nargiza_asad | Unsorted

Telegram-канал nargiza_asad - NARGIZA ASAD

307

Ushbu manzil – ko'ngilbirlar uchun...🕊 Nargiza Asadova "Yuragimning sarhadlari", "Nastarin", "Atalgan kunlar", "Müjde", "Hêlva", “Sabah çizgileri” (Turkiya) nomli kitoblar muallifi. http://www.youtube.com/@nargizaasad7213 https://www.facebook.co

Subscribe to a channel

NARGIZA ASAD

#Оқ_шом таровати

Жонли ижро эшитиш ёқимли, айниқса у ижродаги мисралар сенинг юрагингга тегишли бўлса.

Қизил елкан⛵️
Наргиза Асадова сўзи
Шуҳрат Дарё ижроси

/channel/Nargiza_Asad

Читать полностью…

NARGIZA ASAD

​​#Tabrik

Bugun nozik hislar musavviri, shoira Nargiza Asadning tugʻilgan kuni. Shoira singlimizning "Dunyo" nomli she’rini e’tiboringizga havola qilarkanmiz, tavallud ayyomi bilan samimiy tabriklaymiz. 


DUNYO

Raqamlarni sevasan,
Yozganing 1, 3, …7
Sanayverib tunu kun,
Umrim sochilib ketdi.

Yorugʻ kunlar sarhisob,
Javdiraydi koʻzlarim.
Bir hovuch umrim ichra
Titrab turar soʻzlarim.

Gʻussani moʻl-koʻl etib,
Bergan mangu ozorsan.
Erkdan boshqa narsani
Sotadigan bozorsan.

Hisob-kitobli baxtim,
Oʻtib boryapman sekin.
Adashma sanoqlarda,
Yuragim bitta lekin!

------------------------

ДУНЁ

Рақамларни севасан,
Ёзганинг 1, 3, …7
Санайвериб туну кун,
Умрим сочилиб кетди.

Ёруғ кунлар сарҳисоб,
Жавдирайди кўзларим.
Бир ҳовуч умрим ичра
Титраб турар сўзларим.

Ғуссани мўл-кўл этиб,
Берган мангу озорсан.
Эркдан бошқа нарсани
Сотадиган бозорсан.

Ҳисоб-китобли бахтим,
Ўтиб боряпман секин.
Адашма саноқларда,
Юрагим битта лекин!

t.me/Nargiza_Asad

Читать полностью…

NARGIZA ASAD

Тақвим. 27-январь
 
Тонгда уйғонасан, одатий бир кун,
Деразангга аста урилади қор.
Иссиқ чой ичасан, хаёлчан аста,
Сўнг сендан қолади бир хона ифор.
 
Юрагингга кирган шаҳар шовқини,
Кўзёшдек сирғанар автоуловлар.
Ҳеч кимга бермаган укпар кўнглингга,
Туртиниб-суртиниб ўтар бировлар.
 
Ишхона.
Тинглайсан беруҳ, беҳуда,
Дилингни эзади таниш пошналар.
Қайтасан, оломон миллионлар ичра,
Ёлғизу, ғариблик кўзингни ёшлар.
 
Тунда ухлолмайсан,
алламаҳалда,
Тақвимга қарайсан, лол қоласан лол!
Бугун ахир туғилган куним –
Деразангга ҳамон урилади қор...

/channel/Nargiza_Asad

Читать полностью…

NARGIZA ASAD

#Xiyobon_oqshomlari🇺🇿❤️🇦🇿

Yosh ijodkorlarga minbar beradigan, orziqib kutiladigan "Xiyobon oqshomlari"ning yangi yil soni bu safar oʻzgacha boshlandi.

Bu galgi she’r kechamizga adabiy do‘stligimiz bir namunasi sifatida Ozarbayjon Yozuvchilar uyushmasi a’zosi, Jahon Yosh turk yozuvchilari tashkiloti boshqaruv kengashi raisi, yosh ijodkor İntiqam Yaşar tashrif buyurdi.
O‘zbekiston Yozuvchilari Uyushmasi raisi Sirojiddin Sayyid mehmonga o‘zbekcha hurmat ko‘rsatib, zarchopon yopdi. Tili oʻzimizning Xorazm lahjasiga uyqash doʻstimiz ham ozarbayjoncha lutf koʻrsatdi.
Doʻppi kiygan qardosh doʻstimiz shu tobda oʻzimizning Rahmat Bobojonga oʻxshadi qoldi deng😊

Mehmonimizning Vatanga muhabbat, erk va ozodlik ruhida yozilgan she'rlari barchaga manzur bo‘ldi.
Oqshomda sevimli yozuvchimiz Qo‘chqor Norqobil Qorabogʻning qaytarib olinishi bilan bogʻliq Ozarboyjon jurnalistiga atab yozgan yangi she'rini o‘qib berarkan, dilimiz bir mavjlandi. Tinchlikka nima yetsin axir…

She'riyat kechasi Alisher Navoiy nomidagi o‘zbek tili va adabiyoti universitetining “Fuzuliy dilbandlari” to‘garagi a’zolarining chiqishi va yoshlar mushoirasi ila davom etdi.
Shuningdek, tadbirda turkiy davlatlar yosh shoirlarining Ozarboyjonda chop etilgan “Shushadan Turkiy dunyoga, Turkiy dunyodan Shushagacha” nomli she'riy to‘plam taqdimoti ham bo‘lib o‘tdi.
Tadbir davomida oʻtgan yili Ozarbayjonda oʻtkazilgan xalqaro she’riyat festivalidagi faol ishtiroki uchun Oʻzbekiston yozuvchilar uyushmasi a’zolari Nargiza Asadova va Mansur Zhumaev Jahon Yosh turk yozuvchilari tashkilotining maxsus diplomi bilan taqdirlandi.

Yil boshidan Xiyobon oqshomlari mana shunday koʻtarinkilik bilan boshlandi! Kelganlar darmonda, kelolmaganlar armonda qoldi… 🇺🇿❤️🇦🇿

✍️Sabohat Saidrizo
/channel/Nargiza_Asad

Читать полностью…

NARGIZA ASAD

Соғинч

Қиров тушди
Олис бўлди йўл,
Чопон илди эгнига қишлоқ.
Бир-бир тўкиб хазонрез фасл,
Ер бағрини айлади қуроқ.
Йўлга чиққан гўё йўловчи,
Босинқирар саҳарлаб тушлар.
Соғинчимни қорхатга ўраб,
Етказади қағиллаб қушлар.
Қорлар кўмар уйлар томини,
Кўмар мени тома-тома ғам.
Кипригида ёритиб тунни,
Деразадан термулса онам.

Қиров битди.
Ҳамон олис йўл…

© Наргиза Асадова
/channel/Nargiza_Asad

Читать полностью…

NARGIZA ASAD

#Газета ўқиймиз

Дунёда турли-туман нохуш воқеа-ҳодисалар бот-бот рўй бераётган ҳозирги даврда давлатлараро ва миллатлараро ҳамжиҳатлигу ўзаро борди-келдиларни тўғри йўлга
қўйиш дўстлик ва меҳр-оқибат ришталарини янада мустаҳкамлашга, энг муҳими, барчамиз учун бирдек зарур бўлган тинчликни асраб-авайлашга хизмат қилиши табиий.
Сўнгги йилларда мамлакатимиз қардош халқлар билан ўрнатган ижтимоий-сиёсий алоқалар истиқболли лойиҳаларга пухта замин яратмоқда. Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Коммуникациялар бўлими маслаҳатчиси Ҳамди Туршужу билан суҳбатимиз ҳам ушбу масаланинг муҳим жиҳатлари ҳақида бўлди.

/channel/Nargiza_Asad

Читать полностью…

NARGIZA ASAD

#Жаннатим онам

АРМОН БЎЛГАН ҚАШҚАР БАЛДОҚ
ёҳуд суратдаги умрлик соғинч

Буёқлар ҳиди анқиб турган, чор тарафи суратларга тўлиқ хона. Оламнинг жами ранглари қоришиқ бу суратларда ўзгача нафислик солланади, назокат сурурланади. Унда бўй қизларнинг ойдин хаёлларини, бўз йигитнинг муҳаббатини, гулларнинг атрини, табиатнинг сасларини кўрасиз, тинглайсиз. Англаганингиз бу – рассом ижодхонаси. Ушбу муаззам гўшада ҳаётнинг жами моддиятидан устун турадиган туйғулар рангларга кўчади. Бўёқлар сизни энг покиза ўйларга, хотираларга эш қилади. «Таманно», «Меҳроб», «Мажнун», «Лисон ут-таир», «Малика», «Ибодат», «Мусиқа», «Интизор кўнгил», «Ҳижрон йўлларида» сингари суратлар ичра мен битта суратни излайман. Ана шу мафтунлик аро рассомнинг қалб қўридан яралган энг буюк асарни ахтараман. Бу унинг – она суратидир.
Ўзбекистон халқ рассоми, Республика Бадиий академияси раиси Акмал Нур билан бугун айнан мана шу образ – Она ҳақида сўзлашамиз. Ижодкорнинг энг ичкин, соғинчли ўйларига, ўз ҳақиқатларига эш бўламиз.

– Кўнглига армон бир бор бўлсин бўйламаган киши бормикан, дунёда, – дейди рассом. – Қизиғи, ҳамма нарсанг тўла-тўкис бўлганда ҳам сенга нимадир етмайди, умрингга кимдир камлик қилади... Ҳозир онажонимнинг ўрни ҳар бир қадамимда сезилади. Бир йил бўлди, ёруғ оламни тарк этганларига. Шу бир йил ичида англаган ҳақиқатим шуки, онасиз умр бефайз, нурсиз. Аммо шу нурсизлик ичида ҳам одамдек яшамоғинг, қалбинг тўкилиб турганда ҳам кулмоғинг, атрофдагиларга чидамоғинг керак. Илгари ҳам шундай бўлгандир эҳтимол. Лекин онангиз ҳаёт экан, сизга бу ташвишлар чикорадир...

Наманган вилоятида туғилганман. Болалигимданоқ кузатувчан, таъсирчан бўлганман шекилли, атрофимдаги ҳодисалардан ҳам кўра мени табиатдаги ранглар, фасллардаги товланишлар ўзига тортарди. Бора-бора инсонлар, борлиқ фақатгина ўзига хос жиҳатлар билангина эмас, ранглар билан фарқланишини англай бошладим. Ва ана шундай кунларнинг бирида ранглар ҳаётимнинг мазмунига айланди.
Ота-онам оддий инсонлар бўлишган. Дадам Воҳобжон ака колхоз ишларини бошқарар, онам Ҳикматхон ая уй бекаси эди. Мендаги рассомликка бўлган иштиёқ онамнинг оталаридан ўтган бўлса ажаб эмас. Бобом Эшон бува ҳаваскор сифатида расм солиб юрарканлар. Онам оқ юзли, чаққон, дадил аёл эдилар. Сочлари узун, чиройли бўлганлар. Шунинг учун расмларимда сочлари узун қизларни кўп чизаман.
Тўрт ўғилнинг каттаси эдим. Шаҳри-азимга дадам олиб келганларида юрагим катта орзуларга, ёшликнинг шижоати, шавқига тўла эди. Кейин талабалик бошланди. Рассомлик институтида ўқиш ҳам осон бўлмади. Иқтисодий жиҳатдан кўп қийиналардим. Тўғриси, мен бу кунларга осонликча етиб келмадим. Тақдир ҳамма вақт ҳам бошимни силамади. Чизган суратларим мўлу, пулсиз қийналган пайтларим кўп бўлди. Шундай лаҳзаларда онамнинг далдасига, ишончига суяндим. Ношукур деб ўйламанг. Омад, мансаб пиллапояларидан юқорилайверган сарим волидамдан йироқлашиб кетавердим. Эсимда... Бир гал учинчи курсда ўқирдим, устозларим Ленинградга амалиётга боришимни айтишди. Жуда хурсанд бўлдим. Бу менинг биринчи хорижий сафарим, буюк рассомлар билан учрашиш, тажриба алмашиш имконияти эди. Кейин ўйланиб қолдим. Сафар учун пул керак-ку. Уйдагилардан ҳаражатларимга пул сўрайвермасдим, ўзим ишлаб топардим. Минг андиша билан онамга пул кераклигини айтдим. Ойим жим бўлиб қолдилар-да, «ҳозир» дея қўшникига чиқиб кетди. Сўнгра қўлимга пул тутқаздилар. «Сен ўқишинг керак, бу кунлар ўтар-кетар болам» дедилар жилмайиб. Мен ўзимда йўқ шод изимга қайтдим. Анчадан кейин билсам, онажоним қулоғидаги тилла Қашқар балдоғини қўшнига сотиб чиққан экан. Бу тақинчоқ онамга бувимдан ёдгорлик бўлиб, чорасизликдан уни сотган. Йиллар ўтди, мен рассом бўлдим. Энди пул менинг ортимдан юрадиган, суратларим хорижий кўргазмаларда иштирок этиб, эътироф оладиган пайтлар келди. Кейин ойимга кўп тақинчоқлар олиб бердим. Бироқ у ўша балдоқнинг ўрнини босолмади. Ўзлари-ку буни сездирмасдилар, «Раҳмат, ўғлим» деб қўярдилар. Лекин буни ўзим ҳис қилиб турардим.

Читать полностью…

NARGIZA ASAD

#Тонгги хушхабар

Sabah çizgileri энди туркман тилида!
Туркманистоннинг Nеsıl газетасида тонгги чизгиларимиз қардош туркман тилида янграбди. Таржимон биродаримиз Orazmyrat MYRADOW га ҳамда дилкўприк бўлган шоир Раҳмат Бобожонга миннатдорчилигимизни билдирамиз…

/channel/Nargiza_Asad

Читать полностью…

NARGIZA ASAD

Xushxabar

Ijodkorlar taqdirlandi

Xabaringiz bor, 2022-yilning 25-noyabr kuni Turkiyaning Adana shahrida Chukurova adabiyot tashkiloti tomonidan yozuvchi va ijodkorlar o‘rtasida Yettinchi Xalqaro sheʼr va musiqa festivali bo‘lib o‘tgan edi. Mazkur adabiy anjumanda O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi aʼzolari ham faol qatnashdi.
Shu munosabat bilan yangi yil bayrami arafasida uyushma vakillari nomiga Chukurova adabiyot tashkiloti raisi Halise Tekbash tomonidan faxriy yorliq va medallar yo‘llandi.
Bugun Yozuvchilar uyushmasida O‘zbekiston xalq shoiri Sirojiddin Sayyid, shoir G‘ayrat Majid va yozuvchi To‘lqin Hayitga “Turk xalqlari birligi” hamda shoira Nargiza Asadovaga “Turon birligi” medali va guvohnomalari topshirildi.
Uyushma jamoasi ijodkorlarga xalqaro adabiy jarayondagi faolligida bardavomlik tilaydi.

Zulayho Ahmadjonova tayyorladi.

Читать полностью…

NARGIZA ASAD

#Ёнимдагиларга

Умр — дарз косада бол тутган Хайём, - деган эканман бир шеъримда.
Қизиқ, бу умрнинг чорагида кечган ўйлар, изтироб бағридаги бахтдандир балки. 💚

2022 йил ижод йўлидаги ютуқларим янги китоблар, таржима асарлар билан бойиди. Хориж сафарлари ўзига хос ёруғ хулосалар берди. Етказганига шукур. 🙏🏻
Келаётган йилдан ҳам умидларим, маррага элтгувчи ниятларим кам эмас. Оллоҳ ҳар бир яхшиликка яхшилар қуршовида етказсин. 💜

2023 йил барчамизга иймон ҳаловатини, дунё саодатини олиб келсин. Ҳеч биримизнинг ҳаётимизга айрилиқ соя солмасин.
Бахт ҳамиша ёнимизда бўлсин азизлар! ❤️

/channel/Nargiza_Asad

Читать полностью…

NARGIZA ASAD

#иқтибос

Ҳаётда қандай яшашни биламан, аммо нима учун яшаётганимни билмайман…

“Осмондаги болалар” фильмидан
/channel/Nargiza_Asad

Читать полностью…

NARGIZA ASAD

"Рақамлаб қўясан дунёни..."

Наргиза Асадова


📺 "Тонг нафаси"


👉 @mm_telekanal

Читать полностью…

NARGIZA ASAD

#𝑻𝒐𝒏𝒈𝒊_𝒄𝒉𝒊𝒛𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓

Dekabr

Bogʻlar aro kezasan oʻychan,
Kiprigingda qotayapti sir.
Oqlik ichra,
                      begardlik ichra,
Sen kimnidir kutding – dekabr.
Sochlaringni suyadi qirov,
Yillar oʻtsa kim kimga mushtoq.
Baxt rangimi, armonrangmi ayt,
Tushlarimga kirasan, op-poq...
Laylakqorlar yoʻqlagan tongda,
O, ketishing shuncha tayinmi,
Qishning boshi, yilning soʻngisan,
Arosatda yashash qiyinmi?...

Aralık

Bağlar arasında düşünceli dolanıyorsun,
Kirpiğinde sertleşiyor sır
Beyazlık içinde, saflık içinde,
Sen galiba birilerini 
Bekledin aralık.
Saçlarını yasladı kırağı
Yıllar geçse de kim kime sevdalı.
Mutluluğun rengi mi, ukdenin rengi mi, söyle,
Düşlerime 
Girersin bembeyaz...
Kalın yağan karın yokladığı sabah,
O, gidişin o kadar belli mi?
Kışın başı, yılın sonusun
Belirsiz bir yerde yaşamak zor mu?...

© Nargiza Asadova
Aktaran: Emine Bakar

@Nargiza_Asad

Читать полностью…

NARGIZA ASAD

#Қорхат ❄️

Биз ҳали куздан кетмадик... 🍂

Қўшни Туркманистоннинг "Edebıyat ve sungat" газетасида "Куз" шеъримиз туркман тилида чоп этилибди.
Бунинг учун шоира синглимиз Маҳфуза Имомова ҳамда таржимон Язгул Аннаевага миннатдорчилик билдирамиз.

/channel/Nargiza_Asad

Читать полностью…

NARGIZA ASAD

#Салом қиш

Декабрь қўнғироқ қилди!
Айтишича,
Елкасида орқалагани бахтмиш... ❄️

/channel/Nargiza_Asad

Читать полностью…

NARGIZA ASAD

Тонгги чизгилар

***
Дунёингда борманми?..
Биродарим, азизим.
Тонг саҳарда тушингни,
Ойнасини қоққан ким?

Умринг ўтар сарсари,
Бездингми ёмонлардан?
Шунданми, кўз узмайсан,
Мен кетган томонлардан!..

© Наргиза Асадова
/channel/Nargiza_Asad

Читать полностью…

NARGIZA ASAD

#Qutlov
#Yoshlik_2005_2_son

Nargiza Asadova – 1984-yili 27-yanvarda Toshkent viloyati Quyi Chirchiq tumani Gul qishlog‘ida tug‘ilgan.
Abdulla Qodiriy nomidagi Toshkent davlat madaniyat institutini (2006y.) imtiyozli tamomlab, O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi hamda Mirzo Ulug‘bek nomidagi O‘zbekiston Milliy universiteti qoshidagi Oliy adabiyot kursida tamomlagan. (2007-2009 yy.)
Uning “Ishq ostonasi” (2006), “Yuragimning sarhadlari” (2011), “Nastarin” (2015), “Atalgan kunlar” (2019) va “Mujde” (Turkiya. 2020), “Helva” (Turkiya. 2021), “Sabah çizgeleri” (Turkiya. 2022) nomli she’riy va nasriy to‘plamlari nashr etilgan.
Jurnalistlar uyushmasi tomonidan o‘tkazilgan “Atirgul” tanlovi g‘olibi. (2011)
O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi a’zosi.


@yoshlikjurnali
yoshlikjurnali.uz

Читать полностью…

NARGIZA ASAD

Қишки эртак
1.

Боғлар аро кезасан ўйчан,
Кипригингда қотаяпти сир
Оқлик ичра, бегардлик ичра,
Сен кимнидир
кутдинг декабрь.
Сочларингни суяди қиров
Йиллар ўтса, ким-кимга муштоқ.
Бахт рангими, армон рангми, айт,
Тушларимга
кирасан – оппоқ...
Лайлакқорлар йўқлаган тонгда,
О, кетишинг шунча тайинми.
Қишнинг боши, йилнинг сўнгисан
Аросатда яшаш қийинми?..
 
2.    

Атроф жим-жит,
Боғ йўли сокин...
Жунжикади
Уфқдаги саҳар
Елкасига шарф
Ташлаб
              секин
Остонадан хатласа
                    январь
Қўли бормай бирорта ишга
Хўрсинади музлатиб дилни.
Янги ҳаёт бағишлаб
қишга
Ўйлайди у,
Жим эски йилни…
 
3.    
       
Гап талашиб кеча
қиш билан,
Ҳовуридан тушолмас мўри.
Зериктириб ҳовлини бунда
Тарашадек қотади сўри.
Шеърлар ёзар, қилар хиргойи,
Хаёл сурса, беришмас ҳалал.
Ким учундир ҳалитдан қаранг
Бойчечаклар
                         теряпти февраль!

Наргиза Асадова
/channel/Nargiza_Asad

Читать полностью…

NARGIZA ASAD

#Таваллуд

Бугун устоз ижодкор, Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон таваллуд топган кун.
Адабиётимиз равнақида, ёшлар ижодида устознинг меҳнати катта.
Умризиёдалик, хушбахтлик тилаймиз!

1941 ЙИЛ. 22 ИЮНЬ. ТОНГОТАР

Уларни отишди тонг палласида…
Отасин қўлини ушлаган гўдак
Милтиқларга қараб секин сўради,
Сўради: «Ўқ тегса оғрирми, дада?»

Унинг овозини босди гулдурак…

Баҳорда жарликни қоплар ўт-ўлан,
Ўтлар узра сузиб ўтар оқ булут
Ва шунда бир чечак аччиқ дард билан
Тинмасдан шивирлар: «Оғриркан, дада!»

Бу нола ҳеч қачон бўлмайди унут…


Хуршид ДАВРОН,
Ўзбекистон халқ шоири
/channel/Nargiza_Asad

Читать полностью…

NARGIZA ASAD

Ishonch» газетасининг 2023 йил 17 январдаги 8- сони мутолаа учун ҳавола қилинади.

Ушбу pdf файл газета таҳририяти томонидан тақдим этилди.

Расмий саҳифаларимиз 👇

Web-site| Facebook|Telegram| YouTube

Читать полностью…

NARGIZA ASAD

Ҳаётимнинг энг оғир йиллари деб ўтган сўнгги йилларни биламан. Ташқаридан қараганда, ҳамма нарсам рисоладагидек. Ким учундир орзу бўлган мансаб, бинойидек оила, ижод ҳам бўлиб турибди. Ҳамма ташкилий, расмий ишларга вақт топаман, очиғи шунга мажбурман. Лекин мен онамга келганда вақт тополмай қолдим. Шу йиллар ичида уларни алдаб, овутиб яшадим. «Ўғлим қачон келасан, соғиндим ахир», деган чорловларига «Рухсат беришса бораман» ёки «Эрта-индин вақт топаман» дея интизор қилиб яшадим. Йўл-йўлакай иш билан водийга борганимда кириб ўтардим. Ўшанда ҳам бир кеча қолар-қолмас, ортимга қайтардим. Ана шу тиғизлик ичра мен энг катта хазинамни бой бердим! Йўлларимга қарай-қарай онагинам оламдан ўтди... Кореяда эдим, қўнғироқ бўлди. Совуқ хабар. Кўзимга бу дунё шу қадар қоронғу кўриндики, ўша мен доим илҳом олган рангларнинг таровати бир зумда йўқолди... Эртасига етиб келдим, онамни сўнгги манзилга кузатдим. Биласизми, бир гўзал дунёим бор эди аввал. Тўққизинчи қаватдан туриб, ижодхонамда ёруғ хаёллар билан, илҳом билан банд бўлардим. Кўнглим тўқ эди. Овозини эшитиб ҳам ҳаловат топадиган онаизорим бор эди унда.
Хотира... Яхшиямки у бор. Дадам оғир хасталик билан беш йил туролмай ётдилар. Уйга борганимда ота-онамни кузатардим. Бемор отамнинг онамни авайлаши, волидамнинг дадамга парвона бўлиши... Биласизми бу жуда чиройли, таърифга чиғмас меҳр эди. Айниқса, сўздан қолган дадамга қошиқлаб овқат тутишлари, оёқларини ўраб, ҳазил-мутойиба қилиб бошида ўтиришлари, отамнинг ҳар бир имосига, юмушига жонхалаклик ила хизмат қилишини кўриб, рости ҳавасим келарди. Камтарона, етиб-етмаган ҳаётидан мамнунлик, қадр, оқибат ва муҳаббат бор эди уларда. «Ҳаётимда мен ҳам шундай севилармиканман» дея орзу қилардим... Бундай меҳрибонликни, самимий, беғараз муҳаббатни бошқа учратмадим. Аёлларимиз мени кечирсинлар, аммо ҳозир бундай соф туйғулар ўзаро моддий манфаатлар ортида қолаяпти, назаримда.
1987 йилда онам уйимга келганида суратини чиздим. Аям сабр қилиб, менга мамнун қараб ўтирдилар. Бу қарашда миннатдорликми-ей, ўғлининг ишидан фахрми, нимадир бор эди-да. Шу сурат эсдалик бўлиб қолди. Мана энди «Онаизор» номли картина ишлаяпман. Унда фарзанди йўлига интизор бўлган она бор. Она меҳрининг қаршисида ойнинг нури ҳам хира. Ит вафо рамзи, бироқ ит ҳам тунда ухлаяпти. Бу оламда фақат онагина бедор. Фақат угина боласини кўз юмгунча кутади...
Азиз ўқувчи, рассом ҳаётидаги бу кемтиклик, онадан кейинги армон, умрлик соғинчдан асли. Ижодкор айтмоқчи, яхшиямки хотира бор. У бор экан, оналарга бўлган соғинч ижодхона тўрига осиғлиқ суратлардаги каби яшайди, яшайверади...

Наргиза АСАДОВА суҳбатлашди.
“Саодат” журнали, 2019 й.

Читать полностью…

NARGIZA ASAD

#Оналар ҳақида

“Саодат” журналида анчадан буён азамат йигитлардан оналари ҳақида суҳбатлар тайёрлайман. Суҳбатдошларим ҳаётда ўз ўрни топган, таниқли инсонлар. Лекин Она сўзининг олдида улар барибир фарзанд.

Ўзбекистон халқ рассоми Акмал Нур билан қилган дилсуҳбатини шу тобда сизга илингим келди.
Зеро, бу хотираларни сиз ҳеч қаерда ўқимагансиз, суратларни кўрмагансиз.
Суҳбат манзур бўлса, оналар ҳаққига дуо қилиб қўярсиз.

Оналаримиз омон, ўтганларининг эса руҳи шод бўлсин!
/channel/Nargiza_Asad

Читать полностью…

NARGIZA ASAD

#Умр саҳифалари

Ёшлик умримнинг энг латиф туши гўё…

Ҳозир талабалик олтин давримнинг суратларини кўриб туриб, бир фурсат ўша маъсум, ўша дилбар дамларга қайтгандек бўлдим.

Ўйлаб кўрсам, интернетсиз, қўл телефонларисиз ҳам ёшлигимиз жуда завқли, қизиқарли ўтган экан. Курсдошларимиз билан ҳар онни файзли ўтказганмиз.

Биз курсдошларни устозимиз Комил Калонов бошчилигида немис элчиси ўз қароргоҳига чорлагани, Бўстонлиқда бирга сумалак пиширганимиз, тенгқурлар-ла дарсдан “қуён” бўлганимиз, устозларни гоҳ кулдириб, гоҳи куйдириб сабоқ олганимиз — буларнинг бари бугун кўнгил сандиғимда асралган хотиралардир…

/channel/Nargiza_Asad

Читать полностью…

NARGIZA ASAD

#Xotira uygʻonsa

Shunday insonlar boʻladiki, hayotingda nur kabi tigʻiz, nur kabi yorugʻ.
Ustoz Shukrullo ham mening umrimda yaxshi xotiralar bilan qolgan.
Bugun tongdan ustozning haqqiga duo qildim. Ruhlari shod boʻlsin ilohim



SO‘ZBOSHI - ÖNSÖZ

Nargiza qizim nozikta’b shoira. U tuyg‘u, ichkin iztirob sohibi. Ko‘ngli yorug‘, shunga yozganlarida bir nafis g‘ussa, anduh seziladi.
Katta shoira bo‘lishiga ishonaman.

O‘zbekiston xalq shoiri Shukrullo 01.02.2019 yıl.

***
Kızım Nargiz ince kalpli şair. O duygu ve derin ıstırap sahibi. Niyetleri aydın. O yüzden yazdıklarında da bir nefis dert, ıstırap hissedilir.
Büyük şair olacağına güvenim tamdır.

Özbekistan halk şairi Şükrüllah 01.02.2019 yıl

“Sabah çizgileri” kitaptan
/channel/Nargiza_Asad

Читать полностью…

NARGIZA ASAD

https://youtube.com/watch?v=mfSHedMStCM&feature=share

Читать полностью…

NARGIZA ASAD

#Жума тонгги

Ривоят қилишларича, кўр ва шол дўст эмишлар. Кўр шолни аравачага солиб, етаклаб юрар, шол кўр учун - кўз, кўр эса шол учун оёқ-қўл экан.
У пайтлар тиббиёт ривожланиб, уларнинг дардларига даво топилган бўлса-да, улар фақирлиги учун муолажага пуллари етмай, шу аҳволда юраверерибди.

Кунларнинг бирида икки дўст саҳронинг нариги томонидаги қўшни шаҳарга йўл олибди. Йўлда кетарканлар, шолнинг кўзи бир кўза олтинга тушибди.
- Олтин! - дебди шол.
- Қаерда? - сўрабди кўр.
- Уни мен кўрдим, олтин меники, бироқ сени ҳам насибасиз қолдирмайман, - дебди шол.
- Унга менинг қўлим биринчи тегиб, уни кўтариб юрадиган бўларканман, ҳаммаси меники бўлиши тўғрироқ, аммо майли, сенга ҳам бераман, - дебди кўр.
Иккаласи олтинни талашишга тушибдилар. Шол олтин кўрнинг қўлида бўлса ҳам, унинг ёрдамисиз йўлини тополмаслигини билиб, уни саҳрода йўл тополмай ўлиши мумкинлигидан қўрқита бошлабди. Ўз ўрнида шол ҳам «олтин қўлимда бўлса, кўрни саҳрода қолдирсам барибир ўлади,» деганча - Хазина меники, – деб ўтираверибди.
Бир неча соат баҳслашиб, тортишиб, ким хазинанинг барчасига ёки кўпроғига ҳақлироқ экани даъвосига далиллар келтириш билан ҳолдан тойибдилар.
Орадан анча вақт ўтгач, бир соғлом киши уларнинг олдидан ўтиб қолибди.
Уларга қараб, аҳволни тушунгач, хазинани ўзига олиб, уларни саҳрода қолдириб кетибди...

Айни кунимизда бир-бирларига эҳтиёжлари бўла туриб, бутун кучларини ўзларининг ҳақ эканларини исботлашга сарфлаётган мусулмон тоифалар ва ўлкалар аҳволи мана шу кўр билан шолнинг нодонлиги кабидир. Муроса қилиб, хазиналарини ҳамжиҳатликда ўзларини муолажа қилишга сарфлаганларида эди, балки иккалалари ҳам шифо топиб, бахтиёр яшашарди...
Бу қиссада ҳар бир инсон учун етарли ибрат бор.

Маҳмуд Усмон
Мадина Ислом Университети талабаси

/channel/Nargiza_Asad

Читать полностью…

NARGIZA ASAD

#Оқ_шом

Айрилиқ

Яна бу шаҳарда юзма-юз келдик,
Наилож, бошқа бир шаҳаримиз йўқ.
Балки биз бахтиёр бўла олардик,
Эҳтимол, бахтлимиз, хабаримиз йўқ.
Орадан, о, қанча йил ўтиб кетди,
Танимай қолибман кечиргин мени.
Ўйлардим мен сенсиз ўлиб қоламан,
Мен сенсиз ўлмадим... 
Кечиргин мени.
“Ўлмадим,” — дейману, бу сўз кўп оғир,
Ўлиб бўлгандирман балки мен сенсиз.
Қабрсиз, кафансиз ўлганман аниқ,
Ўлимдан оғирдир ахир айрилиқ.
Балки биз ўшанда айрилмасайдик,
На мен аввалгиман, на сен эндиги.
Айрилдик, шайтонни кулдирдик у дам,
Бу йилу, бу ойнинг бу кунидаги.
Мана бу кўчада учрашиб турган,
Мени ҳам, сени ҳам ўлдирдик у дам.
Ён-атроф тўладир одамлар билан,
Қўл ушлашган эркак-аёллар ўтар.
Ўзидан бехабар хаёллар билан,
Ўзини ўлдирган одамлар ўтар.
Ўтар ўз қонига ботган одамлар,
Ҳолбуки, қон қани?
Оҳ-воҳлар йўқдир.
Ҳамма гуноҳкорлар дунёда аммо,
Дунёда ҳеч кимнинг гуноҳи йўқдир.
Бизсиз ёзилмишдир бу толе, бу бахт,
Сопқондан отилган бир жуфт тошмиз биз.
Балки бу дунёда ўн-ўн беш йилмас,
Минг йилдан кўпроқдир айрилиғимиз.
Биз йўлда адашиб кетдик ногаҳон,
Бир манзилни кўзлаб йўлга чиққан он.
Фироқда яшаймиз минг йилдан буён,
Минг йиллик хатога бўлганмиз қурбон.
Эҳтимол, алмашиб қолган қиш-баҳор,
Эҳтимол, алмашган қишлоғу шаҳар.
Балки ўз қорнида ўгай оналар
Ўгай болаларни кўтариб юрар.
Балки бошдан оёқ ёлғондир умрим,
Балки, толейим ҳам аслида ёлғон.
Ҳов йўлдан ўтган қиз онамдир балким,
Балки ўғлимиздир анави ўғлон.
Бу ёлғон умримда сен ўзи кимсан?
Балки, севгилим ҳам бўлмагандирсан?
Балки онамдирсан, опам, бувимсан,
Бир Оллоҳ билади —
Сен кимсан, кимсан?
Бизни ким қутқариб олар фироқдан?
Оҳимизга етар на само, на ер.
На ўлик, на тирик. Аммо йироқсан,
Кел, ҳеч йўқ, ўпаман. Қўлларингни бер!
Дейсанки, мурдаман.
Мени ўпмагин,
Кафтларим ичида совуқ ер қўлинг.
Дейсан, раҳминг келсин, мени ўпмагин,
Қўлимдан ҳидлари келар ўлимнинг.

✍️ Рамиз РАВШАН - Озарбайжон шоири.
📝 Хосият РУСТАМОВА таржимаси.
/channel/Nargiza_Asad

Читать полностью…

NARGIZA ASAD

🎼 "Qish sonatasi"
teleserialidan "Xotira" kuyi.
🎹 Kompozitor: Pak Chong Von

/channel/Nargiza_Asad

Читать полностью…

NARGIZA ASAD

#Таваллуд

Бугун шоир инимиз Дилмурод Дўстнинг шукрона куни. У яхши дўст, яхши шоир.
Шоирга умризиёдалик тилаймиз.


МУНОЖОТ

Фоний жоним риштасин
Фоний жона боғладинг.
Боғладингу шу асно
Қалбимни-да доғладинг.
Сўнгра мени имконсиз
Ишлар томон чоғладинг.
Руҳу тан, ақлу юрак
Аро саргардон этдинг.


Мени тупроқдан ясаб
Юракка юлдуз экдинг.
Умримни шамга менгзаб
Тун дунга кундуз экдинг.
Юрган йўлимда бир бор
Хуррамлик раво кўрсанг,
Шу бирга етгунимча
Турфа ғамни юз экдинг.


«Қул» дединг ҳузурингда
Қулдай ҳокисор бўлдим.
«Гул» дединг — неъматингга
Ошиқ, жоннисор бўлдим.
Тупроқтан жоним изин
Ердан узмадим лаҳза,
Аммо кўнгил кўкида
Озод учган сор бўлдим.


Сен не десанг — ҳукмдир,
Эътирозга ўрин йўқ.
Чунки бари одилдир,
Бирорта ноўрин йўқ.
Фоний дунё фонийдир,
Ишқим ундан мустасно,
Демак, мудом тирикман —
Ошиқларга ўлим йўқ.

Дилмурод ДЎСТ
/channel/Nargiza_Asad

Читать полностью…

NARGIZA ASAD

#Мен ўқиётган китоб

Китобни танлаб ўқиш ёшидамиз, Ўзига шукур.
Одам улғайгани сари вақт деган учқур саманнинг жиловига сергак бўлиб бораверар экан. Энг қиммат ва қадрли ҳам фурсат эканлигини билганингиз сари, ҳаётингизни тартибга солиб бораверасиз. Ўқиётган китоблар эса вақтингизни олишга эмас, тўлдиришга хизмат қилса, дунёингизни нурлангани шу асли.

Замондошимиз туркиялик адиб Фотиҳ Думаннинг "Мен" деб номланган асарини ўқиб, ичкарингизга, яъни қалбингизга қулоқ тутишингиз табиий. Ичингиздаги "Мен" ўзингизми ёки нафсникими, шуни аниқлаш учун ҳам бу китобни мутолаа қилиш керак, назаримда. Зеро, китобда "Ўлмоқ бу – тирилмоқдир. Туғилмоқ бу – ўлмоқ" деган фикрлар моддият оламига яна ҳам хушёр қарашга, Ҳақ Таолога чин бандаи мўмин бўлиб боришга огоҳлантиради.

Асар сюжети ўқувчини зериктирмайди, аксинча, Маҳмуд Худоий хазратларининг ибратли ҳаёти орқали замонлар кесишуви билан боғланиб китоб сўнгига қадар сизни нурли йўлдан етаклайди.

Мутолаа чоғида тегчизиқлар қўйган саҳифаларим, шу қатори айрим хулосаларда ёзувчи ва таржимонга ҳам айтарларим мўл бўлди. Муҳими, моддиятга бурканган ҳаётимизда, нафсимизни жиловлашимизга, ақалли бир сонияга-да, тўхтаб ўйлаб олишимизга "Мен" имкон беради.

P/S: Китоб "Nasım Kutub" нашриётида (Туркияда) чоп этилган бўлиб, уни бизга совға қилган тахририят ходимларига миннатдорчилик билдирамиз.

/channel/Nargiza_Asad

Читать полностью…
Subscribe to a channel