nasafnewsuz | Unsorted

Telegram-канал nasafnewsuz - Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

23101

"Nasafnews.uz" сайтининг телеграмдаги расмий саҳифаси! Биз Қашқадарё ҳаётига оид расмий ва ишончли хабарларни ёзамиз. Ҳамкор саҳифалар: @Qashqadaryo_axboroti @Chiroqchiaxboroti Мурожаат учун: @nasafnewsuzgayoz Реклама:https://t.me/nasafnewsuzreklama/2

Subscribe to a channel

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Йил бошидан вилоятда мева-сабзавот экспорти 2 карра ошиб, 62 миллион долларга етди.

Кўкдаладаги 6 минг гектар лалми ерда тарвуз, вилоятнинг 13 та туманидаги 6 минг гектар экин ерларида помидор етиштиришни йўлга қўйиш орқали тарвузнинг йиллик экспортини 30 миллион долларга, помидорни эса 5 миллион долларга етказиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Помидор, бодринг ва бошқа сабзавот уруғларининг импорти катталиги, маҳаллий шароитга мос, унумдор ва касалликка чидамли навлар йўқлиги қайд этилди. Шу муносабат билан Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти Мексикадаги халқаро ғалла ва маккажўхори маркази (CYMMIT) билан ҳамкорлик ўрнатиб, 500 турдаги янги нав олиб келгани маъқулланди.

CYMMIT вакиллари Қашқадарёда ғалла ва озуқа экинлари бўйича марказ очмоқчи. Энг муҳими, мексикалик ҳамкорлар ўзининг тезкор нав яратиш технологиясини олиб келаяпти. Ушбу марказ фаолиятини ривожлантиришга 3 миллион доллар йўналтириш топширилди.

Бундан ташқари, картошкачиликни ривожлантириш мақсадида Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан картошка етиштириш харажатининг ярми учун 10 фоиздан 12 ой муддатга имтиёзли кредит ажратилади. Картошкачилик техникалари импорт божидан озод этилади, юқори авлодли уруғ харид қилишда ҚҚСнинг 50 фоизи қайтариб берилади.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Йиғилишда вилоятнинг ишга солинмаган энг катта захираси, бу – унинг суғориладиган, яйлов ва ўрмон ерлари экани таъкидланди

Мисол учун, Қашқадарёдаги суғориладиган қишлоқ ерлари 515 минг гектарни, томорқа ва боғдорчилик ерлари 45 минг гектарни ташкил қилиб, республикада биринчи ўринда. Ёки, вилоятда 1,3 миллион гектар яйлов ва ўрмон ерлари мавжуд. Бунча ер билан бутун республиканинг гўштга эҳтиёжини бемалол қопласа бўлади.

Ўтган йили вилоят қишлоқ хўжалигида 43 триллион сўмлик маҳсулот яратилди.

"Агар илм билан ресурс ва салоҳият тўлиқ ишга солинса, кўчати, уруғи, экин экишга янги агротехнологиялар жорий қилинса, сув ва энергия тежамкор технологиялар кенг қўлланилса, бу рақамни беш йилда бемалол 100 триллион сўмга олиб чиқиш мумкин",
- деди Президент.

Вилоятдаги 1,3 миллион гектар яйлов ва ўрмонлардан самарали фойдаланиш, уларга инвестициялар жалб қилиб, ерларни айланмага киритиш ва лойиҳа қилиш учун алоҳида компания ташкил қилиниб, унга акциядорлик жамияти мақоми берилади.

Унга дастлабки босқичда 100 миллион доллар берилади. Компаниянинг ўзи ҳам 500 миллион доллар инвестиция олиб келади. Бу маблағлар ҳисобига компания икки йилда вилоятдаги камида 200 минг гектар яйлов ва ўрмон ерларига сув чиқариб, лазерли текислаб, сув тежовчи технологиялар жорий қилади.

Миракида 520 гектар қир-адирда янги терраса усулида ташкил қилинган, 4-5 ойда мева берадиган узум, гилос ва олма боғлари компанияга методик база бўлади.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини комплекс ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган йиғилиш бошланди.

"Вилоятдаги ўзгаришларни кўриб, одамлар билан гаплашиб, ислоҳотларимиз уларнинг ҳаётига шиддат билан кириб бораётганига яна бир бор амин бўлдим. Олдинлари битта вилоятдаги ўзгаришлар билан танишишга бир кун етарди. Шу кунларга етиб келдик, ҳозир битта туманга бир ҳафта ҳам кам",
- деди давлатимиз раҳбари.

Саккиз йил аввал вилоят саноатининг ярмидан кўпи нефть-газ ва кимё тармоғи корхоналарига тўғри келгани, ўтган даврда электротехника, қурилиш материаллари, тўқимачилик, мебелчилик соҳаларида катта сакраш бўлиб, ҳозирда бу тармоқларнинг саноатдаги улуши 54 фоизни ташкил этаётгани таъкидланди.

Лекин қилинган ишлар билан чекланмасдан, янада юқори суръат билан ишлаш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Президентимиз жорий ҳафта бошида ҳокимларга юқоридан топшириқ кутмасдан, ўзи ташаббус қилиб, проактив ишлашга ўтиш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берганини эслатди. Қашқадарёда ҳали ишга солинмаган камида 15 миллиард долларлик салоҳият бор. Бу имкониятларнинг камида учдан бири лойиҳага айлантирилса, вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулотини келгуси беш йилда бемалол 10 миллиард доллардан ошириш мумкинлиги таъкидланди.

Шу муносабат билан Қашқадарёда вилоят "Ислоҳотлар штаби" тузилиши белгиланди.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

2025/2026-ўқув йили учун 1-синфга онлайн қабул бошланди

Бугун, 20 июнь куни соат 09:00 дан бошлаб 2025/2026-ўқув йили учун умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синфига онлайн қабул бошланди.

Электрон аризаларни қуйидаги платформалар орқали юбориш мумкин:

▪️ my.maktab.uz — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг электрон платформаси;

▪️ my.gov.uz — Ягона интерактив давлат хизматлари портали.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Президент Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабз туманидаги "Мираки" халқаро туризм марказига ташриф буюрди.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Молиявий фирибгарлар ҳам ўз "стратегияларини" такомиллаштириб боряпти

Олдин фирибгарлар сизга ёзганда хатоларга тўла ва тушунарсиз нарсалар ёзарди. Энди бундай бўлмаяпти, чунки улар ҳеч қандай хатосиз, худди банклар сизга ёзадиган шаклда мурожаат қилишаяпти. Плюс, сунъий интеллект воситаларидан ҳам ўрнида фойдаланяпти. Буларга ишониб қолган миллионлаб ўзбекистонликлар эса ўз пулларини йўқотяпти.

Хўш, бундан қандай ҳимояланиш мумкин?

Uzum Bank ишлаб чиққан мана бу сўровномада ўтинг. Унда фирибгарлар билан тўқнаш келишга қанчалик тайёрлигингизни текшириб кўрсангиз бўлади.

Ушбу постни яқинларингиз билан ҳам улашиб қўйинг.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Президент Шавкат Мирзиёев Яккабоғ туманида барпо этилган “Янги Ўзбекистон” массивини бориб кўрди.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Президент Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабз шаҳридаги кўп тармоқли кардиология маркази фаолияти билан танишди.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Бу йил Қашқадарёда жами 100 километр магистрал йўллар таъмирланиши режалаштирилган

Президентимиз иқтисодиёт ривожи, аҳоли кайфиятида йўлларнинг аҳамияти юқори эканини таъкидлаб, бу борада мутасаддиларга топшириқлар берди. Охирги 2 йилда юртимизда 40 минг километр йўл ва 540 та кўприк таъмирланган. Бу йил Қашқадарёда жами 100 километр магистрал йўллар таъмирланиши режалаштирилган. Бу лойиҳаларни тезлаштириш, йўл бўйларини ободонлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Нуронийлар бу ўзгаришларни халқимиз ўз ҳаётида сезаётгани,  ислоҳотларга юқори баҳо бераётганини айтишди. Хотин-қизлар вакили барча соҳаларда аёлларга кенг имкониятлар берилгани, натижада улар ўз оиласи ва меҳнат жамоаларида қадр топиб, ҳаётидан рози бўлиб яшаётганини сўзлаб берди.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

⚡️Давлатимиз раҳбари Қашқадарёга ташрифини Қарши шаҳридаги электротехника корхонаси билан танишувдан бошлади.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

⚡️Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга ташриф буюради

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, ислоҳотлар натижадорлиги билан яқиндан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига ташриф буюради.

Ташриф давомида саноат, тиббиёт, туризм, энергетика каби кўплаб соҳалардаги корхоналар фаолияти ва маҳаллалардаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган. Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг келгуси вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказилиши кўзда тутилган.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Қашқадарёда 7 нафар ЙПХ ходимлари қамалгани рад этилди

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълум қилишича, 2024 йил июль ойида ички ишлар органларидан бўшатилган 4 нафар собиқ ЙПХ ходимларига нисбатан суд ҳукми эълон қилинган.

Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даврида 67 та ҳолатда ЙПХ ходимларига пора таклиф қилганларга Жиноят кодексининг 211 моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилган.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

"Водоканал" счётчик ўрнатиб берсин - кейин тўлайман..." (видео)

"Қашқадарё сув таъминоти" АЖ Ахборот хизматининг "Nasafnews.uz" сайтига маълум қилишича, вилоят прокуратураси, вилоят ИИБ, МИБ вилоят бошқармаси ва "Қашқадарё сув таъминоти" АЖ ходимларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ичимлик суви ва канализация хизматларидан муддати ўтган қарздорликларни аниқлаш, бартараф этиш бўйича ўрганиш ишларини олиб борилмоқда.

Назорат тадбирлари давомида ишчи гуруҳ аъзолари Қарши шаҳар, Алишер Навоий маҳалласида яшовчи фуқаро А.Б. нинг хонадонида бўлиб, ичимлик сувидан 12 млн сўмдан ортиқ қарздорлиги мавжудлигини, қарз тўланмаса тармоқдан узишга мажбур бўлишларини тушунтиришган.

Батафсил видеода. 

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Илгари фақат тропик иқлимда ўсадиган банан энди Миришкорнинг иссиқ заминида ҳам унмоқда

Туманнинг “Ўзбекистон” маҳалласида истиқомат қилаётган оила томорқасида банандан ташқари турли сабзавот ва мева экинлари ҳам етиштириб, ички бозорларга чиқарилмоқда. Бу эса улар учун доимий даромад манбаи бўлиб хизмат қилади.

Видео: @karimovuz

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

25 дан ортиқ давлат иштирокида халқаро экологик кўргазма Тошкентда

19–21 июнда “CAEx Uzbekistan”да ўтказиладиган “Eco Expo Central Asia 2025” кўргазмасига Туркия, Германия, Япония, Жанубий Корея ва Хитой каби 25 дан ортиқ давлатдан делегациялар ташриф буюриши кутилмоқда.

Улар ўз лойиҳалари, “яшил” технологиялари ва илғор ечимларини тақдим этишади. Бу тадбир халқаро ҳамкорликни кучайтириш ва экология соҳасидаги инновациялар билан танишиш учун муҳим платформа ҳисобланади.

Кўргазма кунлари меҳмонлар ва иштирокчилар учун Тошкент шаҳрининг турли нуқталаридан “CAEx Uzbekistan” кўргазма мажмуасигача бепул автобус қатновлари ташкил этилади.

Иштирок этиш учун олдиндан рўйхатдан ўтиш талаб этилади:
👉 https://ecoexpo.uz

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Қашқадарёда чорвачиликни комплекс ривожлантириш дастури бошланади.

Чорвачилик учун Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан 12 ойгача 14 фоизли кредитлар ажратилади. Бу орқали вилоятдаги 127 та чорвадор тўлиқ қувватга чиқади.

Ери ҳам, фермаси ҳам мавжуд бўлган 630 та чорвадорга мол сонини 12 минг бошга кўпайтириши учун арзон ресурслар ажратилади.

Мутасаддиларга халқаро молия институтларидан жалб қилинган 150 миллион доллар ҳисобидан ушбу лойиҳаларни молиялаштиришни бошлаш топширилди.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Давлатимиз раҳбари кеча турли объектларга ташрифдан олган таассуротлари билан бўлишди.

Масалан, уч йил олдин Чироқчидан ажралиб чиққан Кўкдала тумани. Ўтган даврда бу ерда 120 километр сув, 210 километр электр тармоғи қурилди, 605 километр тупроқ йўллар таъмирланди, 19 та мактаб, 22 та боғча, 5 та оилавий поликлиника ишга тушди. Ишлаб чиқариш корхоналари 3 карра ошиб, 220 тага етди.

Қисқа даврда Миракининг ўзида 180 миллион долларлик 200 дан ортиқ лойиҳа ишга тушди, 2 минг иш ўрни яратилди. Яна 150 миллион долларлик лойиҳаларда ишлар кетаяпти.

Яккабоғ туман марказида 1 минг 400 хонадонли 54 та кўп қаватли уйлар, “Эко бозор”, замонавий савдо ва кўнгилочар маркази барпо бўлди.

“Тўғриси бу менга жуда маъқул бўлди. Мана туман маркази қандай бўлиши керак! Бундай лойиҳаларни ҳар бир туман, ҳар бир маҳаллада қилсак, ўша ҳудудга маданият киради, ислоҳотларимиз жойларгача етиб борганининг яққол натижаси бўлади”,
- деди давлатимиз раҳбари.

Шаҳрисабз шаҳрида 10 миллион долларлик кўп тармоқли замонавий клиника ишга туширилди. Ҳар бир ҳудудда камида 1 тадан мана шундай хусусий клиника очилишига кўмаклашиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Бунинг учун давлат 140 миллион доллар ресурс ажратишга тайёр.

“Қисқа қилиб айтганда, Шаҳрисабз, Яккабоғ ва Кўкдалада ишга тушган янги лойиҳалар “Ислоҳотлар штаби”га тайёр андоза. Республикадаги барча туман ҳокимлари Шаҳрисабз, Яккабоғ ва Кўкдалани келиб кўрсин, ўргансин, ўзида ҳам мана шундай янги-янги лойиҳаларни қилсин”,
- деди Президент.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

⚡️“Қашқадарёда йўлларнинг сифатини ўзгартирамиз. Йўл бўлмаса иқтисодиёт бўлмайди”Президент

Кеча Президент Шавкат Мирзиёев поездда Шаҳрисабзга кетиш чоғида вилоятимиздаги йўллар атрофини ободонлаштириш ва йўлларнинг сифатини яхшилаш бўйича масъулларга топшириқ берди.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Президент Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабзда барпо этилган янги боғлар ва туризм мажмуаси билан танишди.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

⚡️Эртага Ғузордаги "Марказий" стадионда Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади

20-июнь, соат 20:00 да Машъал - Насаф учрашуви бўлиб ўтади. Барча футбол мухлисларини Қашқадарё дербисига таклиф этамиз.

Кириш мутлақо бепул!

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Давлатимиз раҳбари Яккабоғда барпо этилган "Янги Ўзбекистон" массивида яратилган шароитлар билан танишди.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Маданият вазири Озодбек Назарбеков Кўкдала марказидаги овоз ёзиш студиясига ташриф буюриб, мастер класс ўтиб бермоқда.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

⚡️⚡️Президент Қаршидан Шаҳрисабзга поездда борди

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

⚡️Давлатимиз раҳбари Қарши шаҳридан Шаҳрисабзга кетаётиб, поездда қашқадарёлик фаоллар билан самимий мулоқотда бўлди.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига келди. Давлатимиз раҳбари ташрифни Қарши шаҳридаги "Alp texno servis" электротехника корхонаси билан танишувдан бошлади.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Қайси ҳудудда янги корхоналар кўпроқ ташкил этилмоқда?

Қашқадарё вилояти статистика бошармаси маълумотларига кўра, вилоятимизда 2025- йилнинг январь-май ойларида жами 2 276 та корхона ва ташкилотлар (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил этилган.

Улар ҳудудлар кесимида қуйидагича:
🔸 Қарши шаҳри – 346 та
🔸 Кўкдала тумани – 216 та
🔸 Қарши тумани – 199 та
🔸 Яккабоғ тумани – 162 та
🔸 Ғузор тумани – 138 та
🔸 Косон тумани – 138 та
🔸 Китоб тумани – 127 та
🔸 Чироқчи тумани – 124 та
🔸 Шаҳрисабз шаҳри – 117 та
🔸 Қамаши тумани – 112 та
🔸 Нишон тумани – 111 та
🔸 Шаҳрисабз тумани – 107 та
🔸 Деҳқонобод тумани – 104 та
🔸 Касби тумани – 103 та
🔸 Миришкор тумани – 93 та
🔸 Муборак тумани – 79 тани ташкил этган.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

#TEZKOR

⚡️Faqat 1 kun! 20-IYUN idea’da -70% gacha "MEGA CHEGIRMALAR" - Manzillarimiz

❗️— 70% Tecno Spark Go1 (3/64) 229 000 68 700 so'mdan
❗️— 70% Realme C30S (2/32) 199 000 59 700 so'mdan
❗️— 70% Redmi A3 (3/64) 199 000 59 700 so'mdan
❗️— 70% PREMIER 9" Konditsioner 329 000 98 700 so'mdan
❗️— 70% Artel 276 Sovitkich 329 000 98 700 so'mdan
❗️— 70% Artel 32 Smart TV (H3200) 169 000 50 700 so'mdan
❗️— 70% SHIVAKI Gaz plitasi (6400-G) 299 000 89 700 so'mdan
❗️— 70% MIDEA (MC08MEBU) 132 000 39 600 so'mdan
❗️— 70% PANASONIC (MJCB600STQ) 229 000 68 700 so'mdan
❗️— 70% BOSCH (MFW67440) 309 000 92 700 so'mdan
❗️— 70% ARTEL (HB-801W) 109 000 32 700 so'mdan
❗️— 50% LG 6KG (F2Y1NS6W) 499 000 249 500 so'mdan
❗️— 40% iPhone 13 Qora (128GB) 699 000 419 400 so'mdan
❗️— 40% iPhone 13 Oq (128GB) 699 000 419 400 so'mdan oyiga*

☑️ Boshlang'ich to'lov - YO'Q
☑️ Kafillar kerak emas - YO'Q

☑️ Qog'ozbozliklar - YO'Q
☑️ Qimmat narxlar - YO'Q

* Barcha do'konlar 08:00 dan ochiladi va narxlar muddatli to'lovga ko'rsatilgan! Shoshiling, mahsulotlar soni cheklangan!

📞 71-230-7799 | Chat Nigina

📍Adres 👉 Lokatsiyalar

-70% CHEGIRMALAR | Instagram | 📍 Do'konlarimiz

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Ўзбекистонда йўл қоидабузарлиги учун қарор кечиктирилса жарима бекор қилинади

Бу кўзда тутилган қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

“Эндиликда камера ва радар орқали аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун қарор 1 ойдан кечиктириб чиқарилган бўлса жазо қўлланилмайди”, деган Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Жаҳонгир Ширинов.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

#TEZKOR

❗️17-iyundan Ham Arzon narxda ham sovg'ali sovitkichlarni idea'dan xarid qilishga ulgurib qoling - Manzillarimiz

LORETTO 320L (LRF3201/DFW) - 583 250 so'mdan 12 oyga + Kuchli Pilesos Sovg'aga🎁
✨ LORETTO 320L (LRF3201/DFBL) - 599 917 so'mdan 12 oyga + Kuchli Pilesos Sovg'aga🎁
✨ LORETTO 330L (LRF3301/NFW) - 666 583 so'mdan 12 oyga + Kuchli Pilesos Sovg'aga🎁
✨ Katta Sovitkich + Konditsioner Sovg'aga*🎁

☑️ Boshlang'ich to'lov - YO'Q
☑️ Qog'ozbozliklar - YO'Q
☑️ Kafillar kerak emas - YO'Q


*Aksiya idea'ning barcha filiallarida amal qiladi va Sovitkich + Konditsioner aksiyasi 24 oyga ko'rsatilgan

Batafsil ma'lumot:
📞 71-230-7799 | Chat GULI

📍Adres 👉 Lokatsiyalar

👉 ARZON NARXLAR | Instagram | Do'konlarimiz

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Касбида тадбиркор электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди

"Ўзэнергоинспекция" Қашқадарёвилоят ҳудудий бошқармаси ва вилоят прокуратураси ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида Касби тумани "Комилон" МФЙда жойлашган “М. С. С.” ЙТТга қарашли савдо дўкони ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 181,7 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…
Subscribe to a channel