National Geographic телеканали иккита маймун устида ўтказилган тажрибани намойиш қилди. Гап шундаки, иккита маймунни ёнма-ён қафасга қамаб, уларнинг ҳар бирига биттадан кичик ҳажмдаги тош берилди. Сўнгра улардан тошни қайтариб бериш сўралди. Биринчи маймун тошни қайтариб бергани эвазига унга мукофот тарзида битта бодринг берилди. Маймун бодрингни олар экан, қувончдан сакраб ўйнади ва иштаҳа билан уни ея бошлади.
Иккинчи маймун тошни қайтариб берганида эса, унга бир вош қизил узум совға қилинди. Буни кўрган биринчи маймундаги бояги қувонч йўқолди.
Иккинчи марта яна маймунларга биттадан кичик тош берилди ва яна қайтариб бериш талаб этилди. Биринчи маймун тошни қайтариб берганида унга яна бодринг берилди. Маймун бодрингни олди, аммо аввалгидек қувонч билан эмас ва уни ейишга ҳам шошилмади. Балки, иккинчи маймунга нима берилишини кутиб турди. Иккинчи маймунга яна узум берилганини кўргач, бодрингни ғазаб билан улоқтириб ташлади.
Тажриба учинчи марта ўтказилганда, биринчи маймунга тош берилиши билан уни олиб улоқтириб ташлади, ҳатто совғани ҳам кутмади. Сабаби, у биринчи марта мукофотга бодринг олганида қанчалик қувонган бўлса, кейинги икки галда бошқа маймун ҳам у билан бир ҳил амалиётни бажаришига қарамай унга мазалироқ бўлган узум берилаётганини кўргач бодрингни улоқтириб ташлади.
Ушбу тажрибадан шу нарса маълум бўлдики, ижтимоий адолат бу касб орқали топиладиган нарса эмас, балки у фитрий инстинкт экан. Демак, ижтимоий адолатнинг таъминланиши инсонларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашларининг асосидир.Манба: /channel/tuhur
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
18.11.2024 йил ҳолатида
🕋 Бомдод 06:45;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 15:40;
🕋 Шом 17:25;
🕋 Хуфтон 18:55.
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA🇺🇿 Бугун ватанимиз байроғи қабул қилинган кун!!!
1991 йил 18 ноябрь — Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган кун.
Барча юртдошларимизни ушбу сана билан табриклаймиз! Ўзбекистондаги тинчлик ва осойишталик бардавом бўлсин, байроғимиз баланд-баландларда ҳилпирайверсин! 🤲
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🇺🇿Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#muftiy_minbari
📹 МЎМИНЛАР АКА-УКАДИРЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ҚАСАМ КАФФОРАТИНИ БИР КИШИГА БЕРИШ
#қасам
❓1450-CАВОЛ: Қасам бузилгандан кейин унинг каффоратини бир кишига берса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қасам бузилгандан кейин даставвал ўн нафар камбағал кишига таом берилади ёки ўн кишига бошдан оёқ кийим кийдирилади. Агар бир фақирга ўн кун берса, бу ҳам жоиз бўлади. Аммо бир куннинг ўзида бир камабғалга каффоратнинг барчасини бериш жоиз эмас. Бундай ҳолатда фақат бир кун берган ҳисобланиб, яна тўққиз кун ёки тўққиз кишига бериши лозим бўлади. “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилади:
لو أعطى مسكينا واحدا في عشرة أيام كل يوم نصف صاع يجوز، ولو أعطاه في يوم واحد بدفعات في عشر ساعات، قيل يجزئ، وقيل لا، وهو الصحيح
“Агар битта мискинга ўн кун, ҳар куни ярим соъ(икки кило)дан бериб борса, жоиз бўлади. Агар каффоратнинг барчасини бир кунда бир мискинга ҳар соатда бўлиб-бўлиб берса, жоиз деган гап ҳам, жоиз эмас деган гап ҳам бор. Саҳиҳ гап жоиз эмаслигидир”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#tafakkur
РОББИНГНИ НИМА БИЛАН ТАНИЙСАН?
Бир табибдан "Роббингни нима билан танийсан", деб сўрашди. У: "Асалари билан танийман, бир тарафи билан асал чиқаради ва бир тарафи билан чақади", деб жавоб берди.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ғам-ташвишга йўлиққан биродарингни кўрсанг, яқин фурсатларда яхши кунлар келишини айтиб хурсанд қил, тасалли бер!
Танг ҳолга тушган, ночор кишини кўрсанг, енгиллик бўлишига оз қолганини айтиб айтиб унга кўнглини кўтар, хушхабар бер!
📬@nasafziyo
#Видео
#ҳаж_суҳбатлари
🎙2-суҳбат: Мадинаи мунаввара фазилати ва Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга салом йўллаш
00:10 - Ер юзидаги энг улуғ жой;
03:02 - Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва салламга салом йўллаш;
09:25 - Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумоларга салом йўллаш;
13:35 - Узрли аёлларнинг салом йўллаши;
16:30 - Элликбошиларга тавсиялар
Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
#Аллоҳнинг_яратганлари
🌊
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ўзингдан рози бўлишдан ҳазир бўл, чунки бу сени танбалликка чорлайди. Ужбдан (ўзинга қойил қолишдан) ҳам эҳтиёт бўл, чунки бу сени аҳмоқликка чорлайди. Ғурурдан сақлан, чунки бунда камчиликларинг ҳаммага ошкор бўлади, ўзингга эса кўринмайди.
📬@nasafziyo
#xabar #anjuman
ЎЗБЕКИСТОН БАҒРИКЕНГЛИКДА БОШҚА ДАВЛАТЛАРГА НАМУНАЛИГИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ
Бугун, 16 ноябрь куни пойтахтимиздаги “International Hotel Tashkent” меғмонхонасида “Янги Ўзбекистонда диний бағрикенглик” мавзуида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Халқаро илмий-амалий анжуман бошланди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
«КЕЙИН ТАВБА ҚИЛИБ ОЛАМАН» ДЕБ ГУНОХ ҚИЛИШ ТЎҒРИМИ?
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuAҲаёт ҳақиқатлари:
Танадаги нуқсонни икки метр мато билан ёпиш мумкин, аммо фикрлашдаги нуқсон биринчи мунозарадаёқ фош бўлади.
Касаллик фақат танадагина бўлмайди, балки ахлоқда ҳам бўлади. Шунинг учун қачон хулқи ёмон одамни кўрсангиз, Аллоҳдан унга шифо сўраб дуо қилинг. Шу билан бирга Аллоҳ сизни ундай балодан омонда қилгани учун Унга ҳамд айтинг.
Барчамиз нутфадан яралганмиз, аслимиз тупроқдан, энг қиммат кийимимиз ипак қуртининг сўлагидан, энг лазиз таомимиз асаларининг чиқиндисидан, охир борар жойимиз ер остидаги ўра.Манба: /channel/tuhur
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Инсоният тарихида цивилизация
Бир куни бир талаба антрополог олима Маргарет Миддан инсоният тарихидаги цивилизациянинг энг биринчи белгиси нима экани ҳақида сўради. Ҳамма олимадан цивилизациянинг илк белгиси сифатида қалпоқлар, кулолчилик идишлари ёки ов қилиш ускуналарини мисол қилиб келтирса керак деб ўйлади. Аммо Маргарет Миднинг жавоби барча кутганларнинг тескариси бўлди. У шундай деди:
"Инсоният тарихиди энг қадимий цивилизациянинг биринчи белгиси бу – оёқ суягининг синиб, яна қайта тузалиб ҳаётга қайтган одамнинг суяклари топилмасидир. Оддий ҳолда ҳайвоннинг оёғи синса, унинг яшаб қолиши мушкул. Оёғи синган ҳайвон йиртқичлардан қочиб кетолмайди, хавфдан сақланолмайди, сув ичиш учун дарёга бора олмайди ёки ов қила олмайди. Устига-устак, осонлик билан ёввойи ҳайвонларга ўлжа бўлади. Чангалда суяги синган ҳеч қандай ҳайвон нажот топмайди, чунки суякнинг тузалиши учун анча вақт керак бўлади. Бизнинг топилмамиз, яъни синиб сўнгра тузалган оёқ суяги – бу шикастланган кишига кимдир ғамхўрлик қилиб соғайиши учун қайғургани, уни ҳимоя қилгани ва парвариш қилганини англатади. Инсонга ҳаётнинг қийинчиликларини енгишга ёрдам бериш – цивилизациянинг бошланиш нуқтасидир. Цивилизация – бу ижтимоий ўзаро ёрдамдир".
🎙Ҳомиджон домла Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Биласизми?
🇺🇿ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ БАЙРОҒИ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитетининг рамзидир.
"Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида"ги Қонун 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган VII Сессиясида қабул қилинган.
Давлат байроғи ва унинг рамзи бугунги Ўзбекистон сарҳадида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқлигини англатади ҳамда республиканинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштиради.
1. Байроқдаги мовий ранг – тириклик мазмуни акс этган мангу осмон ва оби-ҳаёт рамзи. Тимсоллар тилида бу – яхшиликни, донишмандликни, ҳалолликни, шон-шуҳрат ва садоқатни билдиради. Бинобарин, Амир Темур давлати байроғининг ранги ҳам мовий рангда эди.
2. Байроқдаги оқ ранг – муқаддас тинчлик рамзи бўлиб, у кун чароғонлиги ва коинот ёритқичлари билан уйғунлашиб кетади. Оқ ранг – поклик, беғуборлик, софликни, орзу ва ҳаёллар тозалиги, ички гўзалликка интилишнинг тимсоли.
3. Яшил ранг – табиатнинг янгиланиш рамзи. У кўпгина халқларда навқиронлик, умид ва шодумонлик тимсоли ҳисобланади.
4. Қизил чизиқлар – вужудимизда жўшиб оқаётган ҳаётий қудрат ирмоқларини англатади.
5. Навқирон ярим ой тасвири бизнинг тарихий анъаналаримиз билан боғлиқ. Айни пайтда у қўлга киритилган мустақиллигимиз рамзи ҳам.
6. Юлдузлар барча учун руҳоний, илоҳий тисмол саналган. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғидаги 12 юлдуз тасвири ҳам тарихий анъаналаримиз, қадимги йилномамизга бевосита алоқадор. Бизнинг ўн икки юлдузга бўлган эътиборимиз Ўзбекистон сарҳадидаги қадимги давлатлар илмий тафаккурида нужум илми тараққий этганлиги билан ҳам изоҳланади.
Давлат байроғимиздаги 12 юлдуз тасвирини ўзбек халқи маданиятининг қадимийлиги, унинг комилликка, ўз тупроғида саодатга интилиши рамзи сифатида тушуниш лозим.
•••┈┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈┈•••
📲 Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram |Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🌐 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Сенга нисбатан қилган ишлари сабабли, ҳеч кимдан ғазабланма! Аксинча хиёнат қилганларга ташаккур эт, садоқатни ўргатганлари учун...
Ёлғончилардан миннатдор бўл, тўғриликни ажрата олишни ўргатганлари учун...
Сени бахтсиз қилганларнинг ҳақларига дуо қил, сенга бахтиёрликни кўпроқ ҳис эттирганлари учун...
Ҳар кимни сев, ҳаётингга бир маъно бахш этгани учун...
Ҳаёт шу сабаб яна ҳам гўзал, қоралар оқни ажратиб бергани учун...
Мавлоно Жалолиддин Румий.
Каналга уланиш👇
@nasafziyo
💐 ХАЙРЛИ ТОНГ💐
📿 ИСТИҒФОРЛАРНИНГ САЙЙИДИ
Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саййидул истиғфор –
اَللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي، فَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ
«Аллоҳумма анта роббий лаа илаҳа иллаа анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъалаа ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри маа сонаъту, абу‘у лака биниъматика ъалаййа ва абу‘у бизамбий фағфирлий фаиннаҳу лаа йағфируз-зунуба иллаа анта»ни кечки пайт айтиб, шу куни вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Жума_суҳбати
Мавзу: ИСЛОМДА ДЎСТЛИК ВА ЎЗАРО МУҲАББАТГА ТАРҒИБ
🎙 Ёқуб домла Бухарбаев
- Тошкент вилояти “Чаноқ” жоме масжиди имом-хатиби
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ким менинг суннатимдан юз ўгирса, мендан эмас
Абдуллоҳ ибн Амр, никоҳ ёшларида уйланди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларни ҳам, йигитларни ҳам никоҳ ёшида яъни, ўз вақтида оила қуришга тарғиб қилганлар. Шунинг учун Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу ҳам ўғли Абдуллоҳни никоҳ ёшидаёқ, гуноҳ тушига ҳам, ҳаётига ҳам кирмаган даврда уйлантирган. Тўйдан бир неча ой ўтгач, ота ўғли билан келинидан хабар олиш учун борди. Келинидан «Ўғлимнинг муомаласидан розимисан?» деб сўради. Келин қайнотага уялибгина шундай деди: «Аллоҳ сиздан ҳам, у кишидан ҳам рози бўлсин. Аллоҳга қасамки, мен у кишидан розиман. Фақат биргина камчиликлари бор – жуда кўп нафл намоз ўқийдилар, нафл рўза тутадилар, доим ибодат билан машғул бўладилар, тонггача Қуръон ўқийдилар. Шунинг учун бизга эътибор бермайдилар...»
Амр ибн Ос бу жавобдан ғазабланиб, ўша ерда ўғлига дакки берди. Сўнгра унинг қўлидан тутиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб борди-да, «Эй Аллоҳнинг Расули! Мен ўғлимни Қурайшнинг насабли, гўзал қизига уйлантирдим. Лекин ўғлим унга бундоқ-бундоқ муносабатда бўлаётган экан. Тинмай ибодатга берилиб, кундузлари нафл рўза тутар экан, кечалари тонггача Қуръон ўқир экан, дуо қилар экан, лекин аёлига эътибор бермас экан», деди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Сен учун мен намуна эмасманми, Абдуллоҳ? Мен ҳам баъзан нафл рўза тутаман, баъзан тутмайман. Кечанинг маълум вақтида Роббим билан холи қоламан, лекин оилам билан ҳам вақт ўтказаман. Унутмагинки, сенда ҳар бир ҳақ эгасининг ҳаққи бор. Сенда баданинг, оиланг, қўшниларингнинг ҳаққи ва албатта, Аллоҳнинг ҳам ҳаққи бор. Сенинг вазифанг – ҳар бир ҳақ эгасига ҳаққини беришдир. Мана шу менинг суннатимдир, ким менинг суннатимдан юз ўгирса, мендан эмас».
Бу масала ҳақида нозил бўлган оятлардан бири қуйидагича: «Сизлар учун, Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун, Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор».
Ибодат ва тақводаги заифлигимиз сабабли мақомимиз анча паст. Мазкур оят эса бизни ана шу даражадан юқори мартабаларга чиқишга ундамоқда, «Юксал, юқорига чиқ, ҳаётингни гўзал ўрнак бўлган Пайғамбарингнинг ҳаётига уйғун қил, чунки сенинг ҳаёт тарзинг паст даражада», демоқда. Бу оят Абдуллоҳ ибн Амр, умматнинг ҳакими Абу Дардо, Салмон Форсий, Абдуллоҳ ибн Умар каби саҳобалар ҳақида нозил бўлиб, уларни ҳаддан ташқари кўп нафл ибодатлар борасида огоҳлантирган.
Яқинларимизга улашиб қўямиз!👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Режалар кўп эди эрта баҳордан,
Улгира олмадим битмади иш ҳам,
Ёз иссиқ тафтини хис қилмай туриб,
Шошилиб келмоқда қахратон қиш ҳам.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
🌹Aссалому алайкум,
Сешанба тонги муборак бўлсин!
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
☘️ Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀 Кўнглингизни хотиржам,
☘️ Чеҳрангизни нурли қилсин.
🍀 Танангизни саломатлик,
☘️ Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
🍀 Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!
📲 Албатта яқинларингизга ҳам юборинг!
➥Линкни босиб каналимизга обуна бўлинг!👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Инсон ўзи билан Роббининг ўртасини ўнгласа...
Абу Ҳозим Салама ибн Динор раҳматуллоҳи алайҳ айтади: Инсон ўзи билан Роббининг ўртасини чиройли қилса, Аллоҳ таоло унинг бошқалар билан орасини чиройли қилиб қўяди. Инсон ўзи билан Роббининг ўртасини ўнгласа, Аллоҳ таоло у билан бошқаларнинг орасини ўнглаб қўяди. Битта Зотнинг розилигини топмоқ ҳамманинг кўнглини овламоқдан осонроқдир. Агар сен Роббингни рози қилсанг, бошқалар ўз-ўзидан сенга мойил бўлиб қолади. Агар Аллоҳ билан бўлган муомаланг ёмонлашса, инсонлар ҳам сени ёмон кўриб қоладилар.
📬@nasafziyo
Маърифий суҳбатлар: Динимизда бағрикенглик масаласи
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Сохта салафийларга ўхшаган мазҳабни инкор қилувчи тоифалар орасида шундай савол юради: тўрт мазҳаб имомларининг сўзларини Пайғамбаримиз (ﷺ)нинг сўзларидан устун қўйиш мумкинми?
Аслида, бу жуда ҳам чалғитувчи савол ҳисобланади. Аслида биз тўрт мазҳаб имомларининг сўзларини Пайғамбар (ﷺ)нинг сўзларидан устун қўймаймиз, балки Пайғамбар (ﷺ)нинг ҳадисларини тушунишда уларнинг тушунчаларини ўзимизникидан афзал деб биламиз. Фиқҳий ҳукмларда гоҳида Имоми Абу Ҳанифа, Имоми Молик, Имоми Шофеъий ёки Имоми Аҳмад ҳадиснинг зоҳирий маъносига зид бўлган фикр билдиришган ҳолатлар бор. Бунинг сабаби ҳадиснинг заифлиги ёки унинг саҳобий ёки тобеинда тўхтагани, бошқа ҳадис билан бекор қилингани ёки унинг санад ва матн жиҳатдан бошқалардан пастлигини кўрганликлари сабабли бўлади.
Ёш ва илмда тажрибасиз йигитлар эса, баъзи имомларнинг «Агар ҳадис тўғри бўлса, у менинг мазҳабимдир» ёки «агар менинг мазҳабим ҳадисга зид келса, менинг мазҳабимни деворга уринг» "ҳамманинг гапи қабул қилиниши ҳам, рад этилиши ҳам мумкин, фақат ушбу қабр соҳиби бундан мустаснодир" деган сўзларини қўллаб, жамоатнинг фикрини чалғитмоқчи бўладилар. Ҳақиқат шуки, имомлар — Аллоҳ улардан рози бўлсин — бу гаплари билан фақат уларга етиб келмаган ҳадисларга ишора қилганлар, аммо бу жуда камдан-кам учрайди. Уларга етиб келган ҳадисларни тушунишда ижтиҳод қилганлар ва ўз қоидалари асосида улардан ҳукм чиқарганлар.
Бир ҳадиснинг имомларга етиб келмаганини исботлаш жуда қийин, чунки улар барчаси ҳам ҳадис билимдонлари саналадилар. Масалан, Имоми Моликнинг "Ал-Муватто", Имоми Абу Ҳанифанинг "Муснад", Имоми Шофеъий ва Имоми Аҳмаднинг ҳам "Муснад" асарлари бор. Улар ва мазҳаб издошлари ҳам ҳадис билимдонлари бўлиб, улардан ҳеч нарса махфий қолмаган. Аслида суннат бизларга улар орқали, уларнинг мазҳабдаги издошлари орқали етиб келган.
🎙Ҳомиджон домла Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари
Улашинг!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Ҳикмат
Агар золим кимса мазлумга Аллоҳ қандай неъматлар тайёрлаб қўйганини билганида, мазлумга зулмини ҳам қизғонган бўлар эди.