#xabar #muloqot #ziyorat
🕋Зиёратчилар билан мулоқот қилиниб, меҳмонхонадаги шароитлар кўздан кечирилди
Саудия Арабистонида хизмат сафарида бўлиб турган Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ва муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчиликларидаги делегация Макка шаҳридаги меҳмонхонада зиёратчиларимиз учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
Соҳа раҳбарлари билан мулоқотда бўлган юртдошларимиз муборак амалларни бекаму кўст адо этиш учун қилинган шароитлардан бениҳоя мамнунликларини изҳор этиб, мана шундай эзгу ишларга раҳнамолик қилаётган муҳтарам Президентимиз ва мутасаддилардан чексиз миннатдор эканларини билдирдилар.
Муфтий ҳазратлари зиёратчиларимиз билан бирга пешин намозини адо этиб, юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлиги, ҳаж ва умра ибодатлари бардавом бўлиши ва бу борада давлатимиз Раҳбарининг олиб бораётган ишларига хайру барака сўраб дуолар қилдилар.
#Жума_суҳбати #Ватан
Мавзу: ИСЛОМДА ВАТАНГА МУҲАББАТ
🎙 Жасурбек домла РАУПОВ
— Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram|Facebook|Instagram|Youtube|nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
🕌Исломда ватанга муҳаббат
🎤Ҳомиджон домла Ишматбеков
⏱️25 дақ 💾 17МБ
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Мен уйланган эдим. Аёлим паст бўйли, нимжон қоматли ва менга нисбатан кичик жуссали эди.
Мен эса Аллоҳни инояти ила спортчиларга хос қоматга эга, мушакларим бақувват ва салобатли эдим.
Хотинимнинг бўйи пастлиги учун мен унга кўп маротаба ҳазил-мазаҳ қилиб жиғига тегар, унинг устидан кулар эдим. Масалан, баъзан бирор нарсанинг ортига яшириниб олиб, у келганда қўққисдан олдида пайдо бўлиб қўрқитар эдим. Баъзан эса, унинг кундалик хотираларини қайд этиб борадиган дафтарини олиб, бўйи етмайдиган жойга қўйиб қўяр эдим ва бўйи пастлиги учун ололмай қийналаётганини кўриб ҳузурланиб кулар эдим.
Гоҳида телевизор кўраётганида, гоҳида эса, кечки овқатни тайёрлаётганида уни ҳар хил усулларда безовта қилиб ҳазил-мазаҳ қилар эдим.
Мен ҳазиллашиб уни безовта қилишни жуда яхши кўрар эдим, чунки унинг мендан қасос олишга урингани, лекин бунга кучи етмаганини кўриш ҳам менга завқ бағишлар эди.
Аввал бошида хотиним бундан ёқимли кайфият олганини кўрар эдим. Лекин вақт ўтиши билан у менинг болаларча қилиқларимдан безиб қолаётганини сеза бошладим.
Бир куни ишга бориш учун уйқудан эрта турдим. Қарасам, у нонушта тайёрлаётган экан. Ҳар доимгидек, уни ҳазиллашиб қўрқитдим. Шунда у қаттиқ қўрқув билан:
— Бу гал кечқурун уйга қайтганингизда, мени топа олмайсиз, — деди.
Мен уни ҳазиллашаяпти деб ўйладим, чунки ҳар сафар уни қўрқитганимда у шунақа таҳдид қилар эди.
Бироқ кечқурун уйга қайтиб келганимда, у йўқ эди. Уни чақирдим, у жавоб бермади. Яна ва яна чақирдим, аммо у ҳеч нарса демади.
Ҳамма ерни қидириб чиқдим, лекин уни топа олмадим. Охири ошхонага кириб, бир қоғозга кўзим тушди. Унда:
— Ўзингизни асранг, мен энди қайтмайман, — деган ёзувни кўрдим.
Шунда оёқларим бўшашиб, боса олмай қолдим. Бутун бошли танам қувватсизланиб, ўтириб қолдим, ўзимни ҳудди устимдан муздек сув қуйгандек ҳис қилдим.
Ўша пайтда мен дунёдаги энг заиф инсонлардан бирига айландим.
Ўша кичиккина жуссали, нозиккина хотиним менинг асосий қувват манбаим бўлганлигини, усиз мен ҳеч ким эмас эканлигимни англадим.
Деворга суянганча ўтириб, ҳудди онасини йўқотган гўдак боладай йиғладим...
Бир пайт овқатланиш столи остида қандайдир нарса қимирлаётганини кўриб қолдим ва ўша ердан паст овоздаги кулги эшитилди.
Ҳа, у эди! У ўша ерга яшириниб олган экан.
Шунда мен унга ўзимни отдим ва уни қаттиқ бағримга босиб қучоқлар эканман, кўзларимдан шашқатор ёш оқар эди.
У эса мени қўрқитишни уддалай олганидан қувониб ўзини кулишдан тия олмас эди.
Шундай қилиб, ўғрини қароқчи урди деганларидек, ўзимнинг ҳийлам ўзимга қарши ишлади. Шундагина тушундимки, ўша кучсизгина аёлимсиз мен дунёдаги энг заиф инсон эканман.Манба: /channel/tuhur
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ассалому алайкум!
☘️ Жаннатнинг хушбўйларидан бўлинг баҳраманд. 💐
☘️ Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.💐
☘️ Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.💐
☘️ Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!💐
🍃 Хайрли тонг! 🍃
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 /channel/nasafziyo
#muftiy_minbari
📹 УБУДИЯТ-ГЎЗАЛ СИФАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#xabar #haj #ziyorat
ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ҲАЖ ВАЗИРИ БИЛАН ЗИЁРАТЧИЛАРГА ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТИШ ЮЗАСИДАН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ
Шу йил 11 январь куни Жидда шаҳрида Ўзбекистон делегацияси ҳамда Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги раҳбарияти ўртасида мулоқот бўлиб ўтди.
Унда Ҳаж ва умра вазири доктор Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар, “Ҳаж” ва “Умра” ишлари бўйича атташе Шуҳрат Амоний иштирокида ўзаро алоқаларнинг истиқболлари ҳамда “Ҳаж – 2025” мавсумини юқори даражада ташкил этиш муҳокама қилинди.
Учрашув аввалида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жаноби олийлари ҳамда Икки муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд, Валиаҳд ва Бош вазир Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд ўртасидаги дўстона муносабатлар жадал ривожланаётгани, Аллоҳ таолонинг меҳмони бўлган зиёратчиларга намунали хизмат кўрсатилаётгани алоҳида қайд этилди.
Айниқса, ҳаж квотаси аввалгига қараганда 2 карра оширилгани, кейинги етти йилда 60 мингдан зиёд юртдошимиз ҳаж амалларини бажаргани юқори баҳоланди. Умра сафарлари учун чекловлар олиб ташлангани, қонуний тартибга солингани таъкидланди.
Сўнгги йилларда давлатимиз Раҳбари ташаббуслари билан юртимизда ҳаж ва умра сафарлари йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ташкилий тадбирлар, ҳуқуқий асослар, рақамлаштириш жараёнлари ва ўзбекистонлик зиёратчиларнинг тартиб-интизоми Саудия томонидан юқори баҳоланди.
Шунингдек, Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа сўзининг давомида Янги Ўзбекистондаги ислоҳотларни эътироф этиш баробарида заминимиздан нафақат ислом уламолари, балки дунё цивилизациясига катта ҳисса қўшган Ибн Сино, ал-Хоразмий каби буюк мутафаккирлар, илм-фан намоёндалари етишиб чиққани ва юртдаги бугунги ўзгаришлар яна мана шундай алломалар чиқишига пойдевор бўлишини таъкидлади.
Мулоқот якунида томонлар эсдалик совғалари топширдилар.
ЎМИ Матбуот хизмати
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ассалому алайкум!
❄️Хайрли тонг!❄️
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким: «Розийту биллаҳи Роббан ва бил Ислами дийнан ва би Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама Росула», деса, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар (Абу Довуд ривояти).
Маъноси: «Аллоҳни роббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад алайҳиссаломни расул деб рози бўлдим».
Каналга аъзо бўлиш:🌨
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#muftiy_minbari
📹 ГУНОҲ ҚИЛГАН МЎМИН ҲАҚИДА АҲЛИ СУННАНИНГ ЭЪТИҚОДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Қандай ҳам тўғри айтилган:
“Омманинг, халқнинг хизматига киришган инсон ўзининг мулкидан баъзи қисмини садақа қилмоғи лозим. Чунки у кечаю кундуз хизмат қилсада, барибир муттаҳамликда айбланади”.
Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Ҳадис
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси аёл вафот этса-ю, эри ундан рози бўлса, жаннатга киради», дедилар.
Имом Термизий ва Ҳоким ривояти.
🧕🏻@nasafziyo
ВАТАН СОҒИНЧИ-ФИТРИЙ ТУЙҒУ
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
📲https://youtu.be/0bTqes-Akqk?si=4mLurk0FX6WR8bU9
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ассалому алайкум
🌷ХАЙРЛИ ТОНГ!🌷
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ким бир кунда юз марта «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи» деса унинг хатолари ҳатто денгиз кўпикларича бўлса ҳам ўчирилади», дедилар».
Кунингиз хайрли ва баракотли бўлсин!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#muftiy_minbari
📹 ИСЛОМ ЗОҲИРГА ҚАРАЙДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Кун_ҳикмати
Улашинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#asl_mohiyat, #juma_suhbati
"КУФР" лафзига эҳтиёт бўлинг!
🎙Соатмурод домла Примов
Тошкент ислом институти проректори.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram|Facebook|Instagram|Youtube|nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ЭЪТИРОФ
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
🛰https://youtu.be/0bTqes-Akqk?si=4mLurk0FX6WR8bU9
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ибнул Қайюм раҳимаҳуллоҳ ёмғир томчиси ҳақида шундай дейди:
Ёмғир томчилари бир-биридан ажралган ҳолда нозил бўлади, бир қатра иккинчи қатра билан аралашиб кетмайди. Ортда келаётгани олдинга ўтмайди, олдинда тушаётгани ортда қолмайди. Бир қатра иккинчи қатрага тегиб кетмайди, у билан қўшилиб кетмайди. Ҳар бир томчи ўзи учун чизиб қўйилган йўлдан тушади, ундан четга оғмайди"
Мифтаҳу дарус саъадаМанба: /channel/tuhur
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ишлатилмас экан, темир занглайди. Ҳаракатланмас экан, сув бузилади. Тафаккур қилмас экан, ақл билан ҳам худди шу иш содир бўлади.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"
Ар-Роҳман сураси, 30-оят.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Кун келиб шундай эшиклар очиладики, сен аввал ёпилган барча эшиклар учун Роббингга шукр қиласан.
Мавлоно Румий
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Бағрикенглик, кечириш бошқаларга ҳадянгдир. Лекин унутиш эса, ўзингга қилган ҳадянгдир.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"
Ар-Роҳман сураси, 30-оят.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
УМРА ЁКИ ҲАЖДАГИ ХАТОЛАР УЧУН БЕРИЛАДИГАН САДАҚА ФАҚАТ МАККАДА БЕРИЛИШИ КЕРАКМИ?
#Ҳаж_умра
❓1515-CАВОЛ: Умра ёки ҳаж амалларида йўл қўйилган айрим хатолар учун садақа бериш лозим бўлар экан. Шу садақани Маккадан бошқа жойда, масалан, юртимизга келиб берса ҳам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳожи ёки умра қилувчининг зиммасига садақа қилиш лозим бўлган бўлса, уни ҳарам ҳудудида ҳам, бошқа жойларда ҳам қилиш дуруст. Бундай садақалар ҳарам ҳудудига хосланган бўлмасада, Маккалик муҳтожларга бериш афзал саналади.
Лекин ҳожи ёки умра қилувчининг зиммасига жонлиқ сўйиш лозим бўлган бўлса, у фақат ҳарам ҳудудида сўйилади. Бошқа жойда сўйилса, зиммадан соқит бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
📧Улашинг: @nasafziyo
#Саломатлик
🍶
Сут ичиш – юрак учун фойдали!
🫀Ҳар куни сут истеъмол қилиш юрак ва қон томирларни мустаҳкамлаб, юрак хуружи ҳамда инсульт хавфини 37% га камайтиради.
🔬 Британиялик олимлар 324 дан ортиқ тадқиқотни таҳлил қилган ва сут таркибидаги калий қон томирларнинг эластиклигини ошириб, уларни соғлом сақлашини аниқлашди.
Юракка ғамхўрлик қилинг – сут ичишга одатланинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ҚАЙИҚ
⛵️
Бир қайиқчининг кичик қайиғи бор экан. Қайиқнинг икки эшкаги бўлиб, уларнинг бирида “ният”, иккиинчи эшкакда эса “ҳаракат” деб ёзилган. Қайиққа минган одамлар бу ёзувлар сабабини сўраса, қайиқчи шундай жавоб берар экан: “Агар мен фақат “ният” деб ёзилган эшкакни ҳаракатлантирсам, у ҳолда қайиқ бир жойда айланиб қолаверади. Агар фақат “ҳаракат” деб ёзилган эшкакни ҳаракатлантирсам ҳам, қайиқ бир жойда айланаверади. Агар иккаласини баравар айлантирсам, шундагина қайиқ манзилга етади.
🛶
Инсон ҳам фақат ният қилса-ю, ҳаракат қилмаса, бир жойда айланган қайиқ каби манзилга етмайди.
Мақсадга етиш учун аввал “ният” ва “ҳаракат” бўлиши керак”.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Кун_ҳикмати
Улашинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Аллоҳнинг_яратганлари
🦅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
РАЖАБ ОЙИ УЧУН ЖОНЛИҚ СЎЙИШ МАЖБУРИЙМИ?
#ражаб #қурбонлик
❓1514-CАВОЛ: Биз томонларда "Моҳи Ражаб" деган маросим бор, қўй сўйиб эҳсон қилинади, шу эҳсон динимизда мажбурийми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу номдаги эҳсон мажбурий эмас. Динимизда жонлиқ сўйиш фақат Аллоҳнинг йўлида, Аллоҳ учун бўлади. Жонлиқ Ражаб ойини улуғлаш учун сўйилмаслиги керак.
Жоҳилият даври ва исломнинг дастлабки даврида Ражаб ойини улуғлаш учун “Атийра” жонлиғи сўйилган. Кейинчалик Қурбон ҳайити кунлари сўйиладиган қурбонлик билан Атийра жонлиғини сўйиш бекор қилинган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
"Каҳф" сураси.
#Гўзал_тиловат
🎙Аҳмедов Яҳёхон қори ака
Каҳф сурасини жума куни ўқишлик улкан савоблардандир.
📽 https://youtu.be/cScwPvJgH-k
•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
🛰Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz