nasafnewsuz | Unsorted

Telegram-канал nasafnewsuz - Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

23101

"Nasafnews.uz" сайтининг телеграмдаги расмий саҳифаси! Биз Қашқадарё ҳаётига оид расмий ва ишончли хабарларни ёзамиз. Ҳамкор саҳифалар: @Qashqadaryo_axboroti @Chiroqchiaxboroti Мурожаат учун: @nasafnewsuzgayoz Реклама:https://t.me/nasafnewsuzreklama/2

Subscribe to a channel

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

⚡️Президент Фармони билан вазирлар тайинланди:

Лазиз
Кудратов – Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири;

Ботир Захидов – Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири;

Иброхим Абдураҳмонов – Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири;

Шавкат Хамраев – Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири;

Шерзод Хидоятов – Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири;

Илхам Махкамов – Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири;

Жўрабек Мирзамаҳмудов – Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири;

Бобир Исламов – Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазири;

Шерзод Шерматов – Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири;

Азиз Абдухакимов – Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири;

Асилбек Худаяров – Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири;

Хилола Умарова – Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири;

Конгратбай Шарипов – Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири;

Адхам Икрамов – Ўзбекистон Республикаси спорт вазири;

Озодбек Назарбеков – Ўзбекистон Республикаси маданият вазири;

Акбар Ташкулов – Ўзбекистон Республикаси адлия вазири;

Бахтиёр Саидов – Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири;

Абдулла Кулдашев – Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири;

Пўлат Бобожонов – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири;

Баходир Курбанов – Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолари этиб тайинланди.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

⚡️FAQAT 1 KUN! 22-NOYABR idea'da MEGA CHEGIRMALAR:

❗️- 70% TECNO Spark Go (4/128) - 179 000 53 700 so'mdan
❗️- 70% Realme C30S (2/32) - 179 000 53 700 so'mdan
❗️- 60% Redmi 13C (4/128) - 199 000 79 600 so'mdan
❗️- 60% Vivo Y17s (4/128) - 229 000 91 600 so'mdan
❗️- 60% Redmi Note 13 (6/128) - 299 000 119 600 so'mdan
❗️- 70% Artel TV 32" - 159 000 47 700 so'mdan
❗️- 70% Artel (HD-276) - 159 000 47 700 so'mdan
❗️- 70% Shivaki GAZ - 199 000 59 700 so'mdan
❗️- 40% Ssmart TV 43" - 229 000 137 400 so'mdan
❗️- 40% Premier (PRM-350) - 499 958 299 975 so'mdan oyiga*

*Sizga mehrimiz cheksiz, lekin chegirmadagi tovarlar soni cheklangan. Barcha narxlar oyma oy to'lovga ko'rsatilgan!

Buyurtma uchun:
📞 71-230-7799 | Chat

-70% CHEGIRMALAR | Instagram | Do'konlarimiz

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

⚡️Президент бош вазир лавозимига Абдулла Арипов номзодини кўрсатишга қарор қилганини айтди

Абдулла Арипов катта ташкилотчилик салоҳиятига эга бўлган, ижро ҳокимияти тизимида бой билим ва тажриба орттирган, масъулиятни доимо чуқур ҳис этадиган раҳбар экани таъкидланди.

Ушбу номзод бугун Ҳукумат олдига қўйилган, кўлами ва миқёси бениҳоя катта бўлган муҳим вазифаларни ҳал этишда Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини самарали ташкил қилиши, Ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарларини бирлаштириб, ягона мақсад сари сафарбар эта олишига ишонч билдирилди.

Президентимиз Абдулла Арипов номзодини депутатлар муҳокамасига тақдим этди.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Танзила Норбоева Сенат Раиси этиб сайланди

Конституциянинг 101-моддасига мувофиқ, Президент Олий Мажлис Сенати Раиси лавозимига сенатор Танзила Норбоева номзодини тақдим этди.

Танзила Норбоева давлат ва жамоат бошқарувида бой тажрибага эга экани, ўтган даврда шу лавозимдаги самарали фаолияти натижасида мамлакатимизда хотин-қизлар, болалар ҳуқуқларини таъминлаш ва уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вазият сезиларли равишда яхшилангани таъкидланди.

Сенаторлар номзодни бир овоздан қўллаб-қувватлади.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Ўзбекистонда ҳукумат истеъфога чиқди

Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан амалдаги Ҳукумат янги сайланган Олий Мажлис олдида ваколатларини зиммасидан соқит қилди.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан, амалдаги Вазирлар Маҳкамаси Ҳукумат фаолиятида узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш мақсадида янги таркибдаги Вазирлар Маҳкамаси шакллантирилгунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туриши маълум қилинади.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Қашқадарёда “Исузу” 95 бош майда шохли молларни уриб юборди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга муносабат билдирган вилоят ИИБ ЙҲХБга кўра, фуқаро А.С. бошқарувида бўлган "Исузу" русумли транспорт воситаси билан Ғузор туманида яшовчи Ш.Т. ҳамда Қ.Қларнинг 95 бош майда шохли молларини уриб юборган.

👉 nasafnews.uz/1896-.html

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

⚡️Бугун, Давлат байроғи қабул қилинган кун!

18 ноябрь - Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан Қашқадарё ёшлари томонидан вилоятимиз бўйлаб, улкан байроғимиз халқимизга байрам кайфиятини улашмоқда.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Президент фармони билан  олий мажлис сенати аъзолари тайинланди

Зиё Азамат Ҳамид ўғли – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директори

Йўлчиева Муножатхон Абдувалиевна – Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти профессори

Кўчимов Абдусаид Кўчимович – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

Рафиқов Қудратилла Мирсагатович – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси

Рахманкулов Мир-Акбар Ходжи-Акбарович – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори

Сафоев Содиқ Солихович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари

Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли – Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори

Турдиев Содиқжон – Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси бошқаруви раиси

Худайбергенов Турсинхан Айдарович – Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари этиб тайинланди.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

⚡️Хавф остида қолган болалар ота-онасидан олиб қўйилиши мумкин

Бу бўйича қонун Президент томонидан имзоланди. Унга кўра, болани зудлик билан олиб қўйиш фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг тегишли ҳужжатига асосан профилактика инспектори иштирокида амалга оширилади.

Бола олиб қўйилганда, ваколатли давлат органи қуйидагиларни таъминлаши шарт:

🔹 зудлик билан прокурорга хабар бериши;
🔹 боланинг вақтинча жойлаштирилишини таъминлаши;
🔹 фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан болани олиб қўйиш ҳақида ҳужжат қабул қилинганидан кейин 7 кун ичида ота-оналик ҳуқуқини чеклаш тўғрисида судга даъво билан мурожаат этиши.

Бола ота-онасидан (уларнинг биридан) ёки уни ўз қарамоғига олган бошқа шахслардан олиб қўйилганда, у қуйидаги жойларга (жойлаштириш устуворлиги тартибида) жойлаштирилиши мумкин:

1️⃣ боланинг манфаатларига мувофиқ шарт-шароитлар ярата оладиган ота-онанинг бириникига;
2️⃣ боланинг қариндошлариникига;
3️⃣ болага ғамхўрлик кўрсатиш истагини билдирган шахсникига;
4️⃣ ваколатли давлат органининг ҳисобида турган шахсларникига;
5️⃣ тиббиёт муассасасига (боланинг соғлиғида муаммолар бўлганда);
6️⃣ зўравонликдан жабрланувчилар учун ихтисослаштирилган муассасаларга.

Агар болани оилага жойлаштириш имконияти бўлмаса, уни ихтисослаштирилган муассасага жойлаштириш энг охирги чора бўлади.

Мазкур қонун 2025 йил 15 майдан кучга киради.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

#Shoshiling

🚨3 Kun Qoldi!
Televizorlar -40% gacha chegirmada tugab bormoqda:

⚡️-40% - Ssmart (32FSV22) - 77 400 so'mdan
⚡️-40% - Samsung (UE32T4500) - 131 400 so'mdan
⚡️-40% - Samsung (UE50BU8500) - 377 400 so'mdan
⚡️-30% - AVALON (B32MH4800) - 90 300 so'mdan
⚡️-30% - Ssmart (43FSV22) - 160 300 so'mdan
⚡️-30% - PREMIER (43PRM705SV) - 167 300 so'mdan
⚡️-30% - PREMIER (43PRM705S) - 167 300 so'mdan
⚡️-30% - MI TV (P1 43) - 254 100 so'mdan
⚡️-30% - PREMIER (50PRM770) - 258 860 so'mdan
⚡️-30% - MI TV (P1 50) - 310 310 so'mdan
⚡️-30% - SAMSUNG (UE43BU8500) - 335 300 so'mdan
⚡️-20% - PREMIER (43PRM770) - 199 200 so'mdan
⚡️-20% - PREMIER (50PRM840) - 319 200 so'mdan oyiga

Zakaz berish :
📞 71-230-7799 | Chat

Kanalimiz | Instagram | Do'konlarimiz

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати тасдиқланди.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Қашқадарёда имтиёзли нархларда тарқатилиши лозим бўлган кўмирни сотаётган шахслар ушланди

Имтиёзли нархларда аҳолига тарқатилиши лозим бўлган 70 тонна кўмирни фуқаро Р.Х.га 4 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан дастлаб 4 тонна кўмирни омбордан олиб чиқиб келган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Шунингдек, терговга қадар текширув жараёнида жами 451,4 тонна имтиёзли кўмирни қиммат нархларда сотиб юборганликлари аниқланган.

👉 nasafnews.uz/1892-.html

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Қашқадарёнинг тоғли ҳудудларида қор ёғмоқда

Китоб туманининг энг олис тоғли ҳудудларидан бири ҳисобланган "Куҳсор" маҳалласига қор ёғди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар бермоқда. Маълум бўлишича, ҳудуддаги Деновбола, Аспидухтар ҳамда Шут қишлоқларида айни вақтда биринчи қор ёғмоқда.

Ҳозирда қорнинг қалинлиги 10 см дан ошганлиги айтилган.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

⚡️Энди ичимлик ва оқова сув хизматлари тўловлари фақат электрон шаклда қабул қилинади

Жорий йилнинг 1 декабридан республика миқёсида ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловларни фақат электрон шаклда қабул қилиш тизимига ўтилади.

Назоратчи ва сув таъминоти ходимларига тўловларни нақд пул кўринишида амалга ошириш тўхтатилади.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

#TEZKOR

Televizorlarga -40% gacha chegirmalar boshlandi:


⚡️-40% Chegirmada - PREMIER 32" - 61 200 so'mdan
⚡️-40% Chegirmada - PREMIER 32" - 69 000 so'mdan
⚡️-40% Chegirmada - SHIVAKI 43" - 131 400 so'mdan
⚡️-40% Chegirmada - SAMSUNG 43" - 179 400 so'mdan
⚡️-30% Chegirmada - SSMART TV 43" - 160 300 so'mdan
⚡️-20% Chegirmada - Artel 43" - 207 200 so'mdan
⚡️-20% Chegirmada - PREMIER 50" - 319 200 so'mdan
⚡️-10% Chegirmada - LG 43" - 395 100 so'mdan oyiga*

*Bunaqasi faqat 11-noyabrdan 17-noyabrgacha!

Batafsil:
📞 71-230-7799 | Chat

Kanalimiz | Instagram | Do'konlarimiz

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Нишонда истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари сотувга чиқарилгани аниқланди

Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Нишон туманида фаолият юритувчи “Ч.” хусусий корхонаси масъул шахслари ва ишчиси Д.Ж. корхона савдо дўконида 11 турдаги қалбаки акциз маркалар билан елимланган жами 2 492 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйганликлари аниқланди.

👉
nasafnews.uz/1898-.html

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

2025 йил - Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили!

Эл-юртимизнинг фикр-мулоҳазалари, хоҳиш-истакларини атрофлича ўрганиб, билдирилган тавсиялардан келиб чиққан ҳолда, бу борадаги ишларни янги, янада юксак босқичга кўтариш мақсадида Президентимиз 2025 йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.

Йиғилганлар ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватлаган

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Олий Мажлис Сенати қўмиталарига раҳбарлар сайланди:

➖ Эркин Гадоев Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси;

➖ Абдулхаким Эшмуратов
Суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш масалалари қўмитаси раиси;

➖ Қутбидин Бурханов Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси;

➖ Бахром Абдуллаев Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси;

➖ Орзигул Қозихонова Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси;

➖ Анвар Туйчиев Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси;

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

⚡️Juda ko'p mijozlarimiz iltimosiga ko'ra -40% gacha KATTA chegirmalar yana boshlandi!

🥇- 40% LG 6kg - 294 000 so'mdan
🥇- 40% BEKO 7.5kg - 161 400 so'mdan
🥇- 40% BEKO 7.5kg - 203 400 so'mdan
🥇- 40% Haier 6kg - 257 400 so'mdan
🥇- 40% Midea 8kg - 319 200 so'mdan
🥇- 40% Loretto 6kg - 143 400 so'mdan
🥇- 30% Loretto 6kg - 195 300 so'mdan
🥇- 30% LG 7kg - 299 600 so'mdan
🥇- 20% LG 7kg - 351 200 so'mdan
oyiga*

*Sizga mehrimiz cheksiz, lekin chegirmadagi tovarlar soni cheklangan va faqat 18.11 dan 24.11 gacha!

Buyurtma uchun:
📞 71-230-7799 | Chat

Aksiyalar | Instagram | Do'konlarimiz

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Қарши тумани ёшлари ташаббуси билан боғ яратилмоқда

Қарши тумани, Ровот махалласи худудида ёшлар учун ажратилган ер майдонига жами 400 дан ортиқ манзарали ва мевали дарахтлар экилди. "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида туманда кўплаб янги боғлар ташкил этилмоқда.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Uydan chiqmasdan eSIM ulatish mumkinmi? O‘ta oson!

Siz zamonaviy xizmat ko‘rsatishdan foydalanishingiz va yaqin oradagi Ucell savdo nuqtasigacha yo‘lga vaqt sarflamasligingiz uchun qayg‘urdik.

Uyda yoki ishxonada o‘tirib eSIM ulatish endi mobil ilovamizda yo‘lga qo‘yildi.

Mana – kelajak!😎

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Қашқадарё вилоятидан сайланган сенаторлар:

Азимов Муротжон Бердиалиевич - Қашқадарё вилояти ҳокими

Асланов Шухрат Чариевич
- “Шўртан газ кимё мажмуаси” масъулияти чекланган жамияти Бош директори

Иркаев Абдурахим Панджиевич
- Қарши давлат университети “Миллий ғоя ва маънавият асослари” кафедраси доценти

Карамова Комила Зайдуллаевна - Республика маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими раҳбари

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Қишда истеъмолчиларга 21 млрд куб метр газ етказиб берилади

Шавкат Мирзиёев 15 ноябрь куни аҳоли ва иқтисодиётни энергия билан узлуксиз таъминлаш бўйича йиғилиш ўтказди. Йиғилишда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

👉 nasafnews.uz/1895-.html

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

"Йил имоми"га Ҳаж йўлланмаси топширилди

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Йил имоми – 2024" мусобақасида ғолиб бўлган Наманган вилояти "Ҳомиддин қори" жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммад Бобир Насриддиновга Ҳаж сафари йўлланмасини топширди.

Шунингдек, диний идора иккинчи ва учинчи ўрин ғолибларини пул мукофоти билан тақдирлади.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Қарши аэропортида Бухоро амирлиги даврига оид бўлган тангалар тўхтатиб қолинди

Вилоят божхона бошқармаси маълум қилишича, “Қарши аэропорти” чегара божхона пости орқали “Қарши-Москва” йўналишидаги авиарейс билан учиб кетишни мақсад қилган фуқаро X.X. нинг ёнидаги қўл ва юк сумкалари рентген аппаратида божхона назоратидан ўтказилганда, божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, қадимий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган металл тангалар топилган.

👉 nasafnews.uz/1893-.html

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

🚨 Kecha va bugun do'konlarimizga yetib kelishga ulgurmaganlar uchun xushxabar!

Ko'plab Televizorlar sizni -40% gacha chegirma bilan kutmoqda:

⚡️-40% Chegirmada - PREMIER 32" - 61 200 so'mdan
⚡️-30% Chegirmada - PREMIER 43" - 167 300 so'mdan
⚡️-30% Chegirmada - PREMIER 50" - 258 860 so'mdan
⚡️-40% Chegirmada - SAMSUNG 43" - 293 400 so'mdan
⚡️-20% Chegirmada - SHIVAKI 43" - 239 2000 so'mdan
ertaga boraman

🔥 - ertaga boraman
⚡️ - allaqachon sotib oldim

📣‼️📣

🚨 Новость для тех, кто еще не успел купить телевизор на скидках!

Поторопитесь, с каждым часом акционных моделей становится все меньше!

🔥 - уже бегу
⚡️ - купил еще вчера

Batafsil: | Подробно:
📞 71-230-7799 | Chat

Kanalimiz | Instagram | Do'konlarimiz

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

📱Manfaatli shartlarda ideal smartfon – faqat Ucellda!

Samsung A seriyasidagi istalgan smartfonni Ucell SIM-kartasi bilan xarid qilishda 3 oy aloqa xizmatlariga ega bo‘ling.

O‘zingizga ideal smartfon toping va yorqin taassurotlar olamini kashf eting!

Aksiya 13.11.2024-y.dan Ucell sotuv ofislarida faqat yangi ulanishda amal qiladi.

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

47 нафар ходимга иш ҳақи тўламаган раҳбарнинг хизмат машинаси хатланди

Фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг ижро варақаларига асосан Китоб туманидаги муассасадан 47 нафар ходимларнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларини ундириш белгиланган. Қарздорлик бартараф этилмаганлиги сабабли Cobalt машинаси хатланган.

👉 nasafnews.uz/1891-.html

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Газлашмаган ҳовлиларга электр энергияси учун 50 фоиз чегирма берилиши мумкин

Ўзбекистон Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов 1 январдан газлашмаган ҳовлиларга электр энергияси учун 50 фоиз чегирма берилиши режалаштирилаётганини маълум қилганди.

Маълумотга кўра, бу борадаги қарор лойиҳаси тайёрланиб, тегишли ташкилотларга юборилган.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

⚡️Нашриётлар фойда солиғидан озод қилинади

Ўзбекистонда нашриёт-матбаа фаолиятидан олинган даромадлари ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромадининг камида 90 фоизини ташкил этган солиқ тўловчилар 2025 йил 1 январдан 2029 йил 1 январга қадар бўлган даврда мазкур фаолият тури бўйича фойда солиғини (бундан фоизлар тарзидаги даромадлар мустасно) тўлашдан озод этилади.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…
Subscribe to a channel