#Ҳадис
- عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ ، عَنِ النَّبِيِّ . قَالَ: «أَنْتَ وَمَالُكَ لِأَبِيكَ». رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ *
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалам: «Сен ҳам молинг ҳам отангники», дедилар».
Ибн Можа ривоят қилган.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
26.09.2024 йил ҳолатида
🕋 Бомдод 05:55;📖«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 16:40;
🕋 Шом 18:30;
🕋 Хуфтон 20:00.
🕋 Azon joriy bo'lishining tarixi
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Аллоҳнинг_яратганлари
БУЮК МУСАВВИР ЗОТГА ЧЕКСИЗ ҲАМДУ САНОЛАР БЎЛСИН!
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
КАПИТАН КУСТО ХИЖОЛАТ БЎЛДИЎзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Вафотингдан олдин фахрланадиган ишинг борми?
Мана бу ҳадисни қаранг, нақадар ажойиб, нақадар гўзал! Шунақанги гўзал қисса, ажойиб вазифаки, унга алоҳида эътибор бермасангиз бўлмайди.
Довуд ибн Абу Ҳинд Нуъмон ибн Солимдан ривоят қилади: «Амр ибн Авс шундай деди: «Анбаса ибн Абу Суфён ўлимидан олдин қаттиқ бемор бўлиб, ётиб қолди. Кўргани борсам, бир ҳадисни айтиб, қалби мана шу ҳадис билан таскин топаётганини айтди: «Умму Ҳабиба шундай деган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким бир кеча‑кундузда ўн икки ракъат нафл намоз ўқиса, бу туфайли унга жаннатда бир уй қурилади», деганлар. Шуни эшитганимдан бери бу намозларни канда қилмаганман». Умму Ҳабибадан бу гапни эшитганимдан бери мен ҳам бу намозларни канда қилмадим». Анбасадан буни эшитганимдан бери мен ҳам бу ўн икки ракъат намозни канда қилмадим».
Нуъмон ибн Солим айтади: «Амр ибн Авсдан бу гапни эшитганимдан бери мен ҳам шу ўн икки ракъатни канда қилмадим» Имом Муслим ривоят қилган.
Нақадар гўзал ҳадис! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўн икки ракъат нафл намозни (беш маҳал фарз намоздан олдинги ва кейинги суннат намозларни) бардавом ўқиган кишига Аллоҳ таоло жаннатда бир уй қуриши ҳақида мужда бермоқдалар!
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ўн икки ракъат намозни ҳам ўзлари баён қилиб берганлар: «Пешиндан олдинги тўрт ракъат ва ундан кейинги икки ракъат; шомдан кейинги икки ракъат; хуфтондан кейинги икки ракъат; бомдоддан олдинги икки ракъат».
Мўминларнинг онаси Умму Ҳабиба бинт Абу Суфён розияллоҳу анҳо онамиз Аллоҳнинг Расулидан бу ҳадисни эшитиб, ўн икки ракъат намозни ҳар куни қолдирмай ўқибдилар.
Шундан кейин бу ҳадисни акалари Анбаса ибн Абу Суфён розиялллоҳу анҳуга айтиб берибдилар. Акалари буни эшитиб, роса севинибди, кейин шу ўн икки ракъат суннат намозни доимий ўқиб юрибди, «Умму Ҳабибадан эшитганимдан бери уларни канда қилмадим», дебди.
Анбаса ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳуга ўлим элчиси келгач, уни кўргани келган яқинларига бутун умр канда қилмай ўқиб юрган ўн икки ракъат намози ҳақида айтиб берибди. Фахрланиб, хурсанд бўлиб, қалби таскин топиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ўн икки ракъат намоз ҳақида айтган сўзларини айтиб берибди. Бу суннат намозларни синглисидан эшитганидан бери ҳеч қачон тарк этмаганини айтибди. Бу саҳобийни боқий ҳаётга кузатиб қўйганлар орасида улуғ тобеъинлардан бири – Амр ибн Авс ҳам бор экан. Бошқалар қатори, у ҳам бу ҳадисни эшитиб, унга амал қилиб, ўн икки ракъат намозда бардавом бўлибди, умрининг охирида «Бу ҳадисни Анбаса розияллоҳу анҳудан эшитганимдан бери шу намозларни бирор марта қолдирмадим», дебди.
Амр ибн Авс бу ҳадисни кичик тобеъинлардан бири Нуъмон ибн Солимга айтган эканлар. Нуъмон ҳам бу ҳадисни эшитиб, унга дарҳол амал қилибдилар. Ҳаётлари давомида шу ўн икки ракъат суннат намозини асло тарк этмабдилар.
Энди сизга бир савол: Бу гўзал ҳадисни ва унга амал қилган улуғ зотларнинг сўзларини ўқидингиз. Энди сиз ҳам улардек бўлишни, бу амални ҳаётингиз давомида бажарадиган ишларингиз қаторига қўшишни хоҳлаб қолдингизми? Аллоҳ таоло сизга ҳам бу амалингиз эвазига жаннатларда қасрлар қуриб беришини хоҳладингизми? Шу оддий, аммо бардавом амаллар туфайли бу дунёдаги уйингиз ҳам жаннатдаги бир сўлим гўшага айланишини, унда офиятда яшашни хоҳлаб қолдингизми?
Абдуллоҳ Абдулмуътий, Ҳуда Саъид Баҳлулнинг
“Қулоғим сенда қизим” китобидан Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ таржимаси.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Аллоҳнинг_яратганлари
🐻❄️Музликларнинг эриши оқ айиқлар сонининг камайишига олиб келади.
Дунё бўйлаб 22000 дан 31000 гача оқ айиқлар бор ва 2050- йилга келиб уларнинг сони 30%га камайиши мумкин. Бу тур Қизил китобга киритилган.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ҳаёт совға эмас, қарз сифатида берилади. Инсонлар токи шу ҳақиқатни англамагунича, умрларида маъно йўқдир.
Габриэль Гарсия Маркес
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Кун_ҳикмати
•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
♻️https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Тафаккур
Хоҳлайсизми, йўқми, ҳаёт шундай;
Алам чекмасдан, офиятда бўлмайсиз. Хато қилмасдан, ўрганмайсиз.
Муваффақиятсизликка учраб, тажриба орттирмагунча зафар қучмайсиз. Ажралмагунча қадрига етмайсиз...
📲 Энг қадрли инсонларингизга юборинг!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Бундай киши мўмин эмасдир
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Агар газеталардан бирида ушбу хабар нашр қилинмаганида ва унинг ҳақиқатан содир бўлганлиги аниқланмаганида эди, мен бу хабарга ишонмаган бўлар эдим. Гап шундаки, бир аёл ўз уйида тўшакда ётиб вафот этган ва кўп қаватли иморатда у билан бирга яшайдиган аҳоли бундан бехабар ҳолатда аёлнинг жасади шу ҳолича бир йил қолиб кетган. Шу иморатдаги уйларнинг бирига ўт тушганда уйдагиларни қутқариш учун келган қутқарувчилар тасодифан бу ҳолатни кўриб қолишган. Шунгача бирор кимса аёл ҳақида сўрамаган, у аёлнинг кўринмай қолганини ҳеч ким сезмаган ҳам.
Мана, замонавий маданиятимиз бизларни қай ҳолатга олиб келди. Ҳеч кимнинг ҳеч ким билан иши йўқ, ҳар ким ўз ҳолича эрта кетиб кеч келади ва ён атрофидагиларга умуман аҳамият бермайди. Аслида, Ислом дини буни қабул қила олмайди.
Ислом динимиз таълимотида шундайки, қўшни гўё ўзимизнинг бола чақамиз, ота-онамиз, наслу насабимиз, қуда андамиз каби қадрлидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадиларки: “Жаброил алайҳиссалом менга қўшни ҳақида доимий тарзда васият қилганларидан, яқин келажакда қўшнилар бир-бирларига меросхўр бўлсалар керак, деб ўйлаб қолдим”.
Ҳозирги аҳволимизга қарасак, бир уйда мотам, бошқа уйда тўй, бир хонадонда мусибат, қўшнисиникида ўйин-кулгу... Гўё бу икки хонадон ўртасида ҳеч қандай алоқа йўқдек, бир-бирида ҳаққи йўқдек.
Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳу уйларида қўй сўйилганда: "Яҳудий қўшнимизга ҳам ҳадия қилдингларми, яҳудий қўшнимизга ҳам гўшдан бердингларми? Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганман, у зот бундай деганлар: “Жаброил алайҳиссалом менга қўшни ҳақида доимий тарзда васият қилганларидан, яқин келажакда қўшнилар бир-бирларига меросхўр бўлсалар керак, деб ўйлаб қолдим”, деб айтардилар.
Дарвоқе, жамиятдаги инсонларни ўзаро алоқаларини мустаҳкамлашга олиб борадиган энг яқин йўл бу ҳар бир инсон ўзининг қўшниси билан алоқасини мустаҳкамлашидир. Зеро, жамиятлар қўшнилардан таркиб топар экан, ҳар бир қўшни ён қўшниси билан алоқани боғлаши, жамиятнинг ўзаро жипслашишини келтириб қаради. Ушбу алоқаларни янада мустаҳкамлашга тарғиб қиладиган таълимотлардан бирида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Қўшниси оч бўлатуриб тўқ юрган киши мўмин эмасдир”.
Ён қўшниси вафот этсаю, тасодиф билан фош бўлмагунча бир йил давомида уни сезмай юрсалар. Бу оғир мусибат. Аслида бундан бошқа ижтимоий мусибатлар ҳам кўп. Ана шу мусибатларни маҳв этиш учун жамият бирлашмоғлиги, ўзаро алоқаларни мустаҳкамламоғи лозим.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий мақоласидан
Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ таржимаси.
•••┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈•••
✍🏻Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи
🎙93-дарс. Никоҳи жоиз бўлмаган аёллар
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
📹 Youtube орқали кўриш#siyrat
#muftiy_minbari
📹 РАСУЛУЛЛОҲДА ГЎЗАЛ ЎРНАК БОР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Қўллар қулоқ баробаригача кўтарилади
Намозга киришда қўллар қулоқ баробаригача кўтарилиб, қўлнинг бош бармоғи қулоқнинг юмшоғига етказилади ва такбири таҳрима – “Аллоҳу акбар” лафзини айтиб намозга кирилади.
Қўллар кўтарилганда кафтнинг ички томони Қиблага қаратилиб, бармоқлар бироз очилган ҳолатда бўлади. Намозга киришда қўллар қулоқ баробаригача кўтарилиши ҳақида бир қанча ҳадислар келган бўлиб, қуйида улардан баъзиларини келтирамиз:
Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳу: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни намозга киришда такбир айтиб, қўлларини кўтариб, қулоқлари баробарига кўтарганларини кўрдим”, дедилар (Имом Муслим ривояти).
Молик ибн Ҳувайрис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон (намозга кириш учун) такбир айтсалар, икки қўлларини қулоқлари баробарига кўтарар эдилар” (Имом Муслим ривояти).
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга киришда такбир айтиб, икки бош бармоқларини қулоқлари баробаригача кўтарар эдилар” (Имом Ҳоким, Имом Дорақутний ривояти).
Уламоларимиз: “Ҳадисларда келган “қўлни қулоқ баробарига кўтариш”дан мақсад – уни қулоққа теккизишдир, чунки қулоқнинг юмшоғига қўл тегиши қўлнинг қулоқ баробарига кўтарилганининг аниқ белгисидир”, деганлар.
Бу ҳақда “Ал Баҳрур-роиқ шарҳи канзуд-дақоиқ” китобида қуйидагилар айтилган: “Ҳадисдаги тенглаштиришдан мақсад – икки қўлни қулоқларга тенглашганига ишонч ҳосил қилиш учун икки бош бармоқни қулоқларнинг юмшоқ жойига теккизилади”.
Намозга киришда икки қўлни қулоқ юмшоғига теккизиш ҳақида “Дуррул Мухтор” китобида қуйидагилар айтилади:
“Икки бош бармоқни қулоғларнинг юмшоқ жойига теккизган ҳолатда такбир айтиш – ҳадислардаги тенглаштиришдан кўзда тутилган нарса шудир. Чунки бусиз тенглашганига ишонч ҳосил бўлмайди”.
Демак, намозга киришда такбири таҳрима айтилади ва унда қўллар қулоқ баробарича кўтарилади. Бу ҳанафий мазҳабимиз уламоларининг ижтиҳодлари бўлиб, бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўплаб саҳиҳ ҳадислар ривоят қилинган.
Пайғамбар алайҳиссалом намозга киришда муборак қўлларини елкалари баробаригача кўтарганларига далолат қиладиган ҳадисларни мукаммал ўрганган уламоларимиз бу масалада қуйидагича хулоса қилганлар:
Совуқда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўллари кийимлари ичида бўлгани ва у қалин кийимнинг енги бўлмагани сабабли намозга киришда қўлларини елка баробаригача кўтарганлар.
Табиийки, бундай ҳолатда қўл елкадан тепага кўтарилмайди. Совуқ бўлмаган пайтларда Пайғамбар алайҳиссаломнинг қўллари кийимларининг ичида бўлмагани учун намозга киришда қўлларини қулоқлари баробаригача кўтарганлар. Бунга машҳур саҳобий Воил ибн Ҳужрнинг қуйидаги ривоятлари далолат қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борга – нимда у зотни икки қўлларини қулоқлари баробарига кўтарган ҳолда такбир айтганларини кўрдим. Кейинги йил борганимда эса улар (Пайғамбаримиз ва саҳобалар)нинг устиларида (қалин) кийимлари бор эди. (Улар намозга киришда) қўлларини кўкрак баробаригача кўтардилар” (Имом Таҳовий ривояти).
Машҳур муҳаддис Имом Абу Жаъфар Таҳовий раҳматуллоҳи алайҳ мазкур ҳадисдан қуйидаги хулосани чиқарганлар: “Демак, Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳунинг (Пайғамбаримиз ва саҳобалар намозга киришда) қўлларини елкаларигача кўтарар эдилар деган ҳадислари қўллари кийимлари ичида бўлган пайтга тегишлидир. Аммо (Пайғамбаримиз ва саҳобалар намозга киришда) қўлларини қулоқларигача кўтардилар, деган ҳадислари қўллари кийимлари ичида бўлмаган пайтга тегишлидир.
Шундай экан, биз ҳанафийлар такбири таҳримада қўл кўтариш ҳақидаги Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисларини барчасига амал қиламиз: Совуқ сабабли қўллар кийим ичида бўлган пайтда қўлни кўтариш мумкин бўладиган жойгача кўтарамиз. У ҳам бўлса елка баробаридир. Агар қўллар кийим ичида бўлмаса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшаб қўлларимизни қулоққача кўтарамиз” (“Шарҳ маони-л-осор” китоби).
🕋 Масжидул-ҳарам
#АЗОН
Аллоҳим қалбимиз етган байтингга қадамимизни ҳам етказ!🤲
#Соғинган_қалблар_учун_махсум
•┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈•
📤Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram I Youtube | nasafziyo.uz
📧 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Қадрдон фарзандим! Сиру сирдошим, борлиғим менинг!
Умрни хайрли, баракотли яшаб ўтиш ўз қўлингда. Бунда, ақлни – ҳушёр ва содиқ дўст, ёшликни – ғайрат ва жасурлик тимсоли, кўнгил майлини – бевафо ёр фироғи, илмни – бахтли яшаш асоси, фаҳму фаросатни – камолот чўққисига элтувчи шамчироқ, деб бил!
Ушбуларнинг барчасини бир зумда барбод қиладиган бир нарса борки, у ҳам бўлса, сенинг нафсинг! Уни измингга бўйсиндира олсанггина, бу дунёда иззат тўнини киясан, ҳиммат мартабасига эришасан, одамийлик тожига даъвогар бўласан...
Бу йўлда сенга омад, бахт, зафар ёр бўлсин, азиз, жигарларим!
📚“Фарзанднома” китобидан.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Зубайд Ёмий айтадилар: Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг қуйидаги сўзлари мени йигирма йил сукут қилдирди:
«Кимнинг гапи ишига тўғри келмаса, ўзидан хафа бўлаверсин».
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бирор нарса кўриб ажабланса:
مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ
«Маа шаа Аллоҳу лаа қуввата иллаа биллаҳи», деса унга зарар етмайди», дедилар.
Маъноси: «Аллоҳ хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқа қувват йўқ».
Ибн Сунний ривояти.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"
Ар-Роҳман сураси, 30-оят.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Сут айниса қаймоққа айланади. Қаймоқнинг қиймати сутдан баланд. Қаймоқ ачиса пишлоқ бўлади. Пишлоқнинг қиймати эса, қаймоқдан ҳам юқори. Узумнинг шарбати ачиса набийзга айланади. Набийз узумнинг шарбатидан қиммат туради.
Сиз хато қилганингиз сабабли ёмон одам бўлиб қолмайсиз. Аксинча, хатолар сизни шахс сифатида қийматингиз ортишига олиб борувчи тажрибалардир. Христофор Колумбнинг денгизда йўналишни танлашда хатога йўл қўйиши Американи кашф этилишига сабаб бўлди. Александр Флемингнинг хатоси эса, тиббиётда энг муҳим антибиотик восита саналмиш пенициллинни кашф бўлишига олиб келди.
Иш давомида йўл қўйган хатоларингиз сизни ноумидлик ва тушкунликка солмасин. Фақатгина урунишнинг ўзигина муваффақиятларга эриштирмайди, балки урунишлар асносида йўл қўйилган хатолардан кўплаб тажриба ҳосил бўлади. Бас, хато қилишдан ҳеч қачон қўрқманг. Сизни катта ишлар кутмоқда, олға қадам ташлашда давом этинг.
🎙 Ҳомиджон домла Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари.
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#siyrat
#muftiy_minbari
📹 САҲИФА ВОҚЕАСИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Аудио_китоб
"ПАЙҒАМБАР АТРОФИДАГИ КИШИЛАР"
Салама ибн Қайс Ашжаий (родияллоҳу анҳу)
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#bugunning_muhim_mavzusi №15
📚 ДИН ФАҚАТ НАМОЗДАН ИБОРАТ ЭМАС
🎙Ҳомиджон домла Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари.
Кўрсатувнинг тўлиғи қуйидаги ҳаволаларда:
📱 telegram (HD) 🎞 youtube (HD)
•••┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈•••
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬https://taplink.cc/nasafziyo.uz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️
#Дуо
Яхшиликлар, муҳаббат ва камтарлик касб этувчи дуо
Ўқилиши: Аллооҳумма инний ас‘алука фиълал хойроот, ва таркал мункароот ва ҳуббал масаакийн, ва ан тағфиролий ва тарҳаманий, ва изаа аротта биқовмин фитнатан фатаваффаний ғойро мафтуун.
Маъноси: Эй Аллоҳ! Сендан хайрли амалларни қилишни, мункар гуноҳ ишларни тарк қилишни ва мискинларни севишни ва мени мағфират қилиб раҳм қилишингни сўрайман. Ва қачонки бир қавмни фитна қилишни ирода қилсанг мени мафтун бўлмаган холимда вафот эттир.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
⛰ https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Таъзия
Ҳамдардлик билдирамиз
Барчамизни Аллоҳ таоло яратган. Тақдирларимизни иҳота қилувчи ягона Зот ҳам фақатгина Роббимизнинг Ўзидир. Қуръони каримда: “…Албатта, биз Аллоҳнинг ихтиёридамиз ва албатта, биз Унинг ҳузурига қайтувчилармиз…” дейилган.
▫️ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги жамоаси Фарғона вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Алишер домла Наимовнинг волидаи муҳтарамаларининг вафоти муносабати билан оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ марҳума онахонни мағфират қилиб, савобли амаллари билан қабрларини нурга тўлдирсин, жойларини жаннатда қилсин! Қолган барча яқинларига Аллоҳ сабри жамил берсин! Марҳуманинг яқинлари, фарзанду аржумандларига, хусусан, Алишер домлага чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин.
▫️إنَّا لِلّهِ وَإِنَّـا إِلَيْهِ رَاجِعونَ
▫️«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз».
✔️Жаноза намози 25 сентябрь куни соат 10:00да Қувасой шаҳар Боғбон МФЙ Маърифат кўчиси, 50-уйда марҳуманинг хонадонида ўқилади.
📬 @nasafziyo
НАЗР ҚИЛИНГАН ГЎШТДАН ЕЙИШ
#назр #қурбонлик
❓1390-CАВОЛ: Мен қўй сўйиб гўштини садақа қилишни назр қилган эдим. Битта қўй сўйиб, аёлимнинг акаси муҳтож бўлгани учун унга бердим. Аёлим уларнинг уйига борганда ўша гўштдан ебди. Бу гуноҳ эмасми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Назр қилувчи киши қилган назридан ўзи, аёли, фарзандлари ва ота-онаси ейишлари мумкин эмас. Назр қилинган нарса фақирларнинг ҳақи ҳисобланиб, уни бойлар ва юқорида саналган шахслар ейиши мумкин эмас. Аёлингизнинг акаси ҳам фақир бўлса, яъни закот оладиган тоифадан бўлса, унга бериб тўғри қилгансиз. Назр қилган гўштни унга топширганингиздан кейин гўшт унинг мулкига айланади. Мулкига ўтгандан кейин уни ейиши мумкин бўлмаган инсонларга берса, улар ейишлари мумкин. Бунга “Сунани Абу Довуд”да келган қуйидаги ҳадис далолат қилади:
عَنْ أَنَسٍ: أَنَّ النَّبِىَّ –صلى الله عليه وسلم- أُتِىَ بِلَحْمٍ قَالَ: «مَا هَذَا؟ » ، قَالُوا: شَىْءٌ تُصُدِّقَ بِهِ عَلَى بَرِيرَةَ فَقَالَ: "هُوَ لَهَا صَدَقَةٌ وَلَنَا هَدِيَّةٌ رواه أبو داود
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Гўшт олиб келинганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Нима бу?” дедилар. (Уйдагилар): “Барира (Оиша розияллоҳу анҳо озод қилган чўри)га садақа қилинган нарса”, – дейишди. Шунда У зот алайҳиссалом: “Бу унга садақа, биз учун ҳадя”, – дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
“Базлул мажҳуд” китобида мазкур ҳадис остида қуйидаги масала баён қилинган:
والحاصل: أن الصدقة إذا دخلت في ملك الفقير، وبلغت محلها، انتهت كونها صدقة، فلما أعطاها الفقير للغني والهاشمي لا يكون في حقه صدقة، بل تكون هدية
“Хулоса шуки, садақа фақирнинг қўлига етиб бориб, унинг мулкига кирди. Шу ҳолатда фақир олган садақасини бой ёки ҳошимий (Али, Ақийл, Жаъфар, Аббос ва Ҳориснинг авлодлари)га берса, уларга садақа бўлиб эмас, ҳадя бўлиб ўтади". Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Батафсил 👉🏽
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Неъматларни сўзлаш шукрдир
Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбарда туриб дедилар: “Ким озига шукр қилмаса, кўпига ҳам шукр қилмайди. Ким одамларга раҳмат айтмаса, Аллоҳга ҳам шукр қилмайди. Аллоҳнинг неъматларини гапириш шукрдир, уни тарк қилиш ношукрликдир. Жамоат раҳматдир, тарқоқлик азобдир” (Имом Аҳмад ва Имом Байҳақий ривояти).
“Ким озига шукр қилмаса, кўпига ҳам шукр қилмайди”. Шунинг учун седанадек арзимаган нарса берган кишига ҳам раҳмат айтиш лозим.
“Ким одамларга раҳмат айтмаса, Аллоҳга ҳам шукр қилмайди”. Яъни одамларнинг яхшилиги, эҳсонига раҳмат айтиш, миннатдорлик билдириш кимнинг табиати ва одатида бўлмаса, Аллоҳнинг неъматларига ҳам шукр қилмайди.
Аллоҳ таоло айтади: “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳгагина ибодат қилувчи бўлсангиз, сизларга Биз ризқ қилиб берган покиза нарсалардан еб, Унга шукр қилингиз!” (Бақара сураси, 172-оят).
Аллоҳ таолога ҳамду сано айтиш, Уни улуғлаш, Унинг беҳисоб неъматлари эътирофи, шукронасидир.
“Аллоҳнинг неъматларини гапириш шукрдир...”. Яъни Аллоҳнинг неъматларини билдириш уларга шукр қилишдандир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Раббингизнинг (сизга ато этган барча) неъмати ҳақида эса (одамларга) сўзланг!” (Зуҳо сураси, 11-оят).
Шукр уч хил бўлади:
◥ тил шукри – неъматни гапириш билан;
◥ аъзолар шукри – хизмат қилиш, ибодат қилиш билан;
◥ қалб шукри – барча неъматлар Аллоҳ таолодан эканини эътироф қилиш билан.
“...уни тарк қилиш ношукрликдир”. Яъни неъматларни гапирмаслик, бекитиш ношукрликдир. Ориф зотлардан бири дейди: «Неъматларни сўзлаш уларни берувчи Аллоҳни эслаш, бошқаларга эслатишдир. Бу эса, қалбларда У Зотга муҳаббат пайдо қилади. Акс ҳолда, бекитиш афзалдир.
“Жамоат раҳматдир, тарқоқлик азобдир”. Яъни мусулмонларнинг жам бўлиши, бирдам, якдил бўлиши Аллоҳ таолодан раҳматдир, савоб ва яхшиликларнинг зиёда бўлишига сабаб бўлади.
Абу Нуъайм раҳимаҳуллоҳ “Ҳилятул авлиё” китобида Ваҳб ибн Мунаббиҳ раҳимаҳуллоҳдан нақл қилади: “Пайғамбарлардан бири Аллоҳ таолодан Балъам ибн Боуронинг унга берилган мўъжиза ва кароматлардан маҳрум бўлиши сабабини сўради. Шунда Аллоҳ таоло деди: “У бир куни Мен берган неъматга шукр қилмади. Агар у бир мартагина шукр қилганида эди, ундан неъматимни олиб қўймас эдим”.
Бизга берилган неъматлар шу қадар кўп ва турли-тумандир. Лекин кўпчилигимиз неъматларга кўмилиб яшасак-да, ҳолимиздан нолиймиз. Ҳолбуки, улар ҳақида озгина фикр юритиб, уларни берган Зотга: “Буларнинг барчаси Сенинг улуғ фазлингдан, берган неъматларингга розимиз”, деб иқрор бўлишимиз лозим.
М.Уролов
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Маълумки, ҳозирги кунда қўллар кийим ичида бўлмайди, сабаби барча кийимларнинг енги бор. Демак, ҳозирги пайтда намозга киришгувчи киши қўлларини қулоғи баробаригача кўтаради.
Такбири таҳрима (Аллоҳу акбар)ни айтгандан сўнг дунёвий нарсалар ҳақида фикрлаш, гаплашиш ва турли ҳаракатлар қилиш мумкин эмас.
“Суннатга мувофиқ намоз ўқинг” китобидан олинди.
Улашинг 👉🏽
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
“УМРА” ТАДБИРЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТАЁТГАН ТУРОПЕРАТОРЛАРГА ОГОҲЛАНТИРИШ
🔎 Ўтказилган таҳлилларга кўра, интернет ва ижтимоий тармоқларда “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ реклама ахборотлари фаоллашганлиги, тегишли лицензия ва рухсатномалар бўлмаган ҳолатда ушбу хизматлар реклама қилинаётганлиги кузатилмоқда.
⚡️Жумладан, туроператорлар томонидан октябрь-декабрь ойларида Умра зиёратига юбориш бўйича хизматлар кенг реклама қилинаётгани қайд этилмоқда.
✔️Маълумки, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2024 йил 2 июль куни қабул қилинди. (02.07.2024 йилдаги ЎРҚ-935-сон)
✅Ушбу Қонунга мувофиқ лицензияга эга бўлган туроператорлар томонидан “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш жорий йил 5 октябрга қадар амалга оширилади.
✅Бунда, Дин ишлари бўйича қўмита мазкур соҳадаги лицензияловчи ваколатли орган сифатида белгиланди.
❌2024 йил 5 октябрдан сўнг “Умра” хизматини кўрсатиш бўйича барча турдаги фаолият ноқонуний ҳисобланади.
🔴Ушбу қонунбузарлик учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (68 млн сўм) этиб белгиланган.
🟠 Огоҳ бўлинг, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларини лицензияга эга бўлмаган субъектлар томонидан кўрсатиш тақиқланган.
❕ Ҳурматли фуқаролар, Дин ишлари бўйича қўмита зиёратчиларимизни "Умра" амалларини муносиб ва хавфсиз бажаришлари учун огоҳ бўлишлари ва кейинчалик турли кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолмасликлари мақсадида ишончли ва кафолатланган хизматлардан фойдаланишларини тавсия этади.
Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz