O'ZBEKISTON MUSULMONLARI IDORASI TOSHKENT SHAHAR VAKILLIGI MuslimShosh.uz web sahifasining telegramdagi rasmiy kanali Diniy savollar uchun: @SavollarMuslimUzBot O'MI savollar uchun:
#ЖУМА_ШУКУҲИ
25.07.2025
Бугун Тошкент шаҳар бош имом -хатиби устоз Абдуқаҳҳор домла Юнусов Чилонзор туманидаги “Абу Сахий" жоме масжидига ташриф буюуриб, намозхонларга "Тил офатлари" мавзусида гўзал маъруза қилиб бердилар.
Намоздан сўнг барча жамоат ҳаққига хайрли дуолар қилдилар.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
🌙 Жума муборак бўлсин дўстларим!!
🕌Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!
🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 ✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh
🌙 Жума муборак бўлсин дўстларим!!
🕌Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!
🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 ✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh
#ЖУМА_МУБОРАК
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
1. 💡 Жума учун ғусл қилиш.
2.🧴 Хушбўй нарсалар суртиш.
3. 🥋Чиройли кийимлар кийиш.
4. ⏰️Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. 👣Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. 📖Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. 🌙 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. ▫️ Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9.🤲 Имом биринчи ракатда Фотиҳадан кейин "Жумуъа" сурасини ва иккинчи ракатда "Мунофиқун" сурасини қироат қилиш.
10. 👤 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа миим сажда" ва "Ҳал атаа ъалал-инсаани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. 🧎♀ Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракатдан суннат намози ўқиш.
12. 🥱 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
"Кифоя" китобидан.
🌙MUSLIMSHOSH.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣
📷 Instagram I 🔵Facebook I 🎬vakillik_uz2811">YouTube
#Видео
🕌 САВОБЛАРНИ ЙЎҚҚА ЧИҚАРУВЧИ АМАЛ 🕌
✅ Тоғ баробар яхшилик нега бир зумда йўққа чиқади?
✅ Улар ибодат қилар эдилар, бироқ...
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби
Абдуқаҳҳор домла Юнусов
#muftiy_minbari
📹ЗУЛМ-ҲАЛОКАТНИНГ БОШИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌙MUSLIMSHOSH.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣
📷 Instagram I 🔵Facebook I 🎬vakillik_uz2811">YouTube
#Видео
🕌 БИРОВНИНГ ҲАҚИ 🕌
✅ Кўп мол-мулкка эришиш мумкин, насиб қилиши ҳам бор...
✅ Бировнинг ҳақи бошқасига буюрадими?
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби
Абдуқаҳҳор домла Юнусов
❗️Омонат
Ҳишом ибн Холид ар-Робъий айтади: «Бир куни масжидга кирдим. Ёнимдаги ҳамёнимда минг дирҳам пулим бор эди. Шундан бошқа пулим йўқ эди. Ҳамёнимни масжиднинг бир четидаги устуннинг олдига қўйиб, намоз ўқидим. Намозни ўқиб бўлгач, ҳамённи унутиб, масжиддан чикиб кетаверибман. Жуда қийин аҳволга тушдим. Лекин бу воқеани ҳеч кимга айтмадим.
Орадан бир йил вақт ўтди.
Бир куни масжидга бориб ўша устуннинг ёнида намоз ўқидим. Намозни ўқиб бўлгач, Аллоҳ таолога дуо қилиб, ҳамёнимнинг қайтишини сўрадим. Шу пайт қарасам, ёнимда бир кампир гапимни эшитиб турган экан. У менга: «Эй Аллоҳнинг бандаси, гапингни эшитиб қолдим, нима бўлди?» деди. «Бир йил олдин мана шу устуннинг олдида ҳамёнимни унутиб қолдирган эдим», дедим. Кампир: «Ўша нарса менда, бир йилдан бери сени кутяпман», деди ва ҳамёнимни тўлиқлигича олиб келиб берди».
Солиҳлар гулшани" китобидан
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉
🌙MUSLIMSHOSH.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣
📷 Instagram I 🔵Facebook I 🎬vakillik_uz2811">YouTube
МУҲАММАД ИСМЛИ БОЛАЛАРНИ ЧАҚИРИШ
#турли_масалалар
❓1770-САВОЛ: Мен ўғил кўрсам, исмини Муҳаммад деб қўймоқчиман. Агар исмини Муҳаммад қўйсам, ўғлимни ҳар чақирганимда салавот айтишим керакми? Шундай деб эшитдим. Шу гап тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу гап нотўғри. Чунки "Муҳаммад" Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари экани маълум ва машҳур. Аммо мазкур номни бирор инсонга қўйилса, бу ўша инсоннинг исми ҳисобланади. Шунга кўра, ушбу инсонни чақирилса ёки исми айтилса, унга салавот айтилмайди. Шунингдек, Муҳаммад исми қўйилган кимсага Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга оид ҳукмлар татбиқ қилинмайди. Валлоҳу аълам!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
#Видео
🕌 ИНСОННИНГ ҲАҚЛАРИДАН БИРИ: Муаллифлик ҳуқуқи 🕌
✅ Ҳам шаръан, ҳам қонунан мумкин бўлмаган ҳолат...
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби
Абдуқаҳҳор домла Юнусов
⏱️ 🔤🔤🔤🔤🔤 вақтлари
🗓 🌙 1447 ҳ.й МУҲАРРАМ 27 КУНИ
✔️ Улашинг | @MuslimShosh
«МУҲАММАДДЕК СУЮКЛИ БОШҚА БИРОВНИ КЎРМАДИМ»
Мушриклар Зайд ибн Дасина розияллоҳу анҳуни кишанлашди.
Уни шу ҳолида Байтуллоҳ саҳнасига қатл қилиш учун олиб келишди. Зайд розияллоҳу анҳу ўлимдан ҳеч ҳам қўрқмай, мардонавор турарди.
Абу Суфён ибн Ҳарб унга яқинлашиб, иймонини синаш учун: «Эй Зайд! Сен учун қайғуряпман. Қанийди ҳозир ҳузуримизда Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бўлса-ю, сенинг ўрнингга уни ўлдирсак. Сен эса ўз уйингда аҳлинг билан ўтирсанг...» деди.
Шунда Зайд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган меҳр-муҳаббатини изҳор қилиб: «Аллоҳга қасам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қаерда бўлсалар ҳам, у зотга тикан киришини хоҳламайман», деди.
Шунда Абу Суфён Зайднинг самимий гапидан таъсирланиб: "Мен Муҳаммаддек суюкли бошқа бировни кўрмадим", деди.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат ҳақида 101 қисса” китобидан.
🌙MUSLIMSHOSH.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣
📷 Instagram I 🔵Facebook I 🎬vakillik_uz2811">YouTube
❗️Фарзанд тарбиясидаги хатолар оқибатлари
Фарзандингиз:
– кўп ёлғон гапирадими? Демак, сиз уни ҳаддан ташқари тергайсиз;
– ўзига ишонмайдими? Демак, сиз уни шижоатлантирмайсиз;
– сўзлашишни билмайдими? Демак, сиз у билан суҳбатлашмайсиз;
– ўғрилик қиладими? Демак, сиз унга совғалар, ҳадялар бермайсиз;
– қўрқоқми? Демак, сиз уни кўп ҳимоя қиласиз;
– бошқаларни ҳурмат қилмайдими? Демак, сиз у билан бақириб гаплашасиз;
– доим дарғазабми? Демак, сиз уни мақтаб турмайсиз;
– бахилми? Демак, сиз у билан шерик, ҳамкор бўлмайсиз;
– бошқаларга зулм қиладими? Демак, сиз ҳам унга қўполлик қиласиз;
– ҳадиксираб турадими? Демак, сиз доим дўқ-пўписа билан муомала қиласиз;
– жонсаракми? Демак, сиз ҳадеб муҳлат қўяверасиз;
– сиздан ўзини олиб қочадими? Демак, сиз уни бағрингизга босиб қучмайсиз;
– итоат қилмайдими? Демак, сиз талабни жуда кучайтириб юборгансиз;
– бошқаларга аралашмайдиган, одамови бўлиб қолганми? Демак, сиз ҳаддан ташқари бандсиз.
Доктор Ториқ ҲАБИБИЙ
🌙MUSLIMSHOSH.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣
📷 Instagram I 🔵Facebook I 🎬vakillik_uz2811">YouTube
#АХБОРОТ_24
Пойтахтлик ҳожилар эҳтиёжманд инсонларга кўмак бериш, ёшларни илм-маърифатга тарғиб этишда намуна кўрсатмоқда.
16 июль куни Мирзо Улуғбек туманида сайёр йиғилиш ўтказилди.
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов олиб борган йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги масъул ходимлари, туманлар бош имом-хатиблари, уламолар, отинойилар ҳамда «Ҳаж 2025»да ҳажга борган ҳожи оталар ва ҳожи оналар иштирок этишди.
🌙MUSLIMSHOSH.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣
📷 Instagram I 🔵Facebook I 🎬vakillik_uz2811">YouTube
#Видео
🕌 ҚАРЗИНИ ҚАЙТАРМАСЛИК ҲАҚИДА 🕌
✅ Пули кўпку, деб олган қарзини эгасига қайтармаслик мумкинми?
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби
Абдуқаҳҳор домла Юнусов
🌙 Жума муборак бўлсин дўстларим!!
🕌Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!
🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 ✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh
🌙 Жума муборак бўлсин дўстларим!!
🕌Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!
🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 ✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh
🌙 Жума муборак бўлсин дўстларим!!
🕌Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!
🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 ✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh
⏱️ 🔤🔤🔤🔤🔤 вақтлари
🗓 🌙 1447 ҳ.й МУҲАРРАМ 30 КУНИ
✔️ Улашинг | @MuslimShosh
НАМОЗДА НЕЧА РАКАТ ЎҚИГАНЛИГИДА ШАК ҚИЛИШ
#намоз
❓1776-САВОЛ: Мен тўрт ракатлик намоз ўқиётиб, уч ёки тўрт ракат ўқиганлигимда шак қилиб қолдим. Ушбу ҳолатда қандай йўл тутишим керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар ушбу ҳолат ҳаётингизда биринчи марта содир бўлса, намозни қайтадан ўқийсиз. Такрор-такрор содир бўлса, у ҳолда гумонингизни кўпига амал қиласиз. Агар гумонингиз бир томонга тош босмаса, у ҳолда ракатнинг озини оласиз. Яъни, уч ракатни оласиз ва эҳтиёт юзасидан қаъдада ўтириб, ташаҳҳудни ўқийсиз. Чунки тўртинчи ракат бўлиши эҳтимоли мавжуд. Сўнг яна бир ракат ўқиб, намозни охирида саҳв саждаси қиласиз.
Агар гумонингизнинг кўпига амал қилганингизда, бир рукн (уч тасбеҳ) миқдорича тафаккур қилиб, жим қолган бўлсангиз, у ҳолда саҳв саждаси лозим бўлади. Агар ушбу миқдорда тафаккур қилмаган бўлсангиз, у ҳолда саҳв саждаси вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🌙MUSLIMSHOSH.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣
📷 Instagram I 🔵Facebook I 🎬vakillik_uz2811">YouTube
⏱️ 🔤🔤🔤🔤🔤 вақтлари
🗓 🌙 1447 ҳ.й МУҲАРРАМ 29 КУНИ
✔️ Улашинг | @MuslimShosh
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ@muslimuzportal
🗣Ахборот 24 | Пойтахтлик ҳожилар эҳтиёжманд инсонларга кўмак бериш, ёшларни илм-маърифатга тарғиб этишда намуна кўрсатмоқда
🗣 Анқарада Туркий давлатлар уламолари ўзаро тажриба алмашмоқда
🗣 Ҳожилар ва имом-хатиблар ҳамкорлигида аҳоли билан мулоқот ўтказилди
🗣 Ўзбекистондаги 52 метрли “Цивилизациялар ва кашфиётлар девори” ҳақида
🗣 Шаҳрисабзнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатидаги мақомини сақлаб қолиш бўйича ижобий қарор қабул қилинди
🗣 Ҳожи – тинчлик ва маънавият тарғиботчиси
🗣 Татаристон ва Бошқирдистондаги ватандошлар ҳолидан хабар олинди
⏱️ 🔤🔤🔤🔤🔤 вақтлари
🗓 🌙 1447 ҳ.й МУҲАРРАМ 28 КУНИ
✔️ Улашинг | @MuslimShosh
#xabar #kirish_imtihoni #sana #manzil
📢📍ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ САНАСИ ВА МАНЗИЛИ МАЪЛУМ БЎЛДИ
🗣 2025-2026 ўқув йили учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари ҳамда Тошкент ислом институти Модуль таълим шакли учун кириш имтиҳонлари санаси ва манзиллари билан танишинг:
❗️ Маълумот ўрнида абитуриентлар ўзининг имтиҳон рухсатномасида кўрсатилган ҳудуддагина имтиҳон топшириши мумкин. Бошқа ҳудудларда қабул қилинмайди. Шу боис улардан ўзлари танлаган ҳудудда бўлишлари талаб этилади.
МАХФИЙЛИК
Аллоҳ таоло Нисо сурасида айтади:
“ Ва Биз сенга бундан олдин қиссаларини айтиб берган ва қиссаларини айтиб бермаган Пайғамбарларни юбордик”. Нисо сураси-164 оят.
Оятда Аллоҳ “Қиссаларини айтиб бермаган” Пайғамбарлар ҳақида ҳам гап кетаяпти. Аслида биз таниган Пайғамбарлардан танимаганимиз кўпроқ. Биз танимаганимиз билан у Пайғамбарларнинг қадри озайиб қолмайди.
Демак, инсонлар сенинг фазилатингни билишмаса хафа бўлма. Бунинг сенга зарари йўқ. Сенинг кимлигингни Аллоҳ билса шу етади. Нуҳ алайҳис саломни таниганимиз қиёмат куни у зотнинг мезонларида ҳеч нарсани зиёда қилмайди. Аллоҳ бизга хабар бермаган ва биз улар ҳақида ҳеч нарсани билмайдиган Пайғамбарлар мезонидан қиёмат куни биз танимаганимиз учун ҳеч нарса камайиб қолмайди.
Ҳорун ар-Рашиднинг қўшинида 20000 аскар ўз номини қўшин девонига ёздиришмас эди. Улар маош олишмас, Аллоҳнинг билиши билан кифояланишар эди.
Соиб ибн Ақраъ розиёллоҳу анҳу халифа Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳуга Наҳованд жангидан сўнг келиб ҳамдардлик билдирди. У кишига жангда шаҳид бўлган бир қанча машҳур саҳобаларнинг исмларини айтди ва сўзининг охирида “Ва мўъминлар амири танимайдиган бир қанча кишилар”, деб қўйди. Шунда Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳу йиғлаб юбориб дедилар:
“Умарнинг танимаслиги уларга нима зарар берар эди?! Аллоҳ танийди-ку!”.
🌙MUSLIMSHOSH.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣
📷 Instagram I 🔵Facebook I 🎬vakillik_uz2811">YouTube
#Видео
🕌 ВИДОЛАШУВ ҲАЖИДАГИ МУҲИМ ЭСЛАТМА 🕌
✅ Бузғунчи оқимларнинг асоси йўқ даъволарига улуғ раддия
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби
Абдуқаҳҳор домла Юнусов
#muftiy_minbari
📹 1-ЎЗГАНИНГ ҲАҚҚИДАН ҲАЗАР ҚИЛАЙЛИК
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
#muftiy_minbari@muslimuzportal
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
⏱️ 🔤🔤🔤🔤🔤 вақтлари
🗓 🌙 1447 ҳ.й МУҲАРРАМ 26 КУНИ
✔️ Улашинг | @MuslimShosh
⏱️ 🔤🔤🔤🔤🔤 вақтлари
🗓 🌙 1447 ҳ.й МУҲАРРАМ 25 КУНИ
✔️ Улашинг | @MuslimShosh
⏱️ 🔤🔤🔤🔤🔤 вақтлари
🗓 🌙 1447 ҳ.й МУҲАРРАМ 24 КУНИ
✔️ Улашинг | @MuslimShosh