Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.
Биласизми?! Энг яхши, чиройли ризқ мол-мулк эмас.
Балки...
Хотиржам, қаноатли қалб,
Равшан ақл, соғлом фикр,
Тан сиҳатлик,
Онанинг дуоси
Отанинг меҳри,
Ака-уканинг борлиги,
Фарзанднинг кулгуси,
Дўстнинг эътибори,
Аллоҳ учун яхши кўриб дуо қилувчи инсоннинг борлиги сиз учун энг афзал ризқдир.
Аллоҳ бу неъматларини сиздан канда қилмасин!
Қайси биридир узулган бўлса, ўрнини ундан яхшиси билан тўлдирсин.!
Дам олиш кунингиз оила даврасида мазмунли ўтсин.
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари
🤲 Уйқуга ётганда
📿 Абу Зарр розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачонки тўшакларига ётсалар:
"Бисмикаллоҳумма аҳя ва амуту", деб айтардилар.
💠 Маъноси: Аллоҳим, Сенинг исминг билан тириламан ва ўламан.
♻️ Улашиш учун қуйидаги линкни босинг👇
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
💎 Урва ибн Зубайр раҳимаҳуллоҳ намоз ўқиётганда Аллоҳдан бошқа нарсани ўйламас эди. Унинг оёғини кесиб ташлашди. У намоз ўқиётгани учун ҳеч қандай оғриқни сезмади.
💎 Юнус ибн Убайд раҳимаҳуллоҳ шубҳали бир дирҳамни деб минглаб динор ва дирҳамларни тарк қилар эди.
💎 Абу Ғиёс Маккий раҳимаҳуллоҳ йўлдан топиб олган молдан оиласининг нафақаси учун ишлатишдан бош тортди. Бунинг эвазига Аллоҳ таоло уни фақирликдан сўнг бой қилди.
💎 Ато бин Рабоҳ раҳимаҳуллоҳ етмиш марта ҳаж қилди. Одамларга ярим аср давомида фатво берди. Бирор кишига ўзининг ҳожатидан шикоят қилмади.
💎 Иброҳим ибн Исҳоқ Ҳарбий ўз қўли билан фиқҳ, ҳадис, одобга оид ўн икки минг жуз китоб ёзди.
💎 Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳу ўттиз йил касал бўлиш билан имтиҳон қилинди. Ҳеч кимга касалидан шикоят қилмади.
✍ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
😊Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.
Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак бўлсин!
Илохим ҳар бирингизнинг
Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни, Юзингиз ТАБАССУМни,
Хонадонингиз БАРАКАни,
Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
Қалбингиз ИЙМОНни,
Танингиз САЛОМАТЛИКни,
Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!
Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
😔 БЕКОРЧИ ИШ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШ – АЛЛОҲНИНГ БАНДАДАН ЮЗ ЎГИРГАНИДИР...
🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🕌 Жума намозидан кейин нима қилиш керак...?
📖 Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: "Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки, ютуққа эришсангиз" (Жума сураси, 10-оят).
🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума намозидан кейин "Қул ҳуваллоҳу аҳад", "Қул аъузу бироббил фалақ" ва "Қул аъузу бироббин наас" сураларини етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло уни кейинги жумагача ёмонликдан сақлайди», дедилар (Ибн Сунний ривояти).
✍ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
📿 Бугун Ҳабибимизга ﷺ кўп салавот айтинг
⠀
• أَللَّهُمَ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ
⠀
📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ъалайҳи".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! У зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил!"
⠀
• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ
⠀
📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аали Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, Муҳаммаднинг оиласига салавот йўлла!
⠀
• صَلَّى اللهُ وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ
⠀
📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ва саллама ъалаа Набиййинаа Муҳаммад ва ъалаа аалиҳи ва асҳаабиҳи ажмаъийн".
📜 Маъноси: "Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига Аллоҳнинг салавот ва саломлари бўлсин!"
♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#жума_муборак
Ё Роббим!✨✨✨
Сенинг фазл ва карамингдан умидвормиз 🌸🍃🌸🍃
Сенинг мағфиратингга лойиқ бир амал соҳиби бўлишимизни насиб айла 🌸🍃🌸🍃
Ўзимизни ҳисоб-китоб қилиб кўрсак Сенинг фазли карамингдан бошқа сармоямиз йўқ экан 🌸🍃🌸🍃
Биздан фазли ва карамингни дариғ тутма 🌸🍃🌸🍃
АЗИЗЛАР, ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 💐💐💐💐
👉/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
😔 АЛЛОҲИМ МЕНИ УНУТМАДИНГМИ?
🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
😊Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.
Янги бир кунга, янги имконият ва солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ...
🤲 Бугун эзгу ниятларингиз АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ, амалга ошди дейдиган кун бўлсин!
🌹 Хайрли кун_Хайрли тонг
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🤲 Кеч бўлганда ўқиладиган дуо
🔰 Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кеч кирса:
«Амсайна ва амсал мулку лиллаҳ, валҳамду лиллаҳи лаа илаҳа
иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр Робби асалука хойро ма фий ҳазиҳил лайлати ва хойро ма баъдаҳа ва аъузу бика мин шарри ма фий ҳазиҳил лайлати ва шарри ма баъдаҳа, Робби аъузу бика минал касали вал ҳароми ва су`ул кибар. Аъузу бика мин ъазабин фин нари ва ъазабин фил қобр», деб айтар эдилар.
♻️ /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
❗️ЭНДИ ТАВБАНГИЗ ҚАБУЛ БЎЛМАЙДИ...
🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
😊Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.
«Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйа ва бика намуту ва илайкан нушуур».
Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Aллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсин.
Tонгимиз яхшилик билан бошлансин.
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
💠 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Аллоҳнинг Китобида бир сура бор. Унинг оятлари ўттизта. У соҳибини то мағфират қилингунича шафоат қилади. «Табарокаллази биядиҳил Мулк», дедилар".
💠 Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Алиф, Лаам, Мийм. Танзийл…» ва «Табарокаллази биядиҳил Мулк»ни қироат қилмасдан ухламас эдилар".
✍ Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🌺 ДУНЁДАГИ ЭНГ БОЙ АЁЛ ШУНДАЙ БЎЛАДИ....
🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🕌 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Аллоҳга эртага мусулмон ҳолида йўлиқишни хоҳласа улар билан чақириладиган бу беш намозни вақтида адо қилсин. Аллоҳ пайғамбарингизга ҳидоят йўлини берди. У (намоз) ҳидоят йўлидандир".
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
Ҳакимул уммат Мавлоно Ашраф Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ бундай дейдилар:
"Мен сизга ҳузур-ҳаловатли ҳаётнинг бир услубини айтиб бераман. Агар сиз унга амал қилиб яшасангиз, иншааАллоҳ, бировга нисбатан қалбда шикоят ё маҳзунлик пайдо бўлмайди. У шуки, қалбда шуни ўйланг:
Бу дунё ёмондир ва унинг асли озор етказиш учун яратилган. Шунга кўра, менга бир инсон ёки жонивордан озор етса, у ҳолда бу озор етиши дунёнинг яратилиш фитратига айни мувофиқдир. Агар дунёда бирор кимса тарафидан яхшилик етса, унга сиз ҳайрон бўлиб қаранг ва бунинг учун Аллоҳ таолога шукрлар айтинг!".
✍ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🔥 ЯЛТИРОҚ "ЙИГИТЛАР"
🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🕌 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Аллоҳга эртага мусулмон ҳолида йўлиқишни хоҳласа улар билан чақириладиган бу беш намозни вақтида адо қилсин. Аллоҳ пайғамбарингизга ҳидоят йўлини берди. У (намоз) ҳидоят йўлидандир".
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
Ёзда иссиқдан сиқиламиз, қишда совуқдан шикоят қиламиз. Нега шундай биласизми? Аллоҳ таоло дунёга муҳаббат қўйиб алданмаслигимиз учун бизга роҳат-фароғат бермайди.
✍ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
Каҳф сурасидаги 7 "раҳмат":
1. "Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин" (10 оят).
2. "Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур" (16 оят).
3. "Роббинг сермағфират, раҳм-шафқат соҳиби бўлган Зотдир" (58 оят).
4. "Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик" (65 оят).
5. "Бас, Роббилари унинг бадалига уларга ундан кўра яхшироғини, аҳли солиҳроқ ва раҳмлироғини беришни ирода қилди" (81 оят).
6. "Бу Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди" (82 оят).
7. "Бу – Роббимнинг раҳматидандир" (98 оят).
Жума куни Каҳф сурасини ўқисангиз, сурадаги ушбу етти раҳмат Сизга кейинги жумагача кифоя қилади. Сизга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин!
♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!
📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”, деганлар (Имом Ибн Можа ривояти).
✅ Салавот айтсангиз...
🌷Ғам-ташвишлар кетади...
🌹Гуноҳлар мағфират қилинади...
🌷Қалблар юмшайди...
🌹Қалбда роҳат-ором пайдо бўлади...
🌷Дуолар ижобат бўлади...
🌹Касалликларга шифо бўлади...
🌷Шафоатга муяссар бўлинади...
🌹Фақирлик кетади...
🌷Руҳ покланади...
🌹Жон беришда енгиллик бўлади...
🌷Қабрда роҳат ва нур бўлади...
🌹Сиротдан осон ўтилади...
🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Саййидина ва Ҳабийбина Муҳаммад ва ъала аали Муҳаммад!
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🕌 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Аллоҳга эртага мусулмон ҳолида йўлиқишни хоҳласа улар билан чақириладиган бу беш намозни вақтида адо қилсин. Аллоҳ пайғамбарингизга ҳидоят йўлини берди. У (намоз) ҳидоят йўлидандир".
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#ибрат
ДУОДА ОТА-ОНАНГНИ УНУТМА
Бир Шайхнинг ҳузурига шогирдларидан бири келиб:
— Устоз, нега дуоларим қабул бўлмаяпти? — деб сўради… Шайх:
— Ота-онанг борми? — деб сўради.
Шогирд йигит :
— Ҳа бор, Аллоҳга шукр ота-онам тирик, ҳаёт…
Шайх кулиб:
— Мен сендан ота-онанг тирикми деб сўрамадим. Ота-онанг борми? Қилаётган дуоларингда ота-онанг ҳам борми? — деб сўрадим.
Шогирд бошини эгиб:
— Йўқ, ота-онамни дуоларимда зикр қилмас эканман — деб, нима учун дуолари ижобат бўлмаётганини англаб, шайхни ҳузуридан чиқиб кетибди.
Эй ота-онасига бефарқ бўлган ғофил дўстим! Сен туну-кун Аллоҳдан мол-давлат, бойлик сўрайсан-у, асл бойлигингни, ота -онангнинг соғлиғини сўрамайсан. Кўзингни оч, улар ғанимат, уларнинг қадрига ет. Улар учун Аллоҳдан мағфират сўра. Улар учун Аллоҳдан умр сўра.
✍ Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🕌 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Аллоҳга эртага мусулмон ҳолида йўлиқишни хоҳласа улар билан чақириладиган бу беш намозни вақтида адо қилсин. Аллоҳ пайғамбарингизга ҳидоят йўлини берди. У (намоз) ҳидоят йўлидандир".
Читать полностью…📿 АЛЛОҲНИ КЎП ЗИКР ҚИЛИНГ!
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтдилар: "Аллоҳнинг зикридан бошқа гапни кўпайтирманг. Агар шундай қилсангиз қалбингиз қотиб қолади. Қотган қалб эса Аллоҳдан узоқ бўлади".
✍ Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🤲 АЛЛОҲИМ МЕНИ МАҒФИРАТ ҚИЛГИН...
🔹 Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир мажлисда юз марта "Роббиғфирлий ва туб ъалайя, иннака антат-тавваабур-роҳийм" деб, айтганларини санар эдик" (Имом Абу Довуд ва Термизий ривояти).
🔹 Маъноси: Роббим, мени мағфират қилгин, тавбамни қабул этгин. Албатта, Сен тавбаларни қабул қилувчи, раҳмли Зотсан.
✍ Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🕌 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Аллоҳга эртага мусулмон ҳолида йўлиқишни хоҳласа улар билан чақириладиган бу беш намозни вақтида адо қилсин. Аллоҳ пайғамбарингизга ҳидоят йўлини берди. У (намоз) ҳидоят йўлидандир".
Читать полностью…Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу дедилар: "Аллоҳ ҳеч бир бандага, уни азоблашни хоҳлаб туриб, истиғфорни илҳом қилмайди".
Яъни Аллоҳ истиғфорни айтадиган қилиб қўйибдими, демак, бу – Аллоҳ ўша бандасини азоблашни хоҳламаётганининг аломатидир.
📿 Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ.
✍ Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Улашинг
👉 /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🔥 КИМНИ ҒИЙБАТ ҚИЛГАН БЎЛСАНГИЗ
"Аллоҳим мени ва мен ғийбат қилган, зулм қилган ва унга ёмонлик қилган инсонни ҳам мағфират қилгин! Мени ва уни кечиргин, гуноҳимиздан ўтгин!".
✍ Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Улашинг
👉 /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy