Агар ҳали ҳам (бировларни) айблаётган бўлсанг, демак фикринг етарлича тиниқлашмабди.
Шамс Табризий
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
08.08.2024 йил ҳолатида
🕋 Бомдод 05:10;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 17:45;
🕋 Шом 19:45;
🕋 Хуфтон 21:15.
Ассалому алайкум,
Хайрли тонг!
Аллоҳим барчамизга ушбу кунни файзли, баракали ва хайрли қилсин.
Омин!
•••┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•••
📲 Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
✍🏻 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ўнта кароматни қўлга киритинг
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтган кишига ўнта каромат берилади. Каромат бу - Аллоҳ Таолонинг сийловидир.
Биринчиси: Аллоҳ таоло у бандага салавот айтади.
Иккинчиси: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатлари насиб қилади.
Учинчиси: Фаришталарнинг амалини қилган бўлади.
Тўртинчиси: Мунофиқ ва кофирларга хилоф иш қилган бўлади.
Бешинчиси: Хато ва гуноҳлари кечирилади.
Олтинчиси: Ҳожатлари раво бўлади.
Еттинчиси: Зоҳири ва ботини мунаввар бўлади.
Саккизинчи: Охиратдаги азобдан нажот топади.
Тўққизинчи: Абадий роҳату фароғатга эришади.
Ўнинчиси: Аллоҳ таолонинг саломига муяссар бўлади.
Ибнул Жавзий.
📲@nasafziyo
#ФОТО_РЕПОРТАЖ
Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази делегацияси Абдурауф Ҳасан Халил музейи ва Саудия Миллий кутубхонасида бўлишди.
Музей 12 та бинодаги 300 та хонадан иборат исломдан олдинги ва ислом тарихини жонлантирувчи, Саудия Арабистони мероси уйи, Ислом мероси уйи, халқаро мерос уйи ва жамоат мероси бўлимларини ўз ичига олади. Мазкур музейда Марказий Осиё тарихи билан боғлик кўплаб экспонатлар ҳам бор. Масалан, мис идишга XIX асрда Тошкентда ишланган миниатюра, XIV аср Темурилар даврига оид Қуръон оятлари билан зеб берилган чойнак, милодий X асрда, Сомонийлар даврида ясалган керамик коса шулар жумласидан.
Шунингдек делегация аъзолари Саудия Миллий кутубхонасига ташриф буюришди. Мазкур кутубхонанинг халқаро бўлим бошлиғи, бош менежери Абдулазиз Алзейер ва қўлёзмалар департаменти раҳбари Талал Алшамирс кейинги ҳамкорлик босқичларини муҳокама қилишди.
Имом Ал-Бухорий ва Ибн Синога тегишли ноёб асарларнинг қадимий нусхалари Ар-Риёдда жойлашган Қирол Фаҳд номидаги миллий кутубхонада экани аниқланди.
ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
✍🏻 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"
Ар-Роҳман сураси, 30-оят
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#mutolaa_vaqti
#islomda_vatan_tushunchasi
#audio_kitob
(мутолаа – тафаккур чархи, камолот мезони)
ИСЛОМДА ВАТАН ТУШУНЧАСИ
УЧИНЧИ БОБ
ВАТАН ҲИМОЯСИ – ОЛИЙ ФАЗИЛАТ
• Далил ва ҳужжатлар
• Ҳикматлар
✍️ Муаллиф: Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Икки кишини тарих эсдан чиқармайди:
Ватан ҳимоячиси ва Ватан хоинини. Уламолар ватанни севиш ва уни ҳимоя қилишни шаръий вожиб дейдилар. Ислом ватанга муҳаббат қўйиш ва мансубликни ақиданинг бир бўлаги этиб, ватан тупроғини ҳимоя қилишни муқаддас бурч қилиб қўйди.
ОЛТИНДАН ҚИММАТ СЎЗЛАР
🍃
Ҳаётимда улкан муваффақиятларга эришган одамнинг ишларини кузатсам, албатта, у ота-онасига яхшилик қилган бўлиб чиқади. Ота-онага яхшилик қилиш муваффақият калитидир.
☘️
Ғам-андуҳсиз одам йўқ. Лекин «Бу шунчаки дунё» деб табассум қиладиган одам топилади.
🌿
Сиқилган пайтингизда йиғламанг, балки саждага йиқилинг.
🌱
Энг яхши дўст дунё сенга кулиб боққанда ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса, сени ташлаб кетмайди.
🍃
Виқор ва ҳайбатли бўлишнинг сабаби камгапликдир.
☘️
Солиҳлардан бири айтади: «Фарзандингга Қуръонни ўргат. Қуръон унга барча нарсани ўргатади».
🌿
Ким онасига яхшилик қилишдан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан мосуво бўлибди!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#muftiy_minbari
📹 ЭРИ ЙЎҚОЛГАН АЁЛНИ НИКОҲИ БУЗИЛАДИМИ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Атрофга боқиб фикр қилинг!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ҚЎЛ ТЕЛЕФОНЛАРИНИ БЕМАЪНИ НАРСАЛАРГА ИШЛАТИШ
Ёш йигитлар ичида умрини ўзининг ёки бошқаларнинг вақтини беҳуда совуриш билан ўтказадиганлари бор. Улар бегона одамларга қўнғироқ қилиб, ширин уйқусидан уйғотишади, бемаҳалда безовта қилишади, телефон ортидан уларни мазах қилиб, хотиржамлигини бузишади, дилларини хуфтон қилишади!
Баъзи ёшлар танишларига ҳеч қандай мақсадсиз телефон қилиб, бекорчи гапларни гаплашиб, вақтларини беҳуда сарфлашади. Қўнғироқ қилишдан уларнинг ҳеч қандай тайинли мақсади бўлмайди, фақатгина ўйин-кулги, мазах ёки қизларни авраш билан вақтларини зое қилишади.
Баъзи йигитлар дуч келган телефон рақамини териб, нотаниш рақам эгасининг асабига тегишдан роҳатланишади.
Тасодифий рақам эгаси бирор эркак ёки аёл киши бўлиши мумкин. Улар билан гаплашиб, қимматли вақтини ўғирлайди ёки шунчаки қўнғироқ қилиб, уларни безовта қилиш билан кифояланади.
Гоҳида бирор қизга шилқимлик қилади ёки уйида тинчгина, хотиржам ўтирган бирор аёлнинг дилини сиёҳ қилади. Яна бу ишларини шунчаки кўнгилхушлик қиляпман дея, бамайлихотир қилаверади.
Одамларнинг асабини бузиш билан вақтини зое кетказади. Суҳбатлар давомида ўзининг ҳаққига ёғиладиган одамларнинг ҳақоратларидан лаззатланади.
Роббимни ўртага қўйиб сўрайман, эй ёшлар, ортга қайтариб бўлмайдиган ёшлик даври шундай ўтказиладими?
Олтинга тенг вақт шундай нарсаларга сарфланадими?
Шундай нарсалар учун яралганмисиз, эй умматнинг ёшлари?
“Ёш йигитга насиҳат” китобидан.
📲 @nasafziyo
الْحَمْدُ للهِ الَّذِي كَسَانِي هَذَا وَرَزَقَنِيهِ مِنْ غَيْرِ حَوْلٍ مِنِّي وَلَا قُوَّةٍ
Ким олдинги гуноҳлари кечирилишини истаса...
📜 Муоз ибн Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бирор янги кийим кийиб, «Алҳамду лиллаҳаҳи лазий касааний ҳазаа ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва лаа қувваҳ», деса, Аллоҳ унинг олдинги гуноҳларини кечиради», дедилар. Ибн Сунний ривояти.
Маъноси: "Ўзгартирмасдан, қувватимни кетказмасдан менга ризқ берган ва мени кийинтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин".
📚"Азкор". Анвар Аҳмад таржимаси
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Али розияллоҳу анҳу ўғилларига шундай дедилар: “Эй ўғилчам, Аллоҳдан шундай қўрққинки, агар сен У зотнинг ҳузурига ер аҳлининг барча ҳасанотлари билан келсанг ҳам, У зот сендан ўша ҳасанотларингни қабул қилмайди деган ҳис-туйғуда бўлгин. Аллоҳдан шундай умид қилгинки, агар сен У зотнинг ҳузурига ер аҳлининг барча гуноҳлари билан келсанг ҳам, У зот сенинг ўша гуноҳларингни кечиради деган ҳис-туйғуда бўлгин”.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#safar
САФАР-ЯХШИЛИК ОЙИ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина шаҳридаги масжидларини сафар ойида қурганлар. Қизлари Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳони Ҳазрат Али розияллоҳу анҳуга сафар ойида никоҳлаганлар. Айнан шу ойда сафарга чиқиб, Хайбар қалъасини фатҳ қилганлар. Бу ойга "яхшилик ойи" деб ном берганлар.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#muftiy_minbari
📹 ИДДА ЎТИРИШНИНГ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Axborot_24
MANAVIY-MARIFIY TARG'IBOT ISHLARIDA HOJILARNING O'RNI
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ МАККА ШАҲРИДАГИ ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯДА ИШТИРОК ЭТДИ
Саудия Арабистони Подшоҳи, Икки Муқаддас масжид ходими Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд ташаббуси билан Ислом ишлари, даъват ва ҳидоят вазирлиги - Ислом оламидаги вақфлар ва ислом ишлари бўйича вазирларнинг IX халқаро конференцияси жорий йилнинг 3-5 август кунлари Макка шаҳрида ўтказилди. “Мўътадиллик тамойиллари ва қадриятларини тарғиб қилиш ҳамда мустаҳкамлашда Ислом ишлари ва вақф вазирликларининг ўрни” мавзусида ташкил этилган конференцияда 250 га яқин дин арбобларидан иборат ислом оламининг 62 давлатидан таниқли муфтийлар, Вақф ишлари вазирлари ва соҳа мутахассислари иштирок этди...
✍🏻 БАТАФСИЛ...
ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
✍🏻 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Президент Шавкат Мирзиёев Остонада тантанали кутиб олинди
—
Президента Шавката Мирзиёева торжественно встретили в Астане
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
#mutolaa_vaqti
#islomda_vatan_tushunchasi
#audio_kitob
(мутолаа – тафаккур чархи, камолот мезони)
ИСЛОМДА ВАТАН ТУШУНЧАСИ
ТЎРТИНЧИ БОБ
ВАТАНГА ХИЁНАТ – ОҒИР ЖИНОЯТ
• Хиёнат қилиш катта гуноҳдир
• Ватанга хиёнат – оғир жиноят
✍️ Муаллиф: Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Икки кишини тарих эсдан чиқармайди:
Ватан ҳимоячиси ва ватан хоинини.
Ҳаёт ўчирғич ишлатмасдан расм чизиш санъатидир.
🖼✏️
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Уйқудаги одамни уйғотиш мумкин. Аммо ўзини ухлаётганга солиб ётган одамни уйғотиб бўлмайди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ТАРИХДАН ТАРҚАЛГАН ЗИЁ
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ассалому алайкум
☘️ Хайрли тонг ☘️
☘️ ЭНГ БАХТЛИ инсон бўлинг, қалбингиз дур каби бўлсин!
🍃 Бошлаб олган янги кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин..!
/channel/nasafziyo
ЁШ ДИНИЙ СОҲА ХОДИМЛАРИ УЧУН ИЛМИЙ-АМАЛИЙ СЕМИНАР БОШЛАНДИ
Бугун, 6 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ёш диний соҳа ходимларининг ахборот, медиа ва коммуникациялар бўйича саводхонлигини оширишга қаратилган I илмий-амалий семинари бошланди.
Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланган семинар аввалида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ёшларга мазкур йўналишдаги муҳим тавсияларни тақдим этдилар.
Муфтий ҳазратлари ўз нутқларида юртимизда ёшларга берилаётган кенг имкониятларни сўзлаш баробарида ёш соҳа ходимларини касб-маҳоратларини доимий ошириб бориш, ўз устиларида мунтазам ишлашга чақириб, бугунги давр билан ҳамнафас бўлиш, замонавий илм-фанларни эгаллаш ва ахборот технологияларидан унумли фойдаланиш зарурлигини ўқтирдилар. Шунингдек, пешволик мақоми, мавъиза қилиш одоблари, белгиланган тартиб-қоидаларга риоя этиш ва дин ғами, халқ дарди ҳамда Ватан тақдирини ўйлаб, туну кун хизмат қилиш кераклигини таъкидладилар.
ХАРИДОР МАҲСУЛОТНИ ТАТИБ КЎРИШИ ЖОИЗМИ?
#савдо
❓1336-CАВОЛ: Бозорда сотилаётган маҳсулотларни харидорлар еб кўриши мумкинми?
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Харидор сотиб олмоқчи бўлган мева ёки бирор егуликдан сотувчининг рухсати билан мазасини татиб кўриши дуруст. Агар сотувчи бунга рухсат бермаса ёки бундан сотувчи зарар кўрадиган бўлса, изн сўрамасдан ундан истеъмол қилиб бўлмайди.
Бундаги асл қоида шуки, бозорда сотилаётган нарса сотувчининг мулкидир. Шундай экан, бировнинг рухсатисиз, унинг мулкидан олиш (ейиш) жоиз бўлмайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда ўзганинг мулкини ноҳақ ейишдан қайтарган:
"يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ إِلَّا أَنْ تَكُونَ تِجَارَةً عَنْ تَرَاضٍ مِنْكُمْ
“Эй, мўминлaр! Мoл-мулклaрингизни ўртaдa нoҳaқ (йўллaр) билaн емaнгизлaр! Ўзaрo рoзилик aсoсидaги тижoрaт бундaн мустaснo...” (Нисо сураси, 29-оят).
Аммо бозорларда сотувчилар харидорлар еб кўришлари учун олма ёки нок каби меваларни кесиб-бўлаклаб қўйган бўлади. Бу нарса бозорларда урфга кирган ва ундан олиб еган кишидан ҳеч ким норози бўлмайди. Бунда ўша маҳсулотдан сотиб олмоқчи бўлган киши эгасининг рухсатисиз татиб кўриши мумкин. Агар ўша мева ёки маҳсулотлардан олиш мақсади бўлмаса, ундан рухсатсиз татиб кўрмаслиги керак бўлади. Уламоларимиз ишлаб чиққан фиқҳий қоидалардан бирида:
الْعَادَةُ مُحَكَّمَةٌ
“Одат – ҳакам қилингандир”, дейилган (“Ал-Ашбоҳ ван-назоир” китоби).
Яъни, шаръий далилларга зид келмайдиган урф-одат ҳалол-ҳаром, ҳақ-ҳуқуқ масалаларида ҳакам бўлади ва шу урфга кўра амал қилиш дуруст бўлади.
Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, бу каби масалаларда жорий урфга ҳам қаралади: агар урфда сотувчининг розилигисиз маҳсулот таъмини татиб кўриш жорий бўлган ва одатда сотувчи бундан зарар кўрмайдиган бўлса, ундан татиб кўриш дуруст. Акс ҳолда жоиз эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯ МАРКАЗИ ДЕЛЕГАТСИЯСИ САУДИЯ АРАБИСТОНИДА
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz