Эй Абулқосим, ёмонликларингдан бирортасини арзимас деб айтма. Эҳтимол, улар сенинг наздингда хурмо данаги ортидаги тешикчалик (арзимас-у), Аллоҳ ҳузурида хурмо дарахтичалик каттадир. Сен қайтарилган ишнинг кичиклиги ва арзимаслиги тўғрисида эмас, (бу ишдан) қайтарган Зотнинг улуғлиги ва буюклиги ҳақида фикр қил. Чунки нарсалар аслига қараб бир-биридан фарқ қилади. Буйруқ ва тақиқлар ким томониданлигига қараб катта-кичик бўлади. Кичкина хатони ҳам арзимас деб ҳисоблама. Зеро, (Қиёмат куни) бўйнинг ўша хатоларни йиққани сабабли жавобгар бўлувчидир. Аллоҳ таолонинг ҳисоб-китоби ва адолатли тарозуларини эсга ол. Зарра оғирлигича ва хантал уруғи вазнича митти нарсаларга ҳам нозик ҳисоб-китоб қилинишини ёдда тут. Кўзинг шубҳали бир қарашга кетиб қолишини, тилинг учидан оқил инсон сўзига ўхшамаган бир калима чиқиб кетиб қолишини, ақлингни тўғриликнинг бўлмаган хаёл олиб қочишини, оёғинг нотўғри йўлга юриш учун бир қадам бўлса ҳам одим отишини катта гуноҳ деб ҳисоблагин. Ахир, сен (яхши) биласанки, сенга (нотўғри нарсаларга қарашдан) кўзни юмиш, ортиқча қарашларни ташлаш, дунё ва динингга фойдаси бўлмаган вақтда гапириш ўрнига сукут сақлашни ўрганиш ва одатга айлантириш буюрилган. Муҳим ва эътиборли бўлмаган ишни кўнгилга келтирмаслик ва хаёлдан ўтказмаслик, фақатгина машаққат чекиб боришингга арзигули яхши мажлис томон ёки ўтини ўчириш ва алангасини сўндириш қўлингдан келадиган ёмонлик томон одим отмоқлик сенга амр қилинган. Қовоқларингни очиб юмишдан, кўзингга эрк бериш ёки уни тийишдан аввал, гапириш ва сукутдан, овозингни кўтариш ёхуд пасайтиришдан олдин, унутиш ёки ёдга олишдан ва фикру хаёлингни юритишдан аввал ҳамда оёғингни олд ёки ортга босишдан бурун Аллоҳ таолонинг риоясини қилгин. Бу ишларнинг барини тўғрилик билан сифатланган, ҳақиқатга қаратилган, жазоланишдан узоқ ва савобга яқин ҳолатда содир бўлишига интил.
Абулқосим Маҳмуд Замахшарийнинг "Мақомот"идан.
▶️ Ҳомиджон домла Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Нур таратаётган чироқнинг на шишасига, на пилигига мафтун бўлма, идиш тубида ёғ бўлмаса эди, на пилиг ёнарди, на шиша ойдинлашарди, ёғ кўздан ниҳон бўлса-да, асл қувват ундадир...қалбдаги иймон шу ёғга ўхшар, хулқ ва амалда намоёни анинг сабабидандир...
•••┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈•••
🛰Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ИККИ ТАРИХИЙ АНЖУМАНЎзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Ибрат
• Дунёдаги энг чиройли учта аёл: онам, онамнинг сояси ва онамнинг кўзгудаги акси.
• Бир кишидан “Онанг чиройлироқми ёки ойми?” деб сўралди.
• Шунда у: “Онамга қарасам, ойни унутаман. Ойга қарасам, онамни эслайман” деб жавоб берди.
• Онам билан бошқаларнинг орасидаги фарқ шуки, бошқалар мени маҳзун ҳолда кўрмасликини орзу қиладилар. Аммо онам мендан маҳзунликни ўзига олишни орзу қилади.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Шунчаки ёдингизда сақланг!
Ҳеч нарсага кафолат йўқ.....
Севганинг бир кун — бегонага айланиши мумкин.
Дўстинг — душманга айланиши мумкин.
Душманинг — дўстга айланиши мумкин.
Ёмон кўрган кишинг — яхши кўрганингга айланиши мумкин.
Яхши гапирган — ёмон гапириши мумкин.
Мақтаган — ёмонлаши мумкин.
Хуллас хамма нарса бўлиши мумкин....
Фақат ота - онангиз ва туғишган жигарларингни муносабати ҳеч қачон ўзгармайди....
Ҳар қандай ҳолатда хам улар барибир сени чин юракларидан яхши кўришади.
Яқинларингизни қадрланг ва улардан меҳрингизни дариғ тутманг!
Каналга уланиш👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#bugunning_muhim_mavzusi №15
📚БИР МАЗҲАБГА ЭРГАШИШ ШАРТ ЭМАСМИ?
🎙Ҳабибуллоҳ домла Жўрабоев – Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази мутахассиси
▶️Кўрсатувнинг тўлиғи қуйидаги ҳаволаларда:
📱 telegram (HD), 🎞 youtube (HD)
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📲 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
⚡️2024 йилнинг 15-16 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида нуфузли халқаро конференция ўтказилади
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ўз табиатинг билан муомала қил
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Кекса бир донишманд дарё бўйида ўтирса, сувда мушук оқиб келаётганига кўзи тушди. Мушук сувдан чиқишга урунар, аммо уддалай олмас эди. Донишманд мушукни қутқаришга қарор қилди ва унга қўлини узатди. Мушук эса, донишманднинг қўлини тимдалаб олди.
Донишманднинг жони оғриб, додлаганча қўлини тортиб олди. Бироздан сўнг яна мушук томон қўлини узатди. Мушук эса, яна унинг қўлини тимдалаб олди. Бу гал ҳам қўли қаттиқ оғриган донишманд додлаб қўлини тортиб олди. Шу ерга яқинроқ жойда бошқа бир киши донишманднинг ҳатти-ҳаракатини кузатиб турган экан.
Донишманд учинчи бор мушукни сувдан чиқариш учун қўлини чўзганда бояги киши унга қараб: “Эй мўйсафид, биринчи марта ҳам, иккинчи марта ҳам қўлингизни тимдалаб олганидан хулоса қилмай, яна учинчи марта ҳам уни қутқариш учун қўлингизни чўзяпсизми?” деди.
Донишманд эса, унинг гапига эътибор бермай мушукка қўлини чўзди ва бу гал уни сувдан чиқариб олди. Шундан кейин донишманд бояги кишининг олдига бориб, унинг елкасига қўлини қўйди ва: “Эй иним, мушукни иши тимдалаш, мени ишим эса меҳр кўрсатиш. Нима учун мен унинг табиатидаги нарса учун ўз табиатимдаги нарсадан воз кечишим керак. Сен шуни истайсанми? Эй иним, сен бошқаларга ўз табиатинг билан муомала қилгин, уларнинг табиати билан эмас, гарчи уларнинг табиати сенга озор берсада. Яна шуни билгинки, бошқалар сенинг олийжаноб муомалангга муносиб бўлмасаларда, уларга ўшандай муомала қилишингдан сени қайтарадиганларнинг чақириғига қулоқ солма!”.
Модомики, сен ўзгаларни бахтли қилиш учун яшар экансан, албатта Аллоҳ таоло сени бахтли қиладиган бошқа кишиларни ҳам чиқариб қўяди. “Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир”. Хулқингни гўзал қилсанг халойиқ сени яхши кўради. Ҳеч қачон бошқаларни бахтли қилган лаҳзанг учун надомат чекма, гарчи ўшалар бу яхшилигинга арзимасаларда, деди.
Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
"Каҳф" сураси.
#Гўзал_тиловат
🎙Аҳмедов Яҳёхон қори ака
Каҳф сурасини жума куни ўқишлик улкан савоблардандир.
📽 https://youtu.be/cScwPvJgH-k
•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
🛰Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
🌱 Жума учун ғусл қилиш.
🌱 Хушбўй нарсалар суртиш.
🌱 Чиройли кийимлар кийиш.
🌱 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
🌱 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
🌱 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
🌱 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
🌱 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
🌱 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
🌱 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
🌱 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
🌱 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
🛫Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким жума куни тонгда бомдод намозидан олдин:
"Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ" (Аллоҳга истиғфор айтаман. Тирик ва қаййум сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ), деб уч марта айтса, гуноҳи агар денгиз кўпигича бўлса ҳам, Аллоҳ таоло кечириб юборади", дедилар.
Ибн Сунний ривоятлари
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐Жума муборак!💐
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Аллоҳнинг ҳикмати
Табиатга бир назар солинг! Ҳеч бир нарса ўзи учун яшамаяпти. Дарё ўзининг сувидан ичмайди, денгиз ўзидаги балиқдан, дарахт эса ўзининг мевасидан емайди, Қуёш ўзини ёритмайди, гул ўзи учун муаттар хидини сочмайди, сут эмизувчилар ўзининг сутини ичмайди.
Бу Аллоҳ таолонинг оламни яратишдаги ҳикмати. Келинг, биз ҳам бир-биримизга ёрдамчи бўлайлик. Ташвиш билан келганга мадад берайлик, узр сўраб келганни кечирайлик, муҳтожга инфоқ-эҳсон қилайлик.
Унутмангки, умр тезда ўтиб кетади, аммо яхшилик қолади.
Кимдир сиздан бирор ёрдам сўраб келса билингки, унга ёрдам беришдан энг аввало сиз кўпроқ фойда топасиз. Зеро, сизнинг олдингизга уни Аллоҳ таоло юборди ва у орқали сизга яхшилик эшигини очмоқчи.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Инсонларнинг энг яхшиси одамларга кўп фойда келтирадиганидир", деганлар (Ибн Ҳиббон ривояти).
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📡 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Вакиллик кубоги учун футбол мусобақасидан фотолавҳалар
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
⚽️ https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Ибрат
Мушук сабаб ҳидоят топган киши
Истанбулда Ҳожи Мазлум деган авлиё киши ўтган. У "Ҳидоятни мушукдан ўргандим", дейди.
“Бир кун Истанбулдаги Айюб Султон мавзесида кетаётгандим. Бир мушук балиқ сотувчиларни растасидан бир балиқни оғзида тишлаб олиб қочди. Кейин бир уйга кириб кетди ва ўша заҳоти оғзи бўш қайтиб чиқди.
Орқасидан уйга кирдим, уй ичида кўзи кўр бир кампир дуо қилар эди: “Эй Роббим, менинг етим неварамнинг бугунги ризқини мушук орқали жўнатганинг учун сенга ҳамд бўлсин!”. Уйдан чиқдим, устозим Усмон Камолияни олдига бориб, бу воқеани айтиб бердим. Устозим: “Нима қилиб ўтирибсан, бор, у кампир ўлгунича унинг эҳтиёжларини ўз бўйнингга ол”, деди.
“Мушук ўргатган менга одамийликни”, дейди.
🛰Яқинларингизга ҳам улашинг!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
🇺🇿ЮРТИМИЗ НУФУЗЛИ АНЖУМАНГА МЕЗБОНЛИК ҚИЛАДИ
▶️ Ҳомиджон домла Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#muftiy_minbari
📹 АЛЛОҲ ВАСИЯТ ҚИЛГАН ФАЗИЛАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Шоир ва мутафаккир Махтумқули Фироғий юбилейига бағишланган халқаро форум якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Махтумқули Фироғийнинг 300 йиллиги" эсдалик медали билан тантанали равишда тақдирланди.
—
В завершение мероприятий международного форума, посвященного юбилею поэта и мыслителя Махтумкули Фраги, состоялась церемония награждения Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева памятной медалью «300-летие Махтумкули Фраги».
#Mirziyoyev #marosim #medal #Maxtumquli
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очганинг каби,
Қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
Дунёни тонг нури ила ёритганинг каби,
Ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар эт, амин!
🍂 ХАЙРЛИ ТОНГ!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Аллоҳнинг_яратганлари
🦜
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Имом Шофеъийдан: Аллоҳнинг ваҳдониятига қандай далил бор?-деб сўрадилар.
Имом Шофеъий: тут барги, - деб жавоб бердилар. Тут баргини қурт еса, ипак чиқаради. Асалари ундан асал чиқаради, қўй эса мусаффо сут чиқаради, оху еса мушки анбар чиқаради. Бир моддадан ҳилма ҳил нарсани яратган Зотдан ўзга илоҳ йўқ эканлигига шунинг ўзи етарли далил эмасми?
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
🔈 "Ислом – тинчлик ва эзгулик дини" халқаро илмий-амалий конференциясини ўтказиш ва тайёргарлик ишлари бўйича
АОКАда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати раҳбари Илҳом Маърупов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.
Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:
🎥 Брифинг
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#табассум
Ким кун бўйи табассум қилишга ҳақлиман деб билмаса, кўзларини ўн дақиқага юмсин. Шунда ёруғликни кўришнинг ўзи табассум қилишга ҳақли бўлади!
😊Улашинг ва Кузатинг🔜
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
"Каҳф" сураси
#Аудио
•••┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈•••
🕋 Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📿 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐Жума муборак!💐
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#muftiy_minbari
📹 РАҲМ ҚИЛГАНГА РАҲМ ҚИЛИНАДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
АГАР МЕН ЯХШИЛИК ҚИЛСАМ...
Урва розияллоҳу анҳудан:
“Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу халифа этиб тайинланган пайти минбарга чиқиб, Аллоҳга ҳамду сано айтгач, бундай дедилар:
–Сизга бошқарувчи бўлдим дегани ичингизда энг яхшиси менман дегани эмас.
Аммо Қуръони карим нозил бўлган, Аллоҳнинг Расули диннинг қоидарини айтган ва бизга ақлнинг энг устуни тақво эканини ва ақлсизликнинг энг ёмони эса фисқ эканини айтганлар.☝️
Шуни ҳам билингки, энг кучлингиз менинг ёнимда мазлумнинг ҳақини ўзидан олгунча энг заифингиздир. ☝️
Энг заифингиз эса ёнимда ҳақини золимдан олгунча энг қувватлингиздир.☝️
–Эй инсонлар! Мен фақат Расулуллоҳнинг йўлларига тобеман (эргашаман).☝️
Менинг орзу-ҳавасим билан ҳаракат қилишга ҳаққим йўқ.☝️
Шундай экан, агар мен яхшилик қилсам, менга ёрдам беринг ва агар тўғри йўлдан чиқсам, мени тўғри йўлга чорланг.☝️
Буларни айтиб, ўзимга ва сизлар учун Аллоҳдан мағфират тилайман”🤲
📚(“Ал-Канз”, 3-жилд, 130-бет; Ибн Савд, Маҳоминий ва бошқалардан).
📿 @nasafziyo 📿
Вакиллик кубоги учун волейбол мусобақасидан фотолавҳалар
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🏐https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Янгиликлар
#Футбол_ва_валибол_мусобақаси
Вакиллик кубоги учун футбол ва волейбол мусобақалариниинг якуний босқичи бўлиб ўтди
⚽️🏐
Бугун, 10 октябрь куни Вакиллик кубоги учун футбол ва волейбол бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги тизимида фаолият кўрсатиб келаётган Қарши шаҳар ва Қарши тумани жоме масжидлар имом-хатиби, имом ноиб, муаззинларидан ташкил топган жамоалар ўртасида футбол мусобақаси, шунингдек, Деҳқонобод ва Шаҳрисабз шаҳридаги жоме масжид имом-хатиб, имом ноиб ва муаззинларидан ташкил топган жамоалар ўртасида эса волейбол мусобақаси бўйича финал баҳслари ўтказилиб, ғолиблар аниқланди.
Финал натижаларига кўра футбол мусобақасида 2:1 ҳисобда Қарши шаҳар жамоаси ғолибликни қўлга киритган бўлса, волейбол мусобақаси бўйича эса умумий 2:0 ҳисобида Деҳқонобод тумани жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Мусобақалар ўта қизиқарли ва таассуротларга бой, кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.