nasafziyo | Unsorted

Telegram-канал nasafziyo - nasafziyo.uz

64484

ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллигининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари: Internet 🌐 www.nasafziyo.uz Telegram👉 t.me/nasafziyo Instagram📷 nasafziyo.uz Facebook ➡️ https://www.facebook.com/nasafziyouz.qashqadaryo Youtube 📽 Nasafziyo.uz

Subscribe to a channel

nasafziyo.uz

ХАЙРЛИ ТОНГ!

«Эй Раббимиз!
Бизни омонлигингда, паноҳингда ва яхшилингда қилгин. Бизни Ўз ҳифзи ҳимоянгда асрагин!»


🍂@nasafziyo

Читать полностью…

nasafziyo.uz

#duo

🤲 Бомдод ва шом намозидан кейинги дуо (7 маротаба)

اللَّهُمَّ أَجِرْنِي مِنَ النَّارِ

Ўқилиши: Аллоҳумма, ажирний минан-наар

Маъноси: Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин.

(Имом Абу Довуд ва Имом Насоий ривояти).

•••┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈•••
✍🏻Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

#Аудио_китоб

"ПАЙҒАМБАР АТРОФИДАГИ КИШИЛАР"

Абу Дардо
(родияллоҳу анҳу)

•••┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈•••
✍🏻Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

Робиъ ибн Ҳайсам раҳимаҳуллоҳ:
“Тўққиз ўриндан бошқа ҳолатда сўзлашни камайтиринглар:

1.Тасбеҳ айтиш.
2.Такбир айтишда.
3.Таҳлил айтишда.
4.Таҳмид айтишда.
5. Яхшиликни сўрашда.
6. Ёмонликдан паноҳ сўрашда.
7. Яхшиликка буюришингда.
8. Ёмонликдан қайтаришингда.
9. Қуръон қироатида”, деди.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

Дунёингда шундай киши билан дўст тутингинки, токи у инсон билан охиратингда ҳам кўришишни яхши кўргин.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖
https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

🍐Куз келиб, беҳи мавсуми бошланди

Беҳининг фойдали хусусиятлари
▫️Ортиқча вазнни йўқотишга ёрдам беради.
▫️Ошқозон ярасининг олдини олиш ва даволаш хусусиятига эга.
▫️Яллиғланиш билан курашишга ёрдам беради.
▫️Кучли антиоксидант ҳисобланади.
▫️Кўпгина тадқиқотлар шуни кўрсатдики, беҳи фенолларнинг қимматли манбаи бўлиб, улар гриппни янада самарали даволаш учун ишлатилган.
▫️Овқат ҳазм қилишни яхшилайди.
▫️Юрак-қон томир тизими учун фойдали.
▫️Кўриш қобилиятини яхшилайди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖
https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

#bomdod

ҒОЯТ АҲАМИЯТЛИ ВАҚТ

Аллоҳ азза ва жалла Ўз каломи шарифида тонг вақтини улуғлаб зикр қилган. Шунингдек, тонг ва аср вақтларидан бошқа вақт билан қасам ичмаган.
Аллоҳ таоло Фажр сурасида айтади:
وَالْفَجْرِ وَلَيَالٍ عَشْرٍ
"Тонг билан қасам, ўн кеча билан қасам..." (1–2-оятлар).
Тонг чоғи "машҳуд" – “гувоҳлик берилган” вақтдир, яъни Аллоҳ субҳанаҳу таолонинг энг карамли махлуқотларидан бўлмиш жуда кўп фаришталар бу пайтда шоҳид бўлиб туришади. Осмондаги ҳамма фаришталар ушбу намозга гувоҳ бўлиш учун ер юзига тушишади.

@nasafziyo Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг
Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

#Ибрат

ИСНОНЛАР ҚАЧОН ЎЗГАРАДИ?
• Сендан зерикканда;
• Сендан фойда қолмаганда;
• Сендан яхшироғи учраганда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖
https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

Хонадонларга кирилиб, улардан ҳол-аҳвол сўралди

Жойлардаги юзга яқин хонадонларга кириб, хонадон аҳилларининг дарду ташвишларига қулоқ тутиш, уларга имкон қадар кўмаклашиш, оз бўлсага кўнгилларига шодлик улашиш – Ватанини, халқини, маҳалладошларини севган инсоннинг бурчидир деса муболаға бўлмайди, албатта.

Жорий йилнинг 4 октябрь куни воҳамизнинг гўзал гушаларидан бири бўлган Китоб туманининг марказида жойлашган "Хожа Бухорий" жоме масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қашқадарё вилояти вакили Раҳматилло домла Усмонов бошчиликларида шаҳар/туманлар бош имом-хатиблари, масжид имом-хатиблари ҳамда шу йил муборак Ҳаж сафарига бориб келган зиёратчилар иштирокида ҳудуддаги юзга яқин хонадонларга ташриф буюрилиб, хонадон аҳиллари ҳолидан хабар олинди, улардан ҳол-аҳвол сўралди.

Чунанчи ҳадиси шарифда: “Инсонларнинг Аллоҳ таолога энг севиклиси одамларга кўп манфаати етказадиганидир” (Имом Табароний ривояти), дейилган.

Шундай экан, ҳар бир ҳожи ўз ҳудудидаги имом-хатиб домла кўмакчи сифатида маҳаллама-маҳалла юриб, аҳолига, айниқса, ёшларга панду насиҳатлар қилишмоқдаларки, ҳожиларнинг сўзлари таъсирчан бўлади. Фарзандларимизнинг турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишининг олдини олишда уларнинг хизмати катта. Ҳожиларимизнинг саъй-ҳаракатлари билан халқимизнинг маънавияти, маърифати янада ошиб бораётир.

Имом домлаларимиз ҳудуддаги маҳаллаларга чиқиб, ҳожилар иштирокида хонадонларга киряпти. Ёшлар билан суҳбатлар ўтказилиб, уларга тинчликнинг қадрига етиш, шукроналик билан яшаш, турли ақидаси бузуқ кимсалар тузоғидан эҳтиёт ва огоҳ бўлиш зарурлиги ҳақида тушунтиришлар бериб борилди.

Тадбирлар давомида бош имом-хатиб домлалар томонидан Китоб туманида расмий фаолият кўрсатиб келаётган 17 та жоме масжидларга ташриф буюрилиб, Пешин намозини адо этиб бўлгач намозхонлар билан дилдан суҳбатлар ўтказдилар.

Маърузаларда "Шукуроналик ва тинчлик", "Ёшларни илму маърифатга йўналтириш" ва бошқа долзарб мавзуларида гўзал суҳбат қилиб беришмоқда.

Мазкур хайрли тадбирлар давом этади.

ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати.

•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
🛰Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖
https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

🕌 Бир ҳадис шарҳи: “Бирортангиз токи ўзи яхши кўрган нарсани биродарига ҳам яхши кўрмагунча мўмин бўла олмайди”

🎤 Ҳомиджон домла Ишматбеков

⏱ 32 дақ 💾 11 МБ

•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
🛰Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖
https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚОЗОҒИСТОН МУФТИЙЛАРИ ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ КЕЛИШИБ ОЛДИЛАР

📍 Остона сафари давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули жаноблари икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилдилар.

Мулоқот аввалида Қозоғистон бош муфтийси Ўзбекистон делегациясига қардош халқларнинг нуфузли йиғилиши ва унинг доирасидаги анжуманда фаол иштироки учун миннатдорлик билдирди. Ўз навбатида Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳам Қозоғистон мезбонлигида ўтган Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг V йиғилиши юқори даражада ўтгани билан қутлади.

Суҳбат давомида мамлакатлар ўртасидаги диний-маърифий ҳамкорлик изчил ривожланиб, халқларимиз ўртасидаги биродарлик, бирдамлик ва қардошлик алоқалари янада мустаҳкамланиб бораётгани, икки давлат раҳбарларининг оқилона сиёсати туфайли муносабатлар янги босқичга кўтарилгани алоҳида таъкидланди.


Мулоқотда қардош муфтийлар фатво мутахассислари ўзаро тажриба алмашишини давом эттириш, замонавий масалаларда фатволар ишлаб чиқиш ва илмий-тадқиқотлар олиб бориш каби йўналишларни янада ривожлантиришга келишиб олдилар.

ЎМИ Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📚
https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

"Каҳф" сураси
#Аудио

•••┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈•••
🕋 Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📿
https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

#Аллоҳнинг_яратганлари

🐡🌊🐠
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌼
Жума муборак бўлсин!🌼

Читать полностью…

nasafziyo.uz

#Мақола
📖Қуръон муҳаббатининг аломатлари

Маълумки, қалб бир нарсага муҳаббат қилса, унга боғланиб қолади, унга муштоқ бўлади, унга қаттиқ қизиқади ва ундан бошқа нарсалардан узилади. Агар қалб Қуръонга муҳаббат қилса, унинг қироатидан лаззатланади, унга бор эътиборини қаратади ва бунинг натижасида чуқур тушунишу тадаббур ҳосил бўлади. Аксинча, агар муҳаббат бўлмаса, қалбнинг Қуръонга юзланиши қийин бўлади. Қуръонга томон бурилиш фақатгина нафсини қаттиқ тергаш, ўзини мажбурлаш орқали жуда ҳам оғир кечади. Қуръон муҳаббатининг ҳосил бўлиши тадаббурнинг энг кучли ва олий даражада кечишига сабаб бўлади.

✍🏻Давоми…

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

#Жума_суҳбати #сийрат
Мавзу: КАСБ-ҲУНАРЛИ КИШИ ХОР БЎЛМАС

🎙 Таваккал домла Кенжаев - Тошкент шаҳар “Эшон Бобохон” жоме масжиди
имом-хатиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

•••┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈•••
✍🏻Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

РАСУЛУЛЛОҲ УМУМАН ЭСНАМАГАНЛАР

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта,
Аллоҳ акса уришни яхши кўради. Агар сизларнинг бирортангиз эснаса, “ҳоҳ” демасин. Чунки у шайтондан,
кулади”,
дедилар» (Имом Муслим ва Имом Аҳмад ва Имом
Термизий ривояти)
.
Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу ривоят қилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ азза
ва жалла эснаш ва акса уришда овозни баланд қилишни
ёмон кўради”,
дедилар (Ибн Сунний ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётлари давомида ҳеч қачон эснамаганлар.
@nasafziyo

Читать полностью…

nasafziyo.uz

Умар Термизийнинг “Тафсиру сураи Ихлос” асари ҳақида

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Буюк уламоларга бешик бўлган бу диёр бутун жаҳонга қанчадан-қанча зиё аҳлини тақдим этган. Ҳадис илми султонлари, тиб фани асосчилари ҳамда бошқа бир неча фанларда ёрқин юлдуз каби порлаган илм аҳллари айнан мана шу юрт фарзандларидир. Мана шундай уламолардан бири Умар Термизийдир.

Муфассир, воиз, сўфий Умар Термизий ҳижрий IX аср, милодий XV асрларда яшаб ўтган. У зотнинг таваллуд топган йили, тўлиқ манзили ҳамда оиласи ҳақида тўлиқ маълумотлар келтирилмаган. Бироқ унинг китобидан билиш мумкинки, Умар Термизий Термиздан кўчиб кетгач, Мисрда яшаган. Бу маълумотни у кишининг китобларини муқаддимасидаги сўзларидан билиш мумкин. Лекин Умар Термизийнинг бизгача “Тафсиру сураи Ихлос” номли китоблари етиб келган. Мазкур асар ҳижрий 857 йил, милодий 1453 йилда вафот этган Миср, Шом ва Ҳижоздаги Шарокиса давлати подшоҳларидан бири Зоҳир Муҳаммад Абу Саъид учун таълиф этилган.

Миср тахтига 1438 йилда келган Зоҳир Муҳаммад жуда одиллик билан мамлакатни бошқаради. Шу билан бир қаторда уламоларга эътиборли бўлган подшоҳ ҳақида жуда кўп ижобий фикрлар тарқатилади. Умар Термизий ҳам Зоҳир Муҳаммад эътибор кўрсатган олимлардан бири ҳисобланади. Умар Термизий асарнинг муқаддимасида китоб подшоҳнинг эзгу ишларига хайрихоҳ тарзда ёзилганини айтиб ўтади. Зоҳир Муҳаммадга китоб орқали ўз насиҳатларини етказади. Яна бу тафсирни султоннинг кутубхонасига тақдим қилмоқчи эканлигини ҳам айтиб ўтади.

Ҳозирда асар Мисрдаги “Дорул кутуб вал васоиқул қовмия” кутубхонасида сақланмоқда унинг фото нусхаси эса Ўзбекистон халқаро исмлом академиясининг Манбалар хазинасида 56/ IV инвентарь рақами остида сақланмоқда. Унинг ҳажми 52 варақ, яъни 102 саҳифадан иборат. Асар настаълиқ хатида ёзилган. Ҳар бир саҳифадаги қаторлар сони ўн битта.

Шу ўринда айтиш мумкинки, муаллифнинг бу асарида турли китоблардан жамланганлигини тушуниш мумкин. Тадқиқот мобайнида шуни билдикки, китоб Имом Ғаззолийнинг “Иҳёу улумиддин” китобнинг икки боби яъни “ихлос” ва “ният” бобларидан олинган. Шунингдек, тафсирда Имом Абул Баракот Насафийнинг “Тафсиру Насафий” китобидан ҳам фойдаланилган. Асарнинг иккинчи саҳифаси бошқалардан фарқли ўлароқ ўн қатордан иборат. Бунинг сабаби саҳифанинг аввалида келтирилган “Бисмилллаҳир роҳманир роҳийм” жумласи каттароқ ҳажмда ёзилганлигидир. Шунингдек айтиб ўтиш лозим бўлган нарсалардан бири ҳар бир саҳифанинг пастки қисмида кейинги бетнинг бошида келадиган сўз ёзиб қўйилган. Эътибор бериб қарасангиз фото нусханинг бизга нисбатан чап бурчагида القلوب калимаси келтирилган. Худди шу сўз кейинги саҳифанинг биричи калимаси ҳисобланади. Қаторларнинг ҳар бирида ҳарфларининг кўп ёки камлигига қараб, бештадан ўнтагача сўз келтирилган. Иккинчи бет китобнинг кириш қисми бўлиб, унда мусанниф аввало Аллоҳ таолога ҳамд билан сўз бошлайди. Сўнг барча Пайғамбарлар, хусусан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳамда у зотнинг асҳоблари ва оила аъзоларига саловатлар айтиб ўтади.

Диққатга сазовор жойи Умар Термизий ҳамду санони Балоғат фанидаги “бароъатул истеҳлол” қоидасига мувофиқ тарзда келтиради. Яъни котиб ўзининг ҳамд ва саноси орқали келгусида нима ҳақида сўз юритишини усталик билан билдириб кетган.

Умар Термизий Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятидан истифода қилганлар: Ҳолбуки, улар фақат Аллоҳга, динни Унга холис қилган, бошқадан унга бурилган ҳолда ибодат қилишга, буюрилган эдилар, холос”. Бундан кўриниб турибдики муаллиф барча фанларда жуда чуқур илм соҳиби бўлганлар.

С.Жўраев
•••┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈•••
✍🏻Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

КИМ БИРОВГА ЗУЛМ ҚИЛСА

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
🏘Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

Эй, менинг сирдошим, қадрдонгинам,
Дилдошим, дарддошим, меҳрибонгинам.
Айтолмайман баъзан дилимда борим,
Жонинг омон бўлсин, дугонажоним!


💐@nasafziyo Дугонангизга юбориб қўйинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA

Читать полностью…

nasafziyo.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖
https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌸🌳
ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌳🌸

🤲 Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очганинг каби, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
☘️ Дунё тонг нури ила ёритганинг каби, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилгин!

•••┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈•••
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

Тадбирдан фотолавҳалар

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖
https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР ФАТВО ҲАЙЪАТИНИНГ ИЛК ЙИҒИЛИШИ САМАРАЛИ ЎТДИ

Шу кунларда Қозоғистонда бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг V йиғилиши доирасида мазкур тузилма ҳузуридаги Фатво ҳайъатининг “Туркий дунё: фатво беришнинг методологияси ва ўзига хос хусусиятлари” мавзусида I-халқаро давра суҳбати ўтказилди.


Таъкидлаш жоизки, 2023 йил 25 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг IV йиғилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг таклифиги биноан мазкур Фатво ҳайъати тузилган эди.

Ўтган куни ўтказилган ушбу ҳайъатнинг илк йиғилиши қизғин баҳс-мунозаларга бой бўлиб, уламолар ва мутахассислар ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, уларнинг ўзаро тажриба алмашишини ташкил этиш, фатво бериш тартибларига риоя этиш, замонавий масалалар, долзарб муаммоларни ҳал этишда жамоавий фатволар ишлаб чиқиш каби бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти муфтийлар кенгаши ҳузуридаги Фатво ҳайъати йўриқномаси ва Ислом дини шаръий далилларга зид бўлмаган урф-одатларни эътиборга олиши тўғрисидаги ҳужжатлар кўриб чиқилди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази фаолияти ҳақида маълумот берилиб, ушбу марказ тўғрисида видеолавҳа намойиш этилди. Шу билан бирга, марказ томонидан нашр этилган “Фатволар тўплами” китоби тақдимот қилинди.


Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон вакиллари Ўзбекистондаги мазкур йўналишдаги ишларга юқори баҳо берди, хусусан, “Фатволар тўплами” китобини туркий тилларга таржима қилиш таклифи билдирилди.

Мулоқот якунида Ўзбекистон томонининг таклифига биноан ушбу ҳайъат туркий давлатларда оила, никоҳ ва ажрим борасидаги муаммоли масалаларни ўрганиб, жамоавий фатво ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📚
https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

"Каҳф" сураси.
#Гўзал_тиловат

🎙Аҳмедов Яҳёхон қори ака

Каҳф сурасини жума куни ўқишлик улкан савоблардандир.

📽 https://youtu.be/cScwPvJgH-k

•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
🛰Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖
https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

#мазҳаб #иқтибос

Ҳанафий мазҳабидаги етук уламолардан бири Аллома Алоуддин Самарқандий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
«رأيت في بعض الحواشي أن المتعصب من تكون عقیدته مانعة من قبول الحق عند ظهور الدليل».
яъни: "Ҳошиялардан бирида шундай дейилганини кўрдим: "Далил зоҳир бўлганда эътиқоди ҳақни қабул қилишдан тўсган одам ҳақиқий мутаассиб ҳисобланади".

Бунга муносабат билдириб замонамизнинг кўзга кўринган ҳанафий олими Шайх Салоҳ Абулҳож ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: "Барча мўътабар уламолар наздида маълумки, далил омийга зоҳир бўлмайди. Балки назар аҳли бўлган олимга зоҳир бўлади".

📚 "Исъодул муфтий" китобидан.

___________________________

Демак, бир неча ҳадисларни таржимасини ўқиб олиб, уни ўзича тушуниб олиш — далил зоҳир бўлиши дегани эмас. Омий — муқаллидга ҳеч қачон далил зоҳир бўлмайди. Далил фақат мутлақ ва мазҳаб ичидаги мужтаҳидларга зоҳир бўлади. Шундай экан, муқаллидга доим битта мазҳабга эргашиши лозим ҳисобланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📿
https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

🌱 Жума учун ғусл қилиш.

🌱 Хушбўй нарсалар суртиш.

🌱 Чиройли кийимлар кийиш.

🌱 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

🌱 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

🌱 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

🌱 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

🌱 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

🌱 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

🌱 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

🌱 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

🌱 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
🛫Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝
https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”, деганлар (Имом Ибн Можа ривояти).

🤲 Аллоҳ барчамизга ушбу кунни хайрли ва барокатли қилсин!

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA

Читать полностью…

nasafziyo.uz

#Ибрат

Бир киши айтади:

Бобом вафот этдилар. Бувим бобомнинг кўйлагидан жойнамоз тикиб, намозларининг савобидан бобомга ҳам етиб туриши учун 30 йил ўшанинг устида намоз ўқидилар.


Севги-муҳаббат дегани шундай бўлса керак!

И.Шарифㅤㅤㅤㅤ
•••┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈•••
✍🏻Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ 

03.10.2024 йил ҳолатида

🕋 Бомдод 06:00;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 16:30;
🕋 Шом 18:20;
🕋 Хуфтон 19:50.

📖«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).

🗝"Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир". (Ҳадис).

عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ أَوْ أَبِي أُسَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيُسَلِّمْ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ لِيَقُلِ: اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ، فَإِذَا خَرَجَ فَلْيَقُلِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

«Набий алайҳис-салом: «Қачон сизлардан бирортангиз масжидга кирса, Набий алайҳис-саломга салом берсин. Сўнгра: «Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматика», – десин. Чиқаётганида: «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлика», – десин», – дедилар».

Улашинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…
Subscribe to a channel