Бир киши айтади: "Бир куни мен болтамни йўқотиб қўйдим. Менга қўшним болтани ўғирлагандек туюлди. Гумонимни тасдиқлаш учун уни диққат билан кузатдим. Унинг юриши худди болтамни ўғирлаган одамнинг юришидай кўринди. Гапириш тарзи ҳам, ҳамма ҳаракатлари болтамни ўғирлаган кишининг ҳаракатидек туюлаверди.
Ўша кеча болта қайғусида уйқум келмади, туни билан уйғоқ қолиб, қўшнимни ўғри эканлигини қандай қилиб аниқласам экан, деб ўйланиб чиқдим. Эрта тонгда турсам болтам топилиб қолди. Кичик ўғлим болтани устига пўстинни ташлаб қўйган экан. Кейин қўшнимга қарасам, у болтамни ўғирлаган одамга ўхшамай қолди. На юриши, на гапириши, на бошқа ҳатти-ҳаракатлари болтани ўғирлаган кишиникига ўхшамайди. У кўзимга бутунлай беайб, бегуноҳ одам бўлиб кўринди.
Шундагина тушундимки, аслида менинг ўзим ўғри эканман. Қўшнимнинг беозорлиги ва ишончини ўғирлаб, унинг шаънига доғ туширдим. Қолаверса, ўз ҳаётимдан бир кечани ўғирладим, уни бегуноҳ одамни айблаш йўлини ахтариш билан ўтказдим.
Ичидан булғанган одам атрофида тоза, бегуноҳ инсонлар борлигини тушуниб етмас экан..."
Манба: /channel/tuhur
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Эй Одам фарзанди!
Агар сени соқов қилиб яратганимда тил учун, кўр қилиб яратганимда кўз учун, кар қилиб яратганимда қулоқ учун ҳасрат чеккан бўлардинг. Бас, берган неъматимнинг қадрига ет, Менга шукр қил, куфр келтирма, чунки Менга қайтажаксан.
Имом Ғаззолий “Қирқ ҳадиси қудсий”дан.
@nasafziyo
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бишкек шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял участие в очередном заседании Совета глав государств Организации тюркских государств, состоявшемся в городе Бишкеке.
#Mirziyoyev #sammit #TDT #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
Ёмон одам сени арзонга сотади
«Энг катта бойлик ақлдир. Энг катта қашшоқлик аҳмоқликдир. Энг катта жоҳиллик такаббурликдир. Энг катта устунлик гўзал ахлоқдир. Мен сенга маслаҳат бераман: аҳмоқлар билан дўстлашма, чунки аҳмоқ сенга ёрдам бермоқчи бўлади, лекин сенга зарар етказади. Ёлғончилар билан ҳам дўстлашма, чунки улар узоқни яқин, яқинни эса узоқ қилиб кўрсатади. Зиқнага ҳам яқинлашма, чунки зиқна сенга керак бўлган нарсани энг муҳтож бўлиб турган пайтингда бермайди. Ёмон одамлар билан дўстлашмасликни маслаҳат бераман, чунки ёмон одам сени арзонга сотади».
✍🏻https://islom.uz/maqola/22863
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳунинг сўнги васиятлари
Ҳазрати Умар (розияллоҳу анҳу) яраланганда, унга сут ичиришди. У сутни ичганда қорнидаги жароҳатларидан сут оқиб чиқиб кетди. Шунда шифокор унга: "Эй амирул-мўъминин, васият қилинг, чунки сиз кўп яшамайсиз", деди. Ҳазрати Умар ўғли Абдуллоҳни чақириб, унга: "Ҳузайфа ибн Ямонни менга келтир", дедилар..
Ҳузайфа келди. У Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга мунофиқларнинг исмини айтган саҳобий эди. Бу исмларни Аллоҳ, Расули ва Ҳузайфадан бошқа ҳеч ким билмас эди.
Умар (розияллоҳу анҳу) белидан қон оқиб турган ҳолида Ҳузайфага: "Эй Ҳузайфа ибн Ямон, Аллоҳ номи билан сўрайман, Расулуллоҳ менинг номимни мунофиқлар қаторида зикр қилганмилар?-деб сўрадилар.
Ҳузайфа разияллоҳу анҳу сукут қилдилар ва кўзлари ёшланиб: "Расулуллоҳ мени бу сирга амонат қилиб қўйганлар, эй Умар. Мен буни сизга айта олмайман", дедилар.
Умар разияллоҳу анҳу яна сўрадилар: "Аллоҳнинг исми билан сўрайман, Расулуллоҳ менинг номимни ҳам улар орасида айтгандиларми?"
Шунда Ҳузайфа йиғлаб: "Сизга айтаман, бошқаларга айтмайман. Аллоҳга қасамки, сизнинг номингизни айтмаганлар", дедилар.
Шунда Умар ўғли Абдуллоҳга қараб: "Бу дунёда битта орзуим қолди", дедилар.
Абдуллоҳ: "У нима, отажон?", деб сўрадилар.
Умар разияллоҳу анҳу шундай дедилар: "Оиша онамизнинг ҳузурига бориб, унга шундай деб айт: 'Умар сизга салом йўллади, дегин, лекин амирул-мўъминин демагин, чунки мен энди мўъминларнинг амири эмасман. Умар ибн Хаттоб ўзини икки дўсти ўртасида дафн этилиши учун сиздан изн сўрайди, дегин.
Абдуллоҳ Оиша разияллоҳу анҳонинг олдига бориб салом берди ва киришга рухсат сўради. У кирганда, Оиша онамиз йиғлаётган эдилар. Шунда Абдуллоҳ шундай деди: "Умар ибн Хаттоб сизга салом йўллади ва ўзини икки дўстининг ёнига дафн этилиши учун сиздан рухсат сўрайди", деди.
Оиша онамиз: "Мен бу жойни ўзим учун сақлаб қўйган эдим, лекин бугун Умарни ўзимдан устун қўяман", дедилар.
Абдуллоҳ хурсан қайтиб келиб: "Эй ота, рухсат бердилар", деди.
Шунда Умар разияллоҳу анҳу юзини ерга қўйиб тупроққа ишқалади, Абдуллоҳ эса отасининг юзини кўтариб тўшагига қўйди. Умар ўғлига қараб: "Не учун юзимни ердан олиб қўйдинг?" деди. Абдуллоҳ: "Эй ота", деди. Умар разияллоҳу анҳу: "Отангнинг юзини ерга қўй, юзини ерга сурсин. Агар Аллоҳ кечирмаса, Умарнинг ҳоли не кечади", деб йиғладилар.
Умар разияллоҳу анҳу васият қилиб, ўғлига шундай дедилар: "Менга жаноза ўқила бошлаганда, Ҳузайфани кузатгин. Агар Ҳузайфа менга жаноза ўқиса, мени Расулуллоҳнинг уйига олиб боринглар. Оишанинг эшиги олдига борганда: Эй онам, фарзандингиз Умар келди, деб айтгин, амирул-мўъминин демагин. Чунки, аввалги марта сўраганингда тирик бўлганим учун изн берган бўлишлари мумкин. Вафотидан кейин эҳтимол фикрлари ўгарар. Агар киришга рухсат берсалар, мени Расулуллоҳнинг ёнига дафн этинглар. Агар рухсат бермасалар, бошқа қабристонга дафн этинглар", дедилар.
Абдуллоҳ Умар разияллоҳу анҳунинг жанозасини ўқидилар. Ҳузайфа разияллоҳу анҳу ҳам жанозада қатнашдилар. Шундан кейин Абдуллоҳ хотиржам бўлиб Умар разияллоҳу анҳуни Расулуллоҳнинг уйлари томон олиб бордилар ва: "Эй онамиз, фарзандингиз Умар эшик олдида, рухсат берсангиз олиб кириб Расулуллоҳнинг ёнларига дафн этамиз", деди.
Оиша онамиз: "Киринлар", деб жавоб бердилар.
Шундай қилиб, Умар розияллоҳу анҳу икки дўстларининг ёнига дафн этилдилар.
Аллоҳ таоло Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳудан рози бўлсин ва у зотга раҳм қилсин.
Хулоса:
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу ер юзини адолат билан тўлдирдилар ва жуда ҳам Аллоҳдан қўрқар эди. Ҳолбуки, Расулуллоҳ алайҳиссалом у зотга жаннат билан ҳушхабар берган эдилар. Шунга қарамай у зот ўзларининг исмларини мунофиқларнинг қаторида зикр қилиб қолинишидан хавотирда бўлганлар.
Биз эса бугун ўзимиз ҳақимизда Аллоҳ розими ёки йўқлигини билмаймиз. Аммо ўзимизни ҳаммадан аъло мусулмон санаймиз, ўзгаларни имонини тафтиш қиламиз.
Аллоҳ барчамизга тавфиқ берсин.
🎙Ҳомиджон домла Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари
Улашинг!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху
- Қанчалик яхши ёки ёмон бўлмасин, ҳаётингиз учун Аллоҳга шукр қилган ҳолда тонг оттиринг. Унутмангки бир ерларда инсонлар фақатгина ҳаётда яшаб қолиш учун курашмоқдалар.
- Бизга берилган яна бир офиятли кун учун Аллоҳга ҳамд бўлсин! Кун давомида сизни офият ва хуш кайфият тарк этмасин! 🤲
🍂Хайрли тонг!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"
Ар-Роҳман сураси, 30-оят.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#ТАФСИР #АРХИВ
БАЙЙИНА СУРАСИ ТАФСИРИ
Устоз Зайниддин домла
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Илм_фан
▪️ Оқсил молекуласи Яратувчининг борлиги ҳақида гувоҳлик бермоқда!
▫️ Биология бўйича Калифорния эҳтимоллик илмий марказидан доктор Жеймс Копедж ҳисоб-китобларни амалга оширди. Олим барча эҳтимоллик қонунларини биргина оқсил молекуласининг тасодифан пайдо бўлиш эҳтимоллиги мисолида кўриб чиқди…
Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/43458
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ибратли дарс
1896 йилда буюк ихтирочи Томас Эдисон электр лампасини ихтиро қилганидан кейин автомобиль ишлаб чиқариш лойиҳаси устида ишлай бошлади. Шу пайтда у компаниясидаги бир йигитнинг автомобиль яратганини билиб қолди. Нью-Йоркдаги компания тадбирида Эдисон ушбу йигит, яъни Генри Форд билан учрашди ва бензинда юрадиган автомобил ғоясидан жуда катта таассурот олди. Электр энергиясини манба сифатида кўриб келаётган Эдисон, Фордни ҳаяжон билан қўллаб-қувватлаб, унга шундай деди: "Ўғлим, бу ажойиб! Сени тўғри йўлда деб ўйлайман! Саъй-ҳаракатларингни давом эттиришингни қўллаб-қувватлайман!"
Ҳурматли ихтирочидан олган рағбати туфайли Генри Форд ўз ишини давом эттирди ва охир-оқибат уни бадавлат кишига айлантирган автомобилни ихтиро қилди.
1914 йилнинг 9 декабрида Эдисоннинг лабораторияси ва фабрикасига ўт кетиши оқибатида ундаги ҳамма нарса ёниб кул бўлди. Ўшанда Эдисон 67 ёшда эди. Зарар шундай катта эдики, суғурта компанияси тўлайдиган товон пули ҳам бу зарарни қоплашга етмас эди. Ўшанда, ҳали ёнғиннинг кули совимай тариб, Генри Форд Эдисонга 750 минг долларлик чек юборди ва агар зарур бўлса, яна қўшимча маблағ берилишини таъкидлади.
1916 йилда Форд ўз уйини Эдисоннинг уйи ёнига қурди. Кейинчалик Эдисон ногиронлик аравачасида ҳаракатланишга мажбур бўлганида, Форд ҳам ўз аравачасини олиб, улар бирга пойга қила бошладилар.
Томас Эдисон Генри Форднинг ўзига ишонишига ҳисса қўшган, натижада улар ўртасида умрбод дўстлик пайдо бўлган эди.
Хулоса:
Бошқаларнинг муваффақиятига ҳеч қачон ҳасад қилманг. Агар пойгада ғолиб бўлолмасангиз, олдиндаги инсонга рекордни янгилашга ёрдам беринг. Ёниб турган шамингиз бошқа шамни ёққанда ёруғлигини йўқотмайди. Бир-биримизни қўллаб-қувватлайлик ва руҳлантирайлик!
Манба: /channel/tuhur
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
🌹Aссалому алайкум,
Сешанба тонги муборак бўлсин!
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
☘️ Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀 Кўнглингизни хотиржам,
☘️ Чеҳрангизни нурли қилсин.
🍀 Танангизни саломатлик,
☘️ Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
🍀 Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!
📲 Албатта яқинларингизга ҳам юборинг!
➥Линкни босиб каналимизга обуна бўлинг!👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Бир муаллима билан ғаройиб бир воқеа бўлган экан. Ҳикоя қаҳрамони шундай дейди:
"Мадраса масжидини жиҳозлаш ва кондиционер ўрнатиш учун ҳамкасбларимдан оз-оздан пул йиғардим. Доимий равишда уларга буни савобли ва яхши амал эканлигини эслатардим, ҳар сафар озгина озгинадан пул йиғиларди ва бу ишлар тахминан бир ой давом этди.
Бир куни ҳамкасбларимдан бири: “Ҳар доим пул сўрайверасанми, безиб кетдик”, деди. Мен эса: “Валлоҳи, бу яхши амал ва садақа жаннат эшигининг калити. Бир сўм билан бўлса ҳам садақа қил”, дедим.
Шунда у: “Сенга бир сўм берсам бўлдими, бошқа безовта қилмасликка ваъда берасанми?” деди. Мен эса: “Ҳа”, деб жавоб бердим. Шунда ўша ўқитувчи ўз сумкасидан бир сўм пул олиб, менга зарда қилган ҳолда, ғазаб билан пулни улоқтирди.
Нима бўлганига қаранг! Пул йиғиш ишларини мадрасадан ташқарида яқинларим ва дугоналаримдан сўраб давом эттирдим ва Аллоҳнинг марҳамати билан етарлича пул тўпладим. Бу пул билан мадраса масжидини жиҳозладик ва кондиционер ҳам ўрнатдик.
Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига қасамки, сотиб олинган нарсалар ҳисоб варағи келганида, йиғилган маблағдан атиги бир сўм ортиқча чиқиб қолди. Шу ортиқча пулни мени безовта қилишда айблаган ўша ҳамкасбимга қайтардим. Шунда кўнглимда Аллоҳ унинг садақасини қабул қилмагани ҳақида ўй пайдо бўлди.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам садақа муҳтожга етиб боришидан олдин, Аллоҳнинг ҳузурига етиб бориши ҳақида айтганлар. Шунинг учун Оиша онамиз доимо қиладиган садақаларини хушбўйлантириб қўяр эдилар ва у Аллоҳнинг қўлига тушишини айтар эдилар.
Ҳамкасбим садақани чин юракдан эмас, ғазаб ва менсимасдан бергани учун Аллоҳ уни қабул қилмади ва ўша пул ўз эгасига қайтди.
Одамнинг икки ўғли Ҳобил ва Қобилнинг қурбонликлари ҳақидаги ҳикояда Аллоҳ шундай деган:
{Ва уларга Одамнинг икки ўғлининг ҳақиқий ҳикоясини айтиб бер. Икковлари қурбонлик қилган эдилар, бири (тақводорнинг) қурбонлиги қабул қилинди, иккинчисининг қурбонлиги эса қабул қилинмади. У шунда: “Сени албатта ўлдираман”, деди. У эса: “Албатта Аллоҳ тақводорлардангина қабул қилади”, деди}
(Моида сураси, 27-оят)
Аллоҳ садақасини қабул қилган одам бахтиёрдир, чунки бу унинг тақводорлигига Аллоҳ томонидан берилган гувоҳликдир.
Др. Умар Абдул Кафий.
Ҳомиджон домла Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
"Балки энг хунук хатоларимиздан бири бу – ифодадаги шошма-шошарликдир... Севгини изҳор этишдаги шошма-шошарлик... Мақтов сўзларидаги муболаға, дўстлик тилидаги ортиқча гапларни етказиш, адоватдаги қўполлик, айблашдаги қаттиқлик, туҳматдаги енгиллик ва хафа қилишдаги чегарадан чиқиш... Ҳаммаси оғиздан эътиборсиз чиқариб юбориладиган сўзлар, аммо чиққач, бизнинг назоратимиздан чиқиб кетадиган девона бир қувватга айланади... Қалбларни ярадор қилади, алоқаларни узади, руҳларни ларзага келтиради...
Д-р Мустафо Маҳмуднинг "Руҳ ва Тана" китобидан.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
⚠️ Синалган ҳақиқат
📌 Вазият ўзгарса қиламан, деб юрган ҳамма ишингизни, вазият ўзгарганда ҳам қилмайсиз.
❌ Ўзингизга турли пуч ваъдаларни бериб, ўзингизни ўзингиз алдайверманг!
‼️Яқинларингизга ҳам эслатишни унутманг
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Овозингни кўтарма, сўзингни юксалтир. Япроқларни ёмғирлар ўстиради - гумбурлаган момақалдироқ эмас!
✍️ Мавлоно Румий
@nasafziyo🍃
Давлатимиз раҳбари Туркий давлатлар ташкилоти саммитида муҳим ташаббусларни илгари сурди
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
Қарзни тезроқ тўлаш
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: نَفْسُ الْمُؤْمِنِ مُعَلَّقَةٌ بِدَيْنِهِ حَتَّى يُقْضَى عَنْهُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ وَأَحْمَدُ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мўминнинг руҳи то қарзини адо қилмагунча қарзига боғлиқ бўлиб туради», дедилар».
Термизий, Ибн Можа, Аҳмад ривоят қилганлар.
Шарҳ: Мўмин кишининг қарзи бўлса, ўлганидан кейин унга жаннатдаги макони кўрсатилмай турар экан. Қачон қарзи узилса, ўшандан кейингина кўрсатилар экан. Бунда эса ўзига яраша қабр азоби бор. Бировнинг ҳаққи шу даражада аҳамиятли. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳам қарзи борларга ўзлари жаноза ўқимаган ҳоллари бўлган.
Бундан ким қабрда ноқулай ҳолга тушиб қолмай, деса, тириклигида ўзида бирор кишининг ҳаққи қолмаслиги учун ҳаракат қилиши лозим.
✍🏻https://islom.uz/maqola/22867
🕋 @nasafziyo
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#xabar
Озарбайжон ҳукумати раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди
Шу йилнинг 5-6 ноябрь кунлари Боку шаҳридаги Бутунжаҳон диний етакчилар глобал саммити доирасида Ўзбекистон делегацияси бир қатор учрашув ва мулоқотлар ўтказди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Озарбайжон Республикаси Бош вазири Али Асадов билан учрашди. Мулоқотда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, мамлакатларимизнинг анъанавий яқин ва дўстона муносабатларини янада мустаҳкамлаш, илм-фан, маданият ва диний-маърифий соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
💬Учрашувда Бутунжаҳон диний етакчилар глобал саммитининг аҳамияти ҳақида сўз юритилиб, мазкур тадбир халқлар ва турли дин вакиллари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшиши, бу борада қардош мамлакатлар диний етакчилари ўртасидаги ҳамкорлик жуда ҳам муҳим экани таъкидланди.
Али Асадов ўз сўзида икки мамлакат ҳукуматлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган ижобий ўзгаришларни юксак баҳолаб, бундан кейин ҳам Ўзбекистон Озабайжоннинг энг яқин ишончли ҳамкори бўлиб қолишига катта ишонч билдирди. Шунингдек, у Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Қорабоғнинг Фузулий шаҳрида умумтаълим мактаби бунёд этилганини эътироф этиш баробарида бу ажойиб мактабни озар халқига совға қилгани учун Президент Шавкат Мирзиёевга чуқур миннатдорлик изҳор этди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
✅Дунёда ҳеч қандай далил қолмаган тақдирда ҳам, бир микробнинг ҳаёти Яратувчини англаш ва англатиш учун етарлидир.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ал-Хоразмийнинг ажойиб тенгламаси
Ривоят қилинишича, бир киши машҳур математик Ал-Хоразмийдан инсоннинг қадри ҳақида сўраган экан. У шундай жавоб берган экан:
"Агар инсон яхши хулқ-атворли бўлса, унинг қадри = 1га тенг бўлади. Агар инсон гўзал бўлса, бу бирга нол қўшади = 10 бўлади. Агар инсон бой бўлса, яна бир нол қўшилади = 100 бўлади. Агар инсон яхши насабли бўлса, яна бир нол қўшилади = 1000 бўлади.
Агар 1 (яхши хулқ-атвор) йўқолса, инсон қадри ҳам йўқолади ва фақат қадрсиз 000 лар қолади."
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Сабрнинг фазилати
Аҳқоф сурасининг охиридаги оятда:
(فَاصْبِرْ كَمَا صَبَرَ أُولُو الْعَزْمِ مِنَ الرُّسُلِ وَلَا تَسْتَعْجِلْ لَهُمْ)
"Бас, эй Муҳаммад, Сиз ҳам матонатли пайғамбарлар сабр қилганларидек сабр қилинг ва уларга тушадиган азобни қистаманг!", деб Аллоҳ ўз пайғамбарига алоҳида бир ахлоқда, яъни сабрда, олдинги пайғамбарлардан ўрнак олишни буюрган. Бу билан сабрнинг улуғ мақомига ишора қилиб, унинг зарурлиги ва нафс учун қийин эканлигини таъкидлайди.
Тур сурасида эса Аллоҳ шундай дейди:
(وَاصْبِرْ لِحُكْمِ رَبِّكَ فَإِنَّكَ بِأَعْيُنِنَا وَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ حِينَ تَقُومُ)
"Эй Муҳаммад, Сиз Раббингизнинг ҳукмига сабр қилинг! Зотан, Сиз Бизнинг кўз ўнгимиздадирсиз. Тонгда турган пайтингизда Раббингизга ҳамд билан тасбиҳ айтинг!". Бу қисқа оятда пайғамбар алайҳиссаломни тарбиялаш, кучайтириш, тасалли бериш ва уни рози қилишнинг бир неча жиҳатлари бор.
У зоти муборак Парвардигорининг ҳукмига сабр қилишга амр этилди. Унинг ҳукми фақат адолат ва ҳақиқатдир. У – энг одил ва энг яхши ҳукмдордир.
Бу оятда яна бир ҳикмат шундаки, Аллоҳ таоло шундай дейди:
(فَإِنَّكَ بِأَعْيُنِنَا)
, яъни “Сен бизнинг кўз ўнгимиздасан”. Кимки Аллоҳнинг назарида ва нигоҳида бўлса, у йўқолмас ва енгилмас. Мусога ҳам шундай дейилган:
(وَلِتُصْنَعَ عَلَى عَيْنِي)
"Менинг кўз ўнгимда бўлишинг учун", аммо бу ерда кўз “айн” сўзи кўпликда келган – (أَعْيُنِنَا), яъни Аллоҳнинг марҳамат ва муҳаббатида мустаҳкам ва бардавомликни кўрсатади.
Оятда учинчи амр –
(وَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ)
"Раббингизга ҳамд билан тасбиҳ айтинг", яъни Парвардигорни улуғлаб тасбеҳ айтишдир. Сабр қилиш буйруғи кетидан тасбеҳ буйруғи келган. Бунга сабаб шундаки, тасбеҳ одамга маънавий куч бағишлаб, сабрнинг аччиқлигини ширин қилади ва кўнгилнинг торлигини кенгайтиради. Бу каби ҳолатда Аллоҳ шундай дейди:
(وَلَقَدْ نَعْلَمُ أَنَّكَ يَضِيقُ صَدْرُكَ بِمَا يَقُولُونَ * فَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ وَكُنْ مِنَ السَّاجِدِينَ * وَاعْبُدْ رَبَّكَ حَتَّى يَأْتِيَكَ الْيَقِينُ)
"Шаксиз, Биз уларнинг сизни масхаралаб айтаётган сўзларидан юрагингиз сиқилаётганини билиб турибмиз. Бас, Сиз Раббингизга ҳамд билан Унга тасбиҳ айтинг ва сажда қилувчилардан бўлинг! Сизга аниқ нарса (ўлим) келгунига қадар Раббингизга ибодат қилинг!".
Шунингдек, бу ерда “Аллоҳга ҳамд билан тасбеҳ айтиш” икки муҳим маънони қамраб олган, уни синов келган одам ўйлаши керак.
Биринчи маъно: Аллоҳни, улуғлаб тасбеҳ айтиб, Унинг бирор нарсани беҳуда ёки ўз камолоти ва ҳикматига мос бўлмаган ҳолда қилмаслигини англашдир. Аҳир У меҳрибон, билимдон ва ҳикматли зот эмасми?! Агар Аллоҳ айрим танланган бандаларини синовга солса, бунинг донолик билан боғлиқ бир сабаби бор. Улар буни билмасалар ҳам, Аллоҳ билур.
Иккинчи маъно: Ҳар бир мусибатда Аллоҳнинг инъомлари бор. Ҳар бир офатда бир неъмат бор. Бу неъматларни эслаб шукур қилиш керак. Шунинг учун тасбеҳ “ҳамд” билан бирга келган.
Бу ерда “рабб” калимаси “К” (сенинг)олмоши қўшимчаси билан келган, яъни У пайғамбарга мурожаат қилмоқда, бу ҳам улуғ бир тарбия, ғамхўрлик ва яқинлик ҳиссини уйғотиб, ишончни мустаҳкамлаб, ғамни кетказади ва кўнгилни кенгайтиради.
Юсуф Қаразовий - Сабр китоби
👉Манба👈
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#muftiy_minbari
📹 ЖОЙИГА ҚИЛИНГАН ЭҲСОН ҚАНДАЙ ГЎЗАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#такфир_иллати
Убода ибн Сомит разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Ким: “Ёлғиз Аллоҳдан ўзга илоҳ мавжуд эмас, Унинг шериги йўқдир, Муҳаммад Унинг бандаси ва Расулидир. Исо Аллоҳнинг бандаси, расули ва Марямга ташлаган “калима”си ҳамда Ўзидан бўлган руҳдир. Жаннат ҳақ, дўзах ҳам ҳақ”, деб гувоҳлик берса, қилган амалига қараб, Аллоҳ уни жаннатга киритади”, деганлар» 📚
Имом Бухорий ривояти
Изоҳ: Уламоларимиз ушбу ҳадис шарҳида: "Бу маънодаги ҳадислар маънавий мутавотир даражасига етган бўлиб, уларнинг мазмунидан мусулмон киши гуноҳи сабабли имондан айрилмаслиги тушунилади", деганлар.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Гуноҳларни кетказувчи 8 зикр
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таомини еб бўлгач:
الحمدُ للهِ الذي أطعَمَني هذا الطَّعامَ ورَزَقَنيه من غيرِ حولٍ مِنِّي ولا قوةٍ
“Алҳамду лиллаҳиллазий атъаманий ҳазат тоъама ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва лаа қувватин” деб айтса, унинг аввалги гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар (Имом Термизий, Имом Абу Довуд, Имом Ибн Можа ривояти).
Маъноси: “Бу таомни менинг куч-қувватимсиз менга таомлантириб, у ила мени ризқлантирган Аллоҳга ҳамд бўлсин.
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким янги кийим кийганда
الحمدُ للهِ الَّذي كساني هذا ورزقنيه من غيرِ حوْلٍ منِّي ولا قوَّةٍ
“Алҳамду лиллаҳиллазий касаний ҳазас савба ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва лаа қувватин” деса Аллоҳ унинг олдинги гуноҳларини кечиради” (Имом Термизий, Имом Абу Довуд, Имом Ибн Можа ривояти).
Маъноси: Ўзгартирмасдан, қувватимни кетказмасдан менга ризқ берган ва мени кийинтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин.
3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки азонни эшитганида:
أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ وَ أَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَ رَسُولُهُ رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَ بِالْإِسْلَامِ دِينًا وَ بِمُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ رَسُولًا
“Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарика лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу. Розийту биллаҳи Роббан ва бил Ислами дийнан ва би Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама Расулан” деса гуноҳлари кечирилади”, дедилар (Имом Термизий ривояти).
Маъноси: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман. У якка-ю ягонадир, унинг шериги йўқдир. Муҳаммад алайҳиссалом Унинг бандаси ва расули эканига ҳам гувоҳлик бераман. Аллоҳни Роббим, Исломни эса диним, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни расул деб рози бўлдим.
4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар намоздан кейин ўттиз уч марта Аллоҳга тасбеҳ айтса, ўттиз уч марта Аллоҳга ҳамд айтса, ўттиз уч марта “Аллоҳу акбар”, деса ҳаммаси тўқсон тўққиз бўлади, юзтанинг тамом бўлишига:
لا إلهَ إلاَّ اللَّه وحْدهُ لاَ شَرِيكَ لهُ لَهُ المُلْكُ ولَهُ الحمْدُ وَهُو عَلَى كُلِّ شَيءٍ قَدِيرٌ
“Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайин қодийр”ни айтса, унинг гуноҳлари денгиз кўпиклари каби бўлса ҳам, мағфират қилинади», дедилар (Имом Муслим ривояти).
5. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ўрнига ётаётганида:
لا إله إلا اللهُ وحده لا شريك له له الملكُ وله الحمدُ وهو على كلِّ شيءٍ قديرٌ لاحولَ ولا قوةَ إلا بالله العليِّ العظيمِ سبحان اللهِ والحمدُ لله ولا إله إلا اللهُ واللهُ أكبرُ
“Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайин қодийр. Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазийм. Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар” деса гуноҳлари денгиз кўпиклари каби бўлса ҳам кечирилади”, дедилар (Ибн Ҳиббон ривояти).
6. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ер юзида кимда-ким:
لا إلهَ إلَّا اللهُ واللهُ أكبرُ ولا حولَ ولا قوَّةَ إلَّا باللهِ
“Лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ” дер экан, унинг барча гуноҳларига каффорат бўлади, гарчи гуноҳлари денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам», дедилар (Имом Термизий ривояти).
7. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир кунда юз марта “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи” деса унинг хатолари ҳатто денгиз кўпикларича бўлса ҳам ўчирилади», дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий ривояти).
8. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки:
أسْتَغْفِرُ اللهَ العَظِيمَ الَّذِي لاَ إلَهَ إلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأتُوبُ إلَيهِ
“Астағфируллоҳал ъазиймиллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййуму ва атуби илайҳ” деса урушдан қочган бўлса ҳам гуноҳлари кечирилади», дедилар (Имом Термизий ривояти).
Даврон Нурмуҳаммад
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
➥Линкни босиб каналимизга обуна бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"
Ар-Роҳман сураси, 30-оят.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#muftiy_minbari
📹 СЕВИМЛИ БАНДАЛАРНИНГ ИККИ СИФАТИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Хушбўйланиш
Хушбўйлик кишига завқ беради, очиқ табиатлилик, қувонч келтиради. Хушбўйлик инсон табиатига ижобий таъсир этадиган нарсадир.
Исломда ҳар бир нарсанинг хушбўй бўлишига катта эътибор берилади, қўланса ҳидни йўқотишга ҳаракат қилинади. Чунки бу барча Пайғамбар алайҳиссаломларнинг, жумладан, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидир.
Тўлиқ ўқиш👉 https://islom.uz/maqola/22855
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Улашинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz