⚡️Энди электроскутер, от ва эшак аравадагилар ҳам жавобгарликка тортилади
Қонунчилик палатаси кўриб чиқаётган қонун лойиҳаси билан кичик ҳажмли электр двигателли транспорт воситалари ҳамда индивидуал ҳаракатланиш воситаларини (скутер, мопед, велосипед ҳайдовчи, индивидуал ҳаракатланиш воситасини, уловли аравани бошқариб борувчи шахс томонидан содир этилиши) бошқариш жараёнида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликни белгилаш назарда тутилмоқда.
Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Yemak иловаси орқали мижоз томонидан буюртма берилган таом, тайёрланиш жараёни узоқ вақтни талаб қилса, курьер кутиб қолгани учун ортиқча пул сўраши мумкинми?
Иловани юклаб олинг👇
https://get.yemak.uz?utm_source=kapitan_karimov
Instagram орқали кузатиш учун👇
https://www.instagram.com/reel/C6EfZhosBWQ/?igsh=cWFtZmk0MWptMXcw
Ucell abonentlari sizning xizmatlaringiz, aksiyalaringiz va mahsulotlaringiz haqida xabardor bo’lishini istaysizmi?
Promo tijorat SMS yuborish xizmati yordamida Kompaniya abonentlari sizning barcha marketing faoliyatingiz haqida xabardor bo’ladi.
Batafsil: www.ucell.uz/3fkk
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2024 йил 22 апрелдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.
Nasafnews расмий саҳифаси
Қаршида дзюдо бўйича халқаро хотира турнири бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 17-19-апрел кунлари Қарши шаҳрида жойлашган “Геолог” Маданий ва спорт-соғломлаштириш мажмуасида Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ва Қашқадарё вилояти Кураш федерацияси ташаббуси билан 2010-2011 ва 2012-2014 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида спортнинг дзюдо тури бўйича марҳум Исматулло Турақулов хотирасига бағишланган халқаро хотира турнири ўтказилди.
👉 nasafnews.uz/1713-.html
Nasafnews расмий саҳифаси
❗️"Daga-daga" лойиҳасида иштирок этиш учун Instagram саҳифамизга ўтиб ушбу видео тагига + белгисини қолдиринг.
👇
https://www.instagram.com/reel/C6AszGkoABM/?igsh=MXFtanlybmdocnRvZw==
Сенат раиси Косон тумани “Ёшлик” кўчасидаги аҳоли билан учрашди
Шахси сир қолишини сўраган косонлик тадбиркор Косон тумани “Юқори оброн” маҳалласида 14 та замонавий уй-жойлар қуриб, фойдаланишга топширган.
Аҳамиятлиси, бу уйлар 14 та эҳтиёжманд, ногиронлиги бор ва кам таъминланган оилаларга бепул берилган.
Маълум бўлишича, турар-жойларнинг ҳар бири қиймати 1 млрд сўмдан ошади. Уйлар барча жиҳозлар билан ҳам таъминланган.
Nasafnews расмий саҳифаси
❗️FAQAT 2 KUN - KATTA CHEGIRMA idea da:
🔻 Redmi Note 13 8/128 - 369 000 249 990 so'mdan
🔻Honor 90 Lite 8/256 - 399 000 299 000 so'mdan
*Shoshiling, aksiya 20-21 aprel kuni bo'lib o'tadi
📞 Buyurtma berish:
71 230-77-99 | Lola
Telegram | Instagram | Дўконларимиз
⚡️Айтишларича, бугун Сенат раиси Қашқадарёга ташриф буюради.
Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари икки мамлакат санъат усталари ижросидаги концерт дастурини томоша қилдилар
Nasafnews расмий саҳифаси
Қашқадарёда матбуот котиблари болалар омбудсманидан норози
Кўкдала тумани ҳокимининг матбуот котиби Болалар омбудсманига тайёр ёзилган манбадан олиб, ўрганиш ишларида иштирок этган одамдек хабар беришни тўхтатишини сўраган. Шунингдек, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг матбуот котиби Болалар омбудсмани ёлғон маълумот тарқатганини маълум қилган.
👉 nasafnews.uz/1710-.html
Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 18-19 апрель кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.
Nasafnews расмий саҳифаси
Нима учун такси хизмати орқали эмас, Yemak иловасидан фойдаланиб буюртма бериш керак?
Кўк линк орқали Instagram'га ўтиб изоҳ ёзинг!
Қишлоқ хўжалиги Бошқармаси бошлиғи жавобгарликка тортилди
"Nasafnews''га маълум қилишларича, Бизнес-омбудсман аралашуви билан Қашқадарёдаги 2000 дан ортиқ тадбиркорларга 28 млрд сўмга яқин субсидия маблағлари тўлаб бериладиган бўлди. Бундан ташқари, топшириқ ижросига масъулиятсиз ёндашганлиги сабабли, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси мансабдор шахси О.Б. жавобгарликка тортилди.
👉 nasafnews.uz/1708-.html
Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Нишон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи янги лавозимга кузатилди
Шу кунга қадар Нишон туман ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келган подполковник Шуҳрат Исомиддинович Искандаров Чироқчи тумани ИИБ бошлиғи этиб тайинланди
Бугун туман ички ишлар бўлимида ташкил этилган тадбирда вилоят ИИБ бошқарма бошлиғи, полковник А.Исмоилов, туман ҳокими Б.Тоғаев, туман сектор раҳбарлари ҳамда ички ишлар органи ходимлари иштирок этди.
Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️1 майдан метан газ заправкаларидаги газ нархи ошмайди - Энергетика вазирлиги.
Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 37 миллиондан ошди.
Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Қаршида бир гуруҳ ёшлар бирлашиб, ёш йигитни дўппослашди
Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ахборот хизмати расмий муносабат билдирди. Маълум бўлишича, жорий йилнинг 21 апрель куни тахминан соат 16-00 ларда Қарши шаҳрида яшовчи Т.А. танишлари билан бир гуруҳга бирлашиб, ўзаро келишмовчилик натижасида Қарши туманида яшовчи Х. Д.ни Қарши шаҳар “Ватанпарварлар боғи” олдидан “Матиз” русумли автомашинага миндириб, шаҳарнинг Ғафур Ғулом маҳалласининг чекка ҳудудига олиб бориб, калтаклаган.
"Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган", - дейилади расмий муносабатда.
Nasafnews расмий саҳифаси
Шаҳрисабзда 1-синф ўқувчиси ЙТҲ натижасида вафот этди
Шаҳардаги 11-мактабнинг 1-«Б» синф ўқувчиси О.И. жорий йил 19 апрел куни мактабга келган ҳамда дарсларга тўлиқ қатнашган. Соат 12:35 атрофида ўқувчи уйи ёнидаги пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётганда, юқори тезликда келаётган «Damas» автомашинаси ҳайдовчиси ўқувчини уриб юборган.
👉 nasafnews.uz/1715-.html
Nasafnews расмий саҳифаси
Хорижий давлатларига ишга юборишини ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.К. 4 нафар фуқарони Туркия давлати орқали Никарагуа давлатига ишга юборишини ваъда қилиб, жами 35 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️"Хар доим тикувчиликка олиб боришади", - Сенат раиси электрон платалар йиғаётган аёллар билан учрашди
Айни дамда Сенат раиси Танзила Норбоева Қашқадарёда бўлиб турибди. Маҳаллалардаги ўрганишлардан сўнг, сенаторлар Қарши шаҳридаги "S-Smart" бренди остида телевизор ишлаб чиқариш учун мўлжалланган корхона фаолияти билан танишди.
Шунингдек, Сенат раиси электрон платаларни йиғаётган аёлларни кўриб "Хар доим тикувчиликка олиб боришади", - деб уларнинг меҳнатини эътироф этди.
Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️“HALOL PUL KOPAYTIRISH” номли хабарларга ишониб қолманг
Ижтимоий тармоқларида фуқароларга ўз маблағлари кўпайтиришга ишонтириб ёлғон ваъда мазмунидаги хабарлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.
Фуқаролардан бу каби ёлғон маълумотларга ишонмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз!
Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Сенат раиси Қашқадарёга келди
Танзила Норбоева поезддан тушибоқ вилоят ҳокими Муротжон Азимов билан маҳаллаларни ўрганиш учун йўлга чиқди.
Nasafnews расмий саҳифаси
Ёшлар ишлари агентлиги Нишон тумани бўлимига янги раҳбар тайинланди
Ёшлар ишлари Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруғи билан Қаноатов Шахзод Ғайратович Ёшлар ишлари агентлиги Нишон тумани бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Ш.Қаноатов Нишон тумани ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси вазифасида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Nasafnews расмий саҳифаси
Қашқадарёда ЙҲХБ командири ўринбосари ЙТҲ содир этди
Ш.С. бошқарувида бўлган “Ласетти-2” машинаси Яккабоғ тумани “Оқтош” МФЙ ҳудудидан 4Р-84 Чироқчи – Яккабоғ – Шўрбозор автомобил йўли ва Яккабоғ – Сандал автомобил йўли кесишган чорраҳада фуқаро Э.О.га тегишли “Нексия-2” билан тўқнашган. ЙТҲ натижасида ҳеч ким жароҳат олмаган.
👉 nasafnews.uz/1711-.html
Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️IT бўйича таҳсил олишни бошламоқчиман. Бу учун эса Қарши шаҳрида ташкил этилган OWA'ни танладим. Хўш, сизнингча қайси йўналишни танлашим керак?
Фикрларингизни ёзиб қолдиринг👇
https://www.instagram.com/reel/C5204t-Mj4A/?igsh=ZjY1aXR1dGI4Zzg3
Муротжон Азимов Тожикистонда "Ўзбек-Тожик" бизнес форумида иштирок этмоқда
Хабар берилганидек, Президентимиз Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 18-19 апрель кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.
Ташриф доирасида бугун Душанбе шаҳрида ўтказилаётган “Ўзбек-Тожик” бизнес форумида Қашқадарё вилояти ҳокими ва бир гуруҳ тадбиркорлар иштирок этишмоқда.
Форумда Муротжон Азимов воҳамизнинг савдо-иқтисодий ва инвестициявий салоҳияти бўйича чиқиш қилди.
Nasafnews расмий саҳифаси
Қарши шаҳрида «Ёшлар сайли» ташкил этилди
Қарши шаҳар ҳокимлиги ҳамда бир қатор ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар ҳамкорлигида ёшларни ватанга садоқат, ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида «Ватанпарварлар» боғида «Ёшлар сайли» ташкил этилди.
Тадбир давомида ёшлар ҳарбий хизматчиларнинг хизмат фаолияти ҳамда амалий машғулот жараёнлари билан яқиндан танишишди. Шунингдек, республикамиздан ташриф буюрган актёр ва хонандалар иштирокидаги гала-концерт дастурлари 3000 нафардан ортиқ ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга хизмат қилди.
Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Қашқадарё ва Самарқанд вилояти солиқ бошқармаларига янги бошлиқлар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармойиши билан Қашқадарё ва Самарқанд вилояти солиқ бошқармаларига янги бошлиқлар тайинланди.
Эшматов Сирожиддин Тоғаймуродович Қашқадарё вилоятига, Толлиев Элёр Мусурманович Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Қарши тумани прокуратураси терговчиси 5 минг АҚШ доллари билан ушланди
Nasafnews расмий саҳифаси