Мактабгача таълим ташкилотининг директори ўринбосари лавозими жорий этилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Мактабгача таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
👉 Унга кўра:
2026-2027-ўқув йилидан бошлаб:
➖ мактабга тайёрлов гуруҳларини битирган болаларга уларнинг ривожланиш харитаси асосида бир йиллик мактабга тайёрловдан ўтганлик ҳақида электрон сертификат бериш тартиби йўлга қўйилади.
2025-йил 1-августга қадар:
➖ мактабгача таълимнинг давлат таълим дастури халқаро стандартлар асосида такомиллаштирилади ҳамда мактабга тайёрлов гуруҳлари ва бошланғич таълим ўқув дастурлари ўзаро узвийлиги ва мувофиқлиги таъминланади.
2025-йил 1-январдан бошлаб:
➖мактабгача таълим ташкилотларининг тарбиячи-методист лавозими негизида амалдаги меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини сақлаб қолган ҳолда мактабгача таълим ташкилотининг директори ўринбосари лавозими жорий этилади;
➖барча туман (шаҳар)ларда камида биттадан таянч мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилади;
➖ таянч мактабгача таълим ташкилотлари директор ўринбосарларидан малакали тренерлар гуруҳи шакллантирилади;
➖тренер сифатида фаолият юритаётган директор ўринбосарларига лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида қўшимча ҳар ойлик устама ҳақ тўланади.
2025-йил 1-мартдан бошлаб:
тажриба-синов тариқасида республиканинг узоқ ва чекка ҳудудларида жойлашган мактабгача таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун мобил малака ошириш хизматлари (4 та аудитория кўринишидаги автобуслар негизида) жорий этилади.
2025-йил 1-январдан бошлаб:
➖ тажриба-синов тариқасида ҳар бир туман (шаҳар)даги биттадан умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида инклюзив таълим гуруҳлари очилади.
2025-2026-ўқув йилидан бошлаб:
➖ давлат олий таълим ташкилотларида мактабгача таълим йўналиши бўйича дуал таълим шакли жорий этилади;
➖ давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини шакллантиришда мактабгача таълим йўналишининг сиртқи ва кечки таълим шакли бўйича ҳар йили камида 200 та мақсадли қабул квоталари ажратилади ва уларга мактабгача таълим йўналишида камида беш йил иш стажига эга педагог кадрлар табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қабул қилинади.
2024-йил 1-октябрдан бошлаб:
➖ жисмоний шахс бир пайтнинг ўзида бир нечта оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида меҳнат фаолиятини юритаётган бўлса, ижтимоий солиқ суммаси унинг битта (асосий) иш жойи бўйича тўлаш амалиёти жорий этилади;
2025-йил 1-январдан бошлаб:
➖ қамров даражаси паст бўлган давлат умумий ўрта таълим муассасаларининг бўш турган ер участкаларида давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйишга рухсат этилади.
Шунингдек, ушбу Фармон асосида:
➖ Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси маблағлари ҳисобидан мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва педагог кадрлари ҳам рағбатлантирилади;
➖ давлат олий таълим муассасаларига уларнинг бўш турган ер участкаларида мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйишга рухсат берилади.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
⚡️"Насаф" жамоаси "Шабаб Ал-Аҳли"ни мағлубиятга учратди
Осиё чемпионлар лигаси 2'нинг иккинчи туридан ўрин олган "Насаф" - "Шабаб Ал-Аҳли" учрашуви бўлиб ўтди ва мезбонлар ғалаба қозонди.
Марушичнинг голлари эвазига "аждарлар" гуруҳда биринчи ўринга чиқиб олди.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Қашқадарёда ноқонуний тамаки ва алкоголь маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миришкор тумани бўлими томонидан Қарши шаҳридаги “Хонтепа” МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган И.Н. “L.E.” МЧЖга қарашли савдо дўконида турли номдаги жами 2 052 қути умумий баҳоси 70 млн сўмлик тамаки маҳсулотларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Ғузор туман бўлими, ИИБ ва солиқ инспекцияси ходимлари ҳамкорлигида "Хўжагузар" МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро О.С. ноқонуний алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, 42 турдаги 1030 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь ва 16 турдаги 1804 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси хабари:
Ҳозирги вақтдаги интенсив ракета отишмалари муносабати билан Ўзбекистон элчихонаси сизлардан яна бир бор тезкор эҳтиёт чораларини кўришни қатъий тавсия қилади:
1. Ракета ҳужумлари пайтида тезлик билан бомба бошпаналарига киринг.
2. Исроил ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонаси расмий хабарларини кузатиб боринг. Исроил фронт орти қўмондонлиги билдиришномалари ва огоҳлантиришларига амал қилинг.
3. Шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларини доимо ўзингиз билан олиб юринг.
Агар сизга шошилинч ёрдам ёки маслаҳат керак бўлса, Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонасига қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилинг:
• Фавқулодда ёрдам телефонлари :
03-672-2466
03-672-2371
03-758-5075
03-758-5076
• Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун:
054 485 1397
• Электрон почта: il.uzembassy@mfa.uz
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Комил Алламжонов лавозимидан озод этилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Комил Исмоилович Алламжонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президент Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди.
"Комил Алламжонов юртимизда сўз эркинлигини ривожлантириш, давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш ва халқ таълими тизимини такомиллаштириш бўйича Президентимиз Ш.М. Мирзиёев белгилаб берган устувор вазифаларни амалга оширишда катта натижаларга эришди.
Комил Исмоилович билан яқиндан ишлаган кўп сонли ҳамкасбларимиз қаторида унинг касбий маҳоратини юксак баҳолаб, келгусидаги фаолиятида улкан зафар ва муваффақиятлар тилаб қоламан", деб ёзади Шерзод Асадов.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
⚡️Президент Матбуот хизматида янги тайинловлар амалга оширилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан Президент Матбуот хизмати бош консультанти лавозимида ишлаб келган Юнусов Баҳодир Махсутович Президент Матбуот хизмати шуъба мудири этиб тайинланди.
Шунингдек, фармойиш билан Буюк Британиядаги Халт халқаро бизнес мактаби ва Бирмингем университетини тамомлаган Гайнулина Камила Тимуровна Президент Матбуот хизмати етакчи инспектори лавозимига тайинланди.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
#ТEЗКОР
❗️3 kun qoldi! 28-29-30 sentabr kunlari Arzon narxlarda va Sovg'ali texnikalar:
Smartfonlar:
🔻Tecno Spark Go (3/64) - 99 000 so'mdan
🔻Honor X5 plus (4/64) - 149 000 so'mdan
🔻Honor X6b (4/128) - 179 000 so'mdan
🔻Huawei Nova Y72 (8/256) - 199 000 so'mdan
🔻Redmi 13 (6/128) - 229 000 so'mdan
🔻Honor X7b (8/128) - 229 000 so'mdan
🔻iPhone
- Noutbuklar - Tarvuz narxida 😂
- Televizorlar - Bozor Narxida 😎
- 1+1 Sovg'ali - Arzon Narxda 🎁
- Sovitkichlar - 2 999 000 so'mdan
Ma'lumot uchun:
📲71-230-77-99
📍 Do'konlarimiz
Shaxnoza | Narxlar | Instagram
Бош прокуратура қашқадарёлик фуқарога нисбатан жиноят иши очди
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида яшовчи фуқаро Э.Н. Афғонистон фуқароси Ҳ.Ғ.дан 2021 йилда тожик ковраги смоласини етказиб беришни ваъда қилиб, уни ишончига кириб, ундан 53,5 минг АҚШ доллари миқдорида пулларни олиб, тожик ковраги смоласини етказиб бермаган ва пул маблағини ҳам бермасдан, алдаб келган.
Прокуратура органлари томонидан Ҳ.Ғ.нинг мурожаати ўрганилиб, натижасига кўра Э.Н.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари Бош прокуратура томонидан олиб борилмоқда.
Дастлабки тергов давомида, хорижий давлат фуқароси Ҳ.Ғ.га етказилган зарарни ҳисобига 500 млн сўмга яқин маблағлар ундирилди.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Яккабоғда аёл ўзини ов милтиғи билан отиб қўйди
Фуқаро молхонани тозалаш учун кирган ва эҳтиётсизлик қилиб қуролни сейфга жойламоқчи бўлган. Шунда милтиқ отилиб кетган ва ўқ аёлнинг бошига тегиб уни жароҳатлаган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши очилди.
👉 nasafnews.uz/1857-.html
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
⚡️Чанг бўронларига қарши курашиш бўйича миллий дастур тасдиқланди
“Чанг бўронларига қарши курашиш ва атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-338-сон, 24.09.2024 й.) қабул қилинди
Унга кўра, Ўзбекистон Республикасида чанг бўронларига қарши курашиш ва уларнинг оқибатларини юмшатиш бўйича 2024–2030 йилларга мўлжалланган миллий дастур тасдиқланди.
Қуйидагилар Миллий дастурнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди, жумладан:
• чанг ва қум бўронлари олдини олиш ва оқибатларини юмшатишда илғор технологияларни жорий этиш ҳамда ҳудудларда яшил қопламаларни кенгайтириш;
• 2028 йилгача кучли чанг бўронлари ҳосил бўлиш суръатларини ҳозирги ҳолатига нисбатан 50 фоизга қисқартириш.
• 2025 йил 1 январдан Тошкент шаҳрининг 12 та туманида фон мониторингини амалга ошириш учун автоматлаштирилган кичик станцияларни ўрнатиш ишлари бошланади.
• 2026 йил 1 январдан Тошкентда ўрнатилган махсус монитор ва таблоларда мажбурий равишда атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси ҳамда гидрометеорологик маълумотлар эълон қилиб борилади.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
🍉 Endi Noutbuklar - Tarvuz Narxida!
Ko'plab noutbuklarni 12 oylik muddatli to'lovga xarid qilishga ulgurib qoling*
*kunlik to'lov tarvuz narxida 🍉🍉🍉
Batafsil:
📞 71-230-7799 | Chat
Narxlar | Instagram | Do'konlarimiz
⚡️ Президент Шаҳрисабз туманини комплекс ривожлантириш учун маблағ ажратади
Давлатимиз раҳбарининг 23.09.2024 йилдаги “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" ПҚ-330-сон қарорига мувофиқ юртимиздаги 15 та туман ва шаҳарни жадал комплекс ривожлантириш учун 1,5 триллион сўмлик маблағ ажратилади. Жадвалда Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани ҳам ўрин олган.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
⚡️Косон тумани ҳокими билан боғлиқ видео бўйича расмий изоҳ берилди
Ижтимоий тармоқларда «Ҳокимнинг товонини ўп деяпти, шундай қилишимиз шартми ҳоким бува?» мазмунидаги видеохабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати муносабат билдирди.
"Видеодан ҳам кўриш мумкин-ки, фуқаро туман ҳокимига ўз фикрини, эшитганларини баён этмоқда. Туман ҳокими ҳам барча ишларни "Президентимиз, давлатимиз раҳбари қилиб бермоқда", дея таъкидлаган.
Бу ҳолатда фуқаро Косон туманидаги "Гулбоғ" МФЙ раиси қабулига борганда шундай дея, қўпол муомалада бўлган раиснинг гапини келтирмоқда.
Ушбу ҳолат бўйича тегишли ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, ушбу гапларни маҳалла раиси айтган ёки айтмаганлигига аниқлик киритилиб, қўшимча ахборот тақдим этилади", дейилади ҳокимлик хабарида.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Шахмат олимпиадасида совриндорлари Ўзбекистонга етиб келди
Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида ўтказилган 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси етиб келди. Маълумот учун, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси шахмат олимпиадасида бронза медални қўлга киритган эди.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Мухтор Хайитмурадов ўринбосарларини жазолади
Муборак тумани ҳокими Мухтор Хайитмурадов бошчилигида туман ҳокимлиги аппарат ходимлари ва бўлим бошлиқлари иштирокида таҳлилий ва танқидий йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда хато ва камчиликларга йўл қўйган туман ҳокимининг икки нафар ўринбосари жазолади.
👉 nasafnews.uz/1855-.html
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
⚡️Грин картага рўйхатдан ўтиш бошланди
https://dvprogram.state.gov/application.aspx
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Косонлик ёшлар Заковат турнирида биринчи ўринни қўлга киритди
“Беш ташаббус” олимпиадаси доирасида маҳаллалардаги ёшлар ўртасида Заковат турнири бўлиб ўтди. 42 та жамоа иштирокида шиддатли беллашувларга бой ўтган ўйинда қуйидаги жамоалар совринли ўринларни эгаллади:
🥇1-ўрин: Косон тумани Пахтазор МФЙ (Қашқадарё)
🥈2-ўрин: Сардоба тумани Қўрғонтепа МФЙ (Сирдарё)
🥉3-ўрин: Қўнғирот тумани Қангли МФЙ (Қорақалпоғистон Республикаси)
💵 Ушбу жамоалар қуйидаги миқдорда пул мукофотлари билан тақдирланади:
1-ўрин: 100 млн сўм;
2-ўрин: 60 млн сўм;
3-ўрин: 40 млн сўм.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
⚡️ Qashqadaryolik o'quvchilar diqqatiga.
🇺🇿 Qashqadaryo viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi, Registon ta'lim loyihasi va Xalqaro "British Council" tashkiloti hamkorligida o'quvchilar uchun “🏆 Boshqarma boshlig'i IELTS Granti” tanlovi tashkil etilmoqda!
🎉 Ushbu tanlov orqali Qashqadaryo viloyati bo‘ylab 100 nafar yoshlarni xalqaro IELTS imtihoniga mutlaqo BEPUL o‘qitish rejalashtirilgan. Grantning umumiy miqdor 170 million so‘mni tashkil etadi.
👉 Batafsil ma'lumot
✅ Tanlovda 8-9-10-11 sinf o'quvchilari ishtirok etishlari mumkin.
📄 Tanlov nizomini yuklab olish (PDF formatda)
🏆 Grant g'oliblari “IELTS Granti" g‘oliblik guvohnomasi, maxsus Grant, shuningdek, esdalik sovg‘alar va maxsus mukofotlarga ega bo‘lishadi.
📄 Shuningdek, tanlovda ishtirok etgan nomzodlarning barchasiga maxsus QR-kodli sertifikatlar onlayn topshiriladi.
🎗 Boshqarma boshlig'i IELTS Granti 1-mavsum g'oliblari va ularning natijalari
👨🏻💻 Ro'yxatdan o'tish:
👉 @Qashqadaryo_IELTSGranti_bot
👉 @Qashqadaryo_IELTSGranti_bot
"Ҳисор" давлат қўриқхонасида қор ёғди
Бугун, 30 сентябрь куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги “Ҳисор” давлат қўриқхонасининг "Ғэлон" бўлими тоғли ҳудудлари оппоқ қорга бурканди.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
⚡️Ўзбекистонда қурилиш учун 100 трлн сўмдан зиёд сарфлади
Ўзбекистонда саккиз ойда қарийб 109,2 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,2 фоизга ошган. 2024 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистонда қурилиш фаолияти билан шуғулланаётган корхона ва ташкилотлар сони 30 460 тани ташкил этган.
Қурилиш корхоналарининг энг катта қисми — 6917 таси ёки Республикадаги жами корхоналарнинг 22,7 фоизи Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келади.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Қашқадарёда содир бўлган ЙТҲда тўрт киши вафот этди
Кўкдала туманида Lacetti бошқарувни йўқотиши оқибатида Nexia билан тўқнашди. Маълум бўлишича, ЙТҲ соат 21:40 да Кўкдала — Каттақишлоқ автомобил йўли 10-километрида содир бўлган.
👉 nnews.uz/1859-.html
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
❗️Faqat 3 kun! LG kir yuvish mashinalariga -50% gacha katta chegirmalar
27-28-29 sentabr idea'da LG kir yuvish mashinalariga -50% gacha chegirma bo'lib o'tadi:
🏷 LG (6.5kg) -50% chegirmada 214 500 so'mdan
🏷 LG (8.5kg) -40% chegirmada 299 400 so'mdan
🏷 LG (8.5kg) -30% chegirmada 377 300 so'mdan
🏷 LG (7kg) -20% chegirmada 359 200 so'mdan oyiga
*Barchasi muddatli to'lovga boshlang'ich to'lovlarsiz
Batafsil:
📞 71-230-7799 | Chat
Narxlar | Instagram | Do'konlarimiz
26 сентябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
⚡️Туркия билан мудофаа саноати соҳасида ҳамкорлик қилинади
Президент томонидан имзоланган Қонунга (ЎРҚ-966-сон, 24.09.2024-й.) кўра, Ўзбекистон ва Туркия Республикаси Ҳукуматлари ўртасида мудофаа саноати соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим (Тошкент, 2021 йил 2 март ва Анқара, 2021 йил 23 март) ратификатсия килинди.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
⚡️Аброр Аҳмедов Ёшлар ишлари агентлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Манба: @karimovuz
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Қашқадарёда ёшлар ишлари агентлигининг туман бўлими раҳбарлари ишдан олинди
Тармоқларда Ёшлар ишлари агентлигининг Китоб ва Нишон тумани бўлими раҳбарлари ёшлар етакчилари маошидан пахта терими учун пул ушлаб қолаётганлиги хақида хабарлар тарқалган эди. Ишчи гуруҳ ўрганишидан сўнг, бўлим раҳбарлари билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди.
👉 nasafnews.uz/1856-.html
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
⚡️Шахмат олимпиадаси совриндорларига Президент совғаси топширилди
Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида ўтказилган 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида ғолиб бўлган спортчиларга “Президент совғаси” сифатида “BYD” автомашиналари ҳамда пул мукофотлари топширилди.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
⚡️Олимпиада чемпиони шаҳар ичида 110 тезликда ҳаракатланди
Бокс бўйича Олимпиада чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев Тошкент кўчаларидан бирида 110 тезликда ҳаракатлангани акс этган видеони Instagram саҳифасига жойлаштирди.
У машинани шаҳарда рухсат этилган тезликдан 50 км/соат тезроқ бошқарган.
Видео ижтимоий тармоқлари орқали кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлганидан кейин Instagram саҳифасидан ўчириб ташланган.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
⚡️Эндиликда Шаҳарсозлик кенгашлари фаолияти билан боғлиқ жараёнлар тўлиқ рақамлаштирилади
Бунда барча лойиҳалар кенгашга “Шаффоф қурилиш” платформаси орқали электрон киритилади. Лойиҳа ҳужжатлари бўйича “СЭС” ва ёнғин хавфсизлиги туман бўлимидан алоҳида хулоса олиш бекор қилинади.
Кенгаш аъзолари лойиҳани қуйи тизими билан шу платформада электрон келишади, лойиҳани кўриб чиқиш муддати 15 кундан ошмаслиги зарурлиги таъкидланди.
Ушбу тартибни 1 декабрдан Тошкент шаҳрида, келгуси йил 1 апрелдан қолган вилоятларда жорий қилиш топширилди.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси