Аллоҳнинг ҳикмати
Табиатга бир назар солинг! Ҳеч бир нарса ўзи учун яшамаяпти. Дарё ўзининг сувидан ичмайди, денгиз ўзидаги балиқдан, дарахт эса ўзининг мевасидан емайди, Қуёш ўзини ёритмайди, гул ўзи учун муаттар хидини сочмайди, сут эмизувчилар ўзининг сутини ичмайди.
Бу Аллоҳ таолонинг оламни яратишдаги ҳикмати. Келинг, биз ҳам бир-биримизга ёрдамчи бўлайлик. Ташвиш билан келганга мадад берайлик, узр сўраб келганни кечирайлик, муҳтожга инфоқ-эҳсон қилайлик.
Унутмангки, умр тезда ўтиб кетади, аммо яхшилик қолади.
Кимдир сиздан бирор ёрдам сўраб келса билингки, унга ёрдам беришдан энг аввало сиз кўпроқ фойда топасиз. Зеро, сизнинг олдингизга уни Аллоҳ таоло юборди ва у орқали сизга яхшилик эшигини очмоқчи.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Инсонларнинг энг яхшиси одамларга кўп фойда келтирадиганидир", деганлар (Ибн Ҳиббон ривояти).
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📡 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Вакиллик кубоги учун футбол мусобақасидан фотолавҳалар
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
⚽️ https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Xalqaro_konferensiya #anjuman
ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯГА ТАШРИФ БУЮРАДИГАН УЛАМОЛАР
📢 Аввал, шу йил 15-16 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” номли халқаро конференция бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик. Ижтимоий тармоқлар орқали мазкур анжуманга ташриф буюрадиган мўътабар уламолар ҳақида маълумот бериб борамиз.
Одам боласига ҳар кеча кундуз учта мусибат етади, аммо уларнинг биротасидан ҳам ибрат олмайди:
Биринчи мусибат: Ҳар куни умридан бир куни камаяди. Лекин, умрининг қисқараётганига аҳамият бермайди. Агар ҳар куни молидан бир қисми камайганида, унга беэътибор бўлмас эди. Афсуски, умрнинг ўрнини тўлдириб бўлмайди, молни эса ўрни тўлади.
Иккинчи мусибат: Ҳар куни Аллоҳнинг ризқидан ейди. Агар ризқи ҳалол бўлса, унга ҳисоб беради. Агар ҳаром бўлса, жазоланади. Булар ҳақида ўйламайди.
Учинчи мусибат: Ҳар куни охиратга бир қадар яқинлашиб, дунёдан бир қадар узоқлашади. Шундай бўлсада, охирати ҳақида ўткинчи дунёсига қайғурганчалик қайғурмайди.
🎙 Ҳомиджон домла Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Қуръон сизнинг шахсиятингизни буткул ўзгартиради
📖
Агар Қуръонга етарлича вақт ажратсангиз албатта, унинг таъсирини сезмай иложингиз йўқ.
Ёмон одатларингиз ўзгармай қолиши амри маҳол.
Қуръоннинг баракасини ўзингизда ҳам, хулқингизда ҳам албатта кўрасиз.
Турли синов ва мусибатларга нисбатан сабрли бўлиш ва тақдирга рози бўлиш сизнинг одатингизга айланади.
Гўё сизда ҳеч қандай ташвиш ёки муаммо йўқдек, қалбингизни хотиржамлик ва осойишталик эгаллайди.
#Кун_ҳикмати
- Тақво қилмаган бу икки кўзлар,
- Қиёматда билмам нимани сўзлар.
- Амали ноқис бу безбет юзлар,
- Тинмайин «Жаннатга» киришни кўзлар
➡️ Энг қадрли инсонларингизга юборинг!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Агар ҳамма нарса сенга қарши уюлиб келганида сен тоқат қилолмайдиган нуқтага етсанг таслим бўлишдан эҳтиёт бўл. Чунки ана шу нуқтада тақдирингни ўзгариши амалга ошади.
Жалолиддин Румий.
📧 @nasafziyo
Ассалому алайкум,
Хайрли тонг!
Аллоҳим барчамизга ушбу кунни файзли, баракали ва хайрли қилсин.
Омин!
•••┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•••
📲 Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
✍🏻 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
МЎМИН – НИФОҚДАН ЧЕТДА БЎЛАДИЎзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#muftiy_minbari
📹 АЁЛЛАРНИ ОЛИЙЖАНОБ КИШИ ҲУРМАТ ҚИЛАДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
•••┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈•••
✍🏻Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
МУҲАББАТ УЧУН КЕЛГАНМИЗ
БУ ДУНЁГА...
🍃💐Биз дунёга манманлик учун келмадик. Биз севги учун, бошқаларнинг меҳрини қозониш, махлуқотни яхши кўриш, яратилган нарсаларга шафқат, муҳаббат кўрсатиш учун келдик.
Юнус Эмро
📚@nasafziyo
Солиҳлардан бирлари айтади: “Агар таҳоратда қалб ҳозир бўлиб, унда хушуъ қилса, намозда ҳам қалб хушуъли бўлади. Агар таҳоратда саҳв-адашиш кириб қолса, намозда ҳам хаёл бузилиб, адашиш юзага келади”.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
САҲОБАЛАР ИБРАТ МАКТАБИЎзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла
•••┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈•••
✍🏻Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Поклик #Мисвок
▪️ Оғизни покловчи ва Роббни рози қилувчи амал
▫️ И.А.Гаврилов томонидан “Оценка антимикробной активности мисвака – Мисвокнинг микробга қарши фаоллигини баҳолаш” мавзусида илмий тадқиқот амалга оширилган…
Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/43422
•••┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈•••
✍🏻Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Вакиллик кубоги учун волейбол мусобақасидан фотолавҳалар
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🏐https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Янгиликлар
#Футбол_ва_валибол_мусобақаси
Вакиллик кубоги учун футбол ва волейбол мусобақалариниинг якуний босқичи бўлиб ўтди
⚽️🏐
Бугун, 10 октябрь куни Вакиллик кубоги учун футбол ва волейбол бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги тизимида фаолият кўрсатиб келаётган Қарши шаҳар ва Қарши тумани жоме масжидлар имом-хатиби, имом ноиб, муаззинларидан ташкил топган жамоалар ўртасида футбол мусобақаси, шунингдек, Деҳқонобод ва Шаҳрисабз шаҳридаги жоме масжид имом-хатиб, имом ноиб ва муаззинларидан ташкил топган жамоалар ўртасида эса волейбол мусобақаси бўйича финал баҳслари ўтказилиб, ғолиблар аниқланди.
Финал натижаларига кўра футбол мусобақасида 2:1 ҳисобда Қарши шаҳар жамоаси ғолибликни қўлга киритган бўлса, волейбол мусобақаси бўйича эса умумий 2:0 ҳисобида Деҳқонобод тумани жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Мусобақалар ўта қизиқарли ва таассуротларга бой, кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.
Қўлингдан келса бу дунёда қол
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
Ўғлини уйлантирган ота бир куни ўғлига қоғоз, қалам ва ўчирғич келтиришни буюрди. Ўғил аввалига отасининг бу талабидан ҳайрон бўлди, ота қистайвергач, ўғил айтилган нарсаларни олиб келди. Ота ўғилга: ёз!-деди.
Ўғил: нимани ёзай?-деди.
Ота: ҳохлаган нарсангни ёз, деди. Ўғил бир жумла ёзди.
Ота: энди ёзганингни ўчир, деди. Ўғил ўчирғич билан ёзган нарсасини ўчирди.
Ота: яна ёз!-деди.
Ўғил: нимани, нега ёзай?-деди.
Ота: Сен ёзавер, деди. Ўғил ёзди.
Ота: энди ўчир, деди. Ўғил ўчирди.
Ота: Ёз!-деди.
Ўғил: Сиз мендан нима истайсиз, нега ёзай?-деди.
Ота: Айтганни қил, деди. Ўғил яна ёзди.
Ота: Энди ўчир!-деди. Ўғил ўчирди. Шундан кейин ота ўғлининг елкасига қўлини қўйиб: Эй ўғлим, турмуш қургандан кейин оилада битта ўчирғич бўлиши керак. Сен аёлингдан кўрган баъзи бир ёқмайдиган нарсаларни ўчириб туришинг, аёлинг сендан кўрган баъзи бир ёқтирмайдиган нарсаларини ўчириб туриши керак бўлади. Акс ҳолда турмушнинг оппоқ варағи кўп ўтмай ёқимсиз хотиралар билан тўлиб қолади. Натижада, турмуш жаҳаннамга айланади. Эй ўғлим, эр-хотинлик алоқаси меҳр-муҳаббат ва ўзаро бағрикенгликка, бир-бирига нисбатан кечиримли бўлишга асосланади. Агар бирор камчилик ўтса уни такрорламаслик учун муносиб услуб билан тушунтириш лозим бўлади. Мана шу эр-хотинлик алоқасини мустаҳкамлайдиган асосий қоидалардан ҳисобланади, деди.
🎙 Ҳомиджон домла Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Олис ҳудуддаги имомлар Диний идора фаолияти билан танишди (Фото+)
Батафсил...
Улашинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
10.10.2024 йил ҳолатида
🕋 Бомдод 06:05;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 16:20;
🕋 Шом 18:10;
🕋 Хуфтон 19:40.
Кекса бир донишманд дарё бўйида ўтирса, сувда мушук оқиб келаётганига кўзи тушди. Мушук сувдан чиқишга урунар, аммо уддалай олмас эди. Донишманд мушукни қутқаришга қарор қилди ва унга қўлини узатди. Мушук эса, донишманднинг қўлини тимдалаб олди. Донишманднинг жони оғриб, додлаганча қўлини тортиб олди. Бироздан сўнг яна мушук томон қўлини узатди. Мушук эса, яна унинг қўлини тимдалаб олди. Бу гал ҳам қўли қаттиқ оғриган донишманд додлаб қўлини тортиб олди. Шу ерга яқинроқ жойда бошқа бир киши донишманднинг ҳатти-ҳаракатини кузатиб турган экан. Донишманд учинчи бор мушукни сувдан чиқариш учун қўлини чўзганда бояги киши унга қараб: Эй мўйсафид, биринчи марта ҳам, иккинчи марта ҳам қўлингизни тимдалаб олганидан хулоса қилмай, яна учинчи марта ҳам уни қутқариш учун қўлингизни чўзяпсизми?-деди. Донишманд эса, унинг гапига эътибор бермай мушукка қўлини чўзди ва бу гал уни сувдан чиқариб олди. Шундан кейин донишманд бояги кишининг олдига бориб, унинг елкасига қўлини қўйди ва: Эй иним, мушукни иши тимдалаш, мени ишим эса меҳр кўрсатиш. Нима учун мен унинг табиатидаги нарса учун ўз табиатимдаги нарсадан воз кечишим керак. Сен шуни истайсанми? Эй иним, сен бошқаларга ўз табиатинг билан муомала қилгин, уларнинг табиати билан эмас, гарчи уларнинг табиати сенга озор берсада. Яна шуни билгинки, бошқалар сенинг олийжаноб муомаланга муносиб бўлмасаларда, уларга ўшандай муомала қилишингдан сени қайтарадиганларнинг чақириғига қулоқ солма. Модомики, сен ўзгаларни бахтли қилиш учун яшар экансан,албатта Аллоҳ таоло сени бахтли қиладиган бошқа кишиларни ҳам чиқариб қўяди. "Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир". Хулқингни гўзал қилсанг халойиқ сени яхши кўради. Ҳеч қачон бошқаларни бахтли қилган лаҳзанг учун надомат чекма, гарчи ўшалар бу яхшилигинга арзимасаларда, деди.
🎙 Ҳомиджон домла Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#дуо #Кечки_зикр #Ҳадис:
Толқ ибн Ҳабибдан ривоят қилинади:
«Бир киши Абу Дардо розияллоҳу анҳунинг олдларига келиб: «Эй Абу Дардо, уйингиз ёниб кетди», деди. Абу Дардо эса: «Аллоҳ азза ва жалла бундай қилиши мумкин эмас. Чунки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир нечта калимани эшитганман. Ким уларни кундузи айтса, кеч киргунича унга бирор мусибат етмайди. Ким уларни кечки пайт айтса, тонг отгунича унга бирор мусибат етмайди, деганлар. У дуо қуйидагича:
اللهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَأَنْتَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ، مَا شَاءَ اللهُ كَانَ وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ، أَعْلَمُ أَنَّ اللهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ وَأَنَّ اللهَ أَحَاطَ بِكُلِّ شَيْءٍ عِلْمًا. اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ نَفْسِي وَمِنْ شَرِّ كُلِّ دَابَّةٍ أَنْتَ آخِذٌ بِنَاصِيَتِهَا إِنَّ رَبِّي عَلَى صِرَاطٍ مُسْتَقِيمٍ
💬 «Аллоҳумма анта роббий, лаа илаҳа илла анта ъалайка таваккалту ва анта роббул ъаршил ъазийм. Машааллоҳу каана ва маа лам йаша
лам якун. Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳи ъалиййил ъазийм. Аъламу анналлоҳа ъала кулли шайин қодийр ва анналлоҳа қод аҳато бикулли шай
ин ъилма. Аллоҳумма инний аъузу бика мин шарри нафсий ва мин шарри кулли даббатин анта aхизун бинaсийатиҳа, инна роббий ъала сиротим мустақийм».
📝 (Маъноси: Аллоҳим, Сен парвардигоримсан. Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сенга таваккал қилдим. Сен улуғ арш Раббидирсан. Сен хоҳлаган нарса бўлади, хоҳламаганинг бўлмайди. Улуғ ва олий Аллоҳдан бошқада ўзгартириш ва қувват йўқ. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодир эканини биламан. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани илми билан иҳота қилгандир. Эй Раббим, нафсимнинг ёмонлигидан ва пешонасидан тутадиганинг ҳар бир ҳайвоннинг ёмонлигидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман. Албатта, эй Раббим, Сенинг йўлинг тўғри йўлдир.)
Ибн Сунний ривоятлари.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Истиғфорнинг фойдалари
📿📿📿
• Азобни ман қилади;
• Ризқни жалб қилади;
• Гуноҳни ўчиради;
• Даражани кўтаради;
• Ғамни кетказади;
• Ёмғирни жалб қилади;
• Қалбни поклайди;
• Фарзанд кўришга сабаб бўлади;
• Соғликни сақлайди;
• Куч-қувват ато этади;
• Балони даф қилади;
• Дуонинг ижобат бўлишига сабаб бўлади.
• Гўзал ҳаёт роҳат-бахш этади;
• Қулфларни очади;
• Мол-мулкни кўпайтиради;
• Фитналардан омонда бўлишга сабаб бўлади.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Масжиди Набавийни кенгайтириш
Тарихчиларимизнинг таъкидлашларича, ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг қилган муҳим ва тарихий ишларидан бири Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларини кенгайтириш бўйича олиб борган ишларидир.
Ҳазрати Усмон узоқ вақт халифалик қилдилар. Бу давр мобайнида Ислом жамияти мислсиз равишда кенгайди. Турли халқлар Исломга кирдилар. Мусулмонларнинг сони ниҳоятда кўпайиб кетди. Саҳобаи киромлар ҳам турли юртларга тарқалиб кетдилар. Шунга ўхшаш яна бошқа кўпгина ўзгаришлар содир бўлди. Ана шу давр ичида ҳазрати Усмон ҳам анчагина ишларни амалга оширдилар. Бу ишларнинг кўпчилиги янгилик ҳисобланар эди. Мазкур янгиликлар асосан давр тақозоси билан юзага чиққан янгиликлар эди. Ана шу янгиликлар ичида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларини кенгайтириб, янгидан қуриш ҳам бор эди.
✍🏼 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22712
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Ҳадис
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар:
“Оқ сочни юлманглар, чунки у қиёмат кунида нурдир. Кимнинг Исломда битта сочи оқарган бўлса, унинг сабабидан Аллоҳ унга битта ҳасана битади, ундан битта гуноҳни ўчиради ва унинг даражасини бир поғона кўтаради”.
Имом Аҳмад ривояти
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху
- Қанчалик яхши ёки ёмон бўлмасин, ҳаётингиз учун Аллоҳга шукр қилган ҳолда тонг оттиринг. Унутмангки бир ерларда инсонлар фақатгина ҳаётда яшаб қолиш учун курашмоқдалар.
- Бизга берилган яна бир офиятли кун учун Аллоҳга ҳамд бўлсин! Кун давомида сизни офият ва хуш кайфият тарк этмасин! 🤲
🍂Хайрли тонг!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#muftiy_minbari
📹 МАСЖИДЛАР - ҚАЛБЛАР ОРОМ ТОПАДИГАН ЖОЙДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
•••┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈•••
✍🏻Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Вақт нечоғлик улуғ неъмат
Ёрқинжон домла Жумабоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси
#mutolaa #ajva #jannat
🌴АЖВА ЖАННАТДАНДИР
Қуръонда хурмо йигирма мартадан ортиқ зикр қилинган. Жаброил алайҳиссалом Марямга Исо алайҳиссаломни туққанидан кейин янги хурмо мевасидан ейишни маслаҳат берди:
📖 “Хурмо шохини силкитгин, у сенга янги хурмо меваларини ташлар” – Марям сураси, 25-оят.
🌙 “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шом намозини ўқимасдан олдин бир неча хурмо билан оғиз очар эдилар. Агар хурмо бўлмаса, хурмо қоқиси билан очар эдилар. Агар қуритилган хурмо ҳам бўлмаса, бир неча қултум сув ичар эдилар” – Имом Термизий ривоят қилган, 696...