99 000 so'mdan texnika AKSIYASI DAVOM ETMOQDA🌟
Ko'plab mijozlarimiz smartfonlarni, televizorlarni va boshqa ko'plab maishiy texnikani va elektronikani oyiga ATIGI 99 000 so'mdan xarid qilishmoqda. Siz ham ulgurib qoling😊
Aksiya 15-yanvargacha bo'lib o'tadi ✨
📍Bizning do'konlar.
✍️Yozing: @ideauz_chat
☎️Qo'ng'iroq qiling: 71-230-7799
Telegram | Instagram
⚡️Умра хизматлари нархи бир киши учун 16.600.000 сўм этиб белгиланди
Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонида ҳаж ва умра хизматлари сифатини яхшилаш мақсадида Подшоҳликдаги бир қатор мутасадди идоралар раҳбарлари билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, мулоқотлар натижасида умра хизматлари нархини янада арзонлаштиришга эришилган.
2024 йил 10 январдан эътиборан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Ҳаж ва Умра» марказида умра хизматлари нархи бир киши учун 16.600.000 сўм этиб белгиланди.
"Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмитаси томонидан ташкил этилган умра хизматлари ҳар жиҳатдан қулай, арзон ва хавфсиздир. Энг асосийси, тўғридан-тўғри рейслар, туну кун шифокорлар хизмати, уч маҳал иссиқ овқат билан таъминланган ҳамда энг малакали имом-хатиблардан иборат элликбошилар жалб этилган. Шунингдек, Фатво маркази уламолари ишчи гуруҳи вакили сифатида шаръий масалаларга доимо ечим топиб берадилар", - дейилади расмий хабарда.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Қашқадарёлик ёшлар учун "Инновацион ғоялар" кўрик танловига старт берилди
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ҳудудий бошқармаси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган “Инновацион ғоялар” кўрик танлови ўтказилмоқда.
Кўрик-танлов йўналишлари қуйидагича:
• Архитектура ва дизайн йўналиши;
• Дастурий таъминот ва техник ишланмалар йўналиши;
• Экологик ва биотехналогик лойиҳалар йўналиши;
• Профессионал Мобилография яъни видео монтаж устаси йўналиши.
Мурожаат учун: +998906729966; +998904282290
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️8-январь - Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни!
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Қарши давлат университети юрисконсулти пора билан ушланди
Ўқишни кўчириб бериш эвазига 10 минг доллар сўраган малака ошириш институтининг ўқитувчиси Ш.Н. сўралган пулнинг 8000 долларини олаётган пайтда Давлат хавфсизлик хизматининг ҳудудий бошқармаси ҳамда ИЖҚД томонидан қўлга олинган.
Ш.Н. пулни Қарши давлат университети юрисконсултига бериш учун олганлигини маълум қилган ва тадбир давом эттирилиб юрист ҳам қўлга олинган.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Тез юрар поездларининг чипталар нархи 20 фоизга ошмоқда
2024 йил 20 январдан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездлари ҳамда «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» тез юрар поездларининг чипталар нархи 20 фоизга ошмоқда. «Афросиёб» юқори тезликдаги электр поездларига чипталар нархи:
Тошкент — Бухоро — Тошкент
ВИП 636 000 сўм
Бизнес 462 000 сўм
Эконом 336 000 сўм
Тошкент — Қарши — Тошкент
ВИП 534 000 сўм
Бизнес 390 000 сўм
Эконом 282 000 сўм
Тошкент — Самарқанд — Тошкент
ВИП 396 000 сўм
Бизнес 276 000 сўм
Эконом 204 000 сўм этиб белгиланди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
''Насаф'' клуби бразилиялик Виктор да Силвани ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Миришкорда ЙТҲ муҳокамаси бўлиб ўтди – Содир бўлган ҳолатда бир нафар фуқаро вафот этган
Чандир маданият марказида Миришкор тумани ИИБ бошлиғи Мусурмон Бўриев раҳбарлигида “Янги ҳаёт” маҳалласида ўлим билан боғлиқ содир бўлган аянчли йўл транспорт ҳодисаси жинояти муҳокамаси бўлиб ўтди.
Муҳокамада 300 нафардан ортиқ маҳалла фаоллари, ҳайдовчилар ва кенг жамоатчилик иштирок этишган.
Ўтказилган муҳокама йиғилиши давомида ахборот берувчи жиноят тафсилотлари ҳақида тўхталди, ушбу ҳодисанинг содир этилиш сабаб ва омиллари кенг жамоатчиликка етказилган.
Батафсил видеода.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари Асилбек Анварович Худаяров зиммасига юклатилди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
❄️Шаҳрисабз тумани, Ғелон қишлоғида қор ёгишни бошлади. Ғелон қишлоғида 12 та уй меҳмонхонаси, 50 га яқин дам олиш жойлари, «Рафтинг» экстремал туризм мажмуаси мавжуд.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов 2024-йил, 2-январдан 9-январга қадар даволаниш учун қисқа муддатли таътилга чиқди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Чироқчи осмонида ноъмалум ҳодиса кузатилди
Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманида аҳоли ноодатий ҳодисага гувоҳ бўлган. "Nasafnews'' ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Қашқадарё вилояти ФВБ Ахборот хизмати билан боғланди.
"Тўғриси нималигини биз ҳам билмадик. Қушлар галаси деб ўйлагандим. Энди аниқлик киритамиз" дейди масъул ходим.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Bugundan boshlab, Yangi yilda texnika yana 99 000 so'mdan⚡️
2-dan 15-yanvargacha ko'plab texnikani oyiga ATIGI 99 000 so'mdan xarid qiling🤩
☑️ Redmi 13C 4/128 Black - 99 000 so'mdan
☑️ Redmi 13C 4/128 Navy Blue - 99 000 so'mdan
☑️ Redmi Note 12 Ice Blue 4/128GB - 99 000 so'mdan
☑️ Redmi Note 12 Onix Gray 4/128GB - 99 000 so'mdan
☑️ ARTEL UA32H4101 Silver - 99 000 so'mdan muddatli to'lovga va boshlang'ich to'lovsiz xarid qiling!
idea - arzon xaridlar vaqti🛍
📍Bizning do'konlar.
✍️Yozing: @ideauz_chat
☎️Qo'ng'iroq qiling: 71-230-7799
Telegram | Instagram
2024 йил Ўзбекистонда «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» деб эълон қилинди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
“Nasafnews” жамоаси Сизни ва оила аъзоларингизни кириб келаётган 2024 йил муносабати билан самимий табриклаб, жамийки эзгу ниятларни билдиради.
@nasafnewsuz'ни танлаганингиз учун раҳмат. Байрам муборак бўлсин!
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Амрилло Иноятов янги лавозимга тайинланди
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Амрилло Шодиевич Иноятов Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
❗️Қашқадарёда маданият ходимларига 2000 сўмлик совға тарқатилганлиги айтилмоқда
Ижтимоий тармоқларида янги йил байрами муносабати билан Қашқадарё вилояти маданият бошқармаси томонидан ходимларга 2 минг сўмлик совғалар берилгани ҳақида хабар тарқалди. Маданият вазирлиги ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари бошланганини маълум қилди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Ичимлик сувидан дала суғорган фермер фош этилди
Чироқчи туманидаги фермер хўжалиги раҳбари "Яккабоғ-Муборак" магистрал ичимлик суви қувурига 2 та 50 мм сиғимли қувурлар орқали яширинча уланиб, дала майдонини тоза ичимлик суви билан суғориб келганлиги аниқланган.
👉 nasafnews.uz/1621-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Қаршида психотроп дори воситаларини ноқунуний сотган дорихоналар аниқланди
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази мутахассислари ҳамкорлигида Қашқадарё вилоятида психотроп дори воситаларининг ноқонуний савдосига қарши ўтказилган тезкор тадбирларда соҳага доир бир қатор қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган.
👉 nasafnews.uz/1620-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
2023 йил давомида энг кўп қўйилган исмлар маълум қилинди
2023 йилда Ўзбекистонда 501 577 нафар ўғил болалар, 466 563 нафар қиз болалар дунёга келган. Туғилган ўғил болаларга Муҳаммадали исми, қизларга эса Солиҳа исми энг кўп қўйилган.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Ижтимоий тармоқларида Ўзбекистон буйлаб, фото-видео камералар орқали қайд қилинган ҳуқуқбузарликлар базаси ўчиб кетгани ҳақида хабар тарқалди. Мазкур хабарларга Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Ш. Ғиёсов "FAKE'' деб изоҳ берди.
Fake хабарларга ишонманг, жарималарни ўз вақтида тўланг.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
99 000 so'mdan texnika AKSIYASI DAVOM ETMOQDA🌟
Ko'plab mijozlarimiz smartfonlarni, televizorlarni va boshqa ko'plab maishiy texnikani va elektronikani oyiga ATIGI 99 000 so'mdan xarid qilishmoqda. Siz ham ulgurib qoling😊
Aksiya 15-yanvargacha bo'lib o'tadi ✨
📍Bizning do'konlar.
✍️Yozing: @ideauz_chat
☎️Qo'ng'iroq qiling: 71-230-7799
Telegram | Instagram
❗️Ижро ҳужжатларини электрон шаклда бериш тартиби жорий этилади
Президент фармонига кўра, 2024 йил 1 майдан:
➖ суд ҳужжатлари асосида ижро ҳужжатларини электрон шаклда бериш (юбориш, тақдим этиш) тартиби жорий этилади;
➖ фуқаролардан қарздорликлари учун ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган энг кам кафолатланган даромад белгиланади;
➖ ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби почта харажатлари бўйича қарздорликни ундиришга ҳам татбиқ этилади.
2024 йил 1 декабрдан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминловчи “Мажбуриятлар реестри” институти жорий этилади.
2024 йил 1 апрелдан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари мажбурий ижроси доирасида мол-мулкни шартнома-воситачилик асосларида сотиш фақатгина мол-мулкни қабул қилишдан уни сотишгача бўлган жараёнларни масофавий мониторинг қилиш электрон тизимини жорий қилган савдо ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
Мажбурий ижро бюросига асосий фаолияти вояга етмаганлар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қўшимча 230 та давлат ижрочиси штат бирлиги ажратилади.
Марказий аппаратнинг Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси таркибида Мониторинг маркази ташкил этилади.
Марказий аппаратда Активларнинг ҳисобини юритиш ва бошқариш бўлими, Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларида Активларнинг ҳисобини юритиш ва бошқариш шўъбаси ташкил этилади.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Амрилло Иноятов ишдан олинганлиги айтилмоқда
Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ишдан олинган. Бу ҳақда ishonch.uz нашри ўз манбасига таяниб хабар бермоқда.
А.Иноятов ушбу лавозимга 2022 йилнинг 30 декабрида тайинланган эди. Унгача эса ушбу тизимда вазирнинг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган.
Хабар ҳозирча расман тасдиқланмаган.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
11 ойда ишга тиклаш билан боғлиқ 395 та фуқаролик ишлари кўрилган
Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича судлари томонидан 2023 йилнинг 11 ойида ишга тиклаш билан боғлиқ жами 395 та фуқаролик ишлари кўрилган. Қаноатлантирилган даъво аризаларининг кўпчилик қисми мактабгача ва мактаб таълими, соғлиқни сақлаш, ички ишлар соҳаларига, давлат солиқ идоралари, иқтисодиёт ва молия тизими ходимларини ишга тиклашга оид ишларни ташкил этган.
👉 nasafnews.uz/1619-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
АИ-80 бензин 6800 сўмдан сотилаётгани бўйича изоҳ берилди
"Ўзбекнефтгаз"га қарашли АЁҚШларда АИ-80 бензини 6800 сўмдан сотила бошлади. "Ўзбекнефтгаз" АЖ матбуот котиби маълум қилишича, бензин нархи ошмаган, фақатгина АИ-80 бензини учун қўлланилган солиқ имтиёзи даври тугаган.
👉 nasafnews.uz/1618-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Қаршида "Damas" ва "Nexia 3" машиналарида пиротехника воситалари топилди
ЙПХ ходими томонидан Ш.Ш. бошқарувидаги "Damas" русумли ҳамда Н.Б. бошқарувидаги "Nexia-3" русумли автомобиллар тўхтатилиб текширилганда “Трения”, “Волк” номли пиротехника воситалари олиб кетилаётганлиги аниқланган.
👉 nasafnews.uz/1617-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Дубайда гаровга ушлаб турилган ўзбекистонлик қутқарилди
Ж.Т. бир гуруҳ шахслар томонидан Дубай шаҳридаги номаълум манзилда мажбурий тарзда ушлаб турилган ва ундан жами 200 минг АҚШ доллари пул талаб қилинган. Ушбу маблағлар айтилган вақтда ва манзилга келтирилмаган тақдирда Ж.Т.нинг жонига қасд қилиш билан қўрқитиб келинган.
👉 nasafnews.uz/1616-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Оилангиз барча ташвишлардан ҳимоя қилувчи ишончли қўрғонингиз бўлсин — Саида Мирзиёева
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўзбекистонликларни кириб келаётган янги йил билан табриклади.
«Янги йил – оила даврасида нишонланадиган энг муҳим байрамлардан бири. Бу айём бизга болалик давримизни, янги йил мўъжизасини интизорлик билан кутганимизни, қор ўйнаганларимизни, ўша пайтлардаги сеҳрли лаҳзаларни эслатади. Биз Қорбобога ишонган, қор хатлар ёзган, бир-биримизга янги йил омадли келишини тилаган дамларимиз…
Менинг сизларга тилагим – оилангиз барча ташвишлардан ҳимоя қилувчи ишончли қўрғонингиз бўлсин. Янги йилнинг ҳар куни ўзаро англашув, меҳр-муҳаббат, ҳаётимиздаги энг олий неъмат – оилага таянч бўлиш нақадар муҳимлигини эслатиб турсин. Фарзандлар кулгиси хонадонингиз файзи бўлсин, ўйлаган барча ниятларингиз эса рўёбга чиқсин».
Nasafnews расмий саҳифаси
Қашқадарёлик бир нечта ёшлар суд залидан кафиллик асосида озод қилинди
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ўртасида ўзаро ҳамкорлик Меморандумига асосан, Қашқадарё вилояти Жиноят суди ва Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамкорлигида тўғри йўлдан адашиб жиноят содир этган бир неча нафар ёшлар Янги йилда жамиятда ўз ўринларини топишлари учун имконият берилди ва Ёшлар иттифоқининг кафиллик хати асосида суд залидан озод қилинди ҳамда яқинлари бағрига қайтарилди.
Суд жараёнида жамоат ҳимоячиси сифатида қатнашадиган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши судланувчиларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаш шунингдек, келгусида ушбу ёшларни кафилликка олиш тўғрисидаги таклифини билдирди ва бу ҳақда судга кафолат хати тақдим этди.
Суд жиноят содир этган ёшларни муқаддам судланмаганлиги, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги ҳамда содир этган жиноятини ўзи тўла қонли англаб етмаганлигини инобатга олиб, уларга нисбатан қўлланилган озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазони бекор қилди ва судланувчиларни суд залидан озод қилди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси