⚡️Рақс давомида юзага келган тортишувдан сўнг содир бўлган муштлашувда иштирок этган шахслар 15 суткага қамалди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡Солиқ тизими ва солиқчилар фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш вақти келди — Президент
Жумладан, 40 мингта бюджет ташкилоти билан ишлаш вазифаси тумандан Солиқ қўмитасида янги ташкил қилинадиган Бюджет ташкилотлари инспекциясига ўтказилади. Ушбу Инспекция тўлиқ рақамлашган бўлади ва Ғазначилик электрон тизимига интеграция қилинади.
Шу каби солиқ қарздорлиги билан ишлаш бўйича ҳам қўмита қошида Солиқ қарзини ундириш инспекцияси ташкил этилади. Унга Мажбурий ижро бюросида мавжуд ваколатлар берилади.
Бунинг ҳисобига, туманлардаги қўшимча 200 нафар солиқчини “маҳаллабай” ишлаш тизимига ўтказиш имкони бўлади.
Республика солиқ тушумининг 50 фоизини берадиган 80 та энг йирик корхона ва 35 та тижорат банки билан ишлайдиган алоҳида тизим бўлади.
Бунинг учун Йирик солиқ тўловчилар бўйича инспекция таркибида янги тузилма ташкил қилиниб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан бевосита ишлайди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Месси — 2023 йилнинг энг яхши футболчиси
"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) талқинига кўра 2023 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
#ТЕЗКОР
📣 Ulgurmaganlar uchun! Biz 99 000 so'mdan aksiyasini uzaytirdik!
Faqat 21-yanvargacha ko'plab texnikalarni oyiga ATIGI 99 000 so'mdan xarid qilishga ulgurib qoling🤩
📍Bizning do'konlar.
✍️Yozing: @ideauz_chat
☎️Qo'ng'iroq qiling: 71-230-7799
Telegram | Instagram
''Ҳарбийлар реал ҳаётда, сиз эса виртуал ҳаётдаги курашлар ҳимоячиси", - Комил Алламжонов блогер, журналистларни табриклади
"Ҳозирги глобал дунёдаги нотинчлик даврида мен бугун Ватан ҳимоячилари куни билан, айниқса, журналист ва блогерларни табрикламоқчиман. Сиз ҳам Ватан ҳимоячисисиз. Ҳарбийлар реал ҳаётда, сиз эса виртуал ҳаётдаги курашлар ҳимоячиси. Ҳарбийлар қурол билан, сиз эса қалам билан юртни ҳимоя қиляпсиз, ахборот хавфсизлигини таъминлаяпсиз. Ўзбек макони, ахборот маконининг барча ҳимоячиларини бугунги байрам билан табриклайман. Сизнинг овозингизни ҳеч қачон бошқа овозлар эгалламасин, ҳурматли ҳамкасблар. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!", - Комил Алламжонов.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
❌ Сурия томонидан киритилган гол офсайд сабаб инобатга олинмади.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Осиё кубоги доирасидаги Ўзбекистон - Сурия учрашуви бошланди.
Ҳисоб 0:0
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубогидаги ўз юришини бошлайди. Тошкент вақти билан 22:30да бошланадиган ўйин Спорт тв орқали намойиш қилинади.
Ўзбекистон : Сурия
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Aynimo KIDSda MEGA AKSIYA🥳
Mega aksiyada:
😍 Siz istalgan 1-xaridingiz uchun 20 foizlik chegirmaga ega bo’ling;
🥰 2-xaridingiz uchun esa nisbatan quyi narxdagisini 50 foizlik chegirmada qo’lga kiriting;
🔥Bundan tashqari siz 3 ta xaridni amalga oshirsangiz, ular ichidan nisbatan quyi narxdagisini BEPULga qo’lga kiritishingiz mumkin!
‼️Shoshiling, ushbu mega aksiya Aynimo kidsning har ikkala Qarshi va Buxoro filliallarida va faqat 13-14 yanvar kunlari bo’lib o’tadi! Bayramda bolajonlaringizni xursand qiling!
Murojaat uchun:
📝 @Aynimo_operator
📞 | +998945455015
Aynimo KIDS rasmiy sahifalari :
Telegram | Instagram
Муротжон Азимов Косон тумани Кенгаши қарорини бекор қилиш бўйича топшириқ берди
Ижтимоий тармоқларида Косон туманидаги 48 нафар фермер хўжаликлари билан тузилган ер ижара шартномалари бекор қилинганлиги ва ер майдонлари заҳирага қайтарилганлиги бўйича хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати муносабат билдирди.
👉 nasafnews.uz/1624-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
"Ғузор тандир гўшти" - давлат рўйхатидан ўтказилди
Қашқадарё вилоятида биринчи бўлиб давлат рўйхатидан ўтказилган ушбу географик кўрсаткич ҳудудда туристлар оқимининг кўпайишига, “гастрономик туризм”ни ривожлантиришга ва умуман, ҳудуднинг туристик жозибадорлигини оширишга ёрдам беради.
👉 nasafnews.uz/1623-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
#ТEЗКОР #Диккат
❗️Faqat 12-13-14 yanvar kunlari ko'plab LG televizorlari uchun "1+1 Aksiyasi" ni e'lon qilamiz.
Do'konlarimizdan LG televizorini xarid qiling va Sovg'aga 32 Smart TV(32FSV22)ni oling.
LG - 43LM5772PLA - 401 625 so'mdan + 🎁 32 Smart TV
LG - 50NANO756QA - 619 000 so'mdan + 🎁 32 Smart TV
LG - 55UR78009LL - 679 000 so'mdan + 🎁 32 Smart TV
LG - 65UR78009LL - 792 100 so'mdan + 🎁 32 Smart TV
LG - 75QNED756RA - 1 299 000 so'mdan + 🎁 32 Smart TV
Barchasi juda oson, bitta televizor puliga 2 ta televizor olasiz😎
📍Bizning do'konlar.
✍️Yozing: @ideauz_chat
☎️Qo'ng'iroq qiling: 71-230-7799
Telegram | Instagram
❗️"Алишер Усмонов оғир бетоб бўлиб қолди ва Ўзбекистон аҳолисига пул тарқатмоқда", - Кашкадарё вилояти тезкор кидирув хизмати кибер хавфсизлик бўлими виртуал фирибгарлик ҳақида хабар бермоқда.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
❗️Бугун мактаб ўқувчилари учун қишки таътилнинг охирги куни. 11 январдан III чорак дарслари бошланади.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Ҳокимлар кредит самарасига шахсан жавоб беради
Ҳокимлар, банклар кредит беришдан олдин лойиҳа қанча иш ўрин яратиши, бюджетга қанча тушум бўлишини ҳисоб-китоб қилиш тизимига ўтади ва самарасига шахсан жавоб беради.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Иқтисодий комплекс ўринбосарлари 15%га қисқартирилади
Иқтисодий комплексда жами 40 нафар раҳбар ўринбосарлари бор. Лекин, ҳозир иқтисодиётга масъулларда замонга муносиб фикрлаш, қарор қабул қилишда тезкорлик етишмаяпти. Айрим раҳбар ўринбосарлари ўзига масъулият олмасдан, мудраб ўтиргани танқид қилинди.
Давлат раҳбари тизимни қайта кўриб чиқиб, иқтисодий комплексдаги ўринбосарлар сонини 15 фоизга қисқартириш бўйича таклиф киритишга топшириқ берди.
Бунда ҳар бир туманда, вилоятдаги иқтисодий комплекснинг раҳбар ва ўринбосарлари ҳамда 11 та вазир ва идора раҳбари, ўринбосарларига масъулияти ва жавобгарлиги аниқ белгилаб берилади.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Қашқадарёда "долларфуруш" ушланди
Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Б.Ш. ва Ш.Н. фуқаро Э.С.дан жами 3 500 АҚШ долларини 43 млн сўмга сотиб олган вақтларида ашёвий далиллар ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Чироқчи тумани ҳокимига "ҳайфсан" интизомий жазо чораси қўлланилди
Муротжон Азимов раҳбарлигида ўтказилаётган ҳокимлик соатида Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсуповга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг тегишли моддаларига асосан "ҳайфсан" интизомий жазо чораси қўлланилган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов маълум қилди.
👉 nasafnews.uz/1628-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Президент Ўзбекистон Қуролли кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан табрик йўллади.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Ўзбекистон ва Сурия ўртасидаги учрашувда 1-тайм ўз ниҳоясига етди.
Ўзбекистон 0:0 Сурия
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️“Журналист ҳақ бўлса, буни тан олишимиз керак” - Президент Шавкат Мирзиёев.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Муротжон Азимов ёшларни таклифидан келиб чиқиб икки янги қарорни имзолади
Қашқадарёда "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви ўтказилган эди. Учрашув давомида ёшлар томонидан IT мутахассисларини чет эл сафарига юбориш, мактаб ўқувчилари учун стипендия ташкил этиш каби қатор таклифлар билдирилган. Муротжон Азимов мазкур таклифларни қўллаб-қувватлаш учун иккита муҳим қарорни қабул қилди.
👉 nasafnews.uz/1626-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Қашқадарёда ўқитувчиларнинг билим ва малакасини ошириш мақсадида янги лойиҳа ўтказилди
Вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан 2200 нафар чет тиллари фани ўқитувчиларида миллий ёки халқаро даражадаги (Б2, С1) сертификатлар йўқлиги сабабли янги лойиҳа амалга оширилди. Лойиҳа орқали ўқитувчилар билим ва кўникмаларини ошириши учун имконият яратилади.
👉 nasafnews.uz/1625-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтади.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Тошкент вақти билан соат 14:20да Афғонистонда 6 баллик зилзила содир бўлди
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Сурхондарё вилоятида 2-3 балл.
- Фарғона вилоятида 2 балл.
- Жиззах вилоятида 2 балл.
- Самарқанд вилоятида 2 балл.
- Сирдарё вилоятида 2 балл.
- Қашқадарё вилоятида 2 балл.
- Андижон вилоятида 2 балл.
- Наманган вилоятида 2 балл.
- Тошкент шаҳрида 2 балл.
- Навоий вилоятида 2 балл.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Бугун Қарши шаҳри, Косон ва Қарши туманларининг айрим маҳаллаларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
"Ҳудудгаз Қашқадарё" газ таъминоти филиали матбуот хизмати маълум қилишича, газ тармоғида аниқланган аварияни бартараф қилиш мақсадида бугун соат 11:30 дан 18:00 га қадар, Қарши шаҳрининг "Тараққиёт", "Арабхона", "Шаҳйхали", "Мустақиллик", "Маҳаллот", Косон туманнинг "Кўлбуқа", "Хўжақўрғон", Қарши туманнинг "Боғобод" ва "Тўқманғит" маҳалласидаги 3250 хонадон ҳамда юқоридаги ҳудудларда жойлашган 16 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Дунёга машҳур компания Ўзбекистондаги тиббиёт марказига бошқарувига жалб қилинди
Tashkent International Medical Center (TIMC) кўп тармоқли тиббиёт марказининг операцион бошқарувига Acibadem клиникалар тармоғи (Туркия) жалб қилинди. Ҳамкорлик бўйича шартнома 2023 йил декабрь ойида TIMC ва ACIBADEM Healthcare Group асосчилари ўртасида имзоланди.
9 январь куни Acibadem жамоаси лойиҳа устида иш фаолиятини бошлади. Аввал қуйидаги асосий вазифалар белгилаб олинди: тиббиёт ва хизмат кўрсатиш соҳасида замонавий стандартларни ва янги IT-технологияларни жорий этиш. Шу билан бирга, бутун дунёдан нафақат тиббий амалиётни олиб борадиган, балки таълимни ривожига ҳисса қўшадиган, кадрларни тайёрлаб, ўқитиб ва малакасини оширадиган шифокорлар ва мутахассислар жалб қилинади. Янги клиниканинг очилиши Тошкент шаҳрида шу йилнинг сентябрь ойида режалаштирилган.
Учрашувда клиника негизида қўшма тиббиёт университетини ташкил қилиш тўғрисида келишувлар муҳокама қилинди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Талабаларга амалиёт ўтагани учун ҳақ тўланади
Ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан талабалар ўртасида ҳар йили камида бир маротаба танлов ўтказилади.
Бунда амалиёт ўташ учун 500 та (Тошкент шаҳри учун – 45 та, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун – 35 тадан) ўрин ажратилади. Амалиёт 1 ойдан 3 ойгача бўлган давр мобайнида ўқув режасида белгиланган муддатларда амалга оширилади.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Ногиронлиги бўлган фуқарога солиқ идораси асоссиз 4 маротаба жарима қўллаган
Миришкор туман ҳокимлиги ахборот хизматига кўра, солиқ инспекцияси қўллаган жарима суд томонидан бекор қилинган. “Nasafnews” манбасига кўра, асоссиз жарима қўлланиши бўйича яна бир қанча ҳолатлар мавжуд.
👉 nasafnews.uz/1622-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси