▪️ Қайси инсонларнинг мияси фаолроқ ишлайди?
▫️ Мия ярим шарлари доминант принцип бўйича ишлайди, яъни бири фаоллашса, иккинчисининг ҳам ишлаш фаолиятини таъминлайди ёки аксинча иккинчиси наргисининг ҳам ўрнига ишлай олади. Бу дегани мия доимо фаол бўлиб, тананинг табиий эҳтиёжларни қондиришда ярим шар қолган қисмини ҳам ўрнини босади…
Давоми👉 https://oliymahad.uz/43451
Улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Набиййи малиҳ салавоти
اللهُمَّ صَل عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّد النَّبِيِّ الْمَلِيحِ الْمَقَامِ الْأَعْلَى وَ اللّسَانِ الْفَصِيحِ
صَاحِبِ
Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадинин Набиййил малийҳи, соҳибил мақомил аъла валлисанил фасийҳ («Ал-адъийатул воридаҳ», 61-с).
Маъноси: Аллоҳим! Энг юксак мақом, фасоҳатли тил соҳиби бўлмиш малоҳатли – кўркам юзли саййидимиз ҳазрати Муҳаммадга салоту салом ёғдир!
✍🏻https://islom.uz/maqola/22848
Улашинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Хорижий нашрларнинг бирида эълон қилинган мақоладан
Мақола қаҳрамони бўлмиш деҳқон ҳар йили жуда юқори сифатли жўхори етиштириб, йилнинг энг яхши жўхори етказиб берувчиси сифатида тан олинган экан. Бир куни журналистлар унинг муваффақият сирларини ёритиш учун ундан интервью олишди. Интервьюда деҳқон ўзининг сифатли жўхори уруғларини ўз қўшнилари билан бўлишганини маълум қилди.
Журналист ҳайрон бўлиб унга савол берди: «Нега энг яхши жўхори уруғларингизни қўшниларингиз билан бўлишасиз? Ахир улар ҳам ҳар йили сиз билан танловда беллашиши ва ғолиб бўлиб қолишлари мумкин-ку!»
Шунда деҳқон шундай жавоб берди: «Эҳ, менинг қадрдоним, шуни ҳам билмайсизми? Шамол яхши етилаётган жўхориларнинг чангини қўшниларимнинг жўхоризорларига тарқатади. Агар қўшниларим паст сифатли жўхори уруғини эккан бўлсалар, уларнинг чангини менинг жўхоризоримга учириб келади. Натижада, менинг жўхоримнинг сифатига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Шундай экан, агар мен жуда сифатли жўхори етиштиришни хоҳласам, қўшниларимни ҳам яхши жўхори етиштиришларига кўмаклашишим керак».
Бу ҳикоя бизга ҳаёт ҳақида катта сабоқ беради. Унинг маъноси шундаки, агар кимдир яхши ҳаёт кечирмоқчи бўлса, у бошқаларнинг ҳаётини ҳам бойитишга ҳаракат қилиши лозим. Чунки, ҳаётимиз қадри бошқаларга қандай таъсир ўтказганимиз билан ўлчанади. Шунингдек, бахтли бўлишни истаганлар бошқаларга ҳам бахт топишларига ёрдам бериши керак, чунки ҳар бир инсоннинг фаровонлиги жамият фаровонлигига боғлиқдир.
Манба: /channel/tuhur
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ШУМЛАНИШЛИКДА ХАТАР БОР
📽 https://youtu.be/USbeqGGVwow?feature=sharedЎзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Тонг_отганида_ўқиладиган_дуо #Ҳадис:
Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида:
اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ
«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар.
(Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”).
Абу Довуд ривоятлари.
#tong #duo #Alloh
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Муфтий_минбари
📹 РАҲМОННИНГ СУЮКЛИ БАНДАЛАРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Неъматларни сўзлаш шукрдир
Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбарда туриб дедилар: “Ким озига шукр қилмаса, кўпига ҳам шукр қилмайди. Ким одамларга раҳмат айтмаса, Аллоҳга ҳам шукр қилмайди. Аллоҳнинг неъматларини гапириш шукрдир, уни тарк қилиш ношукрликдир. Жамоат раҳматдир, тарқоқлик азобдир” (Имом Аҳмад ва Имом Байҳақий ривояти).
“Ким озига шукр қилмаса, кўпига ҳам шукр қилмайди”. Шунинг учун седанадек арзимаган нарса берган кишига ҳам раҳмат айтиш лозим.
“Ким одамларга раҳмат айтмаса, Аллоҳга ҳам шукр қилмайди”. Яъни одамларнинг яхшилиги, эҳсонига раҳмат айтиш, миннатдорлик билдириш кимнинг табиати ва одатида бўлмаса, Аллоҳнинг неъматларига ҳам шукр қилмайди.
Аллоҳ таоло айтади: “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳгагина ибодат қилувчи бўлсангиз, сизларга Биз ризқ қилиб берган покиза нарсалардан еб, Унга шукр қилингиз!” (Бақара сураси, 172-оят).
Аллоҳ таолога ҳамду сано айтиш, Уни улуғлаш, Унинг беҳисоб неъматлари эътирофи, шукронасидир.
“Аллоҳнинг неъматларини гапириш шукрдир...”. Яъни Аллоҳнинг неъматларини билдириш уларга шукр қилишдандир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Раббингизнинг (сизга ато этган барча) неъмати ҳақида эса (одамларга) сўзланг!” (Зуҳо сураси, 11-оят).
Шукр уч хил бўлади:
◥ тил шукри – неъматни гапириш билан;
◥ аъзолар шукри – хизмат қилиш, ибодат қилиш билан;
◥ қалб шукри – барча неъматлар Аллоҳ таолодан эканини эътироф қилиш билан.
“...уни тарк қилиш ношукрликдир”. Яъни неъматларни гапирмаслик, бекитиш ношукрликдир. Ориф зотлардан бири дейди: «Неъматларни сўзлаш уларни берувчи Аллоҳни эслаш, бошқаларга эслатишдир. Бу эса, қалбларда У Зотга муҳаббат пайдо қилади. Акс ҳолда, бекитиш афзалдир.
“Жамоат раҳматдир, тарқоқлик азобдир”. Яъни мусулмонларнинг жам бўлиши, бирдам, якдил бўлиши Аллоҳ таолодан раҳматдир, савоб ва яхшиликларнинг зиёда бўлишига сабаб бўлади.
Абу Нуъайм раҳимаҳуллоҳ “Ҳилятул авлиё” китобида Ваҳб ибн Мунаббиҳ раҳимаҳуллоҳдан нақл қилади: “Пайғамбарлардан бири Аллоҳ таолодан Балъам ибн Боуронинг унга берилган мўъжиза ва кароматлардан маҳрум бўлиши сабабини сўради. Шунда Аллоҳ таоло деди: “У бир куни Мен берган неъматга шукр қилмади. Агар у бир мартагина шукр қилганида эди, ундан неъматимни олиб қўймас эдим”.
Бизга берилган неъматлар шу қадар кўп ва турли-тумандир. Лекин кўпчилигимиз неъматларга кўмилиб яшасак-да, ҳолимиздан нолиймиз. Ҳолбуки, улар ҳақида озгина фикр юритиб, уларни берган Зотга: “Буларнинг барчаси Сенинг улуғ фазлингдан, берган неъматларингга розимиз”, деб иқрор бўлишимиз лозим.
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
🏆“Насаф” — чемпион!
Қашқадарё вилоятининг 100 йиллигига ажойиб туҳфа бўлди.
“Насаф” ўз тарихида илк марта Суперлига чемпионлигини қўлга киритди!
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги жамоаси “Насаф” мухлисларини чемпионлик билан табриклайди!
Бу хушхабарни албатта яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
⚽️ https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Бир оят тафсири: Аллоҳ таолога севимли бандалар
📖 “Раҳмоннинг (суюкли) бандалари ерда камтарона юрадиган, жоҳил кимсалар (бемаъни) сўз қотганда «Саломатлик бўлсин!» деб жавоб қиладиган кишилардир” (Фурқон сураси 63-оят)
#САВОЛ_ЖАВОБ
ЁЛҒОНДАН ЎЗИНИ НОЧОР ҚИЛИБ КЎРСАТАДИГАНЛАРГА НИМА БЎЛАДИ?Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
"Каҳф" сураси
#Аудио
•••┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈•••
🕋 Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📿 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
🕋 Ҳаж ёки Умрага Ота-Онаси ёки ўзи бориш ниятида бўлган яқинларимизга улашиб қўямиз!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
✈️ https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
🌱 Жума учун ғусл қилиш.
🌱 Хушбўй нарсалар суртиш.
🌱 Чиройли кийимлар кийиш.
🌱 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
🌱 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
🌱 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
🌱 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
🌱 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
🌱 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
🌱 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
🌱 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
🌱 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
🛫Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
"Ёсин" сураси.
#Гўзал_тиловат
•┈••┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈••┈•
📿 Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram |Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛫 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐Жума муборак!💐
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Яхши куёв топиб олинган ўғил фарзанд, ёмон куёв эса, юқотилган қиз фарзанддир❗️
©️Ҳазрати Али Р.А
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
💍 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Жума_суҳбати #sevimli #banda
Мавзу: АЛЛОҲ ТАОЛОГА СЕВИМЛИ БАНДАЛАР
🎙 Равшанбой домла Раимқулов
- Тошкент шаҳри Учтепа тумани “Лаби зах” жоме масжиди имом-хатиби
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Саломатлик
Жигарни уй шароитида тозалаш
Керак бўлади:
*2 стакан сув
*150 грамм майиз
Аввал майизни ювиб олинг ва 2 стакан сувда 20-30 дақиқа қайнатинг. Эрталабгача дамлаб қўйинг ва эрталабдан илиқ ҳолда ичишни бошланг!
Ҳафтада 1 маротаба ичиб турсангиз, жигарингизда ҳар хил муаммолар пайдо бўлмайди, иншааллоҳ!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ассалому алайкум,
Хайрли тонг!
Аллоҳга ҳамд бўлсин...
الحمدُ لِلَّهِ الَّذي رَدَّ عَلَيّ رُوحِي، وَعافانِي في جَسَدِي، وأذِن لي بذِكْرِهِ
ҲАЗРАТИ УМАР РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУНИНГ ТЕНГЛИК ҲАҚИДАГИ ФИКРЛАРИ
#ҳадис #никоҳ
❓1430-CАВОЛ: Ҳазрати Умарнинг: “Менда жоҳилиятдан бирор нарса қолмади. Фақатгина мусулмонлардан қайси аёлга уйланишим ва кимга қиз беришимга парво қилмайман”, деган гапларини қандай тушунамиз?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Муҳаммад ибн Сийриндан, у эса буюк саҳоба Ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан нақл қилган саволда зикр қилинган ривоятни тўлиқ шакли қуйидагича:
عَنْ مُحَمَّدِ بْنِ سِيرِينَ ، قَالَ : قَالَ عُمَرُ بْنُ الْخَطَّابِ : مَا بَقِيَ فِي شَيْءٍ مِنْ أَخْلاَقِ الْجَاهِلِيَّةِ ، إلاَّ أَنِّي لاَ أُبَالِي إلى أَيَّ الْمُسْلِمِينَ نَكَحْت وَأَيَّهُمْ أَنْكَحْت.
“Менда жоҳилият ахлоқидан бирор нарса қолмади. Фақатгина қайси муслима аёлга уйланишим ва қайси мусулмонга қизимни никоҳлаб беришимга парво қилмайман” (Ибн Абу Шайба “Мусаннаф”да, Ибн Саъд “Табақот”да ривоят қилишган).
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг ушбу гапларида никоҳдаги тенглик ҳақида сўз юритилмоқда. Шунинг учун ҳам муҳаддислар ушбу ривоятни “Кафоат боби – никоҳдаги ўзаро тенглик” мавзусида келтиришган. Яъни, мусулмонларнинг барчалари никоҳда, ўзаро қуда-андачиликда бир-бирларига тенгдирлар. Улар наслу насабга қараб одамларни ажратишлари ва бу борада ҳаддан ошишлари тўғри эмасдир. Шунинг учун мен кимнинг қизига уйланишим ва кимга қизимни никоҳлаб беришимнинг аҳамияти йўқ. Бунда фақатгина унинг мусулмон бўлиши кифоя”, дейилмоқда.
Дарҳақиқат, жоҳилият даврида одамларга наслу насабига қараб муомала қилиш, насли пастроқ кишиларни одам ўрнида кўрмаслик авж олган эди. Ислом дини келиб, бу тушунчалар мутлақо нотўғри эканини, одамлар аслида бир мартабада эканларини, фақатгина тақволари билан бир-бирларидан ортиқ эканларини баён қилди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом саҳобаларига қарата шундай мурожаат қилганлар:
"إن الله قد أذهب عنكم عُـبـِّية الجاهلية وتعاظمها بآبائها ، الناس رجلان : بَـرٌّ تقي كريم على الله عز وجل ، وفاجر شقي هيِّن على الله عز وجل ، الناس كلهم بنو آدم ، وخلق الله آدم من تراب" (رواه الترمذي).
“Аллоҳ сизлардан жоҳилият давридаги ота-бобоси билан фахрланиш ва кибрланиш одатини кетказди. Одамлар икки тоифадирлар: Аллоҳ таолонинг ҳузурида қадр топган – солиҳ ва тақволи киши ҳамда Аллоҳ таолонинг ҳузурида қадрсиз – фожир ва бахтсиз киши. Одамларнинг барчаси Одамнинг фарзандларидир. Одамни эса, Аллоҳ таоло тупроқдан яратган”, деганлар (Имом Термизий ривояти).
Шундан келиб чиқиб, ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ҳам никоҳда мусулмонлар ўзаро тенг экани ва наслу насабга кўра одам ажратиш нотўғри эканини айтмоқдалар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
🏆“Насаф” — чемпион!
Бу хушхабарни албатта яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
⚽️ https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#mutolaa
МУСИБАТ - АЛЛОҲНИНГ РАҲМАТИМИ ЁКИ АЗОБИ?
...Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:* “Аллоҳнинг юзта раҳмати бордир. Улардан биттасини жин, инс, ҳайвонот ва ҳашаротлар орасига нозил қилгандир. Бас, ўша ила улар бир-бирларига меҳр ва раҳм кўрсатадилар. Ўша ила ваҳший ҳайвон ўз боласига меҳр кўрсатади. Аллоҳ тўқсон тўққизта раҳматини кейинга қўйган. Улар ила қиёмат куни бандаларига раҳмат кўрсатади”, *дедилар (Имом Муслим ривояти).
Бошқа бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: *«Аллоҳ халойиқни халқ қилганда Ўз Китобига “Албатта раҳматим азобимдан ғолиб келадир”, деб ёзиб қўйди», *дедилар (Имом Бухорий ривояти)...
✍🏻БАТАФСИЛ
БИР ИЛЛАТ ОРТИДАГИ ФОЖИАЛАР
...Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам зинодан қайтариб айтадилар: *“Эй инсонлар! Зинодан қўрқинглар, унда олтита зарар бор. Шундан учтаси бу дунёда, учтаси охиратда бўлади. Бу дунёдагилари: зино руҳий гўзалликни кетказади, камбағаллик келтиради, умрни қисқартиради. Охиратдагилари эса – Аллоҳнинг ғазаби, ҳисобдан ёмон ўтиш ва жаҳаннам азобидир”* (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти)...
✍🏻БАТАФСИЛ
МУАММОНИНГ НОЗИК НУҚТАСИ
...Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умму Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: *«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар бир маст қилувчи ва бўшаштирувчидан қайтардилар»* (Имом Абу Довуд ривояти) дейилган.
Демак, инсон саломатлигига салбий таъсир этувчи ҳар қандай егулигу ичимликдан тийилмоқ керак. Афсуски, сархуш қилувчи нарсаларни бир татиб кўрган киши нафсини бошқара олмай, яна истеъмол қилгиси келади. Ўзида унга қарши куч, ирода топа олмайди. Унга қарам бўлмасликнинг энг яхши йўли эса умуман оғизга олмасликдир. Бунинг учун эса фарзандаримизни имон-эътиқодли қилиб тарбиялаш, харом-ҳалолни чуқурроқ англатиш керак. Шундагина улар номақул ишларга ҳам қўл урмайдилар...
✍🏻БАТАФСИЛ
ЭРИШИШ ИМКОНСИЗ НАРСАНИ ОРЗУ ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
...Илк ваҳий келган вақтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўрқиб кетганлари боис онамиз Хадича разияллоҳу анҳо амакиси Варақа ибн Навфал олдига бориб, вазиятни тушунтирадилар. Анча ёшга кириб қолган Варақа: “Сенга қавминг душманлик қилиб, юртингдан чиқарган вақтда, қанийди мен ҳам бўлсам эди, сенга ёрдам берган бўлардим!”, дейди – Имом Бухорий ривояти.
Ибн Ҳажар раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Агар унда яхшилик бўлса, имконсиз нарсани хоҳлаш, орзу қилиш мумкинлигига бу ҳадис далилдир. Варақа яна ёш йигит бўлишни хоҳлади, лекин бу имконсиз нарса, яъни инсон умри давомида бир марта ёшлик даврида яшайди” – “Фатҳул Борий”, 1/26...
✍🏻БАТАФСИЛ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Маърифий суҳбатлар: Такаббурлик ва манманлик оғир гуноҳ
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
"Каҳф" сураси.
#Гўзал_тиловат
🎙Аҳмедов Яҳёхон қори ака
Каҳф сурасини жума куни ўқишлик улкан савоблардандир.
📽 https://youtu.be/cScwPvJgH-k
•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
🛰Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида шу йилнинг октябрь ойида ўтган асосий тадбир ва воқеалар
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
#Mushohada, #ajrimlar
⚡️ОИЛАВИЙ АЖРИМЛАР: САБАБ, ОҚИБАТ ВА ЕЧИМ
📝Ҳурматли юртдошлар, muslim.uz портали ижодкорлари сиз азиз мухлисларимизга янги "Мушоҳада" номидаги лойиҳани тақдим этмоқда. Унда бугунги ҳаётимиздаги долзарб муаммолар, турли ижтимоий иллатларга динимиз таълимотидаги ечимлар ҳақида уламолар, соҳа мутахассисларининг фикр-мулоҳазалари бериб борилади, иншааллоҳ.
🕊Тўй – деса халқимиз борини беришга тайёр. Тўй куни тўйхонага дабдаба билан кириб келган икки ёшнинг бахтли онларини кўриб ҳамманинг севинчи ичига сиғмайди. Қани энди, мана шу хурсандчилик билан бошланган янги ҳаёт остонаси, бир умр мустаҳкам бўлса. Минг афсуски не не умидлар билан боғланган никоҳ ришталари гоҳида йил, гоҳида ой баъзида эса кун ўтмай узиляпти. Турли арзимаган сабаблар билан ёш оилалар барбод бўляпти...
▶️FULL HD
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Улашинг📲
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#bir_hadis_sharhi
БАРЧА МЎМИНЛАР ҲАҚҚИГА ДУО
Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки мўмин ва мўминалар ҳаққига истиғфор айтса, Аллоҳ унга ҳар бир мўмин ва мўмина ҳисобида биттадан яхшилик ёзади", деганлар.
Шарҳ: Агар бирор (таниган ва танимаган) мўмин-мўминанинг ҳаққига истиғфор айтсангиз, Аллоҳ таоло бунинг эвазига ўша мўмин ва мўмина номидан сизга яхшилик (савоб) ёзади.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Эй Роббимиз, мени, ота-онамни ва мўминларни ҳисоб қилинадиган куни мағфират айлагин" (Иброҳим сураси, 41-оят).
Аллоҳим Одам алайҳиссаломдан то Қиёматга қадар келадиган жамики мўмин-мусулмонларнинг гуноҳларини мағфират этгин.
Улашинг📲
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Ота-онангиз бўлса меҳрларига тўйиб қувват олволинг, умр ғанимат. Ҳа айтганча, жума билан табриклаш ёдингиздан чиқмасин!😊😉
💐Жума муборак!💐
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐Жума муборак!💐
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA