⚡️2024/2025-ўқув йили учун супер-контракт миқдорлари тасдиқланди
2024/2025-ўқув йили қабулида бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт доирасида қабул параметрлари чегарасига 4,05 баллдан ортиқ етмаган, 56,7 баллдан кам бўлмаган ҳолда, қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентларнинг биринчи ўқув йили учун амалда белгиланган базавий тўлов-контракт миқдорларига нисбатан табақалаштирилган тўлов-контракт қийматининг минимал миқдори тасдиқланди.
Шунингдек, табақалаштирилган тўлов-контракт қийматини 2024 йил 15 октябрга қадар тўлиқ тўлаган абитуриентларга 10%лик чегирма берилади.
Nasafnews расмий саҳифаси
Шаҳрисабзда давлат харидида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган
Жорий йилнинг июнь-июль ойларида жами 11 млрд сўмлик давлат харидларида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълум қилди.
👉 nasafnews.uz/1823-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
#Shoshiling
HONOR smartfonlar naxrlari faqat 31-avgustgacha amal qiladi!
🔻Honor X6b (4/128) - 179 000 so'mdan
🔻Honor X7b (8/128) - 199 000 so'mdan
🔻Honor X8b (8/128) - 269 000 so'mdan
🔻Honor 200 Lite (8/256) - 399 000 so'mdan muddatli to'lovga va boshqa modellar
Ma'lumot uchun:
71-230-77-99 | Zarina
📍Do'konlarimiz
Нархлар | Instagram | Youtube
Умра мавсуми 10-сентябрдан бошланади
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ташкил этиладиган “Умра – 2024”нинг навбатдаги мавсуми 10 сентябрдан бошланади. Зиёратчилар Мадина шаҳрида 3 кун, Макка шаҳрида эса 7 кун бўлади.
Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Президент хизмат вазифасини бажараётган вақтида ҳалок бўлган Ички ишлар ходимини мукофотлади
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Президент фармони эълон қилинди.
Унга кўра, хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган Кўкдала тумани ички ишлар бўлими йўл-патруль хизмати катта инспектори Примов Элбек Уктамовичга Президент фармонига асосан “Жасорат” медали билан тақдирланди.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
🏆Қашқадарёлик ёшлар Давлат хавфсизлик хизмати кубоги билан тақдирланди.
Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Қашқадарёда 66401 нафар ўқувчига "Президент совғаси" берилади
Маълумотларга кўра, мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан 12 та умумий ўрта таълим мактаблари ва 5 та ДМТТ ўз фаолиятини бошлайди.
Шунингдек, янги ўқув йилида Қашқадарёда 66401 нафар ўқувчи биринчи синфга қабул қилинади. Мазкур ўқувчиларга 12 турдаги ўқув жиҳозларига эга «Президент совғаси» берилади.
Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Қашқадарёнинг иккита жамоаси ДХХ кубоги соҳибига айланди
DXX кубоги футбол мусобақасининг республика босқичи ўйинларида вилоятимизнинг 3 та жамоаси хотин-қизлар ўртасидаги мини-футболда Қарши шаҳар, ўғил болалар ўртасидаги мини-футболда Қамаши тумани ҳамда ўғил болалар ўртасидаги катта футбол ўйинларида Косон тумани жамоалари баҳс олиб боришиб, қувонарли ҳар 3 та жамоамиз ҳам финал йўлланмасини қўлга киритишган эди.
Хотин-қизлар ўртасида мини футбол бўйича Қашқадарё вилояти жамоаси финалда 4:2 ҳисобида Тошкент вилояти жамоасини мағлубиятга учратди. Шунингдек, ўғил болалар ўртасида ўтказилган мини футбол баҳсида қашқадарёлик ёшлар финалда 3:2 ҳисобида Наманган жамоаси устидан ғалаба қозонди.
Бугун, соат 18:00 да катта футбол ўйинларида косонлик ёшлар Тошкент вилояти жамоаси билан финалда беллашади.
Nasafnews расмий саҳифаси
Муротжон Азимов институтда амалга оширилаётган лойиҳаларни бориб кўрди
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида ёшлар технопарки, 400 ўринли талабалар турар жойи ва Муҳандислик илмий ишлаб чиқариш маркази (FabLab) ташкил этилмоқда. Вилоят раҳбари қурилиш ишлари билан танишди.
👉 nasafnews.uz/1822-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Диёра Келдиёрова Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вакили этиб тайинланди
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Диёра Келдиёрова Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг гендер тенгсизлиги ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш бўйича махсус вакили этиб тайинланди.
Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️ИИО ходимларининг пенсияга чиқиш учун хизмат муддати 25 йилга узайтирилишига доир хабарлар ёлғонлиги маълум қилинди
«Ўзбекистон Республикасининг амалдаги «Ҳарбий хизматчиларнинг пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонуни ҳамда 3413-сон президент қарорига мувофиқ, ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимнинг хизмат муддати календарь ҳисобда 20 йилга етганидан сўнг, ўтаган хизмат муддати учун пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлиши кўрсатиб ўтилган», дейилади ИИВ хабарида.
Шунингдек, Молия-иқтисод бошқармаси ҳозирги кунда ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ бўлган норматив ҳуқуқий ҳужжатларга пенсия олиш учун хизмат муддатини 25 йилга узайтириш бўйича таклиф ёки қўшимчалар киритиш кўзда тутилмаган.
Nasafnews расмий саҳифаси
#Xushxabar
📣Shoshiling, Texnikalar, Smartfonlar, Noutbuklar bozor narxida!
🔻 Redmi Note 13 (6/128) - 229 000 so'mdan 12 oyga yoki 2 748 000 so'm va boshqa modellar
🔻 LENOVO (4/256) - 299 000 so'mdan 12 oyga yoki 3 588 000 so'm va boshqa modellar
🔻 32 Smart Tv - 124 916 so'mdan 12 oyga yoki 1 499 000 so'm va boshqa modellar
🔻 Premier 7kg - 333 250 so'mdan 12 oyga yoki 3 999 000 so'm va boshqa modellar
Ma'lumot uchun:
71-230-77-99
Chat
📍Do'konlarimiz manzillari
Нархлар | Instagram | Youtube
⚡️Нишон туманидаги газ қувурида юзага келган ёнғин тўлиқ бартараф этилди
Маълум бўлишича, соат 11:35 да Қашқадарё вилояти, Нишон туманидаги “Ширинобод” конидаги (“Эпсилон” ХКга қарашли) қудуқлар оралиғида диаметри 426 мм бўлган қувурдан газ сизиб чиқиш ҳолати оқибатида ёнғин юзага келган.
Энергетика вазирлигига кўра, ҳозирги вақтда ёнғин тўлиқ бартараф этилиб, таъмирлаш ишларига киришилган. Шунингдек, расмий хабарда воқеа сабабли жароҳатланганлар йўқлиги маълум қилинган.
Nasafnews расмий саҳифаси
Жаҳон савдо ташкилотига 2026 йилда аъзо бўлиш бўйича катта қадамлар қўйилмоқда
“Ушбу ташкилотга кириш – чуқур ўйланган ва узоқни кўзлаган танлов, қолаверса, ислоҳотларимизнинг ажралмас бир қисми. Лекин айримлар бунга шубҳа билан қараяпти, бошқалар “корхоналар синади, импорт босиб кетади” деган хавотир билан юрибди.
Бир нарсани тушуниш зарур, импорт божлари ишлайди. Шунинг учун, ташкилот аъзолари билан музокаралар ўтказаяпмиз.
Эртанги кунимиз – бу тенг рақобат муҳити ва экспортга қаратилган саноат ва савдо сиёсати. Иқтисодиётимизга олдинлари протекция қайсидир маънода керак эди. Яна шу йўлда давом этсак, имкониятларимиз чекланиб қолади. Чунки, халқаро ишлаб чиқариш занжирларига кирмасак, иқтисодий ўсиш биз кутгандек бўлмайди”, – деди Президент Шавкат Мирзиёев.
Nasafnews расмий саҳифаси
#ТEЗКОР
❗️Смартфонлар ва ноутбуклар бозор нархида!
🔻TECNO Spark Go 2024 (3/64) - 99 000 сўмдан 12 ойга ёки 1 188 000 сўм
🔻Redmi Note 13 (6/128) - 229 000 сўмдан 12 ойга ёки 2 748 000 сўм
🔻Honor X8b (8/128) - 269 000 сўмдан 12 ойга ёки 3 228 000 сўм ва бошқалар
🔻LENOVO - Celeron (4/256) - 299 000 сўмдан 12 ойга ёки 3 588 000 сўм;
🔻ACER i3 (8/512) - 599 000 сўмдан 12 ойга ёки 7 188 000 сўм ва бошқалар
Маълумот учун:
71-230-77-99 | Zarina
📍Дўконларимиз
Нархлар | Instagram | Youtube
Фуқароларга тегишли пулларни талон-торож қилган директор жавобгарликка тортилди
Вилоят суди матбуот хизмати раҳбари Ф. Тилавов "Nasafnews.uz''га маълум қилишича, Ғузор туманида жойлашган 61-умумий ўрта таълим мактабининг директори вояга етмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланишга йўл қўймаслик тўғрисидаги талабларни бузганлиги ҳамда И.Жнинг 50.000 сўм, Х.М 50.000 сўм миқдоридаги пулини талон-торож қилганлиги аниқланган.
👉 nasafnews.uz/1824-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари аниқланди
Департаментнинг Нишон ва Касби тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда Нишон тумани “Пахтазор” МФЙ ҳудудида фуқаролар С.З.ва А.Э. “Lacetti” ва “Nexia” русумли автомашиналарида 4 турдаги жами 708 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини ўтказиш мақсадида олиб кетаётганликлари аниқланиб, С.З.нинг Косон туманидаги хонадонида ташкил этилган яширин цехдан қўлбола усулда алкоголь маҳсулотларини тайёрлашда фойдаланилган буюмлари ашёвий далил сифатида олинган.
Шунингдек, Касби туманида яшовчи И.Ш.нинг хонадонида ташкил этган ноқонуний савдо дўконидан қўлбола усулда тайёрланган 368 дона алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Чироқчида 33 та объект фойдаланишга топширилди
Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан Чироқчи туманида 33 та объект фойдаланишга топширилди. Очилишида маросимларида Қашқадарё вилоят ҳокими Муротжон Азимов бошчилигидаги сектор раҳбарлари, жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Биргина таълим соҳасида 6 та мактаб, 2 та мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.
Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Ўзбекистонликлар мустақиллик байрамида кетма-кет 4 кун дам олишади
31 август — олти кун ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
1 сентябрь — Мустақиллик байрами куни;
2 сентябрь — кўчирилган дам олиш куни;
3 сентябрь — барча учун қўшимча дам олиш куни.
Nasafnews расмий саҳифаси
❗️Павел Дуров Францияда қамоққа олинди
Маълум бўлишича, Telegram асосчиси Павел Дуров Озарбайжондан Парижга шахсий самолётида борганда Ле Бурже аэропортида қўлга олинган.
Дуров Telegram'да модерациянинг йўқлиги, ушбу тармоқда содир бўлаётган ноқонуний ҳаракатлар, жумладан, гиёҳванд моддаларни тарқатиш, болалар порнографияси ва фирибгарлик ва бошқа айбловлар учун қидирувга берилган.
Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Қашқадарё ёшлари бир йўла 3 та кубокни қўлга киритишди
“Давлат хавфсизлик хизмати кубоги” мусобақаларининг Республика босқичи якунланди.
Якуний натижаларга кўра:
Хотин-қизлар ўртасида (Мини футбол):
Қашқадарё вилояти 4:2 Тошкент вилоят
Ўғил болалар ўртасида (Мини футбол):
Қашқадарё вилояти 3:2 Наманган вилояти
Футбол бўйича:
Қашқадарё вилояти 1:0 Тошкент вилояти
Nasafnews расмий саҳифаси
#ТEЗКОР
Шошилинг! Смартфонлар ва ноутбуклар муддатли тўловга Бозор Нархида!
🔻TECNO Spark Go 2024 (3/64) - 99 000 сўмдан
🔻Redmi Note 13 (6/128) - 229 000 сўмдан
🔻Honor X8b (8/128) - 269 000 сўмдан ва бошқалар
🔻LENOVO - Celeron (4/256) - 299 000 сўмдан
🔻ACER i3 (8/512) - 599 000 сўмдан ва бошқалар
Маълумот учун:
71-230-77-99 | Zarina
📍Дўконларимиз
Нархлар | Instagram | Youtube
⚡️Олий таълим муассасаларида янги ўқув йили қачон бошланиши маълум бўлди
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 21 августдаги 321-сонли буйруғига кўра, Олий таълим муассасаларида 9-сентябрь кунидан бошланади. Академик лицейларда эса янги ўқув йили 4 сентябрь, чоршанба кунидан бошланади.
Nasafnews расмий саҳифаси
Шаҳрисабзда ҳоким ёрдамчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳамда прокуратура органлари билан ҳамкорликда ўтказилган текширув тадбирлари давомида Шаҳрисабз шаҳрида қонун бузилиш ҳолати аниқланган. Маълум бўлишича, ҳоким ёрдамчиси ва бошқалар томонидан 1 млрд 173,6 миллион сўм кредит маблағи талон-тарож қилинган.
👉 nasafnews.uz/1820-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Муротжон Азимов қашқадарёлик хотин-қизлар учун муҳим қарорни имзолади
Президентнинг хотин-қизларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ва уларни қўллаб-қувватлашга доир ислоҳотлари Қашқадарёда ҳам фаол амалга оширилмоқда. Ҳусусан, Муротжон Азимов имзолаган муҳим қарор бунинг яққол намунасидир. Қарорга кўра, 136 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларнинг контракт тўловлари тўлаб берилади.
👉 nasafnews.uz/1818-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Санепидқўмита юртимизда 1980 йилгача туғилган катталар чин чечакка қарши тўлиқ эмланганлигини маълум қилди
Санепидқўмитанинг маълум қилишича, юртимизда 1980 йилгача туғилган катталар чин чечакка қарши тўлиқ эмланган. Шу сабабли, ушбу қатламда жамоавий иммунитет мавжуд, боиси чин чечакка қарши эмлашдан кейин ҳосил бўлган иммунитет маймун чечагига қарши ҳам ишлайди ва касалликнинг кенг тарқалиш хавфини пасайтиради.
Санепидқўмита ушбу касаллик республика ҳудудига кириб келиши эҳтимоли жуда камлигини билдирди.
Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️“Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йилги 2-мавсуми доирасида овоз бериш босқичи бошланди
Овоз бериш жараёнлари 31 август соат 23:59 га қадар давом этади. Фуқаролар ўзларига қулай бўлган усуллардан бири орқали, жумладан:
➖ «Очиқ бюджет» порталининг веб-саҳифаси;
➖ порталнинг мобил иловаси (Android ва iOS);
➖ Telegram’даги расмий бот ёрдамида овоз бериши мумкин.
Ушбу мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади. Лойиҳаларнинг энг юқори қиймати 1 трлн 360 млн сўмни ташкил этади.
Nasafnews расмий саҳифаси
Машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар томонидан бир йилда 707 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган
Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қ.Бурханов 2024 йилнинг июль ойида ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига янги тайинланган Шерзод Ибрагимов ҳамда соҳа масъуллари билан учрашиб, тизимда амалга оширилаётган ишлар, ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликларни муҳокама қилган. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар бермоқда.
👉 nasafnews.uz/1817-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
❗️ Барча саноат корхоналари электр ва газга ўрнатилган лимит ошиб кетса, тўлов 2 карра кўп ундирилаётганидан норози бўлмоқда
Саноатимизнинг ўсишига таъсир қиладиган бундай чекловлар қисқартирилиши белгиланди.
Энди, электр ва газ истеъмоли лимитдан 20 фоизгача ошиб кетса ҳам базавий тариф сақланиб қолади. Агар истеъмол 20 фоиздан ўтиб кетса, ошган қисмига тўлов 20 фоиз қимматлашади.
Тадбиркорлик рейтингида “юқори”, “ўрта” тоифадаги корхоналарга электр учун олдиндан тўловни бир ойда иккига бўлиб тўлашга рухсат берилади.
Бюджетдан, кредитдан ва бошқалардан қарзи бор тадбиркорларни ҳисоб рақамига “инкассо” қўйилгани учун, улар электр, газ ва сувга тўлов қила олмаяпти. Ваҳоланки, ишлаб чиқариш тўхтамаса, қарздорлик тезроқ узилади.
Эндиликда “инкассо” бўлганда ҳам, коммунал хизматларга тўловлар тўхтатилмайди.
Nasafnews расмий саҳифаси
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси вилоят бошқармасига раҳбар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тегишли буйруғи билан Адлия кичик маслаҳатчиси Тилаков Навруз Махмудович Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
👉 nasafnews.uz/1816-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси