nasafziyo | Unsorted

Telegram-канал nasafziyo - nasafziyo.uz

64484

ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллигининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари: Internet 🌐 www.nasafziyo.uz Telegram👉 t.me/nasafziyo Instagram📷 nasafziyo.uz Facebook ➡️ https://www.facebook.com/nasafziyouz.qashqadaryo Youtube 📽 Nasafziyo.uz

Subscribe to a channel

nasafziyo.uz

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

🪻 АЛЛОҲ 🌱 🕊
🪷 БУГУНГИ 🌱 🕊
🪻 КУНИНГИЗНИ 🌱 🕊
🪷 БАРОКАТЛИ, 🌱 🕊
🪻 ФАЙЗЛИ 🌱 🕊
🪷 ҚИЛСИН!
🌱 🕊

🍃 🏵 🍃 🏵 🍃 🏵 🍃
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар.

🍂 ХАЙРЛИ ТОНГ!

Читать полностью…

nasafziyo.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11-13 ноябрь кунлари халқаро саммитларда иштирок этиш учун амалий ташриф билан Саудия Арабистони ва Озарбайжон Республикасида бўлади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 11-13 ноября посетит с рабочими визитами Саудовскую Аравию и Азербайджанскую Республику для участия в международных саммитах.

#Mirziyoyev #sammit #SaudiyaArabistoni #Ozarbayjon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

Aллоҳ гўзал

Орази гул, ҳусни ҳилол,
Aллоҳ гўзал, Aллоҳ гўзал.
Мутлоқ камол, мутлоқ жамол,
Aллоҳ гўзал, Aллоҳ гўзал…

Aрш аркида султон ўзи,
Беайбу бенуқсон ўзи.
Пойига чўк, ул Зулжалол,
Aллоҳ гўзал, Aллоҳ гўзал…

Дийдори бир ширин умид,
Aзал вужуд, абад вужуд.
Кимга аён, кимга хаёл,
Aллоҳ гўзал, Aллоҳ гўзал…

Наҳри зилол, бағри баҳор,
Гул чеҳра ёр, нур чеҳра ёр.
Оромижон, ошуфтаҳол,
Aллоҳ гўзал, Aллоҳ гўзал…

Тупроққа жон етмиш ато
Момо Ҳаво, Одам Aто,
Лойдан одам ясар кулол,
Aллоҳ гўзал, Aллоҳ гўзал…

Шоир тилак-таъбим ўшал,
Руҳим ўшал, Роббим ўшал,
Aллоҳу акбар, ей Билол,
Aллоҳ гўзал, Aллоҳ гўзал!..

Муҳаммад Юсуф шеъри
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

⚡️ Oʻzbekistonda “Bagʻrikenglik haftaligi” oʻtkaziladi

🏢 Din ishlari boʻyicha qoʻmita, Millatlararo munosabatlar va xorijiy mamlakatlar bilan doʻstlik aloqalari qoʻmitasi hamda qator vazirlik va tashkilotlar bilan hamkorlikda 16-noyabr – Xalqaro bagʻrikenglik kuniga bagʻishlab, joriy yilning 11–16-noyabr kunlari respublikaning barcha hududida “Bagʻrikenglik haftaligi” oʻtkaziladi.

🔸 Haftalik doirasida Respublika umumtaʼlim maktablarida “Bagʻrikenglik mening nazdimda” mavzusida eng yaxshi insholar tanlovlari, “Mening bagʻrikeng dunyoim” mavzusida eng yaxshi rasmlar tanlovlari, bagʻrikenglikni targʻib qiluvchi sheʼrxonlik kechalari;

🔹 Respublika oliy taʼlim muassasalarida “Biz bir mamlakatda yashayotgan yagona xalqmiz”, “Diniy maʼrifat va millatlararo bagʻrikenglik – jamiyat barqarorligi sharti” mavzularida ilmiy-amaliy va maʼrifiy tadbirlar, “Millatlararo totuvlik va bagʻrikenglik – umrboqiy qadriyatlar” mavzusida davra suhbatlari boʻlib oʻtadi.

Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati

📬 @nasafziyo

Читать полностью…

nasafziyo.uz

#mutolaa #Alloh #yaxshi #banda
☝️ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ 21 КУН ИЧИДА АЛЛОҲ ЯХШИ КЎРГАН БАНДА БЎЛИШ МУМКИН?

Улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

ОХИРАТДАГИ ҲИСОБ
👇👇👇
☪️  Инсон ўз атрофида яхшилик билан ёмонлик кураш олиб бораётганига гувоҳ бўлиб яшайди. Кўпинча бу курашда ёмонлик ғолиб чиқади. Бир одам ўзининг қисқа умри давомида яхшиликнинг ёки ёмонликнинг оқибати нима бўлганини билиб олиши қийин. Инсон яхшилик ғолиб кела олмаганини ва ёмонликка яраша жазо берилмаганини кўриб, афсус чекади. Энг одил Зот бўлмиш Аллоҳ таоло эса бу дунёда бўлмаса ҳам, у дунёда барча яхшиликка мукофот ва ёмонликка жазо бериши муқаррар. Ҳар бир инсон қилган ишлари учун ҳисоб-китоб қилиниши муқаррар эканлиги ҳақида Қуръони Каримнинг жуда кўп оятларида сўз юритилган.
Қиёмат сурасида тасвирлаб айтиладики, ўша кунда кўзлар даҳшату ҳайратда қолади, Ой ўз ўрнидан жилади ва Қуёш иккови бир-бирига қўшилиб кетади. Бутун борлиқда тартиб деган нарса қолмайди. Шундай бир даҳшатли ҳолатда, қўрқинчда қолган инсон "Қаерга қочсам бўларкин, қаердан бошпана топсам экан", дея шошиб қолади. Албатта, Аллоҳдан бошқа қочадиган жой ва бошпана йўқ. Ана шу кунда ҳар бир инсон ўз қилган ишлари учун жавоб беради. У вақтда ҳеч қандай узр қабул қилинмайди.
  Ҳисоб-китобдан сўнг тақводор мўмин-мусулмон кишилар жаннатга киритиладилар у ерда моддий маънавий неъматлардан хоҳлаганларича баҳраманд бўладилар. Ёмон иш қилган кишилар эса дўзахга киритиладилар ва у ерда кучли оловда ёндирилиб, дахшатли азобларга дучор бўладилар.


📚"Иймон" китобидан.
Каналга уланиш: 👇
  📲 /channel/nasafziyo

Читать полностью…

nasafziyo.uz

ХАЙРЛИ ТОНГ!

«Эй Раббимиз!
Бизни омонлигингда, паноҳингда ва яхшилингда қилгин. Бизни Ўз ҳифзи ҳимоянгда асрагин!»


🍂@nasafziyo

Читать полностью…

nasafziyo.uz

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Пайғамбарлар ичидан бирон пайғамбар Аллоҳдан ёрдам сўраб тасбеҳ айтгани ҳолда ғам-ташвиш, балодан нажот топмай қолмаган”, деди.

“Дард ва даво”дан.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

#Ҳикмат

Кунингизни иккига бўлиб, бир қисмини охиратга тайёргарлик ишлари, қолганини ҳалол ризқ-насиба топиш билан ўтказинг. Учинчи бўлимнинг эса сизга фойдаси йўқ, зарари бор.
Молингизни ҳам иккига бўлинг. Бир қисмини аҳли оилангизга сарфлаб, қолганини охиратингиз учун озуқа қилинг. Учинчи қисмининг эса сизга фойдаси эмас, зарари борлиги учун унга  эҳтиёжингиз йўқдир.

Абу Зарр Ғифорий

📚https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA

Читать полностью…

nasafziyo.uz

Кўп миқдор пул маблағидан ҳам зиёдасига эгамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

Худо хоҳласа...

Улашиб қўямиз, Ўзи тез кунларда етиштирсин. Амийн🤲

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очганинг каби, 
Қалбларимизни ҳам ғафлатдан
уйғот!

Дунёни тонг нури ила ёритганинг каби, 
Ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар эт, амин!


🍂 ХАЙРЛИ ТОНГ!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖
https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"

Ар-Роҳман сураси, 30-оят.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰
https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

Қўл телефонлари - Дунёда кўтаришга Енгил, аммо кимгадир Қиёмат юки. Сен уни шундай ишлатгинки Дунё ва Охиратда фойда берсин.

Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

"Каҳф" сураси.
#Гўзал_тиловат

🎙Аҳмедов Яҳёхон қори ака

Каҳф сурасини жума куни ўқишлик улкан савоблардандир.

📽 https://youtu.be/cScwPvJgH-k

•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
🛰Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖
https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

#muftiy_minbari

📹 ДУНЁ АЁЛЛАРИНИНГ САЙЙИДАСИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

#дуо

Ўтганлар ҳаққига қилинадиган дуо

Роббанағфир ланаа ва ли-ихвааниналлазийна сабақууна бил иймаан ва лаа тажъал фий қулуубинаа ғиллал-лиллазийна ааману, Роббанаа иннака роуфур роҳийм.

"Эй Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, иймон келтирганларга қалбимизда нафрат (пайдо) қилмагин. Эй Роббимиз, албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли Зотсан" (Ҳашр сураси, 10-оят).

📬 https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA

Читать полностью…

nasafziyo.uz

Аёллар илм олиши шарт

- Дунёнинг ярми аёллар, қолган ярми  уларнинг тарбияланувчисидир.
- Аёллар мардикор бозори бор юртнинг хотин-қизлар кунини нишонлашга ҳаққи йўқ.
- Жаҳолатнинг ягона қўрқуви - аёлдир. Чунки аёл ўрганса фарзандларига ҳам ўргатади.
- Аёлга илм бериш - жамиятга илм беришдир.
- Кимда бир қиз бўлса оила дафтарига 10 та ўғлим бор деб ёзиб қўйсин.

Шайх Али Тантовийнинг "Эй қизим" номли китобидан

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬
https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

#mutolaa #quran #nikoh #solih
🌸 Ораларингиздаги никоҳсизларни ва қулу чўриларингиздан солиҳларини никоҳлаб қўйинг...

Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Ораларингиздаги никоҳсизларни ва қулу чўриларингиздан солиҳларини никоҳлаб қўйинг. Агар фақир бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилур. Аллоҳ Восиъ ва Алиймдир» («Нур» сураси, 32‑оят).

✍🏼БАТАФСИЛ...


https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

#ТАФСИР #АРХИВ

ТИЙН СУРАСИ ТАФСИРИ

Устоз Зайниддин домла

📬 https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA

Читать полностью…

nasafziyo.uz

❗️АСР НАМОЗИГА ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

🕌 Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аср намозини ўтказиб юборган одам оиласидан, бойлигидан айрилган киши кабидир”, деганлар.

🔥 Яъни, аср намозини узрсиз ўқимаган одам оила аъзоларидан, мол-мулкидан айрилиб қолганга ўхшайди.

✅ Аслида ҳар қандай намозни ҳам вақтидан кечиктириш мумкин эмас. Аммо аср намозига яна ҳам аҳамиятли бўлиш зарур. Чунки бошқа ҳадисда аср намозини қазо қилганнинг амаллари ҳабата (бекор) бўлибди, дейилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

#muftiy_minbari

📹 ЭҲТИРОМИ ВОЖИБ ЗОТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📬 https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA

Читать полностью…

nasafziyo.uz

ЖАНОБАТ ҲОЛАТИДА БОЛАНИ ЭМИЗИШ
#ғусл #таҳорат

❓1440-CАВОЛ: Жунуб бўлган аёл боласини қандай эмизади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жунуб, яъни ғусл вожиб бўлган аёл, шунингдек ҳайз кўраётган аёл боласини эмизиши жоиз. Бу борада шундай зикр қилинган:
فإنه يجوز للأم أن ترضع ولدها، وهي على جنابة، والمسلم لو أصابته جنابة، فإنه لا ينجس، وقد قال النبي صلى الله عليه وسلم: إن المؤمن لا ينجس (رواه البخاري ومسلم).
“Она жанобат ҳолатида ҳам боласини эмизиши жоиз бўлаверади. Чунки мусулмон одамга жанобат етса, у нопок бўлмайди. Зеро, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Мўмин нопок бўлмайди” (Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилишган)” (“Ал-Мавсуа ал-фиқҳийя” китоби).
Шунга кўра, баъзиларнинг “Жунуб аёл боласини эмизиб бўлмайди”, деган гаплари асоссиз ва шаръий далилга таянмаган ҳолда айтилган гап бўлиб, унга эътибор қилинмайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

Оддий фикрла, оддий қабул
қил ва оддий яша❗️
Чунки ҳақиқат ҳам жуда оддийдир.

Жалолиддин Румий


📚https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA

Читать полностью…

nasafziyo.uz

Ухлаб уйғонмади, уйғонганлар топа олмади!

Ҳулоса шуки: ўзингиз
яқинларингизга омонатсиз, улар ҳам сизга омонатдурлар

🤲Омон бўлинг қадрдон!

Каналга уланиш📬
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA

Читать полностью…

nasafziyo.uz

#Тонг_отганида_ўқиладиган_дуо
#Ҳадис:

Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида:

اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ

«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”).

Абу Довуд ривоятлари.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#tong #duo #Alloh

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

#muftiy_minbari

📹 СОЛИҲА АЁЛ ТИМСОЛИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📬 https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA

Читать полностью…

nasafziyo.uz

ОҒИЗ СУТИНИ ИЧИШ ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром

❓1438-CАВОЛ: Янги туққан сигирнинг сутини ичиш жоизми? Баъзилар бу каби сутлар қуюқ ва қизғиш бўлгани учун емаслик керак дейишяпти?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ҳайвонлар, хусусан, сигирлар туққанидан кейин уч-тўрт кун ичида улардан қуюқроқ сут келади. Бу нарсани бизнинг тилимизда оғиз сути (палла) дейилади. Бу борада “Ал-Фатҳу ар-Раҳмоний" китобида машҳур олим Собитхонтўра Абул-Маъоний Намангонийнинг қуйидаги сўзлари келтирилади:
لِبَاءْ وَفَلَّهْ وَ آغُوزْ کِه مِیدوشند از چهار پایان ماکول طاهر وحلال است قطعا بالاجماع؛ ودَرانْ هیچ شکی نیست زیرا که ببيان أهل طب وحكمت وأهل لغت عرب روشن گردید که فَلَّه شِیر غلیظ است که تا سه روز یا چهار روز از حیوان نوزایده می دوشند و این و شیر حلال است بآيات و أحاديت وبأقوال علماء اسلام وإجماع امةِ محمدى
“Гўшти ейиладиган чорва ҳайвонларидан соғиб олинадиган оғиз уламолар иттифоқига кўра қатъий равишда ҳалол ва покдир. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқдир. Зеро табобат ва ҳикмат аҳли, шунингдек, араб тили уламоларининг баёнига кўра оғиз сути уч ёки тўрт кунгача янги туққан ҳайвондан соғиб олинадиган қуюқ сутдир. Сут оят ва ҳадислар, шунингдек, Ислом уламолари ва Муҳаммад алайҳиссалом умматинининг иттифоқига кўра ҳалолдир".
Шунингдек, бу масалада уламоларимиз қуйидаги тавсияни берадилар: “Агар унга қон ёки йиринг аралашиб қолса, қон ёки йирингдан холи бўлгунча истеъмол қилиш жоиз бўлмайди.” Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

ТАҚДИРНИ ҚАНДАЙ ТУШУНАМИЗ?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

📿 Бугун Ҳабибимизга ﷺ кўп салавот айтинг

• صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ

📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалайҳи васаллам".
📜 Маъноси: "У зотга Аллоҳнинг салавот ва саломи бўлсин!"

• عَلَيْهِ السَّلَامَ

📿 Ўқилиши: "Алайҳиссалом".
📜 Маъноси: "У зотга салом бўлсин!"

• عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامَ

📿 Ўқилиши: "Алайҳиссолату вассалам".
📜 Маъноси: "У зотга салавот ва салом бўлсин!"

• صَلَّى اللهُ عَلَى مُحَمَّدٍ

📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалаа Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Муҳаммадга Аллоҳнинг салавоти бўлсин!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ъалайҳи".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! У зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аали Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, Муҳаммаднинг оиласига салавот йўлла!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ النَّبِيِّ الأُمِّيِّ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадинин Набиййил уммиййи ва ъалаа аали Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! (Бирон кишидан) ўқиш-ёзишни ўрганмаган набий Муҳаммадга, Муҳаммад оиласига салавот йўлла!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَسَلِّمْ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аалиҳи васаллим".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, у зот оиласига салавот ва салом йўлла!"

• صَلَّى اللهُ وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ

📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ва саллама ъалаа Набиййинаа Муҳаммад ва ъалаа аалиҳи ва асҳаабиҳи ажмаъийн".
📜 Маъноси: "Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига Аллоҳнинг салавот ва саломлари бўлсин!"

Улашинг📲
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA

Читать полностью…
Subscribe to a channel