#Кузнинг сўнгги куни
ЎЗБЕКИСТОНДА КУЗ
Юргил, далаларга кетайлик, дўстим,
Диққинафас уйда ётмоқ пайтимас.
Олтин Ўзбекистон тупроғи бу кун
Бир пари фаслнинг оғушида маст.
Шабнам шовуллайди боғлар қўйнида
Салқин туман ичра бўзарар тонглар.
Қуёшнинг эринчоқ ёғдуларида
Нафис ялтирайди барги хазонлар.
Ҳар ёнда тўкинлик.
Куздан нишона...
Ҳар ёнда гўзаллик ёймиш дафтарин.
Сонсиз эгатларга сочилмиш, ана
Менинг шодликларим, эзгу дардларим,
Менинг она халқим...
Эй қадим, ҳалол,
Ризқи она ерга сепилган халқим,
Ушоқ чигитни ҳам этмай деб увол
Миллион эгатларга эгилган халқим!
Бир нафас бошингни кўтаргин-у, боқ,
Ер юзида ажиб виқор ва нуфуз.
Сенинг ўзинг каби ўйчан ва қувноқ.
Хушфеъл бўлиб келмиш тупроғингга куз.
Улуғ меҳнат кезар шан далаларда
Ҳар ёнда ҳоким бир ташвишли илҳом.
Қуёш бота бошлар... гавжум қирларга
Қорая-қорая тўшалар оқшом.
Эҳ, кузги оқшомлар...
Дилимда менинг
Теран туйғуларим қўзғалар жўшиб.
Қўзғалар-у, шу дам қалбимдан секин
Тўкила бошлайди ойдин бир қўшиқ.
Абдулла Орипов
/channel/Nargiza_Asad
#Табрик_ўрнида
Бобур Элмурод билан “Ватанпарвар” газетасида ёнма-ён хонада ишлаганмиз. Оғир, вазмин, бироз ўйчан шоир йигитнинг ўз дунёси борлигини ёзган мақолаларидан, (шеърларини кўрсатавермасди)
сокин суҳбатларидан сезардик.
Тахририятда ўзиям кўнгилдошлар йиғилиб қолгандик ўша пайтда.
Фурқат Эргашев, Зулфия Юнусова, Инобат Иброҳимова, Азиз Норқулов, Алибек Анварий, Бобур Элмурод, Ислом Қўчқоров, Шоҳсанам Нишонова…
Ҳар бири гўзал бир китоб бўладиган бегидр одамлар асли…
Бугун Бобурнинг яхши кунида яхши кунларни эсладик. Доим яхшиликлар бўлаверсин.
@Nargiza_Asad
#Nuqra
Яшаш учун қуёш, эркинлик
ва кичкина
гул керак…
Ханс Кристиан Андерсен
@Nargiza_Asad
“Hurriyat” газетамизда янги таржимамиз нашр этилди.
Турк адабиётида калассик даражадаги ёзувчи, бугун ҳам замонавий турк ва қардош адабиётда ўз ўрни бўлган Азиз Несиннинг ҳикояларини шунчаки ўқиб кетолмайман.
Ҳар гал ўзига ҳос киноя, юмор орқали ҳаётимиздаги кемтикликларни моҳирлик билан очиб беради.
Ёзувчининг “Французча гапира оласизми?” номли ҳикоясида таржимон бўла туриб ўша тилда икки оғиз гапни тузукроқ гапира олмайдиган, билъакс ўзини Таржимон деб даъво қиладиганлар ҳақида аччиқ, намакоп ҳақиқатларни ёзади ёзувчи…
Ўқинг, завқланинг, фикрингизни кутиб қоламан.
P/S:Дарвоқе, бизга бу муждани биринчилардан бўлиб илинган газетчи @oisroilov инимизга ташаккур!
@Nargiza_Asad
***
Етаклайман хаёлларингни
Хотиралар кўзин очади.
Энг муаззам эртак сўзласам,
Эслаб... Сенинг уйқунг қочади.
Агар, бир он қайтайлик десам,
Ёдим учун
оғринмайсанми?
Кўзларингга тик боқолмаган
Ишқни сен ҳам
соғинмайсанми?..
Оппоқ эди ғам-у изтироб,
Суяр эдик фироқларини.
Эслайсанми, қўлингда турган
Атиргулнинг
титроқларини…
Настаринлар очилган боғда
Ортга боқмай ёшлик елади.
Мен тун бўйи эртак сўзласам,
Эснаб, энди уйқинг келади...
© Наргиза Асадова
/channel/Nargiza_Asad
Тошнинг устида нима кўрдингиз?
Ҳаёт баъзан мана тош устидаги сариёғга ўхшайди. Сизни облайди-тоблайди то эриб битгунингизча.
Эриб-битмоққа эса ҳамма вақт улгурамиз.
Дилингизни ёрмоққа, қалбингизни баралла очмоққа, кўзёшларингиздан уялмасликка, ҳатто оғриқларингизни беҳижолат кўрсатмоққа ҳамиша ҳамдам топинг.
Эркакмисиз ё аёл, сирдошингиз, тингловчингиз бўлсин. Йўқса, ёлғизлик бахт эмас, гирдоб бўлади…
@Nargiza_Asad
#Gazeta sahifalarida
Vaqt oʻta tigʻiz, kun esa bir hovuch.
Shu orada bizdan bir nimalar soʻrab, yozganlarimizni oʻquvchilarga ilinib turgan gazetachilarning boriga shukur.
Navbatdagi tarjima – Reshod Nuri Guntekinning hikoyasi “Darakchi” gazetasida chop etildi. Tashakkurimiz.
/channel/Nargiza_Asad
MENING XATOLARIM
Bir suydirgi ichimda,
bir kuydirgi ichimda,
chiqib ketar sirgʻalib
oʻttiz ikki tishimdan.
Sahroyi dil savdoyi,
sheʼrdan nechuk qaytaman...
xato shudir: hammaga
hammasini aytaman.
Mening xatolarim-ay,
oʻ, mening xatolarim,
figʻon urdi Afgʻonzay —
u mening xatolarim.
Kecholmadim bu jonon
nozik adolarimdan,
kechmishlar kechdilar qon
mening xatolarimdan.
Etlarni sixlaganman,
Isoni mixlaganman,
vijdonga pichoq tortib,
ustida yigʻlaganman.
Xatodan chiqmaganman,
dunyoga sigʻmaganman,
Rasulullohni tinglab
esimni yigʻmaganman.
Mardi yoʻq maydon bilan
oʻlimlar sotganim chin,
zarsuluv shayton bilan
chirmashib yotganim chin...
Nechun sizni qoʻymayman,
oʻ, mening xatolarim!
Men oʻzimni oʻylayman —
shu mening xatolarim...
Farzandim — unut olam —
dilginangning darziman;
bolam, dorga os, bolam,
bolam, shunga arziyman.
Hirqirating — bezarar,
ey, Haqdan atolarim;
sirtmoqda siltaniblar
toʻkilsa xatolarim!
Qargʻang! Soʻking! Turmang jim!
Oʻylay jon chiqar oni
qoldirdim deb shu chirkin
toʻzib yotgan dunyoni.
Xatolarim oʻrnini
nahot bosmaysan, nolam;
oʻzim keldim doringga,
nechun osmaysan, bolam?..
Uv, mening xatolarim!
Huv, mening xatolarim!
Bolam, keldimi navbat,
yuv mening xatolarim.
Meros edi xatolar,
voris boʻlar boʻtam ham;
xato sabab jannatdan
quvilgandi Otam ham.
Tan olmasam — bu gunoh:
yasholmayman begunoh...
meni buncha sevasiz,
o, ishtiboh, ishtiboh!
Sizga rahmat qarz boʻlsin,
o, mening xatolarim!
Buyur, Xudo, dars boʻlsin
to mening xatolarim.
Dono, doro boʻlib gar
toʻradimmi Atodan?!
Qilingan xato!
Qaytar
qilinmagan xatodan!
© Mansur JUMAYEV
She’rni muallifni o’zi o’qigan.
@mehrnoz_abbos
#Inna lillahi va Inna ilayhi roji'un
* * *
Титрадим самовот тузган тадбирдан,
Унут туйғуларим барг ёзди бирдан.
Кўкламай бўлурми, ўсмай бўлурми,
Ҳаёт иси келиб турса ёмғирдан?!
@Mansur_Jumayev
Бугунги ёмғирлардан ҲАЁТ иси келмаганмиди иним Мансурбек?!!
Сиз шунчалик ғаниматмидингиз, ғафлатда қолдик-ку…
#oydin hayot_da
“Оввора онам” шеъримизни сўраган азизлар учун махсус лавҳа.
P/S: Нодира опа айниқса сиз учун…🤍
@Nargiza_Asad
TAJOHIL-UL ORIF
Bola qalbimizda Ona tilimiz va adabiyotga muhabbatni paydo qilgan ustozlarimizga (va boshqalarga) bag‘ishlanadi.
Muallif:
Bobur Elmurodov
Rejissor:
Erkin Bozorov
Tasvirchi:
Kazibek Kurbanov
Colorist:
Qosimxon Ziabekov
Rollarda:
Shahlo Temirova
Muhammadali Temirov
Mohinur Yo’ldosheva
va Yuqori chirchiq tumani 48-MAKTAB o’quvchilari
/channel/mahliyoxon_umurzoqova
#Якшанба мутолааси
#Таржима
#Самипошшазода Сезайи
БУ УЛУҒВОР ЗОТ КИМ?
У пайтлар бу менга одатга айланганди. Отамнинг қарийиб юз кишига манзилу макон бўлган саройида дарсларим битгач, Тошкасапдан то Баязидга қадар пиёда тез-тез юриб келардим. Қизиғи, ҳар кунги бу йўлчиликда доим бир одам билан рўбарў бўлардим. Паришон сочлари кенг пешонасига тушган, оғир одимларидан баъзан қоқилиб-сўқилиб, ўзини базўр тутиб оларди. Шундай пайтларда ўзимдан, “Қизиқ, бу улкан одам ким экан?” дея сўрардим. Бу савол бежизга эмасди. Сабаби, унинг афт-ангори, савлати шу кунларда француз тили ўқитувчимдан олиб ўқиганим, “Буюк одамларнинг ҳаёти” номли китобидаги кишиларнинг ўзигинаси эди.
Ҳикоянинг давоми:
👇👇👇
https://telegra.ph/BU-ULU%D2%92VOR-ZOT-KIM-10-20-2
#Azərbaycana həsr olunub
Ozarbayjon ohanglari
Bir yо‘l bо‘ldi, yо‘ldan olis о‘y bо‘ldi,
Kо‘nglim tо‘kib, aytsam qо‘şiq kuy bо‘ldi.
Kaftim tutsam qardoşimga qayrilib,
О‘zbek, ozar sor loçndek bо‘y bо‘ldi.
Qarog‘idan sizsa azim dardlari,
Gulbog‘ desam, dilim Qorabog‘ deydi.
Şe’rlar aytsam, ketsa qani gardlari,
Kо‘ksimdagi ketmas – yarabog‘ deydi.
Kezib sokin tuprog‘ini, toşini,
Tuydim, bobom Ulug‘bekning sasini.
Sultoniyada topib huvuç marvarid,
Qorabog‘da tо‘kdim sevinç yoşini.
Haqni sо‘rab, haqqin olgan alplari,
Kaftda tutmish burgut sornin qо‘llari.
Vatan deya hayqirganda xarblari,
Ozariydir bugun Zafar yо‘llari!
Bir yо‘l bо‘ldi, yо‘ldan olis о‘y bо‘ldi...
Nargiza Asad,
10.09.2022 yil Ozarbayjon
#Атрофимиздаги олам
Қушнинг сасини эшитмоқчи бўлсанг қафас олма, дарахт эк. Соясидан, мевасидан ва албатта қушнинг овозидан бахраманд бўласан.
~~~~~~~~~~~~~~~~~~
Kuşun sesini duymak istiyorsan kafes alma, ağaç dik. Gölgesinde, meyvesinde elbetteki. kuş sesinde huzur bulacaksın.
@Nargiza_Asad
Bir şairden üç kitap 📕 📕 📕
• Aşılmış Duvarlar
• Savaşlar Kararında
• Gitmek
Ünsal Ünlü – 1977 yılında Osmaniye’nin Bahçe ilçesinde doğdu.
Yıldız Teknik Üniversitesi İnşaat Fakültesi Harita Mühendisliği bölümünden mezun oldu.
Yazmaya ilk gençlik yıllarında başladı. Şiirleri Kırklar, Dergâh, Derkenar, İkindi Yağmuru, Kırknar, Mavi Yeşil, Tasfiye ve İtibar dergilerinde yayınlandı. Dergâh ve İkindi Yağmuru dergilerinde poetik yazılar, Türkiye’de ve Dünya’da Yarın dergisinde makaleler yazdı. 2010 yılında ‘Savaşlar Kararında’ adıyla ilk şiir kitabı yayınlandı.
2010 yılında hayatının dönüm noktalarından biri olan yayıncılık faaliyetine başladı. Kurucuları arasında bulunduğu Metamorfoz Yayıncılık bünyesinde yer alan Okur Kitaplığı, Okur Akademi, Mat Kitap ve Okur Çocuk yayın konseptlerinin Genel Yayın Koordinatörlüğünü yürütüyor.
@Nargiza_Asad
Jarayon
O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi va TURKSOY Xalqaro tashkiloti hamkorligida o‘tkazilayotgan turkiy tilli davlatlar ijodkorlari ishtirokidagi XVI Turkiy she‘riyat festivalining uchunchi kunidan foto lavha.
Festival o‘zi ishini davom ettirmoqda.
Muallif – Ahmad To'ra.
O'zbekiston Yozuvchilar uyushmasi axborot xizmati
Sehrgar daftaridan...
Baliq boʻldi dengizda,
Tinch yashash edi oʻyi.
Ammo qora akula
Quvdi uni kun boʻyi.
Toshbaqa boʻldi keyin,
Endi erkin koʻrar tush.
Ammo togʻda kosasin
Sindirib ketdi bir qush.
Bas, ajdarga aylanib
Olov purkadi oxir.
Toʻsatdan paydo boʻldi
Oq otli Kenja botir.
Hozirda u qari ot,
Boqarkan togʻlar tomon.
Negadir shod koʻrindi
Adirda yurgan quyon.
© Bobur ELMUROD
#Kun iqtibosi
Доира, яримдоира, учбурчак, тўртбурчак, тўғрибурчак, олтибурчак, ромб…
Азизим, ҳаётнинг бу қолипларга сиғмайдиган туйғулари бор.
Унинг номи – МЕҲР…
@Nargiza_Asad
«Hurriyat» газетасининг 2024 йил 13 ноябрь кунги 45 (1420)-сони мутолаа учун ҳавола қилинмоқда.
©️ Газета таҳририят томонидан тақдим этилди.
📰 Мутолаа энг севимли машғулотингизга айлансин!
〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga ulanish👇👇👇
/channel/gazetalar_sharhi
👨⚕️ Salomatligingizga e'tiborli bo‘ling!
13 ноябрь учун ❤️
Хотиржам кўзгуга қарайсан бугун,
Сочингдаги оқлар –
Гуллаш фурсати.
Суронли дунёда бахтдир шунчалар,
Кўзларингга қараб
Яшаш ҳикмати…
© Наргиза Асадова
@Nargiza_Asad
#Тонгги чизгилар
Мансаб, йўл ва тобутнинг эгаси бўлмайди…
Хайрли кун азизлар.
@Nargiza_Asad
МЕН ҚАЙТАМАН
Мен қайтаман, кипригинг соясига қайтаман,
ирмоқларга – дунёнинг доясига қайтаман,
бошларини тошларга урган кекса бургутнинг
полапони кўз очган қоясига қайтаман.
Мен қайтаман, дилу ёд орасида қайтаман,
мен қайтаман, кўзларинг қорасида қайтаман,
бир қизчанинг кулгичли чеҳрасида порлагум,
бир жунунваш ўғилнинг оразида қайтаман.
Мен шундайин куюк дил порасида яшарман,
мен шундайин беғубор, норасида яшарман,
мен шундайин беқарор – тупроқ, ҳаво, ўт ва сув
ҳимматидан зарралаб бино бўлган башарман.
Англамайман қандайин туғилмоқда айтарим;
қулоғингга шивирлаб айтаётган байтларим
андозаси руҳимда яралгандир, эҳтимол,
раббим билан фалакда ваъдалашган пайтларим.
Мен қайтаман, кетди деб суюнма бир лаҳза ҳам,
ё қароқда жимирлаб ўйнамасин зарра нам,
ғам чекмагин, Сендаман – пок дилингда зиндаман;
шоирлар ўлиш учун туғилмайди, жонгинам!
© Мансур ЖУМАЕВ
#Соғинч соати
Дунёдаги энг гўзал хушхабар — “Онам келяптилар!”, деган калом бўлса керак, нима дедингиз?..
Хайрли ҳафта азизлар!
#Байрам куни
Одам аксарият тадбирларга борганда одатда вақт йўқотади. Лекин бугун тилимиз байрами баҳона шоирамиз Ҳалима Аҳмедова билан рости маза қилдим.
Устознинг ёдда қолар сўзларини қаранг:
“ШЕЪР ЁЗИШ, КЕТМОН ЧОПИШДАН ҚИЙИН БОЛАМ”,
“УНВОНЛАРНИ ҚЎЙСАНГЧИ, ОДАМ ШАВКАТ РАҲМОН, МАТНАЗАР АБДУЛҲАКИМ КАБИ УСТОЗЛАРНИНГ ЁНИДА ҲИЖОЛАТ БЎЛАДИ. БИЗ НИМА ҚИЛИБМИЗКИ….”
“ТИЛИМИЗНИНГ БУГУНГИ БАЙРАМИ УЧУН ҚИЗИЛ МАЙДОНДА КАЛТАКЛАР ЕГАНМИЗ, БОЛАЛАРИМ. ҲАР БИР БАЙРАМЛАР ОРТИДА ҚОНЛИ КУНЛАР БОРЛИГИНИ БИЛИШИНГИЗ КЕРАК”
Молия Академияси. 21.10.2024
@Nargiza_Asad
Bugun qardoş Ozarbayjonning mustaqillik kuni. 🇦🇿
Bu yurtda koʻp aziz doʻstlar ortdirdim, tarixi boy oʻlkaning ozod yerlarini, bibomiz Ulugʻbek Mirzo qadami tekkan joylarini ziyorat ettim.
Va angladimki, bu keng va yorugʻ olam insonga faqat va faqat doʻstlik uçun, yaxşilik va muhabbat uçun berilgan.
#Жума ибрати
"Аёл қовурға суягидан яратилган. Қовурғанинг энг эгри жойи устки қисмидир. Уни тўғирлашга уринсанг, синдирасан. Ўз ҳолига қўйсанг, эгриликда давом этади.
Аёллар хусусида бир-бирингизга хайрни тавсия этинг”
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи вассалом ҳадислари.
"Пайғамбарлар тарихи" китобидан.
/channel/Nargiza_Asad
Eksklyuziv she’riy spektaklga marhamat!
Oʻzbekiston Yoshlar ishlari agentligi “Mutolaa” loyihasi hamda O‘zbekiston Milliy kutubxonasi hamkorligida “MUTOLAA’DA SHE’RIYAT” nomli teatrlashtirilgan nazm kechasini taqdim etadi.
• Dastur qahramoni: taniqli shoira Kumush Abdusalomova
• Dastur mehmoni: taniqli aktyor va shoir Erkin Bozorov
📝 So‘z va adabiyot muxlislarini 22-oktabr (kuni) soat 18:00 da O‘zbekiston Milliy kutubxonasida kutib qolamiz.
👇 Ro’yxatdan o’tish uchun:
https://forms.gle/AnpwbeD8A2Qs2h398
BU UNUTILMAS KECHA BO‘LADI!
Telegram | Instagram | Mutolaaxona/">YouTube