#Газета ўқиймиз 📰
Одам ўрганган нарсаси, яхши кўрган инсонидан кечиши қийин. Агар уни дабдурустдан сиздан олиб қўйсалар, ёш боладек кўнглингиз ўксиб қоларкан.
“Ўзбекистон адабиёти ва газетаси” газетаси энди йўқ. Аниқроғи “Jadid” номи билан янги нашр сифатида чиқадиган бўлди. Жадидчилик ЎзАС да доимий ёритиб турилган мавзу эди шундоғам. Яъни, газетанинг йиллар давомидаги кенг ва мазмунли қамрови ичида бу давр ном сифатида бир нуқра холос.
Энди унинг ичига улкан юкли газетани сиғдириш, сингдириш қандай бўларкин. Миллионлаб халқ ичида кўнглини ёзиб юрган бир ҳовуч ижодкорлар битганларини энди қайси газетага олиб боришаркин. ЎзАС қалам аҳлининг чин маънода кайфият (мотивация) берадиган, диллашадиган адабий маслакдоши эди.
Газеталарга эътибор сусайиб кетган бир вақтда “Jadid”нинг майдонга чиқиши катта хушхабар асли. Лекин у ўз умрида яшаса, яшнаса, меҳр қозонса эди.
"Ишдаги ишқ" фильмидан трек
("Служебный роман") 🎬
🎼 Композитор Андрей Петров
/channel/Nargiza_Asad
Hayot – nihoya bilmas karvon, faqat biznung undagi fursatimiz juda tigʻiz.
Oʻtib borayotgan 2023-yilda Olloh har birimizga niyatimiz va harakatimizga yarashasini berdi. OʻZIga shukur. 🤲
🥰 Bu yil Yaratgan Egam farzand otligʻ ulugʻ ne’mat bilan siyladi. Uning quvonchi umrimga tatiydi.
🏢 Turkiyaning Anadolu Üniversitesi www.anadolu.edu.tr/ ga talaba boʻldim. Bu kaminanig necha yillik orzusi, izlanishlarimning samarasi edi…
🥇 Halqaro mukofot va medallar bilan taqdirlandim. Oz mehnatimizga yuksak ehtirom bu.
Kelayotgan yildan ham umidimiz katta. Tangrim har birimizni yaxshiliklarga bosh, savobli amallarga qodir qilsin…
@Nargiza_Asad
#чизгилар
***
Киприклар – соғинчдан ғусса ютган қиз,
Қорачўғларимдан ҳасратлар йиққан.
Бир кун дарагингдан севиниб ногоҳ,
Шошиб шамсиясиз кўчага чиққан…
Энди ёмғирларда яшар бахтиёр…
© Наргиза Асадова
/channel/Nargiza_Asad
#Бедорлик
Кунларим боламнинг айланмачоғига ўхшайди. У тез ва қувноқ айланади. Ҳамма нарса бор, фақат вақт йўқ. Ҳеч нарсага улгуролмайман.
Овқат қилаётиб чала қолган таржимани ўйлайман, дазмол босаётиб битмаган ҳикояни эслаб, кўйлакни куйдириб қўяй дейман.
Камига компьтердан университетимдаги турк устознинг, “ödevini yaptın mı?” деган саволомуз чеҳрасини кўргандек бўламан. Дархол уйга вазифани дафтарга қоралай бошлайман. Лекин ишларим яна чала қолади. Нариги хонадан гўдагимнинг овози эшитилади. (Умримнинг энг тотли овози у…)
Шу туришимда 24 соат камлик қилади. Ўзимдан қониқмайман, кўзгуга ўйлаш учун қарайман.
Шунда бир муддат тўхтаб теграмдаги бетартиб ҳаётимдан маъни излай бошлайман. Уйимга сиғмаётгандек бўламан. Энди ўзимга коинотдан назар ташлайман.
Биласизми азизим, буларнинг бари деразадан ташқаридаги шошқин-тошқин, югур-югурларим Она деган бахт ёнида ҲЕЧлигини тушуна бошлагунумча эди аслида…
@Kundalik_dan
#Хотира
Она неча ёшга кириб ўтса ҳам у барибир она. Ўша куни онажонимнинг кўзларига қараб шу сўзларни уқдим.
Саксондан ошган бувимнинг хўрлик ва зорликда кечган ўтмиши доим менга ибрат бўлган. Таътил вақтлари деярли бувимнинг уйида бўлардим. Табиати нозик, саришта бувимдан кўп ҳаётий сабоқларни олганман. Ҳалоллик борасида улар ҳамиша эл аёлларига ибрат бўлган. Худо берган неъматларни увол қилмаслик, шукур билан яшаш, қаноат – бувимдан камина умрига етгулик сабоқдир.
Ёқали, узун енгли ўзбекона кўйлакда, бошидаги рўмоли икки ўрим сочини тутиб турадиган, юзидаги ҳоли ўзига ярашиқли бувимдан эшитган хотираларим, “Кўзмунчоқ”, “Ҳолва”, “Бир туп райҳон”, “Тўкилиш фасли” каби ҳикоялар ёзишимга асос бўлган.
Ҳамон ўзбек аёли деганда кўз ўнгимга маъсум ва покдамон бувим қиёфаси келаверади.
Кетар чоғим маракадагилар ичида онамга қарадим. Бир бурда бўлиб турган, онасига қўшиб болалиги, ёшлигини ҳам йўқотган волидам кўзимга жудаям ғариб кўринди. Одам онаси билан бой эканда…
#Qanot
- Dunyoda soʻz borligi qanday yaxshi.
- Yana seni tinglaydiganlarning borligi…
- Soʻzingga sarhadlar chikora boʻlsa, bu ham baxtdir...
Iroqdagi AKSU gazetasida
Alisher Navoiyga bagʻishlangan sh’erlimizni berishibdi.
Qardosh doʻstlarimizning bizga atalgan bu mujdasiga tashakkur deymiz!
❄️ @Nargiza_Asad
#Новый выпуск
“Красное яблоко” (“Қизил олма”) номли янги китоб нашрдан чиқди.
Ўтган йили “Маска” номли ҳикоямиз Россиянинг Kamerton адабий журналида ёзувчи ва таржимон Муҳаббат Йўлдошева ташаббуси билан чоп этилганди. Мазкур ҳикоя энди “Красное яблоко”да!
Нашр ва беғараз яхшилик учун Муҳаббат опа ва “Ўзбекистон”нашриёти ходимларига раҳмат!
https://webkamerton.ru/2022/03/maska
#Tunchiroq
Тун қўшиғи дарчангдан сирғалиб ичкарига инса…
Ёмғир уйқудаги гўдагингга Яратганнинг ёруғ каломини оҳиста шивирласа…
Руҳинг софликдан, кўксинг кенгликдан, нигоҳинг муҳаббатдан ёришса…
Йўлдошинг тушларида ҳам сенсизликдан сени изласа…
Сен учун узилган кузги гуллар — гуллигингни эслатиб турса…
Тангрининг неъмати — оқ қоғозлар стол устида тўкилишингни кутиб турса…
Сен эса хотиржам ташқарига қараганча қаҳва ичсанг…
Бахт шу! 🤍
Kundalik_dan
@Nargiza_Asad
#Mujda
Ҳаётингиздаги яхши одамлар бир куни сизни бошқа яхши инсонлар билан юзлаштиради.
Зера опа билан танишишимизга шундай яхшилар сабаб бўлган.
Қримдаги “NenkeCan” хотин-қизлар журнали бош мухаррири бўлган опа ҳар гал юртимизга соғинч билан келади, болалиги ўтган гўзал Андижонни, уни хомуш кузатиб қолган Тошкентни севиб алқайди.
Опа билан учрашувимизда миллат, ватан, ҳурлик, тинчлик мавзулари билан сархадлар ошдик. Тилимиз яқин, динимиз бир бўлган қардош опанинг соф, ҳавасга йўғрилган туйғулари шу куни қалбимни ёритди.
Биродарлигимиз абадий бўлсин. Ҳикояларимиз таржимаси ва чексиз меҳр учун ташаккур Зера опа!
/channel/Nargiza_Asad
***
Уюлиб ётади столда қоғоз,
Бошинг кўтаролмайсан ишдан.
Хонанг иссиқ...
совқотдим бир оз,
Жоним, хабаринг борми қишдан?..
Қиялатиб эшигинг насим,
Остонангдан бўйлар сўнгги бор.
Англамадинг...
соғиниш касбим
Қара, ахир кетяпти баҳор!..
Увушдими недандир тананг,
Қароғимда қолса тилаклар
Кўрмаганга йўйгач ишхонанг.
Олиб кетди,
мени лайлаклар...
Хазонбоғдан келса гар овоз
Изла, энди туйғуларимни
Йиллар бўйи титкилаб қоғоз,
Тополмайсан,
кулгуларимни...
🥀🍂🥀🍂🥀🍂🥀🍂🥀🍂🥀🍂
✍ шеър муаллифи
Наргиза Асадова
🎤 матнни дубляж устаси Зулхумор Мўминова ўқиди.
/channel/Nargiza_Asad
#Kitob javoningiz uchun kitob
Янги йилни мутолаа билан бошлаётганлар учун 📚
“Аталган кунлар” ҳикоялар тўпламимизни эндиликда Uzum market савдо дўконидан https://uzum.uz/ru/product/atalgan-kunlar-nargiza-asadova-30282 мазкур илова орқали олиб ўқишлари мумкинлигини эслатамиз.
Ўқинг, фикрлашамиз. Сизнинг таассуротларингиз биз учун қийматли. 💌
@Nargiza_Asad
Mazkur video rolik Toshkent viloyatining jonkuyar va fidoyi ijodkor yigitlari tomonidan /channel/Yoshlar_Kundaligi_Rasmiy
uchun maxsus tayyorlandi.
Tahririyat xodimlariga taklif uchun tashakkur aytaman.
@Nargiza_Asad
#Парвозли ёшлар
– Ало қаерга етдингиз? Эҳтиёт бўлинг, ҳа, ўша ерда кўришамиз.
Улар билан учрашув ҳар гал дилга шундай қувонч, шуур бериш билан бирга, бир оз хавотир ҳам солади.
Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманидаги “Парвоз” адабий тўгарак фаолиятига қарийиб беш йилдан ошди. Ютуқларимиз кўп, китоблар нашри, ёшларимнинг семинар ва танловлардаги иштироки…
Шу пайтгача тўгаракда Муҳаммад Али, Яҳё Тоға, Тўлқин Ҳайит, Луқмон Бўрихон, Исажон Султон, Зулфия Мўминова, Аҳтамқул Карим, Салим Ашур, Назира ас Салом, Заҳро Ҳасанова, Ботир Эргашев, Кифоят Мансуровна, Рустам Жабборов, Зохиджон Олов, Мансур Жумаев, Кумуш Абдусаломова, Нодирабегим Иброҳимова, Алишер Боймуродов, Хулкар Шерзодова, Муқаддас Тайланова каби устоз адиблар ҳамда ёш ижодкорлар билан учрашувлар, “Гулхан” ва “Тонг юлдузи” тахририяти ходимлари билан суҳбатлар ташкил қилдик.
Тўгарак машғулотидан қайтарканман, улардан бир-бир қўнғироқ бўлади.
— Устоз биз етиб келдик, раҳмат сизга! Мазза қилдик.
Шунда кўнгилдаги бояги хавотир ўрнини энди хотиржамлик ва ўз-ўзингдан қониқиш ҳисси эгаллайди.
Қўлида қалами, қалбида адабиётга меҳри бўлган бу ёшларга қараб янаям умидланасан киши.
Наргиза Асадова,
“Парвоз” адабий тўгараги раҳбари.
✔️🇹🇷 Turkiya Respublikasi Prezidenti ma'muriyati huzuridagi Millat kutubxonasida 🇺🇿 O'zbekiston Respublikasi Prezidenti tashabbusi bilan tayyorlangan “Turkiy adabiyot durdonalari” nomli 100 jildlik kitoblar toʻplami, shuningdek, ardoqli yozuvchimiz Xayriddin Sultonovning "Bunchalar shirinsan, ey achchiq hayot!" asarining turkcha tarjimasi taqdimoti bo'lib o'tdi.
Читать полностью…#Тонгги чизгилар
***
Асли менга берган
дардларинг неъмат,
Ишқ бердинг
ғуссадан қилмадинг жудо.
Айтишгада ҳали улгуролмадим,
Бахтимни шивирлаб
сўрайми Худо!
Шунда суйгич банданг
бўлоламанми?
© Наргиза Асадова
***
Негізі, Сен берген
Әр сынақ нығмет,
Сүйдірдің,
қайғыны да қосып бердің.
Үлгергенім жоқ әлі айтуға
Бақытымды сыбырлап
Сұрайын ба, Алла!
Сонда сүйген құлың
болаламын ба?
Өзбекшеден қазақшаға аударған Рабия Қамшыбек қызы
/channel/Nargiza_Asad
Шеърий лаҳза
Қишки эртак
Шеър муаллифи Наргиза Асадова
Шеърни дубляж устаси Зулхумор Мўминова ўқиди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
#Тонгги чизгилар
Мансаб, йўл ва тобутнинг эгаси бўлмайди…
Хайрли тонг азизлар.
@Nargiza_Asad
“Ниқоб” ҳикояси муштарийларимизга ҳавола этилади.
Фикрингиз ва таассуротларингиз биз учун суюк.
#Тонгги чизгилар
Декабрь
Боғлар аро кезасан ўйчан,
Кипригингда қотаяпти сир.
Оқлик ичра,
бегардлик ичра,
Сен кимнидир кутдинг – декабрь.
Сочларингни суяди қиров,
Йиллар ўтса ким кимга муштоқ.
Бахт рангими, армонрангми айт,
Тушларимга кирасан, оп-поқ...
Лайлакқорлар йўқлаган тонгда,
О, кетишинг шунча тайинми,
Қишнинг боши, йилнинг сўнгисан,
Аросатда яшаш қийинми?...
Aralık
Bağlar arasında düşünceli dolanıyorsun,
Kirpiğinde sertleşiyor sır
Beyazlık içinde, saflık içinde,
Sen galiba birilerini
Bekledin aralık.
Saçlarını yasladı kırağı
Yıllar geçse de kim kime sevdalı.
Mutluluğun rengi mi, ukdenin rengi mi, söyle,
Düşlerime
Girersin bembeyaz...
Kalın yağan karın yokladığı sabah,
О, gidişin o kadar belli mi?
Kışın başı, yılın sonusun
Belirsiz bir yerde yaşamak zor mu?...
© Nargiza Asad
Aktaran: Emine Bakar
/channel/Nargiza_Asad
Антиқа нарсалар нима учун ёқимли бўлади биласизми? Буни охирида айтаман.
Шу десангиз менга радио совға қилишди. Бирам хурсандман. Бугун ажойибу-ғаройиб туҳфалар теграмда турганда, узоқдан келган камсуқум, содда меҳмондек уйимда турган радио аслида мен учун ноёб ҳадя. 😊
Чунки замонамиз одамлари инсониятнинг заковати маҳсули бўлмиш газета, ҳатто телевизор каби антиқа кашфиётларга бепарво бўлган пайтда, радиодек беминнат “дастёр”ини ҳам унитаёзди. Аслида унинг мўжизаси талай.
Болалигимда уйимизда радио бўларди. Деворимиздаги михга илиғ турган бу оҳанграбога мафтун эдим. Рост, мен уни оҳанграбо дердим. Сабаби ундан таралмиш миллий-мумтоз, дилкаш қўшиқлар, яхши асарларга қилинадиган радиопостоновкалар, тунги бедорлик дастурларини тинглаб улғайганман. Шу боис ота уйимдаги кечмишимни нурлантирган радиодан ҳамиша миннатдорман. 📻
Антиқа нарсалар нима учун ёқимли бўлади, энди билдингизми? Чунки у ҚАДРДОН бўлади…
/channel/Nargiza_Asad
13 ноябрга
Хотиржам кўзгуга қарайсан бугун,
Сочингдаги оқлар – гуллаш фурсати.
Суронли дунёда бахтдир шунчалар,
Кўзларингга қараб яшаш ҳикмати…
© Наргиза Асадова
/channel/Nargiza_Asad
***
Самоларда турна учар из қолдириб,
Кечаги боғ бугун сокин хазон қучар.
Онаизор бағрин ўйиб, ғамга кўмиб,
Қаердадир кўк юзида ўқлар учар.
Тошдан-тошга сакрайверар тоғда оҳу,
Ниначининг қанотидан томади нур.
Қаердадир фарёдидан титраб ёҳу,
Гўдакларчи, жон беряпти сийрати ҳур.
Офтоб чиқар, ёмғир ёғар, само ойли,
Табиатнинг мезонида хатолик йўқ.
Хув музликда боласини қучар мудом,
Она айиқ дайди ўқдан хабари йўқ…
Кўз ёшимда аксланади ҳар кун офтоб,
Куюк дилим совутади ҳур-ҳур шамол,
Надоматки, болалиги ортда қолиб,
Жангоҳларда авлодларим топар камол…
© Наргиза Асадова
/channel/Nargiza_Asad