️⃣. Бошингга тушадиган барча мусибат қилган гуноҳларинг учун каффоратдир.
«Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)» китобидан
КАЪБА ДЕВОРИГА РЎМОЛНИ ТЕГИЗИШ ҲУКМИ
#Ҳаж_умра
❓1640-САВОЛ: Тавоф асносида Каъба олдига келиб, рўмолимни унинг деворларига тегизиб ишқаладим. Каъбага хушбўйлик суртилгани ҳисобга олинса, зиммамга бирор нарса вожиб бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Одатда хушбўйлик ишлатиш киши эҳромда эканлигида тақиқланади. Шунинг учун рўмолни тегизиш ҳукми ҳам эгасининг ҳолатига боғлиқ бўлади. Агар эҳромда бўлмаган ҳолатда шундай иш содир этган бўлса, унга ҳеч қандай жарима лозим бўлмайди.
Шунингдек, Каъбага суртилган мушки-анбарнинг ўзи йўқолиб, ҳиди қолиб кетган вақтда ишқаланган бўлса ҳам жарима лозим бўлмайди. Чунки ҳиднинг ўзи бирор жаримага сабаб бўлмайди.
Агар рўмолга сурилган атирнинг айнан ўзи теккан бўлса, шу ҳолатдагина жиноят ҳисобланади. Бу ҳолатда рўмолни хушбўйлик текканидан бошлаб 12 соат ичида ювиб олса, садақа, 12 соатдан кейин ювса, қўй сўйиш лозим бўлади. Теккан заҳоти артиб ё ювиб ташласа ёки бошқасини ўраб олса, ҳеч қандай жарима лозим бўлмайди.
Аёлларнинг рўмолдан бошқа кийимлари ҳамда эркаклар эҳром либосларини каъбага тегишининг ҳукми ҳам мана шу билан бир хил бўлади.
Яна шуни ҳам таъкидлаш керакки, Каъба деворларига ёпишиш, кийим ва эҳромларини унга суртиш табаррук жиҳатидан мустаҳаб амаллардан ҳисобланади. Динимизда инсон жонини хатарга қўйиш мумкин бўлмагани учун Каъба атрофи қаттиқ тиқилинч бўлиб турган пайтларда унга яқинлашиб жонини хатарга қўйиш тўғри бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
✅ Улашинг | @MuslimShosh
АХЛОҚ
“Инсонларни яхшиликға чақиргувчи, ёмонликдан қайтаргувчи бир илмдур. Яхши хулқларнинг яхшилигини, ёмон хулқларнинг ёмонлигини далил ва мисоллар ила баён қиладурган китобни ахлоқ дейилур. Ахлоқ илмини ўқуб, билуб амал қилган кишилар ўзининг ким эканин, жаноби Ҳақ на учун халқ қилганин, ер юзида нима иш қилмак учун юрганин билур. Бир киши ўзидан хабардор бўлмаса, илмни, уламони, яхши кишиларни, яхши нарсаларни, яхши ишларнинг қадрини, қимматини билмас. Ўз айбини билуб, иқрор қилуб тузатмакға саъй ва кўшиш қилган киши чин баҳодир ва паҳлавон кишидур. Расули акрам набиййи муҳтарам афандимиз: «Мезон тарозусига қўйиладурган амалларнинг ичида яхши хулқдан оғирроқи йўқдур. Мўмин банда яхши хулқи сабабли кечаси ухламасдан, кундузлари рўза тутуб ибодат қилган кишилар даражасига етар», – демишлар”
“Туркий гулистон ёхуд ахлоқ” асаридан
#xabar #haj2025
🕋 “ҲАЖ – 2025” ИШЧИ ГУРУҲИГА КАТТА МАСЪУЛИЯТ ЮКЛАНДИ
✅Бугун, 28 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирокларида “Ҳаж – 2025” мавсумини юқори даражада ўтказиш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ҳаж делегацияси вакиллари, ишчи гуруҳи аъзолари, мингбошилар ва шифокорлар жамоаси иштирок этди.
🗣Мажлис аввалида Муфтий ҳазратлари ҳаж қилувчи инсон Ҳақ таолонинг меҳмони экани, шу боис ҳаж амалини бажараётган кишига кўмак берган, унинг оғирини енгил қилган инсон улуғ ажру савобларга ноил бўлиши ҳақида сўзладилар. Шунингдек, ҳар бир ишчи гуруҳи аъзоси ана шундай улуғ даражаларни мақсад қилиб, Раҳмоннинг меҳмонларига Ўзи рози бўладиган даражада сидқидилдан хизмат қилиши лозимлигини алоҳида қайд этдилар.
💬Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари йиғилиш давомида муборак сафарга қадар зиёратчилар билан мунтазам суҳбатлар ташкил этиш ва уларда ҳажнинг тартиб-қоидалари, фарз, вожиб ва суннатлари, ўзига хос машаққатларини тушунтириш ва зикру дуолар қилиш ва юртдошларимизнинг барча саволларига батафсил жавоб бериш зарурлигини таъкидладилар. Шунингдек, муборак заминларда ҳар бир дақиқани ғанимат билиш, тоату ибодат ила ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қилишга урғу қаратдилар.
АЁЛЛАРНИНГ ТАЛБИЯ АЙТИШИ
#Ҳаж_умра
❓1639-САВОЛ: Эҳромга кириб Маккага кетишимизда автобусда ҳамма талбияни жўр бўлиб айтиб кетди. Шунда аёллар ҳам талбияни эркаклар каби баланд овозда айтиб кетишлари керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аслида талбияни эркакларга ҳам жўр бўлиб айтиш тавсия этилмайди. Аммо кўпчилик уни ёдлаб олмагани ёки тили яхши келишмагани учун шундай қилиш урфга айланган. Шунга кўра аёллар ҳам ўзлари мустақил айта олмасалар гуруҳга қўшилиб такрорлашлари мумкин, лекин улар эркаклардан фарқли равишда паст овозда, ўзларига эшитиладиган даражада талбия айтадилар.
Умуман олганда аёл кишининг ҳаж ва умра амалларида эркаклардан фарқли жиҳатларидан бири талбия айтиш масаласи экани уламоларимиз томонидан таъкидлангандир. Унга кўра эркаклар овоз чиқариб, баланд овозда айтсалар, аёллар юқорида айтилганидек, паст овозда айтадилар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#muftiy_minbari
📹 ШАЙТОННИНГ ТУЗОҚЛАРИ 1-қисм
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎬shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook
✅ Улашинг | @MuslimShosh
🤱🏻"Болага меҳр бериш — тарбиянинг асоси"
Меҳрсиз тарбия — дарахтсиз мева каби.
Фарзандингизни ҳар куни меҳр билан қучоғингизга олинг.
Самимий сўз ва эътибор бола қалбини ёрқин қилади.
Меҳр кўрсатиш — болага ўзини қадрлашни ўргатади.
Яхши тарбиянинг бошланиши — меҳр билан тинглашдир.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#Намоз_вақтлари
🗓 🌙 1446 ҳ.й ШАВВОЛ 30 КУН
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#Намоз_вақтлари
🗓 🌙 1446 ҳ.й ШАВВОЛ 29 КУН
✅ Улашинг | @MuslimShosh
Ҳаж – 2025
ЭЛЛИКБОШИЛАР УЧУН НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ
Бугун, 26 апрель куни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Адуқаҳҳор домла Юнусов раҳбарликларида пойтахтимиздаги «Шайх Зайниддин» жоме масжиди мажлислар залида бу йил гуруҳ раҳбари бўлиб ҳажга кетаётган элликбошилар учун навбатдаги йиғилиш ўтказилди.
Гуруҳ раҳбарларига Абдуқаҳҳор домла Юнусов ҳажга пухта тайёргарлик кўриш бўйича тушунтириш ишларини олиб бордилар.
Ҳажга жўнашга ҳам саноқли кунлар қолди. Шу боис ҳар элликбоши ўз гуруҳи аъзолари билан яқиндан танишиб олиши зарурлиги йиғилишда қайд этилди.
Хайрли дуолар билан йиғилиш якунланди.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#Намоз_вақтлари
🗓 🌙 1446 ҳ.й ШАВВОЛ 22 КУН
✅ Улашинг | @MuslimShosh