2024-2025 O'QUV YILI QABUL NATIJALARI
"Xoja Buxoriy" o‘rta maxsus diniy ta’lim muassasasi 2024-2025 o‘quv yili uchun o‘tkazilgan test sinovlarining mandat natijalari
ESLATMA !!!
Abuturiyenlar 24 soat davomida hujjat topshirgan ta’lim muassasasiga yozma ariza bilan murojaat qilish orqali APЕLLYATSIYA berishlari mumkin. Apellatsiya jarayonlari Toshkent shahrida bo‘lib o‘tadi.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Самарқандга ташрифи чоғида давлатимиз раҳбари Ҳазрати Ҳизр мажмуасида ҳам бўлиб, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов мақбарасига гул қўйди.
—
В ходе поездки в Самарканд глава нашего государства также посетил комплекс Хазрати Хизр и возложил цветы к могиле Первого Президента Ислама Каримова.
#Mirziyoyev #safar #Samarqand #xotira
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташриф буюриб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди, мажмуадаги қурилиш ва пардозлаш ишлари билан танишди.
—
По прибытии в Самарканд Президент Шавкат Мирзиёев посетил мавзолей Имама Бухари и ознакомился с проводимой в комплексе строительной и отделочной работой.
#Mirziyoyev #safar #Samarqand #ImomBuxoriy
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
БИЗНИ ШУНДАЙ РОББИМИЗ БОРЎзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#xushxabar #umra #madina #makka
🕋 РАСМАН: УМРА МАВСУМИ 10 СЕНТЯБРДАН БОШЛАНАДИ!
📢 2024 йил 10 сентябрь кунидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ташкил этиладиган “Умра – 2024”нинг навбатдаги мавсуми бошланади. Ҳамюртларимиз "Uzbekistan Airways" АЖ авиакомпанияси орқали тўғридан-тўғри рейсларда Саудия Арабистонига олиб борилади.
🌙 Зиёратчиларимиз Мадина шаҳрида 3 кун, Макка шаҳрида эса 7 кун бўлади. Мавсум давомида тажрибали ишчи гуруҳи ва имом-хатиблардан иборат элликбошилар ҳамда малакали шифокорлар ҳамюртларимизга ҳамроҳ бўлади.
🏨 Мадина шаҳрида “Grand Shahba”, Макка шаҳрида эса “Marmara Group Hotel” меҳмонхоналарида юртдошларимиз истиқомат қиладилар. Меҳмонхоналар 3-4 ўринли бўлиб, 3 маҳал таомлар, ширинлик ва сархил мевалар тортиқ қилинади.
📍 Мазкур шаҳарларда муборак қадамжоларга зиёрат ташкил этилади.
🏪Меҳмонхоналарда тиббиёт пунктлари, транспорт хизмати ва ишчи гуруҳлари штаблари 24 соат давомида фаолият юритади.
💦Сафар якунида зам-зам суви ҳадя қилинади.
📞 Мурожаат учун телефонлар:
⏺+998-99-882-18-58;
⏺+998-77-085-18-58.
✍🏻ВИЛОЯТЛАРДАГИ ВАКИЛЛАРИМИЗ
•••┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈•••
✍🏻Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Бу дунёда ҳамма бир-бирига муҳтождир...
#Даҳонинг_аёли
Дейтройт компаниясининг ёш механиги ҳафтасига 11 доллар маош оларди.
Бу арзимас пулнинг эвазига у 10 соат ишлар, уйга келиб эса, кўпинча ўз гаражида двигателнинг янги турини ихтиро қилишга уриниб, ярим кечагача шуғулланарди.
Отаси ўғлим вақтини беҳуда сарфлаяпти, деб ҳисоблар, қўшнилар уни ақлдан озганга чиқаришар, ҳеч ким бу ишидан бирор бамаъни нарса чиқишига ишонмасди.
Унга ёлғиз хотинигина ишонарди. Хотини кечалари бир неча соатлар давомида унинг тепасида керосин чироқни ушлаб турар, қўллари толар, совуқдан тишлари тақиллар, шамоллаб қоларди. Лекин чидарди!
Йиллар ўтиб, бир кун тариллаган шовқин эшитилди.
Қўшнилар йўлда, телба механик ва унинг хотини бир отсиз "арава"ни миниб кетаётганларини кўришди.
Ўз ихтироси билан тез орада бутун дунёга машҳур бўлган ўша механикнинг исми Генри Форд эди!
Кексайганида Форддан интервью олган бир журналист «Иккинчи бор ҳаёт берилганда ким бўлишни хоҳлар эдингиз?» деб савол беришади.
Даҳо механик эса унга:
-Ким бўлишимнинг фарқи йўқ, фақат хотиним ёнимда бўлса бас, ⸺ деб жавоб қайтаради.
✍🏼Эзгу мақсадингиз сари интилинг ва Яратгандан мадад сўраган ҳолда уни ҳеч қачон ярмида ташлаб қўйманг, иншааллоҳ мақсадингизга эришасиз.
Улашинг
🛫 Telegram |Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Инсон бир дарахтга ўхшайди, унинг ҳаётбахшлик манбаси илдиздир. Илдиз — қалбдаги иймон, олий мақсаддир. Уни эҳтиёт қилмаган кишининг жисмоний-маънавий дунёси барбод бўлади.
Жалолиддин Румий
📬Telegram |Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
ЮКСАК ДАВЛАТ МУКОФОТИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНГАН
БИР ГУРУҲ ДИНИЙ СОҲА ХОДИМЛАРИ
ХАЛҚАРО КОНГРЕСС ИШТИРОКЧИЛАРИ ТОМОНИДАН ҚУТЛАНДИ
Хабарингиз бор, 23-26 август кунлари Самарқанддаги Silk Road марказида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ҳамкорлигида “Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс пойдевори” мавзуидаги VIII халқаро конгресс бўлиб ўтмоқда.
Халқаро конгрессда 35 та давлатдан 300 га яқин машҳур олимлар, етакчи экспертлар, таълим муассасалари ректорлари, музей, кутубхона директорлари, халқаро ташкилотлар вакиллари билан бир қаторда, юртимизнинг етук олимлари, академиклар, уламолар, диний соҳа вакиллари ҳам иштирок этмоқда...
Батафсил:👉 cisc.uz
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Адолат ниҳолга сув қуйиб яшнатиш, зулм эса сувни инсонларга озор етказувчи тиканга қуйиб парвариш қилишнинг ўзидир. Нимага сув қуйишни фарқлаб ол.
Жалолиддин Румий
📬 @nasafziyo
Ақлли, бунинг устига сабрли, камтарин эркаклар бахтли кишилардир. Эркак шаънини қадрлай олган кишиларгина марддир....
🍃
Гарчанд гулзордаги гуллар мавсуми ўткинчи бўлса ҳам, дил гулзорига эга бўлганлар учун ҳаёт шодонлик билан давом этаверади.
🍃Жалолиддин Румий
📬 @nasafziyo
САФАРГА ЧИҚИБ, ЯРИМ ЙЎЛДА ТЎХТАГАН КИШИНИНГ НАМОЗИ
#намоз
❓1362-CАВОЛ: Мен Фарғонадан Тошкентга бориш учун йўлга чиққан эдим. Тахминан 40 км юрганимдан кейин, зарур иш туфайли бир жойда тўхтадим ва уйга қайтадиган бўлиб қолдим. Шу ҳолатда мен намозимни тўлиқ ўқишим керакми ёки қаср қиламанми?
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз тўхтаган жойингизда ҳам, уйга қайтишда ҳам намозларни тўлиқ ўқийсиз. Чунки сиз гарчи сафарга чиқиб, мусофирга айланиб қолган бўлсангизда, сафар масофаси чиқадиган йўл босиб ўтмасдан ниятингизни бекор қилгансиз. Агар сиз сафар масофаси чиқадиган масофа (тақрибан 90 км)ни босиб ўтгандан кейин тўхтасангиз, мусофирга айланасиз ва намозларни қаср қилиб ўқийсиз. Бу ҳақида фиқҳий манбаларда иборалар келган:
المسافر إذا خرج من مصره مسافراً ثم بدا له أن يعود إلى مصره لحاجة وذلك قبل أن يسير مسيرة ثلاثة أيام صلى صلاة المقيمين في مكانه ذلك، وفي انصرافه إلى المصر؛ لأنه فسخ عزيمة السفر بعزم الرجوع إلى وطنه قبل استحكام السفر وتأكده، فانفسخ من ساعته وبينه وبين المقصد أقل من ثلاثة أيام،
“Мусофир киши шаҳридан чиққандан кейин ҳали учун кунлик йўл юрмасдан туриб, бирор иши туфайли қайтмоқчи бўлиб қолди. Бу киши ўша жойда ҳам, шаҳрига қайтишда ҳам намозларини тўлиқ ўқийди. Чунки у сафарини охирига етказмай туриб, сафар қилиш ниятини бекор қилди. Натижада борадиган манзилигача уч кунлик масофа чиқмагани учун, унинг мусофирлиги бекор бўлди” (“Муҳити Бурҳоний” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
📬Telegram |Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#muftiy_minbari
📹 ТИЛ ЯХШИЛИК КАЛИТИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📬Telegram |Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
✈️ Самолётни ким бошқараётганини билмасангизда ҳотиржам учиб кетаверасиз. Ҳаётингизни Аллоҳ бошқараётганини билиб туриб, нега безовта бўласиз?
🤲 Яхшиси, барча ишларингизни Аллоҳга топширингда фақат Ўзигагина таваккал қилинг!
📬Telegram |Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Шарқ тароналари” ўн учинчи халқаро мусиқа фестивалининг очилиш маросимидаги нутқи
—
Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на церемонии открытия тринадцатого Международного музыкального фестиваля «Шарк тароналари»
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
Давлатимиз раҳбари Самарқандга келгач, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
#Ҳикоя #Ибрат
🦅 Бургутдан сўрашибди:
- Ерга тушиб кетишдан қўрқмайсанми?
Бургут кулибди ва шундай жавоб қилибди:
- Мен одам эмасманку, бироз кўтарилсам ўзимни йўқотиб, ҳаволаниб кетсам. Мен чўққида турганимда кўзларим мудом ерда бўлади...
📬Telegram |Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
26.08.2024 йил ҳолатида
🕋 Бомдод 05:25;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 17:20;
🕋 Шом 19:20;
🕋 Хуфтон 20:50.
БУЮК АЖДОДЛАР МЕРОСИ — УЧИНЧИ РЕНЕССАНС ПОЙДЕВОРИ
04:55 📺
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Одамлар кўпинча меҳри қаттиқ, беоқибат кишиларга нисбатан тошюрак сифатини берадилар, Аслида ҳеч қачон тош юрак бўлмайди, бу мажоз ўрнидадир.
Жалолиддин Румий
📬Telegram |Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
☘️💐 ХАЙРЛИ КУН! 💐☘️
✨ Аллоҳим! Сендан дунёю охиратда афв ва офият сўрайман. Роббимиз! Бизларга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик ато қилиб, бизларни дўзах азобидан сақлагин. 🤲🤲🤲
Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ВАТАНДОШЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ, ИККИ ТОМОНЛАМА УЧРАШУВ ВА ХЕЛЬСИНКИДА ЖУМА НАМОЗИ — ФИНЛАНДИЯ САФАРИ
Шу йилнинг 20-25 август кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Финландия мусулмонлари жамиятининг таклифига биноан ушбу мамлакатда бўлдилар.
Сафар давомида Финландия миллий динлараро ҳамкорлик форуми раҳбари, Финландиянинг Ўзбекистондаги элчиси (қароргоҳи Хельсинки шаҳрида), Татар мусулмонлари жамияти раҳбари ҳамда Финландия мусулмонлари жамияти бош имоми Рамил Ҳазрат Беляев сингари дин ва давлат арбоблари билан учрашувлар ташкил этилди.
Мулоқотларда илм-фан, таълим-тарбия, ижтимоий-маданий, илмий-тадқиқот ва диний-маърифий йўналишларда ҳамкорлик қилиш муҳокама қилинди.
Эътиборли жиҳати шуки, Финландия мусулмонлар жамиятига 1960 йилларда раҳбарлик қилган, йирик уламо Ҳабибур-Роҳман Шокир раҳимаҳуллоҳ 1957 — 1982 йилларда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий бўлган Шайх Зиёвуддин ибн Эшон Бобохон ҳазратлари билан 1920 йилларда Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасида бирга таҳсил олган.
Шунингдек, Ҳабибур-Роҳман Шокир Тошкент шаҳрига бир неча бор келган, ўз навбатида Шайх Зиёвуддин ибн Эшон Бобохон ҳазратлари ҳам Хельсинки шаҳрига сафарлар уюштирган. Шу боис ҳам, икки мамлакат дин пешволарининг ҳамкорликлари узоқ тарихга бориб тақалишини алоҳида қайд этиш баробарида бугунги алоқалар ўтмишда боғланган ҳамкорликнинг узвий давоми эканини таъкидлаш мумкин.
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари юртимиздаги диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар, Диний идора фаолияти, мўмин-мусулмонлар ибодат қилиши учун яратилган шарт-шароитлар, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик ва Ислом маърифатини кенг ёйиш борасида қилинаётган ишлар ҳақида маълумот бердилар.
Финландия томони мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаши баробарида мусулмон уммати учун фойдали бўладигани икки томонлама ҳамкорликни давом эттириш, анжуманлар ўтказиш ва ўзаро тажриба алмашишга тайёр эканини билдирди.
Муфтий ҳазратлари иштирокида Финландия ва Латвия давлатларида ўқиш ва ишлаш мақсадида бўлиб турган ватандошлар билан суҳбат ва савол-жавоблар ҳам ўтказилди. Учрашувларда давлатимиз Раҳбари томонидан олиб борилаётган инсон қадр-қимматини улуғлаш борасидаги ислоҳотлар, масжид-мадрасалар очилаётгани, Қуръони карим ва тажвид курслари фаолият юритаётгани, ҳаж-умра сафарларига кенг имконият берилаётгани ҳақида сўзлаб берилди. Шунингдек, ҳалол меҳнатнинг фойдалари, ўзаро меҳр-оқибатли бўлиш, силаи раҳмни узмаслик борасида манфаатли суҳбат қилинди.
Хельсинки шаҳридаги жоме масжидда Муфтий ҳазратлари жума мавъизасини ўқиб, жамоатга имомлик қилдилар. Ислом дини мўмин-мусулмонларни бир-бирлари билан дўст ва биродар бўлиб тинч-тотув, аҳл-иноқ, ўзаро ҳамжиҳатликда ҳаёт кечиришга чақириши кабиларга маърузада урғу қаратилди.
Сафар мазмунли, мулоқот ва учрашувлар эса самимий руҳда ўтди.
*Ўзбекистон мусулмонлари идораси*
🕋Telegram |Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#Кун_ояти
«Кундузнинг икки тарафида ва кечанинг бир бўлагида намозни тўкис адо қил! Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади. Бу эса, эсловчиларга эслатмадир».
(«Ҳуд» сураси, 114-оят)
Уламоларимиз ояти каримадаги «Кундузнинг икки тарафида» адо қилинадиган намоз бомдод, пешин ва аср намозлари, «кечанинг бир бўлагида» адо этиладиган намоз шом ва хуфтон намозлари, дейишган. Мўмин киши томонидан қилинган ҳар бир яхши иш ёмонликларни кетказади. Намоз ўша яхшиликларнинг гултожидир. Ушбу оятда оғир ва аҳамиятли ишларни қилишда, Аллоҳнинг амрига бўйсунишда, кўрсатган йўли ва йўллаган динида мустақийм туришдек масъулиятли ишда намоз ва яхшилик қилиш ила олдинга йўл очишга ундаш бор.
«Тафсири Ҳилол» китобидан
@nasafziyo
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
Тошкент ислом институти Магистратура йўналиши ва Имом Термизий номидаги ислом институтига кириш имтиҳонлари 29-30 август кунлари бўлиб ўтади
✍️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти магистратурасига ҳужжат топширган абитериентлар шу йилнинг 29 август куни Теология (Ислом илоҳиёти, фалсафаси ва мотуридийлик таълимоти) мутахассислиги бўйича Ақоид ва ислом фалсафаси фанидан, Теология (Ҳадис илмлари) мутахассислиги бўйича Ҳадис ва Мусталаҳул-ҳадис фанидан ижодий имтиҳон топширадилар. Шунингдек, 30 август куни чет тили фанидан тест синовидан ўтадилар.
Тошкент ислом институти Модуль таълим тизимига ҳужжат топширган абитуриентлар эса 30 август куни ихтисослик фанлари ҳамда ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича тест синови топширадилар.
Имом Термизий номидаги ислом институтига ҳужжат топширган абитуриентлар учун жорий йилнинг 29 август куни Ҳадис ва Мусталаҳул-ҳадис фани бўйича ижодий имтиҳон, 30 август куни Араб тили ва Ўзбекистон тарихи фанларидан тест синовлари ўтказилади.
⏰Имтиҳонлар Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти биносида бўлиб ўтади. Ижодий имтиҳонлар соат 08:00 да, тест синовлари 06:30 да бошланади.
❗️Абитуриентларни рўйхатга олиш жараёни имтиҳонлар бошланишидан ярим соат аввал бошланади.
✅ Ҳурматли абитуриентлар, имтиҳонларга кечикмаган ҳолда, ўз вақтида иштирок этишингизни сўраймиз!
👉Маълумот ўрнида: имтиҳон рухсатномаларини олиш тартиби бўйича қўшимча маълумот берилади!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
•••┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈•••
✍🏻Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
🕋no cоmment
🛫 Telegram |Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Шамс Табризий ҳикматлари:
“Киши, Аллоҳдан бошқага эҳтиёжи йўқлигига ишонадиган бўлса, Аллоҳ ҳам уни Ўзидан ўзгага муҳтож қилмайди.”🍃
“Модомики, дунёни охиратга олиб кетолмас экансан, шундай яшагинки, дунё ўзи сени охиратга олиб борсин!”🍃
📬Telegram |Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Мўъжиза изламанг, ҳаёт
мўъжиза...
Тириклик мўъжиза, борлиқ
мўъжиза.
Дунё ташвишида югуриб елиб...
Соғ-омон юрганимизнинг ўзи
мўъжиза.
Алҳамдулиллаҳ...
📬Telegram |Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
КАЛТАКЕСАК ТУШГАН СУВ
#ҳалол_ҳаром
❓1363-CАВОЛ: Уйимиздаги сув идишимизга калтакесак тушиб ўлиб қолибди. Шу сув покми ёки нопокми?
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уйларда яшайдиган калтакесакнинг сувга тушиб ўлиб қолиши билан сув нопок бўлмайди. Чунки бундай калтакесакларда оқувчи қон бўлмайди. Оқувчи қони йўқ ҳайвонларнинг сувга тушиб ўлиб қолиши билан сув нопок бўлмайди. Лекин дала ва саҳроларда яшайдиган эчкемарлар бундай эмас. Уларнинг сувга тушиб ўлиши билан сув нопок бўлади. Бундай сувни таҳорат олиш, истеъмол қилиш, нажосатни поклаш каби ишларга ишлатиш жоиз эмас. “Мухтасар фил фиқҳил ҳанафий” китобида бундай дейилган:
لو كانت الوزغة كبيرة وفيها دم سائل فحكمها حكم فأرة ينزح عشرون دلوا بموتها في البئر وإن لم يكن لها دم سائل لا ينجس الماء بموتها فيها
"Оқувчи қони бўлган катта калтакесак (эчкемар)нинг ҳукми сичқоннинг ҳукми билан бир хилдир. Шунинг учун у қудуққа тушиб ўлиб қолса, йигирма челак сув олиб ташланади. Агар (уй калтакесакларидек) оқадиган қони бўлмаса, сувга тушиб ўлиши билан сув нажосат бўлмайди".
Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
📬Telegram |Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Каъбатуллоҳнинг олтин эшигидаги ёзув ва безакларни ким қилган?
1979 йилда Каъбатуллоҳнинг олтин эшигидаги ёзув ва безакларни ватандошимиз Абдураҳим Амин Бухорий (1917-1993 йй.) «сулс» хатида ёзиб берган. У 1917 йил Қўқон хонлиги ҳудудида таваллуд топган. 1920 йиллар бошларида Саудия Арабистонига кўчиб келган. 1960 йилларда Саудия Арабистонининг энг машҳур хаттоти сифатида шуҳрат қозонган.
1962 йилда Саудия Подшоҳининг фармонига биноан Каъбатуллоҳнинг кисвасини тикиш корхонасига раҳбар этиб тайинланган. 1979 йили нафақага чиққунигача шу фабрикада ишлаган. У Саудия Арабистони байроғини яратиш лойиҳасида ҳам иштирок этган.
✍🏼БАТАФСИЛ...
🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:
⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇
📬Telegram |Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA