muxlisuz | Music

Telegram-канал muxlisuz - Muxlis.uz

53299

Muxlis.uz Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг давлат руйхатидан утган диний-маърифий сайти. Гувоҳнома №0979. ❗️Канал материалларидан фойдаланилганда манба кўрсатилсин! Жамоатдан дуо сўранг👉 @Muxlisbot

Subscribe to a channel

Muxlis.uz

🚫 НАМОЗИНГНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ЭТМА!

Қабрлардаги миллиардлаб кишилар: "Қанийди, ҳаётга қайтарилсам-у, бир марта сажда қилсам!" деб орзу қилиб ётибдилар.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#hikmat_namoz_muhabbat

РОББИНГГА САЖДА ҚИЛМАЙСАНМИ?

Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулисий айтадилар:

"Эй, намозни тарк этувчи кимса! Сенинг мусибатинг Иблиснинг мусибатидан каттароқ. Чунки Иблис Одамга сажда қилишдан бош тортган эди. Сен эса, Одамнинг Роббисига сажда қилишдан бош тортмоқдасан.

Аллоҳ билан ўртангда нима борки, Унга йўлиқишни истамайсан?!

Аллоҳим бизларни намозда фақат фарз бўлгани учун эмас, балки муҳаббат билан туришга собит қилгин".

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🚫 НАМОЗИНГНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ЭТМА!

Қабрлардаги миллиардлаб кишилар: "Қанийди, ҳаётга қайтарилсам-у, бир марта сажда қилсам!" деб орзу қилиб ётибдилар.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#hadis_muhabbat_birodar

МЕН ҲАМ ЯХШИ КЎРАМАН

Абу Идрис Хавлонийдан ривоят қилинади: "Ҳимс масжидига кирдим. Ҳаммаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васалламдан ҳадис айтаётган ҳалқага бориб ўтирдим. Кейин у ердан турган эдим, Убода ибн Сомитга йўлиқдим". "Эй Абу Валид, Муоз менга бир ҳадис айтди" дедим. У: "Қайси ҳадисни айтди?" деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам айтган эканлар: "Аллоҳнинг жалоли сабаб ўзаро яхши кўришганлар соя йўқ кунда Аллоҳнинг соясида бўлади".

Убода: "Кел сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васалламдан эшитганимни айтиб бераман". У зот Роббисидан айтган: "Мени деб яхши кўришганларни Мен ҳам яхши кўраман. Мен учун бирга ўтирганларни Мен ҳам яхши кўраман, Мени деб зиёратлашганларни яхши кўраман, Мени деб ёрдамлашганларни яхши кўраман".

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🚫 НАМОЗИНГНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ЭТМА!

Қабрлардаги миллиардлаб кишилар: "Қанийди, ҳаётга қайтарилсам-у, бир марта сажда қилсам!" деб орзу қилиб ётибдилар.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#hadis_jannat_firdavs

АЛЛОҲДАН ФИРДАВСНИ СЎРАНГ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам: "Жаннат юз даражадир. Ҳар икки даражанинг оралиғи юз йиллик масофа оралиғичадир. Фирдавс энг олий даражасидир. Ундан жаннат анҳорларининг тўрттаси отилиб чиқади. Унинг устида Арш бордир. Аллоҳдан Фирдавсни сўранглар", дедилар.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ БЎЛСИН!

Билгин, агар сен бугунги кунинг ҳудудида яшамасанг, зеҳнинг ўтмаслашиб, ҳаракат, интилишларинг бесамар кетиб, ғам-андуҳинг кўпайиб кетади. "Агар тонг оттирсанг, кеч бўлишини кутма, борди-ю, тунга кирсанг тонгни кутма".
Мозийни унут, ўтган нарсаларни ўйлаб, азоб чекиш ва бунга афсусланиб ўтириш аҳмоқликдир.

🔺Танқидларга парво қилма. Билгинки, танқидлар сенга берилган баҳодир.
Аллоҳга иймон келтириш ва солиҳ амалларни қилиш - пок ва саодатли ҳаёт кечиришдир.
📿Ким хотиржамлик, осойишталик ва роҳатга эришишни хоҳласа, Аллоҳни кўпроқ зикр қилсин.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🤲 РОББИМ

🤲 Роббим, бемор ҳолда уйқуга кетган бандаларингни соғликда, офиятда уйғотгин.

🤲 Роббим, бошига мусибат етган ҳолда уйқуга кетган бандаларингни хурсанд, мусибати даф бўлган ҳолида уйғотгин.

🤲 Роббим, маҳзун холида уйқуга кетган бандаларингни масрур холида уйғотгин.

🤲 Роббим, қийинчиликда уйқуга кетган бандаларингни енгилчиликда уйғотгин.

🤲 Омийн, омийн, омийн...

Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Каҳф сурасидаги 7 "раҳмат":

1.
"Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин" (10 оят).
2. "Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур" (16 оят).
3. "Роббинг сермағфират, раҳм-шафқат соҳиби бўлган Зотдир" (58 оят).
4. "Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик" (65 оят).
5. "Бас, Роббилари унинг бадалига уларга ундан кўра яхшироғини, аҳли солиҳроқ ва раҳмлироғини беришни ирода қилди" (81 оят).
6. "Бу Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди" (82 оят).
7. "Бу – Роббимнинг раҳматидандир" (98 оят).

Жума куни Каҳф сурасини ўқисангиз, сурадаги ушбу етти раҳмат Сизга кейинги жумагача кифоя қилади. Сизга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин!

♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”, деганлар (Имом Ибн Можа ривояти).

✅ Салавот айтсангиз...

🌷Ғам-ташвишлар кетади...
🌹Гуноҳлар мағфират қилинади...
🌷Қалблар юмшайди...
🌹Қалбда роҳат-ором пайдо бўлади...
🌷Дуолар ижобат бўлади...
🌹Касалликларга шифо бўлади...
🌷Шафоатга муяссар бўлинади...
🌹Фақирлик кетади...
🌷Руҳ покланади...
🌹Жон беришда енгиллик бўлади...
🌷Қабрда роҳат ва нур бўлади...
🌹Сиротдан осон ўтилади...

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Саййидина ва Ҳабийбина Муҳаммад ва ъала аали Муҳаммад!

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#juma_muborak

💐 Ассалому алайкум ва  раҳматуллоҳи ва баракатуҳу!

🕌 ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим аъла Муҳаммадин ва аъла аали Муҳаммад

♻️ /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#hikmat_umr_ibodat

АЛЛОҲ УЧУН ҚАЧОН ВАҚТ АЖРАТАСИЗ?

Саҳл Тустарий  раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: "Аллоҳ таоло сенга дунё берганида уни асраш билан овора бўлдинг. Бермаганида эса уни исташ билан овора бўлдинг. Ўзи учун қачон вақт ажратасан".

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🚫 НАМОЗИНГНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ЭТМА!

Қабрлардаги миллиардлаб кишилар: "Қанийди, ҳаётга қайтарилсам-у, бир марта сажда қилсам!" деб орзу қилиб ётибдилар.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Бақара сурасининг охирги икки оятини тунда ўқиса, унга кифоя қилади”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Муфассирлар мазкур икки оятнинг инсонга кифоя қилиши борасида: “Бақара сурасининг охирги икки оятини ўқиган инсонга мазкур оятлар унинг ҳаёти давомида учрайдиган ғам-ташвишлардан, ёмонликлардан кифоя бўлади. Ким кеч кирганда мазкур икки оятни ўқиса, гўё кечани ибодат билан бедор ўтказгандек савоб олишига кифоя қилади”, дейишган.

Бошқа бир қавлда: “Ким мазкур икки оятни тунда ўқиса, туни билан Қуръонни ўқиб чиққандек савобга  кифоя қилинади”, дейилган.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#duo_sehr_jin

🤲 СЕҲРНИ ЙЎҚ ҚИЛУВЧИ ДУО

اللهم إنك قد أقدرت بعض خلقك علي السحر والشر ولكنك أحتفظت لذاتك بإذن الضر فأعوذ بما أحتفظت به مما أقدرت عليه بحق قولك ﴿وَمَا هُمْ بِضَارِّينَ بِهِ مِنْ أَحَدٍ إِلَّا بِإِذْنِ اللهِ

Ўқилиши:
Аллоҳумма иннака қод ақдарта баъзо холқика аълас сиҳри ваш шарри ва лакиннака иҳтафазта лизатика биизниз-зорри. Фааъузу бима иҳтафазта биҳи мимма ақдарта алайҳи биҳаққи қовлика "Вама ҳум бизооррийна биҳи мин аҳадин илла биизниллаҳ".

Маъноси:
Аллоҳим Сен баъзи халқингни сеҳр ва ёмонликка қодир қилдинг. Лекин ёмонликнинг таъсирини Ўзингни изнингда сақлаб қолдинг. Ўзингни изнингда сақлаб қолган нарсанг билан қодир қилган нарсангдан паноҳ беришингни Ўзингни қуйидаги сўзинг ҳаққи ҳурмати сўрайман: "Ва улар Аллоҳнинг изнисиз бирор кишига зарар етказувчи эмасдилар" (Бақара сураси, 102-оят).

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🎬 Ҳамд қасри эгалари

🎤 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

😊Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.

Жаннат ҳовлилари зикр билан қурилади. Зикр тўхтаса, уларнинг қурилиши ҳам тўхтаб қолади.
«Субҳаналлоҳ, валҳамдулиллааҳ, ва лаа илааҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар!»

Аллоҳим барчамизга: ~
Бомдод намози ила бошланиб, таҳажжуд намози ила тугайдиган кунларни насиб этсин!

АЛЛОҲИМ!
Менинг онамга ва отамга ҳам, жамики мусулмонларнинг оналарига ва оталарига ҳам жаннат насиб қил!

Қалбимизга, дуоларимизга яшаётган жондан азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!


✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#hikmat_mujda_başorat_tavba

🔥 АЛЛОҲ СИЗНИ КУТЯПТИ...

👣 Туринг! Аллоҳ сари қадам ташлаш вақти келди...

🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.

Кунлар бир - бирига эргашиб давом этади. Тонглар отади. Қуёш ер юзига нур таратади. Тун келади. Қоронғу чўкади.
Тонглар бизни Аллоҳ ва бир - биримизга боғланишимизга янги умид, имконият бағишлайди.

Аллоҳ кунингизни зикри, авфи билан мунаввар қилсин! Ўз ҳифз - ҳимояси билан асрасин!
Неъматларига шукр қилувчи қалб, бу кун ва бундан кейин келадиган кунларнинг яхшиликлари ила сийласин!

Алҳамдулиллаҳ
СубҳанАллоҳ
Аллоҳу Акбар
Ла илаҳа иллолоҳ.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#nasihat_islom_din_ğuluv

🌙 ДИНИМИЗ ИСЛОМ ОСОНДИР

🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#hadis_boylik_faqirlik_gunoh

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мен сизлар учун фақирликдан қўрқмайман, лекин такосур (яъни мол-дунёни тўплашда мусобақалашингиз)дан қўрқаман. Мен (бехосдан) хато қилишингиздан қўрқмайман, аммо гуноҳни атайин содир этишингиздан қўрқаман", дедилар (Имом Аҳмад, Баззор, Ҳоким ривояти).

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🚫 НАМОЗИНГНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ЭТМА!

Қабрлардаги миллиардлаб кишилар: "Қанийди, ҳаётга қайтарилсам-у, бир марта сажда қилсам!" деб орзу қилиб ётибдилар.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#duo_asr_namoz_mustajob

🤲 ЖУМА КУНИ АСРДАН КЕЙИН ДУО ҚИЛИНГ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни ўн икки соатдир. Ундан қайси соатда мусулмон Аллоҳдан бирор нарса сўраса, Аллоҳ таоло унга ўша нарсани берур. Уни асрдан кейинги охирги соатда изланглар”, дедилар.

🔹 Солиҳлардан бири айтади: “Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Роббим дуоларимни ижобат қилаверди. Ҳатто Роббимдан бирон нарса сўрашга уяладиган бўлиб қолдим”.

🔹 Фазл ибн Фазола жума куни аср намозини ўқигач то қуёш ботгунича дуо қилишдан тўхтамас эди.

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Ким жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади" (Имом Байҳақий ривояти).


الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَسُولَ اللَّهِ

1️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Расулаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا حَبِيبَ اللَّهِ

2️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Ҳабибаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَلِيلَ اللَّهِ

3️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Халилаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَيْرَ خَلْقِ اللَّهِ

4️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа хойра холқиллаҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا نَبِيَّ اللَّهِ

5️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Набиййаллоҳ"

اَلصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا صَفِىَّ اللَّهِ

6️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Софиййаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا سَيِّدَ الْأَوَّلِينَ الْآخِرِينَ

7️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа саййидал аввалийна вал ахирийн"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَحْمَةً لِلْعَالَمينَ

8️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа роҳматан лил ъаламийн"

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🚫 НАМОЗИНГНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ЭТМА!

Қабрлардаги миллиардлаб кишилар: "Қанийди, ҳаётга қайтарилсам-у, бир марта сажда қилсам!" деб орзу қилиб ётибдилар.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#nasihat_õlim_kibr

🔥 КИБР КАСАЛИНГИЗГА ДАВО ИСТАЙСИЗМИ?

🎙 Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Ассалому алайкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Эрта тонгда шамолнинг нафасидан, қалбимизга берилган ҳузурдан бахра олган ҳолда тонг оттирдик.

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ

Қалбингизда баҳор, хаёлингизда гўзаллик, руҳингизда ёруғлик, ниятингизда эзгулик, қўлингизда китоб, тафаккурингизда Аллоҳ бор бўлсин!

Бутун вужудимиз, қалбимиз билан “Бисмиллаҳ”ни айтиб кунимизни бошлайлик-ки, кунимиз файзли, барокатли, солиҳ амалларга тўла ўтсин!

АМИЙН

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

📿 Истиғфор айтишдан олдин шу ишни қилинг!

🎙 Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
/channel/Muxlisuz

Читать полностью…

Muxlis.uz

#hikmat_sadaqa_ehson_boy

Камбағалга садақа беришда уни муҳтож, ўзингизни бой санаманг.

Тўғри, муҳтожга беряпсиз, лекин ўзингиз ҳам муҳтожсиз. У сиз сабаб ризқланса, сиз у сабаб савобланяпсиз!

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Бу хаётда...
Гоҳида сизни хафа қилишади.
Гоҳида хавфга солишади.
Гоҳида туҳмат қилишади.
Гоҳида холатингизни тушунишмайди.
Гоҳида зулм қилишади.
Гоҳида қаҳр қилишади.
Гоҳида касал бўласиз.
Гоҳида фақир бўласиз...
   
Бу хаёт сўқмоқларидир... Лекин  сиз махзун бўлманг. Чунки қийинчиликдан кейин осончилик, сабрдан кейин нусрат, тундан кейин тонг, бахтсизликдан кейин фаровонлик ва ғам - аламли кунлардан кейин хурсандчилик кунлари албатта келади... Муҳими иймон, ишонч қалбларимизни тарк этмасин.

Тонгга етдик, Алҳамдулиллаҳ...

Кун давомидаги ишларингизда Аллох мададкор бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…
Subscribe to a channel