ИСЛОМ-ИЛМ ДИНИЎзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📲 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Байрамингиз муборак бўлсин азиз устозим!💐
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
Байрамингиз муборак бўлсин азиз устозим!💐
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
#Табрик #Ўқитувчи_мураббийлар_куни
▪️Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
🌙 МАВЛИДИ ШАРИФ ВА КИТОБЛАР ТАҚДИМОТИ ФАЙЗЛИ ЎТДИ
Бугун, 30 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Робиул аввал ойи муносабати билан Набий алайҳиссалом сийратларига бағишланган мавлиди шариф ҳамда Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг “Раббоний нидолар” ва “Ёшларга насиҳатим” китоблари тақдимоти бўлиб ўтди.
#Infografika
#Hadis
Tayyorladi: Izzatilloyeva.M
O‘qituvchi: Bozorova.M
Улашинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#live
#xabar #mavlud #taqdimot
Айни дамда, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Мавлиди шариф тадбири ҳамда Муфтий ҳазратларининг "Раббоний нидолар", "Ёшларга насиҳатим" китобларининг тақдимоти бўлиб ўтмоқда.
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Байрамингиз муборак бўлсин!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ассалoму алайкум!
Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!
🍂Хайрли тонг!
•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
✍🏻Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🍁 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#siyrat
🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ АХЛОҚЛАРИ
Telegram | Facebook | Instagram I Youtube | nasafziyo.uz
📧 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ЭНГ ОЛИЙ МУАЛЛИМЎзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Огоҳлик
❗️Xорижда фарзандингизга кимлар томонидан нималар ўргатилаётганини билмайсиз!
‼️ Мурғак фарзандизни бағрингизда ўсиши ва камол топишига ҳамда келажакда қандай инсон бўлишига бефарқ бўлманг!
🔰 Бугунги кунда республикада 15 та диний таълим муассасаси фаолият кўрсатиб келмоқда.
✅ Бугунга қадар, 26 та “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсларида 30 минг нафардан ортиқ фуқаро ўқиди.
🎞 Батафсил видеороликда
Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати
#Аллоҳнинг_яратганлари
🦜🦜
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКАТУҲ
💦 ХАЙРЛИ ТОНГ!🍃
🌸ЭНГ БАХТЛИ инсон бўлинг, қалбингиз дур каби бўлсин!
🌱Бошлаб олган янги кунингиз ҳайрли ва барокатли бўлсин..!
•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
🛫Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Аллоҳнинг_яратганлари
🌍Меркурий, Ер ва Юпитернинг Қуёш атрофидаги айланиши
Каналимизга аьзо бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
КАМБАҒАЛЛИКДАН ФАРОВОНЛИК САРИЎзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
С днём учителей
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📲 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Абу Умома ал-Боҳилий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Олимнинг обиддан афзаллиги Менинг сизларнинг энг қуйи кишингиздан афзалллигимдекдир. Ҳақиқат шуки, Аллоҳ таоло, Унинг фаришталари, осмонлар ва ер юзи аҳолиси, ҳатто ковагидаги чумолию, сув остидаги балиқлар ҳам одамларга яхшиликни ўргатувчи муаллимларнинг ҳақига дуо қилиб турадилар" (Имом Термизий ривояти).
Барча устоз ва мураббийларга Аллоҳнинг раҳмати ва мағфирати бўлсин.
•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
✏️Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📲 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#ТАБРИК
Устозим, сизга демоқчи бўлганларим…
Муҳтарам Устозим! Бугун сизни эсладим… аслида сизни унутганим ҳам йўқ. Ҳаётимнинг ҳар бир лаҳзасида, ҳар бир онида сизнинг берган ўгитларингиз, таълимингиз асқотади. Берган йўл-йўриқларингиздан ҳар кун, ҳар соат фойдаланамиз. Аммо ўзингизга бунинг учун ташаккурлар айтиш, сиз берган илм нури ҳаёт йўлимизни ёритаётганидан хурсандлигимизни билдиришга нимадир етмайди… Баҳоналаримиз кўп. Баъзан вақтимиз етмайди. Ахир биз энди улғайдик, ишларимиз кўп, режаларимиз бисёр. Сиз берган илм нури ила фарзандларимиз йўлини ҳам ёритмоқдамиз. Аммо бунинг учун сизга ташаккурларимизни изҳор этмадик ҳали. Баъзан бунинг учун бизга шижоат етишмайди. Қўнғироқ қилишга ва бориб кўришга ийманамиз ёхуд: «Мени танирмикинлар? Безовта қилиб қўймасмикинман? Вақтларини олмасмикинман?» — деймиз.
Билмаймизки, сизни эслаганимизнинг ўзи қалбингизни қувончга тўлдиради. Агар қўнғироқ қилсак, овозимизни эшитиб шодлигингиз икки ҳисса ортади. Кўргани бориб қолсак борми, бошингиз осмонларга етади.
Фақат ҳамон бизга нимадир етишмайди. Вақтми, шижоатми, ғайратми… Аммо шуни билишингизни жуда истардимки, мен сизни ҳар доим эслайман. Сиздан мудом миннатдорман. Сизнинг ўгитларингиз сабаб мен бугун ҳаётда ўз йўлимни топдим. Сиз менга берган билимларингиз сабаб бугун мен ҳурматдаман. Сизнинг меҳнатларингиз билан мен бугун оқу қорани яхши танийман, яхшию ёмонни ажратаман.
Азиз Устозим! Байрамингиз муборак бўлсин! Шуни билишингизни истардимки, ҳаётингизнинг ҳар куни аслида байрам. Чунки сиз ҳар куни кимгадир билим берасиз, илм чироғи билан йўлини ёритасиз. Сиз сабабли бир эмас, минглаб инсонлар ҳаётда ўз йўлини топади. Ҳар куни ҳаққингизга дуолар қилинади. Балки бугун сизга ҳадя беролмасмиз, аммо дуоларимизда мудом тилимиздасиз!
Яна бир бор байрамингиз билан қутлайман, азиз Устозим!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
АҲДГА ВАФО ҚИЛИШЎзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
30.09.2024 йил ҳолатида
🕋 Бомдод 06:00;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 16:35;
🕋 Шом 18:25;
🕋 Хуфтон 19:55.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Маърифий суҳбатлар: Пайғамбар алайҳиссаломнинг мўъжизалари
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"
Ар-Роҳман сураси, 30-оят.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Бири иккинчисиз бўлмас
Аллоҳга итоат этиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга итоатсизлик қилинмайди. Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат этиш лозим.
Аллоҳ таоло бундай буюради: “Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳ ва (Унинг) Расулига итоат этингиз!” (Анфол сураси, 1-оят); “Эй имон келтирганлар! Аллоҳга итоат этингиз ва Пайғамбарга итоат этингиз!” (Муҳаммад сураси, 33-оят).
Аллоҳ таолога итоат Қуръони карим кўрсатмаларига амал қилиш билан, Набий алайҳиссаломга итоат эса у зот алайҳиссаломнинг суннатларига эргашиш билан бўлади.
Аллоҳ таолога ва Унинг Расулига итоат этганлар улкан зафарларга эришади: “Кимки Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас, у улуғ ютуққа эришибди” (Аҳзоб сураси, 71-оят).
Аллоҳга ва Унинг Расулига итоатгўй бандалар жаннатга мушарраф бўлишади: “Кимки Аллоҳ ва унинг пайғамбарига итоат этса, (У) уни остидан анҳорлар оқиб турадиган (жаннатдаги) боғларга киритур” (Фатҳ сураси, 17-оят).
Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат этмаганлар қиёмат куни азобланадилар: «Юзлари оловда айлантириладиган кунда, улар: “Кошки эди, Аллоҳга итоат этганимизда, пайғамбарга итоат этганимизда”, дерлар» (Аҳзоб сураси, 66-оят).
Намозни ўз вақтида адо этиш, моли нисобга етганда закот бериш лозим. Намозни ўқиб, закотга қодир бўла туриб бермаслик, катта гуноҳдир.
Аллоҳ таоло намозни адо этишга ва закот беришга буюради: “...намозни баркамол адо этингиз, закотни берингиз...” (Ҳаж сураси, 78-оят); “(Эй мўминлар!) Намозни баркамол адо этингиз, закотни берингиз” (Нур сураси, 56-оят).
Намозни адо этувчилар ва закотни берувчилар учун Аллоҳ таолонинг улуғ мукофотлари бордир: “Албатта, имон келтирган, яхши ишларни қилган, намозни баркамол ўқиб, закотни берганлар учун Парвардигорларининг ҳузурида (махсус) мукофотлари бордир. Уларга хавф ҳам бўлмас ва улар ташвиш ҳам чекмаслар” (Бақара сураси, 277-оят); «...намозни барпо қилувчилар, закотни адо этувчилар, Аллоҳга ва “Охирги кун” (қиёмат)га имон келтирувчилар ҳам борки, айнан уларга, албатта, улкан мукофот ато этурмиз» (Нисо сураси, 162-оят).
Мол-дунёсини тўплаб, Аллоҳ йўлида сарфламайдиганлар учун аламли азоб бордир: «Олтин ва кумушларни кон (махфий хазина) қилиб олиб, уларни Аллоҳ йўлида сарф қилмайдиганларга аламли азоб ҳақида “хушхабар” беринг! (Мазкур олтин-кумушлар) жаҳаннам ўтида қизитилиб, улар билан пешоналари, ёнлари, орқалари куйдирилган куни: “Бу ўзларингиз учун сақлаган хазинангиздир. Сақлаган хазинангиз (мазасини) тотингиз!” (дейилади)» (Тавба сураси, 34-35 – оятлар).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимга Аллоҳ молу дунё берса-ю, у закотини адо қилмаган бўлса, қиёмат куни у унга кўзойнакли илон бўлиб кўринади. Унинг икки тиши чиқиб туради. У қиёмат куни бўйнидан бўғиб олади. Сўнг икки жағ суягидан тишлаб туриб: “Мен сенинг молингман! Мен сенинг тўплаган хазинангман!” дейди”, дедилар ва: “Аллоҳнинг фазли билан берган нарсаси (бойлиги)дан бахиллик қилувчилар буни ўзларига яхши деб ҳисобламасинлар! Асло! Бу улар учун ёмондир. Қиёмат куни бахиллик қилган нарсалари (ўз бўйинларига) бўйинтуруқ қилиб илиб қўйилади”, оятини тиловат қилдилар» (Оли Имрон сураси, 180-оят).
Аллоҳга итоат этиш ва ота-онага яхшилик қилиш лозим. Аллоҳга ибодат қилиб, ота-онани ҳурмат этмаслик, уларга яхшилик қилмаслик улкан гуноҳ.
Аллоҳ таоло бундай буюради: “Роббингиз Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди” (Исро сураси, 23-оят); “Биз инсонга ота-онасини (рози қилишни) буюрдик” (Луқмон сураси, 14-оят); “Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик” (Аҳқоф сураси, 15-оят).
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг розилигини топадиган амалларда собит қадам қилсин!
Даврон Нурмуҳаммад
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ИБРАТЛИ РИВОЯТ (Тафаккур қил!)
Бир камбағал бечора йўлда кетаётса, олдидан бир ҳамён чиқибди. Ичини очиб қараса, бир тийин танга бор экан, камбағал ота-онам анчадан бери сут ичмаганди, бу пулга уларга сут олиб бораман, деб ўйлаб турган экан, ҳамён оғирлашибди..
Ичини очиб қараса, ҳамёнда ўн танга турганмиш.
Камбағал: «Ё, Худо, қудратингдан!» деб ҳайрон қолибдида, ундан кўра бу пулга битта сигир оламан, шунда ота-онам, фарзандларим ҳам ҳар куни тонгда сут ичадиган бўлишади, деб ўйлаган экан ҳамён яна оғирлашибди...
🍃
Бу сафар уни ичида анчагина пул турган экан, камбағал ўтган қиш ота-онам совуқ хонада роса қийналишганди, энди бу пулга уйни таъмирлайман деганди, ҳамён янаям оғирлашибди....
Ўшанда камбағал, хотиним анчадан бери бу уйда яшамайман, деб айтаётганди, ундан кўра, эски уйни ота онамга қолдириб, янги уй олиб кўчиб кетамиз, деб ўйлаган экан, ҳамён аввалги холатига қайтиб қолибди!
Яъни, ичидаги ҳамма пул йўқолиб, ўша бир тийин қолибди...
📧 Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
#Жума_суҳбати #сийрат
Мавзу: ЭҲТИРОМГА ЛОЙИҚ ЗОТЛАР!
🎙 Абдулҳамид домла Турсунов - Тошкент шаҳар “Бурҳониддин Марғиноний” жоме масжиди имом-хатиби
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Эҳтиёткорлик
Ота-оналар фарзандларини нима деб дуо қилсалар,
дуои хайрми ёки дуоибадми, ижобат бўлиб қолиши мумкин. Фарзандларингиз ҳаққига дуоибад қилишдан сақланинг!
Хайрли дуолар қилинг!👬
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram |Facebook | Instagram | Youtube |nasafziyo.uz
🤲🏻 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#siyrat
ЖИНЛАРНИНГ ИЙМОНГА КЕЛИШИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар
🌙 СИЙРАТ
Улашинг📖
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#duo
Айюб алайҳиссаломнинг дуолари
﴿أَنِّي مَسَّنِيَ الضُّرُّ وَأَنتَ أَرْحَمُ الرَّاحِمِينَ﴾
Ўқилиши: "Анний массанийаз зурру ва анта арҳамур рооҳимийн".
Маъноси: "(Роббим!) Менга мусибат етди. Ўзинг раҳмлиларнинг раҳмлироғидирсан" (Анбиё сураси, 83-оят).
📬https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA