ОРҚАГА ТАШЛА
Бир йигит бувасига арзи ҳол қилди:
– Ҳаёт зиддиятларга тўла. Сизнинг эса доим кайфиятингиз чоғ. Хафа бўлганингизни, бировдан ранжиганингизни кўрмайман. Сизга ўхшашга шунча ҳаракат қилсам ҳам, уддасидан чиқолмаяпман.
Оқсоқол бир зум ўйланиб, деди:
– Келишиб олайлик, ҳар сафар кимдандир ё нимадандир норози бўлганингда менга битта тош олиб келасан.
– Қанақа тош?
– Фарқи йўқ. Хоҳишингга қараб кўтариб келавер.
Йигит бувам шунақа қилиб ўзини овутаркан-да, деб ўйлади-ю, унинг гапини икки қилгиси келмади. У ёки бу вазиятдан дили хира тортганда шартни бажарди.
Кунлардан бирида қария набирасини чақириб, хона бурчагида турган оғзи боғлиқ қопга ишора қилди:
– Анавини кўтар-чи.
Йигит қопни елкасига ортди. Ўзиям оғиргина экан, букчайиб қолди.
– Қаерга олиб бориш керак? – сўради зўрға нафас олиб.
– Ҳеч қаерга, ўзинг билан олиб юрасан. Ўтирсанг ҳам, турсанг ҳам зинҳор елкангдан қўйма.
Йигит қариянинг гапини тушунмай бир муддат каловланиб турди-да, кейин қопни елкасидан ташлаб юборди. Ичини очиб қараса, ўша ўзи йиғиб келган катта-кичик, қинғир-қийшиқ тошлар.
– Шуям ҳазил бўлдими, бува! Бу зилдай матоҳни кўтариб юришнинг кимга кераги бор?! – деди йигит ранжиган оҳангда.
Қария меҳр билан набирасининг елкасини силади.
– Тўғри айтасан, болам, бу юкнинг ҳеч кимга кераги йўқ. Ранж-аламга тўла кўнгилнинг ҳам ана шу қопдан фарқи бўлмайди. Хотирада сақланиб қолган дилхиралик фойдасиз юк мисоли, кишини эзиб ташлайди, қаддини букади, бора-бора қалбини ғуборга тўлдиради. Уни орқага ташлаб яхши қилдинг.
Ю.Ўткирхон қизи тайёрлади.
Улашинг📲
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
ЗИКР📿
Зикрнинг ҳақиқати - солик амр ва қайтариққа дуч келганда Аллоҳни эслаши, маъсият устида нафсининг талабидан воз кеча билиши, ибодат вақтида келганида уни тўкис адо этишидир. Агар зикр соликни манашу ҳусусларга жалб эттирмаса, унинг зикри ҳақиқий зикр бўлмаётганига ва ҳамон нафсининг асири эканига ишорадир.
Имом Ғаззолий
📬@nasafziyo
#Таъзия
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ
▫️ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги жамоаси кўп йиллардан буён диний соҳада фидокарона фаолият кўрсатиб келаётган, ҳозирда "Мир-Араб" олий мадрасаси катта ўқитувчиси, "Чорбакр" жоме масжиди имом-хатиби, ўткир воиз, муфассир Устоз Азизхўжа домла Хайруллоҳ ўғлининг волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
▫️Аллоҳ таоло марҳума ҳожи онахоннинг барча солиҳ амалларини ўзига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин, марҳуманинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин.
▫️إنَّا لِلّهِ وَإِنَّـا إِلَيْهِ رَاجِعونَ
▫️«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз».
✔️Жаноза намози 27 октябрь куни Бухоро вилояти, Шергирон МФЙ (Чорбакр) маҳалласида соат 17:00 да ўқилади.
📍 Локация
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
МУҲИМ ТАДБИРДА СОҲА ХОДИМЛАРИ ҲАМ ФАОЛ ИШТИРОК ЭТМОҚДА
Сайлов - демократик давлатларнинг ҳуқуқий мезонидир. Янги Ўзбекистон ҳам демократик ҳуқуқий, ижтимоий давлат экани бугунги адолатли сайловларда намоён бўлмоқда.
Бугун Қашқадарё вилояти бош имом-хатиби Раҳматилло домла Усмонов юртимиз ижтимоий-сиёсий тарихидаги муҳим воқеа – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайловида қатнашиб, муносиб номзодларга овоз берди.
Шунингдек, шаҳар/туманлар имом-хатиблари, ноиблар ва барча масжид ходимлари, отинойилар ҳам ўз танловларини шаффофлик асосида ўтаётган сайловда билдиришди.
ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Улашинг📲
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#no_comment
Саудия Арабистонида умра сафарида бўлиб турган фуқароларимиз учун сайловда овоз бериш учун барча шароитлар ҳозирланди
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Жума_суҳбати #kibr #tavoze'
Мавзу: ДИНИМИЗДА МУСИБАТЛАРНИ ЕНГИШ ВА САБРГА ТАВСИЯЛАР
🎙 Зиёвуддин домла Аймуҳаммедов - Бектемир тумани Бектемир жоме масжиди имом-хатиби
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#muftiy_minbari
📹 ЎРНАК ОИЛА МАДАНИЯТИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Дунё ва охиратдаги саодати– Қуръондадир
📜 Жубайр ибн Мутъам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Хушхабар беринглар, албатта бу Қуръоннинг бир томони Аллоҳнинг қўлида ва бир тарафи сизларнинг қўлингиздадир. Уни маҳкам ушланглар, шунда ҳаргиз ҳалокатга йўлиқмайсизлар ва ундан сўнг асло адашмайсизлар",– дедилар.
Ибн Ҳиббон ва Имом Табаронийлар ривояти
Қуръони карим ҳидоят ва нурдир. Инсоннинг бало ва фитналардан нажоти ҳамда дунё ва охиратдаги саодати ҳам у ила амалга ошур. Албатта, энг улуғ хушхабар ва яхшиликлардан бири уни ўқиш, амал қилиш, тафаккур қилиш, маъносини англаш ва унинг ҳадди, чегарасида туришга бўлган Қуръони каримнинг васиятидир.
Бас, унга амал қилинг. Чунки у орқали фитналардан қутулиш йўлини топасиз, залолат ва куфрдан узоқлашасиз. Аллоҳ таолонинг Китобини маҳкам тутаркансиз, энди ҳеч қачон адашмайсиз ва ундан кейин ҳалокатга учрамайсиз.
Бошқа бир ҳадисда: “Сизларга икки нарсани қолдирдим. Агар уларни маҳкам тутсангиз, ҳеч адашмайсиз. Булар Аллоҳнинг Китоби ва Менинг Суннатимдир”,– дедилар.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ҳаёт атиргул бўлганда эди ҳамма унинг ифоридан баҳраманд бўлишни эплаган бўларди.
🌹🌹🌹
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
💐 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
САОДАТЛИ ҲАЁТ
Гоҳида бахт-саодат сизнинг атрофингиздаги оддийгина нарсаларда яширинган бўлади. Сиз уни узоқдан қидирманг! Инсон бахтли бўлиши учун улкан мўъжизалар шарт эмас. Олижаноб қалб, табассумли чеҳра, Аллоҳнинг берганига қаноатли бўлиш ҳамда Аллоҳга ҳақиқий тавваккал қилиш – инсоннинг саодатли ҳаёт кечириши учун кифоят қилади.
"Ҳикматлар чашмаси"дан.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
"Кўк гумбаз" жоме масжиди
Воҳамиз кўчаларида майдалаб ёмғир ёғмоқда. Куз фаслида атрофдаги манзара эртакнамо бўлиб кўринади..🍂
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
"Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм"нинг фазилати
Солиҳа бир аёлнинг эри мунофиқ ва жоҳил эди. Аёл ҳеч бир ишини “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм”, демасдан бошламасди. Мунофиқ эрнинг эса бу калимани эшитгани заҳоти жаҳли чиқар ва хотин бечорага озор беришни янада кучайтирар эди.
Солиҳа аёл эса эрининг жафоларига сабр этар ва унинг тўғри йўлга келишини сўраб Аллоҳ таолога дуолар қилар эди.
Кунларнинг бирида золим эр жуда ҳам жаҳл отига минди. Аёлига ёмонлик қилиш, уни қаттиқроқ азоблаш учун жиддийроқ бир баҳона қидирди ва ўзига-ўзи: “Унга бир ўйин кўрсатай, ана ўшанда унинг аҳволини кўрамиз, ҳолига маймунлар йиғлайди ҳали, қани уни ўшанда ким қутқарар экан?” дер экан, бошқаларга очиқ айта олмаган инкорчилиги, ичидаги жамики чиркинликлари тўлиб тошди.
Аёлини чақириб, унинг қўлига бир ҳамён тилла тутқазиб: “Буни яхшилаб сақла, бир донаси йўқолса, терингни шилиб оламан”, дея пўписа қилди. Аёл эрининг амрига бош эгиб ҳамённи қўлига олди ва “Бисмиллаҳ”ни айтиб ҳамённи яхши сақлади. Аммо мунофиқ эри зимдан уни кузатиб турди ва аёли яширган жойдан ҳамённи олиб, ичидаги тиллаларни олди-да, ҳамённи бир қудуққа улоқтирди. Қилмишидан хотиржам бўлгач, аёлини чақириб: “Сенга берган ҳамённи тез олиб кел”, деди. Хотин ҳамённи яширган жойига югуриб бориб, “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм”, дея қўлини узатган эди, Аллоҳ таолонинг амри билан фаришталар ҳамённи қудуқдан, тиллаларни мунофиқ эр яширган жойдан олиб, ҳамённинг ичига солдилар ва жойига жойлаб қўйдилар.
Аёл ҳамённи қўйган жойидан олди, фақат ҳамёндан сув томчилаб турар эди. Аёл унинг нега ҳўл бўлиб қолганини тушунмади ва эрига олиб келиб берди.
У одам ҳўл ҳамённинг ичидаги тиллаларни кўриб ҳайрон бўлди. Хотинининг айтганлари нақадар тўғри эканини тушуниб етди ва аёлига: “Сенга кўп зулм қилдим, жонингга азоб бердим, мени кечир”, дея ёлвора бошлади. Аллоҳ таолога тавба ва истиғфор этди, Аллоҳнинг солиҳ қулларидан бири бўлди. Ўша кундан эътиборан дуо ва илтижоларида бундай дер эди: “Ё Роббим! менга дунё ва охиратим учун солиҳа бир аёл берганинг учун Сенга шукр этмоқдан ожизман, мени афв эт”.
Солиҳа аёл эса: “Ё Роббим! Сенга шукрлар бўлсинки, дуомни қабул этиб, жуфтимни солиҳ бандаларингдан этдинг”, дея дуо қилар эди.
Ким “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм”ни кўп зикр қилар экан, у, дунёда бахтли ва охиратда нажот топувчилардан бўлади иншааллоҳ.
Оталар икки хил бўлади:
1.Тарбия экувчи оталар.
Улар ҳар куни тарбия ёки ахлоқ асосларини фарзандларига уқтириб борадилар. Улар фарзандларининг хато қилишини кутиб ўтирмасдан тўғри йўлга соладилар. Бундай оталар кам, аммо уларнинг таъсири кўпдир.
2. Ахлоқ тузатувчи оталар.
Улар хато содир бўлгунча юраверадилар, фарзандлари хато қилгандан кейингина аҳволни тўғрилайдилар. Улар жуда кўп, лекин таъсирлари оз.
Сен тарбия экувчи оталардан бўл, хатодан кейин уни тўғриловчи оталардан бўлма!
📲Улашинг ва Кузатинг🔜
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🚅https://taplink.cc/nasafziyo.uz
"Каҳф" сураси.
#Гўзал_тиловат
🎙Аҳмедов Яҳёхон қори ака
Каҳф сурасини жума куни ўқишлик улкан савоблардандир.
📽 https://youtu.be/cScwPvJgH-k
•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
🛰Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
📿 Бугун Ҳабибимизга ﷺ кўп салавот айтинг
⠀
• صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ
⠀
📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалайҳи васаллам".
📜 Маъноси: "У зотга Аллоҳнинг салавот ва саломи бўлсин!"
⠀
• عَلَيْهِ السَّلَامَ
⠀
📿 Ўқилиши: "Алайҳиссалом".
📜 Маъноси: "У зотга салом бўлсин!"
⠀
• عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامَ
⠀
📿 Ўқилиши: "Алайҳиссолату вассалам".
📜 Маъноси: "У зотга салавот ва салом бўлсин!"
⠀
• صَلَّى اللهُ عَلَى مُحَمَّدٍ
⠀
📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалаа Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Муҳаммадга Аллоҳнинг салавоти бўлсин!"
⠀
• أَللَّهُمَ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ
⠀
📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ъалайҳи".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! У зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил!"
⠀
• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ
⠀
📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аали Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, Муҳаммаднинг оиласига салавот йўлла!"
⠀
• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ النَّبِيِّ الأُمِّيِّ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ
⠀
📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадинин Набиййил уммиййи ва ъалаа аали Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! (Бирон кишидан) ўқиш-ёзишни ўрганмаган набий Муҳаммадга, Муҳаммад оиласига салавот йўлла!"
⠀
• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَسَلِّمْ
⠀
📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аалиҳи васаллим".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, у зот оиласига салавот ва салом йўлла!"
⠀
• صَلَّى اللهُ وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ
⠀
📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ва саллама ъалаа Набиййинаа Муҳаммад ва ъалаа аалиҳи ва асҳаабиҳи ажмаъийн".
📜 Маъноси: "Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига Аллоҳнинг салавот ва саломлари бўлсин!"
Улашинг📲
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#muftiy_minbari
📹 ФАРЗАНД МИСОЛИ - ОҚ ҚОҒОЗ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#САВОЛ_ЖАВОБ
Сафар ибодати қандай бўлади?
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ЧАРМДАН ТИКИЛГАН ЖОЙНАМОЗ
#намоз
❓1421-CАВОЛ: Ҳайвон терисидан тикилган жойнамозда намоз ўқиса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Чўчқадан бошқа ҳар қандай ҳайвоннинг териси ошлаш билан пок бўлади. Ошлангандан кейин ундан жойнамоз сифатида фойдаланиш дуруст. Бундан ташқари мазкур жонзотлар шариатга мувофиқ сўйилган бўлса, шу сўйишнинг ўзи билан ҳам териси пок бўлаверади. Бу ҳақда “Мухтасарул виқоя” китобида шундай дейилган:
وكُلُّ إِهابٍ دُبغَ فَقَد طَهُرَ، إِلَّا جِلدَ الخِنزِيرِ وَالْآدَمِيَّ. وَمَا طَهَرَ جِلْدُهُ بِالدِّبَاغِ طَهَرَ بِالذَّكَاةِ،
“Одам ва чўчқанинг терисидан бошқа барча терилар ошланиш билан пок бўлади. Териси ошлаш билан пок бўладиган нарса, уни шаръий сўйиш билан ҳам пок бўлади”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Улашинг📲
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Президент Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан биргаликда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 59-сайлов участкасига ташриф буюриб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари кенгашларига сайловда овоз берди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев вместе с членами семьи посетил избирательный участок №59 Мирзо-Улугбекского района города Ташкента и проголосовал на выборах в Законодательную палату Олий Мажлиса и кенгаши народных депутатов.
#Mirziyoyev #saylov #parlament #ovozberish
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
#САВОЛ_ЖАВОБ
ПУРМАНО НАҚЛ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ХАЙРЛИ ТОНГ!
«Эй Раббимиз!
Бизни омонлигингда, паноҳингда ва яхшилингда қилгин. Бизни Ўз ҳифзи ҳимоянгда асрагин!»
🍂@nasafziyo
#Видео
#оила
🎙Оила мустаҳкамлиги кимнинг қўлида?
Абдуғофур домла Ниёзқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA#Тазкия
Тартибга солади...
▫️1. Қуръон овозимизни тартибга солади:
“...ва овозингни пасайтир” (Луқмон сураси, 19-оят).
▫️2. Қуръон назарларимизни тартибга солади:
“...айримларини баҳраманд қилганимиз нарсаларга кўзларингни тикма” (Тоҳо сураси, 131-оят).
▫️3. Қуръон қулоқларимизни тартибга солади:
“Жосуслик қилманглар” (Луқмон сураси, 12-оят).
▫️4. Қуръон таомларимизни тартибга солади:
“...Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки У исроф қилувчиларни севмас” (Аъроф сураси, 31-оят).
▫️5. Қуръон сўзларимизни тартибга солади:
“...одамларга яхши гаплар айтинг” (Бақара сураси, 83-оят).
▫️6. У мажлисларимизни тартибга солади:
“Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилмасин” (Ҳужурот сураси, 12 – оят).@arabicuz
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🌸🌳 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌳🌸
🤲 Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очганинг каби, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
☘️ Дунё тонг нури ила ёритганинг каби, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилгин!
•••┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈•••
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Маъруза
Муҳим тадбирда фаол бўлайлик!Раҳматилло домла Усмонов - ЎМИ Қашқадарё вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#САВОЛ_ЖАВОБ
ИНСОНИЙ ТУЙҒУЎзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Ибрат
Фарзанд тарбиясидаги муваффақиятнинг аввали у билан орангизда соғлом ва очиқ мулоқотни ўрнатиб олишдир.
Фарзандингиз тўғри ишини сизга айта олганидек хатосини ҳам айтишга ботина олса, демак сиздан ўзи учун қаноатлантирувчи, малҳам жавоб (ечим) олишига ишончи бор ҳамда сизни ўзи учун ўрнак тутибди.
Демак, бола билан соғлом очиқ мулоқотни ўрнатиб олиш керак. Мулоқот асносида эса боладан ёши, жинси, табиатига кўра турли савиядаги ва ҳатто ноқулай саволлар ҳам берилиши мумкин. Жавобни шунга кўра — ҳар қандай саволига эринмасдан, қизишмасдан, шошилмасдан, босиқлик ва мулоҳазакорлик билан бериш керак.
Бунинг учун эса бола табиатини, руҳиятини қисман бўлса ҳам ўқиб, эшитиб, тажрибали кишилардан сўраб ўрганиш лозим...
👬@nasafziyo
"Каҳф" сураси
#Аудио
•••┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈•••
🕋 Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📿 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп саловат ва салом йўлланг!
#Эслатма
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz