БАССЕЙНДА ҒУСЛ ҚИЛИШ
#ғусл
❓1351-CАВОЛ: Ҳаво исиган вақтда бассейнга тушиб, чўмилиб оламиз. Шу чўмилиш ғуслга ҳам ўтадими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар ҳовузнинг суви оқиб турган (яъни сув кириб, бошқа томондан чиқиб турган) бўлса ёки оқмайдиган бўлса ҳам, катта ҳовуз (яъни эни ва бўйи камида беш метрга беш метр келадиган, сувидан ҳовучлаб олинганда таги кўринмайдиган) бўлса ва оғиз-бурнини ювиб чўмилган бўлса, ғуслга ўтади. Лекин тарки суннат бўлади. Чунки ғусл қилишнинг суннати шуки, аввал нажосат теккан жойларни ювилади, сўнг истинжо қилинади, сўнг намозга таҳорат олгандай таҳорат қилинади. Кейин ғусл қилинади.
Агар катта бўлмаган ҳовуз суви нопок бўлиб қолмаган бўлса ва чўмилувчининг баданида ҳам нажосат бўлмаса, бунда ҳам оғиз-бурнини чайиш шарти билан ғусл топилади. “Баҳрур роиқ” китобида бундай дейилган:
لا يتوضأ بماء ساكن وقعت فيه نجاسة مطلقا سواء تغير أحد أوصافه أو لا ولم يبلغ الماء عشرة أذرع في عشرة .... وإن يكن عشرا في عشر فهو كالجاري فلا يتنجس إلا إذا تغير أحد أوصافه
“Ичига нажосат тушган ва ўн газга ўз газ (эни ва бўйи камида беш метрга беш метр) бўлмаган турғун сувда мутлақо таҳорат олиб бўлмайди. Нажосат тушиши билан сувдаги сифатлар (ранг, ҳид ва таъм)дан бирининг ўзгариш ёки ўзгармаслигининг фарқи йўқ. Агар ҳовуз ўн газга ўн газ бўлса, у оқар сув ҳукмида бўлиб, ичига нажосат тушса ҳам, сув нопок бўлмайди. Лекин нажосат тушиши билан бундай катта ҳовуздаги сувнинг сифатлари (ранги, ҳиди ва таъми)дан бири ўзгарса, сув нажосат бўлади”.
Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Бу олам бир туш кабидир, сиз ўйга ботманг. 🥀Тушда бир қўл кесилса ҳам зарари йўқ. Тушда тананинг бир аъзоси кам бўлса, нима бўлибди? Юз бўлакка бўлсалар ҳам нимадан қўрқасиз? Бу дунё ҳақида Пайғамбаримиз (с.а.в) "ухлаётган одамнинг туши" деганлар...
Мавлоно Жалолиддин Румий
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Биласизми?
“Нур” сураси ўқилган уйга тинчлик, осойишталик киради, келишмовчилик ва турли зиддиятлар у ерни тарк этади.
“Ар-Раҳмон” сураси ўқилса эр-хотиннинг қалблари муҳаббат ила бир-бирига боғланади.
“Воқеъа” сураси ризқни зиёда қилади.
“Бақара” сурасини ўқиган инсон турли ёмонликлар, инс-жинлардан муҳофазада бўлади.
“Сод” ва “Фотир” сурасини ўқиган кишига бутун халойиқ бўйсундирилади.
“Сабо” сурасини ўқиган кишига ботиний сир-асрорлар очилади.
“Муъминун” сурасини ўқиб юрган киши гуноҳлардан сақланади.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Банданинг саодати аломатларидан:
- Тоат-ибодатларнинг осонлаштириб қўйилиши;
- Феъли- амалларининг суннатга мувофиқ бўлиши;
- Солиҳлар билан ҳамсуҳбат бўлиши;
- Дўсту биродарлари билан гўзал ахлоқда муомалада бўлиши;
- Инсонларга яхшилик, маъруфнинг улашиши;
- Мусулмонларнинг ишларига қайғуриши, диққат қилиши;
- Бўш вақтларини риоя қилиши, эътиборли бўлиши.
Иброҳим ибн Мусо Шотибийнинг “Ал-иътисом” китобидан.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#ibrat
📹 УЛАМОЛАР-ЙЎЛЧИ ЮЛДУЗ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️
#Дуо
Яхшиликлар, муҳаббат ва камтарлик касб этувчи дуо
Ўқилиши: Аллооҳумма инний ас‘алука фиълал хойроот, ва таркал мункароот ва ҳуббал масаакийн, ва ан тағфиролий ва тарҳаманий, ва изаа аротта биқовмин фитнатан фатаваффаний ғойро мафтуун.
Маъноси: Эй Аллоҳ! Сендан хайрли амалларни қилишни, мункар гуноҳ ишларни тарк қилишни ва мискинларни севишни ва мени мағфират қилиб раҳм қилишингни сўрайман. Ва қачонки бир қавмни фитна қилишни ирода қилсанг мени мафтун бўлмаган холимда вафот эттир.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
⛰ https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Олимпиада
🏆🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёев халқимизни Олимпия ўйинларида эришилган улкан зафар билан табриклади
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
🎤 Ҳомиджон домла Ишматбеков
⏱61 дақ 💾 28 МБ
•••┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈•••
✍🏻Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
12.08.2024 йил ҳолатида
🕋 Бомдод 05:10;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 17:40;
🕋 Шом 19:40;
🕋 Хуфтон 21:10.
САХИЙЛАР КЎМАГИДА ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР УЙЛИ, ИШЛИ ВА БОҒЧАЛИ БЎЛДИ
Шу йил 11 август куни Тошкент вилояти Бўка туманида “Вақф” хайрия жамоат фонди ва ҳомийлар томонидан эҳтиёжманд оилалар учун барпо этилган ижтимоий муассасалар – тикув корхонаси, қандолат цехи, новвойхона, ўқув маркази ҳамда уларнинг фарзандлари учун боғча фойдаланишга топширилди.
Мазкур марказнинг очилиш маросимида Диний идора раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, “Вақф” фонди раиси Исахон Абдуллаев, Фонд раҳбари ўринбосари, хайрия ишлари бўйича директори Сардор Раҳимхон, ҳокимлик мутасаддилари, маҳалла фаоллари, имом-домлалар ва аҳоли вакиллари иштирок этди.
Маросим Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди. Сўнгра Ҳомиджон домла Ишматбеков мўмин-мусулмон халқимизнинг бирдамлиги ва меҳр-оқибати маҳсули сифатида бунёд этилган мазкур мажмуанинг фойдаланишга топширилиши билан иштирокчиларни қутлаш баробарида динимизда яхшиликка қилиш, муҳтожларга кўмак бериш, ўзига раво кўрганни ўзгаларга ҳам улашишнинг дунё ва охиратдаги манфаатлари ҳақида сўз юритди.
Шундан сўнг мажмуа фахрий меҳмонлар ва нуроний отахонлари иштирокида очиб берилди. “Вақф” фонд раиси Исахон Абдуллаев меҳмонларга мазкур мажмуа ҳақида сўзлаб берди.
Унга кўра, бир неча йил олдин халқ ҳашари ва ҳомийлар томонидан мазкур ҳудудда 30 та эҳтиёжманд оилага қуриб берилган замонавий уйларда яшовчи аҳоли вакилларига "Вақф" фонди томонидан 50 кишини иш билан таъминлаган тикув корхонаси, шунингдек, тоза ичимлик суви ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи цехлар ва новвойхона тақдим этилди.
Шунингдек, мазкур кичик шаҳарчада истиқомат қилувчи болаларнинг таълим-тарбия олиши учун 100 ўринли замонавий боғча, ўқув маркази ва уларнинг ҳордиқ чиқариши учун ўйингоҳлар барпо этилиб, туҳфа этилди.
Эътиборлиси, мазкур муассасалар муқобил Қуёш энергияси билан таъминланган.
Мажмуада эҳтиёжманд оила вакиллари бекаму кўст яшаши, касб-ҳунар ўрганиб ишлаши, таълим-тарбия олиши учун барча шароитлар яратилган. Бир сўз билан айтганда, мазкур оилалар эҳтиёжмандликдан холос бўлиб, тўлақонли ҳаёт тарзига ўтишлари учун барча имкониятлар қилиб берилди.
📍Ушбу илк лойиҳани юртимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам жорий кўзда тутилган.
🤲 Аллоҳ таоло бундай хайрли ишни бардавом қилсин, унга ҳисса қўшганлардан Ўзи рози бўлиб, ажру савобларни кўпайтириб берсин.
Баҳриддин Хушбоқов,
Абдусамад Самуғжонов (сурат),
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Каналга уланиш учун !↙️
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
#Хабар
ОЛИЙ ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ЯНА БИТТАГА КЎПАЙДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилда Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ижроси юзасидан Термиз шаҳрида 2020-2021 ўқув йилидан ўрта махсус ислом таълим муассасаси ташкил этилган бўлиб, 2023-2024 ўқув йилида илк битирувчилар мазкур таълим муассасасини тамомлади.
🕌 Ўрта махсус ислом таълим муассасасининг узвий давоми сифатида Имом Термизий номидаги ислом институти Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
🟢Таълим муассасасида ўқиш муддати 4 йил бўлиб, бакалавр даражасидаги олий диний маълумотли ҳадис илмлари, диний фанлар ва араб тили бўйича мутахассислар тайёрланади.
📢 Имом Термизий номидаги ислом институтига 2024-2025 ўқув йили учун қабул эълон қилинади. Ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш 2024 йил 14 августдан 20 августга (шу куни ҳам соат 18:00 гача) қадар давом этади.
📦 Абитуриентлар Қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
📝 таълим муассасаси ректори номига ариза;
🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
💬 ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) ва унинг иловаси асл нусхада;
👨🦱 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади).
✔️ Абитуриентлар қуйидаги фанлар бўйича қабул имтиҳонларини топширадилар:
✅ Араб тили (тест синови) 30 Х 3,1 – 93 балл
✅ Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис (ижодий имтиҳон) 63 балл
✅ Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл
Араб тили бўйича В2 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади.
ℹ️ Маълумот ўрнида: Таълим муассасасига ҳужжат топшириш учун абитуриентлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади.
💻 Қабул имтиҳонларини ўтказиш санаси бўйича қўшимча маълумот берилади.
🌐 Қабул жараёнлари ҳақида сўнги янгиликларни /channel/qabulmuslimuz каналида кузатиб боринг.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ўзбекистон спорт делегацияси Париж Олимпиадасидаги иштирокини якунлаб, тарихий натижага эришди. Ўйинларнинг охирги кунида боксчиларимиз Баҳодир Жалолов ва Абдумалик Ҳалоков, эркин курашчи Разамбек Жамалов олтин, таэквондочимиз Светлана Осипова ва оғир атлетикачимиз Акбар Жўраев кумуш медалларни қўлга киритди. Бугун Президент Шавкат Мирзиёев улар билан ҳамда 9 август куни бронза медалига сазовор бўлган эркин курашчимиз Ғуломжон Абдуллаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлатимиз раҳбари бутун халқимиз номидан чемпион ва совриндорларни самимий табриклаб, мураккаб курашларда кўрсатган юксак маҳорати ва матонати учун миннатдорлик билдирди. Уларнинг ота-оналари ва мураббийларига эл-юртга муносиб шундай ўғил-қизларни тарбиялагани учун раҳмат айтди.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🍃🌹🌿Сукут сақлагунча, само қалбимга ҳижронни шивирлайди.
Булбул, гул исмини, ўша гўзал онларни шивирлайди.
Айтадилар ки, кўнгил дардига ягона чора унутмоқдир.
Ҳайҳот!
Унутса ҳам жонони шивирлайди...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Аёл
Аёл жамиятнинг ярми дейишади.
Йўқ, у жамиятнинг ҳаммасидир.
У жамиятнинг ярми бўлиб қолган ярмини тарбиялайди. Аёлнинг диний, ватаний ва ижтимоий аҳамияти жудаям буюк. У она ва бувидир. У хотин, сингил ва қиздир. У мураббия, зиёкор ва эзгулик куйчисидир. Агар уларни ҳаётга тайёрлашни эплай олсак, умумий уйимиз биносига ҳисса қўшолган бўламиз.
Қуйидаги сатрларни айтган Аҳмад Шавқийга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин: "Она мадрасадир. Агар уни муносиб тайёрлай олсанг, қони тоза халқни тарбиялайсан!"
Доктор Салоҳиддин Кофтару
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Фарзандли бўлишни истасангиз...
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла
zayniddin_domla?_r=1&_d=ec0ldlk0j7lgcj&sec_uid=MS4wLjABAAAA0IM1iTWxtEZa_8ouUgujy4JRk41RIwz8CbYY2NSr0b7Ypf-97Hm9o8Nwis-DD1vh&share_author_id=7388878291006915616&sharer_language=ru&source=h5_m&u_code=ef3j29520h9j08&ug_btm=b8727,b0&social_share_type=4&utm_source=copy&sec_user_id=MS4wLjABAAAA0IM1iTWxtEZa_8ouUgujy4JRk41RIwz8CbYY2NSr0b7Ypf-97Hm9o8Nwis-DD1vh&tt_from=copy&utm_medium=ios&utm_campaign=client_share&enable_checksum=1&user_id=7388878291006915616&share_link_id=45D2C6F1-AD4D-4EB6-ABB6-1A307D6A0DF3&share_app_id=1233">Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Илм ўрганишни истаган киши уч босқични босиб ўтади:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
🎤 Ҳомиджон домла Ишматбеков
⏱55 дақ 💾 25 МБ
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
7 та олтин қоидага келишиб олинг!
Ва бу қоидаларни ҳеч қачон бузмасликка аҳдлашинг.
1. Уйингизда уч нарсани таъқиқланг:
- Ғийбатни
- Баҳслашишни
- Араз ва гинани
2. Уйингизда уч нарсага меъёр белгиланг:
- Телефонга
- Интернетга
- Телевизорга
3. Уйингизда уч нарсани давомли қилинг:
- Қуръон тиловатини
- Илмий суҳбатни
- Жамоат бўлиб намоз ўқишни
4. Уйингизда уч нарсани кўпайтиринг:
- Дуони
- Зикрни
- Тавбани
5. Уйингизда уч нарсани камайтиринг:
- Кўп ейишни
- Кўп ухлашни
- Кўп гапиришни
6. Уйингизда уч нарсага бе эътибор бўлманг:
- Узур сўрашга
- Ҳурмат қилишга
- Ташаккур билдиришга
7. Уйингизга уч нарсани киргизманг:
- Рибо
- Ҳаром ризқ (луқма)
- Бировнинг ҳаққи
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚ НОМИМИЗНИ БЕРКИТСА-ДА АХЛОҚИМИЗНИ ЯШИРОЛМАЙДИ!
🎙 Ҳомиджон домла Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Руҳшунослик илмини кашф қилдик ва бу соҳада кўплаб китоблар ҳам ёздик. Ваҳолангки, руҳ ўзи нима эканлигини ҳалигача билмаймиз.
Замонни ўлчаш учун соатлар ихтиро қилдик. Аслидачи, замон нималигини билмаймиз.
Ер юзида миллион йиллардан бери яшаймиз, аммо ҳалигача фақат унинг сиртки қисмидан бошқани билмаймиз.
Битта ҳодисанинг гувоҳи бўлган бир нечта кишилар тўпланиб, ўша воқеа ҳақида ҳар бири турлича ҳикоя қиладилар. Содир бўлганига бор йўғи бир соатгина бўлган воқеани ҳикоя қилиш устида шунчалар ихтилоф қилинар экан, минг йиллар нарида содир бўлган, кўплаб жилдли китоблар таълиф қилинган тарихни ҳикоя қилиш устида қанча ихтилоф бўлишини бир ўйлаб кўринг. Қанчалар ҳам бизлар ҳақиқатдан ўзоқлашиб кетганмиз ва билганларимиз қанчалар ҳам оз!
Доктор Мустафо Маҳмуд
•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
✍🏻Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Маърифий суҳбатлар: Ёшларни турли иллатлардан сақлаш
•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
✍🏻Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#ХУШХАБАР: ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИГА ИЛК БОР МАГИСТРАТУРАГА ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий тадқиқот бўлими 2024-2025 ўқув йилидан Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг магистратура йўналишига қабул жараёни бошланишини маълум қилди. Унга кўра мазкур йўналишга ўқишга кириш учун талабгорлар қуйидаги фанлар бўйича имтиҳон топширади:
🎓 Теология (Ислом илоҳиёти, фалсафаси ва Мотуридийлик таълимоти):
✅Ақоид, Ислом фалсафаси (ижодий имтиҳон) – 100 балл;
✅Чет тили* *(араб ёки инглиз тилидан тест синови) – 25 х 2 – 50 балл.
🎓 Теология (Ҳадис илмлари):
✅Ҳадис, Мусталаҳул-ҳадис (ижодий имтиҳон) – 100 балл
✅Чет тили (араб ёки инглиз тилидан тест синови) – 25 х 2 – 50 балл
✅ Тошкент ислом институти магистратура мутахассислигига абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш 14 августдан 20 августга (шу куни ҳам соат 18:00 гача) қадар давом этади.
📝 Магистратурага ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар Қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
📝 таълим муассасаси ректори номига ариза;
🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
✅ олий диний таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) ва унинг иловаси асл нусхада;
🎞 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади).
Араб тили ёки инглиз тили бўйича халқаро тан олинган чет тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификат (TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл, TestDaF (TDN3) ёки C1 даражасидаги миллий сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади.
Маълумот ўрнида: Таълим муассасасига ҳужжат топшириш учун абитуриентлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади.
📱Жорий йилги қабул жараёнлари ҳақида сўнги янгиликларни /channel/qabulmuslimuz каналида кузатиб боринг.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#muftiy_minbari
📹 ТЎТИНИНГ АЯНЧЛИ ҲАЛОКАТИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
✍🏻Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Лайлак барча қушларнинг орифи (авлиёси)дир, "Лак Лак" деб зикр қилади. У лак лак деяётганининг маъноси нималигини биласанми?
Эй ёрдамига барча махлуқот муҳтож бўладиган Аллоҳим!
Мулк Сеники, амр ҳам Сеникидир!
Ҳамд ва сано ҳам фақатгина Сенга лойиқдир!
🍃
Сен ҳам қушлар каби ўзингга ўзинг қўриқчи бўл.
Аллоҳга тасбеҳ айт, тасбеҳинг сенга қўрғон бўлади.
Аллоҳга тасбеҳ айт!
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин
Румий
📿Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи
📿Субҳаналлоҳил азийм.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Хайрли_тун
Ҳатто сизни тушкунликка солган, қалбингизни синдирган инсонлардан ҳам миннатдор бўлаверинг..! Ваҳоланки, ўшалар сизни кучли қилишди, ўшалар сизга одамларнинг қандай эканликларини ўргатишди. Айниқса, ҳаётингизни сўнги лаҳзаларигача бўладиган инсонларга раҳмат айтинг, ҳар бир дақиқа.., ҳар бир сония учун... Хайрли тун!
•┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈•
✅Яқинларингизга ҳам улашинг!
⏰Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
🚀Telegram |🔵Facebook |📷Instagram | 🎬Youtube |💬 nasafziyo.uz
🌀 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Агар...
▪️Ҳаёт нақадар гўзал;
▪️Агар унда...:
•••┈┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈┈•••
📲 Yaqinlaringizga ham ulashing!
Kanalimizga obuna bo‘lishni unutmang!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Субҳоналлоҳ
Биргаликда океан тубига саёҳат қиламиз😍
Сув жониворларининг турфа хиллигини кўриб, Аллоҳнинг нақадар мусоввир Зотлигини ҳис қиласиз…
Ҳа, бу Аллоҳнинг яратганлари🥰
•••┈┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈┈•••
📲 Yaqinlaringizga ham ulashing!
Kanalimizga obuna bo‘lishni unutmang!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#тафаккур
#исботини_топиб бораётган_ҳақиқат
2000-йилга бориб телефон энг қулай алоқа воситасига айланади. Телефоннинг ҳажми сигарета қутисидек катталикда бўлади ва у ҳар бир кишининг ҳох у эркак бўладими, аёл бўладими, ҳатто ёш болаларнинг ҳам қўлида бўлади. Бир оиладаги ҳар бир аъзонинг ўзининг хос телефони ва ўз рақами бўлади. Ҳеч ким телефонда гаплашиш учун навбат кутмайди, балки бир пайтнинг ўзида бир хонадаги кишиларнинг ҳаммаси телефонда гаплашиши мумкин бўлади. Телефонлар бир ердан бошқа ерга олиб юриш мумкин бўлган кўчма, симсиз шаклда бўлади. У билан кўчада ҳам, ишда ҳам, ҳатто машинада ҳам олиб юриш ва гаплашиш мумкин бўлади.
Доктор Мустафо Маҳмуднинг
1966 йил Ал-Аҳром газетасида эълон қилинган мақоласи.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📲 https://taplink.cc/nasafziyo.uz