muslimuzportal | Unsorted

Telegram-канал muslimuzportal - Muslim.uz

91293

O'zbekiston musulmonlari idorasi muslim.uz portali. 🔹Murojaat uchun: @MuslimUzAdmin2Bot 🔹Diniy savollar uchun: @SavollarMuslimUzBot | http://savollar.muslim.uz/ 🔹Batafsil: http://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19

Subscribe to a channel

Muslim.uz

#Аждодлар_меросини_ўрганамиз #kitob

📖 ИЛМНИНГ ФОЙДАЛАРИ 🟢4-сон

📚 ФИҚҲ ИЛМИ ВА ФАҚИҲНИНГ ФАЗИЛАТИ

🗣 Буюк мутафаккир ва фақиҳ Бурҳониддин Марғинонийнинг етук шогирди, ҳанафий олим Имом Зарнужий раҳимаҳуллоҳнинг "Таълимул мутаъаллими ториқот таъаллуми" китоби асосида илм олишнинг фойдалари, одоблари, инсон ва жамият тараққиётида илм-фаннинг ўрни ҳақида сўз боради. 

😄 Саккиз асрдан бери илм аҳли, талабалар ва зиёлилар орасида кенг фойдаланиб келинаётган мазкур асар ҳақида Аллома Лакнавий раҳимаҳуллоҳ ҳақида "Кўп фойдаларга эга, нафис, манфаатли китоб", дея таъриф берган.


▶️ 1-сон🟢2-сон 🟢3-сон

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Muslim.uz

#juma_suhbati
📖 Мавзу: ТИЛ ОФАТЛАРИ

🎤Шукруллоҳ домла Эгамбердиев
  –  Фарғона вилояти Тошлоқ тумани “Абу Ҳанифа” масжиди имом-хатиби
 
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Muslim.uz

#Тонг_отганида_ўқиладиган_дуо #Ҳадис:
🤲 Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин...

📿 Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида:

اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ

«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар.

📃 (Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”).

Абу Довуд ривоятлари.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#tong #duo #Alloh

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Muslim.uz

#muftiy_minbari

📹 ҲАЛОЛЛИК ШИОРИНГИЗ БЎЛСИН
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Muslim.uz

🌙 САФАР ОЙИ БОШЛАНДИ!

Сафар ойида тўй қилса, сафарга чиқса бўлади(ми?)

Сафар ойи қандай ой?
Сафар ойи ҳижрий-қамарий тақвим бўйича (муҳаррамдан кейинги) йилнинг иккинчи ойидир...
🖥 Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Muslim.uz

#safar_oyi #yaxshilik #Alloh #tabrik
📢 РАСУЛУЛЛОҲ ЯХШИЛИК ОЙИ ДЕБ НОМЛАГАН ОЙ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Сафар ойи ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг иккинчи ойидир. Исломдан аввалги жоҳилият даврида “Бу ойда фалон ишни қилиб бўлмайди, фалон иш мумкин эмас” каби шумланишлар урф бўлган. Ҳатто бирор ишга киришишдан олдин қуш учириб кўришарди. Қуш ўнг томонга учса, яхшиликка йўйиб, ишга киришишар, чап томонга учса, бу ишда яхшилик йўқ экан, деб тарк этишар, борди-ю тўғрига учса, қайтадан учириб кўришар эди.

💬 Афсуски, ҳозир ҳам “сафар ойида иш бошлаш, тўй қилиш, сафарга чиқиш хосиятсиз” деган гаплар бот-бот қулоққа чалиниб туради. Бу гапларнинг ҳеч қандай асоси йўқ. У ойда ўқиладиган намоз, дуо ва бошқа эзгу амаллар бошқа ойлардагидек қабул бўлади. Сафар ойида ҳам тўй ва маросимлар қилиш, сафар қилиш мумкин.

Тақдирга имон келтириш динимизнинг асосларидан биридир. Инсон бошига тушадиган барча яхшилик ва ёмонликларни тақдирдан деб билиши керак. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “(Инсонга) бирор мусибат етган бўлса, албатта, Аллоҳнинг изни (иродаси) билангина (етур). Кимки Аллоҳга имон келтирса, (У) унинг қалбини тўғри йўлга ҳидоят қилур. Аллоҳ ҳар нарсани билувчидир” (Тағобун сураси, 11-оят).


📿 Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина шаҳридаги масжидларини сафар ойида қурганлар. Қизлари Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳони Ҳазрат Али розияллоҳу анҳуга сафар ойида никоҳлаганлар. Айнан шу ойда сафарга чиқиб, Хайбар қалъасини фатҳ қилганлар. Бу ойга “яхшилик ойи” деб ном берганлар.

Демак, инсон ҳар бир нарсани Аллоҳ таолодан деб билиши керак. Ҳақ таоло ақидамизни мустаҳкам қилсин.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Muslim.uz

#kun_hadisi #subhanalloh #zikr
📿 “СУБҲАНАЛЛОҲ” НИМА ДЕГАНИ?

حدثنا أبو جعفر محمد بن علي الوراق نا عبيد الله بن محمد أبو محمد القرشي التيمي نا عبد الرحمن بن حماد نا حفص بن سليمان أنا طلحة بن يحيى بن طلحة عن أبيه عن طلحة بن عبيد الله قال: سألت رسول الله صلى الله عليه وعلى آله وسلم عن تفسير سبحان الله قال: فقال: هو تنزيه الله عن كل سوء.

Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васалламдан “Субҳаналлоҳ”нинг тафсири ҳақида сўрадим.

У зот алайҳиссалом: “У Аллоҳ таолони ҳар қандай нопокликдан поклашдир”, дедилар”.

📖 Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг
“Муснади Шоший” асаридан

Даврон НУРМУҲАММАД


💎💎💎💎💎💎💎💎💎

    🕌 Нима учун жума куни қайғуларингиз камаяди?

    💬 Мазҳаблар деганда нимани тушунасиз?

    📿 Расулуллоҳ ﷺга салавот қандай айтилади?


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Muslim.uz

🌙 ЖУМА КУНИ УШБУ 9 АМАЛНИ БАЖАРИШНИ УНУТМАНГ!

#sunnat #juma #namoz #infografika
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Muslim.uz

#tabrik #juma
🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

📿 Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилар эканлар, шундай дедилар: "у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради" (Муттафақун алайҳи).


🤲Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси:
- имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича,
- аср намозидан кейин қуёш ботгунича.

🌙 Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Muslim.uz

#xabar #kirish_imtihoni #hadis_ilmi_maktabi
📢 ҲАДИС ИЛМИ МАКТАБИГА КИРИШ ИМТИҲОНИ БОШЛАНДИ

🗣 Бугун, 24 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактабининг 2025-2026 ўқув йили учун қабул имтиҳонлари бошланди.


📍 Шу муносабат билан эрта тонгда Тошкент шаҳридаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме масжидида бўлиб ўтган тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутасаддилари, имтиҳон олувчи педагог-ўқитувчилар, абитуриентлар иштирок этди.

Дастлаб Ҳадис илми мактаби ректори Барот домла Амонов қабул имтиҳонларини юқори савияда ўтказиш учун кўрилган тайёргарлик ишлари, абитуриентларга яратилган шарт-шароитлар ҳақида маълумот берди.

🗣 Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Мақсудов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ва Диний идора раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов нутқ сўзлади. Нотиқлар юртимизда диний таълимга берилаётган эътибор ҳақида сўз юритиш баробарида қабул имтиҳонларида абитуриентларнинг билимлиларини саралаб олиш асосий мақсад эканини алоҳида таъкидлашди. Шунингдек, имтиҳонларни шаффоф, очиқ ва ошкора ўтказилиши таъминланишига урғу беришди.


😄 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими бошлиғи ўринбосари Шерзод Чўлпонов томонидан ижодий имтиҳонни ўтказиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тушунтирилди. Шундан сўнг Қабул ҳайъати аъзолари, абитуриентлар ва ота-оналар гувоҳлигида имтиҳон варақалари солинган ва муҳрланган махсус қоплар очилиб, ижодий имтиҳонга старт берилди.

🖥 Маълумот ўрнида, бугун “Ҳадис” ва “Мусталаҳул ҳадис” фанларидан оғзаки ижодий имтиҳон ўтказилади. Эртага, 25 июль куни Араб тили ва Ўзбекистон тарихи фанларидан тест синовлари бўлиб ўтади.

2025-2026 ўқув йили имтиҳонлари ҳақидаги сўнгги янгиликларни @qabulmuslimuz телеграм саҳифасида кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

Читать полностью…

Muslim.uz

🟢 ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

📍 24 июль куни, соат ⏰ 14:00 да «Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқлари ўтказилади.

🔵 Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

🎬 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A

📷 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

Читать полностью…

Muslim.uz

#АНОНС
#Muslim_podcast 

📢⚡️БУГУНГИ ҲИЖРАТ – ЧОРАМИ Ё ҲИЙЛА?

⚡️Подкастимизнинг бу сонида ҳижрат мавзусини Қуръон ва ҳадислар асосида, уламоларнинг таълимотига таянадиган ишончли мулоҳазаларни биргаликда эшитамиз. Бугун баъзилар ҳижратни чора деб талқин қиляпти, бошқалар эса уни ҳийла. Хўш, аслида ҳижрат ўзи нима? У кимлар учун фарз? Бунда ният қанчалик муҳим? Ҳижрат ҳақидаги тарихий манзара ва бугунги талқин ўртасида қандай фарқ бор? Шулар ҳақида шаръий далилларни билиб оласиз.

Эксперт: Абдувоҳид домла Ахмадалиев – Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази катта илмий ходими

🎙 Бошловчи: Ўткир Собиров Ўзбекистон мусулмонлари идораси бош мутахассиси.

Эфир вақти: 24 июль, 18:00

🎞 Премьерани YOUTUBE саҳифамизда кўринг!

Muslim_podcast_uzning navbatdagi soni O‘zbekiston Respublikasi Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.

⬆️⬇️⬇️⬇️⬇️↗️
📱Telegram 📱Instagram
📱Facebook 📱muslim_podcast_uz">YouTube

Саҳифаларимизга обуна бўлинг ва улашинг!
⬆️⬇️⬇️⬇️⬇️↗️

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

Читать полностью…

Muslim.uz

#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ@muslimuzportal

🗣Ахборот 24 | Пойтахтлик ҳожилар эҳтиёжманд инсонларга кўмак бериш, ёшларни илм-маърифатга тарғиб этишда намуна кўрсатмоқда

⬆️↗️↘️
🗣 Анқарада Туркий давлатлар уламолари ўзаро тажриба алмашмоқда

...Шу кунларда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар Диний идоралари ҳузуридаги Фатво кенгашининг навбатдаги семинари Туркия пойтахти Анқара шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон, Туркия, Қирғизистон, Қозоғистон ва Озарбайжон давлатларидан келган мутахассислар иштирок этмоқда...
➡️ Батафсил

🗣 Ҳожилар ва имом-хатиблар ҳамкорлигида аҳоли билан мулоқот ўтказилди

...17 июль куни Тошкент вилояти бош имом-хатиби Дониёр домла Икромов бошчилигида Ўрта Чирчиқ туманидаги «Усмон ота» жоме масжидида туманлар/шаҳарлар бош имом-хатиблари, «Ҳаж 2025» ҳожилари, маҳалла фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди...
➡️ Батафсил

🗣 Ўзбекистондаги 52 метрли “Цивилизациялар ва кашфиётлар девори” ҳақида

...Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи “Цивилизациялар ва кашфиётлар девори” бўйлаб жойлаштириладиган миниатюраларнинг тайёрланиш жараёни билан танишиш учун олимлар, мутахассислар иштирокида оммавий ахборот воситалари вакилларига пресс тур ташкил этилди...
➡️ Батафсил

🗣 Шаҳрисабзнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатидаги мақомини сақлаб қолиш бўйича ижобий қарор қабул қилинди

...Париж шаҳрида ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси қўмитасининг 47 сессияси ўтказилди. Сессия йиғилишида Шаҳрисабз шаҳрининг Бутунжаҳон мероси рўйхатидаги мақомини сақлаб қолиш бўйича ижобий қарор қабул қилинди...
➡️ Батафсил

🗣 Ҳожи – тинчлик ва маънавият тарғиботчиси

...16 июль куни Мирзо Улуғбек туманида сайёр йиғилиш ўтказилди.

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов олиб борган йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги масъул ходимлари, туманлар бош имом-хатиблари, уламолар, отинойилар ҳамда «Ҳаж 2025»да ҳажга борган ҳожи оталар ва ҳожи оналар иштирок этишди...
➡️ Батафсил

🗣 Татаристон ва Бошқирдистондаги ватандошлар ҳолидан хабар олинди

...Россия Федерацияси ҳудудида вақтинча бўлиб турган фуқароларимиз билан доимий мулоқотни қўллаб-қувватлаб туриш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш, ҳуқуқий онгини ошириш, маърифатини зиёда қилиш бўйича суҳбатлар ўтказиш мақсадида Ўзбекистон делегациясининг Татаристон ва Бошқирдистонга хизмат сафари уюштирилди...
➡️ Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#xabar #yangiliklar
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Muslim.uz

#xabar #kirish_imtihoni #sana #manzil
📢📍ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ САНАСИ ВА МАНЗИЛИ МАЪЛУМ БЎЛДИ

🗣 2025-2026 ўқув йили учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари ҳамда Тошкент ислом институти Модуль таълим шакли учун кириш имтиҳонлари санаси ва манзиллари билан танишинг:


1-ҳудуд: 📍 ЖОЙЛАШУВ
29-31 июль кунлари Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги "Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф" жоме масжиди мажлислар зали;

2-ҳудуд: 📍 ЖОЙЛАШУВ
5-7 август кунлари Наманган вилояти Наманган шаҳридаги "Ҳидоя" ўрта махсус ислом таълим муассасаси;

3-ҳудуд: 📍 ЖОЙЛАШУВ
11 август куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази;

4-ҳудуд: 📍 ЖОЙЛАШУВ
13 август куни Бухоро вилояти Бухоро шаҳридаги Мир Араб олий мадрасаси;

5-ҳудуд: 📍 ЖОЙЛАШУВ
15 август куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги "Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний" ўрта махсус ислом таълим муассасаси.

Имтиҳон саналари ҳудудлардаги абитуриентлар сонидан келиб чиққан ҳолда белгиланган.

❗️ Маълумот ўрнида абитуриентлар ўзининг имтиҳон рухсатномасида кўрсатилган ҳудуддагина имтиҳон топшириши мумкин. Бошқа ҳудудларда қабул қилинмайди. Шу боис улардан ўзлари танлаган ҳудудда бўлишлари талаб этилади.


❗️Ҳурматли абитуриентлар! Қабул имтиҳонлари тўғрисидаги ишончли маълумотларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва диний таълим муассасаларнинг расмий саҳифаларида кузатиб боринг.

Имтиҳон рухсатномасини олиш тартиби бўйича қўшимча маълумот берилади.

🖥 2025-2026 ўқув йили қабул жараёнлари ҳақидаги сўнгги янгиликларни @qabulmuslimuz телеграм саҳифасида кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

Читать полностью…

Muslim.uz

#muftiy_minbari

📹 БАХТ-САОДАТ АЛЛОҲДАН СЎРАЛАДИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Muslim.uz

#xabar #kirish_imtihoni
ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА КИРИШ СИНОВЛАРИ БОШЛАНДИ

✍️ Бугун, 29 июль куни Тошкент шаҳридаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2025-2026 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари бошланди...


🖼 ФОТОЛАВҲАЛАР

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


😄 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Muslim.uz

📢 ХУШХАБАР: ФАТВО МАРКАЗИ ХОРИЖДАГИ ВАТАНДОШЛАР УЧУН "КОЛЛ-МАРКАЗ" ХИЗМАТИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙДИ

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази иш ёки таълим олиш мақсадида чет элда истиқомат қилаётган юртдошларимиз учун ўз хизматларини қулай шаклда тақдим этади.

🌍 Эндиликда хориждаги ватандошларимиз Telegram ва WhatsApp ижтимоий тармоқлари орқали қўнғироқ қилиб, диний масалалар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига Фатво маркази уламоларидан жавоб олишлари мумкин.


Бунда:
- ортиқча мобил трафик сарфланмайди;
- қиммат халқаро қўнғироқлардан халос бўлинади;
- ишончли ва тезкор жавоблар олинади.

📲 Боғланиш учун:
📱@fatvo_call_1 (Telegram орқали)
📱@fatvo_call_2 (Telegram орқали)
📱 +998917806633 (WhatsApp орқали)

🕗 Иш вақти: 09:00 дан 17:00 гача (Тошкент вақти билан)

❗️ Таъкидлаб ўтамиз, мазкур хизмат фақат хориждаги ҳамюртларимизга мўлжалланган. Ҳаққа риоя қилиш эса динимиз кўрсатмасидир.

🇺🇿 Юртимиздаги мўмин-мусулмонлар Колл-марказнинг
📞 +998781503344 телефон рақамига қўнғироқ қилишлари мумкин.


Фатво маркази ишончли ва яқин ёрдамчи!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#xushabar #fatvo #savol #javob #xorij

😄 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Muslim.uz

#Янгиликлар
📣 “ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (25.07.2025)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#Жумадан_жумагача
@muslimuzportal

📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Muslim.uz

#xabar #notiq #imom #sertifikat
📃НОТИҚ ИМОМ-ХАТИБЛАРГА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ


📈 16-26 июль кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги масжидларда фаолият юритаётган 84 нафар воиз имом-хатиблар учун малака ошириш ўқувлари ташкил этилди.

🕌Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институтида 10 кун мобайнида нотиқ имомлар учун “Замонавий ахборот маконида диний-маърифий соҳа мутахассисларининг медиа-тарғибот фаолиятини такомиллаштиришнинг долзарб жиҳатлари” йўналишида 72 соатлик ўқувлар ўтказилди.


📚Машғулотлар давомида таниқли уламолар, профессор-ўқитувчилар ва соҳадаги энг малакали устозлар ўз билим ва тажрибаларини етказдилар.

📅 Бугун, 26 июль куни Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида ўқув курсини муваффақиятли якунлаган имомларга сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирок этиб, диний-маърифий соҳадаги янгиланишлар, имом-хатибларга кўрсатилаётган эътиборни сўзлаш баробарида бугунги мураккаб даврда имом домлалардан ҳам ўз билим ва малакаларини ошириб боришни замоннинг ўзи тақозо этаётганини таъкидладилар. Шунингдек, масжид минбари, турли йиғинлар ва ижтимоий тармоқларда чиқиш қилишда имом-хатиб эътибор қиладиган муҳим жиҳатлар, нотиқлик одоби ва янги давр талабларига батафсил тўхталдилар.


🗣 Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларининг долзарблиги, тарғибот-ташвиқот ишларида имом-хатибларининг ўрни ва келгусидаги вазифалари ҳақида сўзлади.

Воиз имом-хатибларга муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари томонидан сертификатлар топширилиб, хайрли дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Muslim.uz

#mutolaa #gunoh #chumoli
☝️ТУНДА ТОШ ОСТИДАГИ ЧУМОЛИНИ КЎРГАН ЗОТ СИЗНИ ҲАМ КЎРИБ ТУРИБДИ

💬 Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ Роббига осийлик қилаётган бир жамоани кўрдилар ва уларга қарата бундай дедилар: “Аллоҳ таолонинг наздида хор бўлишди ва У Зотга осий бўлишди. Борди-ю, улар Аллоҳ учун қадрли бўлганларида, Аллоҳ уларни гуноҳдан сақлаган бўлур эди”.

Демак, Аллоҳ таоло қайси бандасини яхши кўрса, уни гуноҳлардан сақлаб қўяр экан. Бирортамиз гуноҳ қилиб, Аллоҳни унутиб, Роббининг наздида ҳақир банда бўлишни истаймизми?! Албатта, йўқ!

❗️Нафсингиз сизни гуноҳга чорлаган пайтда қилаётган ишингизнинг оқибати ҳақида ўйланг ҳамда Аллоҳ таоло сизни кўриб турганини ҳис этинг. Ўзингизга ўзингиз шу саволни беринг: “Сени ҳурматлаб эъзозловчи бирор ким шу ҳолингда кўриб қолса, ундан уялган бўлармидинг?! Қандай қилиб Роббинг бўлмиш Аллоҳ таолодан уялмайсан?!”.

⚡️ Нафсингизга: “Сен эртага бошингга бу гуноҳларнинг балоси уриши ва шарманда бўлишдан омондамисан?” денг. Бир нарсани ёдингиздан чиқармангки, сиз қандай гуноҳ қилишингиздан қатъи назар, Аллоҳнинг ато этган неъматларидан фойдаланган ҳолингизда гуноҳга қўл урган бўласиз. Аллоҳ таоло сизга берган, сиз у билан ҳаромга назар ташлаётган кўзингизнинг ўзи қанча неъмат?! Ҳаромга чўзаётган қўлингизнинг ўзи аслида қанча неъмат?! Қанчадан-қанча талаффузи ҳалол бўлмаган нарсаларни тилингизда айлантирасиз. Ато этилган неъматлар ила гуноҳ қилишингиз неъмат ато этгувчи Зотга нисбатан миннатдорчиликми, шукрми?!


🐜 Зимистон тунда тош остидаги чумолини кўра олган Зот сизни ҳам кўриб турибди, буни ёдингиздан чиқарманг!..

🔴 БАТАФСИЛ


💎💎💎💎💎💎💎💎💎

    🕋 Умрада саъй қилмаслик

    🤕 Дарднинг ҳикмати

    🫥 Юракни бақувват қилади


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Muslim.uz

#muftiy_minbari

📹 БИР ОҒИЗ СЎЗ АҲАМИЯТИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Muslim.uz

#Қуръон #Каҳф #қироат
📖 Ким Каҳф сурасини жума куни қироат қилса...

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Каҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади", дедилар.

———
📕 Каҳф сураси
🎙 Шайх Алижон қори

📖 ЖУМА КУНИ ЎҚИЛАДИГАН 8 СУРА

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook

Читать полностью…

Muslim.uz

🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ЖУМА НАМОЗИНИ ПОЙТАХТИМИЗДАГИ "МУҲАММАД НОСИР ҲОЖИ" МАСЖИДИДА АДО ЭТАДИЛАР

🕌 Бугун, 25 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги "Муҳаммад Носир ҳожи" жоме масжидида жамоат билан бирга жума намозини адо этадилар.

🎙Инша Аллоҳ, жума намозидан олдин гўзал қироат ва Муфтий ҳазратларининг файзли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.

📍 Масжид манзили

🗣 Мўмин-мусулмонларни мазкур маърифий суҳбатга таклиф этамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


😄 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Muslim.uz

#hadis #salavot #juma
🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жумага ўтар кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", деганлар.

Уламолар айтадилар: "Ким қалби шод, гуноҳлари мағфират, ғам-ташвишлардан халос бўлишни истаса, пайшанба кунининг шом вақтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатларда Расулуллоҳ алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтирсин".


☝️ Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Саййидина Муҳаммад.

#juma #salovat #duo
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Muslim.uz

#muftiy_minbari

📹 ДУО ЭШИГИНИ ҲАЛОЛ ЛУҚМА ОЧАДИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Muslim.uz

#дуо #Ҳадис:
🤲 Ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида ўқиладиган дуо

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида:

حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ

«Ҳасбийаллоҳу лаа илаҳа илла ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм» (Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Раббидир), деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади», дедилар.

Ибн Сунний ривоятлари.

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Muslim.uz

🟢 ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

📍 23 июль куни, соат ⏰ 14:00 да «Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқлари ўтказилади.

📖 Мазкур қироат сабоғида Қуръони каримнинг Оли Имрон сураcининг 109-оятидан 154-оятигача ўқилади.

🔵 Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

🎬 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A

📷 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

Читать полностью…

Muslim.uz

#Аждодлар_меросини_ўрганамиз #kitob

📖 ИЛМНИНГ ФОЙДАЛАРИ 🟢3-сон

📚 ИЛМНИНГ ШАРОФАТИ

🗣 Буюк мутафаккир ва фақиҳ Бурҳониддин Марғинонийнинг етук шогирди, ҳанафий олим Имом Зарнужий раҳимаҳуллоҳнинг "Таълимул мутаъаллими ториқот таъаллуми" китоби асосида илм олишнинг фойдалари, одоблари, инсон ва жамият тараққиётида илм-фаннинг ўрни ҳақида сўз боради. 

😄 Саккиз асрдан бери илм аҳли, талабалар ва зиёлилар орасида кенг фойдаланиб келинаётган мазкур асар ҳақида Аллома Лакнавий раҳимаҳуллоҳ ҳақида "Кўп фойдаларга эга, нафис, манфаатли китоб", дея таъриф берган.


▶️ 1-сон🟢2-сон

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Muslim.uz

🤲 ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Қуръон ва тажвидни ўргатиш бўлими мудири Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдумга синглисининг вафоти муносабати билан таъзия билдиради.


Аллоҳ таоло марҳуманинг Қуръон йўлида қилган хизматларини қабул айлаб, охиратда Қуръони карим шафоати билан мукофотласин. Қуръон билан жаннатдаги даражаларини юксак қилсин. Беморликда чеккан машаққатлари жаннатдаги мартабаси кўтарилишига сабаб бўлсин.

Ҳақ таоло марҳуманинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила мукофотласин.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда “Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз”, деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Muslim.uz

Читать полностью…

Muslim.uz

#mutolaa #kun_hadisi #issiq #jazirama
🌞ИССИҚ ВА ЖАЗИРАМА ШИДДАТИ ҲАҚИДА

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Дўзах Роббига шикоят қилиб, «Роббим, ич-этим бир-бирини еб юборяпти», деди. Шунда У Зот унга икки нафасга – қишда бир нафасга, ёзда бир нафасга изн берди. Сиз дуч келадиган энг шиддатли иссиқ ва энг шиддатли совуқ ана шундандир» (Ибн Можа ривояти).


🤲 Қуёш қиздирган, жазирама иссиқ кунда қайта тирилиш кунини эсла ва Аллоҳдан Аршининг соясини, шифти остидаги мақомни сўра!

🤲 Аллоҳим! Кундузлари соим, кечалари қоим бўлишда, кўзни тийиш, тилни сақлашда бизга Ўзинг ёрдамчи бўл!

✏️Иссиқ ҳавога сабр қилсанг, ёмонликларинг ўчирилади.
👍– Агар иссиққа сабр қилиб, савоб умид қилсанг, Аллоҳ яхшилигингни зиёда қилиб беради.

👍– Агар Аллоҳ иссиқни тақдирингга битган эканига рози бўлсанг, У Зот ҳам сендан рози бўлади.

👍– Агар иссиқда рўза тутсанг, машаққатингга яраша рўзангни ҳам савоби ошади.

👍– Агар иссиқда масжидга борсанг, салқин ҳавода боргандан кўра кўпроқ савобга эришасан.

💬 Энди ўйлаб кўргин, шундай улкан савоблари бор экан, нега бу иссиқдан бунча диққинафас бўласан?


🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    🤲 Азон айтилмасдан ўқилган намоз

   
⚡️ Гуноҳ қилганида уни яширган эдим

    🛌 Ёмон туш кўрганда нима қилинади?


MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…
Subscribe to a channel