#siyrat
Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху
- Қанчалик яхши ёки ёмон бўлмасин, ҳаётингиз учун Аллоҳга шукр қилган ҳолда тонг оттиринг. Унутмангки бир ерларда инсонлар фақатгина ҳаётда яшаб қолиш учун курашмоқдалар.
- Бизга берилган яна бир офиятли кун учун Аллоҳга ҳамд бўлсин! Кун давомида сизни офият ва хуш кайфият тарк этмасин! 🤲
🍂Хайрли тонг!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Аллоҳ муҳаббати банда учун ҳар турли хайрнинг, яхшиликнинг ва гўзалликнинг асли, бош манбаъи, битмас-туганмас шавқ, завқ ва куч-қувват омили бўлгайдир. Аллоҳ севгисига эришган қул авлиё бўлади, олим бўлади, фозил бўлади, комил бўлади, хайрли инсон бўлади, хайрли фарзанд-авлод бўлади, хайрли ота-она бўлади, хайрли қўшни бўлади, хайрли дўст бўлади...
Аллоҳ севгисига эришмаган қул ҳам бўлади, аммо бемаза бўлади, қабиҳ бўлади, қўрс-қўпол бўлади, бузғунчи бўлади, осий бўлади, ғаддор бўлади, фосиқ бўлади, фожир бўлади, музир – зарарли бўлади...
Маҳмуд Асъад Жўшон раҳматуллоҳи алайҳ.
📚@nasafziyo
"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"
Ар-Роҳман сураси, 30-оят.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Видео
#фатво #савол
Диний саволга жавоб беришда шошилманг!
Ғуломиддин домла Холбоев - Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари, Тошкент ислом институти ўқитувчиси
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#siyrat
#muftiy_minbari
📹 БУЮК ШАФОАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Абу Саъдун
Зуннун Мисрий роҳимаҳуллоҳ айтади:
“Бир кеча Байтни тавоф қилаётган эдим, кўзимни уйқу элтиб қолди. Шу пайт бир киши илдамлаб, менинг олдимдан ўтиб қолди. У: “Эй Роббим! Мен бир бошпанасиз сарсон-саргардон мискин бандангман. Мен Сендан Сенга яқинлаштиргувчи амалларни сўрайман. Ўзинг танлаб олган мукаррам пайғамбарларинг ҳурматидан муҳаббатинг шарбатидан ичиришингни ва завқу-шавқ қанотларини боғлаб Сенинг гулшанинг сари парвоз қилишим учун қалбимдан жаҳолат пардасини олиб ташлашингни сўрайман”, – деди ва йиғлади. Сўнг кулди ва йўлида давом этиб кетди”.
Зуннун унинг ортидан эргашди. Масжиддан чиқиб, унинг ортидан Макка хароботларигача борди. Шунда у киши:
–Сенга нима керак? Бошқа ишинг йўқми? Қайт ортингга! – деди.
Аллоҳ сенга раҳм қилсин, исминг нима? – сўради Зуннун.
Абдуллоҳ (Аллоҳнинг бандаси)
Отангни исми нима?
Абдуллоҳ.
Тўғри, ҳамма инсонлар ҳам Аллоҳнинг бандалари. Уларнинг оталари ҳам Аллоҳнинг бандалари. Ўзингни исминг нима?
Роббим мени Абу Саъдун деб номлаган.
Сен Аллоҳга кимларни васила қилдинг?
Улар шундай зотларки, забонийларнинг азоблашларидан қўрққан, қалблари тўла муҳаббат ила Аллоҳнинг розилигига ошиққандурлар!
Муҳаббатли яқинларимиз ҳам улашиб қўямиз!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Раҳмоннинг муҳаббатидир олий мартаба
Абу Абдуллоҳ Сожий айтади: Агар Аллоҳнинг умид этиладиган савоби, қўрқиб туриладиган азоби бўлмаганида ҳам, Аллоҳ таоло ҳаргиз осийлик қилинмасдан мутлақ итоатга, асло унутилмасдан ҳамиша эсланмоққа, ҳеч қандай савобнинг тамаси, азобнинг қўрқувисиз ибодатга ҳақли Зот саналади. Зеро, энг олий мартаба Раҳмоннинг муҳаббатидир! Сиз Мусо алайҳиссаломнинг сўзларини бир эсланг-а:
«Роббим, Сен рози бўлишинг учун ҳузурингга шошилдим!» (Тоҳо сураси, 84-оят.)
Савоб ва азобни тўғри тартиб қил! Ахир Аллоҳни яхши кўриб ибодат қилган инсон Ундан қўрқиб ибодат қиладиган кишидан афзал эмасми?! Сен унинг мисолини ўз ҳаётингда ҳам топишинг мумкин: Сени яхши кўрганидан сўзингга қулоқ солган киши билан сендан қўрққани учунгина итоат қиладиган кимса ўртасида фарқ бор-ку!
📚@nasafziyo
Зиммангизда қўшнининг ҳам ҳаққи бор
Агар газеталардан бирида ушбу хабар нашр қилинмаганида ва унинг ҳақиқатан содир бўлганлиги аниқланмаганида эди, мен бу хабарга ишонмаган бўлар эдим. Гап шундаки, бир аёл ўз уйида тўшакда ётиб вафот этган ва кўп қаватли иморатда у билан бирга яшайдиган аҳоли бундан бехабар ҳолатда аёлнинг жасади шу ҳолича бир йил қолиб кетган. Шу иморатдаги уйларнинг бирига ўт тушганда уйдагиларни қутқариш учун келган қутқарувчилар тасодифан бу ҳолатни кўриб қолишган. Шунгача бирор кимса аёл ҳақида сўрамаган, у аёлнинг кўринмай қолганлигини ҳеч ким сезмаган ҳам.
Мана, замонавий маданиятимиз бизларни қай ҳолатга олиб келди. Ҳеч кимнинг ҳеч ким билан иши йўқ, ҳар ким ўз ҳолича эрта кетиб кеч келади ва ён атрофидагиларга умуман аҳамият бермайди. Аслида, Ислом дини буни қабул қила олмайди.
Ҳаттоки, қадимги жоҳилият даврида ҳам қўшни ўзининг ён қўшнисини ҳимоя қилишни ўзига бурч деб билар эди. Уларда ҳатто шундай байт ҳам бор эди:
Гарчи биз оз бўлсакда зарар кўрмаймиз, зеро қўшнимиз қудратли.
Ислом динимиз таълимотида шундайки, қўшни гўё ўзимизнинг бола чақамиз, ота-онамиз, наслу насабимиз, қуда андамиз каби қадрлидир. Ҳадиси шарифда айтиладики: “Жаброил алайҳиссалом менга қўшни ҳақида доимий тарзда васият қилганларидан, яқин келажакда қўшнилар бир-бирларига меросхўр бўлсалар керак, деб ўйлаб қолдим”.
Ҳозирги аҳволимизга қарасак, бир уйда мотам, бошқа уйда тўй, бир хонадонда мусибат, қўшнисиникида ўйин-кулгу... Гўё бу икки хонадон ўртасида ҳеч қандай алоқа йўқдек, бир-бирида ҳаққи йўқдек.
Қадимда Мадинаи мунавварада мусулмонлар билан яҳудийлар ўзаро уришар эдилар. Лекин, қўшничилик алоқаси уларни ўртасидаги бу зиддиятга барҳам берди. Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, у кишининг уйларида қўй сўйилганда, кўчадан кела солиб: яҳудий қўшнимизга ҳам ҳадия қилдингларми, яҳудий қўшнимизга ҳам гўшдан бердингларми? Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганман, у киши: “Жаброил алайҳиссалом менга қўшни ҳақида доимий тарзда васият қилганларидан, яқин келажакда қўшнилар бир-бирларига меросхўр бўлсалар керак, деб ўйлаб қолдим” - деганлар.
Дарвоқе, жамиятдаги инсонларни ўзаро алоқаларини мустаҳкамлашга олиб борадиган энг яқин йўл бу ҳар бир инсон ўзининг қўшниси билан алоқасини мустаҳкамлашидир. Зеро, жамиятлар қўшнилардан таркиб топар экан, ҳар бир қўшни ён қўшниси билан алоқани боғлаши, жамиятнинг ўзаро жипслашишини келтириб қаради. Ушбу алоқаларни янада мустаҳкамлашга тарғиб қиладиган таълимотлардан бирида шундай дейилади: “Қўшниси оч бўлатуриб тўқ юрган киши мўмин эмасдир”.
Ён қўшниси вафот этсаю, тасодиф билан фош бўлмагунча бир йил давомида уни сезмай юрсалар. Бу оғир мусибат. Аслида бундан бошқа ижтимоий мусибатлар ҳам кўп. Ана шу мусибатларни маҳв этиш учун жамият бирлашмоғлиги, ўзаро алоқаларни мустаҳкамламоғи лозим.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️
#Дуо
Яхшиликлар, муҳаббат ва камтарлик касб этувчи дуо
Ўқилиши: Аллооҳумма инний ас‘алука фиълал хойроот, ва таркал мункароот ва ҳуббал масаакийн, ва ан тағфиролий ва тарҳаманий, ва изаа аротта биқовмин фитнатан фатаваффаний ғойро мафтуун.
Маъноси: Эй Аллоҳ! Сендан хайрли амалларни қилишни, мункар гуноҳ ишларни тарк қилишни ва мискинларни севишни ва мени мағфират қилиб раҳм қилишингни сўрайман. Ва қачонки бир қавмни фитна қилишни ирода қилсанг мени мафтун бўлмаган холимда вафот эттир.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
⛰ https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ИМОМ БУХОРИЙ САБОҚЛАРИ
📽https://youtu.be/Hlzr9uoMdFo?feature=shared
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Маккага етиб келган илк умрачилар катта эҳтиром ила кутиб олинди
Аввалроқ “Умра – 2024” янги мавсуми бошланиб, илк гуруҳ зиёратчилари муборак диёрга жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
Муқаддас икки шаҳар орасидаги 460 км.ни замонавий автобусларда ўртача тезликда 5-6 соатда босиб ўтган, тилидан “лаббайка” тушмаган умрачиларимиз Масъуллар томонидан тантанали равишда катта эҳтиром билан кутиб олинди.
Ҳамюртларимиз муҳташам “Al-Ayam Elite” меҳмонхонасига киришлари биланоқ илиқ қарши олиниб, зам-зам сувлари, хурмо, ширинликлар, гуллар ва ҳадялар улашилиб икром қилинди.
✅Зиёратчиларимиз моҳир ошпазлар пиширган лаззатли таомларидан баҳраманд бўлгандан сўнг гуруҳ раҳбарлари ҳамроҳлигида тилдан талбияни қўймаганча Масжидул Ҳарамга йўл олишди ва Байтуллоҳда тавоф, саъй каби умра амалларини бажаришга киришдилар.
🤲Аллоҳ таоло зиёратчиларимизнинг сафарларини хайрли ва баракали қилсин, умраларини қабул айласин, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин!
ЎМИ Матбуот хизмати
📬 /channel/nasafziyo
БИР УМРЛИК БАХТ КАФОЛАТИ
Бир киши донишманддан: "Фарзандим хурсанд бўлиши учун нима совға қилай?" деб сўради.
Донишманд: “Агар қанд берсанг, бола бир кун хурсанд бўлади, эртасига таъмини унутади. Ўйинчоқ олиб берсанг, бир ҳафта қувонади. Тулпор от мингизсанг, бир ойдан кейин уни қирчанғи қаторида кўради. Сен фарзандим хурсанд бўлсин десанг. Халтасига китоб солиб қўй, шундай қилсанг, у бир умрга бахтли бўлади...” дебди.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Шавкат Мирзиёев ва Олаф Шольц Самарқандда биргаликда дарахт экдилар
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
#Дуо
ҚУРЪОНГА КЎРА ДУО
رَبَّنَا لَا تُزِغۡ قُلُوبَنَا بَعۡدَ إِذۡ هَدَيۡتَنَا وَهَبۡ لَنَا مِن لَّدُنكَ رَحۡمَةًۚ إِنَّكَ أَنتَ ٱلۡوَهَّابُ {٨}
“Роббана ла тузиғ қулубана баъда из ҳадайтана ва ҳаб лана мин ладунка роҳмаҳ, иннака антал ваҳҳаб”.
“Эй Роббимиз! бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато қилгин. Албатта, Сенинг Ўзинг кўплаб ато қилувчисан”.
(Оли Имрон сураси 8 - оят.)
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
🕌«Masjid odoblari» – musulmonlar bilishi kerak bo‘lgan qimmatli maʼlumotlar majmuyi
Muzaffar domla Kamolovning «Masjid odoblari» kitobi «Hilol eBook» ilovasiga joylandi.
Masjid – musulmonning qalbini poklaydigan, Alloh bilan yaqin aloqada bo‘ladigan muqaddas joy. Islomda masjidga bo‘lgan hurmat va undagi odoblar juda katta ahamiyatga ega. Toza va sokin masjidda jamoat bilan namoz o‘qish, xayrli amallarni bajarish – bularning barchasi oxirat uchun buyuk savoblar manbaidir.
«Masjid odoblari» kitobi sizga masjidda o‘zini qanday tutish, xushu-xuzu bilan namoz va boshqa ibodatlarni bajarish odoblarini o‘rgatadi.
Marhamat, ushbu kitobni «Hilol eBook» ilovasida mutolaa qiling. 😊
Hajmi: 82 bet
Narxi: 4 000 so‘m
📲«Hilol eBook» ilovasini yuklab olish
👉 Kitobni yuklab olish va o‘qish
📲@nasafziyo
Суроқа қиёфасидаги Иблиснинг мағлубияти
#сийрат_ва_ислом_тарихи
Маълумки, жинлар одам ёки ҳар қандай бошқа ҳайвон қиёфасида Аллоҳнинг изни билан намоён бўлиши борасида “Тафсири Ибн Касир”да маълумотлар келган.
Китобда баён қилинишича, Бадр жангида жинларнинг ичида куфр бўйича энг етакчиси Иблис одам қиёфасида пайдо бўлди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади: “Бадр жанги куни Иблис Бану Мудлиж қабиласидан бўлган бир киши қиёфасида ўз байроғи ва шайтонлар қўшини билан келди.
Иблис Қурайшнинг нуфузли вакили Сурақо ибн Молик қиёфасида пайдо бўлган. У Қурайш қўшинига деди: “Бугун одамлар орасида сиздан ғолиби йўқ ва мен сизнинг ҳимоячингизман”.
Икки қўшин саф тортганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳовуч тупроқ олиб, мушрикларнинг юзлари томон сепдилар. Шунда Қурайш қўшинининг бир қисми қочди.
Фаришта Жибрийл алайҳиссалом Иблис томон йўл олганида, уни кўрди ва шу пайт у бир мушрикнинг қўлини ушлаб турган эди, қўлини тортиб олди ва қўшини билан орқага қочди.
У киши Иблисга, қаёққа кетяпсан, Суроқа, сен бизга шафоатчиман, демадингми, деб ҳайқирди.
“Мен сизлар кўрмаган нарсани кўраман. Мен Аллоҳдан қўрқаман ва Аллоҳ азобда қудратли зотдир!”, деб жавоб берди Иблис.
“Ўшанда шайтон уларга амалларини зийнатлаб кўрсатди ва: “Бу кунда одамлардан сизга ғолиб кела оладиган ҳеч ким йўқ. Мен сизнинг ҳомийингизман”, деди” – Анфол сураси, 48-оят.
“Тафсири Алусий”да мана бу маълумот келган. Маккага қайтиб келган Қурайш қўшини Суроқа туфайли мағлуб бўлганликларини айта бошладилар. Буни эшитган Суроқа Қурайш ҳузурига келиб, мен ҳақимда фалон-фалон гапларни айтаяпсизлар, лекин мен сизлар жанг қилганларингни ҳам билмай қолдим, ўша жангда мағлуб бўлганларингни мана энди билиб турибман, деди.
Бу Қурайшни баттар саросимага солди. Улардан бир неча кишигина Иблис уларга Суроқа шаклида келганини англадилар.
П.Каттаев
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Президент Шавкат Мирзиёев Остонада "Марказий Осиё - Германия" саммитида иштирок этди
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
#Xalqaro_konferensiya
“Islom – ezgulik va tinchlik dini” nomli xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyaga barchani taklif qilamiz
📅 2024-yil 15-16-oktabr kunlari dunyo ilm-fan namoyondalarining diqqat-eʼtibori yana yurtimizga qaratiladi.
📍Toshkent va Xiva shaharlari “Islom – ezgulik va tinchlik dini” mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyaga mezbonlik qiladi.
Mazkur anjumanda islomshunos olimlar, soha mutaxassislari, ilmiy tadqiqotchilar, yurtimizda koʻzga koʻringan ilm-fan arboblari bilan bir qatorda dunyoning 30 ga yaqin mamlakatidan 80 dan ortiq ulamolar oʻz maʼruzalari bilan ishtirok etadilar.
Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati
Манба... #Буюк_имом #иқтибос
Буюк муҳаддис олим Яҳё ибн Маин раҳимаҳуллоҳ Имом Абу Ҳанифа ҳақларида айтадилар:
"Имом Абу Ҳанифа илмнинг мағзидирлар".
📚"Ал-Интиқо" китоби, 213-бет.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Жума_суҳбати
Мавзу: ИЛМДАН БОШҚА НАЖОТ ЙЎҚ ВА БЎЛМАГАЙ!
🎙 Шайх Абдулазиз Мансур
🌐 FULL HD
O‘zbekiston musulmonlari idorasi Matbuot xizmati
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
БУЮК ИМОМЎзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла
Манба...:
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Аллоҳнинг_яратганлари
БУЮК МУСАВВИР ЗОТГА ЧЕКСИЗ ҲАМДУ САНОЛАР БЎЛСИН!
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Аудио_китоб
"ПАЙҒАМБАР АТРОФИДАГИ КИШИЛАР"
Усмон ибн Мазъун
(родияллоҳу анҳу)
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи
🎙92-дарс. Никоҳ боғланишида гувоҳлик масаласи
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
📹 Youtube орқали кўришДоктор Ториқ Рамазон айтадилар:
"Ислом қалбда бўлади, дейишинг худди имтиҳонда синов қоғозини оппоқ ҳолда топшириб, илм бошда бўлади, дейишингга ўхшайди".
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#odob_ijtimoiy_tarmoq_internet
🌐ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚ ОДОБИ
Тарқатилаётган ҳар қандай хабар ёки маълумот учун Қиёмат куни жавоб беришни ҳамда "Китобат ҳам хитобат (ёзиш – гапириш) кабидир", деган қоидани унутманг.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "(Ким) бирор сўзни талаффуз қилса, албатта, унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи (сўзни ёзиб олувчи фаришта) бордир" (Қоф сураси,18-оят).
Имом Шофиъий айтадилар: "Ҳар бир инсон вафот этади. Аммо унинг қўллари ёзган нарсалар боқий қолади. Шундай экан, Қиёматда кўрганингизда сизни хурсанд қиладиган нарсадан бошқа ҳеч нарса ёзманг!".
Даврон НУРМУҲАММАД
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Маърифий суҳбатлар: Оламларга раҳмат Пайғамбар
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz