ХАРИДОР МАҲСУЛОТНИ ТАТИБ КЎРИШИ ЖОИЗМИ?
#савдо
❓1336-CАВОЛ: Бозорда сотилаётган маҳсулотларни харидорлар еб кўриши мумкинми?
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Харидор сотиб олмоқчи бўлган мева ёки бирор егуликдан сотувчининг рухсати билан мазасини татиб кўриши дуруст. Агар сотувчи бунга рухсат бермаса ёки бундан сотувчи зарар кўрадиган бўлса, изн сўрамасдан ундан истеъмол қилиб бўлмайди.
Бундаги асл қоида шуки, бозорда сотилаётган нарса сотувчининг мулкидир. Шундай экан, бировнинг рухсатисиз, унинг мулкидан олиш (ейиш) жоиз бўлмайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда ўзганинг мулкини ноҳақ ейишдан қайтарган:
"يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ إِلَّا أَنْ تَكُونَ تِجَارَةً عَنْ تَرَاضٍ مِنْكُمْ
“Эй, мўминлaр! Мoл-мулклaрингизни ўртaдa нoҳaқ (йўллaр) билaн емaнгизлaр! Ўзaрo рoзилик aсoсидaги тижoрaт бундaн мустaснo...” (Нисо сураси, 29-оят).
Аммо бозорларда сотувчилар харидорлар еб кўришлари учун олма ёки нок каби меваларни кесиб-бўлаклаб қўйган бўлади. Бу нарса бозорларда урфга кирган ва ундан олиб еган кишидан ҳеч ким норози бўлмайди. Бунда ўша маҳсулотдан сотиб олмоқчи бўлган киши эгасининг рухсатисиз татиб кўриши мумкин. Агар ўша мева ёки маҳсулотлардан олиш мақсади бўлмаса, ундан рухсатсиз татиб кўрмаслиги керак бўлади. Уламоларимиз ишлаб чиққан фиқҳий қоидалардан бирида:
الْعَادَةُ مُحَكَّمَةٌ
“Одат – ҳакам қилингандир”, дейилган (“Ал-Ашбоҳ ван-назоир” китоби).
Яъни, шаръий далилларга зид келмайдиган урф-одат ҳалол-ҳаром, ҳақ-ҳуқуқ масалаларида ҳакам бўлади ва шу урфга кўра амал қилиш дуруст бўлади.
Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, бу каби масалаларда жорий урфга ҳам қаралади: агар урфда сотувчининг розилигисиз маҳсулот таъмини татиб кўриш жорий бўлган ва одатда сотувчи бундан зарар кўрмайдиган бўлса, ундан татиб кўриш дуруст. Акс ҳолда жоиз эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯ МАРКАЗИ ДЕЛЕГАТСИЯСИ САУДИЯ АРАБИСТОНИДА
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ҲАЁТ - АЖОЙИБ ҚИССА
Ҳаёт ажойиб қиссадир. Сиз унинг қайғули сатрларини ўқиётиб тўхтаб қолманг. Аксинча, охиригача ўқинг. Чунки қийинчиликдан сўнг албатта енгиллик келади. Қоронғу тундан сўнг эса, албатта нурафшон тонг отади.
"Ҳикматлар чашмаси"дан.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК: ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ САУДИЯ АРАБИСТОНИДА
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони жуғрофий жиҳатдан узоқ масофада жойлашган бўлса-да, ҳар икки давлатни умумий тарих, диний-маърифий қадриятлар ва уйғун маданий ришталар боғлаб туради. Айтиш жоиз, бу икки давлатнинг кўп қиррали ҳамкорлиги йилдан йилга янада кенгайиб, янги босқичга кўтариляпти. Шу маънода, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази делегациясининг Саудия Арабистонига ташрифи ҳам сўзимиз исботи бўла олади.
Манбаа: cisc.uz
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Маърифий суҳбатлар: Ҳалол ризқ калитлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#muftiy_minbari
📹 АЛЛОҲНИНГ РАҲМАТИ ЁҒИЛГАН КУН
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ЗАРУРАТ МИҚДОРИЧА ИЛМ ҲОСИЛ БЎЛГАНИДАН КЕЙИН АСЛ HAPCA АМАЛДИР
Бир одам Девбандда ҳазрат Ашраф Али Таҳонавийга шундай савол берди: «Сизлар (яъни ҳазрат Гангуҳий, Нонутвий ва Девбанднинг бошқа улуғлари) улуғ фозил ва олим кишисизлар. Барчангиз ҳазрат Имдодуллоҳга мурид бўлдингиз. Шу ҳолатни тушунмайман. Нима нарса борки, уни ҳосил қилиш учун сизлар (шундай катта олим бўла туриб) У кишининг хизматини ихтиёр қилдиларингиз?».
Ҳазрат шундай дедилар: «Бизнинг мисолимиз шунга ўхшайдики, бир одам барча турдаги ширинликларнинг номини, рўйхатини тўлиқ ёд олган, лекин бирортасини ҳам татиб кўрмаган. Яна бир одам борки, ширинликларнинг ҳаммасини еб кўрган, лекин бирортасининг номи эсида қолмаган. Ширинликларни еб турган одам уларнинг номини билиш учун бирор кишининг олдига бориши зарур эмас. Лекин фақатгина номларини ёдлаб олган киши мазани татиб кўрган кишининг олдига бориб, ундан ширинликларнинг мазасини ҳосил қилишга муҳтождир».
“Мажолиси ҳакимул умма” китобидан.
📚@nasafziyo
#hadis
Расулуллоҳ ﷺ кафил бўлган 3 амал
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ҳақ бўла туриб жанжални тарк этган кишига жаннат ёнидаги бир уйга кафилман. Ҳазилдан бўлса ҳам, ёлғонни тарк этган кишига жаннат ўртасидаги бир уйга кафилман. Чиройли хулқли кишига жаннатнинг энг юқорисидаги бир уйга кафилман", (Абу Довуд ривояти).
Улашинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
05.08.2024 йил ҳолатида
🕋 Бомдод 05:05;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 17:50;
🕋 Шом 19:50;
🕋 Хуфтон 21:20.
Исломда ёр-биродарларни бир дастурхон атрофига жамлаш мустаҳаб амаллардандир. Унда яхшилик ва барака бордир.
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
☘️💐 ХАЙРЛИ КУН! 💐☘️
✨ Аллоҳим! Сендан дунёю охиратда афв ва офият сўрайман. Роббимиз! Бизларга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик ато қилиб, бизларни дўзах азобидан сақлагин. 🤲🤲🤲
Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#mutolaa_vaqti
#islomda_vatan_tushunchasi
#audio_kitob
(мутолаа – тафаккур чархи, камолот мезони)
ИСЛОМДА ВАТАН ТУШУНЧАСИ
• Туз ҳақи (ибратли ҳикоя)
• Ватаннинг ёмони бўлмас!
• Юртингизга Аллоҳ назар қилган...
✍️ Муаллиф: Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Аллоҳ таоло қай бир
юртга раҳмат назари билан қараса, у то
қиёматгача ўша жойдан кетмайди. Аллоҳ
таоло сизларнинг юртингизга раҳмат назари билан қараган. Ҳали ҳам бўлса, ўқиса, ўрганса, Бухорий, Замахшарий, Марғинонийдек зотлар чиқади, албатта! Бунга
шубҳа йўқ.
#Сийрат
🕋Пайғамбар ва икки буюк саҳобани ўз бағрига олган файзли ва шарафли уй.
🤲 Қабрлари олдида туриб салом бериш барчамизга бир неча бор насиб қилсин!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Тафаккур
Қорилар шайхи, саййидим шайх Муҳаммад Курайм Рожиҳ ҳафизаҳуллоҳ айтади: “Шайхимиз Шукрий Лаҳфий тавозели, камтар ва зоҳид инсон эдилар. У зот Қуръон қироатлари соҳасида олим, устоз эдилар. Шунга қарамай, у киши ҳар куни бомдоддан олдин масжидга келиб, намозхонлар кирадиган эшик олдида ўтирар, ҳар сафар кимдир ичкарига кирса, шайх келиб оёқ кийимини тўғрилаб, тартиблаб қўярдилар. Бомдод намозидан кейин эса то қуёш чиққунга қадар сув тарқатардилар”.
@арабик.уз
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
➖ Аллоҳ таоло кўзни қалбнинг ойнаси қилиб қўйган.
➖ Агар банда кўзини номаҳрамлардан тийса, қалб шаҳват ва истакдан тийилади.
➖ Кўзини номаҳрамларга тикса, қалб ҳам шаҳват томон югуради.
📧@nasafziyo
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Бугун, 6 август куни Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2024-2025 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари ўтказиладиган 6 та ҳудуднинг учинчиси бўлган
Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, 1-сонли касб-ҳунар мактаби биносида навбатдаги кириш имтиҳон жараёнлари бошланди.
Эрта тонгдан мазкур даргоҳга 533 нафар абитуриент тест синовларини топшириш учун етиб келди. Бу ерда абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига барча зарур шароитлар ҳозирланган.
🔸Имтиҳон бошланиш олди ўтказилган тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири ўринбосари Акбар Дўсматов, Дин ишлари бўйича қўмитаси масъул ходими Элёр Алимқулов, Шаҳрисабз шаҳар бош имом-хатиби Фазлиддин Мухторов, "Хожа Бухорий" ўрта махсус ислом таълим муассасаси мудири Ўткир Ғузаров, соҳа вакиллари, ўқитувчи-мураббийлар, ота-оналар ва абитуриентлар иштирок этди.
📖 Қуръони карим тиловати билан бошланган маросимда сўзга чиққанлар юртимизда диний таълим соҳасига қаратилаётган эътибор тўғрисида сўзлаш баробарида имтиҳонлардаги замонавий технологиялардан фойдаланиш тартиб-қоидалари тўғрисида абитуриентларга батафсил тушунча ва тавсиялар бериб ўтди.
Ушбу жараённи соҳа мутасаддилари ва ҳамкор ташкилот вакилларидан иборат кузатувчилар назорат қилиб бормоқда.
🤲 Имтиҳон топширётган барча абитуриентларга муваффақият тилаб қоламиз!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
✍🏻 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу дедилар: “Жим турганимга бир марта надомат қилган бўлсам, гапирганимга кўп бора надомат қилдим”.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
🎤 Ҳомиджон домла Ишматбеков
⏱ 47 дақ 💾 32 МБ
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️
#Дуо
Яхшиликлар, муҳаббат ва камтарлик касб этувчи дуо
Ўқилиши: Аллооҳумма инний ас‘алука фиълал хойроот, ва таркал мункароот ва ҳуббал масаакийн, ва ан тағфиролий ва тарҳаманий, ва изаа аротта биқовмин фитнатан фатаваффаний ғойро мафтуун.
Маъноси: Эй Аллоҳ! Сендан хайрли амалларни қилишни, мункар гуноҳ ишларни тарк қилишни ва мискинларни севишни ва мени мағфират қилиб раҳм қилишингни сўрайман. Ва қачонки бир қавмни фитна қилишни ирода қилсанг мени мафтун бўлмаган холимда вафот эттир.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
⛰ https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ОЛТИН ЭМАС, ДУОНИ ЖАМЛАГИН!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳуга дедилар: "Агар одамларни тилла ва кумушларни хазина қилиб жамлаётганларини кўрсанг, сен ушбу калималарни жамлаб (ёдлаб) олгин":
1. Аллоҳумма инний асалука сабаата фил амри,
2. Вал ъазиймата ъала рушди,
3. Ва асалука шукро ниъматика,
4. Ва ҳусна ъибаадатика,
5. Ва асалука лисаанан соодиқон,
6. Ва қолбан салийман.
7. Ва асалука мин хойри маа таъламу,
8. Ва аъуузу бика мин шарри маа таъламу.
9. Ва астағфирука лимаа таъламу, иннака анта ъаллаамул ғуйууби.
Маъноси: Аллоҳим, албатта мен Сендан ишда сабот, рушди ҳидоятда азиймат, ният сўрайман. Неъматингга шукр, гўзал ибодатингни сўрайман. Содиқ тил ва салим қалб сўрайман. Сен хайрли деб билганни сўрайман. Сен ёмонлик деб билгандан паноҳ тилайман. Ўша ёмонлик деб билганинг нарсага истиғфор сўрайман, албатта Сен ғайбларни билгувчи Зотсан!
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#muftiy_minbari
📹 ТАҚВОДОР ҚАНДАЙ БЎЛАДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
НАЖОТ ТАЪЛИМДА!
#видео_маъруза
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ота-оналар бу шартни қўйманг
#видео_маъруза
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Сийрат🕋
Изқ қудуғи
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ЭЙ ЙЎЛЧИ!
“Эй йўлчи! Тананг бир мактуб кабидир. Унга диққат билан боқ. У Аллоҳ таолонинг буйруқ ва қайтариқларини бажаряптими, яъни яратилиш мақсадларига мувофиқми?
Бир бурчакка ўтириб олиб тафаккурга шўнғи, мактубни – яъни ўзингни очиқчасига ўқи! Ичингдаги калималар Аллоҳга муносибми?
Агар мактубдаги ёзув – баданингдаги феъллар ва амаллар, ибодатлар, хайру ҳасанотлар Унга муносиб бўлмаса, мактубни парчалаб ташла ва уни бошидан қайта ёзишга жасорат қидир! (Яъни тавба ва истиғфор қил, ҳаётингни тақво асосида янгидан бунёд эт!)”.
Жалолиддин РУМИЙ
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Бошқаларда бирон гўзал хислатни кўрсангиз буни ўзларига айтиб қўйинг.
Бу сиздан бир ё икки сония вақт олади. Лекин бу нарса уларда бир умрга из қолдириши мумкин.
Қуйидаги ҳадисни доим ёдда тутинг! “Сенда Аллоҳ яхши кўрган икки хислат бор экан. Ҳалимлик ва босиқлик.”
Устоз Хабибуллоҳ Абдуғаффор домла.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
50 ЙИЛЛИК ГУНОҲЛАРИНГИЗ КЕЧИРИЛАДИ
💠 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки кун давомида икки юз маротаба "Қул ҳуваллоҳу аҳад"ни ўқиса, ундан эллик йиллик гуноҳи ўчирилади. Илло қарзи бўлмаса", дедилар (Имом Термизий ривояти).
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Ҳадиc
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қиёмат куни беш нарса ҳақида сўралмагунича Одам боласининг қадами Роббиси ҳузуридан силжимайди:
1) Умрини қандай ўтказгани
2) Ёшлигида қандай ишлар қилгани
3) Бойликни қаердан топгани
4) Бойликни қаерга сарфлагани
5) Билган нарсаларига қай даражада амал қилгани»
Имом Термизий ривояти
(Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан)
🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:
⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz