🌹Aссалому алайкум,
Сешанба тонги муборак бўлсин!
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
☘️ Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀 Кўнглингизни хотиржам,
☘️ Чеҳрангизни нурли қилсин.
🍀 Танангизни саломатлик,
☘️ Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
🍀 Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!
📲 Албатта яқинларингизга ҳам юборинг!
➥Линкни босиб каналимизга обуна бўлинг!👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Бир муаллима билан ғаройиб бир воқеа бўлган экан. Ҳикоя қаҳрамони шундай дейди:
"Мадраса масжидини жиҳозлаш ва кондиционер ўрнатиш учун ҳамкасбларимдан оз-оздан пул йиғардим. Доимий равишда уларга буни савобли ва яхши амал эканлигини эслатардим, ҳар сафар озгина озгинадан пул йиғиларди ва бу ишлар тахминан бир ой давом этди.
Бир куни ҳамкасбларимдан бири: “Ҳар доим пул сўрайверасанми, безиб кетдик”, деди. Мен эса: “Валлоҳи, бу яхши амал ва садақа жаннат эшигининг калити. Бир сўм билан бўлса ҳам садақа қил”, дедим.
Шунда у: “Сенга бир сўм берсам бўлдими, бошқа безовта қилмасликка ваъда берасанми?” деди. Мен эса: “Ҳа”, деб жавоб бердим. Шунда ўша ўқитувчи ўз сумкасидан бир сўм пул олиб, менга зарда қилган ҳолда, ғазаб билан пулни улоқтирди.
Нима бўлганига қаранг! Пул йиғиш ишларини мадрасадан ташқарида яқинларим ва дугоналаримдан сўраб давом эттирдим ва Аллоҳнинг марҳамати билан етарлича пул тўпладим. Бу пул билан мадраса масжидини жиҳозладик ва кондиционер ҳам ўрнатдик.
Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига қасамки, сотиб олинган нарсалар ҳисоб варағи келганида, йиғилган маблағдан атиги бир сўм ортиқча чиқиб қолди. Шу ортиқча пулни мени безовта қилишда айблаган ўша ҳамкасбимга қайтардим. Шунда кўнглимда Аллоҳ унинг садақасини қабул қилмагани ҳақида ўй пайдо бўлди.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам садақа муҳтожга етиб боришидан олдин, Аллоҳнинг ҳузурига етиб бориши ҳақида айтганлар. Шунинг учун Оиша онамиз доимо қиладиган садақаларини хушбўйлантириб қўяр эдилар ва у Аллоҳнинг қўлига тушишини айтар эдилар.
Ҳамкасбим садақани чин юракдан эмас, ғазаб ва менсимасдан бергани учун Аллоҳ уни қабул қилмади ва ўша пул ўз эгасига қайтди.
Одамнинг икки ўғли Ҳобил ва Қобилнинг қурбонликлари ҳақидаги ҳикояда Аллоҳ шундай деган:
{Ва уларга Одамнинг икки ўғлининг ҳақиқий ҳикоясини айтиб бер. Икковлари қурбонлик қилган эдилар, бири (тақводорнинг) қурбонлиги қабул қилинди, иккинчисининг қурбонлиги эса қабул қилинмади. У шунда: “Сени албатта ўлдираман”, деди. У эса: “Албатта Аллоҳ тақводорлардангина қабул қилади”, деди}
(Моида сураси, 27-оят)
Аллоҳ садақасини қабул қилган одам бахтиёрдир, чунки бу унинг тақводорлигига Аллоҳ томонидан берилган гувоҳликдир.
Др. Умар Абдул Кафий.
Ҳомиджон домла Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
"Балки энг хунук хатоларимиздан бири бу – ифодадаги шошма-шошарликдир... Севгини изҳор этишдаги шошма-шошарлик... Мақтов сўзларидаги муболаға, дўстлик тилидаги ортиқча гапларни етказиш, адоватдаги қўполлик, айблашдаги қаттиқлик, туҳматдаги енгиллик ва хафа қилишдаги чегарадан чиқиш... Ҳаммаси оғиздан эътиборсиз чиқариб юбориладиган сўзлар, аммо чиққач, бизнинг назоратимиздан чиқиб кетадиган девона бир қувватга айланади... Қалбларни ярадор қилади, алоқаларни узади, руҳларни ларзага келтиради...
Д-р Мустафо Маҳмуднинг "Руҳ ва Тана" китобидан.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
⚠️ Синалган ҳақиқат
📌 Вазият ўзгарса қиламан, деб юрган ҳамма ишингизни, вазият ўзгарганда ҳам қилмайсиз.
❌ Ўзингизга турли пуч ваъдаларни бериб, ўзингизни ўзингиз алдайверманг!
‼️Яқинларингизга ҳам эслатишни унутманг
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Реалликда кўриб турган нарсамиз доимо ҳақиқат эмас...
Ҳатто ўз кўзимиз билан кўриб, қўлларимиз билан ушлаётган нарсалар ҳам шундай. Кундалик ҳаётда қуёшни Ер атрофида айланаётгандай кўрамиз, бироқ ҳақиқатда Ер қуёш атрофида айланади. Осмондаги ой энг катта сайёрадай кўринади, аммо у энг кичиги ҳисобланади. Темирга қўлимизни теккизсак, қаттиқ ва яхлитдай туюлади, бироқ аслида у бўшлиқда парчаланган зарралардан иборат ва ҳар бир зарра орасида осмондаги юлдузлар орасидаги масофадай оралик бор. Қўлимизда сезилаётган қаттиқлик ва яхлитлик – бу, аслида, зарралар ўртасидаги магнит электр кучлари ҳисобланади. Биз темирни эмас, қонунларни қўлларимиз билан ҳис қилаяпмиз. Осмонни юқорида, Ерни эса пастда деб қабул қиламиз, аммо аслида юқори ва паст деган нарса йўқ. Осмон Ерни ҳар тарафидан ўраб турибди. Бизнинг учун Миср эҳромини ёриб ўтиш имконсиздек кўриниши мумкин, бироқ космик нурлар учун у шишадек шаффоф ва нурлар ундан ҳеч қандай тўсиқсиз ўтиб кетади. Икки қутб совуғи биз учун қаттиқ совуқдай туюлиши мумкин, аммо унинг совуқлиги фазо кенгликларининг совуқлиги билан солиштирилганда, гўё қайноқ оловдай туюлади.
Инсоний ҳақиқатларни олиб кўрадиган бўлсак кўз, тил ва қулоқ бизларни кўпроқ ва кўпроқ алдаши мумкин... Ўпични бошланишда муҳаббатнинг аломати деб тасаввур қилган бўсалар, охирида аслида у ўғрилик бўлганлигини тушуниб етадилар. Нафратнинг энг чўққиси сифатида кўрилган қотиллик жинояти аслида муҳаббатнинг энг юқори нуқтаси бўлиб чиқади. Эрнинг ўз аёлидан кўраётган хиёнати аёлнинг ўз гўзаллиги билан мағрур бўлганлиги туфайли содир бўлгандек кўриниши мумкин, аслида эса бу аёлнинг ўзини хунук деб билганлиги ва ўзини камчиликда сезганлигидан келиб чиққан ҳаракатдир. Шунинг учун ҳам у эркакларнинг диққатини жалб қилиб, бир хиёнатдан иккинчисига ўтишга ҳаракат қилади. Газеталарда қаҳрамонлик сифатида ёзилган воқеани қаҳрамоннинг ўзи аслида ўз жонига қасд сифатида билган бўлиши мумкин.
Ижтимоий ҳақиқатларни олиб кўрадиган бўлсак, ишлар яна ҳам мураккаблашиб боради ва ҳақиқат қалбакилик тўрига тушиб қолади, бунда барча иродалар иштирок этади ва нарсаларнинг ташқи кўринишига асосланиб хулоса чиқариш тугалсиз соддалик бўлиб қолади.
Тарихий ҳақиқатларда эса, ҳар бир замонда тарихчилар ёзган нарсаларнинг ортида ҳокимият турганини, ёзганлари аслида қудратлиларнинг истаклари эканини акс эттиради. Ҳақиқатга етиб бориш нақадар қийин! Марсга етиб бориш ҳар куни деразангиз ёнида очилган гул ҳақида аниқ ҳақиқатга етиб боришдан осонроқдир... Ҳатто энг узоқ юлдузга етиб бориш сиздан бор йўғи бир қарич узоқликда турган аёлингизнинг юрак сирларини билишдан кўра осонроқ. Ақлларимиз ҳатто ҳис-туйғуларимизни ҳам чалғитади, биз шуҳратга бўлган муҳаббат бизга куч беряпти деб ўйлаймиз, аслида бу ғурур ва ўзини севишдир...
Адолат туйғуси бизга қатъиятни ҳадя қилади деб ўйлаймиз, аслида бизни ҳасад ва нафрат бошқараяпти.
Ким айта олади, мана мен ҳақиқатни англаб етдим?-деб. Қани ким ўзи ҳақида, мен ўзлигимни тўлиқ англадим, дея олади?
"Аллоҳ билгувчироқдир" деб айтсак, камтарлик қилмаган бўламиз. Аслида, бу дунёдаги ягона аниқ ҳақиқат шудир... Биз ўзимизнинг ҳатто кўриб, эшитиб турган нарсаларимиз ҳақида ҳам аниқ нарсаларни билмаймиз. Шунга қарамй, ҳар бир гуруҳ ўз фикрини маъқуллайди ва ҳар бир киши ҳақиқатга еттим деб ўйлайди, сўнгра бошқаларга қарши ҳукм чиқаришга ўтади. Агар биз аниқ ҳақиқатларни билмаслигимизни англасак эдик ва ўз қадримизни билсак эдик, дилларимизда раҳм-шафқат ва муҳаббат эшиклари очилар эди ва ердаги ҳаёт ҳақиқий яшашга арзигулик бўлар эди.
Ҳақиқатларни билмаслигимизни қачон англар эканмиз..?!
Муаллиф: Др. Мустафо Маҳмуд, Китоб: "Шайтон ҳукмронлиги"Манба: /channel/tuhur
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
04.11.2024 йил ҳолатида
🕋 Бомдод 06:30;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 15:55;
🕋 Шом 17:40;
🕋 Хуфтон 19:10.
#Саломатлик
4️⃣0️⃣Чилла сақлашнинг фойдалари
➡️Маълумки, янги туғилган чақалоқ ва унинг онаси 40 кун давомида чиллада бўлади. Бу шунчаки удум эмас, балки қадимдан она ва бола саломатлигини асраш мақсадида ота-боболаримиз, момоларимиз томонидан қўлланган одатдир. Чилла сақлашнинг афзалликлари бисёр.
➡️Чилла даврида аёл ва чақалоқ организми жуда таъсирчан ва ҳар хил касалликларга берилувчан бўлади. Айниқса, 20 кунлик “чилла”да жуда эҳтиёт бўлиш керак.
➡️“Чилла”ли она ва боланинг кўчага чиқиши, турли одамлар билан мулоқотда бўлиши ман этилади. Чиллали хонадонга бегоналарнинг кириши ҳам мумкин эмас.
➡️Чилланинг дастлабки 9 кунида она бачадонининг қисқариши кечади. Бу даврда аёл алоҳида парҳез тутмоғи лозим.
© "Шарқ табобати"
Улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
🦒Онадек меҳрибон зот бўлмаса керак бу дунёда
Улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
🪻 АЛЛОҲ 🌱 🕊
🪷 БУГУНГИ 🌱 🕊
🪻 КУНИНГИЗНИ 🌱 🕊
🪷 БАРОКАТЛИ, 🌱 🕊
🪻 ФАЙЗЛИ 🌱 🕊
🪷 ҚИЛСИН! 🌱 🕊
🍃 🏵 🍃 🏵 🍃 🏵 🍃
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар.
🍂 ХАЙРЛИ ТОНГ!
АЛЛОҲНИНГ ҚУДРАТИ
Тилда тўққиз мингта кичкинагина бўғим (тугунак) бўлиб, барчаси таъм билиш учун хизмат қилади. Ҳар бир қулоқда эшитиш учун хизмат қиладиган юз минглаб ҳужайра бор. Ҳар бир кўзда бир юз ўттиз миллион ҳужайра бўлиб, бу ҳужайраларнинг ҳар бири нурни қабул қилиш учун хизмат қилади. Мана шуларни тасодифан содир бўлган дейиш мумкинми? Ер ва ундаги мўжизаи асрорлар, уни қамраб турган ҳаво, кўз билан кўриб бўмайдиган ашёлар, осмондан ёғаётган қорнинг шакли шу қадар дақиқлик билан яратилганки, ундаги мўжиза ва гўзалликларни илм-фан ривожланиши туфайли яқиндагина билиб олдик. Мана шуларнинг барчаси тасодиф орқали пайдо бўлганми?!
Икки йўл бор: «Мени эсланглар, шунда сизларни эслайман»
(Бақара сураси, 152-оят).
«Аллоҳни унутдилар, бас, У Зот ҳам уларни унутди»
(Тавба сураси, 67-оят).
"Ислом динига умумий таъриф" китобидан.
Улашинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#САВОЛ_ЖАВОБ
МОЛИ ЭГИЗАК ТУҚҚАН КИШИ УНИНГ БИРИНИ ЭХСОН ҚИЛИШИ КЕРАКМИ?
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
Улашинг#Сахийлик
▪️ Ким қайси дарахтнинг шохини ушлайди?
▫️ Дарахтлар ҳар хил бўлади. Соя берадиган дарахтнинг соясидан, мевали дарахтнинг мевасидан истеъфода этамиз…
Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/43449
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#muftiy_minbari
📹 У КУН УЧУН НИМА ТАЙЁРЛАДИНГ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ИЙМОННИНГ 7 ФАРЗИЎзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
▪️ Қайси инсонларнинг мияси фаолроқ ишлайди?
▫️ Мия ярим шарлари доминант принцип бўйича ишлайди, яъни бири фаоллашса, иккинчисининг ҳам ишлаш фаолиятини таъминлайди ёки аксинча иккинчиси наргисининг ҳам ўрнига ишлай олади. Бу дегани мия доимо фаол бўлиб, тананинг табиий эҳтиёжларни қондиришда ярим шар қолган қисмини ҳам ўрнини босади…
Давоми👉 https://oliymahad.uz/43451
Улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"
Ар-Роҳман сураси, 30-оят.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#muftiy_minbari
📹 СЕВИМЛИ БАНДАЛАРНИНГ ИККИ СИФАТИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Хушбўйланиш
Хушбўйлик кишига завқ беради, очиқ табиатлилик, қувонч келтиради. Хушбўйлик инсон табиатига ижобий таъсир этадиган нарсадир.
Исломда ҳар бир нарсанинг хушбўй бўлишига катта эътибор берилади, қўланса ҳидни йўқотишга ҳаракат қилинади. Чунки бу барча Пайғамбар алайҳиссаломларнинг, жумладан, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидир.
Тўлиқ ўқиш👉 https://islom.uz/maqola/22855
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Улашинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Бир қишлоқда...
Бир қишлоқда икки қўшни ёнма ён яшар эди. Бири нафақадаги ўқитувчи, иккинчиси эса тадбиркор бўлиб, технологияга қизиқиши бор эди.
Иккаласи ҳам боғида турли ўсимликлар экишар эди. Нафақадаги ўқитувчи ўсимликларига озгина сув бериб, унчалик эътибор қилмасди. Тадбиркор эса, ўсимликларига кўп сув бериб, уларни яхшилаб парвариш қиларди.
Ўқитувчининг ўсимликлари оддий эди, аммо яхши кўринарди. Тадбиркорнинг ўсимликлари эса янада гўзал, кўм-кўк ва сертароват эди.
Бир кеча кучли бўрон келди, ёғингарчилик ва кучли шамол эсди. Эрталаб барча одамлар боғларига чиқиб, бўрон келтирган зарарларни кўришга чиқишди.
Албатта, нафақадаги ўқитувчи ва тадбиркор ҳам боғларига чиқиб, қандай зарар етганини кўришди.
Тадбиркор ўз ўсимликларини кўриб, уларнинг тўкилиб, бутунлай вайрон бўлганини кўрди. Нафақадаги ўқитувчининг эса ўсимликлари ҳеч қандай зарар кўрмаган эди ва жойида маҳкам турарди!
Тадбиркор ҳайратланиб, нафақадаги ўқитувчининг ёнига бориб сўради: "Иккимиз ҳам бир хил ўсимликларни бир вақтда ва бир жойга экканмиз, мен уларни сиздан кўра яхшироқ парвариш қилганим учун ўсимликларим сизникидан кўра кўпроқ кўм-кўк ва чиройли эди. Аммо бўрондан кейин ўсимликларим бутунлай вайрон бўлганини кўрдим, сизнинг ўсимликларингиз эса жойида маҳкам турибди. Мен уларни сиздан кўра яхши парвариш қилган бўлсам-да, нега бундай бўлди?"
Нафақадаги ўқитувчи кулиб шундай деди: "Сиз ўсимликларингизга керагидан ортиқ эътибор ва сув бердингиз, уларга керагидан ортиқ ғамхўрлик қилдингиз. Бу уларнинг ҳаётини енгиллаштирди.
Мен эса ўсимликларимга уларга керак бўлган сувдан бироз камроқ бердим, шу сабабли улар сув топиш учун ўз илдизларини ерга чуқур киргизишга мажбур бўлди. Шунинг учун ўсимликларимнинг илдизлари янада чуқур, узун ва мустаҳкам бўлди. Шундай қилиб, ўсимликларим маҳкам тура олди, сизнинг кўп эътиборингизни кўрган ўсимликларингиз эса барбод бўлди".
Бу ҳикоядан болалар тарбиясига оид хулосалар олиш мумкин. Болалар ўсимликларга ўхшайди. Агар уларга барча нарсалар тайёр ҳолда берилса, улар қийматини тушунмайди, зарур нарсаларни ўзи ҳаракат қилиб топишни ўрганмайди, бошқаларга боғланиб қолади, ҳаётнинг оғирликлари билан рўбарў бўлишни билмайди.
Шундай экан, баъзан уларга ҳамма нарсани тайёр ҳолда бермаслик, балки кўрсатма бериш яхшироқдир. Уларга юришни ўргатинг, аммо улар ўзлари юришга қодир бўлганида кўтариб юрманг.
Ҳа, уларни ўз ҳолича қўйиб қўйманг, балки уларга тўғри йўлни кўрсатинг ва изингиздан эргашишларига имконият беринг.
Ҳомиджон домла Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ҲАЁТ ЗАРУРАТИЎзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Инсоният тарихида энг буюк ақлий салоҳиятга эга бўлган шахс ким эканлигини биласизми?
У тиббиёт, фалсафа, кимё, физика, математика, геология, астрономия, тарих, фармацевтика, география ва таржимонликда билимдон бўлган. У барча фанлар бўйича 120 дан ортиқ китоб ёзган.
У бундан 1000 йил аввал, Ер ўз ўқи атрофида айланишини илк бор айтган шахсдир ва замонавий технологияларсиз Ернинг айланасини жуда аниқлик билан 99.7% га тенг бўлган аниқликда ўлчаган. Шунингдек, ернинг шакли ва майдонини ўрганадиган "геодезия" фанининг асосчиларидан бири бўлган.
Жорж Сартон унинг ҳақида "Фанга кириш" китобида шундай деб ёзган: «У саёҳатчи, файласуф, математик, астроном, географ ва энциклопедик олим эди. У Исломнинг буюк олимларидан ва дунё илм-фанидаги энг йирик шахслардан биридир».
Немис шарқшуноси Шахоу эса уни шундай таърифлаган: «У тарихдаги энг буюк ақлий салоҳият эгасидир».
Бу буюк олим – Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний.
Манба: /channel/tuhur
Улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Тонг_отганида_ўқиладиган_дуо #Ҳадис:
Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида:
اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ
«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар.
(Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”).
Абу Довуд ривоятлари.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#tong #duo #Alloh
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
🌴Хурмо
Улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#muftiy_minbari
📹 КАМТАР ИНСОН ТОРТИШМАЙДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ХАЙРЛИ ТОНГ!
«Эй Раббимиз!
Бизни омонлигингда, паноҳингда ва яхшилингда қилгин. Бизни Ўз ҳифзи ҳимоянгда асрагин!»
💐@nasafziyo
#Эслатма
📜 Қуръони каримда "раҳмат"лафзи неча марта зикр қилинган?
"Роҳматун" - раҳмат" лафзи Қуръонда 268 маротаба зикр этилган. Аксар ўринларда исм сийғасида келган. Масалан, Аллоҳ таолонинг ушбу сўзи каби:
فَتَلَقَّى آدَمُ مِن رَّبِّهِ كَلِمَاتٍ فَتَابَ عَلَيْهِ إِنَّهُ هُوَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ
"Албатта, У тавбани кўплаб қабул қилувчидир, ўта раҳмлидир", Бақара сураси, 37- оят.
14 ўринда бўлса, феъл сийғасида келган. Масалан, Аллоҳ таолонинг ушбу сўзи каби:
قَالُوا لَئِن لَّمْ يَرْحَمْنَا رَبُّنَا وَيَغْفِرْ لَنَا لَنَكُونَنَّ مِنَ الْخَاسِرِينَ
"...«Агар Роббимиз бизга раҳм қилмаса ва мағфират этмаса, албатта, зиён кўрганлардан бўлажакмиз», – дедилар", Аъроф сураси, 149-оят.
Улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Устознинг сендаги ҳақларидан
Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу илм ўрганувчига қарата бундай деганлар: «Олимнинг сендаги ҳақларидан бири сен одамларга омматан салом бериб, муаллимга хос салом беришингдир. Унинг рўбарўсида ўтиришинг, унинг ҳузурида қўлинг билан ишора этмаслигинг, кўзингни қисмаслигинг, устозга керагидан зиёда савол бермаслигинг, жавоб беришида унга ёрдам бермаслигинг, агар хоҳламаса, унга қайта-қайта савол бермаслигинг, устоз туришга ҳаракат қилганда унинг кийимларидан ушламаслигинг, унинг сир-асрорларини фош этмаслигинг, устоз ҳузурида бирон-бир кишини ғийбат қилмаслигинг, уни бирон-бир масалада хато қилишини ҳеч қачон тиламаслигинг, устоз агар ногоҳ адашса, узрини қабул этишинг, устозга қарата: «Мен фалончи бундай деганини эшитдим» ёки «Фалончи сизнинг хилофингизга гапирди», деб айтмаслигинг, устоз ҳузурида бирон-бир олимни тавсифламаслигинг, узун суҳбатидан ҳеч қачон малолга келмаслигинг, устоз хизматидан ўзингни олиб қочмаслигинг лозим бўлади. Устознинг бирон ҳожати чиқиб қолса, уни адо этиш учун барча қавмлар чопишади. Устоз гўё бир хурмо дарахтига ўхшайдики, сен ундан бирон нарса тушишини пойлаб турасан». Имом Ҳасан розияллоҳу анҳу айтдилар: «Уламолар бўлишмаганида эди, инсонлар гўё ҳайвонларга ўхшаб қолишарди».
📚@nasafziyo
Яхши куёв топиб олинган ўғил фарзанд, ёмон куёв эса, юқотилган қиз фарзанддир❗️
©️Ҳазрати Али Р.А
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
💍 https://taplink.cc/nasafziyo.uz