ﷺ Набавий қайтариқлар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтардилар:
Қуёш чиқаётганда, токи найза бўйи кўтарилмагунча ва асрдан сўнг токи қуёш ботгунга қадар намоз ўқишдан (нафл намозлар) қайтардилар.
Ҳажр(аразлашиш)дан қайтардилар. (Яъни, мусулмонни бошқа мусулмон биродаридан ҳажр қилишидан қайтардилар).
Сочни баъзи ерини олдириб, баъзи ерини қолдиришдан қайтардилар.
Ўғрилашдан, ҳазфдан (кўрсаткич бармоқлари орасига тошчани яшириб отишдан) қайтардилар.
Ўлганларни сўкишдан қайтардилар.
Итга нарх қўйиш, сотишдан қайтардилар. (Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ манфаати бўлганларини сотса бўлади деганлар. Баъзи уламолар фақат ов итларини сотиш жоиз деганлар. Тарж. изоҳи)
Мешнинг оғзидан сув ичишдан қайтардилар.
Закарни ўнг қўл билан ушлашдан қайтардилар.
Ўнг қўл билан истинжо қилишдан қайтардилар.
Аёлларни жанозага эргашишдан қайтарганлар.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Сен бунинг учун яратилмагансан
Ривоят қилинишича, Иброҳим ибн Адҳам бир кечада ўн ўроқчининг ишини қилиб, бир динор (бир кишига бериладиган ҳақнигина) олардилар.
Бизга Аҳмад ибн Салома Абдураҳим ибн Муҳаммаддан хабар бердилар. У кишига Ҳаддод, у кишига Абу Нуъайм, у кишига Иброҳим ибн Абдуллоҳ, у кишига Саррож, у кишига Иброҳим ибн Башшор айтиб берган эканлар: «Иброҳим ибн Адҳамдан: «Сиз қандай қилиб, бу йўлга кирдингиз?», деб сўрадим.
Тўлиқ ўқиш:👉https://islom.uz/maqola/23106
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ё Роббим! Бизларни бугун тақсимлайдиган хайринг, хидоят берадиган нуринг, улашадиган раҳматинг, берадиган ризқингдан энг кўп насибадор бандаларингдан қилгин!
Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин азиз Қадрдон!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
"Каҳф" сураси.
#Гўзал_тиловат
🎙Аҳмедов Яҳёхон қори ака
Каҳф сурасини жума куни ўқишлик улкан савоблардандир.
📽 https://youtu.be/cScwPvJgH-k
•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
🛰Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
РОСУЛУЛЛОҲ (ﷺ)ДАН ИБРАТ ОЛАЙЛИК!
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
📲 https://youtu.be/2fxOhvWisr4?feature=shared
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ассаламу алайкум қадрдоним, Жума айёмингиз муборак бўлсин!
📿https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#muftiy_minbari
📹 ЧЎНТАГИНГИЗНИ БОЙИТИШ УЧУН ДИНДАН ФОЙДАЛАНМАНГ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Кун_ояти
Ular g'aybga iymon keltirurlar, namozni to'kis o'qirlar va Biz ularga bergan rizqdan nafaqa qilurlar. (Baqara, 3)
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ҚАЛБИНГ ИЛЛАТЛАРДАН ҲОЛИМИ?
Қалб соғломлиги ва холислиги – дунё ва охиратдаги бахт-саодат омилларидан биридир.
Қалбнинг хиёнат, ҳасад, нафрат ва бошқа касалликлардан саломат бўлиши дунё ва охиратда хотиржамлик ва саодатга элтади: «У кунда на молу-давлат ва на бола-чақа фойда бермас. Магар Аллоҳ ҳузурига тоза қалб билан келган кишиларгагина (фойда берур)»
(Шуаро сураси, 88-89—оятлар).
Кин ва иллатлардан ҳоли, соғлом қалб берилган Абу Бакр розияллоҳу анҳу каби улуғ саҳобаларнинг ҳаётларига бир назар ташланг.
Доктор Носир Сулаймон Умар
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Дунё асли бир кундур - у ҳам бўлса бугундур, ёки сизга, ёки бизга, эрта индин йўқ бўлиши мумкиндур...!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"
Ар-Роҳман сураси, 30-оят.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#muftiy_minbari
📹 ДИНИМИЗ ТАЪМАГИРЛИКДАН ҚАЙТАРАДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга Қозоғистоннинг Оқтоу шаҳри яқинида "Озарбайжон ҳаво йўллари"нинг йўловчи самолёти ҳалокатга учрагани оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик йўллади.
Давлатимиз раҳбари барча жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишларини тилади.
—
Президент Шавкат Мирзиёев направил соболезнования Президенту Азербайджанской Республики Ильхаму Алиеву и Президенту Российской Федерации Владимиру Путину в связи с многочисленными человеческими жертвами в результате крушения пассажирского самолета "Азербайджанских авиалиний" близ города Актау Казахстана.
Глава нашего государства передал пожелания скорейшего выздоровления всем пострадавшим.
Facebook|Instagram|X
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
Сўзнинг сеҳри бор...
Инсон оғзидан чиққан энг кичик сўзга ҳам беэътибор бўлиши мумкин эмас, чунки ҳар биримиз ўз сўзларимиз учун жавобгармиз. Икки лаб орасидан чиққан сўз худди отилган ўқ каби, мўлжалга тегса – ё жароҳатлайди ёки ўлдиради. У сўз ўзида шифоси йўқ азобни ташийди. Аллоҳ дунёни бир оғиз "كن" (бўл) деган сўз билан яратган, Исо алайҳиссалом ҳам Аллоҳнинг "كلمته" (сўзи) деб аталган, катта-катта урушлар ҳам сўз билан бошланади ва сўз билан тугайди.
Сўз худди сеҳр ёки тилсим каби, агар амалдан йироқ бўлса, у бемаъни бўлади, агар амалга зид бўлса, нифоқ бўлади.
Шунинг учун сукутдан гўзали йўқ...!
Аллоҳим, сўзларимни ёлғиз Сенга айтмоғимни насиб эт. Зеро, Сенгина ҳамма нарсани билувчисан ва ҳеч қачон зулм қилмайсан. Сенинг ҳузурингдагина айтилган сўзлар ўзгармайди.
Манба: /channel/tuhur
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Қуръоний_дуолар
ҒОР ЭГАЛАРИ дуоси
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ
رَبَّنَا آتِنَا مِن لَّدُنكَ رَحْمَةً وَهَيِّئْ لَنَا مِنْ أَمْرِنَا رَشَدًا
Ўқилиши: «Роббана атина милладунка роҳматав ва ҳаййиъ лана мин амрина рошада».
Маъноси: «Эй Раббимиз! Бизларга ўз ҳузурингдан раҳмат ато этгин ва бизларнинг ишимизни Ўзинг тўғрилагин».
Каҳф сураси, 10-оят.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Қуръонга_муҳаббат
📖
Дўстим! Сенга бир насиҳат қиламан. Агар унга амал қилсанг, нафсим қўлида бўлган Зотга қасамки, Аллоҳ сенга осмону-ернинг баракасини очиб қўяди, дунё ва охират яхшиликларини мўл-кўл ато қилади:
Ҳаётингни Қуръон билан боғла, Ундан асло ажрама! Доимо Унга қараб ёки ёддан тиловат қил! Аллоҳга қасам, вақтингда барака топасан, ишларинг енгиллашганини кўрасан, қалбингда саодатни ҳис қиласан!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ўзини сарҳисоб қилиш – мусулмоннинг вазифасидир!
📖 “Аллоҳ таолога инсонларнинг энг суюклиси – одамларга энг кўп манфаат келтирувчисидир”, (Имом Тобароний ривоят қилган).
ДИНИМИЗДА МАЪРАКАЛАРНИ ЎТКАЗИШ ВОЖИБМИ?
#маърака
❓1496-CАВОЛ: Мени турмуш ўртоғим 65 ёшда. 5 декабрь 2024 й оламдан ўтдилар. Қариндошларимиз 20, 40 маърака қилинглар дейишяпти. Шу маъракаларни ўтказиш тартиби, қонун-қоидалари, нечта одам таклиф қилиш кераклиги ҳақида билмоқчиман.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда маййит аҳли вафот этган инсонга атаб, “уч”, “етти”, “йигирма”, “қирқ”, “йил” каби маъракаларни ўтказишлари вожиб деган ҳукм йўқ. Чунки динимизнинг бирор манбаида ушбу маросимлар ўтказилиши вожиб ёки суннат экани зикр қилинмаган. Аксинча, мазҳабимизга оид фатво китобларда бу макруҳ амал экани таъкидланади (“Фатҳул Қодир”, “Баззозийя” китоблари).
Шундай бўлсада, вафот этган кишининг вояга етган фарзанларидан кимдир ўз мулкидан, кун санамасдан, риёкорлик ва дабдаба қилмасдан, савоб умидида, етимлар, фақир ва муҳтожларга эҳсон қилса, бундан ман қилинмайди. Балки вафот этган кишига савоби етиб бориши умид қилинади. Чунки Аҳли сунна вал-жамоага кўра, солиҳ амалларнинг савобини вафот этган кишиларга бағишлаш жоиз. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
"Каҳф" сураси
#Аудио
•••┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈•••
🕋 Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📿 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
🌱 Жума учун ғусл қилиш.
🌱 Хушбўй нарсалар суртиш.
🌱 Чиройли кийимлар кийиш.
🌱 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
🌱 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
🌱 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
🌱 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
🌱 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
🌱 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
🌱 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
🌱 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
🌱 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
🛫Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
🌼Жума муборак бўлсин!
#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
26.12.2024 йил ҳолатида
🕋 Бомдод 07:10;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 15:45;
🕋 Шом 17:30;
🕋 Хуфтон 19:00.
НАРХ ОШГАНИ САБАБЛИ ҚЎШИМЧА ТЎЛОВ ТАЛАБ ҚИЛИШ
#савдо #ҳалол_ҳаром
❓1495-CАВОЛ: Мен квартира олиш учун 2021 йилда 1 кв метрни 2.8 млн сўмдан келишиб, шартнома қилиб, жами 8600 АҚШ доллар қурувчига берганман. Лекин квартираларнинг нархи ошгани учун 2023 йил июнь ойида квартирани 1 кв метри 4-5 млн сўм бўлгани сабабли қўшимча тўлов қилишим кераклигини айтди. Мен рози бўлмадим. Уйни олмаслигим эвазига қурувчи 3 ой муҳлатда мендан олган пулини 10 000 АҚШ доллари қилиб қайтаришига келишдим. Қурувчи белгиланган вақтда пулни қайтармай, 2024 йил январь ойида келиб, 2024 йил 20 майгача муддат беришимни ҳамда вақтни чўзгани учун 10 000 АҚШ доллари ўрнига 12 000 АҚШ доллари беришини айтди. Берган 8500 АҚШ доллари эвазига 12 000 АҚШ доллари олишим жоизми ёки ножоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маълум бир нархга қурувчи ва харидор ўртасида шартнома тузилгандан кейин вақт ўтиши билан нархнинг ошишини важ қилиб қурувчи харидордан ортиқча пул талаб қилиши дуруст эмас. Шунингдек ушбу шартномани иккинчи томон розилигисиз бузиши ҳам жоиз эмас. Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларни битимларга вафо қилишни буюрган.
Мабодо икки томон розилиги билан шартнома бекор бўладиган бўлса, қурувчи олган пулининг ҳаммасини харидорга қайтариши лозим бўлади. Бу пулни қайтариб олишда харидор берган пулидан кўпроқ миқдорни талаб қилиши ёки қурувчининг ўзи кўпроғини таклиф қилиши тўғри бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
☘️💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐☘️
Роббимиз! Бизларга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик ато қилиб, бизларни дўзах азобидан сақлагин. 🤲🤲🤲
Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#БУХОРИЙ_САБОҚЛАРИЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
📲 https://youtu.be/Kzd_FIkFRnM?si=4HHDNGi8qB3dMTv6
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Уч нарса иймоннинг аломатидандир:
1. Балога сабр қилиш;
2. Неъматга шукр қилиш;
3. Тақдирга рози бўлиш.
Имом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Қуръонни тиловат қилишда қандай ният қиласиз?
Кўпчилик мусулмонлар Қуръонни фақатгина савоб ва ажр олиш мақсадида ўқишади, айни пайтда Қуръонда кўплаб манфаатлар борлигини унутишади.
Аслида, Қуръонни ҳар гал аниқ бир ният билан ўқилса, Аллоҳ таолонинг фазли ила ўша нияти амалга ошади.
Зеро, Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ: "Амаллар ниятларга боғлиқдир ва ҳар кимга ниятига ярашаси берилади" - деганлар.
Қуръон — ҳаёт дастури. Ният олимларнинг сармояси. Шунга биноан мусулмон киши Қуръон ўқиганида қуйидагича ниятларни қилиши керак:
1.Мен Қуръонни илм олиш ва унга амал қилиш мақсадида ўқийман.
2.Мен Қуръонни Аллоҳдан ўзимга, фарзандларимга ва оиламга ҳидоят бериши учун ўқийман.
3.Мен Қуръонни Аллоҳга муножот қилиш учун ўқийман.
4.Мен Қуръонни дардларимга шифо бўлиши учун ўқийман.
5.Мен Қуръонни жаҳолат зулматидан ҳидоят нурига чиқиш учун ўқийман.
6.Мен Қуръонни қалбимнинг қаттиқлигини йўқотиш, унга хотиржамлик солиш ва шайтоннинг васвасасини кетказиш учун ўқийман.
7.Мен Қуръонни ҳасаддан, назар нафасдан ўзимни ва оила аҳлимни асраш учун ўқийман.
8.Мен Қуръонни ғофиллардан бўлиб қолмаслик ва Аллоҳни мудом зикр қилувчилар қаторида бўлиш учун ўқийман.
9.Мен Қуръонни иймоним мустаҳкам бўлиши, ишончим ортиши учун ўқийман.
10.Мен Қуръонни Аллоҳнинг амрига итоат этиш учун ўқийман.
11.Мен Қуръонни ҳар бир ҳарфи учун ўнтадан савоб олиш учун ўқийман.
12.Мен Қуръонни қиёмат куни Қуръоннинг шафоатига ноил бўлиш учун ўқийман.
13.Мен Қуръонни жаннатда юқори даража топиш учун ўқийман.
14.Мен Қуръонни Аллоҳнинг ҳузурида даражам юксак бўлиши учун ўқийман.
15. Мен Қуръонни қиёмат куни ота-онамга тож кийдириш учун ўқийман.
16. Мен Қуръонни Аллоҳнинг хос аҳлларидан бўлиш учун ўқийман.
17. Мен Қуръонни дўзахдан нажот топиш учун ўқийман.
18. Мен Қуръонни ўзимга ёки оиламга етган сеҳр-жоду амалидан халос бўлиш учун ўқийман.
19. Мен Қуръонни Аллоҳ мушкулимни осон, ҳожатимни раво қилиш учун ўқийман.
20. Мен Қуръонни Аллоҳ қарзимга нажот бериши учун ўқийман.
21. Мен Қуръонни қабримда менга ҳамроҳ бўлиши, сирот кўпригида нур бўлиши учун ўқийман.
22. Мен Қуръонни Пайғамбар алайҳиссаломнинг ахлоқлари билан хулқланиш учун ўқийман.
23. Мен Қуръонни ўзимни ботил ишлардан тийилиб, савобли ишлар билан машғул қилиш учун ўқийман.
24. Мен Қуръонни ғам-ташвишлардан фориғ бўлиш учун ўқийман.
25. Мен Қуръонни нафсим ва шайтонга қарши курашиш учун ўқийман.
Қуръон тиловати бу - зикр. Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтганлар: "Аллоҳ таоло шундай деган: "Ким менинг зикрим билан машғул бўлиб, мендан ҳожатларини сўрай олмаса, Мен унга сўраганларидан ҳам афзалини ато этаман".
Аллоҳ таоло барчамизнинг қилган амалларимизни қабул айласин.
Манба: /channel/tuhur
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ҲОЗИР ФУРСАТ БОРЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
📲 https://youtu.be/2fxOhvWisr4?feature=shared
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ИБОДАТ
Ибодат не? Яратганга
итоат ҳам ибодатдир,
Ҳақиқий бандалик бирлан
садоқат ҳам ибодатдир!
Ибодатдир, тирикликни
этолсанг маърифат боғи,
Машаққатлик илм, санъат,
қироат ҳам ибодатдир.
Онанг бирла отанг қалби
ўтар Каъба тавофидан,
Агар кўнглини шод этсанг,
шу хизмат ҳам ибодатдир.
Хабар олдингми бемордан,
қариндош, дўст, мусофирдан?
Бировни йўқласанг дилдан,
зиёрат ҳам ибодатдир.
Умрни этмайин исроф,
ўзинг рўза, вужудинг соф,
Агар пок ҳолда ухларсен,
шу роҳат ҳам ибодатдир.
Мудом Аллоҳни зикр этсанг,
ҳалол борига шукр этсанг,
Қиёмат кунин фикр этсанг,
тижорат ҳам ибодатдир.
Бутун борлиқ, наботот ҳам,
Яратганга этар тасбиҳ,
Бобо деҳқон экиб юрса
зироат ҳам, ибодатдир.
Ибодатдир – бирор золим,
жафокорга десанг ҳақ сўз,
Ва нодонга сукут қилсанг,
сукунат ҳам ибодатдир.
Агар жуфти ҳалол бирлан
кўнгилхушлик этар бўлсанг,
Фалак шоҳид, малак ҳозир,
бу суҳбат ҳам ибодатдир.
Бу Исломдир, бутун умринг
ибодат ҳолига келгай,
Ва огоҳлик билан ўтган
шу фурсат ҳам ибодатдир.
Тамал – иймону ихлосдир,
бу қуллик бандага хосдир,
Худо деб қилганинг ҳар иш
ва ният ҳам ибодатдир.
Севиб Мирзо, фақат дўстлик
билан дилларни обод эт,
Агар Аллоҳ учун севсанг,
муҳаббат ҳам ибодатдир!..
Мирзо Кенжабек
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz