muxlisuz | Music

Telegram-канал muxlisuz - Muxlis.uz

53299

Muxlis.uz Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг давлат руйхатидан утган диний-маърифий сайти. Гувоҳнома №0979. ❗️Канал материалларидан фойдаланилганда манба кўрсатилсин! Жамоатдан дуо сўранг👉 @Muxlisbot

Subscribe to a channel

Muxlis.uz

🤲 ЮРТБОШИНИНГ ҲАҚҚИГА ДУО ҚИЛИШ – ҲАР БИР МЎМИННИНГ ВАЗИФАСИ

✏️ Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Агар мустажоб (қабул бўлувчи) дуоим бўлганида эди, уни фақат раҳбар учун қилган бўлардим. Чунки имомнинг салоҳиятда бўлиши (яхши, тўғри, адолатли бўлиши) мамлакатлар ва бандаларнинг салоҳияти демакдир".

🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 ноябрь куни навбатдан ташқари араб-ислом саммитида нутқ сўзлади.

🇵🇸 Давлатимиз раҳбари урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни Ўзбекистон шифохоналарида беғараз даволашга тайёр эканини таъкидлади.

🤲 "Аллоҳ таолодан жаҳонда тинчлик-осойишталик ва хотиржамлик неъматини зиёда этишини ва умматимиз аҳиллигини янада мустаҳкам қилишини сўраб қоламан" дея нутқини якунлади давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев.

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

АЛЛОҲГА ОШИҚ ҚАЛБ...

— Таҳорат нима?
— Намозга тайёргарлик... У Зотнинг ҳузурида қалбинг ва жисминг пок бўлмаса тура олмайсан. Ҳар икки поклик учун таҳорат лозим. Жисм таҳорати сув билан олинади.
— Қалбники-чи?
— Ишқ билан.

✍️ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли


♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🤲 Аллоҳим, мусулмонларнинг гуноҳини мағфират этгин

📚 Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Бас, билгин: Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ, ўзингнинг, мўминларнинг ва мўминаларнинг гуноҳлари мағфират қилинишини сўра”... (Муҳаммад сураси, 19-оят).

📿 Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки мўмин ва мўминалар ҳаққига истиғфор айтса, Аллоҳ унга ҳар бир мўмин ва мўмина ҳисобида биттадан яхшилик ёзади”, деганлар.

✏️ Демак, агар сиз бирор (таниган ва танимаган) мўмин-мўминанинг ҳаққига истиғфор айтсангиз, Аллоҳ таоло бунинг эвазига ўша мўмин ва мўмина номидан сизга савоб (яхшилик) ёзади.

📖 Аллоҳ таоло бошқа оятда бундай марҳамат қилади: “Эй Роббимиз, мени, ота-онамни ва мўминларни ҳисоб қилинадиган куни мағфират айлагин”

🤲 Аллоҳим Одам алайҳиссаломдан то Қиёматга қадар келадиган жамики мўмин-мусулмонларнинг гуноҳларини мағфират этгин.

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.
Душанба тонги хайрли бўлсин!

Дуо қулни Аллоҳга дардини билдириш учун эмас, балки у дарднинг дармони фақатгина Аллоҳ эканлигини билиши учундир.


Нимани Аллоҳдан сўрасангиз хайрлиси,зиёдаси билан ижобат бўлсин!

Бошланган янги ҳафтангиз хайрли ва баракали ўтсин!

♻️Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

💰 ИНСОНЛАРНИНГ ЭНГ БОЙИ БЎЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ?

🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

2⃣ амал ҳар бир мўминга манфаат келтиради:
- ҳусни хулқ;
- кенг қалблик.
 
2⃣ амал мусулмоннинг даражасини баланд қилади:
- тавозеъ;
- муҳтожларга ёрдам бериш;
 
2⃣ амал бало-офатни даф қилади:
- садақа;
- силаи раҳм.

✍ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

😊Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.

Бошланган яна бир мунаввар кун сизга хайрли бўлсин!


Кўнгилни оғритиш осон....
Дилни тиғлаш ҳам....
Юракни парчалаш хеч гап эмас....
Лекин булардан кейин қадр. топиш қийин...
Яқинларингизни қадрланг!

Якшанба дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!
Барчангизга ҳалол ризк, манфаатли илм ва эзгу амаллар кун давомида хамрох бўлсин!

♻️Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бир одам йўлда юриб кетаётиб тиканли бир шохни кўриб, уни олиб ташлади. Шунда Аллоҳ уни тақдирлади ва мағфират қилди", дедилар.

✍ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🔥 БУ АМАЛНИНГ ГУНОҲИ – ЗИНОДАН ОҒИР

❓СИЗ БУ ГУНОҲНИ НЕЧА МАРТА ҚИЛГАНСИЗ? ДАРҲОЛ ТАВБА ҚИЛИНГ!

🎤 Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

😊Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.

Жаннат ҳовлилари зикр билан қурилади. Зикр тўхтаса, уларнинг қурилиши ҳам тўхтаб қолади.
«Субҳаналлоҳ, валҳамдулиллааҳ, ва лаа илааҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар!»

Аллоҳим барчамизга: ~
Бомдод намози ила бошланиб, таҳажжуд намози ила тугайдиган кунларни насиб этсин!

АЛЛОҲИМ!
Менинг онамга ва отамга ҳам, жамики мусулмонларнинг оналарига ва оталарига ҳам жаннат насиб қил!

Қалбимизга, дуоларимизга яшаётган жондан азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!

♻️Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🌙 ХАЙРЛИ ТУН

💦 Умр  синиқ косадаги сувга ўхшайди. Ичсанг ҳам тугайди, ичмасанг ҳам тугайди.

😊 Шундай экан, ҳаётдан завқланиб яшанг. Зотан, сиз қайғуга ботиб яшасангиз ҳам умр тугайди, қувониб яшасангиз ҳам.

🌙 Тунингиз тинч ва осойишта ўтсин!


♻️ Қадрдонларга улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Шом намозидан кейинги дуо (7 маротаба)

اللَّهُمَّ أَجِرْنِي مِنَ النَّارِ

Ўқилиши: Аллоҳумма, ажирний минан-наар

Маъноси: Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин.

(Имом Абу Довуд ва Имом Насоий ривояти).

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🤲 Бугун жума, меҳрибон Роббимизга дуо қилайлик

🎤
Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

📅 ҚАНДАЙ ҚИЛИБ 21 КУН ИЧИДА АЛЛОҲ ЯХШИ КЎРГАН БАНДА БЎЛИШ МУМКИН?

❓ Нега айнан 21 кун? Илмий тадқиқотларга кўра, инсоннинг айнан 21 кун давомида бажарган амали одатга айланар экан.

♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Бишр Хофий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Ким Аллоҳдан дунёлик истаса, у хисоб-китоб куни Аллоҳнинг ҳузурида кўпроқ туришни хоҳлайди, деганидир".

Яъни, бойлигини керакли жойга ишлатмаса, узундан-узоқ ҳисоб беришга мажбур бўлади.

✍️ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Ассалому алайкум ва
рахматуллоху ва барокатух.
Сешанба
тонги хайрли бўлсин!

Бахт ва саодат қалбнинг Парвардигорга яқинлиги қадар бўлади. Бундан бошқалари эса, сабаби кетса ўзи ҳам кетадиган шунчаки хурсандчиликдир.


Бирор яқинингиз ёки таниган-билганларингизнинг бахти, омадидан ҳавас қилиб, хурсанд бўлсангиз, тез муддатда худди шундай хурсандчилик ўзингизга қайтади.
Кун давомида яхши кайфият тарк этмасин!

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

❗️ Аллоҳни ҳузурига нима деб борамиз

🎤 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🔥 ГУНОҲЛАРНИНГ КАТТАСИ

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анху айтадилар: «Аллоҳнинг ҳузурида гуноҳларнинг энг каттаси, бир киши бошқа бир кишига: "Аллоҳдан қўрқ", деб айтса, унга: "Ўзингни бил" деб айтишидир».

✍️ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

АЛЛОҲГА ОШИҚ ҚАЛБ...

— Таҳорат нима?
— Намозга тайёргарлик... У Зотнинг ҳузурида қалбинг ва жисминг пок бўлмаса тура олмайсан. Ҳар икки поклик учун таҳорат лозим. Жисм таҳорати сув билан олинади.
— Қалбники-чи?
— Ишқ билан.

✍️ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли


♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#duo

Ўтганлар ҳаққига қилинадиган дуо

Роббанағфир ланаа ва ли-ихвааниналлазийна сабақууна бил иймаан ва лаа тажъал фий қулуубинаа ғиллал-лиллазийна ааману, Роббанаа иннака роуфур роҳийм.

"Эй Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, иймон келтирганларга қалбимизда нафрат (пайдо) қилмагин. Эй Роббимиз, албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли Зотсан" (Ҳашр сураси, 10-оят).

✍ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

💊 РАСУЛУЛЛОҲ ﷺНИНГ ТАВСИЯЛАРИ: ЮРАКНИ БАҚУВВАТ ҚИЛАДИ

☪️ Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирдим. У зотнинг қўлларида бир беҳи бор эди. Уни менга ирғитиб: "Ол сенга, эй Абу Муҳаммад беҳи юракни бақувват қилади", дедилар".

✍️ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли


♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

АЛЛОҲГА ОШИҚ ҚАЛБ...

— Таҳорат нима?
— Намозга тайёргарлик... У Зотнинг ҳузурида қалбинг ва жисминг пок бўлмаса тура олмайсан. Ҳар икки поклик учун таҳорат лозим. Жисм таҳорати сув билан олинади.
— Қалбники-чи?
— Ишқ билан.

✍️ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли


♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

😊 БАХТГА ЭРИШИШ УЧУН ТАБАССУМ ҚИЛИНГ

Агар турмушнинг синов ва ташвишларидан чарчаган бўлсангиз, маҳзун бўлманг! Эҳтимол, Аллоҳ таоло Ўзига ёлвориб дуо қилишингизни истаётгандир. Табассум қилишингиз учун бахтни кутманг, балки бахтли бўлмагунингизча табассум қилишда давом этинг!
Ҳадеб хавотирга тушаверманг, ахир ҳар бир иш Аллоҳнинг изни ила бўладику?! Нега ҳали номаълум ишлар ҳақида бунча қайғурасиз, ахир ҳар бир нарса Аллоҳга маълумку!

Шундай экан, хотиржам бўлинг! Ҳафиз бўлган Аллоҳ таоло сизни кўриб турибди. Қалбингиздан: “Ҳар бир ишимни Аллоҳга топшираман” деб айтинг!


✍ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

"Ислом дини равнақи учун илм ўрганган киши сиддиқлардан бўлиб, даражаси пайғамбарлик даражасидан кейинги ўриндадир".

✍ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

АЛЛОҲГА ОШИҚ ҚАЛБ...

— Таҳорат нима?
— Намозга тайёргарлик... У Зотнинг ҳузурида қалбинг ва жисминг пок бўлмаса тура олмайсан. Ҳар икки поклик учун таҳорат лозим. Жисм таҳорати сув билан олинади.
— Қалбники-чи?
— Ишқ билан.

✍ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли


♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

📖 ЁТИШДАН ОЛДИН УШБУ СУРАНИ ЎҚИШНИ УНУТМАНГ

🌙 Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ухлашдан олдин оятул курсий оятини ўқимаганлардан ажабланаман. Агар бу оят нақадар улуғ эканини билишганида, уни ўқишни асло беэътибор қолдирмаган бўлардилар. Бу оят Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Арш хазинасидан берилган. Оятул курсий Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан олдинги пайғамбарларнинг ҳеч бирига берилмаган. Оятул курсийни ётишдан олдин уч марта ўқимай бир кеча ҳам ўтказмаганман".

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

🔴 INSTAGRAM  🔵 FACEBOOK 🔴 iymonuz?si=ogB6NZ6pqzgdBW8b">YOUTUBE

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

❗️АСР НАМОЗИГА ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

🕌 Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аср намозини ўтказиб юборган одам оиласидан, бойлигидан айрилган киши кабидир”, деганлар.

🔥 Яъни, аср намозини узрсиз ўқимаган одам оила аъзоларидан, мол-мулкидан айрилиб қолганга ўхшайди.

✅ Аслида ҳар қандай намозни ҳам вақтидан кечиктириш мумкин эмас. Аммо аср намозига яна ҳам аҳамиятли бўлиш зарур. Чунки бошқа ҳадисда аср намозини қазо қилганни амаллари ҳабата (бекор) бўлибди, дейилган.

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Каҳф сурасидаги 7 "раҳмат":

1.
"Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин" (10 оят).
2. "Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур" (16 оят).
3. "Роббинг сермағфират, раҳм-шафқат соҳиби бўлган Зотдир" (58 оят).
4. "Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик" (65 оят).
5. "Бас, Роббилари унинг бадалига уларга ундан кўра яхшироғини, аҳли солиҳроқ ва раҳмлироғини беришни ирода қилди" (81 оят).
6. "Бу Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди" (82 оят).
7. "Бу – Роббимнинг раҳматидандир" (98 оят).

Жума куни Каҳф сурасини ўқисангиз, сурадаги ушбу етти раҳмат Сизга кейинги жумагача кифоя қилади. Сизга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин!

♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🕌 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қила туриб: «Унда шундай бир вақт борки, мусулмон банда намоз ўқиб турган ҳолида унга мувофиқ келиб, Аллоҳ таолодан бирон нарса сўраса, унга ўшани албатта беради», дедилар ва унинг оз муддат эканини билдириб, қўллари билан ишора қилдилар».

🔷 Уламолар ўша вақт ҳақида икки хил фикрни билдирганлар:
🔹 имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича,
🔹 аср намозидан кейин қуёш ботгунича.

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ва барик аъла саййидина Муҳаммад.

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…
Subscribe to a channel