23101
"Nasafnews.uz" сайтининг телеграмдаги расмий саҳифаси! Биз Қашқадарё ҳаётига оид расмий ва ишончли хабарларни ёзамиз. Ҳамкор саҳифалар: @Qashqadaryo_axboroti @Chiroqchiaxboroti Мурожаат учун: @nasafnewsuzgayoz Реклама:https://t.me/nasafnewsuzreklama/2
Президент Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабзда барпо этилган янги боғлар ва туризм мажмуаси билан танишди.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
⚡️Эртага Ғузордаги "Марказий" стадионда Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади
20-июнь, соат 20:00 да Машъал - Насаф учрашуви бўлиб ўтади. Барча футбол мухлисларини Қашқадарё дербисига таклиф этамиз.
Кириш мутлақо бепул!
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Давлатимиз раҳбари Яккабоғда барпо этилган "Янги Ўзбекистон" массивида яратилган шароитлар билан танишди.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Маданият вазири Озодбек Назарбеков Кўкдала марказидаги овоз ёзиш студиясига ташриф буюриб, мастер класс ўтиб бермоқда.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
⚡️⚡️Президент Қаршидан Шаҳрисабзга поездда борди
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
⚡️Давлатимиз раҳбари Қарши шаҳридан Шаҳрисабзга кетаётиб, поездда қашқадарёлик фаоллар билан самимий мулоқотда бўлди.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига келди. Давлатимиз раҳбари ташрифни Қарши шаҳридаги "Alp texno servis" электротехника корхонаси билан танишувдан бошлади.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Қайси ҳудудда янги корхоналар кўпроқ ташкил этилмоқда?
Қашқадарё вилояти статистика бошармаси маълумотларига кўра, вилоятимизда 2025- йилнинг январь-май ойларида жами 2 276 та корхона ва ташкилотлар (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил этилган.
Улар ҳудудлар кесимида қуйидагича:
🔸 Қарши шаҳри – 346 та
🔸 Кўкдала тумани – 216 та
🔸 Қарши тумани – 199 та
🔸 Яккабоғ тумани – 162 та
🔸 Ғузор тумани – 138 та
🔸 Косон тумани – 138 та
🔸 Китоб тумани – 127 та
🔸 Чироқчи тумани – 124 та
🔸 Шаҳрисабз шаҳри – 117 та
🔸 Қамаши тумани – 112 та
🔸 Нишон тумани – 111 та
🔸 Шаҳрисабз тумани – 107 та
🔸 Деҳқонобод тумани – 104 та
🔸 Касби тумани – 103 та
🔸 Миришкор тумани – 93 та
🔸 Муборак тумани – 79 тани ташкил этган.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
#TEZKOR
⚡️Faqat 1 kun! 20-IYUN idea’da -70% gacha "MEGA CHEGIRMALAR" - Manzillarimiz
❗️— 70% Tecno Spark Go1 (3/64) 229 000 68 700 so'mdan
❗️— 70% Realme C30S (2/32) 199 000 59 700 so'mdan
❗️— 70% Redmi A3 (3/64) 199 000 59 700 so'mdan
❗️— 70% PREMIER 9" Konditsioner 329 000 98 700 so'mdan
❗️— 70% Artel 276 Sovitkich 329 000 98 700 so'mdan
❗️— 70% Artel 32 Smart TV (H3200) 169 000 50 700 so'mdan
❗️— 70% SHIVAKI Gaz plitasi (6400-G) 299 000 89 700 so'mdan
❗️— 70% MIDEA (MC08MEBU) 132 000 39 600 so'mdan
❗️— 70% PANASONIC (MJCB600STQ) 229 000 68 700 so'mdan
❗️— 70% BOSCH (MFW67440) 309 000 92 700 so'mdan
❗️— 70% ARTEL (HB-801W) 109 000 32 700 so'mdan
❗️— 50% LG 6KG (F2Y1NS6W) 499 000 249 500 so'mdan
❗️— 40% iPhone 13 Qora (128GB) 699 000 419 400 so'mdan
❗️— 40% iPhone 13 Oq (128GB) 699 000 419 400 so'mdan oyiga*
☑️ Boshlang'ich to'lov - YO'Q
☑️ Kafillar kerak emas - YO'Q
☑️ Qog'ozbozliklar - YO'Q
☑️ Qimmat narxlar - YO'Q
* Barcha do'konlar 08:00 dan ochiladi va narxlar muddatli to'lovga ko'rsatilgan! Shoshiling, mahsulotlar soni cheklangan!
📞 71-230-7799 | Chat Nigina
📍Adres 👉 Lokatsiyalar
-70% CHEGIRMALAR | Instagram | 📍 Do'konlarimiz
Ўзбекистонда йўл қоидабузарлиги учун қарор кечиктирилса жарима бекор қилинади
Бу кўзда тутилган қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
“Эндиликда камера ва радар орқали аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун қарор 1 ойдан кечиктириб чиқарилган бўлса жазо қўлланилмайди”, деган Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Жаҳонгир Ширинов.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
#TEZKOR
❗️17-iyundan Ham Arzon narxda ham sovg'ali sovitkichlarni idea'dan xarid qilishga ulgurib qoling - Manzillarimiz
✨ LORETTO 320L (LRF3201/DFW) - 583 250 so'mdan 12 oyga + Kuchli Pilesos Sovg'aga🎁
✨ LORETTO 320L (LRF3201/DFBL) - 599 917 so'mdan 12 oyga + Kuchli Pilesos Sovg'aga🎁
✨ LORETTO 330L (LRF3301/NFW) - 666 583 so'mdan 12 oyga + Kuchli Pilesos Sovg'aga🎁
✨ Katta Sovitkich + Konditsioner Sovg'aga*🎁
☑️ Boshlang'ich to'lov - YO'Q
☑️ Qog'ozbozliklar - YO'Q
☑️ Kafillar kerak emas - YO'Q
*Aksiya idea'ning barcha filiallarida amal qiladi va Sovitkich + Konditsioner aksiyasi 24 oyga ko'rsatilgan
Batafsil ma'lumot:
📞 71-230-7799 | Chat GULI
📍Adres 👉 Lokatsiyalar
👉 ARZON NARXLAR | Instagram | Do'konlarimiz
Касбида тадбиркор электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди
"Ўзэнергоинспекция" Қашқадарёвилоят ҳудудий бошқармаси ва вилоят прокуратураси ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида Касби тумани "Комилон" МФЙда жойлашган “М. С. С.” ЙТТга қарашли савдо дўкони ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 181,7 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Қашқадарёда солиқ инспекцияси бошлиғининг ўринбосари қўлга олинди
ДХХнинг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚКД ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний ишга алоқадор бўлган туман солиқ инспекцияси бошлиғининг ўринбосари *** АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
👉 nasafnews.uz/2086-.html
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Муротжон Азимов йирик инвестицион лойиҳалар билан танишди
Вилояти ҳокими Муротжон Азимов Қашқадарёда амалга оширилиши кўзда тутилган қатор истиқболли инвестицион лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Тақдимот давомида ҳар бир лойиҳа бўйича иқтисодий кўрсаткичлар, ишлаб чиқариш қувватлари, ишга тушиш муддати ва яратиладиган иш ўринлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
👉 nasafnews.uz/2085-.html
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
#TEZKOR
❗️Faqat 14-iyundan! idea'da BOZOR NARXIDA bo'lib to'lashga sifatli Texnikalar! - Manzillarimiz
✨ 43" SONOR Smart TV (SNR/100SV) - 1 999 000 so'm
✨ PREMIER 190L (260SDDF/W) - 1 999 000 so'm
✨ 9" ARCTIC Konditsioneri - 2 999 000 so'm
✨ LORETTO 6 KG (6007BLDCG) - 2 999 000 so'm
✨ 12" ARCTIC Konditsioneri - 3 999 000 so'm
✨ 55" SONOR Smart TV (SNR/100USV) - 3 999 000 so'm
✨ KLEO 264L (UCR345W) - 3 999 000 so'm
✨ LG 11 KG (F4V3ES6W) - 6 999 000 so'mni 6 oyga bo'lib to'lang*
*Bozor Narxida aksiyasi 6 oyga narxlari ko'rsatilgan!
☑️ FOIZLAR % - YO'Q
☑️ Boshlang'ich to'lov - YO'Q
☑️ Kafillar kerak emas - YO'Q
Aksiya faqat 30-iyungacha amal qiladi va texnikalar soni cheklangan!
Batafsil ma'lumot:
📞 71-230-7799 | Chat GULI
📍Adres 👉 Lokatsiyalar
👉 ARZON NARXLAR | Instagram | Do'konlarimiz
Президент Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабз туманидаги "Мираки" халқаро туризм марказига ташриф буюрди.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Молиявий фирибгарлар ҳам ўз "стратегияларини" такомиллаштириб боряпти
Олдин фирибгарлар сизга ёзганда хатоларга тўла ва тушунарсиз нарсалар ёзарди. Энди бундай бўлмаяпти, чунки улар ҳеч қандай хатосиз, худди банклар сизга ёзадиган шаклда мурожаат қилишаяпти. Плюс, сунъий интеллект воситаларидан ҳам ўрнида фойдаланяпти. Буларга ишониб қолган миллионлаб ўзбекистонликлар эса ўз пулларини йўқотяпти.
Хўш, бундан қандай ҳимояланиш мумкин?
Uzum Bank ишлаб чиққан мана бу сўровномада ўтинг. Унда фирибгарлар билан тўқнаш келишга қанчалик тайёрлигингизни текшириб кўрсангиз бўлади.
Ушбу постни яқинларингиз билан ҳам улашиб қўйинг.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Президент Шавкат Мирзиёев Яккабоғ туманида барпо этилган “Янги Ўзбекистон” массивини бориб кўрди.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Президент Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабз шаҳридаги кўп тармоқли кардиология маркази фаолияти билан танишди.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Бу йил Қашқадарёда жами 100 километр магистрал йўллар таъмирланиши режалаштирилган
Президентимиз иқтисодиёт ривожи, аҳоли кайфиятида йўлларнинг аҳамияти юқори эканини таъкидлаб, бу борада мутасаддиларга топшириқлар берди. Охирги 2 йилда юртимизда 40 минг километр йўл ва 540 та кўприк таъмирланган. Бу йил Қашқадарёда жами 100 километр магистрал йўллар таъмирланиши режалаштирилган. Бу лойиҳаларни тезлаштириш, йўл бўйларини ободонлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Нуронийлар бу ўзгаришларни халқимиз ўз ҳаётида сезаётгани, ислоҳотларга юқори баҳо бераётганини айтишди. Хотин-қизлар вакили барча соҳаларда аёлларга кенг имкониятлар берилгани, натижада улар ўз оиласи ва меҳнат жамоаларида қадр топиб, ҳаётидан рози бўлиб яшаётганини сўзлаб берди.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
⚡️Давлатимиз раҳбари Қашқадарёга ташрифини Қарши шаҳридаги электротехника корхонаси билан танишувдан бошлади.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
⚡️Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга ташриф буюради
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, ислоҳотлар натижадорлиги билан яқиндан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига ташриф буюради.
Ташриф давомида саноат, тиббиёт, туризм, энергетика каби кўплаб соҳалардаги корхоналар фаолияти ва маҳаллалардаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган. Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг келгуси вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказилиши кўзда тутилган.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Қашқадарёда 7 нафар ЙПХ ходимлари қамалгани рад этилди
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълум қилишича, 2024 йил июль ойида ички ишлар органларидан бўшатилган 4 нафар собиқ ЙПХ ходимларига нисбатан суд ҳукми эълон қилинган.
Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даврида 67 та ҳолатда ЙПХ ходимларига пора таклиф қилганларга Жиноят кодексининг 211 моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилган.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
"Водоканал" счётчик ўрнатиб берсин - кейин тўлайман..." (видео)
"Қашқадарё сув таъминоти" АЖ Ахборот хизматининг "Nasafnews.uz" сайтига маълум қилишича, вилоят прокуратураси, вилоят ИИБ, МИБ вилоят бошқармаси ва "Қашқадарё сув таъминоти" АЖ ходимларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ичимлик суви ва канализация хизматларидан муддати ўтган қарздорликларни аниқлаш, бартараф этиш бўйича ўрганиш ишларини олиб борилмоқда.
Назорат тадбирлари давомида ишчи гуруҳ аъзолари Қарши шаҳар, Алишер Навоий маҳалласида яшовчи фуқаро А.Б. нинг хонадонида бўлиб, ичимлик сувидан 12 млн сўмдан ортиқ қарздорлиги мавжудлигини, қарз тўланмаса тармоқдан узишга мажбур бўлишларини тушунтиришган.
Батафсил видеода.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Илгари фақат тропик иқлимда ўсадиган банан энди Миришкорнинг иссиқ заминида ҳам унмоқда
Туманнинг “Ўзбекистон” маҳалласида истиқомат қилаётган оила томорқасида банандан ташқари турли сабзавот ва мева экинлари ҳам етиштириб, ички бозорларга чиқарилмоқда. Бу эса улар учун доимий даромад манбаи бўлиб хизмат қилади.
Видео: @karimovuz
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
25 дан ортиқ давлат иштирокида халқаро экологик кўргазма Тошкентда
19–21 июнда “CAEx Uzbekistan”да ўтказиладиган “Eco Expo Central Asia 2025” кўргазмасига Туркия, Германия, Япония, Жанубий Корея ва Хитой каби 25 дан ортиқ давлатдан делегациялар ташриф буюриши кутилмоқда.
Улар ўз лойиҳалари, “яшил” технологиялари ва илғор ечимларини тақдим этишади. Бу тадбир халқаро ҳамкорликни кучайтириш ва экология соҳасидаги инновациялар билан танишиш учун муҳим платформа ҳисобланади.
Кўргазма кунлари меҳмонлар ва иштирокчилар учун Тошкент шаҳрининг турли нуқталаридан “CAEx Uzbekistan” кўргазма мажмуасигача бепул автобус қатновлари ташкил этилади.
Иштирок этиш учун олдиндан рўйхатдан ўтиш талаб этилади:
👉 https://ecoexpo.uz
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Жиддий огоҳлантириш: Муборак тумани ҳокими ишдан олиниши мумкин
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши, аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Муборак туманида бандлик режаси тўлиқ бажарилмагани кўрсатиб ўтилди.
👉 nasafnews.uz/2087-.html
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Қарши туманида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ва сайёр қабул ўтказилди
Қарши тумани “Ўзбекистон мустақиллиги” маданият саройида ишсиз фуқаролар учун бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ҳамда Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи Ф.Мухаммадиевнинг сайёр қабули бўлиб ўтди.
"Тадбирда 400 нафарга яқин фуқаро иштирок этди. Меҳнат ярмаркасида фуқароларга мавжуд бўш иш ўринлари, касб-ҳунар ўқитиш курслари, субсидиялар ва имтиёзли кредитлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, сайёр қабул давомида 80 нафарга яқин фуқаро мурожаат билан қатнашди. Уларнинг асосий муаммолари — ишга жойлашиш, кредит ва субсидия олиш каби масалалар бўлди", дейилади матбуот хизмати хабарида.
Шунингдек, бошқарма бошлиғи турли ташкилотлар томонидан бўш иш ўринларини яшириш ҳолатлари кузатилаётганини таъкидлади.
Батафсил видеода.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Профилактика инспектори фуқаро ҳаётини сақлаб қолди
Ижтимоий тармоқларида Қарши бош каналига ўзини ташлаб жонига суиқасд қилмоқчи бўлган қизни Қарши тумани Шойхўжа МФЙ профилактика инспектори сувдан олиб чиққани акс этган видео тарқалди.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида ДХХ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосари 7 млн сўмини ўзининг хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
👉 nasafnews.uz/2083-.html
@nasafnewsuz расмий саҳифаси