#kasb
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳеч ким қўл меҳнати билан топган таомидан кўра яхшироқ нарса еган эмас. Аллоҳнинг набийси Довуд алайҳиссалом қўл меҳнати билан кун кўрар эди", деганлар (Имом Бухорий ривояти).
Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: "Аллоҳ таоло ризқ беради, деб, касб қилишдан қўлларингизни тортманглар, Аллоҳ таоло тилла тангаларни осмондан ёғдирмайди".
Улашинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
28.10.2024 йил ҳолатида
🕋 Бомдод 06:20;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 16:00;
🕋 Шом 17:45;
🕋 Хуфтон 19:15.
Яхшилик қилсанг — Аллоҳ сенга ҳам яхшилик қилади...
Яхшилик мукофоти фақат яхшилик...
Яхшилик қилиш учун узоқ режа тузиб, пайт пойлаб ўтириш шарт эмас!
Яхши ишга қўл урасиз, холис ният қиласиз ва Аллоҳдан қабул этишини сўрайсиз!
ИЖАРАЧИ УЙДАН ОЙНИНГ ЎРТАСИДА ЧИҚИБ КЕТИШИ
#ижара
❓1424-CАВОЛ: Мен ижарада тураман. Ойлик тўлов пулини келишганман. Яқинда янги уйим таъмири тугаб чиқиб кетадиган бўлдим. Янги ойдан 10 кун ўтиб қолди. Мен ижарани ўн кунга тўлайманми ёки бир ойгами?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аслида ижара битимида фойдаланиш муддати аниқ қилиб олиниши керак. Масалан, бир уйни ижара олишда ундан фойдаланиш муддати ва унга бериладиган ижара ҳақини аниқ белгилаб олиш лозим. Ижара ҳақини бир бутун қилиб ёки ҳар ойда бўлиб бериш мумкин. Аммо бир уйни яшаш учун ижарага олинганда қанча туриш айтилмаса, лекин ҳар ойига шунчадан ижара ҳақи тўлайман деса, ижара биринчи ой учун тузилган бўлади. Агар ой тугаганда чиқиб кетмай, кейинги ойнинг аввалида ҳам уйда тураверса шу ойга ҳам ижара битими тузилган бўлади. Бу хусусда “Мухтасарул виқоя” китобида:
إجَارَةُ دَارٍ كُلَّ شَهرٍ بِكَذَا بِلَا بَيَانِ المُدَّةِ في وَاحِدٍ فَقَط، وفِي كُلِّ شَهرٍ يَسكُنُ فِي أَوَّلِهِ،
“Уйни ижара муддати айтилмасдан ҳар ой учун шунча ҳақ эвазига ижарага бериш аввалги бир ой учун, шунингдек, аввалги кунларида турилган кейинги ҳар бир ой учун ҳам ижара дуруст бўлади”.
Сизнинг ҳолатингизда бир ой тугагандан кейин, кейинги ойнинг аввалида туриб қўйган ой учун ҳам ижара битими тузган ҳисобланасиз ва бир ойлик ижара ҳақи тўлайсиз. Бироқ, уй эгаси ўзи рози бўлиб турмаган кунларингиз учун ижара ҳақидан кечса ва сиз турган кунингиз учун ҳақ тўласангиз жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📚 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
7 РАҚАМИНИНГ СИРИ
Аллоҳ таоло инсонни етти қават осмоннинг устида яратди. Таомини ҳам ўша ерда ҳозир қилди.
Устидан етти қават осмонни, остидан етти қават ерни яратди.
Инсон етти аъзоси билан сажда қилади. Ҳаж ва умрада етти марта Каъбаи муаззамани тавоф қилади. Ҳажда етти марта тош отади. Етти марта саъй қилади. Ҳафтанинг кунлари еттита қилиб белгиланди. Дўзахнинг эшиги ҳам еттита.
* * *
Ким "етти"нинг ҳикматини тафаккур ва тааммул қилса:
– етти ҳалол таомдан еса;
– етти аъзоси билан ҳафтанинг етти куни (намозларда) сажда қилса;
– агар ҳаж ва умрага муяссар бўлса, етти марта тавоф, етти марта саъй қилса ва етти марта шайтонга тош отса;
– унинг бу ишларига устидаги етти қават осмон ва остидаги етти қават ер гувоҳлик берса ЕТТИ ДАРВОЗАСИ БОР ЖАҲАННАМДАН НАЖОТ ТОПАДИ.
7️⃣ @nasafziyo
Қулай фурсат келишини кутиииб умрингиз ӯтказиб юборманг. Чунки ундай фурсат ҳеч қачон келмаслиги ҳам мумкин. Шундай экан, таваккал қилиб ишга киришинг, ӯша фурсатни ӯзингиз яратинг!
«Ҳикматлар чашмаси»дан.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ассалому алайкум!
💐🍂 Хайрли тонг! 🍂💐
Аллоҳим бугунги кунингизни хайли ва барокатли қилсин! 🤲
🌸 🍂 🌸 🍂 🌸 🍂 🌸
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғонганларида:
الْحَمْدُ للهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ
«Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур», деб айтар эдилар.
Маъноси: Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва биз Унгагина қайтамиз.
Имом Бухорий ривоятлари.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"
Ар-Роҳман сураси, 30-оят.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#muftiy_minbari
📹 ФАРЗАНД МИСОЛИ - ОҚ ҚОҒОЗ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#САВОЛ_ЖАВОБ
Сафар ибодати қандай бўлади?
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ЧАРМДАН ТИКИЛГАН ЖОЙНАМОЗ
#намоз
❓1421-CАВОЛ: Ҳайвон терисидан тикилган жойнамозда намоз ўқиса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Чўчқадан бошқа ҳар қандай ҳайвоннинг териси ошлаш билан пок бўлади. Ошлангандан кейин ундан жойнамоз сифатида фойдаланиш дуруст. Бундан ташқари мазкур жонзотлар шариатга мувофиқ сўйилган бўлса, шу сўйишнинг ўзи билан ҳам териси пок бўлаверади. Бу ҳақда “Мухтасарул виқоя” китобида шундай дейилган:
وكُلُّ إِهابٍ دُبغَ فَقَد طَهُرَ، إِلَّا جِلدَ الخِنزِيرِ وَالْآدَمِيَّ. وَمَا طَهَرَ جِلْدُهُ بِالدِّبَاغِ طَهَرَ بِالذَّكَاةِ،
“Одам ва чўчқанинг терисидан бошқа барча терилар ошланиш билан пок бўлади. Териси ошлаш билан пок бўладиган нарса, уни шаръий сўйиш билан ҳам пок бўлади”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Улашинг📲
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Президент Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан биргаликда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 59-сайлов участкасига ташриф буюриб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари кенгашларига сайловда овоз берди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев вместе с членами семьи посетил избирательный участок №59 Мирзо-Улугбекского района города Ташкента и проголосовал на выборах в Законодательную палату Олий Мажлиса и кенгаши народных депутатов.
#Mirziyoyev #saylov #parlament #ovozberish
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
#САВОЛ_ЖАВОБ
ПУРМАНО НАҚЛ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ХАЙРЛИ ТОНГ!
«Эй Раббимиз!
Бизни омонлигингда, паноҳингда ва яхшилингда қилгин. Бизни Ўз ҳифзи ҳимоянгда асрагин!»
🍂@nasafziyo
#Видео
#оила
🎙Оила мустаҳкамлиги кимнинг қўлида?
Абдуғофур домла Ниёзқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA#xabar #uchrashuv
ЎЗБЕКИСТОН УЛАМОЛАРИ АФҒОНИСТОНДА САМАРАЛИ УЧРАШУВЛАР ЎТКАЗДИ
Шу йилнинг 23-26 октябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги делегация Афғонистонда хизмат сафарида бўлди.
Ўзбекистон делегацияси Афғонистон Бош вазири ўринбосари Абдулсалом Ҳанафий, Иршод, ҳаж ва вақф ишлари вазири Нур Муҳаммад Сақиб, Олий таълим вазири Неда Муҳаммад Надим, Балҳ вилояти ҳокими ўринбосари Абдулходи Абу Идрис ва Кобул уламолар кенгаши раиси Муҳаммад Руҳоний кабилар билан мулоқот ўтказди.
Учрашувларда томонлар сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги алоқалар ривожланиб бораётгани, турли йўналишлардаги ҳамкорлик муносабатлари, яқин қўшничилик ва дўстлик алоқалари мустаҳкамланаётганини таъкидладилар.
Хусусан, Афғонистон томони давлатимиз раҳбари бир неча бор дунё ҳамжамиятига ушбу юртда тинч ва осуда ҳаёт учун тақдим этган ташаббуслари ўзининг ижобий самарасини бераётганини алоҳида қайд этдилар. Айниқса, Ўзбекистоннинг Афғонистон халқига ва унинг амалдаги ҳокимиятига ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, тинчлик қарор топиши ва долзарб муаммоларни ҳал этишдаги ёрдамлари юқори баҳоланди.
Ўз навбатида Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари юртимиз тараққиётининг янги даврида барча соҳалар қатори, диний-маърифий жабҳада ҳам кенг кўламли ўзгаришлар бўлаётгани, хусусан, янги масжид-мадрасалар, очилаётгани, Қуръони карим курслари фаолият юритаётгани, Фатво маркази иш бошлагани, ҳаж ва умра қилувчилар сони ошаётгани ва Ислом цивилизацияси маркази каби йирик лойиҳалар ишга туширилаётганини алоҳида қайд этдилар. Ўзбекистон уламоларининг Афғонистон диёрига тарихий ташрифи ҳам мана шундай янгиланишларнинг узвий давоми экани эътироф этилди.
Мезбонлар Балҳ вилоятида Имом Бухорий мадрасаси бунёд этилаётгани, Ўзбекистон – Афғонистон чегарасида барпо этилган “Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонаси ҳамда инсонпарварлик ёрдамлари учун Афғонистон халқи номидан Ўзбекистон раҳбарияти ва халқига миннатдорлик изҳор этдилар.
#Видео
#ислом #ватан
🎙Исломда ватан тушунчаси
Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
#Видео
🎙Шаҳзодаларнинг қадрини кўтарган иш!
Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
#Instagram #reels #Илм_фан
🤖Роботлар
Бизни кузатиб боринг!🔻
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Менинг жаннатдаги ҳамроҳим Усмондир...
أشدُّ أُمَّتِي حياءً عُثمانُ بنُ عفَّانَ
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Усмон ибн Аффон умматимнинг энг ҳаёлисидир”, –дедилар.
Абу Нуъайм «Ҳилятул авлиё»да келтирган.
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг лақаблари Зиннурайн (икки нур соҳиби). Сабаби, у зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари Руқайа ва унинг вафотидан кейин Умму Кулсумга уйланганлар.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Бир шам бошқа шамни ёқса ўз нуридан ҳеч нарсани йўқотмайди. Аксинча, зулматни ёритишга ёрдам беради.
ОРҚАГА ТАШЛА
Бир йигит бувасига арзи ҳол қилди:
– Ҳаёт зиддиятларга тўла. Сизнинг эса доим кайфиятингиз чоғ. Хафа бўлганингизни, бировдан ранжиганингизни кўрмайман. Сизга ўхшашга шунча ҳаракат қилсам ҳам, уддасидан чиқолмаяпман.
Оқсоқол бир зум ўйланиб, деди:
– Келишиб олайлик, ҳар сафар кимдандир ё нимадандир норози бўлганингда менга битта тош олиб келасан.
– Қанақа тош?
– Фарқи йўқ. Хоҳишингга қараб кўтариб келавер.
Йигит бувам шунақа қилиб ўзини овутаркан-да, деб ўйлади-ю, унинг гапини икки қилгиси келмади. У ёки бу вазиятдан дили хира тортганда шартни бажарди.
Кунлардан бирида қария набирасини чақириб, хона бурчагида турган оғзи боғлиқ қопга ишора қилди:
– Анавини кўтар-чи.
Йигит қопни елкасига ортди. Ўзиям оғиргина экан, букчайиб қолди.
– Қаерга олиб бориш керак? – сўради зўрға нафас олиб.
– Ҳеч қаерга, ўзинг билан олиб юрасан. Ўтирсанг ҳам, турсанг ҳам зинҳор елкангдан қўйма.
Йигит қариянинг гапини тушунмай бир муддат каловланиб турди-да, кейин қопни елкасидан ташлаб юборди. Ичини очиб қараса, ўша ўзи йиғиб келган катта-кичик, қинғир-қийшиқ тошлар.
– Шуям ҳазил бўлдими, бува! Бу зилдай матоҳни кўтариб юришнинг кимга кераги бор?! – деди йигит ранжиган оҳангда.
Қария меҳр билан набирасининг елкасини силади.
– Тўғри айтасан, болам, бу юкнинг ҳеч кимга кераги йўқ. Ранж-аламга тўла кўнгилнинг ҳам ана шу қопдан фарқи бўлмайди. Хотирада сақланиб қолган дилхиралик фойдасиз юк мисоли, кишини эзиб ташлайди, қаддини букади, бора-бора қалбини ғуборга тўлдиради. Уни орқага ташлаб яхши қилдинг.
Ю.Ўткирхон қизи тайёрлади.
Улашинг📲
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
ЗИКР📿
Зикрнинг ҳақиқати - солик амр ва қайтариққа дуч келганда Аллоҳни эслаши, маъсият устида нафсининг талабидан воз кеча билиши, ибодат вақтида келганида уни тўкис адо этишидир. Агар зикр соликни манашу ҳусусларга жалб эттирмаса, унинг зикри ҳақиқий зикр бўлмаётганига ва ҳамон нафсининг асири эканига ишорадир.
Имом Ғаззолий
📬@nasafziyo
#Таъзия
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ
▫️ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги жамоаси кўп йиллардан буён диний соҳада фидокарона фаолият кўрсатиб келаётган, ҳозирда "Мир-Араб" олий мадрасаси катта ўқитувчиси, "Чорбакр" жоме масжиди имом-хатиби, ўткир воиз, муфассир Устоз Азизхўжа домла Хайруллоҳ ўғлининг волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
▫️Аллоҳ таоло марҳума ҳожи онахоннинг барча солиҳ амалларини ўзига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин, марҳуманинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин.
▫️إنَّا لِلّهِ وَإِنَّـا إِلَيْهِ رَاجِعونَ
▫️«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз».
✔️Жаноза намози 27 октябрь куни Бухоро вилояти, Шергирон МФЙ (Чорбакр) маҳалласида соат 17:00 да ўқилади.
📍 Локация
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
МУҲИМ ТАДБИРДА СОҲА ХОДИМЛАРИ ҲАМ ФАОЛ ИШТИРОК ЭТМОҚДА
Сайлов - демократик давлатларнинг ҳуқуқий мезонидир. Янги Ўзбекистон ҳам демократик ҳуқуқий, ижтимоий давлат экани бугунги адолатли сайловларда намоён бўлмоқда.
Бугун Қашқадарё вилояти бош имом-хатиби Раҳматилло домла Усмонов юртимиз ижтимоий-сиёсий тарихидаги муҳим воқеа – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайловида қатнашиб, муносиб номзодларга овоз берди.
Шунингдек, шаҳар/туманлар имом-хатиблари, ноиблар ва барча масжид ходимлари, отинойилар ҳам ўз танловларини шаффофлик асосида ўтаётган сайловда билдиришди.
ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Улашинг📲
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#no_comment
Саудия Арабистонида умра сафарида бўлиб турган фуқароларимиз учун сайловда овоз бериш учун барча шароитлар ҳозирланди
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Жума_суҳбати #kibr #tavoze'
Мавзу: ДИНИМИЗДА МУСИБАТЛАРНИ ЕНГИШ ВА САБРГА ТАВСИЯЛАР
🎙 Зиёвуддин домла Аймуҳаммедов - Бектемир тумани Бектемир жоме масжиди имом-хатиби
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#muftiy_minbari
📹 ЎРНАК ОИЛА МАДАНИЯТИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Дунё ва охиратдаги саодати– Қуръондадир
📜 Жубайр ибн Мутъам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Хушхабар беринглар, албатта бу Қуръоннинг бир томони Аллоҳнинг қўлида ва бир тарафи сизларнинг қўлингиздадир. Уни маҳкам ушланглар, шунда ҳаргиз ҳалокатга йўлиқмайсизлар ва ундан сўнг асло адашмайсизлар",– дедилар.
Ибн Ҳиббон ва Имом Табаронийлар ривояти
Қуръони карим ҳидоят ва нурдир. Инсоннинг бало ва фитналардан нажоти ҳамда дунё ва охиратдаги саодати ҳам у ила амалга ошур. Албатта, энг улуғ хушхабар ва яхшиликлардан бири уни ўқиш, амал қилиш, тафаккур қилиш, маъносини англаш ва унинг ҳадди, чегарасида туришга бўлган Қуръони каримнинг васиятидир.
Бас, унга амал қилинг. Чунки у орқали фитналардан қутулиш йўлини топасиз, залолат ва куфрдан узоқлашасиз. Аллоҳ таолонинг Китобини маҳкам тутаркансиз, энди ҳеч қачон адашмайсиз ва ундан кейин ҳалокатга учрамайсиз.
Бошқа бир ҳадисда: “Сизларга икки нарсани қолдирдим. Агар уларни маҳкам тутсангиз, ҳеч адашмайсиз. Булар Аллоҳнинг Китоби ва Менинг Суннатимдир”,– дедилар.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz