namanganv_xtb | Unsorted

Telegram-канал namanganv_xtb - Namangan viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi/ RASMIY

43786

Namangan viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasining rasmiy telegram kanali Boshqarmaning murojatlar boti t.me/Nam_VMMTB_murojat_bot Boshqarmaning darsliklar bo'yicha murojaat boti t.me/Namangandarslik_murojat_bot

Subscribe to a channel

Namangan viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi/ RASMIY

Чортоқ туманидаги 40 - умумий ўрта таълим мактабида ўтган 2021 – 2022 ўқув йилида жами 1 миллиард 480 миллион сўм бюджетдан ташқари маблағ топишга эришилди. Шунинг натижасида 16 та янги ишчи ўрни яратилди. Ўқитувчилар хонаси учун 70 та замонавий стул, 42 та синф хонасини таъмирланиб, 22 тасига замонавий телевизор, шунингдек, 4 та кондиционер, 2 та электрон доска олинди.

Читать полностью…

Namangan viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi/ RASMIY

БАТАФСИЛ : https://bit.ly/3HLbOlW

Читать полностью…

Namangan viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi/ RASMIY

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Наманган туманидаги 23-сонли умумий ўрта таълим мактабининг иссиқлик тизими яхши эмас, деган мазмунда ёритилган мурожаат туман халқ таълими бўлимининг масъул ходимлари томонидан атрофлича ўрганилди.
Мазкур таълим муассасасида жами 7 та иситиш қозонлари мавжуд бўлиб, уларнинг барчаси соз ҳолатда ишламоқда. Шунингдек, 23-сонли мактабнинг иситиш тизимини яхшилаш мақсадида 2022 йил “Очиқ бюджет”нинг 2-мавсумида иштирок этиб, ғолиб бўлгач “Mustafa first design” МЧЖ томонидан мазкур таълим муассасасининг ўқув хоналаридаги ва коридорларидаги иссиқлик батарейкалари тўлиқ янгиланиб, мактабнинг иссиқлик тизими тўлиқ таъмирланди. Ҳозирда таълим муассасасининг синф хоналари ва коридорларидаги ҳаво ҳарорати +15° – +17°ни ташкил қилиб, ижтимоий тармоқлар орқали қилинган иддао асоссиз эканлигини билдирамиз.

Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати.

Читать полностью…

Namangan viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi/ RASMIY

Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi direktori tayinlandi

Prezident qaroriga asosan

Аlisher Ubbiyev
— Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi huzuridagi Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi direktori lavozimiga tayinlandi.

OʼzА

Читать полностью…

Namangan viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi/ RASMIY

Наманган вилоятида 2023 йилда мактаб таълими соҳасида амалга ошириладиган устувор вазифалар

Читать полностью…

Namangan viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi/ RASMIY

⚡️ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

🔖Жорий йилнинг 30 январь куни соат 15:00 да Буюк Британиянинг нуфузли Уорвик университети (University of Warwick) профессори МакКонахининг TESOL – дастури бўйича таълим олишни режалаштирганлар учун “Уорвик университетида таълим олиш имкониятлари" мавзусида ZOOM платформаси орқали вебинар ташкил этилиши режалаштирилган.

🔘Уорвик университетида таълим олишни режалаштирган барча ёшлар ва мутахассисларни ушбу онлайн учрашувга таклиф этамиз.

📍Онлайн семинарга кириш:
https://us06web.zoom.us/j/86166739052?pwd=aERiUVIxWEJVNzBneGRSaUlpRW9YUT09

Код: 157970

Онлайн семинар идентификатори: 861 6673 9052

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Namangan viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi/ RASMIY

ОНЛАЙН ТАНЛОВЛАР ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Муҳаммадшариф Сўфизода номидаги Наманган вилоят болалар кутубхонаси томонидан қишки таътилда ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг иқтидор ва қобилиятини юзага чиқариш мақсадида ташкил этилган онлайн танловлар 26 мингдан зиёд ўғил-қизни қамраб олди. Танловларда иштирокчилар “Сўфизода шеърларини севиб ўқийман”, “Менинг севимли китобим”, “Ватан менинг жону таним, саждагоҳимсан”, “Энг кўп ўқувчи жалб қилинган мактаблар” йўналишларида баҳс олиб бордилар. Ўқувчиларнинг қизғин ва фаол иштироки билан ўтган танловлар ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этган вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Анваржон Маҳкамов кутубхонада яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Ўқув бўлимларида мутолаа билан шуғулланаётган ўғил-қизлар билан мулоқот қилинди.Барча йўналишлар бўйича ғолиб бўлган 12 нафар иштирокчи тақдирланди.

Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати

Читать полностью…

Namangan viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi/ RASMIY

#Prezident_maktablari
#Биргаликда_ўрганамиз

⚡️PREZIDENT MAKTABLARINING KIRISH IMTIHONLARIGA TAYYORLANMOQCHIMISIZ?

❗️Unda Ixtisoslashtirilgan ta'lim muassasalari agentligining eng malakali pedagoglari tomonidan tayyorlangan onlayn darslar yordamida bilimingizni oshiring!

Agentlik tomonidan tashkil etilgan "BIRGALIKDA O'RGANAMIZ!" loyihasi doirasida matematika, mantiqiy fikrlash va ingliz tili fanlaridan darslar e’lon qilingan.

❗️Darslar Prezident maktablariga o'tgan yillardagi kirish imtihonlari savollari asosida tayyorlandi.

👉Sizga qulay bo'lishi uchun darslar jtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarimiz hamda veb-saytimizga joylashtirilgan:

▶️ MATEMATIKA fanidan onlayn darslar
▶️ INGLIZ tili fanidan onlayn darslar
▶️ MANTIQIY FIKRLASHdan onlayn darslar

#Билимимизни_бўлишамиз #Онлайн_дарс

👇Biz ijtimoiy tarmoqlarda:
Veb-sayt | Telegram | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Namangan viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi/ RASMIY

НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА ЎҚУВЧИ-ЁШЛАРНИ КАСБГА йўНАЛТИРИШ БЎЙИЧА ЎРГАНИШЛАР ОЛИБ БОРИЛДИ

Умумтаълим муассасалари ўқувчиларига иккита хорижий тил ва касбга ўргатишни жорий этишни йўлга қўйиш бўйича вилоятдаги бир қатор таълим масканларида ўрганишлар олиб борилди.
Жараёнларда Наманган шаҳридаги иккита тилга ўргатиладиган 11-, 15-, 88-сонли умумтаълим мактаблари ҳамда шаҳардаги моно марказ фаолияти билан яқиндан танишиб, тавсиялар берилди.
Шунингдек, Чортоқ ҳамда Учқўрғон туманларида белгиланган илм даргоҳларида касбга йўналтириш бўйича яратилган шароитлар эътибор марказида бўлди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги  мактабдан ташқари таълим, спорт ва туризмни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Сухроб Қирғизбоев ҳамда вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Анваржон Маҳкамов иштирокида ўтказилган ўрганишлар якунига кўра истиқболдаги вазифалар белгилаб олинди.

Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати

Читать полностью…

Namangan viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi/ RASMIY

КАМЧИЛИК БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА

Ижтимоий тармоқларда Янгиқўрғон туманидаги 10-умумтаълим мактабида синф хоналарининг совуқлиги, ўқувчилар қишки кийимда ўтириб, дарс ўтилаётгани ҳақида хабар чоп этилган эди.
Мазкур ҳолат туман халқ таълими бўлими томонидан ўрганилиб, масканда иситиш тизими билан боғлиқ таъмирлаш ишлари амалга оширилаётгани муносабати билан дарслар онлайн шаклда ташкил қилинаётгани маълум қилинади.

Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати

Читать полностью…

Namangan viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi/ RASMIY

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятидаги мактаблардан бирида свет йўқлиги, хоналар совуқ, қолганларида ҳам иситиш радиаторлари умуман ишламагани, мактабга келган ўқувчиларнинг сони ҳам саноқли экани айтилган.
Умумтаълим мактабларида таълим жараёнлари III чорак ўқув машғулотлари бошлангани, таълим жараёнлари мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб ташкил қилинаётгани билдирилади. Мактабларнинг бинолари ва синф хоналарини иситиш, мўтадил ҳароратни сақлаш, ўқувчилар ва педагогик жамоа учун етарли даражада ва қулай шарт-шароитларни яратиш алоҳида эътиборга олингани маълум қилинади.

Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати

Читать полностью…

Namangan viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi/ RASMIY

https://telegra.ph/BAYONOT-01-22

Читать полностью…

Namangan viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi/ RASMIY

Запущена государственная услуга по приему детей иностранных граждан и лиц без гражданства в школы

Создана государственная услуга по приему детей иностранных граждан и лиц без гражданства, проживающих за границей, в общеобразовательные школы Узбекистана.

Для этого иностранные граждане и лица без гражданства, проживающие за рубежом, подают заявление, заполнив онлайн-анкету через Единый портал интерактивных государственных услуг (my.gov.uz) или портал электронных услуг Министерства дошкольного и школьного образования (my.gov.uz). .maktab.uz).

Заявка автоматически направляется в Рабочую группу по приему детей иностранных граждан в общеобразовательные школы при областных управлениях.

Рабочая группа в течение 7 рабочих дней рассмотрит заявку, выдаст направление (с QR-кодом) и отправит в электронном виде заявителю через электронный портал.

Заявитель автоматически загружает результат из системы через портал my.gov.uz или my.maktab.uz, на который он подал заявку.

🟢Госуслуги предоставляются БЕСПЛАТНО.

Напомним
, до этого были запущены услуги получение дубликата аттестата и признание документа об образовании за рубежом (нострификация).

В течение 2023 года будут запущены государственные услуги по подаче заявок на экзамены в порядке экстерната и переводу учащихся из одной школы в другую.

Дополнительную информацию о приеме можно получить через телеграм-канал @mymaktab_uz или по телефону ☎️71 203-07-04.

Читать полностью…

Namangan viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi/ RASMIY

#Бу_муҳим

⚡️Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" бошланмоқда.

Мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos. uz платформаси ҳамда Youtubeдаги саҳифасида ушбу ҳавола https://youtu.be/cncpxb79sXM орқали томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat

Читать полностью…

Namangan viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi/ RASMIY

https://yuz.uz/uz/news/namanganda-ham-qishki-tatil-22-yanvargacha-uzaytirildi-oqish-23-sanadan-boshlanadi-

Читать полностью…

Namangan viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi/ RASMIY

Таълим соҳасида бюджетдан ташқари маблағ топиш ва улардан самарали фойдаланиш мактабларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, имкониятлар кўламини кенгайтиришда муҳим аҳамиятга эга. Бу борада ташаббусларга интилиб, Чортоқ туманидаги 40 - умумий ўрта таълим мактабида ўтган 2021 – 2022 ўқув йилида жами 1 миллиард 480 миллион сўм бюджетдан ташқари маблағ топишга эришилди. Шунинг натижасида 16 та янги ишчи ўрни яратилди. Ўқитувчилар хонаси учун 70 та замонавий стул, 42 та синф хонасини таъмирланиб, 22 тасига замонавий телевизор, шунингдек, 4 та кондиционер, 2 та электрон доска олинди. Ўқувчиларни илм-маърифат билан келажак сари етаклашда янги имкониятлар яратишга қаратилган ташаббуслар изчил давом эттирилмоқда.

Читать полностью…

Namangan viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi/ RASMIY

2022-2023-o‘quv yilidan maktab bitiruvchilarining shahodatnomalari elektron shaklda beriladi

Maktab ta’limi sohasida amalga oshirilayotgan jarayonlarni raqamlashtirish, ortiqcha byurokratik to‘siqlarni oldini olish, shuningdek, o‘quvchilarga yanada qulaylik yaratish maqsadida 2022-2023-o‘quv yilidan boshlab maktab bitiruvchilariga elektron shahodatnoma berish tartibi joriy etilmoqda.

Hukumatning tegishli qarori asosida mazkur elektron shahodatnomaning davlat namunasi hamda shahodatnomalarni berish tartibi tasdiqlandi.

Ayni vaqtda elektron shahodatnoma platformasi (e-shahodatnoma.uz) ishlab chiqilib, tegishli vazirlik va idoralarning elektron bazasiga integratsiya qilinmoqda.

Ushbu yangilik o‘quvchilarga qanday qulayliklar yaratadi?

Maktab bitiruvchilari endi o‘z shahodatnomasini yonida olib yurishi talab etilmaydi. Oliy o‘quv yurtiga hujjat topshirish uchun Bilim va malakalarni baholash agentligining (sobiq DTM) “ABITUR” dasturiga integratsiya qilingan holda hujjatlarni onlayn topshirish imkoniyati yaratiladi.

Shu bilan birga bitiruvchilar to‘g‘risidagi ma’lumotlarning shaffofligi va haqqoniyligini ta’minlash uchun Adliya vazirligining Fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish bo‘limlari hamda Personallashtirish agentligiga integratsiya qilinadi.

Ma’lumot uchun: elektron shahodatnomaga QR-kod tasviri tushirilib, uni istalgan vaqtda elektron platforma orqali tekshirib olish yoki shahodatnoma yo‘qotib qo‘yilgan taqdirda dublikat olish uchun ovora bo‘lmasdan shu zaxotiyoq elektron bazadan qayta yuklab olish mumkin bo‘ladi.

Читать полностью…

Namangan viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi/ RASMIY

⭕️⭕️⭕️⭕️
Diqqat-diqqat!

🇺🇿Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi huzuridagi Respublika bolalar kutubxonasi buyuk ajdodlarimiz Alisher Navoiy hamda Zahiriddin Muhammad Bobur asarlarining milliy va umuminsoniy mohiyatini anglash, ilmiy va ijodiy merosini yanada chuqur o‘rganish va targ‘ib etish maqsadida umumiy o‘rta ta’lim maktablari o‘quvchilari o‘rtasida “Ikki buyuk siymo” shiori ostida quyidagi g‘azalxonlik haftaligini e’lon qiladi!

🧡“Navoiy vorislari”
🧡“Navoiyni anglash”
🧡“Navoiy asarlarining bilimdoni”
🧡“Bobur asarlarining bilimdonlari”
🧡“Boburni anglash”
🧡“Bobur milliy bog‘i majmuasi”

⭕️⭕️⭕️
☑️Har bir ko‘rik-tanlovning o‘tkazilish tartibi haqidagi to‘liq ma’lumotlar Respublika bolalar kutubxonasining telegramdagi rasmiy sahifasida e‘lon qilib boriladi.

😀Ushbu ko‘rik-tanlovlarda faol ishtirok eting va g‘oliblikni qo‘lga kiritib, Respublika bolalar kutubxonasining esdalik sovg‘alariga ega bo‘ling!

Respublika bolalar kutubxonasi Axborot xizmati

Telegram|You tube|Facebook|Instagram|Web site

Читать полностью…

Namangan viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi/ RASMIY

TAYINLOV

Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirining oʼrinbosarlari tayinlandi


Prezident qarori bilan:

Usman Sharifxodjayev —
maktabgacha va maktab taʼlimi vazirining birinchi oʼrinbosari lavozimiga;

Temurjon Komilov — maktabgacha va maktab taʼlimi vazirining oʼrinbosari lavozimiga;

Dilshod Kenjayev — maktabgacha va maktab taʼlimi vazirining oʼrinbosari lavozimiga;

Uzokboy Begimkulov — maktabgacha va maktab taʼlimi vazirining oʼrinbosari lavozimiga tayinlandi.

OʼzА

Читать полностью…

Namangan viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi/ RASMIY

✅ Bugun Maktabgacha va maktab ta'limi vaziri Hilola Umarova boshchiligida ma’muriy islohotlar bilan tanishtirish maqsadida yig‘ilish bo‘lib o‘tdi.

Unda Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi, Maktabgacha ta’lim agentligi va Ixtisoslashtirilgan ta’lim muassasalari agentligi jamoasi ishtirok etdi.

✔️Hilola Umarova yig'ilganlarga islohotlar mohiyati haqida gapirarkan, jumladan shunday dedi:

- Davlatimiz rahbari maktablarda ta'lim sifati hamda jamiyatda o‘qituvchi kasbi nufuzini oshirish va sharoitlarini yaxshilash 2023-yildagi eng asosiy vazifalarimizdan biri bo‘lishini ta'kidlaganlar.

Shunga asosan bizning eng asosiy maqsadimiz, bu — farzandlarimizga sifatli ta'lim berishda bog‘cha, maktab va oliy ta'lim uyg‘unligini ta'minlashdan iborat. Bu yo‘lda hammamiz hamjihatlikda ishlashimiz lozim.

❗️Shundan so‘ng vazir tizimiga oid masalalar bo‘yicha muammo hamda takliflar bo'yicha shaxsan o‘zi nazorat qiladigan yangi telegram bot va e-mail manzilini yig‘ilish ishtirokchilariga taqdim etdi.

Читать полностью…

Namangan viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi/ RASMIY

Namangan viloyatida Xalq taʼlimi tizimida 2023-yilda amalga oshirilshi rejalashtirilgan ishlar yuzasidan brifing

Читать полностью…

Namangan viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi/ RASMIY

Ижтимоий тармоқларда Чортоқ туманидаги 6-мактабда иситиш тизими ва қувурлардан сув яхши юрмаётгани боис, болалар шундай совуқ синфлардаги абгор ҳолатда дарс ўтишаётгани иддао қилинди.

Ушбу ҳолат туман халқ таълими бўлими ва бошқа тегишли ташкилотлар масъуллари томонидан жойига бориб ўрганилди.

Материалда кўрсатилган ўқув хонаси мактабнинг 3-қаватида жойлашган бўлиб, хона тепасида иситиш тизимининг захира сув идиши мавжуд. Ўқув жараёнларини бошланишдан аввал захира сув идиши музлаган ва тизимга сув тўлдириш мақсадида идиш эритилган. Шунинг натижасида хона томидан маълум миқдорда сув ўтган.

Ушбу синф хонасига ўқувчилар киритилмаган ва дарс машғулотлари ўтказилмаган, хонада тозалаш ишлари олиб борилган.

Ҳозирги ҳолатда мактабнинг ушбу хонасида тозалик таъминланган, иситилиш талаб даражасида. Синф хонасини шифт қисмини таъмирлаш чоралари кўрилмоқда.

Чортоқ тумани халқ таълими бўлими мактабнинг бинолари ва синф хоналарини иситиш, мўътадил ҳароратни сақлаш, ўқувчилар ва педагогик жамоа учун етарли даражада ва қулай шарт-шароитларни яратиш алоҳида эътиборга олинганини маълум қилади.

Читать полностью…

Namangan viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi/ RASMIY

16 YOSHGA TO‘LGAN MAKTAB BITIRUVCHILARIDAN O'Z VAQTIDA PASPORT (ID KARTA) OLISHLARI SO'RALADI

Ma’lumki, abituriyentlarning oliy ta’lim muassasalariga kirish uchun tegishli hujjatlarni onlayn topshirish uchun bitiruvchilarning pasport (ID karta) ma’lumotlarini ABITUR elektron dasturiga kiritish talab etiladi. Shuning uchun 16 yoshga to‘lgan har bir bitiruvchi o‘z vaqtida pasport (ID karta) olishi zarurligini eslatib o‘tamiz.

Ushbu jarayonda bitiruvchilarga yanada qulaylik yaratish maqsadida Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligining elektron ma’lumotlar bazasi Bilim va malakalarni baholash agentligining ABITUR elektron dasturi bilan integratsiya qilingan.

Bugungi kunga qadar joriy o‘quv yilida maktablarni tamomlayotgan 390 mingdan ortiq o‘quvchining 16 yoshga to‘lgan 129 ming (33%) nafari pasport (ID karta) olmaganligi sababli ularning ma’lumotlari elektron bazaga hozircha kiritilmagan.

Hurmatli ota-onalar, aziz bitiruvchilar!

Farzandingizning konstitutsiyaviy huquqidan foydalangan holda, 16 yoshga to‘lgan farzandlaringizni o‘z vaqtida pasport (ID karta) olishini ta’minlashingizni, maktab ma’muriyatidan esa bitiruvchilarning pasport (ID karta) ma’lumotlarini mazkur manzilga kiritib, ularni kelgusida oliy ta’lim muassasalariga hujjat topshirishida zarur ko‘mak berishingizni so‘raymiz.

Ma'lumot uchun: Pasport (ID karta) olish uchun hududiy ichki ishlar organlarining Migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish bo‘limlariga murojaat etishlari zarur.

Читать полностью…

Namangan viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi/ RASMIY

💸 50.000.000 so‘m yutishni xohlaysimiz?

🌐 PDP University — umumiy sovrin jamg’armasi 5,5 mlrd so’m bo’lgan matematikadan Respublika fan olimpiadasini o’tkazadi.

🇺🇿 Olimpiada aniq fanlarni rivojlantirish hamda yoshlarni raqamli texnologiyalar mutaxassisligiga yo’naltirish maqsadida 10-11-sinf maktab va litsey o’quvchilarini qamrab oladi.

🏛 Hamkorlarimiz: Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, IT-Park hamda “KHISO” olimpiada maktabi.

🏆 Bosh sovrin: 50 mln. so’m naqd pul.

‼️ Olimpiada 2 bosqich: Saralash va Asosiy bosqich tarzida o’tkaziladi.

⚜️ Aziz o’quvchilar, matematika fanidan o’z bilimlaringizni sinab ko’ring va respublika miqyosidagi ushbu olimpiadada ishtirok etib, bilimingiz evaziga munosib taqdirlaning!

⚡️ Bosh homiy: MEGA MOTORS kompaniyasi.

🌐 PDP University — raqamli taʼlim, raqamli kelajak yaratish uchun!

Roʻyxatdan oʻtish:
@pdpolympiad_bot

☎️ | 78-777-77-47

Читать полностью…

Namangan viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi/ RASMIY

МУРОЖААТ ЎРГАНИЛДИ

Ижтимоий тармоқларда Янгиқўрғон туманидаги 1-сонли мактабда аҳвол ёмон экани, 3 соатлаб электр узилишлар сабаб хоналар совуқлиги, ҳар бир синфга 2 та ўқувчи келгани, бундан кўра, ўқишни онлайн шаклга ўтказиш зарурлиги қайд этилган материал тарқалган эди. Мазкур ҳолат туман халқ таълими бўлими томонидан ўрганилди.
Ҳолат юзасидан текширув ўтказилиб, таълим масканидаги барча камчиликлар бартараф этилгани маълум қилинади.

Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати

Читать полностью…

Namangan viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi/ RASMIY

23-yanvardan barcha maktablarda lll chorak boshlanadi

Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi Qoraqalpog‘iston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari tomonidan 23-yanvardan barcha hududlarda III chorak darslari boshlanishini ma’lum qiladi.

Bunda issiqlik ta’minotida muammosi bo’lgan maktablar holat yaxshilanguniga qadar o’qishni vaqtincha masofadan olib borishlariga ruxsat etiladi.

Qaysi maktablar vaqtincha masofadan ta’lim olishlari haqida hududlarning ijtimoiy tarmoq kanallari hamda maktab rahbarlari tomonidan bevosita ota-onalarga xabar beriladi.

Yuqorida keltirilgan masalalar yuzasidan murojaatlaringizni
@xtv_nazorat_bot orqali yuborishingiz mumkin.

Читать полностью…

Namangan viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi/ RASMIY

#TASHABBUS
СЕНАТОР МАКТАБЛАР УЧУН 40 МИЛЛИОН СЎМЛИК ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛДИ

🇺🇿💼 Наманганда Олий Мажлис Сенати аъзоси, “ANAMED” тиббиёт маркази раҳбари, ЎзЛиДеП фаоли Носирбек Абдуллахонов ташаббуси билан мактаб битирувчиларини олий таълимга қамрови бўйича орқада қолаётган “қизил чизиқ”даги 7 та мактаб ўртасида ёшларни энг кўп олийгоҳларга жалб қилиш борасида танлов эълон қилинди.

Танлов шартларига кўра, унда ғолиб чиққан мактаб жамоасига 40 миллион сўм миқдоридаги мукофот пули берилиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, мана икки йилдирки Наманган шаҳридаги мактаблар ўқувчилари учун Сенат аъзоси Носирбек Абудуллахоновнинг "Сенатор стипендияси" тақдим этиб келинмоқда.

🌐 namangan24.uz
🖥 Фейсбук 🎥 namangan24rasmiy">Ютуб
👉 @namanganim24

Читать полностью…

Namangan viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi/ RASMIY

Chet el fuqarolari va fuqaroligi bo‘lmagan shaxslarning farzandlarini maktablarga qabul qilish bo‘yicha davlat xizmati ishga tushirildi

Chet el fuqarolari va chet elda yashovchi fuqaroligi bo‘lmagan shaxslarning
farzandlarini umumtaʼlim maktablariga qabul qilish bo‘yicha davlat xizmati yo‘lga qo‘yildi.

Buning uchun chet el fuqarolari va chet elda yashovchi fuqaroligi bo‘lmagan shaxslar Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (my.gov.uz) yoki Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining elektron xizmatlar portali (my.maktab.uz) orqali onlayn so‘rovnomani to‘ldirgan holda ariza yuboradi.

Ariza avtomatik tarzda hududiy boshqarmalar huzuridagi chet el fuqarolari farzandlarini umumtaʼlim maktablariga qabul qilish bo‘yicha Ishchi guruhga yuboriladi.

Ishchi guruhi 7 ish kunida arizani ko‘rib chiqib, yo‘llanmani (QR-kod qo‘yilgan) rasmiylashtiradi hamda elektron portal orqali ariza beruvchiga elektron ravishda yuboradi.

Natijani ariza beruvchi o‘zi murojaat qilgan my.gov.uz yoki my.maktab.uz portali orqali avtomatik tarzda tizimdan yuklab oladi.

🟢Davlat xizmatini ko‘rsatish BEPUL amalga oshiriladi.

Eslatib o‘tamiz, shu vaqtga qadar shahodatnoma dublikatini olish va xorijda taʼlim olganlik to‘g‘risidagi hujjatni (nostrifikatsiya) tan olish bo‘yicha davlat xizmatlari yo‘lga qo‘yilgan.

2023-yil davomida eksternat tartibida imtihonlarni topshirish uchun ariza berish hamda o‘quvchilarni bir maktabdan boshqasiga o‘tkazish davlat xizmatlari ham ishga tushiriladi.

Qabul jarayonlari boʼyicha qoʼshimcha maʼlumotlarni @mymaktab_uz telegramm kanali yoki ☎️71 203-07-04 telefon raqami orqali olish mumkin.

Читать полностью…

Namangan viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi/ RASMIY

😇🥰🥰🥰😇🥰🥰🥰

📣 Farzandingizni kitob o‘qishga qiziqtira olmayapsizmi?

🇺🇿 Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi tavsiya etadi!

📖 Endilikda 1-11-sinflar kesimidagi maktab darsliklari hamda eng sara kitoblarni Kitob.uz platformasida topishingiz mumkin.

📱Kitob.uz mobil ilovasini yuklab oling. 📚3 mingdan ziyod elektron kitoblarni o'qing va 1000 dan ortiq audio kitoblarni 🎧 bepul tinglang.

KITOB.UZ ilovasini yuklab olish ⬇️
🍏 Apple Store | 🛒 Google Play

Mazkur portalning qulayliklari:⬇️

➡️bolani chalg'ituvchi reklama va cheklovlarsiz kitoblarni o'qish va tinglash;
➡️adabiy janrlarning boy tanlovi;
➡️portaldan elektron va audio kitoblarni yuklab olib, ularni oflayn rejimda o‘qish imkoniyati;
➡️kitoblarni izlash qulayligi.

Beeline, Mobiuz, Ucell, Uzmobile - aloqa operatori abonentlari Kitob.uz platformasidan trafik sarfisiz foydalanishi mumkin.

#kitob_uz #bepul_kitoblar #elektron_va_audio_formatda

Читать полностью…

Namangan viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi/ RASMIY

🇺🇿 Namanganlik o‘quvchilar diqqatiga!

Namanganlik tashabbuskor tadbirkorlar va KHISO olimpiada maktabi hamkorligida matematika, fizika va kimyo fanlaridan "Namangan olimpiadasi" o‘tkaziladi.

▫️ Olimpiadaning salarash bosqichi Bugun 18-yanvar kuni soat 18:00 dan 22:00 ga qadar onlayn tarzda khiso.uz saytida o‘tkaziladi.

▪️ Saralash bosqichida har bir olimpiadada eng yuqori natija ko‘rsatgan 40 ta Namanganlik o‘quvchi va boshqa viloyatlardan jami 10 ta o‘quvchi final bosqichida ishtirok etadi.

▫️ Final bosqichi o‘tkazilish vaqti va joyi saralash bosqichi natijalari bilan birgalikda e'lon qilinadi.

💰 Final bosqichi g‘oliblari pul mukofotlari bilan taqdirlanadi. Mukofot jamg‘armasi 90.000.000 so‘m.

Saralash boqichining o‘tkazilish va finalchilarning aniqlanish tartibi:
➡️ BATAFSIL

Ro‘yxatdan o‘tish: ➡️ @khiso_uz_bot

❗️ Olimpiadalarda ishtirok etish mutlaqo bepul!

💡Platformadan foydalanish bo‘yicha yo‘riqnoma bilan tanishib chiqishni unutmang.

Telegram kanalga a'zo bo‘ling va olimpiadalardan eng birinchi xabardor bo‘ling: 👉 @khiso

Читать полностью…
Subscribe to a channel