O'ZBEKISTON MUSULMONLARI IDORASI TOSHKENT SHAHAR VAKILLIGI MuslimShosh.uz web sahifasining telegramdagi rasmiy kanali Diniy savollar uchun: @SavollarMuslimUzBot O'MI savollar uchun:
🌙 ҲИЖРИЙ ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
✅ 2025 йилнинг 26 июнь куни – янги 1447 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. Ашуро куни 2025 йилнинг 5 июль, шанба кунига тўғри келади.
🌘Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади.
Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
#муфтий_минбари
📹 УЛАРНИ ДЎЗАХ АЗОБИДАН САҚЛАНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌙MUSLIMSHOSH.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣
📷 Instagram I 🔵Facebook I 🎬vakillik_uz2811">YouTube
#xabar #qabul #qayta_aloqa
📢 ҚАБУЛ ЖАРАЁНИ БЎЙИЧА МАЪЛУМОТ ОЛИШ УЧУН ТЕЛЕФОН ВА ИНТЕРНЕТ САҲИФАЛАРИ
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларининг 2025-2026 ўқув йили қабул жараёнлари ҳақида қуйидаги телефон рақам, интернет ва ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали маълумот олишингиз мумкин:
🗣 2025-2026 ўқув йили қабул жараёнлари ҳақидаги сўнгги янгиликларни @qabulmuslimuz телеграм саҳифасида кузатиб боринг!
#Muslim_podcast
❓МАЗҲАБЛАРДАН ЧЎҚИБ-ЧЎҚИБ АМАЛ ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?
(10. Динда енгиллик излашнинг чегараси борми?)
🎙Эксперт: Яҳё домла Раззоқов – Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси
@Muslim_Podcast_uz
Саҳифаларимиз:
✅Telegram
✅Instagram
✅Facebook
✅muslim_podcast_uz">YouTube
✈️Саҳифаларимизга обуна бўлинг ва улашинг!
⏱️🔤🔤🔤🔤🔤 вақтлари
🗓 🌙 1446 ҳ.й ЗУЛҲИЖЖА 29 КУН
✔️ Улашинг | @MuslimShosh
НАЗР ҚИЛИНГАН БУЮМНИНГ ПУЛИНИ БЕРИШ
#назр
❓1724-САВОЛ: Фарзандим даволаниш учун хорижга кетган эди. Мен агар болам тузалиб келса, тилла тақинчоқларимни садақа қиламан, деб назр қилган эдим. Алҳамдулиллаҳ, тузалиб келди. Садақа қиламан, деб турсам, қайнонам, тақинчоқларингиз тоза тилладан, уни менга сотинг ва пулини садақа қилаверасиз, деб талаб қилмоқда. Нима қилсам, тўғри иш қилган бўламан?
✔️ ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мазҳабимизда закот, фитр садақаси, ушр ва назр каби вожиб садақаларда, уларнинг қийматини бериш мумкин. Шу боис сиз ҳам тиллангизнинг ўзини ёки сотиб, пулини садақа қилсангиз ҳам бўлади. Фақат сотишда, бозордаги нархи эътиборга олинади. Ундан кам нархга сотиш мумкин эмас. Кам нархга сотсангиз, тафовутини ўзингиздан қўшиб садақа қилишингиз лозим бўлади. Масалан, тилла тақинчоқларингиз нархи назрни адо қилиш кунларида бозорда 10 миллион сўм бўлса, лекин танишим ёки яқин инсоним деб, 8 миллионга сотсангиз, ёнига 2 миллион қўшиб, садақа қиласиз ва шу билан назрингиздан қутиласиз. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
❓Биласизми?
📖- Қуръони карим 30 жуз, 60 ҳизб ва 120 рубъдан иборат.
📖- Қуръони карим сураларининг сони 114 та.
📖- Қуръони карим оятларининг сони 6236 та.
📖- Қуръони карим калималарининг сони 77437 та.
📿- "Бисмиллоҳ" билан бошланмайдиган ягона суранинг номи "Тавба".
📿- Оятлари ичида "бисмиллоҳ" келган ягона суранинг номи "Намл".
📖- Қуръони каримдаги энг узун сура "Бақара" ва энг қисқа сура "Кавсар" сурлари.
📖- Қуръони каримдаги энг узун оят "Бақара" сурасининг 282-ояти - "мудояна".
📖- Қуръони каримдаги энг қисқа оят "Ар-раҳмон" сурасининг 64-ояти - "мудҳаамматаан".
📖- Қуръони каримдаги энг буюк оят "Бақара" сурасининг 255-ояти - "Оятал курсий".
📖- Қуръони каримдаги энг узун калима "Ҳижр" сураси 22-оятдаги "фаасқойнаакумууҳу".
📖- Қуръони каримдаги энг биринчи нозил бўлган оят "Алақ" сурасининг 1-ояти.
📖- Қуръони каримда номлари зикр этилган пайғамбарларнинг сони 25 та.
📖- Қуръони каримда номи энг кўп зикр этилган пайғамбар Мусо - 136 марта.
📖- Қуръони каримда сажда оятларининг сони 14 та.
📖- Қуръони каримда номи зикр этилган ягона саҳобий Зайд ибн Ҳориса - "Аҳзоб" сураси, 37-оятда.
📖- Қуръони каримда номи зикр этилган ягона аёл Марям.
📖- Қуръони каримда энг кўп такрорланган оят "Ар-раҳмон" сурасидаги "фабиаййи аалааи роббикумаа туказзибаан" - 31 марта.
Аллоҳим Қуръони каримни қалбимизнинг қўри, кўзимизнинг нури қилгин.
🌙MUSLIMSHOSH.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣
📷 Instagram I 🔵Facebook I 🎬vakillik_uz2811">YouTube
#Сайёр_йиғилиш
НАВБАТДАГИ САЙЁР ЙИҒИЛИШ
СЕРМАЗМУН ЎТДИ
🕌Бугун, 23 июнь куни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов бошчиликларида пойтахтимизнинг Миробод туманидаги «Оқ уй» жоме масжидида маънавий-маърифий сайёр йиғилиш бўлиб ўтди.
📚Тадбирда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов, Тошкент шаҳар имом-хатиблари, отинойилари шунингдек, 2025 йилда ҳажга борган маърифатпарвар ҳожи ота ва ҳожи оналар иштирок этдилар.
📖Улар турли сабаблар билан қийин аҳволда қолган юздан ортиқ хонадонларга кириб, оила аъзолари билан суҳбатлашдилар, зарур маслаҳат ва кўрсатмалар бердилар.
🔗Тадбир якунида "Оқ уй" масжидида бугунги сайёр йиғилиш жараёни юзасидан суҳбат бўлиб ўтди.
🕌Миробод туманидаги "Оқ уй" жоме масжидида адо этилган пешин намозидан кейин Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов жамоатга маърифий суҳбат қилиб бердилар.
😊Юртдошларимиз суҳбатдан мамнун бўлди ва ўзлари қизиққан саволларга жавоб олдилар.
🤲Йиғилиш хайрли дуолар билан якунланди.
✔️ Улашинг | @MuslimShosh
#Хайрли_тонг
🌤🌸 Ассалому алайкум! Душанба тонги муборак бўлсин!
🌸Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва баракотли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин! 😊
🌸Дуоларингиз ижобат, ниятларингиз амалга ошсин! Юзингиздан табассум, қалбингиздан эзгулик аримасин!
✔️ Улашинг | @MuslimShosh
#Muslim_podcast
❓БИР ЖОЙДА БИТТА МАЗҲАБГА ЭРГАШМАСЛИК ТЎҒРИМИ?
(9. Нега битта мазҳабда бўлиш муҳим?)
🎙Эксперт: Яҳё домла Раззоқов – Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси
@Muslim_Podcast_uz
Саҳифаларимиз:
✅Telegram
✅Instagram
✅Facebook
✅muslim_podcast_uz">YouTube
✈️Саҳифаларимизга обуна бўлинг ва улашинг!
#ЖУМА_ШУКУҲИ
Тошкент шаҳридаги “Шайх Зайниддин" жоме масжидида жума шукуҳи
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#xabar #qabul2025
📢25 ИЮНДАН ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ БОШЛАНАДИ
🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими 2025-2026 ўқув йили учун олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш саналарини эълон қилади:
🗂️ Олий диний таълим муассасаларига ўқишга киришни истаган абитуриентлар қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни топширади:
🗂️ Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
#40_ҲАДИС_ШАРҲИ
🧠МОЛ ВА ЖОН ОМОНАТИ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: “Инсонлар моллари ва жонларини ишониб топширадиган киши ҳақиқий мўминдир. Муҳожир хато ва гуноҳлардан йироқ бўлган кишидир” (“Ромуз ал-аҳодис”).
Мўмин кишида шундай сифат бўлиши керакки, инсонлар унга молларию жонларини бемалол ишониб топширсинлар. Зеро, Пайғамбаримизни “Муҳаммадул амин” – “Ишончли, омонатга хиёнат қилмайдиган Муҳаммад” деб аташган.
Демак, бизларни ҳам атрофдагилар ишончли киши деб билишлари керак.
🟠Шайх Муҳаммад Зоҳид Қўтқу
📖“МЎМИННИНГ СИФАТЛАРИ" китобидан
🌙MUSLIMSHOSH.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣
📷 Instagram I 🔵Facebook I 🎬vakillik_uz2811">YouTube
🔴🟠🟠🟠🟠🔴
СЎНГГИ МАНЗИЛ:
"ҲАЛИМ ЭДИЛАР, ТАҚВОЛАРИ ГЎЗАЛ ЭДИ, УЛАРДАН БИРОР ОҒИР СЎЗ ЭШИТМАГАНМИЗ..."
#asl_mohiyat
⚡️Имом Мотуридийнинг Ислом ривожида тутган ўрни
🎙Шайх Муҳиддин Мансур
🌙MUSLIMSHOSH.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣
📷 Instagram I 🔵Facebook I 🎬vakillik_uz2811">YouTube
ШЕРИКЧИЛИК МОЛИНИНГ ЗАКОТИ
#закот
❓1727-САВОЛ: Дўстим иккимиз бир кичик дўкон очганмиз. Дўкондаги савдо моллари ва пул маблағларини қўшсак, закот нисобига етяпти, аммо ҳар биримизнинг улушимиз алоҳида ҳисобланса, нисобга етмайди. Биз закот беришимиз керакми?
🟠 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳанафий мазҳабига кўра, закот нисобини ҳисоблашда, умумий шерикчилик моли эмас, балки шериклардан ҳар бирининг улуши алоҳида-алоҳида эътиборга олинади. Улардан қай бирининг улуши нисобга етса, ўшанисига закот вожиб бўлади. Шериклар ўртасидаги умумий мол ҳисобланганда, нисобга етса-ю, аммо ҳеч кимнинг улуши нисоб миқдорига етмаса, закот вожиб бўлмайди. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, кишининг ширкатдаги улушидан ташқари ҳам мол-мулки бўлса, закот нисобини ҳисоблашда, уларнинг ҳаммаси бир-бирига қўшилади. Масалан, бир кишининг ширкатдаги улуши нисоб миқдорига етмайди, аммо уйида ўзининг пуллари ҳам бор, ушбу пулларни ширкатдаги улушига қўшиб ҳисоблаганда, нисоб миқдорига етадиган бўлса, унга закот вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
#40_ҲАДИС_ШАРҲИ
КОМИЛ МЎМИН БАЪЗИ ФАРИШТАЛАРДАН АФЗАЛ
“Мўмин киши Аллоҳ таоло учун баъзи фаришталардан кўра афзалроқдир. Мўмин киши Аллоҳ таоло учун муқаррабин фаришталардан ҳам кўра мукаррамроқдир” (Имом Муслим ривояти).
Мўмин киши Аллоҳ таолога баъзи фаришталардан ҳам кўра ҳурматлироқдир. Мўмин банда Аллоҳ таолога муқаррабин-яқин фаришталардан ҳам кўра азизроқдир.
Ҳазрати Абу Ҳурайра ва Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилган бу ҳадиси шариф Аллоҳ таоло комил имон соҳибларини баъзи фаришталардан-да мукаррам қилганини англатиб турибди. Зеро, фаришталарда нафс ва шаҳват бўлмаганидек, ҳирс, ҳасад ҳам йўқ. Шайтони лаъин уларни йўлдан оздиролмайди. Чунки улар нурдан яратилган.
Ҳолбуки, инсон ундай эмас. Инсонни бир тарафдан нафси, иккинчи тарафдан шаҳвати, ҳирси, учинчи тарафдан ҳақ йўлдан адаштиришга, жаҳаннамга етаклашга, Аллоҳдан узоқлаштиришга уринадиган шайтонлар, мунофиқлар, ҳасадгўйлар, кофирлар қамраб олган. Улар билан бўлган курашларда ғолиб чиққан банданинг мукофоти, ҳеч шубҳасиз, фаришталарнинг баъзиларидан ҳам мукаррам ва афзал бўлишдир.
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Агар мўминлар гуноҳ қилмасалар эди, самода малоикалар каби учган бўлар эдилар”. Лекин Ҳақ таоло гуноҳлари туфайли уларни бундан ман этди.
Муҳйиддин ибн Арабий раҳматуллоҳи алайҳ дейдилар: “Ҳақойиқи олам инсонга оиддир. Инсон оламдан фақат кичиклиги билан ажралиб туради. Бу олам асли икки қисмдан иборат бўлиб, бири камолотни қабул этмагани учун яратилгани бўйича қолган, бири эса камолотни қабул қилди ва бунда Ҳақнинг Жалол ва Жамол сифатлари тажаллий этади. Шу боис у Аллоҳ учун ҳар ҳолатда мукаррам ва афзалдир”
🟠Шайх Муҳаммад Зоҳид Қўтқу
📖“МЎМИННИНГ СИФАТЛАРИ" китобидан
🌙MUSLIMSHOSH.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣
📷 Instagram I 🔵Facebook I 🎬vakillik_uz2811">YouTube
#дуо
وَقَالَ رَبُّكُمُ ٱدْعُونِىٓ أَسْتَجِبْ لَكُمْ إِنَّ ٱلَّذِينَ يَسْتَكْبِرُونَ عَنْ عِبَادَتِى سَيَدْخُلُونَ جَهَنَّمَ دَاخِرِينَ
Роббингиз: «Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман. Албатта, Менинг ибодатимдан кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор ҳолларида кирурлар», деди.
Ғофур сураси 60-оят
🌙MUSLIMSHOSH.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣
📷 Instagram I 🔵Facebook I 🎬vakillik_uz2811">YouTube
🔴🔴🔴🔴🟠 🔴🟠🔴🟠🟠🟠🟠
НАВБАТДАГИ САЙЁР ЙИҒИЛИШ
СЕРМАЗМУН ЎТДИ🟠
🌐23 июнь куни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов бошчиликларида пойтахтимизнинг Миробод туманидаги «Оқ уй» жоме масжидида маънавий-маърифий сайёр йиғилиш бўлиб ўтди.
📌Тадбирда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов, Тошкент шаҳар имом-хатиблари, отинойилари шунингдек, 2025 йилда ҳажга борган маърифатпарвар ҳожи ота ва ҳожи оналар иштирок этдилар.
🌙MUSLIMSHOSH.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣
📷 Instagram I 🔵Facebook I 🎬vakillik_uz2811">YouTube
#muftiy_minbari
📹 БАХТ ФАҚАТ БОЙЛИКДА ЭМАС
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌙MUSLIMSHOSH.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣
📷 Instagram I 🔵Facebook I 🎬vakillik_uz2811">YouTube
#40_ҲАДИС_ШАРҲИ
МЎМИННИНГ ОҒИРЛИГИ БИРОВГА ТУШМАЙДИ
“Ҳақиқий мўмин бировга оғирлиги тушмайдиган кишидир” (“Ромузул аҳодис”).
Ҳақиқий мўмин биродарларига оғирлиги тушмайдиган, заҳмату азияти ва эҳтиёжи оз бўлган кишидир.
Инсонлар доим бир-бирларига муҳтождирлар. Аммо бошқаларнинг ҳожатлари учун чопиб, ўз эҳтиёжини унутмоқ ва уларга оғирлигини туширмаслик амалларнинг афзалидир. Мўмин биродарларига доим ёрдам беради. Жўмардлиги туфайли чарчаш ва ранжиш нималигини билмайди. Комил мўмин ҳалим ва мушоҳада мақоми туфайли ғайб нурини кўришга, жаннатнинг жамолию гўзалликларини кўриб тургандек мушоҳада этишга қодирдир. Бунинг баробарида дунёнинг фонийлигини ҳам унутмайди. Бировга оғирини туширмасликка интилади. Зеро, дунё роҳатига эришмоқчи бўлса, ҳаром ва шубҳали нарсаларга ўралашиб қолиш эҳтимоли бор. Шунинг учун олди-сотдиларда ҳийла, ёлғон, қасамхўрлик, аҳдга вафосизлик, омонатга хиёнат сингари мусулмонларга ярашмайдиган нопок хислатлардан халос бўлади.
Охират учун тоат-ибодатга, зикру фикрга вақт ҳам топади, нафл намозларини ўқийди, рўза тутади, алал-оқибат, борган сари мубоҳ ишлардан узоқлашиб, Аллоҳга қурбати ошиб бораверади.
🟠Шайх Муҳаммад Зоҳид Қўтқу
📖“МЎМИННИНГ СИФАТЛАРИ" китобидан
🌙MUSLIMSHOSH.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣
📷 Instagram I 🔵Facebook I 🎬vakillik_uz2811">YouTube
⏱️🔤🔤🔤🔤🔤 вақтлари
🗓 🌙 1446 ҳ.й ЗУЛҲИЖЖА 28 КУН
✔️ Улашинг | @MuslimShosh
#muftiy_minbari
📹 ШАРЪИЙ МАСЪУЛИЯТ СИЗНИНГ ЗИММАНГИЗДА
Қиз фарзанди борлар нолиманг
⏱️🔤🔤🔤🔤🔤 вақтлари
🗓 🌙 1446 ҳ.й ЗУЛҲИЖЖА 27 КУН
✔️ Улашинг | @MuslimShosh
⏱️🔤🔤🔤🔤🔤 вақтлари
🗓 🌙 1446 ҳ.й ЗУЛҲИЖЖА 26 КУН
✔️ Улашинг | @MuslimShosh
⏱️🔤🔤🔤🔤🔤 вақтлари
🗓 🌙 1446 ҳ.й ЗУЛҲИЖЖА 25 КУН
✔️ Улашинг | @MuslimShosh
#ЖУМА_ШУКУҲИ
Тошкент шаҳридаги “Шайх Зайниддин" жоме масжидида жума шукуҳи
✅ Улашинг | @MuslimShosh
⏱️🔤🔤🔤🔤🔤 вақтлари
🗓 🌙 1446 ҳ.й ЗУЛҲИЖЖА 2 КУН
✔️ Улашинг | @MuslimShosh
‼️‼️‼️‼️
Зулҳижжа амаллари: Такбир айтинг.
Зулҳижжанинг ўн кунида, ийд ва ташриқ кунларида барча мусулмонлар кўп-кўп такбир ва зикрлар айтишлари машруъдир. Зеро, бу кунлар зикр ва шукр кунларидир.
Аллоҳ табарока ва таъоло:
وَاذْكُرُوا اللَّهَ فِي أَيَّامٍ مَّعْدُودَاتٍ
«Аллоҳни саноқли кунларда зикр қилинглар» (Бақара, 203), деди.
Саноқли кунлардан мурод Зулҳижжа ойининг мазкур кунларидир.
Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бас, бу кунларда таҳлил, такбир ва таҳмидни кўпайтиринглар», дедилар.
Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Умму Салама розияллоҳу анҳо айтади:
"Абу Ҳурайра ва Абдуллоҳ ибн Умарлар зулҳижжанинг аввалги ўн кунида бозорга чиқиб Аллоҳни улуғлаб такбир айтар эдилар, инсонлар ҳам уларга қўшилиб айтишар эди".
Тобеинлардан Маймун ибн Меҳрон айтадилар: «Зулҳижжанинг ўн кунида такбир айтаётган одамларни кўрдим, улар шунчалик кўплигидан уларни денгизга ўхшатдим».
Зулҳижжа ойида айтиладиган такбир икки турга бўлинади:
1. Мутлақ такбир;
2. Муқайяд такбир.
Мутлақ такбир – Ҳар вақт, ҳар жой ва ҳар қандай ҳолатда айтиладиган такбирдир. Бу такбир Зул-ҳижжа ойи киришидан то, Зул-ҳижжанинг 13-кунига қадар давом этади.
Муқайяд такбир – ҳар фарз намозидан кейин айтиладиган такбир бўлиб, Арафа куни бомдоддан то, Зул-ҳижжанинг 13-куни аср намозида тугайди.
Такбирнинг сийғаси ҳақида саҳоба ва тобеинлардан турли ривоятлар ворид бўлган. Улардан энг машҳурлари қуйидагилар:
الله أكبر، الله أكبر، لا إله إلا الله، والله أكبر، الله أكبر ولله الحمد
"Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла Илаҳа Иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ва лиллаҳил ҳамд". (Ибн Масъуд ривояти)
الله أكبر، الله أكبر، الله أكبر كبيرا
"Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар кабийро". (Салмони Форсий ривояти, бу сийғани ҳам кўп-кўп айтайлик, унутилган суннатлардан)
Такбирни овоз чиқариб айтиш суннатдир. Ушбу ўнкунликда такбир айтиш Аллоҳнинг нусрати яқинлигидан хушхабардир. Зеро, такбирлар билан Хайбар фатҳ бўлди, бошқаси ҳам фатҳ бўлади ва Аллоҳнинг изни билан душманлар мағлуб бўлади.
Такбир айтишни канда қилманг. Аллоҳ билгувчироқ балки, бу Зулҳижжа биз учун охиргиси бўлиши мумкин. Аллоҳ ушбу улуғ кунларда Ўзи рози бўладиган кўринишда тоат-ибодат қилиб олишимизни муваффақ айласин.
🌙MUSLIMSHOSH.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣
📷 Instagram I 🔵Facebook I 🎬vakillik_uz2811">YouTube
#40_ҲАДИС_ШАРҲИ
💰РИЗҚ ЭШИГИНИ БЕРКИТМАНГ
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ Ибн Атоуллоҳ Сакандарийнинг бир ҳикматини шарҳларкан, ушбу ҳадисни келтирадилар: Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ бирингизга бирор жиҳатдан ризқни(нг келишини) сабаб қилса, ўзи учун ўша нарса ўзгармагунча тарк қилмасин”, дедилар» (Имом Аҳмад ривояти).
Бу ҳадисдан банда ўзига ризқ топиш учун сабаб бўлиб турган нарса (касб)ни то у фойда бермай қолгунича тарк қилмаслик тушунилади.
Мусулмон инсон ўзига ризқ келиб турган эшикни ёпиб, бошқа эшикка ўзини уришга шошилмайди. Бир ҳунарни қўйиб, иккинчисига ўтавермайди. Ўзига ризқ келишига сабаб бўлаётган ишга меҳр қўяди, ихлос қилади ва барака топади.
Уламолар: “Бир нарсага уч марта уриниб, фойда кўрмаган одам бошқа ишга уринса бўлади”, дейишган.
Таниқли ёзувчи Тоҳир Малик бундай деган: “Иқтидор, лаёқатнинг ҳам исрофи бор. Кимгадир Аллоҳ таоло математик бўлиш лаёқатини бердими, энди у шу иқтидорини камолга етказсин. Бой бўламан деб бозорга чиқиб кетмасин. Акс ҳолда у мана шу Аллоҳ берган иқтидорни исроф қилган бўлади. Чунки Аллоҳ бу иқтидорни ҳаммага ҳам бермаган”.
Раҳматли Шайхимиз ҳозирги даврнинг кўпгина муаммолари ушбу таълимотларга амал қилмаслик оқибатида келиб чиқаётгани, осон йўл билан кўпроқ бойлик орттириш илинжида ишини ташлаб, қарз олиб “бизнесмен” бўлишга интилган, иши юришмай, баттар қарзга ботиб, фоиз тўлаб юрувчилар кўпайганини куюнчаклик билан таъкидлаган эдилар.
Азизлар, неча йил таълим олиб, малака ошириб, ўзимиз яхши билган ҳалол касбга меҳр қўяйлик. Астойдил сўрасак, Аллоҳ баракасини беради, иншоаллоҳ!
🟠Шайх Муҳаммад Зоҳид Қўтқу
📖“МЎМИННИНГ СИФАТЛАРИ" китобидан
🌙MUSLIMSHOSH.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣
📷 Instagram I 🔵Facebook I 🎬vakillik_uz2811">YouTube