muxlisuz | Music

Telegram-канал muxlisuz - Muxlis.uz

53299

Muxlis.uz Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг давлат руйхатидан утган диний-маърифий сайти. Гувоҳнома №0979. ❗️Канал материалларидан фойдаланилганда манба кўрсатилсин! Жамоатдан дуо сўранг👉 @Muxlisbot

Subscribe to a channel

Muxlis.uz

🕌 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Аллоҳга эртага мусулмон ҳолида йўлиқишни хоҳласа улар билан чақириладиган бу беш намозни вақтида адо қилсин. Аллоҳ пайғамбарингизга ҳидоят йўлини берди. У (намоз) ҳидоят йўлидандир".

♻️ /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

❗️Эртага Ашуро куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг!

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

⏰ Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):

🗓 10 Муҳаррам - 16 июль - сешанба
⏱ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:23
⏱ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:57

🤲 Саҳарлик дуоси: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.
🤲 Ифторлик дуоси: Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий йаа Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.

Одилхон қори Юнусхон ўғли

🔄 Яқинларингизга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз уларнинг рўза тутишига сабабчи бўларсиз.

👉 /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🌙  АШУРО КУНИНИНГ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ УНУТМАНГ!

Эслатма! Ашуро куни 2024 йилнинг 16 июль, сешанба кунига тўғри келади.

🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

⌛️Саҳарлик ва ифторлик вақтлари

🔴 INSTAGRAM  🔵 FACEBOOK 🔴 iymonuz?si=ogB6NZ6pqzgdBW8b">YOUTUBE

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🕌 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Аллоҳга эртага мусулмон ҳолида йўлиқишни хоҳласа улар билан чақириладиган бу беш намозни вақтида адо қилсин. Аллоҳ пайғамбарингизга ҳидоят йўлини берди. У (намоз) ҳидоят йўлидандир".

♻️ /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🤲 АБИТУРИЕНТЛАР УЧУН ТАВСИЯ ЭТИЛГАН ДУОЛАР ТЎПЛАМИ

💬 Бир неча юз минг абитуриент орзиқиб кутган вақт келди. 14 июлдан тест имтиҳонлари бошланди. Абитуриентларга қуйидаги дуоларни ўқишни тавсия этамиз:


﴿رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِي يَفْقَهُوا قَوْلِي﴾

🤲 Ўқилиши: “Робби ишроҳ лий содрий ва йассир лий амрий, ваҳлул ъуқдатан мин лисаний, йафқоҳу қовлий”.
🗣Маъноси: “Роббим, қалбимни кенг қил, ишимни осон қил, тилимдан тугунни ечиб юборгинки, сўзимни англашсин” (Тоҳа сураси, 25-оят).

﴿رَّبِّ زِدْنِي عِلْمًا﴾

🤲Ўқилиши: “Робби зидний ъилман”.
🗣Маъноси: “Роббим, илмимни зиёда қилгин” (Тоҳа сураси, 114-оят).

﴿سُبْحَانَكَ لاَ عِلْمَ لَنَا إِلاَّ مَا عَلَّمْتَنَا إِنَّكَ أَنتَ الْعَلِيمُ الْحَكِيمُ﴾

🤲Ўқилиши: “Субҳанака лаа ъилма лана илла ма ъалламтана иннака антал-ъалиймул-ҳакийм”.
🗣Маъноси: “Ўзинг поксан! Бизда Сен билдиргандан бошқа илм йўқ. Албатта, Сенинг Ўзинг билувчисан ва ҳикматли Зотсан” (Бақара сураси, 32-оят).

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْتَوْدِعُكَ مَا قَرأتُ وَمَا حَفَظْتُ فردده عَليّ عِنْدَ حَاجَتِي إِلَيهِ

🤲Ўқилиши: “Аллоҳумма, инний аставдиъука маа қороьту ва маа ҳафазту фардудҳу ъалаййа ъинда ҳаажатий илайҳи”.
🗣Маъноси: “Аллоҳим! Ўқиган ва ёд олган нарсаларимни Ўзингга топширдим, эҳтиёжим тушганда уларни менга қайтаргин”.

اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا

🤲Ўқилиши: “Аллоҳумма инний асалука ъилман нафиъан”.
🗣Маъноси: “Аллоҳим сендан фойдали илмни сўрайман”.

اللَّهُمَّ لاَ سَهْلاً إِلّاَ مَا جَعَلّتَهٌ سَهْلاً وَأَنّتَ تَجّعَلَ الحَزَنَ إِذَا شِئتَ سَهْلاً

🤲Ўқилиши: “Аллоҳумма, лаа саҳлан илла маа жаъалтаҳу саҳлан ва анта тажъалул ҳазна иза шиьта саҳлан”.
🗣Маъноси: Аллоҳим, Сен осон қилган нарсагина осондир. Хоҳласанг, қийинни осон қилурсан.

📝 Даврон НУРМУҲАММАД

/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.

Кунлар бир - бирига эргашиб давом этади. Тонглар отади. Қуёш ер юзига нур таратади. Тун келади. Қоронғу чўкади.
Тонглар бизни Аллоҳ ва бир - биримизга боғланишимизга янги умид, имконият бағишлайди.

Аллоҳ кунингизни зикри, авфи билан мунаввар қилсин! Ўз ҳифз - ҳимояси билан асрасин!
Неъматларига шукр қилувчи қалб, бу кун ва бундан кейин келадиган кунларнинг яхшиликлари ила сийласин!

Алҳамдулиллаҳ
СубҳанАллоҳ
Аллоҳу Акбар
Ла илаҳа иллолоҳ.

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

📿 ҒАМ-ТАШВИШИНГИЗ ВА ҚАРЗИНГИЗ КЎП БЎЛСА УШБУ ЗИКРНИ КЎП ҚИЛИНГ

❗️Банда Аллоҳнинг ёрдамисиз ўзини ўзгартира олмайди, гуноҳдан қутила олмайди, тўғри йўлни тополмайди, бирор савобли ишга қўл уролмайди. Чунки куч-қувват фақат Аллоҳдандир

♻️ /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Мавлоно Румий қуддиса сирруҳу айтадилар:

"Эй инсон ҳаддингни бил!
Тижорат аҳли бўлмасанг дўкон очма, ҳол аҳли бўлмасанг оғзингни очма, буюклар мажлисида ҳукм чиқарма, кўрлар бозорида ойна сотма, аҳиллардан бўлмасанг одобингни бил...!"
.

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🕌 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Аллоҳга эртага мусулмон ҳолида йўлиқишни хоҳласа улар билан чақириладиган бу беш намозни вақтида адо қилсин. Аллоҳ пайғамбарингизга ҳидоят йўлини берди. У (намоз) ҳидоят йўлидандир".

♻️ /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🕌 Жума намозидан кейин...

📖 Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: "Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки, ютуққа эришсангиз" (Жума сураси, 10-оят).

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума намозидан кейин "Қул ҳуваллоҳу аҳад", "Қул аъузу бироббил фалақ" ва "Қул аъузу бироббин наас" сураларини етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло уни кейинги жумагача ёмонликдан сақлайди», дедилар (Ибн Сунний ривояти).

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Каҳф сурасидаги 7 "раҳмат":

1.
"Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин" (10 оят).
2. "Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур" (16 оят).
3. "Роббинг сермағфират, раҳм-шафқат соҳиби бўлган Зотдир" (58 оят).
4. "Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик" (65 оят).
5. "Бас, Роббилари унинг бадалига уларга ундан кўра яхшироғини, аҳли солиҳроқ ва раҳмлироғини беришни ирода қилди" (81 оят).
6. "Бу Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди" (82 оят).
7. "Бу – Роббимнинг раҳматидандир" (98 оят).

Жума куни Каҳф сурасини ўқисангиз, сурадаги ушбу етти раҳмат Сизга кейинги жумагача кифоя қилади. Сизга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин!

♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🌙 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
🕌 ЖУМА МУБОРАК!


📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”, деганлар (Имом Ибн Можа ривояти).

🤲 Аллоҳ барчамизга ушбу кунни хайрли ва барокатли қилсин!

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

💐 Жума кечаси муборак бўлсин!

📿 Аллоҳумма солли ва саллим аъла Муҳаммадин ва аъла оли Муҳаммад

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

❤️‍🩹 ОНАнинг қалби азобланмасин

☪ Кунларнинг бирида тобеинлардан бири бетоб бўлди. Онаси уни зиёратига келганди, ўрнидан туриб, яхши кийимларини кийди ва худди ҳеч нарса етмагандай ўтирди. Онаси кетган эди, (касалининг зўридан) ҳушида кетиб йиқилди. Ундан бу ҳақда сўрашса: "Фарзандларга етган алам, дардлар оналарнинг қалбларини азоблайди...", деб жавоб берди.

😔 Балким, ота-онанг сен хоҳлаган барча нарсаларни сенга бера олмагандирлар. Лекин, аниқ ҳақиқат шуки, улар ўзлари эга бўлган барча нарсаларини сенга тақдим этишган.

🤲 Роббим улар менга кичиклигимда раҳм қилганлари каби Сен ҳам уларга раҳм қилгин!

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🕌 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Аллоҳга эртага мусулмон ҳолида йўлиқишни хоҳласа улар билан чақириладиган бу беш намозни вақтида адо қилсин. Аллоҳ пайғамбарингизга ҳидоят йўлини берди. У (намоз) ҳидоят йўлидандир".

♻️ /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🌙 АШУРО КУНИ ОИЛАСИГА КЕНГЛИК ҚИЛИШ

🔷 Ашуро – муҳаррам ойининг ўнинчи куни. Ашуро куни оиласига сахийлик қилиш кенг ризққа сабаб бўлади.

❇️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким Ашуро куни оиласига кенглик қилса, Аллоҳ йил бўйи унга кенглик қилади”.

☪ Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Ашуро куни аҳлига кенглик қилса, йил бўйи кенглик (фаровонлик) ичида бўлади”, деб айтганлар .

📌 “Ашуро” сўзи луғатда “муҳаррам ойининг ўнинчи куни” маъносини англатади. Мазкур кун бир неча жиҳатларга кўра фазилатлидир.

📅 Бу кунда Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломни Фиръавн зулмидан халос этган.

🔥 Жоҳилият даврида Қурайш мушриклари Ашуро куни рўзасини тутишарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ушбу кун рўзасини тутганлар. Мадинага келганларидан бир йил ўтиб рамазон рўзаси фарз бўлгач, Ашуро куни рўзасини тутиш ихтиёрийлиги маълум қилинди. Шу зайл бу кун рўза тутиш суннат бўлиб қолди.

📖 Саҳиҳ ҳадисларда айтилишича, Ашуро куни рўзаси ўзидан аввалги йилда қилинган гуноҳларига каффорат бўлади. Бу ҳам ушбу кун нечоғли фазилатли эканини кўрсатади.

✏️ Одилхон қори Юнусхон ўғлининг
📚 "Ризқ калитлари. Нажот келтирувчи дуолар" китобларидан олинди.

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🌙 Ашуро кунининг фазилатлари ва савоблари

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

♻️ Яқинларингизга улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🌙 Саҳарлик учун ширин уйқусидан кечиб, уйғонганларга Аллоҳнинг саломи бўлсин!
🌸 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилиш учун рўза тутганларга Аллоҳнинг муҳаббати ва мағфирати бўлсин!
🌙 Тутган рўзаларининг ажрини ёзиб, фаришталар адоғига етолмасин!
🌺 Рўзалари вужудларига дармон, қалбларига ҳаловат, охиратларига захира бўлсин!
🤲 Аллоҳим офият, куч-қувват берсин. Бир йиллик билиб-билмай қилган барча гуноҳларини мағфират этсин!

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

📆 АШУРО КУНИНИНГ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: “Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз”, дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар (Имом Муслим ривояти).

🕌 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал.

🗓 9 Муҳаррам - 15 июль - душанба
⏱ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:22
⏱ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:58

🗓 10 Муҳаррам - 16 июль - сешанба
⏱ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:23
⏱ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:57

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🌺 ҚАЛБИНГИЗНИ ДОҒЛАРДАН АСРАНГ!

💎 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Бир банда гуноҳ қилган вақт қалбида қора доғ пайдо бўлади. Агар тавба қилмасдан гуноҳ қилишни давом эттирса, у доғ катталашиб бутун қалбини эгаллаб олади".

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🕌 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Аллоҳга эртага мусулмон ҳолида йўлиқишни хоҳласа улар билан чақириладиган бу беш намозни вақтида адо қилсин. Аллоҳ пайғамбарингизга ҳидоят йўлини берди. У (намоз) ҳидоят йўлидандир".

♻️ /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Арбоз ибн Сория розияллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Киши хотинининг оғзига сув тутса ҳам савоб олади!", дедилар.
Мен ўрнимдан туриб хотинимга сув узатдим ва эшитган ҳадисимнинг хабарини бердим".


Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

☀️Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.

Бошланган кунингизни Аллоҳнинг зикр қилиш билан бошланг. Аллоҳга ҳамд айтинг.

Дунёда қанчадан қанча инсонларга бу тонг насиб қилмади. Аллоҳнинг сизга берган неъматларини эсланг
☝️

Алҳамдулиллаҳ....

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🔥 АЛЛОҲНИНГ БУЮРГАНИДАН ЮЗ ЎГИРУВЧИЛАР....

🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🕌 Жума куни ушбу 8⃣ амални бажаришни унутманг!

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуёш чиққан кунннинг энг яхшиси жума кунидир, чунки у кунда Одам алайҳиссалом яратилган, у кунда жаннатга киритилган ва у кунда жаннатдан чиқарилган ва қиёмат ҳам жума куни бўлади”, деганлар.

♻️ Яқинларингизга улашишни унутманг!
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Ким жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади" (Имом Байҳақий ривояти).


الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَسُولَ اللَّهِ

1️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Расулаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا حَبِيبَ اللَّهِ

2️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Ҳабибаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَلِيلَ اللَّهِ

3️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Халилаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَيْرَ خَلْقِ اللَّهِ

4️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа хойра холқиллаҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا نَبِيَّ اللَّهِ

5️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Набиййаллоҳ"

اَلصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا صَفِىَّ اللَّهِ

6️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Софиййаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا سَيِّدَ الْأَوَّلِينَ الْآخِرِينَ

7️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа саййидал аввалийна вал ахирийн"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَحْمَةً لِلْعَالَمينَ

8️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа роҳматан лил ъаламийн"

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🕌 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Аллоҳга эртага мусулмон ҳолида йўлиқишни хоҳласа улар билан чақириладиган бу беш намозни вақтида адо қилсин. Аллоҳ пайғамбарингизга ҳидоят йўлини берди. У (намоз) ҳидоят йўлидандир".

♻️ /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

📿 Истиғфор – саросима ва қўрқувга тушганлар, сарсон саргардон бўлганлар, мусибат ва қайғуда қолганларга учун кушойиш ва гуноҳкорларга мағфиратдир.

🤲 Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ.

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Бу хаётда...
Гоҳида сизни хафа қилишади.
Гоҳида хавфга солишади.
Гоҳида туҳмат қилишади.
Гоҳида холатингизни тушунишмайди.
Гоҳида зулм қилишади.
Гоҳида қаҳр қилишади.
Гоҳида касал бўласиз.
Гоҳида фақир бўласиз...
   
Бу хаёт сўқмоқларидир... Лекин  сиз махзун бўлманг. Чунки қийинчиликдан кейин осончилик, сабрдан кейин нусрат, тундан кейин тонг, бахтсизликдан кейин фаровонлик ва ғам - аламли кунлардан кейин хурсандчилик кунлари албатта келади... Муҳими иймон, ишонч қалбларимизни тарк этмасин.

Тонгга етдик, Алҳамдулиллаҳ...

Кун давомидаги ишларингизда Аллох мададкор бўлсин!

♻️ /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🌞 Жазирама иссиқдан толиқиб, чанқаб кетдингизми?

📖 Унда Қуръонни очинг. Тоҳа сурасининг 119-оятини ўқинг.

🎁 Шу ерда сизга бир хушхабар бор...

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…
Subscribe to a channel