muslimuzportal | Unsorted

Telegram-канал muslimuzportal - Muslim.uz

91293

O'zbekiston musulmonlari idorasi muslim.uz portali. 🔹Murojaat uchun: @MuslimUzAdmin2Bot 🔹Diniy savollar uchun: @SavollarMuslimUzBot | http://savollar.muslim.uz/ 🔹Batafsil: http://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19

Subscribe to a channel

Muslim.uz

#mutolaa #shavvol #duo #niyat

🌙ШАВВОЛ ОЙИ РЎЗАСИ УЧУН ҚАНДАЙ НИЯТ ҚИЛИНАДИ?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Шаввол ойининг олти кунлик рўзаси учун саҳарликда қуйидагича ният қилинади:


💬“Навайту ан асума совма шаҳри Шаввол минал фажри илал мағриб холисан лиллаҳи таъала”.

📝Таржимаси: “Аллоҳ розилиги учун шаввол ойининг рўзасини тонг саҳардан то қуёш ботгунча ихлос билан тутишга ният қилдим”.

⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️↖️➡️

Шаввол ифторлигида ҳам худди Рамазондагидек дуо ўқиб оғиз очилади:


💬 “Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфир ли, йаа Ғаффару, ма қоддамту ва ма аххорту”.

📝 Таржимаси: “Аллоҳим, Сен учун рўза тутдим, Сенга иймон келтирдим, Сенга таваккул қилдим ва Сенинг ризқинг билан ифтор қилдим. Эй мағфират қилувчи Зот, олдинги ва кейинги гуноҳларимни мағфират эт”.

⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️↖️➡️

🤲 Саҳарликда таомланишдан олдин қуйидаги дуони ўқиш тавсия этилади:

💬“Аллоҳумма, барик лана фийҳи ва атъимна хойран минҳу”.

📝 Таржимаси:Аллоҳим, буни баракали қил ва бизни бундан ҳам яхшироғи билан таомлантир”.

⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️↖️➡️

☪️ Рамазон ойининг қазо рўзаси учун саҳарликда қуйидагича ният қилинади:

💬“Навайту ан асума совма қазо шаҳри Рамазон минал фажри илал мағриб холисан лиллаҳи таъала”.

📝Таржимаси: “Рамазон ойи қазо рўзасини тонгдан то қуёш ботгунга қадар Аллоҳ учун ихлос билан тутишга ният қилдим”.


📝 Зафар қори МАҲМУДОВ,
Тошкент Ислом институти “Қуръон илмлари”
кафедраси ўқитувчиси.



🔤🔤🔤🔤🪷🔤🪷🔤🌹

    🤝 Қўлингдан келмаса, яхшиси ваъда берма

    🤲 "Бор, Аллоҳдан сўра!"

    🌙 Имом Мотуридий – инсон моҳиятининг мантиқий асослари ҳимоячиси


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Muslim.uz

🌙 БУГУН ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

📍 Бугун, 02 Апрель куни, соат ⏰ 14:00 да (Тошкент вақти билан)
тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов «Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқларининг 93-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг Ҳоққа, Маориж, Нуҳ ва Жин суралари хатм қилинади.

Facebook:  https://www.facebook.com/muslimuzportal

📹 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

🌐 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Muslim.uz

💬 ШАВВОЛ ОЙИГА ОИД САВОЛ-ЖАВОБЛАР (1-қисм)

▫️ Шаввол ойининг 6 кунлик рўзаси ҳақида маълумот беринг
💭 ЖАВОБ: Бу ерда

Шавволдаги олти кунлик рўза рамазон қазосидан ўтадими?
💭 ЖАВОБ: Бу ерда

▫️Рамазон рўзасидан қазоси бор киши Шаввол ойидаги нафл рўзаларни тутиши мумкинми?
💭 ЖАВОБ: Бу ерда

Шавволнинг олти кунлик рўзаси
💭 ЖАВОБ: Бу ерда

Fatvo.uz GA OBUNA BO'LING

#Рамазон_саволлари
#Рамазон2025
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Muslim.uz

#Mushohada, #ajrimlar

🏠 ОИЛАВИЙ НИЗОЛАР ВА АЖРИМЛАР САБАБИ (4-қисм)

▶️FULL HD (тўлиқ видео)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Muslim.uz

#дуо #Ҳадис:
🤲 Ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида ўқиладиган дуо

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида:

حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ

«Ҳасбийаллоҳу лаа илаҳа илла ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм» (Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Раббидир), деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади», дедилар.

Ибн Сунний ривоятлари.

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Muslim.uz

📢 ЙИЛ БЎЙИ РЎЗАДОР БЎЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ?

🌙 Рамазондан сўнг Шаввол ойида 6 кун рўза тутиш йил бўйи рўза тутганнинг савобига ноил этади.


📿 Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади", дедилар (Имом Муслим ривояти).

📅 Рамазон рўзаси ўттиз кунининг ўн баробари ўн ой (300 кун), Шаввол ойининг олти кун рўзаси эса (60 кун) икки ой бўлади. Жами 360 кун (бир йил)ни ташкил этади. Натижада, киши бутун йил бўйи рўза тутгандек бўлади.

📖 Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: "Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)" (Анъом” сураси, 160-оят).

🌘 Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан Шаввол ойида олти кун рўза тутса, ҳудди онадан туғилгандек гуноҳлардан фориғ бўлади", деганлар (Имом Табароний ривояти).

🌙 Уламолар: "Шаввол ойи рўзасини ой бошида кетма-кет олти кун ёки ой давомида бўлиб-бўлиб тутиш ҳам жоиз", деганлар.

📖 Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Шаввол ойи рўзаси кетма-кет олти кун тутилса ҳам, бўлиб-бўлиб тутилса ҳам фазилати тенгдир”.

🤲 Аллоҳим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида бардавом қилгин, гуноҳларимизни мағфират этгин!

✏️Даврон НУРМУҲАММАД

#roza #shavvol #muborak
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Muslim.uz

#ramazon
#muftiy_minbari

🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТ ХУТБАСИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Muslim.uz

🤲 РАМАЗОН ҲАЙИТИ ИБОДАТ ВА ДУОЛАР ИЛА БОШЛАНДИ (ФОТОЛАВҲА)

🗣Аллоҳга беадад шукрки, бу йилги Рамазон ойи файзу баракотли, яхшиликларга бой ўтди. Бугун, 30 март куни эрта тонгдан юртимиздаги жоме масжидлари юртдошларимиз билан гавжум бўлди. Қарийб 2100 та жоме масжидда Рамазон ҳайити намози ўқилди.


🌙 Худди шу сингари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳам Ҳайит намозини адо этиш ва мўмин-мусулмонларни улуғ байрам билан муборакбод этиш мақсадида Тошкент шаҳридаги “Ракат” жомесига бордилар.

🤲 Дастлаб бомдод намози ўқилиб, хайрли дуолар қилинди. Сўнгра Муфтий ҳазратлари масжидга йиғилган барча мўмин-мусулмонларни муборак байрам билан қутлаб, бу йилги Рамазон ойи файзу тароватли бўлгани, кўплаб хайру баракали ишлар қилингани ва Ийдул Фитр фазилатлари ҳақида сўз юритдилар.


🤲 Манфаатли суҳбатдан сўнг ҳайит намози адо этилиб, дуолар ижобат бўладиган лаҳзаларда Муфтий ҳазратлари жамоат билан бирга Аллоҳ таолодан бутун оламга тинчлик-хотиржамлик неъматини ато этишини, ибодатларимиз қабул, тараққиёт ва фаровонлигимиз зиёда бўлишини сўрадилар.

#hayit #namoz #ramazon
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Muslim.uz

🌙 РАМАЗОН САРҲИСОБИ – 2025

#ramazon #sarhisob
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Muslim.uz

🌙РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий

🎬shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Muslim.uz

🌙 РЎЗА ТУТГАНЛАРГА МУКОФОТЛАР МУБОРАК БЎЛСИН!

🚩. Жаннатдаги “Райён” эшиги муборак бўлсин!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жаннатда бир эшик бор, уни “Райён” деб аталади. Қиёмат куни ундан рўзадорлар киришади улардан бошқа ҳеч ким ундан кирмайди”, деганлар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

🚩. Дўзахдан узоқ бўлиш муборак бўлсин!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир банда Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутар экан, Аллоҳ таоло унинг юзини шу туфайли етмиш куз (етмиш йиллик масофага) дўзахдан узоқ қилади” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

🚩. Рўзанинг шафоати муборак бўлсин!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Рўза ва Қуръон иккиси Қиёмат куни бандани шафоат қилади", деганлар (Имом Аҳмад ривояти).

🚩. Аллоҳ таолога рўбарў бўлгандаги хурсандчилик муборак бўлсин!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “... Роббисига йўлиққанда, рўзаси ила хурсанд бўлади”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).

🚩. Дўзахдан омонлик муборак бўлсин!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рамазонда ҳар кеча Аллоҳнинг дўзахдан озод қилинадиганлари бўлади”, деганлар (Имом Термизий ривояти).

🚩. Ўтган гуноҳларингиз кечирилгани муборак бўлсин!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким иймон билан, савоб умидида Рамазон рўзасини тутса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади”, деганлар (Имом Насоий ривояти).

🚩. Қабул бўлган дуолар муборак бўлсин!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рўзадорнинг дуоси рад этилмайди”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

🚩. Аллоҳнинг мукофоти муборак бўлсин!
Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда айтади: “...фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Мен Ўзим берурман” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

🤲 Аллоҳ таоло Ўзи муваффақ этиб тутган рўзаларимизни Ўзининг розилиги билан мукофотласин!

📝 Даврон НУРМУҲАММАД

#roza #qabul #ibodat #muborak #rayyon

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Muslim.uz

🧎‍♂️ РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ТАРТИБИ

😎 Youtube FULLHD

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

#namoz #ramazon #hayit
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Muslim.uz

ФОЙДАЛИ ЭСЛАТМАЛАР ТЎПЛАМИ

⚡️ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ! БУГУН РАМАЗОННИНГ ОХИРГИ ҚАДР КЕЧАСИ
⚡️Батафсил

🚩 ҚАДР КЕЧАСИДА БАЖАРИЛАДИГАН 9 АМАЛ
⚡️Батафсил

🤲 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИНИНГ ҚАДР КЕЧАСИДАГИ ДУОЛАРИ
⚡️Батафсил

🌙 ФИТР САДАҚАСИ
Кимлар нима учун ва кимларга, қачон ва қанча миқдорда беради?
⚡️Батафсил

РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИНГ ЎҚИЛИШ ВАҚТЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!
⚡️Батафсил

🌙 ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР минг ойдан афзал кеча
⚡️Батафсил

🗣МИНГ ОЙДАН ЯХШИРОҚ КЕЧА (15-қисм)
⚡️Батафсил

📕 ИСЛОМ ва ИЛМ:
1 ОЙ РЎЗА ТУТГАНДА ТАНАНГИЗДА НИМАЛАР СОДИР БЎЛАДИ?
⚡️Батафсил

ЗАКОТ ВА ХАЙРИЯНИНГ ИЖТИМОИЙ АҲАМИЯТИ
⚡️Батафсил

🌴 ЖАННАТНИНГ ДАРАХТЛАРИ
⚡️Батафсил

🤲 ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР ДУОСИ
⚡️Батафсил

#eslatma #ramazon
#qadr_kechasi #duo
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Muslim.uz

#Ramazon #Qadr_kechasi
#muftiy_minbari

🌙 ҚАРИНДОШЛИК РИШТАЛАРИ МУСТАҲКАМ БЎЛСИН

🎬shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Muslim.uz

🌙 ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ! БУГУН РАМАЗОННИНГ ОХИРГИ ҚАДР КЕЧАСИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

📿 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қадр кечаси борасида: “У 27-ёки 29-кечадир. Ушбу кеча ерда фаришталар сони майда тошлардан ҳам кўп бўлади”, дедилар (Имом Аҳмад ривояти).


📖 Бу кеча Қуръони карим нозил этила бошлаган. “Албатта, Биз У (Қуръон)ни Қадр кечасида туширдик” (Қадр сураси, 1-оят).

🧎‍♂️ Бу кеча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ухламай, тунни ибодат билан ўтказардилар.

🟢Бу кеча “...минг ойдан яхшироқдир” (Қадр сураси, 3-оят).

Бу кеча қилинган амаллар 1000 ойда қилинган амаллардан афзал ва савоби кўпдир.

Бу кеча фаришталар тинимсиз мўмин-мусулмонлар ҳаққига салавот ва саломлар айтишади.

🌙 Бу кеча ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Лайлатул Қадр кечасини иймон ва ихлос билан бедор ўтказса, унинг шу кечагача содир этган барча гуноҳлари мағфират қилинади”, (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий ривояти) деганлар.

🤲 Бу кеча Аллоҳ таоло бедор бўлувчи бандаларини бошқа ойлардан кўра кўпроқ ажру савоблар билан мукофотлайди.

☀️ Бу кеча иссиқ ҳам, совуқ ҳам бўлмайди. Унинг тонгида қуёш қизғиш бўлиб чиқади.

🌱 Бу кечада қуёш чиққунига қадар тинчлик ва сокинлик ҳукм суради. "У (кеча) то тонг отгунича саломатликдир" (Қадр сураси, 5-оят).

🤲 Бу кеча ҳақида Оиша онамиз розияллоҳу анҳо: “Ё Расулуллоҳ агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам нима деб дуо қилай?” деб сўрадилар.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони ўқишни айтдилар:

اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي


Ўқилиши: “Аллоҳумма иннака аъфуввун кариймун туҳиббул аъфва фаъфу аънний”
Маъноси: “Аллоҳим, албатта, Сен кечиргувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин” (Имом Термизий ривояти).

🗣 Бу кечада қилинган амаллар салкам 84 йил бетўхтов қилинган ибодатга тенг. 84 йил эса тахминан 30 минг-у 295 кунга тенг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматимнинг умрлари олтмиш билан етмиш ўртасидадир. Озларигина ундан ташқарида бўладилар”, деганлар (Имом Термизий ривояти).

🤝 Бу кеча гина-адоват, нафрат-аразлар, хафагарчиликлар унутиладиган, ҳамма бир-биридан розилик ҳамда кечирим сўрайдиган кечадир.

🤲 Бу кеча барча мўмин-мусулмонларга муборак бўлсин! Фазилатли ой ва муборак куннинг фазилатидан Аллоҳ таоло тўлиқ баҳраманд этсин!

📝 Даврон НУРМУҲАММАД

#eslatma #ramazon #qadr_kechasi
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Muslim.uz

#kun_hikmati
📖 Илм олиш дунё лаззатларидан биридир...

💬 Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Илм олиш дунё лаззатларидан биридир. Агар унга амал қилинса, охират лаззатига айланади".


#ilm #dunyo #lazzat #kitob

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Muslim.uz

#muftiy_minbari

🌙 ҚАРЗ - СИНОВЛИ ОМОНАТ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Muslim.uz

⚡️ Андижонда туман-шаҳар бош имом-хатибларининг навбатдан ташқари тезкор йиғилиши ўтказилди

🗣Бугун, 1 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирокида Андижон вилоятидаги туман-шаҳар бош имом-хатибларининг масжидларда хавфсизлик техникасига риоя қилишга бағишланган навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.


❗️ Йиғилишда масжид мўмин-мусулмонлар ибодат қиладиган жамоат жойи бўлгани туфайли унинг хавфсизлигини таъминлаш доимо долзарб вазифа экани таъкидланди. Жумладан, масжид хонақоҳлари, қўшимча бинолари, таҳоратхоналари ва буларга туташ ҳудудларда техник жиҳатдан осойишталикни таъминлаш устувор масала эканига алоҳида урғу қаратилди.

🗣Муфтий ҳазратлари ҳудудлардаги барча масжидларнинг техник ва ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги, жумладан, иссиқ сув ҳамда иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизимлари ва қозонхоналарни тўлиқ назоратдан ўтказишни тегишли масъулларга топширдилар. Шунингдек, янгидан бунёд этилаётган ва жорий таъмирланаётган жомеларда қурилиш-архитектура меъёрларига эътибор қаратиш зарурлиги алоҳида қайд этилди.

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари келгyсида Избоскан туманидаги масжид таҳоратхонасида бўлгани каби бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, масжид маъмуриятининг масъулиятини ошириш, ҳар бир объект ва техник хизмат кўрсатиш қурилмаларига алоҳида жавобгар шахс тайинлаш юзасидан кўрсатмалар бердилар. Шунингдек, мутасадди ташкилотларнинг мунтазам назоратидан ўтказиб туриш муҳимлигини билдирдилар.

📃 Мамлакатимизда жойлашган масжидларда хавфсиз шароит яратиш, иссиқ сув ҳамда иссиқлик энергияси билан таъминлаш талабларини назорат қилишга оид Диний идора бўйруғини бажариш алоҳида таъкидланди.

🟢Баён этилган топшириқ ва кўрсатмалар республиканинг барча худудларидаги имом-хатибларга ҳам етказилиб, ижроси назоратга олингани маълум қилинди.

✍️ Муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#xabar #tezkor #majlis
MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Muslim.uz

🤝 ҚУРБОН БЎЛГАНЛАРНИНГ ЯҚИНЛАРИГА МОДДИЙ-МАЪНАВИЙ ТАСАЛЛИ БЕРИЛДИ

🕌 Бугун, 1 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Андижон вилояти Избоскан туманидаги бахтсиз ҳодиса рўй берган “Аҳмадали ҳожи” жоме масжидини мутасаддилар иштирокида кўздан кечирдилар. Воқеа туфайли таъзияли бўлган хонадонларга ҳамдардлик билдирдилар. Қуръони карим оятлари ўқилиб, марҳумлар ҳақига бағишланди.

💬 Сўнгги маълумотларга кўра, 31 март куни масжид таҳоратхонасида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида бир неча фуқаро ҳалок бўлиб, 10 киши турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. Ҳодиса натижасида таҳоратхона девор ва том қисмига зарар етган, ёнғин содир бўлмаган.

🤲 Муфтий ҳазратлари бошчилигидаги уламолар вафот этганларнинг жаноза намозларида, маърака-маросимларида ҳақларига дуолар қилишди. Марҳумларнинг яқинларига моддий-маънавий тасалли берилди. Тан жароҳати олиб, шифохоналарда муолажа олаётганларга тез фурсатда соғайиб кетишларини тиланди.

Ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан моддий ёрдамлар берилди. Шу билан бирга, амалдаги қонунчиликка асосан моддий ёрдам пуллари ҳам тўлаш назарда тутилган. Масжиднинг талафот кўрган қисмини қайта тиклаш ишлари учун ҳам белгиланган тартибда маблағлар ажратилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Muslim.uz

⚡️ Муфтий ҳазрат бахтсиз ҳодиса содир бўлган масжидга жўнаб кетди

Бугун, 31 март куни тушдан кейин Андижон вилояти Избоскан тумани “Аҳмадали ҳожи” жоме масжиди таҳоратхонасида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши оқибатида бинонинг том қисми қулаб тушган.

Дастлабки маълумотларга кўра, талофат натижасида бир неча фуқаро турли даражада тан жароҳати олган.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Избоскан туманидаги бахтсиз ҳодиса рўй берган “Аҳмадали ҳожи” жоме масжидига жўнаб кетди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Muslim.uz

#juma_suhbati #ramazon
🌘 Мавзу: СИЛАИ РАҲМНИ УЗМАНГ!

🎤 Аброр домла Алимов – Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани “Носирхон” жоме масжиди имом-хатиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Muslim.uz

🌙 РЎЗАНГИЗ ҚАБУЛ БЎЛГАНИНИНГ 13 АЛОМАТИ

✍️Аллома Шинқитий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Банданинг қилган яхши амалининг қабул бўлгани ёки бўлмагани ғайб иши бўлиб, уни фақат Аллоҳ таоло билади. Аммо солиҳ амалларнинг қабул бўлганининг қуйидаги баъзи аломатлари бор:


🚩. Ибодатларга янада кўпроқ рағбат қилиш.

🚩. Ибодатлардан роҳатланиш, уларни хушуъ-хузуъ билан адо этиш.

🚩. Ибодат асарининг зоҳир бўлиши. Масалан, намознинг фаҳш ва ман этилган ишлардан қайтариши.

🚩. Ибодатларни адо этишга муҳаббатли бўлиш. Нафл намозларни кўпайтириш.

🚩. Гуноҳ-маъсиятлардан узоқлашиш.

🚩. Ибодатлар қабул бўлмай қолишидан хавфда бўлиш. Ужб ва кибрга берилмаслик.

🚩. Солиҳ амалларни кўпайтириш. Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: “Аллоҳ бандадан амалини қабул этган бўлса, уни тоат-ибодатга, яна яхшилик қилишга йўллаб қўяди”, деганлар.

🚩. Шаввол ойидан 6 кун нафл рўза тутиш.

🚩. Ибодатларнинг осон қилиб қўйилиши. Тоат-итоатда бардавом бўлиш.

🚩🚩. Кўп дуо қилиш.

🚩🚩. Солиҳларни яхши кўриш.

🚩🚩. Истиғфор айтишни, зикр қилишни ҳамда Қуръони карим тиловатини кўпайтириш.

🚩🚩. Кечалари қоим бўлиш.

#roza #zikr #qabul #ramazon
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Muslim.uz

🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари агар ҳайит куни учрашиб қолишса, бир-бирларини:
تقبل الله منا ومنكم
🤲"Тақоббалаллоҳу миннаа ва минкум"

💬"Аллоҳ биз ва сиздан (ибодатларимизни) қабул қилсин", деб табриклашарди.


📢 Аллоҳ таоло ибодатларингизни Ўз даргоҳида ҳусни қабул этсин. Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

#tabrik #ramazon #hayit

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Muslim.uz

🌘 ЯНА БИР ЙИЛ СЕНСИЗ ЯШАШ КЕРАК

#ramazon
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Muslim.uz

Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

Манба: /channel/shmirziyoyev/26393

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Muslim.uz

🤲 ҲАЁТ ЭЗГУЛИК ВА ЯХШИЛИК ТУФАЙЛИ ДОИМ ЁРУҒ ВА БАРДАВОМ

✍️ ...Рамазон ойида юртимизда етим-есир, бева-бечора, беморлар ва эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олиш, рўзадорларга ифторлик қилиб беришдек савобли амаллар неча асрлик эзгу анъаналаримиздан. Бундай хайрли ташаббуслар кун сайин кенгайиб бораётгани мамлакатимизга файз-барака ёғилиб турганидан яна бир нишона.

Моҳи Рамазон нафақат шахс камоли, нафс тарбиясида, балки жамиятга бир қанча ижобий таъсир кўрсатиши жиҳатидан ҳам аҳамиятли. Бу ойда кишилар ўзаро меҳр-муҳаббат ва ҳамжиҳатликда бўлади. Ҳамма бир вақтда рўза тутиб, таомланишни бошлаши жамиятда бирлик ва бир-бирини тушуниш ҳиссини кучайтиради. Камбағалларга ёрдам бериш, эҳсонлар қилиш орқали кам таъминланган қатламнинг турмуш даражаси яхшиланади.

Президентимиз ўз нутқида бугуннинг долзарб вазифаси — фарзандларимизни илм-маърифатга тарғиб этиш, ёт ғоялар таъсиридан сақлаш борасида имом-хатиблар, кўпни кўрган отахон ва онахонлар, маҳалла фаоллари, ҳожиларимизнинг ўрни беқиёс эканига урғу қаратди. Жамиятимиздаги эзгу ишларда дин пешволари, нуронийлар, кенг жамоатчилигимиз фаол иштирок этаётганини миннатдорлик билан таъкидлади.

Бу самимий эътироф бизга янада катта масъулият юклаб, ёшларни ташқи таъсирлардан ҳимоялаш борасида бундан-да фаол бўлишга ундайди.
Ўтказилган ифторликларнинг фазилатларига келсак, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана бу ҳадислари ёдга тушади:
“Рўзадорга ифторлик берган одам, ўша рўзадорнинг ажрига тенг савоб олади” (Имом Термизий ривояти). Бу ҳадисдан англашиладики, ифторлик улашиш инсонга улкан савоб ва барака олиб келади. Уйда оила аъзолари билан, қўни-қўшни, кам таъминланган кишилар ва муҳтожлар билан бирга ифторлик қилиш ислом ахлоқининг муҳим қисмидир. Чунки Аллоҳ таоло бизларни бир-биримизга ёрдам бериш, меҳр-оқибат кўрсатишга буюради. Ислом дини меҳр-оқибатни инсоннинг энг улуғ хислатларидан бири сифатида улуғлайди.

Бундай ажри улуғ ишлар Рамазон ҳайити кунларида ҳам давом этади. Бу кун хурсандчилик қилинадиган, қавм-қариндошлар, ёру дўстлар ўзаро дийдорлашиб, бир-бирларидан ҳол-аҳвол сўрайдиган, Аллоҳ таолонинг фазлу марҳамати ёғиладиган кундир. Шунинг учун ҳам ийд кунлари бутун юртимизда кенг миқёсда нишонланади...


⚡️ БАТАФСИЛ

#ramazon #gazeta #xalq_suzi

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Muslim.uz

#Тонг_отганида_ўқиладиган_дуо #Ҳадис:

🤲 Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин...

Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида:

اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ

«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”).

Абу Довуд ривоятлари.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#tong #duo #Alloh
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Muslim.uz

#Рамазон_тақвими
2️⃣9️⃣ КУН. 29 МАРТ

📍 Тошкент вақти билан

🕰 САҲАРЛИК / 4:52

🤲 САҲАРЛИК ДУОСИ
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

💬Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ буюкдир.

⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️↖️➡️

🕰 ИФТОРЛИК / 18:48

🤲 ИФТОРЛИК ДУОСИ
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.


💬Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни кечирувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

“Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний”
(Аллоҳим, албатта, Сен кечирувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин)

#taqvim #2025 #toshkent #ramazon  

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Muslim.uz

🗣Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонига шарҳ

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида" ги Президент фармони қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, бағрикенглик, инсонпарварлик, меҳр-оқибат ва кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларнинг ёрқин ифодаси сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

📨 Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Muslim.uz

🟢 БУГУН ДУО ҚАБУЛ БЎЛАДИГАН 2 ИМКОНИЯТНИ ҚЎЛДАН БОЙ БЕРМАНГ!

🤲 Бу имконият фақат Рамазонда бўлади. Жума ва Рамазон – дуолар ижобат бўладиган икки ғанимат фурсат!

🕌 1. Жума куни асрдан кейин дуо қилиш

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Жума кунида бир шундай соат борки, ўша вақтда Аллоҳдан бирор нарса сўралса, У Зот албатта беради. Уни асрдан кейинги охирги соатда изланглар" (Абу Довуд, Насоий ривояти).

📌 Солиҳлардан бири айтган:
"Жума куни асрдан шомгача дуо қилганимда, Аллоҳ барча дуоларимни ижобат этди!".

2. Ифтор вақтида дуо қилиш

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Рўзадорнинг ифтор вақтида қилган дуоси рад этилмайди".

📌 Ҳар бир мусулмоннинг Рамазонда қабул бўладиган дуоси бор!

🤲 Бугун асрдан кейин ва ифтор вақтида ихлос билан дуо қилинг!

😄 Ушбу маълумотни яқинларингизга улашинг!

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…
Subscribe to a channel