📿 Истиғфор – саросима ва қўрқувга тушганлар, сарсон саргардон бўлганлар, мусибат ва қайғуда қолганларга учун кушойиш ва гуноҳкорларга мағфиратдир.
🤲 Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ.
Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:
⬇️⬇️🍂🍂🍂⬇️⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Хайрли тонг!
☘️ Жума кунингиз барокатли бўлсин! ☘️
«Ва Роббингизнинг «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб эълон қилганини ҳам эсланг»
«Иброҳим сураси», 7-оят.
•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛜 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#muftiy_minbari
📹 АЛЛОҲ КЎРИБ ТУРГАНИНИ УНУТАСИЗМИ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Видео
#Уламолар
🎙Фидокор уламолар!
Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
Бир киши ўзининг фейсбук саҳифасида ёзмоқда:
11 ёшли қизим китоб жинниси, индамасак кунига 15 соатлаб ўқийверади. Кеча ўртоғиникидан китоблар олиб келибди. 535 бетлик фантасика жанридаги китобни бир кунда ўқиб тугатди, бугун иккинчи қисмини бошлади.
Ҳаддан зиёд ўқийвергани учун Киндл электрон ўқигичини 6 ойга олиб қўйгандим. Икки ҳафта олдин бергандим яна ётволиб ўқияпти. Кечаси уйғониб кетиб қарасам қоронғуда Киндлда ўқиётган экан. Шу даражада қаттиқ яхши кўришига ҳайрон қоламан. Ҳари Потернинг 7 та сериясини ҳам беш мартадан ўқиганман дейди.
----------------------------------------------
Жуда ҳам ҳавас қилишга арзигулик ҳолат. Бу ҳам қайсидир маънода бахт. Чунки, болаларни китоб ва мутолаага муҳаббатли қилиб ўстириш осон эмас ва ҳамма ҳам бу ишнинг нечоғли муҳимлигини англайвермайди.
Умид қиламизки, шундай инсонлардан келажакда албатта жамиятга ва инсониятга фойдаси тегадиган зиёли ва олима қизлар етишиб чиқажак, иншааллоҳ🤲
📚@nasafziyo
Президентимиз Татаристон Раиси Рустам Минниханов билан учрашув ўтказди ҳамда "Дўстлик" ордени билан тақдирланди
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
#Таъзия
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ
▫️ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги жамоаси диний соҳада фидокорона фаолият кўрсатиб келаётган "Кўктош ота" жоме масжиди имом-ноиби Эркаев Билолнинг падари бузруквори Муҳаммадзокир ҳожи бобонинг вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
▫️Аллоҳ таоло марҳум ҳожи отанинг барча солиҳ амалларини ўзига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин, марҳумнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин.
▫️إنَّا لِلّهِ وَإِنَّـا إِلَيْهِ رَاجِعونَ
▫️«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз».
✔️Жаноза намози 24 октябрь куни Чироқчи тумани, Гулобод маҳалласидаги марҳумнинг хонадонида соат 16:00 да ўқилади.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Ассалому алайкум,
Хайрли тонг!
Аллоҳим барчамизга ушбу кунни файзли, баракали ва хайрли қилсин.
Омин!
•••┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•••
📲 Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
✍🏻 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Онангиз ҳаётлигида қадрига етинг!
🧕🏻
Кунларнинг бирида она ва бир ўсмир бола автобусда ёнма-ён ўтириб кетаётган эди. Бир вақт ўғил онасига: “Менга гапирманг” дея қўполлик қилди. Она одамлар олдида ҳижолат тортди.
Буни кузатиб турган бир киши болани олдига келиб: “Қани сен билан бир гаплашиб олайлик” дея сўзида давом этди: “Нега онангни ҳурмат қилмаяпсан? Сенга бир гап айтсам. Онанг нима бўлишидан қатъий назар ҳар доим олдингда. Ёшинг 12, 20, 30 ёки 50 бўлишидан қатъий назар, у сенинг меҳрибон онанг бўлиб қолаверади. Бошқа одам сенга бунчалик меҳрибон бўлмайди. Қани эди, менинг онам ҳам ёнимда бўлсалар эди. Унга қанчалик яхши кўришимни, мен учун энг қадрли инсон эканини ва отасиз катта қилгани учун миннатдорчилик билдиришни хоҳлардим. Биргина уни яхши кўришимни айтсам армоним қолмасди. Сени эса ҳали онанг ҳаёт. Қани энди онангни қаттиқ қучоқлаб, у эшитгиси келаётган гапни айт. У сендан қанчалар хурсанд бўлишини кўрасан”, деб кўзлари ёшланиб нари кетди.
Отангиз, онангиз ҳали ҳаётми? Уларни қадрига етинг. Ҳали шундай вақтлар келадики, кийган кийимларидан ҳам ҳидларини топа олмайсиз.
АЛЛОҲ ҳаёт бўлган ота-оналаримизни саломат қилсин. Бу дунёдан ўтганларини АЛЛОҲ раҳматига олсин!
Акбаршоҳ Расулов
таржимаси.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Аллоҳим, еттинчисини ҳам қиз қилиб бер!
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Айрим одамлар Аллоҳ таоло уларга қиз фарзанд берса, хафа бўлишади, баъзан ғазабланишади ҳам. Бугун жамиятимизда бу каби ҳолатлар учрамаса керак, деётганлар адашишади.
Афсуски, орамизда ҳали ҳам шундайлар бор. Улар ўз норозиликлари билан бутун махлуқотни яратган, уларга жон томиридан ҳам яқин бўлмиш меҳрибон Зотга нисбатан одобсизлик қилишаётганини билишмасмикан? Аслида одамзод қиз фарзандни Аллоҳ таолонинг улкан туҳфаси деб қабул қилмоғи ва бунга хурсанд бўлмоғи лозим. Чунки ота-она қиз фарзандларига гўзал таълим ва тарбия берса, уларнинг фарзандлари ота-оналари учун дўзахдан тўсиқ ва парда бўладилар. Қуйидаги ҳадис сўзимизни тасдиқлайди:
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари Оиша розияллоҳу анҳо айтади:
«Ҳузуримга бир аёл икки қизи билан келиб, «Бирон нарса беринг», деб сўради. Битта хурмодан бошқа ҳеч нарсам йўқ эди. Ўшани унга бердим. Аёл уни иккига бўлиб, ўзи емай, икки қизига берди. Сўнг ўрнидан туриб, улар билан чиқиб кетди. Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам меникига кириб келдилар. Ўша аёл ҳақида айтиб берган эдим, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимга қиз фарзанд бериб имтиҳон қилинса ва уларга яхши қараса, улар унинг учун дўзахдан тўсиқ бўлади», дедилар» (Бухорий ва Муслим иттифоқ қилишган).
Одатда одамлар қиз фарзанд кўришни хушламаганлари учун мазкур ҳадисда «имтиҳон қилинса» дейилди. Аслида бу сўздан «кимга шу каби қизлардан бирортаси берилса», деган маъно ирода қилинган. Қизларга яхшилик қилиш – уларни муҳофаза қилиш, тарбиялаш ва солиҳ жойга турмушга бериш кабилар билан ифодаланади. Қуйидаги ҳадисда ҳам қизларига яхши тарбия берган оталар охиратда муносиб тақдирланиши айтилган:
Абу Ушшона Маъофирийдан ривоят қилинади: «Уқба ибн Омирнинг шундай деётганини эшитдим: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Кимнинг уч қизи бўлса, отаси уларга сабр қилса, уларни ўз мол-мулкидан едириб-ичирса ҳамда кийинтирса, ўша қизлар отаси учун Қиёмат куни дўзахдан тўсиқ бўлади» (Аҳмад ва Ибн Можа ривояти).
Ривоят қилинишича, бир кишининг олти нафар қизи бўлиб, хотини еттинчи фарзандга ҳомиладор экан. Серфарзанд ота ўғил туғилишини жуда қаттиқ хоҳлар, бу сафар ҳам қиз туғилиб қолишидан хавотирда экан. Шунда у ўзига-ўзи «агар бу сафар ҳам хотиним қиз туғса, уни талоқ қиламан», деб қасд қилиб, шу хаёллар билан ухлаб қолибди. Тушида Қиёмат қоим бўлгани, дўзах ҳозирлангани ва у дўзахга ҳукм қилинганини кўрибди. Аммо қачонки уни дўзахнинг эшиги олдига олиб боришса, қизларидан бири уни дўзахдан ҳимоя қилиб, отасининг у ерга киришига тўсқинлик қилар экан. Олти қизнинг отаси дўзахнинг олти эшиги олдидан ҳам шу тариқа ўтиб кетибди, яъни ҳар бир эшик олдида қизларидан бири унинг дўзахга киришига тўсқинлик қилибди. Еттинчи эшик олдида эса бундай ҳолат рўй бермабди. Натижада у даҳшатга тушган ҳолатда уйғониб, ўзича қасд қилган ҳолда хатога йўл қўйганини англабди. Қаттиқ пушаймон бўлиб, Роббига: «Аллоҳим, еттинчисини ҳам қиз қилиб бер!», деб дуо қилибди.
Одамларнинг қиз фарзандни хушламасликлари жоҳилият даврини эсга солади. У вақтда оилалар қиз фарзандли бўлишга рағбат қилишмасди. Аксинча, қиз фарзанд кўришдан нафратланишар, қиз фарзандни ор деб билишарди. Бу ҳақда Қуръони Каримда бундай дейилган:
«Қачонки улардан бирига қизнинг хушхабари берилса, ғам-аламга тўлиб, юзи қорайиб кетур. Унга берилган хушхабарнинг ёмонлигидан (уялиб) қавмидан беркинур. Уни (қизни) хорлик-ла олиб қолсамикин ёки тупроққа кўмсамикин? Огоҳ бўлинг! Улар қилган ҳукм нақадар ёмон!» (Наҳл сураси, 58–59-оятлар).
Ажабланарлиси, жоҳилият аҳли аёл-қизлардан нафратланиш билан чекланишмасди, балки уларни қатл қилиш, тириклайин кўмишгача боришарди. Уларни заифа, кўп ишларга кучи етмайди, жангларда иштирок этолмайди, ўзини ҳимоя қилолмайди, аксинча, ўзи ҳимояга муҳтож бўлади, деб билишарди.
#muftiy_minbari
#bir_hadis_sharhi
📹 КИМ БИРОВГА ЗУЛМ ҚИЛСА
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
БЎҒОЗ ДЕБ СОТИЛГАН ҲАЙВОН АЙТИЛГАНДЕК ЧИҚМАСА
#савдо
❓1419-CАВОЛ: Ҳайвон савдосида бўғоз деб сотилган ҳайвон бўғоз чиқмай қолган ҳолати кўп кузатилади. Шу ҳолатда харидор қайтариб олиб келса, сотган одам қайтиб олиши керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда харидор ихтиёрли ҳисобланади. Агар қайтиб бераман, деса, сотувчи қайтариб олади. Чунки ҳайвон савдода айтилгандек чиқмаган.
“Мабсути Сарахсий”да бу ҳақда қуйидагилар айтилган:
ولو اشترى ... على أن هذا الحيوان حامل فوجدها غير حامل، جاز البيع وله الخيار
“Харидор ҳайвонни бўғоз деб сотиб олгандан кейин у бўғоз бўлиб чиқмаса, савдо дуруст бўлади. Лекин харидор савдони бузиш ва ҳайвонни қайтариб бериш ихтиёрига эга”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
САВОЛ_ЖАВОБ
ҲАММА ГАП ХОЛИСЛИКДАЎзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла
КЎРСАТУВНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ УЧУН
ЛИНКНИ БОСИНГ👇👇
#Видео
#суннат
🎙Суннатнинг турлари ва ҳукмлари.
Саидаҳмад домла Сайдаралиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси
#bugunning_muhim_mavzusi №17
📚 САҲОБАЛАРНИНГ ДАРАЖАЛАРИ БИР ХИЛМИ?
🎙Ҳомиджон домла Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари
Кўрсатувнинг тўлиғи қуйидаги ҳаволаларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🌼Жума муборак бўлсин!🌼
•┈┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈┈•
🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐Жума муборак!💐
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#Аллоҳнинг_яратганлари
🐦
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
24.10.2024 йил ҳолатида
🕋 Бомдод 06:20;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 16:05;
🕋 Шом 17:50;
🕋 Хуфтон 19:20.
Ўзбекистон Президентининг Қозонга амалий ташрифининг биринчи куни самарали учрашувларга бой бўлди
—
Первый день рабочего визита Президента Узбекистана в Казань был насыщен плодотворными встречами
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
#bugunning_muhim_mavzusi №18
💬 СИЗ ЎЗ ҲАЁТИНГИЗНИ ИШОНГАН БЎЛАРМИДИНГИЗ?
🎙Яҳё домла РАЗЗОҚОВ – Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси.
Кўрсатувнинг тўлиғи қуйидаги ҳаволаларда:
📱 telegram (HD) 🎞 youtube (HD)
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"
Ар-Роҳман сураси, 30-оят.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ислом дини бу ҳолатни бутунлай ўзгартирди. Аёл шаънини кўтарди. Аёлларга улар эркакларнинг бир бўлаги, тенгдоши, ўхшаши деб эътибор қаратди. Ҳатто оятда қизларни эъзозлаб, «У Зот хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур» (Шуро сураси, 49-оят) деб, уларни эркаклардан муқаддам зикр қилди.
Аёлларга нисбатан қўполлик қиладиган эркакларнинг қалбини уларга нисбатан юмшатиб, уларни эркакларга суюкли қилиб қўйди. Эркакларга аёллар ўша эркакларни дунёга олиб чиқадиган оналар эканини билдирди. Шу эътибордан аёллар эркакларга нисбатан устунлик ва ортиқликка эга бўлишди.
Ислом дини аёлнинг жамиятдаги ўрни яхши бўлишида аёлнинг валийлари ва васийларига уни муҳофаза қилиши, авайлаб асраши, унга эътибор қаратиши ўта муҳимлиги ҳақида таълим берди. Чунки аёл-қизларга нафрат кўзи билан қаралса, улар эътиборсиз қолдирилса бундай муносабат уларнинг йўлдан тойиши, ҳаётдаги муҳим ролидан воз кечишига сабаб бўлиб қолади. Зеро, қиз болани оиласи яхши кўриб, ҳурмат қилса, қиз ҳам ўзини қадрлашни, ўз ҳурматини ва оиласининг шаънини сақлашни ўрганади, иззат-ҳурматини ҳимоя қилади, бирор кимса томонидан таҳқирланишни қабул қилмайди, ундан эрмак сифатида фойдаланишларига асло йўл қўймайди.
Оиласи даврасида қадр-қиммат ва ҳурмат-эҳтиром билан улғайган қиз шу оиланинг азиз аъзоси ҳисобланади. Шунинг учун ҳеч ким унга, ҳатто бир оғиз ортиқча сўз айтишга, алдашга журъат қилолмайди. Чунки унинг ортида оила-аъзолари ва қариндош-уруғлари ҳимоячи бўлиб турибди. Баъзи миллатлар аёл-қизларини қаттиқ ҳимоя қилишларини эшитганмиз. Шу сабабли ўша миллат аёл-қизларининг турли юртларда шаъни топталаётганини эшитмаймиз, кўрмаймиз. Шундай экан, оиланинг эркаклари – ота, ака-ука, ўғил, амаки ва тоғалар – аёл-қизларига уларни қадрлашларини кўрсатиб қўйишлари керак. Ана шунда аёл-қизлар ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилиб чиқишларига ҳеч қандай зарурат ҳам туғилмайди.
Оиласида, ўзи яшаб турган жамиятда иззат-ҳурматини топган аёл-қизлар касб қилиш борасида ҳам кўп пул топишдан кўра ўз шаънини юқори қўяди, камроқ пул топса ҳам иззат-ҳурматини сақлайдиган касблар билан машғул бўлишга ҳаракат қилади. Миллатимиз аёллари, айниқса, китобхон, зиёли опа-сингилларимиз ана шундай аёллардандир. Бунинг акси ўлароқ, оиласида таҳқирланиб хорланган, ўз қадр-қимматини топмаган, оилада ўзининг муҳим ўрни борлигини билмаган, оила аъзолари томонидан турли турткиларга учраб улғайган айрим қизлар ўз қадрини тушириб, ўзлари ва яқинларига хиёнат қила бошлайдилар. Охир-оқибат ўзгаларнинг бир оғиз «ширин» сўзига алданиб, уларнинг эрмаги бўлиб қоладилар...
Шундай экан, қиз тарбиясида машғул бўлганимизда уларни оиламизнинг энг қардли вакили сифатида вояга етказайлик. Уларни яхши кўришимизни, улар биз учун энг азиз инсон эканликларини ҳис қилсинлар.
Тошкент Ислом институти ўқитувчиси Қудратуллоҳ Сидиқметов.
«Ҳилол» журнали 3(60) сон
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Руҳшуносга қатнаб юрмаслик учун...
Миш-мишларга эътибор берманг... Фалончи сиз ҳақингизда мана бундай деяпти, фистончи мени ҳақимда ана ундай туҳмат тарқатаётган экан, дўстим мендан ўзини тортиб қолди ва ҳоказолар ҳақида ўйлашни бас қилинг. Фалончилар ва фалон нарсалар ҳақида фикрингизни беҳуда банд қилишдан сақланинг.
Бундай нарсалар сизга фақат муаммолар, кўнгилсизликлар ва ҳатто турли касалликлар келтиради ҳолос.
Сизга кимлар ноҳақлик қилгани, кимлардан ёмонлик кўрганингиз, қандай қилиб сиз уларга жавоб қайтармай юрганингиз каби ўтмиш воқеа-ҳодисаларни унутинг. Зеро, ўтмишдаги бундай ишларни эслаш қалбингизда қайтадан ғазаб ўтини ёқади, нафратингизни оширади, ўшанда қанчалик ожиз бўлганлигингизни ҳис қилдиради. Ўзингиздаги камчилик-нуқсонларга диққат-эътиборни қаратаверманг.
Анчагина маблағга муҳтожман, қаердан олсам экан? Қанийди мана бу дардга чалинмаганимда эди, кошкий кенг уйим бўлганида эди...
Ишонинг, агар сиз ўша орзу қилган нарсаларнингизга эришсангиз, ўша нарсалар ҳам сизга оз кўринади ва унданда кўпроғини орзу қиласиз. Чунки, қаноатсизлик инсонни ҳеч нарсадан қониқмаслигининг асосий сабаби.
Ҳеч қачон ўз ҳаётингизни бошқаларники билан солиштирманг. Сиздаги бор нарса балки, ўша сиз ҳавас қилган инсонда бўлмаслиги мумкин. Аллоҳ таоло одил зот, ҳар кимга ризқини адолат ила тақсимлаб қўйган. Фалончи мендан ортиқроқ, менинг ҳам фарзандларим фистончининг фарзандларидек бўлганида эди, фалончи бахтли, мен бахтсизман... Бас, тўхтанг, ҳамма нарсани ўзингизни қосир ақлингиз, тор фикрингиз билан қиёслайверманг.
Сизга ҳар қанча ёмонлик қилган бўлсада, у одамдан ўч олиш ҳақида ўйламанг. Чунки, ўч олиш нияти сизни ҳаётингизни издан чиқаради, қалбингизда адоват пайдо қилади. Бордию ўч ололмай қолсангиз, умрингиз давомида армонда ўтасиз.
Ҳаёт сиз ўйлаганданда буюкроқ, уни сизга машаққат туғдирадиган, асабингизни бузадиган ишлар билан ўтказиб юборишингиз ярамайди. Ҳаёт инсонга берилган катта имконият, буюк фурсат. Атрофингизга ибрат назари билан боқинг, сиздан кўра бахтсизроқ, сизданда оғирроқ мусибатларга мубтало бўлганлар бор. Очликдан ўлаётган, сувсизликдан қийналаётган, доимий уруш алангалари ичида юрак ютиб яшаётган халқлар бор. Бирорта руҳий хасталиклар касалхонасига бориб кўринг, ўзингизни ҳолингизга мингдан-минг шукр, ҳамду санолар айтиб юборасиз. Уларнинг мусибати олдида сизники ҳеч нарса эмаслигига тан берасиз, амин бўласиз.
Хонадонингизда қувирдан оқиб турган муздек зилол сувдан қониб ичингда, ҳаётдан ҳузурланиб, умр неъматидан унумли фойдаланинг.
Ҳомиджон домла Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Эркак бошини ерга қўйса, дам олади — хотиржамлик туяди. Чунки у тупроқдан яралган.
Аёл эса эркакнинг (эрнинг) кўксига бошини қўйса, хотиржамлик туяди. Чунки у қовурғадан яралган.
©️IkromSharif
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Сени йўлда қолдирган — нафсингдир, йўлда қолган — нафсига эргашган.
Юнус Эмро
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху
- Қанчалик яхши ёки ёмон бўлмасин, ҳаётингиз учун Аллоҳга шукр қилган ҳолда тонг оттиринг. Унутмангки бир ерларда инсонлар фақатгина ҳаётда яшаб қолиш учун курашмоқдалар.
- Бизга берилган яна бир офиятли кун учун Аллоҳга ҳамд бўлсин! Кун давомида сизни офият ва хуш кайфият тарк этмасин! 🤲
🍂Хайрли тонг!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Қутуб Аҳмад Бадавий раҳимаҳуллоҳнинг ўз шогирди Абдул Олга қилган ўнта насиҳати:
1. Эй Абдул Ол, тунда туриб ҳузури қалб ила ўқилган бир ракъат нафл намоз кундуз куни ўқилган минг ракъат нафл намоздан яхшироқдир.
2. Эй Абдул Ол, очларни тўйдир, яланғочларга кийим кийдир, етимларнинг бошини сила, ийманиб сўрамайдиган фақирларга эҳсон-садақа қил.
3. Эй Абдул Ол, дунёга муҳаббат қўйишдан ўзингни сақла! Чунки, у сирка асални бузганидек, амални бузади. Зеро, дунёнинг муҳаббати билан Аллоҳга бўлган муҳаббат битта қалбда жам бўлмайди.
4. Эй Абдул Ол, кўп зикр қилишга одатлан! Раббинг сени ғофиллар қаторида кўришидан ўзингни сақла.
5. Эй Абдул Ол, бизнинг тариқатимиз Қуръон ва суннатга, садоқат ва вафога, озорларга сабр қилиш ва аҳду паймонни асрашга асосланган.
6. Эй Абдул Ол, бирор кишининг мусибатидан қувонма, ғийбат ва чақимчилик қилма, сенга озор берган кишига азият етказма, зулм қилганни авф эт, ёмонлик қилганга яхшилик қил, маҳрум қилганга бер.
7. Эй Абдул Ол, сен Аллоҳга етишиш йўлида юрганларнинг ичида энг садоқатлиси ким эканлигини биласанми? У бирор кимсадан нарса сўрамайдиган, агар берилса шукр қиладиган, берилмаса Аллоҳнинг ҳукмига сабр қиладиган, Китоб ва суннатга амал қиладиган кишидир.
8. Эй Абдул Ол, кимнинг илми бўлмаса унинг на дунёда ва на охиратда қадр-қиммати бўлмайди. Кимда ҳалимлик бўлмаса, унинг илмидан фойда бўлмайди. Ким халойиққа нисбатан шафқатли бўлмаса, Аллоҳ таолонинг ҳузурида шафоат топмайди. Кимнинг сабри бўлмаса, ишида унум бўлмайди. Кимнинг тақвоси бўлмаса, Аллоҳнинг ҳузурида мартаба топмайди. Ким мана шуларнинг ҳаммасидан маҳрум бўлса, жаннатдан насибаси бўлмайди, илло Аллоҳ раҳм қилганларгина бундан мустаснодир.
9. Эй Абдул Ол, агар сен Аллоҳ ва Унинг Расулининг наздида мақоминг юксак бўлишини истасанг ўзингга ҳалимлик ва ҳусни хулқни лозим тут.
10. Эй Абдул Ол, сен ҳар нафасингда Аллоҳга тавба қил ва Унга истиғфор айт. Зотан, қайси нафасингда вафот этишингни билмайсан.
Ҳомиджон домла Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz