#infografika
Х.Salimova
L.O'rinova
💫 Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating:
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
✨Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
ОЛИМЛАРНИНГ ОНАЛАРИ
Имом Молик раҳимаҳуллоҳнинг онаси Алия бинти Шарик ўқимишли, зукко аёллардан эди. Асосий вақти ва бор эътиборини ўғлининг таълим-тарбияси йўлида сарфлади. Ёш Молик илм олишни хоҳлаётганини айтганида, онаси: «Кел, сенга олимлар кийимини кийдириб қўяман», дея ўғлига солиҳларнинг кийимидек чўпон кийдириб, бошига салла ўрайди. Сўнг «Рабиъа (Робиа ибн Абдураҳмон, яъни Робиатур Рай)нинг ҳузурига бор. Илм олишдан аввал одоб ўрган», деб насихат қилади ва Рабиъа раҳимаҳуллоҳнинг дарсига мунтазам қатнашишини назорат қилиб боради. Кейинчалик ўғли Молик имомлик даражасига етади.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бирор нарса кўриб ажабланса:
مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ
«Маа шаа Аллоҳу лаа қуввата иллаа биллаҳи», деса унга зарар етмайди», дедилар.
Маъноси: «Аллоҳ хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқа қувват йўқ».
Ибн Сунний ривояти.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#САВОЛ_ЖАВОБ
САВОЛ: ЕТИМЛИК НЕЧА ЁШГАЧА ДАВОМ ЭТАДИ?
ЖАВОБ: Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini #xiva #anjuman
ХАЛҚАРО АНЖУМАН ХИВАДА ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА
Бугун, 16 октябрь куни Хива шаҳридаги “Farovon KHiva” меҳмонхонасида “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзусидаги халқаро анжуман давом этмоқда.
Айни чоғда Хивада “Ўзбекистон – буюк цивилизациялар чорраҳаси” мавзусидаги 4-шўъба ўз ишини қизғин олиб бормоқда.
Нуфузли тадбирнинг иккинчи кунида Туркия, Франция, Марокаш, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг дин арбоблари, муфтийлари, таниқли уламо ва экспертлари мавзу доирасида долзарб маърузалар билан иштирок этмоқда.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ЭРТАЛАБ ВА КЕЧ КИРГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР
#Дуо
❓202-CАВОЛ: Ҳурматли фатво ҳайъати. Эрталаб ва кеч кирганда Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўқиб юрган дуоларини ўргатсангизлар. Илтимос. Олдиндан раҳмат.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Эрталаб ва кечқурун ўқилиши фазилатли саналган дуо ва зикрлар борасида жуда кўп саҳиҳ ҳадислар бизгача етиб келган. Ҳатто уламоларимиз ушбу дуоларни жамлаб, алоҳида китоблар ҳам тасниф этишган. Қуйида шулардан баъзиларини келтириб ўтамиз.
أبي هريرة رضي الله عنه قال: كان رسول الله صلى الله عليه وسلم: إِذَا أَصْبَحَ يَقُولُ: "اَللَّهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ اَلنُّشُورُ وَإِذَا أَمْسَى قَالَ مِثْلَ ذَلِكَ إِلَّا أَنَّهُ قَالَ: وَإِلَيْكَ اَلْمَصِيرُ" (أخرجه الأربعة).
яъни: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отганида: “Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳя ва бика намууту ва илайкан нушуур", – дер эдилар. Кеч кирганида ҳам ҳудди шундай (яъни “Аллоҳумма бика амсайнаа ва бика асбаҳнаа ва бика наҳя ва бика намууту ва илайкал масийр”, – дер эдилар (Имом Абу Довуд, Имом Термизий, Имом Насоий ва Имом Ибн Можалар ривоят қилишган).
Ушбу зикрнинг маъноси: Эй Аллоҳ, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила вафот этамиз. Сенга қайтажакмиз.
Шунингдек, эрта тонгда ва кеч кирганда қуйидаги зикрни ўқиш ҳам улкан фазилатларга етиштириши кўплаб ҳадиси шарифларда таъкидланган. Жумладан:
عَنِ الْمُنَيْذِرِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: "مَنْ قَالَ إِذَا أَصْبَحَ: رَضِيْتُ بِاللهِ رَباً وَبِالْإِسْلاَمِ دِيْناً وَبِمُحَمٍّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَّ نَبِياًّ فَأَناَ الزَّعِيْمُ لَآخُذَنَّ بِيَدِهِ حَتَّى أُدْخِلَهُ الْجَنَّةَ" (رواه الإمام الطبراني).
яъни: Мунайзир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитдим. У Зот айтадилар: “Ким ҳар тонгда “Розийту биллаҳи Роббан ва бил Ислами дийнан ва би Муҳаммадин набийян”, – деса, мен уни қўлидан ушлаб жаннатга олиб киришга кафилман”, – дедилар (Имом Табароний ривояти).
Мазкур дуонинг маъноси: “Аллоҳни Робб деб, Исломни дин деб ва Муҳаммад (алайҳиссалом)ни пайғамбар деб, рози бўлдим”.
Қуйидаги дуо эса кишига ҳар хил зарар ва бало етмаслиги учун сабаб бўлиши ваъда қилинган:
عَنْ عُثْمَانَ بْنِ عَفَّانٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ : "مَا مِنْ عَبْدٍ يَقُولُ فِي صَبَاحِ كُلِّ يَوْمٍ وَمَسَاءِ كُلِّ لَيْلَةٍ بِسْمِ اللَّهِ الَّذِي لَا يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الْأَرْضِ وَلَا فِي السَّمَاءِ وَهُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ ثَلَاثَ مَرَّاتٍ لَمْ يَضُرَّهُ شَيْء" (رواه الإمام الترمذي).
яъни: Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитдим: “Қайси банда ҳар куни тонг ва кечқурунда “Бисмиллаҳиллазии лаа язурру маъа исмиҳи шайъун фил арзи ва лаа фис самааи ва ҳувас самийъул алийм”ни уч марта айтса, (Аллоҳнинг қудрати билан) унга бирор нарса зарар етказмайди” (Имом Термизий ривояти).
Мазкур дуонинг маъноси: “Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир”.
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, ушбу дуо ва зикрлар шариатимизда мустаҳаб амал саналади. Унда ваъда қилинган ажру мукофотларга Аллоҳ таоло фарз қилган ибодатларни ўз вақтида бажариш баробарида эришилиши кўпчилик уламолар томонидан таъкидланган. Демак, шариатимиз кўрсатмаларига амaл қилиш билан бирга мазкур дуоларга ҳам одатлансак мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
▫️Каналга уланиш
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
15:00 15.10.2024
Islomning munavvar va ezgu gʻoyalarini targʻib etuvchi konferensiya
#Toshkent
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
БАНКОМАТЛАРДАГИ БИР ФОИЗЛИ КОМИССИЯ ТЎЛОВИ РИБО ЭМАСМИ?
❓313-CАВОЛ: Кўпчилик одамлар банкоматлар орқали пластикларидаги пулни нақдлаб олишаяпти. Бунда пластик карточкадаги 100.000 сўм ечилса, банкомат 100.000 сўм нақд пул беради. Лекин картангиздан ушбу самманинг 1% ини яъни, 1000 сўмни ечиб олади. Ва худди шундай пластикдан пластикка пул ўтказганда ҳам шундай пул олиб қолади. Буни ҳукми қандай бўлади? Рибо эмасми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Банкоматлардан пулни нақдлаштиришда умумий сумманинг 1 фоизи миқдорида комиссия тўлови белгиланган. Ушбу фоиз банкомат орқали пулни нақдлаштириш жараёнида автоматик тарзда ечиб олинади. Бу жараённи банк соҳаси мутахассислари хизмат ҳаққи сифатида баҳолашади. Чунки банкомат пулга сотиб олинади, унинг амортизацияси мавжуд, унга мулк солиғи тўланади, банкомат ўрнатилган жойга ижара ҳақи тўланади, яна банкомат электр энергияси ва қоғоз харажати, эксплуатация чиқимларини талаб этади. Мана шу эътибордан ҳозирги кундаги банкомат орқали пулни нақдлаштириш жараёнида қийматининг бир фоизини ушлаб қолиш хизмат ҳаққи сифатида жоиз ҳисобланади.
Қолаверса, инсонлар ўзларининг иш ҳақлари ва электрон пулларини нақдлаштиришлари учун банкоматдан фойдаланишга зарурат бор. Бу ҳам масалани шаръий жиҳатдан енгиллаштиради.
Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, соғлом рақобат муҳити шаклланиб боргани сари баъзи банклар бу хизмат ҳақини камайтириши ёки вақт ўтиши билан бутунлай йўқ бўлиши табиий. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
https://uztv.tv/channels/uzbekiston-tarix
#No|comment
"ISLOM - TINCHLIK VA EZGULIK DINI" XALQARO ILMIY-AMALIY KONFERENSIYA
👉Do‘stlaringizga ham ulashing. t.me/uzbtariximtrk
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Эй Абулқосим, нафсларнинг энг улуғи энг тақволиси, амалларнинг энг яхшиси энг тозасидир. Шунинг учун амалинг тоза-покиза бўлсин ва қалбинг Аллоҳ йўлида холис бўлсин. Ўз амали билан савобга эришиш, охиратда нажот топишни орзу қиладиган, лекин сўнг амалини риёдан тозалашда зийраклик қилмагани учун пировардида орзуси пучга чиқадиган аҳмоқ амал қилувчи бўлмагин. Қилаётган амалинг айбу нуқсонлардан пок бўлган Подшоҳ учундир. Шундай экан, амалингни ҳам айбу нуқсонлардан пок қилиб бажар. Аллоҳга аталган нарса кир бўлиб қолишидан эҳтиёт бўл. Амалинг юзидан риё кирлигини юв ва унга сохтакорлик ҳиди уриб қолишидан эҳтиёт бўл. Амалинг билан ёлғиз Аллоҳ розилигини кўзла, ўзга мақсадларни эмас. Шунда ўзинг умид қилган Аллоҳ таолонинг неъматларини кутиб ўтирсанг арзийди. Амалингни (риёдан) соф қил. Зеро, У Зот сендан мусаффо амалнигина қабул қилади. Дуоларингни яширин қил. Чунки Аллоҳ Таоло дуоларни яширишга буюрган. Дуо қилиш учун тун ўртасини, тун қанотини туширган, зулмат қоплаган, тун юзига ниқобини таққан ва ҳар тарафни қоплаган вақтни, ўлим (уйқу) қулоқларга парда тортган, қовоқлар четини бир-бирига тикиб қўйган, ўлдирган одамларини кафанларга (кўрпаларга) ўраб қўйган, Ер юзида гўё ўзинг ёлғиз қолган, икки шерикдан бошқа шеригинг бўлмаган, бирор ҳаракат ва шарпа ҳис қилинмайдиган, бирор шивир ва пичир эшитилмайдиган пайтни қасд қил. Шу пайт уйқу ўрнига таҳажжудни алмаштир. Кўзларингни саждагоҳга қадаб қўй. Осмонда фаришталар бош эгадиган Зотга бош эг. Ғазабидан самолар қўрқиб турадиган Зотдан қўрқ. Қовоқларинг четига раҳм қилиб, уларга уйқу ёпишиб олишидан сақла. Уларни йиғи билан холи қолдир. Гарчи кўп йиғидан ёш оқадиган жойлари яра бўлиб кетса-да, елкангга ортган хатоларингга йиғла. Жаҳолат тарафдорлари билан бирга чоптирган уловларингга йиғла. Парвардигорингга тазарру қил, зорлан. Ундан паноҳ тилаб, ҳимоя сўра ва ёлвор. Чунки Аллоҳга зорланиш ва ёлвориш билан Унинг қўшничилигида тинч Ҳарамдан жой олган бандалар ҳам бор.
Абулқосим Маҳмуд Замахшарийнинг "Мақомот"идан.
Ҳомиджон домла Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#E'LON
📢 Xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya o'z ishini boshladi
Avval xabar berganimizdek, joriy yilning 15-16-oktabr kunlari Toshkent va Xiva shaharlarida “Islom – tinchlik va ezgulik dini” mavzusida nufuzli xalqaro konferensiya bo'lib o'tadi.
Dunyoning 22 mamlakatidan 70 dan ortiq nufuzli xalqaro tashkilot rahbarlari, din arboblari, muftiylar va taniqli ulamolar ishtirok etadigan mazkur anjuman bugun 15-oktabr kuni Toshkent shahrida o'z ishini boshladi.
Konferensiya tog'risidagi batafsil ma'lumotlarni ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimiz orqali kuzatib boring!
Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati
•••┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈•••#xabar #Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini #anjuman
ХАЛҚАРО АНЖУМАН ИШТИРОКЧИЛАРИ ЭҲТИРОМ ИЛА КУТИБ ОЛИНМОҚДА
Аввал хабар берганимиздек, 2024 йил 15-16 октябрь кунлари мамлакатимизда “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида халқаро анжуман ўтказилади. Унда халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дин ва давлат арбоблари, муфтийлар, таниқли уламолар, илмий тадқиқотчилар ҳамда хорижий ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этади.
Мазкур тадбирда қатнашиш учун ҳозирга қадар Ислом олами уюшмаси Бош котиби ўринбосари, доктор Абдураҳмон бин Абдуллоҳ, Миср Араб Республикаси муфтийси доктор Назир Муҳаммад Айёд, Кавказ мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий шайхул-ислом Аллоҳшукур Пошозода, муҳаддис аллома Муҳаммад Аввома, Истанбулдаги Ибн Халдун университети профессори Муҳйиддин Аввома, Покистондан Карачи ислом университети профессори Муҳаммад Тақий Усмоний, Дорул улум Девбанд мадрасаси мудири Ҳинд уламолари жамияти раиси Мавлоно Аршад Маданий, Бутунжаҳон ислом илмлари университетидан доктор Салоҳ Абулҳож, Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси ўринбосари Ҳасан Гучлу, ISAM (Туркия) раҳбари Муртазо Бедир, Малайзия Вақф ишлари вазири Зулкифл бин Муҳаммад ал-Бакрий, Булғор ислом академиясидан доктор Сайфул Асрий, АҚШнинг Атланта штатидаги Эмори университети тадқиқотчиси Раҳимжон Абдуғафуров, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули ва Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Абдулазиз Закиров кабилар юртимизга ташриф буюришди.
Ислом илм динидир
Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВЎзбекистон мусулмонлари идораси
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
Фатво маркази бош мутахассиси
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
🇺🇿ЮРТИМИЗДАГИ АНЖУМАН БУТУН ДУНЁГА ЭЗГУЛИК ВА ТИНЧЛИК ҒОЯСИНИ ТАРАННУМ ЭТАДИ!
🎙Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Халқаро илмий-амалий анжуман иштирокчилари Сурхондарёга келди
2024 йил 17-18-октабр кунлари Термиз шаҳрида “Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни” мавзусига бағишланган халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилиши ҳақида аввал хабар берган эдик.
Меҳмонлар орасида Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Миср Араб Республикаси бош муфтийси Назир Муҳаммад Айёд, Қатар Халқаро мусулмон уламолар кенгаши раиси Али Муҳйиддин Қорадоғи, Ҳиндистон Уламолари уюшмаси раиси Аршад Маданий, Туркиянинг Анқарадаги Ислом тафаккури институти директори Меҳмет Гўрмез каби таниқли уламолар бор.
Дўстларинг билан шундай яшагинки, душман бўлганларида сен ҳақингда сўзлайдиган (ёмон) сўзлари бўлмасин. Душманларинг билан шундай яшагинки, дўст бўлганингда юзинг қизармасин...
Жалолиддин Румий
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"
Ар-Роҳман сураси, 30-оят.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Nufuzli tadbir oʻz ishini Xivada davom ettirmoqda
#sevimliDin ishlari boʻyicha qoʻmita
Улашинг
Axborot xizmati
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini
“Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзусидаги нуфузли халқаро анжумани
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ХАЙРЛИ ТОНГ!
«Эй Раббимиз!
Бизни омонлигингда, паноҳингда ва яхшилингда қилгин. Бизни Ўз ҳифзи ҳимоянгда асрагин!»
🍂@nasafziyo🍂
🌧🍂
🍂Tabiat Manzaralari HD
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini
🌙 Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАР:
БАРЧА САОДАТИМИЗ – ТИНЧЛИК ВА ҲАМЖИҲАТЛИКДА!
Бугун пойтахтимиздаги “Hilton” мажмуасининг анжуманлар залида “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзуидаги халқаро конференция ўз ишини бошлади.
Халқаро ташкилотлар раҳбарлари, Ислом оламининг машҳур уламолари, муфтийлар, дин ва давлат арбоблари иштирок этаётган ушбу анжуманнинг очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари барча иштирокчиларни қутлади.
Жумладан, Муфтий ҳазратлари ҳозирги кунда дунёнинг баъзи нуқталарида нотинчликлар бўлиб турган бир пайтда бу каби мулоқотларнинг ўрни нақадар катта эканлигини қайд этдилар.
Ислом — тинчлик, ҳамжиҳатлик ва омонлик динидир. Бақара сурасининг 208-оятида: “Эй, имон келтирганлар! Ёппасига тинчлик ишига киришингиз!”, дея хитоб қилинишида ҳам тинчлик ва осудаликни таъминлашда ҳамма бирдек масъуллигига ишора бор, дея таъкидладилар Шайх ҳазратлари.
Шунингдек, Муфтий ҳазратлари Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам “Соҳибус-силм” — тинчликпарвар пайғамбар эканликларини, ҳадиси шарифларда ҳам тинчлик ва омонлик — энг олий неъмат сифатида тарғиб этилишини, умуман олганда, барча саодатимиз асоси тинчлик ва ҳамжиҳатликда эканлигини баён этдилар.
#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini
НУФУЗЛИ ХАЛҚАРО АНЖУМАН БОШЛАНДИ
Бугун, 15 октябрь куни пойтахтимиздаги “HILTON BAllROOM” меҳмонхонасида “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзусидаги нуфузли халқаро анжуман бошланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini
НУФУЗЛИ ХАЛҚАРО АНЖУМАН БОШЛАНДИ
Бугун, 15 октябрь куни пойтахтимиздаги “HILTON BAllROOM” меҳмонхонасида “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзусидаги нуфузли халқаро анжуман бошланди.
Тадбирда Саудия Арабистони, Миср, Туркия, Иордания, Ўмон, Россия, АҚШ, Франция, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ҳиндистон ва Покистон каби дунёнинг 22 мамлакатидан 70 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дин арбоблари, муфтийлар ва таниқли уламолар иштирок этмоқда.
Рашк билан рашк ўртасидаги фарқ
Аёл киши эри билан кўчада кетаётган эди. Уларга яқин масофада бир кекса киши ҳам юриб борар эди. Кекса киши бехосдан тойилиб кетиб, кўлмакдаги сувни босиб юборди. Кўлмакдаги сув эса, сачраб аёлнинг кийимини ифлос қилди. Бу ҳолатдан дарғазаб бўлган аёл кекса кишига бақира кетди: кўзинга қараб юрсанг бўлмайдими эй ҳайвон. Аёлининг ҳолатини кўрган эр мушти билан кекса одамни бир урган эди, каловланиб йиқилиб тушди. Ўрнидан аранг туриб, жавоб қайтармоқчи эди, эркакнинг жасадини кўриб кучи етмаслигига ишонди ва ичида ғудраниб қўяқолди. Эр-хотин яқин ердаги уйга кириб кетишди. Йўлакдаги зинапоядан кўтарилишда эркак қоқилиб кетди ва юз тубан йиқилиб боши билан зинапоянинг қиррасига урилди ва ўша ерда жон таслим қилди. Бу ҳолатдан аёл жазавага тушиб яна кекса одамга ташланди. Сен сабабли мени эрим ўлди, уни сен ўлдирдинг, деди. Атрофга тезда одамлар тўпланди. Аёл ўша даъвосида туриб олди. Масала қозига кўтарилди. Аёл қозинининг олдида: бу киши сеҳргар, дажжол экан. Бир нималарни пичирлаб ғудранди. Ана шундан кейин эрим йиқилиб тушди, деди. Қози кекса кишидан нима деганини сўради. Шунда кекса киши бўлган воқеани айтиб берди. Мен беҳосдан қоқилиб кетиб, кўлмакдаги сувни босиб олдим. Сув эса, сачраб аёлнинг кийимини ифлос қилди. Аёлнинг эри мени бошимга мушти билан уриб жароҳат етказди. Аммо, менинг кучим унга етмаганлиги учун, Аллоҳ таолога мурожаат қилдим: Эй Роббим, у менга ўз кучини кўрсатди, Сен ҳам унга Ўз кучингни кўрсатиб қўй, дедим. Кўп ўтмай эркак йиқилиб тушиб бошини зинапояга уриб ўлди. Бўлган иш шу холос, деди. Шунда қози аёлга қараб: мўйсафит сенинг эрингни ўлдирмаган. Маҳбубинг сени рашк қилиб кексага жароҳат етказди, унинг Маҳбуби рашк қилиб сени эрингни уриб ўлдирди, деди.
Ҳомиджон домла Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!
📆 Бугун — сешанба:
15 октябрь, 2024 м;
12 рабиъус соний, 1446 ҳ:
“Ким Аллоҳдан аълороқ, яқин дўст бор, деб гумон қилса, унинг Аллоҳни таниши оз экан. Ва кимдир нафсидан ҳам ашаддийроқ душмани бор, деб гумон қилса, у ўз нафсини таниши оз экан”.
#muftiy_minbari
📹 ОЛТИНДАН ҚИММАТ НЕЪМАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
إِنَّ اللَّهَ يَأْمُرُكُمْ أَنْ تُؤَدُّوا الْأَمَانَاتِ إِلَى أَهْلِهَا...
С.Жаннатдан ерга тушган бир парча нарса?
Ж.Каъбадаги Қора тош.
С.Каъбани биринчи тавоф қилганлар ким?
Ж.Фаришталар.
С.Қавмининг ҳаммаси имонга келган пайғамбар қайси?
Ж.Юнус алайҳиссалом.
С.Вафотида Арш ларзага келган саҳобий ким?
Ж.Саъд ибн Муъоз разияллоҳу анҳу.
С.Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларидан энг охирги вафот этгани ким?
Ж.Умму Салама разияллоҳу анҳо онамиз.
С.Туғмаган она ким?
Ж.Уммул қуро “Макка” (шаҳарларнинг онаси).
С.Намруд ёққан оловнинг ичида Иброҳим алайҳиссалом қанча муддат қолдилар?
Ж.Етти кун.
С.Нима учун Одам алайҳиссаломга одам деб исм қўйилди?
Ж.Тупроқлари ернинг юза қатламидан олингани учун. Нарсанинг юзаси араб тилида “адийм” дейилади.
С.Нима учун Ҳавво онамиз бундай исм билан номландилар?
Ж.Тирик (ҳаёт) нарсадан яратилганлари учун. Яъни Ҳавво “ҳаёт”дан олинган. Одам алайҳиссаломнинг тирик организмидан яратилган.
С.Арафот тоғи нима учун бундай ном билан аталган?
Ж.Одам ва Ҳавво жаннатдан ер юзига тушганларида биринчи бор шу тоғда учрашганлар. “Арафа” араб тилида таниди, билди деган маъноларни англатади.
С.Арабларнинг момоси деб номланган аёл ким?
Ж.Исмоил алайҳиссаломнинг оналари Биби Ҳожар онамиз.
С.Қуръонда нечта сажда ояти бор?
Ж.Ўн тўртта.
С.Шайтон эшитганида йиғлайдиган сура қайси?
Ж.Алиф лом мим Сажда сураси.
Ҳомиджон домла Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz